Моликийларнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари

Моликийларнинг жаҳолатга оид сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Тоҳур ибн Ашур ал Моликий, Мусо ва Ҳорун воқеасидаги, Мусо алайҳиссалом Ҳорун алайҳиссаломни ширкни қўли билан тўғирламагани  учун маломат қилганини шарҳлаб айтади:

وفي هذا دليل على أن الخطأ في الاجتهاد مع وضوح الأدلة غير معذور فيه صاحبه في إجراء الأحكام عليه، وهو ما يسميه الفقهاء بالتأويل البعيد

Бу ерда далиллар очиқ бўлиб туришига қарамасдан ижтиҳодда хато қилишликда, унга ҳукм жорий қилишда ундай киши узрлик бўлмаслигида далил бор. Буни фуқоҳолар узоқ таъвил деб номлашади. «Ат-Тахрир ва ат-Танвир», 8/297.

Имом Ад-Даудий ал Моликий (402 ҳижрийда вафот этган), «Саҳиҳул Бухорий» нинг шарҳларининг биринчи муаллифларидан, Набий алайҳиссалом саҳобаларни сафарга юборганлари ва уларни амири уларга оловга киришга буюргани ва буни Набий алайҳиссалом билганларидан сўнг: «Агарда улар оловга кирганларида, бошқа ҳеч қачон у ердан чиқмасдилар», деган ҳадисларини шарҳида айтади:

فيه أن التأويل الفاسد لا يعذر به صاحبه

Бу ҳадисда — фосид (хато) таъвил, ўз соҳибига узр беролмаслигига далил бор. Иршад ас-Сари, 6/417.

Имом Қуртубий «Ҳолбуки, илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган бўлсалар, бизлар улардан кейин келган (ва уларнинг ўргатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан? (Аъроф:173) шу оятни зикр қилиб шундай дейди:

ولا عذر للمقلد في التوحيد

«ТАВҲИД МАСЪАЛАСИДА тақлид қилувчи кишига  УЗР ЙЎҚ». «Тафсир ал Қуртубий», 7/319

Ибн Аби Жамро ал Моликий (599-ҳижрийда вафот этган) Бухорий ривоят қилган, Набий алайҳиссалом: «Ким сурат чизса, қиёмат куни азобга дучор бўлади ва ундан у нарсага руҳ пуфлаш талаб этилади ва у пуфлашга қодир бўлмайди», деган ҳадисларини шарҳида айтади:

وَفِي الْحَدِيث أَنَّ مَنْ خَرَجَ عَنْ وَصْف الْعُبُودِيَّة اِسْتَحَقَّ الْعُقُوبَة بِقَدْرِ خُرُوجه ، وَفِيهِ تَنْبِيه عَلَى أَنَّ الْجَاهِل فِي ذَلِكَ لَا يُعْذَر بِجَهْلِهِ وَكَذَا مَنْ تَأَوَّلَ فِيهِ تَأْوِيلًا بَاطِلًا ، إِذْ لَمْ يُفَرِّقْ فِي الْخَبَر بَيْنَ مَنْ يَعْلَم تَحْرِيم ذَلِكَ وَبَيْنَ مَنْ لَا يَعْلَمهُ

Бу ҳадисда шунга далил борки, кимки убудийят (Аллоҳга бандалик қилиш) васфидан чиқса, шу чиққанлик миқдорича жазога ҳақдор бўлади. Яна бу ҳадисда шунга танбеҳ бўляптики, бундаги жоҳил кишини жаҳолатига узр берилмайди. Ҳудди шунингдек бунда, ботил таъвил қилган кишига ҳам узр берилмайди. Чунки Набий алайҳиссалом хабарда шуни харомлигини билганлигини ёки билмаганлигини ўртасида ажратмадилар. «Фатҳул Борий», 20/45.

Имом Моликнинг шогирди, имом Ибн Абдус (240-ҳижрийда вафот этган) айтади:

  وأنكر سَحْنُون ما ذكر في الْمُسْتَحَاضَة تقيم شهرًا لا تُصَلِّي جاهلة لا قضاء عليها. وأنْكَرَ أنْ يُرْوَى، وقال: لا تُعْذَرُ في الصلاة بِالْجَهْلِ.

Саҳнун мустаҳазо аёлда зикр қилинган гапларни яъни агар жаҳолати сабабли бир ой намоз ўқимай турган бўлса, унга қазо йўқ деганни инкор қилган. Ва уни ривоят қилинишини ҳам инкор қилган ва айтганки: «Намозда жаҳолатга узр берилмайди». «Ан-Навадир ва аз-Зиядат», 1/133.

СубҳанАллоҳ, агарда имом Саҳнун ҳозир бут ва қабрларга ибодат қилиб, тавҳидни бузаётган кишиларни жоҳиллигига узр бераётганларни кўрса нима деган бўларди?!

Халил ибн Исхоқ ал Моликий (776-ҳижрийда вафот этган) шаҳодат калимасини қабул бўлиш шартларини санаб айтади:

وَمِنْهَا أَنْ لَا يَكُونَ بِدْعِيًّا وَسَوَاءٌ تَعَمَّدَ أَوْ جَهِلَ أَوْ تَأَوَّلَ فَهُوَ كَقَوْلِ ابْنِ الْحَاجِبِ وَلَا يُعْذَرُ بِجَهْلٍ ، وَلَا تَأْوِيلٍ كَالْقَدَرِيِّ وَالْخَارِجِيِّ

«Ва яна у бидъатчи бўлмаслиги керак, фарқи йўқ у қасддан қилган бўлсин ёки жоҳилликдан қилган бўлсин ёки таъвил билан қилган бўлсин. Бу ҳудди Ибн Ҳажибни сўзига ўхшайди ва бунда уни жаҳолатига узр берилмайди ва таъвил ҳам бўлмаслик керак, ҳудди Қодарий ва Ховорижлар сингари».

Ва шундан кейин бу ҳақда Ибн Ҳажиб ва бошқа Моликийларни сўзларини келтирди ва сўнгра айтди:

وَلَمْ يُعْذَرُوا هُنَابِالتَّأْوِيلِ لِكَوْنِهِ أَدَّى إلَى كُفْرٍ أَوْ فِسْقٍ

Ва улар бунда ҳам таъвил билан узр беришмаган, чунки бу куфрга ёки фисққа олиб борадиган нарсалардир. «Шарҳ ал Халил», 21/402.

Ад-Дусукий ал Моликий (1230-ҳижрийда вафот этган) «Хошия» нинг муаллифи, кимнинг шаҳодат калимаси қабул бўлиш шартларини шарҳида айтади:

وَمُلْتَبِسٍ بِعَدَمِ الْبِدْعَةِ فَلَا تَصِحُّ شَهَادَةُ الْبِدْعِيِّ كَالْقَدَرِيِّ الْقَائِلِ بِتَأْثِيرِ الْقُدْرَةِ الْحَادِثَةِ وَالْخَارِجِيِّ الَّذِي يُكَفِّرُ بِالذَّنْبِ هَذَا إذَا تَعَمَّدَ الْبِدْعَةَ أَوْ جَهِلَهَا بَلْ وَإِنْ كَانَ مُتَأَوِّلًا فِي ارْتِكَابِهَا فَالْبِدْعِيُّ لَا يُعْذَرُ بِجَهْلٍ وَلَا تَأْوِيلٍ وَالْمُرَادُ بِالْمُتَأَوِّلِ الْمُجْتَهِدُ وَبِالْجَاهِلِ الْمُقَلِّدُ مِنْ الْفَرِيقَيْنِ

«Ва у бидъатчи бўлиши керак эмас. Чунки бидъатчининг шаҳодати қабул қилинмайди, ҳудди қадарни инкор қиладиган, башарият қудрати таъсир қилади деювчи Қодарийлар ва гуноҳлар сабабли такфир қиладиган хаворижлар гувоҳлиги қабул қилинмагандай. Ва агар бу бидъатни қасд қилса ҳам ёки жаҳолатдан қилаётган бўлса ҳам ёки агар бидъат қилганда таъвил билан қилган бўлса ҳам барибирдир. Бидъатчи жаҳолати билан ҳам таъвил билан ҳам узрлик эмас. Мутаавил дегандан мурод, хато таъвил қилган мужтаҳиддир. Жоҳилдан мурод эса муқоллиддир (кўр-кўрона эргашувчи “зомби”)». «Хошияту ад-Дусукий», 17/182.

Ибн Ҳажиб ал Моликий (646-ҳижрийда вафот этган) кейинги моликийларнинг энг муҳим китобларидан «Жамиъ ал-Уммаҳат», деган китобда, кишини шаҳодати қабул бўлиши учун унда топилиши керак бўлган шартларни зикр қилиб айтади:

ليس معها بدعة فإنها فسق ولا يعذر بجهل ولا تأويل كالقدري والخارجي

«Ва бу ҳаммаси билан бирга, унда бидъат бўлиши керак эмас, чунки бу фисқдир ва бунда жаҳолатга ҳам таъвилга ҳам узр йўқ, ҳудди ховориж ва қадарийлар сингари». «Жамиул Уммаҳат», 1/329.

«Жамиул Уммаҳат» китоби Моликийларда шуниси билан ажралиб турадики, Ибн Ҳажиб аввалги Моликий уламоларни китобидан имом Моликдан ривоят қилинган барча сўзларни тўплашга ҳаракат қилган. Ва у ерда ўзидан гапирмайди, аксинча имом Молик ва унинг шогирдлари ва аввалги Моликийлар нима фикрда бўлганларини баён қилган.

Имом Матраф ибн Абдуллоҳ ибн Ясар ал Моликий (220-ҳижрийда вофот этган), имом Моликни жияни ва шогирди айтади:

من عرف بتضييع الوضوء والزكاة والصوم لم تقبل شهادته، ولا يعذر في ذلك بجهل

«Кимки тахорат, закот ва рўзани зоя қилиши билан маълум бўлса, ундан гувоҳлиги қабул қилинмайди ва бунда жаҳолатга узр йўқ!» (Ан-Навадир ва аз-Зиядат, 8/291).

Дин аслларидан жоҳил бўлган киши ҳақида нима деган бўларди?

Абу ал Валид ал Бажи ал-Моликий мужтаҳидларнинг хатолари билан боғлиқ масъала ҳақида шундай дейди: «Агарда улар: «Агар кишини дин тафсилотларига зид келганда хатоларини қатъий айтиш мумкин бўлса, у ҳолда унга албатта ҳудди дин аслларида зид келганларга қатъий гуноҳи ҳақида ҳукм чиқарилгандай, унинг гуноҳи ва фисқи ҳақида ҳукм чиқарилиши шарт», дейишса, жавоб қуйидагича бўлади: Гуноҳи ва фисқига ҳукм чиқаришлик, бу шариатнинг ҳукмидир ва уни тасдиқлаш шарт бўлмайди, илло ҳужжат орқали бўлади. Ҳўш, бу ҳукмни тасдиқлаш учун сизларни далилингиз қандай? Ва шарт эмаски, агар биз ақийда аслларида хато қилаётган кишига, тафсиқ (фисққа) ва тадлилга (залолатда эканига) ҳукм чиқарсак, бу ҳудди шундай дин тафсилотларида хато қилган кишига ҳам, биз  тафсиққа ҳукм чиқаришимиз керак дегани эмас. Ахир сен, биз дин аслларидан бўлган тавҳид ва бошқада хато қилган кишини такфир қилишимизни ва бошқа масъалаларда (дин тафсилотларида) такфир қилмаслигимизни кўрмайсанми?! «Иҳкамул Фусул», 779 масъала.

Ҳофиз Ибн Абдул Барр ал Андалусий ал Моликий (463-ҳижрийда вафот этган)

قَدْ أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى أَنَّ مِنَ الْعِلْمِ مَا هُوَ فَرْضٌ مُتَعَيَّنٌ عَلَى كُلِّ امْرِئٍ  فِي خَاصَّةِ نَفْسِهِ وَمِنْهُ مَا هُوَ فَرْضٌ عَلَى الْكِفَايَةِ إِذَا قَامَ بِهِ قَائِمٌ سَقَطَ فَرْضُهُ عَنْ أَهْلِ ذَلِكَ الْمَوْضِعِ وَاخْتَلَفُوا فِي تَلْخِيصِ ذَلِكَ وَالَّذِي يَلْزَمُ الْجَمِيعَ فَرْضُهُ مِنْ ذَلِكَ مَا لَا يَسَعُ الْإِنْسَانَ جَهْلُهُ مِنْ جُمْلَةِ الْفَرَائِضِ الْمُفْتَرَضَةِ عَلَيْهِ نَحْوَ الشَّهَادَةِ بِاللِّسَانِ وَالْإِقْرَارِ بِالْقَلْبِ بِأَنَّ اللَّهَ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَلَا شِبْهَ لَهُ وَلَا مِثْلَ لَهُ {لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ} [الإخلاص: 4] خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَإِلَيْهِ يُرْجَعُ كُلُّ شَيْءٍ، الْمُحْيِي الْمُمِيتُ الْحَيُّ الَّذِي لَا يَمُوتُ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُمَا عِنْدَهُ سَوَاءٌ لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ هُوَ الْأَوَّلُ وَالْآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ، وَالَّذِي عَلَيْهِ جَمَاعَةُ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْجَمَاعَةُ أَنَّهُ لَمْ يَزَلْ بِصِفَاتِهِ وَأَسْمَائِهِ لَيْسَ لِأَوَلِيَّتِهِ ابْتِدَاءٌ وَلَا لِآخِرِيَّتِهِ انْقِضَاءٌ، هُوَ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى، وَالشَّهَادَةِ بِأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَخَاتَمُ أَنْبِيَائِهِ حَقٌّ وَأَنَّ الْبَعْثَ بَعْدَ الْمَوْتِ لِلْمُجَازَاةِ بِالْأَعْمَالِ، وَالْخُلِودَ فِي الْآخِرَةِ لِأَهْلِ السَّعَادَةِ بِالْإِيمَانِ وَالطَّاعَةِ فِي الْجَنَّةِ، وَلِأَهْلِ الشَّقَاوَةِ بِالْكُفْرِ وَالْجُحُودِ فِي السَّعِيرِ حَقٌّ وَأَنَّ الْقُرْآنَ كَلَامُ اللَّهِ وَمَا فِيهِ حَقٌّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ يَلْزَمُ الْإِيمَانُ بِجَمِيعِهِ،  وَاسْتِعْمَالُ مُحْكَمِهِ وَأَنَّ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسَ فَرِيضَةٌ وَيَلْزَمُهُ مِنْ عِلْمِهَا عِلْمُ مَا لَا تَتِمُّ إِلَّا بِهِ مِنْ طَهَارَتِهَا وَسَائِرِ أَحْكَامِهَا وَأَنَّ صَوْمَ رَمَضَانَ فَرْضٌ، وَيَلْزَمُهُ عِلْمُ مَا يُفْسِدُ صَوْمَهُ، وَمَا لَا يَتِمُّ إِلَّا بِهِ، وَإِنْ كَانَ ذَا مَالٍ، وَقُدْرَةٍ عَلَى الْحَجِّ لَزِمَهُ فَرْضًا أَنْ يَعْرِفَ مَا تَجِبُ فِيهِ الزَّكَاةُ وَمَتَى تَجِبُ وَفِي كَمْ تَجِبُ وَلَزِمَهُ أَنْ يَعْلَمَ بِأَنَّ الْحَجَّ عَلَيْهِ فُرِضَ مَرَّةً وَاحِدَةً فِي دَهْرِهِ إِنِ اسْتَطَاعَ السَّبِيلَ إِلَيْهِ إِلَى أَشْيَاءَ يَلْزَمُهُ مَعْرِفَةُ جُمَلِهَا وَلَا يُعْذَرُ بِجَهْلِهَا نَحْوَ تَحْرِيمِ الزِّنَا وَتَحْرِيمِ الْخَمْرِ وَأَكْلِ الْخِنْزِيرِ وَأَكْلِ الْمَيْتَةِ، وَالْأَنْجَاسِ كُلِّهَا وَالسَّرِقَةِ وَالرِّبَا وَالْغَصْبِ وَالرِّشْوَةِ فِي الْحُكْمِ، وَالشَّهَادَةِ بِالزُّورِ، وَأَكْلِ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَبِغَيْرِ طِيبٍ مِنْ أَنْفُسِهِمْ إِلَّا إِذَا كَانَ شَيْئًا لَا يُتَشَاحُّ فِيهِ وَلَا يُرْغَبُ فِي مِثْلِهِ، وَتَحْرِيمِ الظُّلْمِ كُلِّهِ وَهُوَ كُلُّ مَا مَنَعَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْهُ وَرَسُولُهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَتَحْرِيمِ نِكَاحِ الْأُمَّهَاتِ وَالْبَنَاتِ وَالْأَخَوَاتِ وَمَنْ ذُكِرَ مَعَهُنَّ، وَتَحْرِيمِ قَتْلِ النَّفْسِ الْمُؤْمِنَةِ بِغَيْرِ حَقٍّ، وَمَا كَانَ مِثْلَ هَذَا كُلِّهِ مِمَّا قَدْ نَطَقَ بِهِ الْكِتَابُ وَأُجْمَعَتِ الْأُمَّةُ عَلَيْهِ، ثُمَّ سَائِرَ الْعِلْمِ، وَطَلَبَهُ وَالتَّفَقُّهَ فِيهِ وَتَعْلِيمَ النَّاسِ إِيَّاهُ وَفَتْوَاهُمْ بِهِ فِي مُصَالِحِ دِينِهِمْ وَدُنْيَاهُمْ وَالْحُكْمُ بِهِ بَيْنَهُمْ فَرْضٌ [ص:59] عَلَى الْكِفَايَةِ يَلْزَمُ الْجَمِيعَ فَرْضُهُ فَإِذَا قَامَ بِهِ قَائِمٌ سَقَطَ فَرْضُهُ عَنِ الْبَاقِينَ بِمَوْضِعِهِ لَا خِلَافَ بَيْنَ الْعُلَمَاءِ فِي ذَلِكَ..

ززوَرَوَى يُونُسُ بْنُ عَبْدِ الْأَعْلَى، وَابْنُ الْمُقْرِئِ، وَابْنُ أَبِي عُمَرَ، عَنْ سُفْيَانَ بْنِ عُيَيْنَةَ قَالَ: سَمِعْتُ جَعْفَرَ بْنَ مُحَمَّدٍ يَقُولُ: ” وَجَدْنَا عِلْمَ النَّاسِ كُلَّهُ فِي أَرْبَعٍ، أَوَّلُهَا أَنْ تَعْرِفَ رَبَّكَ، وَالثَّانِي أَنْ تَعْرِفَ مَا صَنَعَ بِكَ، وَالثَّالِثُ أَنْ تَعْرِفَ مَا أَرَادَ مِنْكَ وَالرَّابِعُ أَنْ تَعْرِفَ مَا تَخْرُجُ مِنْ دِينِكَ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: مَا يُخْرِجُكَ مِنْ دِينِكِ

Уламолар ижмоъ қилишганки, илмдан ҳар бир кишига хос ўз нафсида фарз айн бўлганлари бор ва улардан яна фарзи кифоя бўлганлари бор, уни бир гуруҳ қоим қилувчилар қоим қилса, бас, фарзлиги қолган шу ерда яшовчилардан соқит бўлади. Ва улар айнан нима шу илм қисмига тегишлик эканини ҳулосасида ихтилоф қилишган. Ва ҳамма билиши лозим бўлган нарса шуки, умумий фарзлар, унда билмаслик имконсиз бўлган нарсалар, масалан тил билан Аллоҳ ёлғиз шериги йўқ эканига гувоҳлик бериш ва қалб билан иқрор бўлиш ва Уни шериги йўқ ва Уни ўхшаши мисли йўқ, У ягонадир, У Сомаддир. У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган, У барча нарсани яратувчиси ва барча нарса унга қайтади, У тирилтиради, ўлдиради ва У ўлмайдиган тирик Зот, У ғайбу шаҳодатни билувчи, ғайбу шаҳодатни ҳаммаси Уни ҳузурида баробардир, Ундан зарра мисқоличалик нарса ерда ҳам осмонда ҳам четда қолмайди ва У Аввалдир ва Охирдир, Зоҳир ва Ботиндир, шуларни билиш керак. Ва барча аҳли сунна нимада эканини билиш, бу шуки, Аллоҳ таъоло исм ва сифатларида азалийдир, У аввалгилигини боши йўқ ва охирлигини тугаши йўқдир ва У аршида истево қилган эканини билиш керак. Ва яна билиб, шаҳодат келтириш яъни Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳни росули ва қули ва охирги пайғамбар ҳақ эканига ва ўлимдан кейин қайта тирилишликка ва амалига қараб мукофат ёки жазоланиш ҳақ эканига ва Аллоҳга иймон келтириб итоат қилган аҳли саодатлар жаннатда абадий қолишига ва аҳли шақоват (бахтиқаролар) куфр ва инкорлари билан жаҳаннамда абадий қолишига ва Қуръон Аллоҳни каломи эканига ва ундаги нарсаларни ҳаммаси ҳақ Аллоҳ томонидан юборилганига ва ундаги барча нарсага иймон келтириш лозим эканига ва муҳкамига амал қилиш керак эканини билиш ва гувоҳлик бериш керакдир. Ва ҳар бир мусулмон  беш маҳал номоз фарз эканини билиши керак. Ва бу намоз илмидан лозим бўладики, намоз тамомий бўладиган нарсаларни билиши керак, масалан тахорат ва бошқа намоз аҳкомларини. Ва яна рамазон ойида рўза фарз эканини ва уни нималар бузишини ва шу рўза нималарсиз тамомий бўлмаслигини билиш керак бўлади.

Агар у молдор одам бўлса, ва шунингдек ҳаж қилишга қодир бўлса, уни билиш фарз бўлади. Ўзига нимадан закот вожиб бўлиши ва қачон ва қанча бериш кераклигини билиши керак бўлади. Ва унга агар қодир бўлса, умрида бир маротаба ҳаж фарз бўлишини билиш лозим бўлади. Ва бундан бошқа мусулмон киши билиши керак бўлган ва унда жаҳолати билан узрлик бўлмайдиган нарсалар бор. Масалан зино ҳамр, тўнғиз ва ўлимтикни ва барча нажосатларни, рибо, ғасб ва ҳукмда рибо олишлик, ёлғон гувоҳлик, одамлар молини ботил йўл билан ейишликни, одамлар кўнглидан чиқармаган нарсани ейишлик, ана шуларни ҳаром эканини билиш керак, фақат шу инсонлар қизғанмайдиган рағбат қилмайдиган нарсаларда бўлса уни эса жоиз ва зулмни барчаси ҳаром эканини билиш, буларни ҳаммаси ана ўша Аллоҳ азза ва жалла ва Уни росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам манъ қилган нарсалардир. Ва яна оналарга, қизларга, опа сингилларга шулар билан бирга зикр қилинганларга уйланиш ҳаром эканини ва мўмин жонни ноҳақдан ўлдиришликни ҳаром эканини билиш ва яна шунга ўхшаган Китобу суннатда нутқ қилинган ва уммат шуни манъ этилганига ижмоъ қилган нарсаларни билишлик ҳар бир мусулмон кишига фарз бўлади. Кейин бошқа илмларни билишга, уни талаб қилишга, унда фақиҳ бўлишга, уни таълим беришга ва инсонларга шуни динию дунёсида маслаҳат фатво беришга ва шу илм билан уларни ўртасида ҳукм қилишга келсак, бу фарзи кифоядир. Аввалида у ҳаммага фарз бўлади, агар уни баъзилар қоим қилса, қолганлардан фарз экани соқит бўлади. Ва бунда уламолар ўртасида ихтилоф йўқдир. Ва Юнус ибн Абдул Аъло, Ибн ал Муқрий ва Ибн Аби Умар, Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилишганки, у айтди: Мен Жаъфар ас-Содиқ шундай деганини эшитдим: «Биз одамлар билиши фарз бўлган нарсалар тўрт нарсадир деб ҳисоблаймиз: Биринчи — Улар Роббиси ким эканини билишликлари. Иккинчи — Уларга нима қилганини билишликлари. Учинчи —  Улардан нима истагинини билишликлари. Тўртинчи — Уларни диндан нима чиқаришини билишликлари. «Жамиъу баян ал-илм ва фазлиҳи», 1/56,62

Ҳофиз Ибн Абдул Барр роҳимаҳуллоҳ, кофир, бу ҳақни билгандан сўнг унга қайсарлик қилган кимсадир, аммо ҳақдан жоҳил бўлган кимса эмас, дейдиганларни сўзларини зикр қилиб шундай дейди:

هذا قول يدفعه جماعة من أهل النظر وفيه ضروب من الاعتراضات والعلل ليس هذا موضع ذكرها

«Бу сўзларни таҳлил аҳли ўзларидан даф қиладилар ва унга тегишли кўп эътирозлар ва иллат турлари мавжуд ва бу уларни зикр қилиш ери эмас». «Ат-Тамҳид».

Айтиш мумкинки: «Ат-Тамҳид» китобининг бу қисми махфий воқеа билан боғлиқ ва буни «Тавфиқ ал-латийф ал-Маннан фий баян анна аш-шакка филлаҳ лайса мин аҳлил Ийман» китобининг муаллифи шайх Ал Иброҳимий батафсил айтиб берган. Унинг қисқача моҳияти шундаки, баъзи залолатдагилар «Ат-Тамҳид» китобини қўлёзмасини бузиб, унга гўёки Ибн Абдул Барр ҳақни билган ва унга қайсарлик қилиб уни инкор қилган кишидан бошқа ҳеч кимни такфир қилмаган, деган бузуқ сўзларни киритишга ҳаракат қилганлар. Ва Ибн Абдул Баррга нисбатланган бу ёлғон сўзларни у кишига нисбатлаб доим замонавий муржиалар ўз китобларида келтирадилар.

Аммо, Аллоҳ таъоло унинг динини бузмоқчи бўлган каззобларни кўрсатиб қўяди. Ва Ал Иброҳимий буни кўрсатиб бериш учун бир неча мамлакатларга сафар қилди, ҳамда «Ат-Тамҳид» нинг барча мавжуд бўлган ва энг қадимий қўл ёзмаларини тўплади ва шу билан у аниқ ва очиқ далиллар билан Ибн Абдул Баррга нисбатланган сўзларни уни китобига бидъат қилиб киритилганини Аллоҳни изни билан исботлаб берди. Бу ҳикоянинг таърифини ва қўлёзманинг сурат шаклидаги нусхаларини «Тавфиқ ал-Латийф ал-Маннан» китобида ўқиш мумкин ва шу мавзуга оид бир парчасини қуйидаги иртибот орқали ўқишингиз мумкин:

http://www.almanhaj.com/vb/showthread.php?t=12253

Абу Умар ибн Абдул Барр мужтаҳидларни хатосига нисбатан муносабатни айтиб, шундай дейди:

: قَالَ أَبُو عُمَرَ: ” لَمْ نَجِدْ لِمَالِكٍ فِي هَذَا الْبَابِ شَيْئًا إِلَّا أَنَّ ابْنَ وَهْبٍ، ذَكَرَ عَنْهُ فِي كِتَابِ الْعِلْمِ مِنْ جَامِعِهِ قَالَ: سَمِعْتُ مَالِكًا يَقُولُ: «مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ أَنْ يُوَفَّقَ لِلصَّوَابِ وَالْخَيْرِ وَمِنْ شِقْوَةِ الْمَرْءِ أَنْ لَا يَزَالَ يُخْطِئُ» وَفِي هَذَا دَلِيلٌ أَنَّ الْمُخْطِئَ عِنْدَهُ وَإِنِ اجْتَهَدَ فَلَيْسَ بِمَرْضِيِّ الْحَالِ، وَاللَّهُ أَعْلَمُ .

Биз Имом Моликнинг бу бобда Ибн Ваҳб у кишидан  «Китабул илм»да ўзининг «Ал Жомеъ» сида зикр қилгандиган бошқа бирор гапини топмаганмиз, у киши айтганки: Мен имом Моликни шундай деганини эшитдим: «Кишининг тўғрилик ва яхшиликка мувоффақ қилинмоқлиги саодатидандир, кишининг тинмай хато қилишлиги, бадбахтлигидандир». Мана бунда далил борки, хато қилувчи имом Моликни наздида агарчи ижтиҳод қилиб хато қилаётган бўлса ҳам, унинг ҳолати рози бўладиган ҳолат эмасдир. Валлоҳу аълам.

«Ал Жомеъ», 2-148.

Ҳофиз Ибн Абдул Барр ал Андалусий айтади:

فَإِنْ قَالَ قَائِلٌ إِنَّ الْحُمُرَ الْأَهْلِيَّةَ وَذَا النَّابِ مِنَ السِّبَاعِ لَوْ كَانَ أَكْلُهَا حَرَامًا لَكَفَرَ مُسْتَحِلُّهَا كَمَا يَكْفُرُ مُسْتَحِلُّ الْمَيْتَةِ وَلَحْمِ الْخِنْزِيرِ فَالْجَوَابُ عَنْ ذلك ان المحرم باية مجتمع تَأْوِيلِهَا أَوْ سُنَّةٍ مُجْتَمَعٍ عَلَى الْقَوْلِ بِهَا يكفر مستحله لأن جَاءَ مَجِيئًا يَقْطَعُ الْعُذْرَ وَلَا يُسَوِّغُ فِيهِ التَّأْوِيلَ وَمَا جَاءَ مَجِيئًا يُوجِبُ الْعَمَلَ وَلَا يَقْطَعُ الْعُذْرَ وَسَاغَ فِيهِ التَّأْوِيلَ لَمْ يَكْفُرْ مُسْتَحِلُّهُ وَإِنْ كَانَ مُخْطِئًا

Агар кимдур айтасаки: «Хонаки эшшаклар ва йиртқич тишлик ҳайвонларни гўшти агар уларни ейиш ҳаром бўлса эди, унда уни ҳалол санаган кофир бўлиши керак бўларди, ҳуддики, ўлимтикни ва тўнғиз гўштини ҳалол санаган киши кофир бўлганидай».

Бунга жавоб шундай бўлади: «Албатта, тафсирига ижмоъ қилинган оят билан ҳаром қилинган нарса ёки ижмоъ қилинган суннат билан собит бўлган нарсани, ким ҳалол санаса, бас, кофир бўлади. Чунки, бундай ҳаром қилинган нарса, шундай ўринда келдики, узрни кесадиган ва хато таъвилга ўрин қолдирмайдиган ўринда келди. Лекин агар шундай ўринда келсаки, амални вожиб қиладиган даражада келса, аммо узрни кесадиган ўринда бўлмаса ва унда таъвилга имкон бўладиган ўрин бўлса, у ҳолда уни ҳалол санаган киши кофир бўлмайди, агарчи хато қилаётган бўлса ҳам». «Ат-Тамҳид», 1/147.

Ҳофиз Ибн Абдул Барр айтади:

وَلَعَلَّ جَاهِلًا أَنْ يَقُولَ إِنَّ زَكَاةَ الْفِطْرِ لَوْ كَانَتْ فَرِيضَةً لَكَفَرَ مَنْ قَالَ إِنَّهَا لَيْسَتْ بِفَرْضٍ كَمَا لَوْ قَالَ فِي زَكَاةِ الْمَالِ الْمَفْرُوضَةِ أَوْ فِي الصَّلَاةِ الْمَفْرُوضَةِ إِنَّهَا لَيْسَتْ بِفَرْضِ كُفْرٍ فَالْجَوَابُ عَنْ هَذَا وَمِثْلِهِ أَنَّ مَا ثَبَتَ فَرْضُهُ من جهة الإجماع الذي يقطع العذر كفر دافعه لأنه لا عذر له (فيه) (أ) وَكُلُّ فَرْضٍ ثَبَتَ بِدَلِيلٍ لَمْ يَكْفُرْ صَاحِبُهُ وَلَكِنَّهُ يجهَلُ وَيُخطأُ فَإِنْ تَمَادَى بَعْدَ الْبَيَانِ (له) (ب) هُجِرَ وَإِنْ لَمْ يَبق لَهُ عُذْرٌ بِالتَّأْوِيلِ أَلَا تَرَى أَنَّهُ قَدْ قَامَ الدَّلِيلُ الْوَاضِحُ عَلَى تَحْرِيمِ الْمُسْكِرِ وَلَسْنَا نُكَفِّرُ مَنْ قَالَ بِتَحْلِيلِهِ وَقَدْ قَامَ الدَّلِيلُ عَلَى تَحْرِيمِ نِكَاحِ الْمُتْعَةِ وَنِكَاحِ السِّرِّ وَالصَّلَاةِ بِغَيْرِ قِرَاءَةٍ وَبَيْعِ الدِّرْهَمِ بِالدِّرْهَمَيْنِ يَدًا بِيَدٍ إِلَى أَشْيَاءَ يَطُولُ ذِكْرُهَا مِنْ فَرَائِضِ الصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَالْحَجِّ وَسَائِرِ الْأَحْكَامِ وَلَسْنَا نُكَفِّرُ مَنْ قَالَ بِتَحْلِيلِ شَيْءٍ مِنْ ذَلِكَ لِأَنَّ الدَّلِيلَ فِي ذَلِكَ يُوجِبُ العمل ولا يقطع العذر وَالْأَمْرُ فِي هَذَا وَاضِحٌ لِمَنْ فَهِمَ

Агарда бир жоҳил айтсаки: «Агар фитр закоти фарз бўлганда эди, у ҳолда уни фарз эмас деган киши кофир бўларди, ҳудди фарз бўлган закотул молни ва фарз бўлган намозни фарз эмас деган одам кофир бўлганидай». Бунга ва бунга ўхшаш гапларга жавоб шундай бўлади: Ниманики фарз экани ижмоъ жиҳатдан собит бўлиб, узрни кесадиган ижмоъ бўлса, уни даф қилувчи киши кофир бўлади. Чунки унда ҳеч қандай бу нарсада узр йўқдир. Агар бир фарз узр кесилмайдиган далил билан собит бўлса (соҳиби кофир бўлмайдиган даражада далил бўлса), уни такфир қилинмайди, аммо у жоҳил ва хато қилувчиларга нисбатланади ва агарда баёнот қилингандан кейин ҳам у шунда давом этаверса, уни ҳажр қилинади (лекин такфир қилинмайди) агарчи унда таъвил билан узр қолмаган бўлса ҳам. Мана қарагин, маст қилувчи ичимлик (ҳаромлигида ихтилоф бор набиз  назарда тутилмоқда) ҳаром эканига очиқ далил келган, лекин шундай бўлса ҳам уни ҳалол дейдиганларни такфир қилмаймиз. Ва яна мутъа никоҳи ҳаром эканига ва сир никоҳига ва фотиҳасиз номоз ўқишга ва бир дирҳамни икки дирҳамга қўлма қўл бўлишлиги ҳаром эканига далил келган. Ва бундан бошқа узун зикр қилишадиган нарсалар кўпдир, намоз, закот, ҳаж ва бошқа аҳкомларни фарзлари (яъни далил келган фарз эканига) лекин шулардан бирортасини ҳалол деганни такфир қилмаймиз. Чунки бу масъалалардаги далил амални вожиб қилади, лекин узрни кесмайди. Ва бу тушинадиган кишиларга очиқ бир ишдир». «Ат-Тамҳид», ат-туркий нашриёти, 8/589.

Ҳофиз Ибн Абдул Барр тижорат аҳкомлари ҳақидаги бир ҳадисни шарҳида айтади:

وَفِيهِ أَنَّ مَنْ لَمْ يَعْلَمْ بِتَحْرِيمِ الشَّيْءِ فَلَا حَرَجَ عَلَيْهِ حَتَّى يَعْلَمَ إِذَا كَانَ الشَّيْءُ مِمَّا يُعْذَرُ الْإِنْسَانُ بِجَهْلِهِ مِنْ عِلْمِ الْخَاصَّةِ قَالَ عَزَّ وَجَلَّ وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا

«Бу ҳадисда шунга далил борки, ким бир нарсани ҳаром эканини билмаса, агарда у масъалалар хос одамлар биладиган ва жоҳиллик билан узр бўладиган масъалалар бўлса, унга хараж йўқдир, то шуни билмагунча. Аллоҳ азза ва жалла шу ҳақида айтган: «Биз то пайғамбар жўнатгунга қадар азоблагувчи эмасмиз». «Ат-Тамҳид», 5/127.

Имом Ал Андалусий Ал Моликий (829-ҳижрийда  вафот этган) ўзининг машҳур усулул фиқҳ бўйича ёзган назмида айтадики: “Ижтиҳод диннинг аслларида ҳам ва диннинг тафсилотларида ҳам бўлиши мумкин. Аммо диннинг аслларида эса тўғри бўлган ҳақ биттадир, қолганлари эса ҳаққа қайсарлик қилганлар ҳукмида бўлади. Тафсилотларга келсак эса, у нарсалар илм аҳлида уч қисмдир:

Биринчиси: Динимизда жуда ҳам равшан баён қилинган нарсалар бўлиб, бу ерда ижтиҳодга ўрин йўқ. Бу ҳудди беш вақт намоз, ракаатлари сони, уларнинг тартибини билишлик масъалаларидир. Ким бу ерда хато қилса, ижмоъга қарши чиққан бўлади, унга зидлик қилган бўлади, унинг бу қилмиши такфир қилинишига сабаб бўлади.

Иккинчиси: Динизмизда жуда ҳам равшан баён қилинмаган нарсалардир, ҳудди маҳрни вожиблигини билишга ўхшаш каби масъалалардир, шундай бўлса ҳам бу нарсага бутун давр уламоларининг ижмоъси бор. Ким бу нарсага ўз ижтиҳоди билан зид иш қилган бўлса, ижмоъдан чиқиб кетибди, унга фосиқ ҳукми берилади, сабаби эса ижмоъга қарши чиққанлигидир.

Учинчиси: Уламоларга ижтиҳод қилишликка рухсат берилган ўринлар. Бу шундай масъалаларки, бу нарсаларда салаф уламоларда доим ва ҳар ерда ихтилоф мавжуд бўлиб келган. Бу ерда ихтилоф қилишликка рухсат бор. Юқоридаги, ҳақ гап биттадир, қолганлари эса ботил деган сўз, бу ерда ўринли эмасдир. Аммо, Имом Шофеий айтганидай бу ерда хато қилган гуноҳкор бўлмайди. Яна айтиладики, бу ерда ҳар бир ижтиҳод қилган мужтаҳид ҳақдадир дейилган ва бу нарсани Абу Ҳанифа, шунингдек Қози Ал Бақилоний ва Ал Ашъарий ва Моликдан нақл қилган”. (Назм Ал Ғартатий 12)

Ал Қорофий Ал Моликий (643-ҳижрийда вафот этган) айтади:

إن قواعد العقائد كان الناس في الجاهلية مكلفين بها إجماعاً، ولذلك انعقد الإجماع على أن أمواتهم في النار

Албатта, ақийда аслларида жоҳилиятдаги инсонлар ҳам ижмоъан мукаллаф (мажбур) бўлганлар. Шунинг учун ҳам улардан ўлганлар куфрлари учун жаҳаннамда эканликларига ижмоъ мавжуддир. «Шарҳ танкиҳ ал фусул», 2/14.

Ал Қорофий ал Моликий айтади:

لم يعذر الله بالجهل في أصول الدين إجماعا

«Аллоҳ дин аслларида жоҳиллика узр бермаганлигига ижмоъ бор». «Шарҳ танкиҳ ал фусул», 2/182.

Ал Қорофий баъзи узр бўлган тафсилотлардаги масъалалар ҳақида зикр қилгандан кейин шундай дейди:

وَمَا عَدَاهُ فَمُكَلَّفٌ بِهِ وَمَنْ أَقْدَمَ مَعَ الْجَهْلِ فَقَدْ أَثِمَ خُصُوصًا فِي الِاعْتِقَادَاتِ فَإِنَّ صَاحِبَ الشَّرْعِ قَدْ شَدَّدَ فِي عَقَائِدِ أُصُولِ الدِّينِ تَشْدِيدًا عَظِيمًا بِحَيْثُ إنَّ الْإِنْسَانَ لَوْ بَذَلَ جَهْدَهُ وَاسْتَفْرَغَ وُسْعَهُ فِي رَفْعِ الْجَهْلِ عَنْهُ فِي صِفَةٍ مِنْ صِفَاتِ اللَّهِ تَعَالَى أَوْ فِي شَيْءٍ يَجِبُ اعْتِقَادُهُ مِنْ أُصُولِ الدِّيَانَاتِ ، وَلَمْ يَرْتَفِعْ ذَلِكَ الْجَهْلُ فَإِنَّهُк;”>آثِمٌ كَافِرٌ بِتَرْكِ ذَلِكَ الِاعْتِقَادِ الَّذِي هُوَ مِنْ جُمْلَةِ الْإِيمَانِ وَيَخْلُدُ فِي النِّيرَانِ عَلَى الْمَشْهُورِ مِنْ الْمَذَاهِبِ

Бундан бошқа нарсаларга келсак, бунда инсон мукаллафдир, лекин энди ким шунга жаҳолат билан қадам қўйса, албатта гуноҳкор бўлади, хусусан эътиқодларда, чунки шариат соҳиби Аллоҳ таъоло усул ақоид бобида (яъни дин аслларида) қаттиқ таъкидлаган, шу даражадаки агар инсон бор кучини ўзидан Аллоҳни исм сифатларида [1] ёки шунга ўхшаган дин аслларидан эътиқод вожиб бўлган нарсаларда жаҳолатини катказишга сарфласа ва бунга қарамасдан унинг жаҳолати кетмаса, албатта, у одам иймон жумласидан бўлган эътиқодларни тарк қилганлиги билан гуноҳкор кофир бўлади ва жаҳаннамда абадий қолади, машҳур мазҳаблардаги сўзларга биноан». «Ал-Фуруқ», 4/28.

[1]Қорофий тўғридан тўғри рубубиятга таълуқли бўлган ва одам ўзини фитрати билан билиш имкони бўлган масалан, барча нарсани билувчи, барча нарсани кўриб турувчи, эшитиб турувчи, барча нарсага қодир бўлган исм сифатларни назарда тутмоқда. Чунки, исм сифатларни тўғридан тўғри рубубият билан боғланмаган исм сифатлардан жоҳил бўлган оддий авом мусулмонларга узр бўлади, масалан Аллоҳни Ал Матийн исми ёки Уни қўли борлиги ёки Арши борлиги ёки истево бўлганлиги ва ҳоказо.

Ал Қорофий Ал Моликий айтади:

قال الجاحظ وعبد الله بن الحسين العنبري بتصويب المجتهدين في أصول الدين بمعنى نفي الإثم لا بمعنى مطابقة الاعتقاد واتفق سائر العلماء على فساده

«Ал Жаҳиз ва Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ал Анбарий дин аслларидаги мужтаҳидлар (дин аслларида ўзларича ижтиҳод қилувчилар) ҳам тўғри дейишган. Яъни тўғри деганда, шу эътиқод ҳақиқатга мувофиқ деб иккиси ҳам айтмаган, балки хато бўлса ҳам гуноҳ йўқ дейишган. Лекин қолган уламолар бу гапни ботил ва фосид эканига иттифоқ қилганлар!». «Аз-заҳира фий фиқҳ Малик», 1/145.

Имом Абу Абдуллоқ ал Муқрий Ал Моликий (759-ҳижрийда вафот этган) Ал Қорофийни жоҳиликка узр бериш масъаласидаги сўзини шарҳида айтади:

أمر الله عز وجل العلماء أن يبيّنوا ومن لا يعلم يسأل،فلا عذر في الجهل بالحكم ما أمكن التعلم

Аллоҳ азза ва жалла олимларга баён қилишликни ва ким билмаса сўрашликни буюрди. Ва бунда модомийки таълимга имкон бор экан, (дин аслларини) ҳукмидан жоҳил бўлганларга узр йўқдир. «Ал Қоваид», 2/45.

Ва шак йўқки, дин асллари кўплаб баён қилинган, шунингдек у очиқ равшандир, ҳар қандай кишига ислом ва уни манбаълари етиб борган бўлса, бас, уни билишга имкони бор ва унга узр қолмагандир.

Қози Иёз (544-ҳижрийда вафот этган) хато қилувчи мужтаҳид ажр олиши ҳақидаги ҳадисни шарҳида айтади:

وهذا كله فى الأحكام الشرعية وما لا يتعلق بأصل وقاعدة من أصول التوحيد وقواعد التوحيد ، مما مبناه على قواطع الأدلة القطعية ، فإن الخطأ فى هذا غير موضوع ، والحق فيها فى طرف واحد بإجماع من أرباب الأصول ، والمصيب فيها واحد

Бу барчаси (дин тафсилотларига) шарий аҳкомларга тегишликдир. Ва асосларга, тавҳид асосларига ва тавҳид асосларидан бирор бир асосга ва қатъий далилларга қурилган нарсаларга таълуқли бўлмаган масъалалардадир. Чунки, буларда (дин аслларида) хато кечирилмайди ва бунда барча усулчилар ижмоъси билан ҳақ фақат бир тарафдир ва бунда тўғри топганлар фақат бир донадир. «Иқмал ал мулим шарҳ саҳиҳул Муслим», 5/574.

Қози Иёз дин аслларида таъвил қилувчи бидъатчилар ҳақида айтади:

و أكثر أقوال السلف تكفيرهم و ممن قال به الليث و ابن عيينة و ابن لهيعة و روي عنهم ذلك فيمن قال بخلق القرآن و قاله ابن المبارك و الأودي و وكيع و حفص بن غياث و أبو إسحاق الفزاري و هشيم و علي بن عاصم في آخرين و هو من قول أكثر المحدثين و الفقهاء و المتكلمين فيهم و في الخوارج و القدرية و أهل الأهواء المضلة و أصحاب البدع المتأولين و هو قول أحمد بن حنبل و كذلك قالوا في الواقفة و الشاكة في هذه الأصول

«Аксар салафларни сўзлари шундай, уларни такфир қилишган. Ва шундай деганлардан: Лейс ибн Саъд, Ибн Уяйна, Ибн Лаҳяъ ва манашу Қуръонни махлуқ деган кишилар ҳақида ҳам улардан ривоят қилинган. Ва буни Ибн Муборак, Ал Авдий, Ваки ибн Ал Жарроҳ, Хафс ибн Ғиёс, Абу Исхоқ Ал Фазорий, Ҳушейм ва Алий ибн Асим ҳам бошқа бидъатчиларга нисбатан айтишган. Ва бу улар хусусида ва хаворижлар, қодарийлар, аҳли аҳволар, (инсонларни адаштирадиган бидъатчилар) ва таъвилчи бўлган бидъатчилар ҳақида аксар муҳаддислар, фуқоҳолар ва мутакаллимлар сўзидир. Ва бу имом Аҳмад ибн Ҳанбални ҳам сўзидир. Улар ҳудди шунингдек, бу дин аслларида тавоқуф ва шак қилувчиларни ҳам шундай дейишган. (Яъни такфир қилишган)». Аш-Шифа, 2/201.

Қози иёз айтади:

لا يعذر أحد في الكفر بالجهالة

«Ҳеч кимга жаҳолат билан қилган куфрига узр йўқ». Аш-Шифа, 2/201.

Аҳмад Ибн Идрийс ал Моликий айтади:

ولا يعذر أحد في الكفر بالجهالة ولا غيرها وهو سليم العقل إﻻ للإكراه

«Ақл эгаси экан, куфрда на жоҳилликда ва на бошқа нарсаларда ҳеч кимга узр йўқдир, магар икроҳ ҳолати бундан мустаснодир».

الذخيرة الجناية الثانية الردة 12/23

Аҳли сунна имоми, буюк олим «кичик Молик», Ибн Аби Зайд Ал Қойрований айтади:

ومن قول أهل السنة: أنه لا يعذر من أداه اجتهاده إلى بدعة، لأن الخوارج اجتهدوا في التأويل فلم يعذروا إذ خرجوا بتأويلهم عن الصحابة فسماهم عليه الصلاة والسلام:مارقين من الدين. وجعل المجتهد في الأحكام مأجورا وإن أخطأ».

Аҳлу суннанинг сўзларидан бири: Ижтиҳоди бидъатга олиб келган кишига узр йўқдир. Чунки, ховорижлар ҳам саҳобаларга қарши чиққанларида таъвилда ижтиҳод қилдилар ва  шу билан бирга уларга узр бўлмади ва соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни диндан чиққанлар деб номладилар. Ва аҳкомда ижтиҳод қилганларни эса, агарчи ижтиҳодида хато қилса ҳам бир ажр бор деганлар. «Ал Жамиъ», 121.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑