Санъоний уларни аслий мушриклар деди

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъани (1186 йилда вафот этган) қабрга ибодат қиладиган мушрикларга жаҳолат билан узр бермасдан, уларни аслий мушриклар деди.

Имом ас-Санъани ўзининг «Татҳир ал-иътиқод» рисолатида шундай дейди:

فإن قلتَ : هم جاهلون أنهم مشركون بما يفعلونه. قلتُ : قد صرح الفقهاء في كتب الفقه في باب الردة أن من تكلم بكلمة الكفر يكفر، وإن لم يقصد معناها (1) ، وهذا دال على أنهم لم يعرفوا حقيقة الإسلام ولا ماهية التوحيد، فصاروا حينئذ كفارا كفرا أصليا، فالله تعالى فرض على عباده إفراده بالعبادة { أَنْ لَا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ } وإخلاصها له { وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ } [98 : 5] ومن نادى الله ليلا ونهارا وسرا وجهارا وخوفا وطمعا ثم نادى معه غيره فقد أشرك في العبادة، فإن الدعاء من العبادة، وقد سماه الله تعالى عبادة في قوله تعالى : { إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ } [40 : 60] بعد قوله : { ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ }

«Улар ўзларининг қилаётган ишлари билан мушрик бўлиб қолаётганларини билмайдилар, дейдиган бўлсанг, мен айтаманки, фуқаҳолар фиқҳ китобларининг ридда бобида: «Ким куфр калимасини айтса, кофир бўлади, гарчи унинг маъносини қасд қилмаган бўлса ҳам», деб баён қилишган. Бу ҳолат ундай кимсаларнинг Ислом ҳақиқатини ҳам, тавҳид моҳиятини ҳам билмасликларига далолат қилади ва шу билан улар аслий кофирларга айландилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло бандаларига: «Фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун» (Ҳуд: 23) деб ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишларини фарз қилган ва:َ » Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган ҳолларида ибодат қилишга буюрилган эдилар” (Баййина: 5) деб Ўзига холис ибодат қилишларига буюрган. Кимки Аллоҳга эртаю кеч, пинҳонаю ошкора, қўрқув ва умид билан дуо қилсаю, сўнгра Ундан бошқага дуо қиладиган бўлса, ибодатда Аллоҳга ширк келтирган бўлади. Зеро, дуо ҳам ибодат жумласидандир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло дуони ушбу оятда ибодат деб номлади: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан», оятидан кейин: «Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирадилар» (Ғофир: 60), деди. «Татҳир ал-иътиқод», 24.

Имом Абу Батийн ан-Наждий «Улар аслий кофирлар», деган сўзларни шархлаб шундай дейди:

يعني: أنهم نشؤوا على ذلك، فليس حكمهم كالمرتدين الذين كانوا مسلمين، ثم صدرت منهم هذه الأمور الشركية

«Яъни, улар мана шу нарсада (ширк/куфрда) яшаб-улғайдилар, қолаверса, уларнинг ҳукмлари олдин мусулмон бўлиб, кейин улардан шундай ширкий ишлар содир бўлиши натижасида муртад бўлганлар каби эмас». «Ад-Дурор ас-сания», 10/419

Имом ас-Санъани қабрпарастлар истиғосани (яъни истиғоса бу мадад тилаш маъносида бўлиб, танглик ва оғир машаққатдан қутқаришни сўрашдир) ибодат ҳисобламасликлари, ҳеч қандай уларга узр бўлмаслигини тушинтириб шундай дейди:

والأسماء لا أثر لها ولا تغير المعاني، ضرورة لغوية وعقلية وشرعية، فإن من شرب الخمر وسماها ماء، ما شرب إلا خمرا وعقابه عقاب شارب الخمر، ولعله يزيد عقابه للتدليس والكذب في التسمية

«Исмлар ўзгариши билан маъно ўзгариб қолмайди. Чунки бу луғавий, ақлий ва шаръий заруратдир. Кимки хамрни ичиб сув ичдим деса ҳам хамр ичган бўлади. Ва уни жазоси ҳам хамр ичган одамни жазоси бўлади. Ва ёлғон сўзлагани учун жазоси ортиши ҳам мумкин». «Татҳир ал-иътиқод», 26.

Шунинг учун қабрпарастлар истиғосани (мадад тилашни) ибодат деб номламаслиги аҳамиятга эга эмас. Агарда улар ибодатни якка Аллоҳ таъолога қилмасалар, албатта буни улар қандай номлаб, қандай ҳисобласалар ҳам, бас, уларнинг ҳукми Аллоҳдан ўзгага ибодат қилаётган мушриклар ҳукмидадир.

Имом ас-Санъани роҳимаҳуллоҳ айтди:

ولا ينفعهم قولهم : نحن لا نشرك بالله شيئا، لأن فعلهم أكذبَ قولهم

«Уларни: »Биз Аллоҳга ширк келтирмияпмиз«, деган гаплари фойда бермайди. Чунки уларни қилаётган амали, сўзлари ёлғон эканини исботлаб турибди». «Татҳир ал-иътиқод», 22

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑