Қуръон ва ҳадисдаги жаҳолатга оид сўзлар

Қуръон ва ҳадисдаги жаҳолатга оид сўзлар

بسم الله الرحمن الرحيم

«Улар (кофир булганликлари сабабли) бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир (Каҳф:104) Бир гуруҳни ҳидоят қилдик. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Аъроф:30) Ушбу оятни тафсирида Ат Тобарий айтади: «Ва бу жоҳил киши маъзур эмас еканига далил бўлади». (Ад-Дурор ас-сания, 10/392) Бирор нарсага эришамиз, деб ўйларлар. Огоҳ бўлинг, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар. (Мужодала:18) Ўша кунда бир чеҳралар қўрқувчидир. Улар амал қилувчи ва (амаллари зойеъ кетганидан) чарчавчидир. (Ғошия: 2,3) Ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. (Ҳужурот:2)

Ибн Аббос айтади: «Қиёмат куни Аллоҳ таъоло қодарийларни жаҳаннамга қаратиб буйиради ва улар айтишади: «Эй Роббимиз! Нега биз жаҳаннамга буйрилмоқдамиз, Аллоҳга қасамки биз бирор нарсада Аллоҳга ширк келтирмаганмиз, айни пайтда бир аҳли тавҳиддан бўлган қавм маъсият қилган бўлса ҳам ва биз уларни жаҳаннамга буйрилшини ва бизни тарк қилиниши керак деб ўйлаймиз, биз эса жаҳаннамга буйрилмоқдамиз улар эса қолдирилмоқда. Ахир Аллоҳга қасам, биз бирор нарсада Аллоҳга шерик келтирмаганмиз! Уларга айтилади: «Ўзларинг билмаган ҳолларингда шерик қилдинглар». (Ибн Батто Ал Ибана ал Кубро, 1541 да шунингдек, ҳар хил йўллар билан Ал Мардавайҳ тафсирда, Абу Исхоқ ас Салаъбий ал Кафш вал Баян, 9/263 да, Ас Сиржоний Ал Жуз, 5 да, Ал Малтий Ат Танбиҳ фий Родд ала аҳлил аҳво вал бидъа, 172 да,  Ибн Арабий Аридатул аҳвазий, 1/147 да ривоят қилганлар)

Абу Юсуф Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан қуйидаги иборани нақл қилиб, шундай деган: «Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шундай дерди: «Ҳеч кимга жоҳиллик сабаб ўз яратувчисини танимаслик (дин асосларини билмаслик) узр бўлмайди, зеро инсонга кўриб турган еру осмонни кўрсатиб қўйилгани туфайли инсонга ўз роббисини таниб (тавҳидни билиш) ибодатда яккалаш вожиб бўлади. Фарз амалларга (дин тафсилотларига) келсак ва улардан хабари бўлмаганлар эса, ҳақиқатда ҳужжат қоим бўлмаганлар ҳукмидадир. (Бадаи ас-санои, 15-412 ва шунингдек бу сўзларни Ал-Хашия 3-185 да Ибн Обидийн ва бошқа Ҳанафийлар зикр қилган)

Ибн Касирнинг шогирди Ал Қунавий Ал Ҳанафий айтади: «Кимда ким ўз ихтиёри билан кишини кофир қилувчи куфр калимасини билмасдан айтса, бас, кофир бўлади ва бундай кишига бу куфр калимасини билмай айтгани узр бўлмайди. Зеро, бу калимани ўз ихтиёри билан айтди, ҳатто, бу куфр калима билан кофир бўлишни қасд қилмаган бўлса ҳам, шунингдек кишини куфрга туширадиган калимани агарчи ҳазиллашиб айтса ҳам, албатта, кофир бўлади ва бундай жоҳилликга ҳеч қандай УЗР ЙЎҚ ва бу барча уламоларнинг фикридир». (Шарх фиқҳул акбар Мулла Али Ал Қори 241)

Қоррофий Моликий айтади: Ижмо борки, дийн аслларида Аллоҳ жоҳиллика узр бермагандир». (Шарх танкиҳ ал фусул, 2/182) Қози Иёз айтади: «Ҳеч кимга жаҳолат билан қилган куфрига узр йўқ». (Аш-Шифа, 2/201) Ибн Касир айтади: «Ибн Аббос айтганидай Қуръондан шундай нарсалар борки, унда ҳеч ким жаҳолати билан узрли бўлмайди». (Тафсир Ибн Касир, 1/14) Агар улардан сўрасанг, албатта: Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос, дерлар. Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. (Тавба, 65 66). Бу оятлар Табук ғазотига кетаётган бир тоифа кишилар ҳақида нозил қилинган эди. Улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақида Биз мана шу қорию-қурролардан кўра очкўзроқ, ёлғончироқ ва душманга йўлиққанда қўрқоқроқ кимсаларни кўрмадик деган эдилар. Улар бу сўзлари билан иймон келтирганларидан сўнг яна кофир бўлдилар. Агарчи бу феълларини катта куфр деб ўйламаган ва билмаган бўлсалар ҳам.

Саҳиҳ ҳадисда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари ривоят қилинади: Киши енгил санаб бир сўз айтиб, шу сўз туфайли дўзахда етмиш йиллик масофа пастга улоқтирилади.

Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Мен росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ё росулуллоҳ, мен учун энг қаттиқ нимадан қўрқасиз? деб сўрадим. Шунда тилларини ушладилар-да, Мана бундан  дея жавоб қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай дедилар: Инсонларни тилларининг маҳсули жаҳаннамга юзтубан улоқтирмай яна нима улоқтирсин.

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑