Имом Ибн Жарир Ат Тобарийнинг жаҳолат ҳақидаги сўзлари
بسم الله الرحمن الرحيم
Имом Ибн Жарир Ат-Тобарий роҳимаҳуллоҳ қуйидаги оятларни зикр қилиб: Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи — ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин. Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз. Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ва Пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир. Салафлардан келган сўзларни зикр қилгандан сўнг шундай деди:
والصواب من القول في ذلك عندنا، أن يقال: إن الله عزّ وجلّ عنى بقوله( هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالأخْسَرِينَ أَعْمَالا ) كلّ عامل عملا يحسبه فيه مصيبا، وأنه لله بفعله ذلك مطيع مرض، وهو بفعله ذلك لله مسخط، وعن طريق أهللإيمان به جائر كالرهابنة والشَمَامِسَةٌ وأمثالهم من أهل الإجتهاد في ضلالتهم، وهم مع ذلك من فعلهم واجتهادهم بالله كفرة، من أهل أيّ دين كانوا
«Биз учун бундаги тўғри сўз шуки: Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми?» деган оятидан мақсад, ҳар қандай амал қилган кишилар, ўзини унда тўғри қиляпман деб ҳисоблайди ва бу феъли билан Аллоҳга итоат қиляпман ва Аллоҳ мендан рози деб ўйлайди, аслида айни пайтда ушбу феъли билан Аллоҳни норози қилган бўлади ва аҳли иймонлар йўлидан тойилган бўлади. Ҳудди, роҳиблар, руҳонийлар сингари ва уларга ўҳшаган ўз залолатида ижтиҳод қилган кишилар каби ва шу билан бирга феъли ва ижтиҳоди туфайли, улар Аллоҳ таъолога кофирдир, ҳар қандай диндан бўлсалар ҳам». «Тафсийр ат Тобарий», 18/128.
Имом Тобарий ушбу оятни: «Бир гуруҳни ҳидоят қилдик. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар», тафсирида айтади:
وهذا من أبين الدلالة على خطأ قول من زعمَ أن الله لا يعذِّب أحدًا على معصية ركبها أو ضلالة اعتقدها، إلا أن يأتيها بعد علم منه بصواب وجهها، فيركبها عنادًا منه لربه فيها. لأن ذلك لو كان كذلك، لم يكن بين فريق الضلالة الذي ضلّ وهو يحسَبُ أنه هادٍ. وفريق الهدى، فَرْقٌ. وقد فرَّق الله بين أسمائهما وأحكامهما في هذه الآية
«Баъзи инсонларнинг ушбу: «Аллоҳ бирор кишини қилган маъсиятига ёки эътиқод тутган залолатига азобламайди, магар шуни қасддан қилса ва буни Роббисига қайсарлик қилиб қилсагина азоблайди», деган даъволарини хато эканига энг очиқ бўлган далиллардандир. Чунки, агарда улар айтаётгандай бўлганда эди, залолатга кетган лекин ўзини ҳидоятдаман деб ўйлаётган залолат фирқаси билан, ҳидоят фирқаси ўртасида фарқ бўлмас эди. Аллоҳ таъоло эса уларни исм ва аҳкомларини ушбу оятда ажратди». «Ат тафсийр», 12 388.
Имом Тобарий ушбу оятни тафсирида айтади:
وهذا يدل على أن الجاهل غير معذور
«Ва бу жоҳил киши маъзур эмас эканига далолат қилади». «Ад-Дурор Ас-Санния», 10/392.
Ат Тобарий роҳимаҳуллоҳ айтади:
ما أدركت حقيقة علمه منه استدلالاً على وجهين أحدهما: معذورٌ فيه بالخطأ والمخطئ، ومأجورٌ فيه على الاجتهاد والفحص والطلب؛ كما قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ((من اجتهد فأصاب فله أجران، ومن اجتهد فأخطأ فله أجرٌ)) وذلك الخطأ فيما كانت الأدلة على الصحيح من القول فيه مختلفةً غير مؤتلفةٍ، والأصول في الدلالة عليه مفترقةً غير متفقةٍ، وإن كان لا يخلو من دليل على الصحيح من القول فيه، فميز بينه وبين السقيم منه، غير أنه يغمض بعضه غموضاً يخفى على كثير من طلابه، ويلتبس على كثيرٍ من بغاته. والآخر منهما غير معذورٍ بالخطأ فيه مكلفٌ قد بلغ حد الأمر والنهي، ومكفرٌ بالجهل به الجاهل، وذلك ما كانت الأدلة الدالة على صحته متفقةً غير مفترقة، ومؤتلفةً غير مختلفةٍ، وهي مع ذلك ظاهرةٌ للحواس
«Нарсаларни ҳақиқатини истидлол (далил) билан билиш, икки хил кўринишда бўлади. Биринчиси: Унда хато қилувчи маъзур (узрли) ва ижтиҳодига ва изланиш талабига ажр бўлгани бор. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: Ким ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр ва кимки ижтиҳод қилиб хато қилса, унга бир ажр бор. Ва бу хато — шундай нарсалардаки, бундаги далиллар саҳиҳ бўлиши мумкун, лекин аниқ далил бўлмайди ва бунга далолат қилган асллар эса ҳар хил бўлиб муттафиқ бўлмайди, агарчи бундаги сўзда саҳиҳ далилдан ҳоли бўлмаса ҳам, аммо гоҳида баъзилари чигал бўлиши мумкун ва уни талаб қилувчи ва истовчиларни кўпидан махфий қолиши мумкундир. Иккинчи — Унда хато қилган балоғат даражасига етган мукаллаф маъзур (узрли) эмас ва ундан жоҳил бўлган киши, жоҳил кофир бўлади. Ва бу — сиҳатига далолат қилган далиллар — муттафиқ бўлиб ихтилофли бўлмаган ва ҳисларга зоҳир бўлган нарсалардадир». «Табсийр фий маалим ад-дийн». 1/114.
Аллоҳ таъоло айтди:
يَوْمَ لا يَنْفَعُ الظَّالِمِينَ مَعْذِرَتُهُمْ وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ
«У Кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермайди ва уларга лаънат бўлади, уларга энг ёмон диёр бор». (40/52)
Имом Жарир ат Тобарий тафсирда айтади:
يقول تعالى ذكره: ذلك يوم لا ينفع أهل الشرك اعتذارهم لأنهم لا يعتذرون إن اعتذروا إلا بباطل، وذلك أن الله قد أعذر إليهم في الدنيا، وتابع عليهم الحجج فيها فلا حجة لهم في الآخرة إلا الاعتصام بالكذب بأن يقولوا: (وَاللَّهِ رَبِّنَا مَا كُنَّا مُشْرِكِينَ) .
وقوله: (وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ) يقول: وللظالمين اللعنة، وهي البعد من رحمة الله (وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ) يقول: ولهم مع اللعنة من الله شرّ ما في الدار الآخرة، وهو العذاب الأليم
«Аллоҳ таоло айтдики: Бу кунда ширк аҳлига узр-баҳоналари фойда бермайди, чунки улар узр-баҳоналарини келтирсалар ботил билангина узр келтирадилар. Буни сабаби, Аллоҳ таъоло уларга дунёда узрни қоим қилган (яъни бу дунёда вақт-фурсат берган) ва ҳужжатларни кетма-кет жўнатган, шунинг учун уларга охиратда ҳужжат (узр) йўқ, магар ёлғонни тутиб: «Аллоҳга қасамки, биз мушрик эмас эдик», дейишлари бор ҳолос. Аллоҳнинг сўзи: «Ва уларга лаънат бўлади», яъни: золимларга лаънат бўлсин, Аллоҳнинг раҳматидан йироқ бўлсин ва «уларга энг ёмон диёр бўлади», яъни: Уларга лаънат билан бирга Аллоҳ томонидан охират диёрида ёмонлик бор, бу эса аламлик азоб деганидир». «Тафсийр ат Тобарий», 21/402.
Бадр ал Утайбий айтади:
مسألة عدم #العذر_بالجهل قديمة وأول من صنّف فيها الإمام ابن جرير الطبري كتابه «التبصير» والتوحيد أوضح الواضحات فلا عذر فيه باتفاق العلماء
«Жоҳиллика узр бериш масъаласи, қадимий масъаладир ва биринчи бу ҳақда имом Ибн Жарийр ат Тобарий «Ат-Табсийр» деган китобни ёзгандир. Тавҳид энг очиқ нарса ва унда уламоларнинг иттифоқи билан узр йўқдир!».

Оставьте комментарий