Ҳаромни ҳалоллаган одам тўғрисидаги ҳадис, ёҳуд бугунги Тоғутларнинг ҳақиқий юзи!

Ҳаромни ҳалоллаган одам тўғрисидаги ҳадис, ёҳуд бугунги Тоғутларнинг ҳақиқий юзи!

بسم الله الرحمن الرحيم

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ:

“Бирор киши, устида ижмоъ бор бўлган ҳаромни ҳалолласа, ёки устида ижмоъ бор бўлган ҳалолни ҳаром қилса, ёки устида ижмоъ бўлган шариат ҳукмини (ўрнига бошқа ҳукм билан) ўзгартирса, фақиҳ уламолар иттифоқи ила кофир муртад бўлибди (Мажмуъул Фатава 3/267-268)

Юқоридаги шайхнинг келтирган ижмоъсидан маълум бўляптики, кимда-ким шариатда бирор бир нарсанинг ҳаромлиги саҳиҳ далиллар билан келиб, унинг ҳаромлигида ҳеч қандай ихтилоф бўлмаган нарсани жоиз санайдиган бўлса агар, ундай одам билиттифоқ кофир бўляпти. Ва шунингдек унинг акси бўлмиш, ҳалол нарсани ҳам ҳаром қиладиган бўлса ҳам, кофирлигида ихтилоф йўқ. Қолаверса, агар бирор бир киши, Аллоҳнинг бизга пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ орқали нозил қилган бирор бир ҳукмни бошқа бирор бир ҳукм билан ўзгартирса агар, ундай одамнинг ҳам кофир ва тоғут эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Фақат ҳаво ва ҳавасларига эргашган тоифа одамлар Аллоҳ нозил қилган ҳукмларни ўзгартириб, ўрнига ғарбнинг дини бўлмиш, демократия динидаги ҳукмлар ва қонунлар билан ҳукм қилса ҳам, ундай ўзини исломга нисбатлаган тоғут ва мушрик ҳукмдорни, фақатгина ҳаром ишга қўл урган, кичик куфр қилган, гуноҳкор мусулмон одам деб кўрадилар. Қачонки, у бу ишни ҳалол санасагина ундан кейин ундай одамни кофир дейиш керак бўлади дейдилар. Бу уларнинг назарларидаги айтаётган “эртаклари” эса, фақатгина бир назариядир холос, амалда эса улар ҳеч кимга ҳеч қачон, яққол ҳеч қандай ихтилофга эга бўлмаган куфр ва ширк қилган одамни ҳам кофир дея олмайдилар. Сабаби эса оддий, ҳалоллаш ва ҳаром қилиш бу уларнинг назарларида фақатгина қалб амали бўлиб, унинг ҳеч қандай амалий кўриниши бўлмагани учун, ким нима куфр ва ширк амалга қўл урса ҳам, умрбод мусулмон бўлиб ўтади, яна устига устак, қалбини кавлашга мукаллаф эмасмиз ҳам дейдилар.

“Қалбини кавлашга мукаллаф эмасмиз” деган гапларига келсак, албатта бунга биз ҳам қўшиламиз, аммо бу сўз улар айтганларидай, бирор одам мен мусулмонман, калимаи шаҳодатни айтганман деб, Аллоҳни ҳақорат қилса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни буйруқларини бажаришдан бош тортса, пайғамбарни ўлдирса, Аллоҳга ширк келтириб юрса, бутларга сажда қилса, зино, рибо ва маст қилувчи ичимликларни халққа сотишни ва истеъмол қилишни жоиз қилиб қўйиб, қонун билан бу ишларни ҳимоя остига олган бўлса, намоз, закот, рўза, тавҳидга чақириш каби амалларга қонун билан тўсқинликлар қилиб, тавҳидга чақираётганларни куфр қонунларига зид деб ҳисоблаб, қамоққа солиб қийнаса ҳам, ундай одамни мусулмон деб юриш керак дегани эмас. Аксинча ким куфр ва ширк қилган кишини кофир демаса, ўзининг кофир эканлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ. “Қалбини кавлашга мукаллаф эмасмиз” сўзи эса, бу фақатгина ташқи тарафдан тамомий мусулмон бўлиб юриб, ҳақиқий мусулмон кишида топилиши керак бўлган аломатлар: тавҳид, намоз, рўза, ҳаж, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш каби намоён бўлса, шунинг билан ширк ва куфр амалларидан узоқ бўлган, кофирни кофир санаб, тоғутлардан узоқ турган одамни кўрсак, у бизга “артистлик” қиляпти эканми, ёки ҳақиқатан  ҳақиқий мусулмон эканми деб, уни қийноққа солиб, мусулмонмисан, ёки кофирмисан, тўғрисини айт деб, қалбни кавламаслик тушунилади.

Хулоса шуки, бу одамларда ким шаҳодатни айтиб қайсики ширк ва куфр амалини қилса ҳам, токи у куфрни қалбидан ҳалол деб эътиқод қилмас экан, у одамнинг усти ҳам, ичи ҳам мусулмон дейдилар. Бу борада улар ҳатто ўзларининг аждодлари Жаҳм ибн Софвандан (Жаҳмия фирқасининг бошлиғи) ҳам ўзиб кетдилар. Олдинги жаҳмийлар одам куфр ишга қўл урса, усти кофир бўлади, аммо ичи мусулмон бўлиши мумкин, барибир жаҳаннамдан охир оқибат чиқади деган эътиқодга эга бўлгани учун, салафлардан 500 нафари тарафидан такфир қилинган эди. Бугунги кундаги жаҳмийлар эса, уларнинг мижозлари бўлмиш мушриклар куфрга қўл урса, усти ҳам ичи ҳам бир хил равишда мусулмон бўлиб қолади дейдилар.

Бугунги кунимиздаги Аллоҳнинг қонунларини демократия динидаги қонунларга ўзгартирган тоғут ҳукмдорларни фақатгина кичик куфр қиляптилар, ҳаромга қўл уряптилар деб, муташобеҳ (аниқ маънога эга бўлмаган, бир қанча маънога эга) бўлган шубҳаларни келтирадилар (Ибн Аббоснинг “куфр дуна куфр”Нажжоший қиссасиАнас ибн Надр розиаллоҳу анҳу тўғрисидаги шубҳаларга берилган раддияларни, бизнинг сайтимизда ўқиш имкониятингиз бор). Фараз қилайлик, улар айтаётган мушрик тоғутлари фақатгина ҳаром иш қиляпти ҳам дейлик, аммо ҳаром ишни ҳалоллаган одамнинг кофирлигида фуқаҳолар иттифоқ қилганликлари тўғрисидаги шайх Ибн Таймиянинг фатвосини олиб келдик. Ҳаммага маълумки, фиқҳ китобларида муртадлик (ридда) боби мавжуддир, баъзи бир фиқҳ китобларида бир неча юз куфр амаллар зикр қилиб ўтилган. Наҳотки бир неча юз амалларнинг ҳаммаси қалбдан фақатгина кофир бўлишни ҳоҳлаб, бу куфр амални ҳалол деб санагандан кейин қилинсагина, у одам кофир бўлса?! Мисол учун, пайғамбарни ўлдииш куфр амал, шундай экан бир одам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, шаҳодат айтса, шундан сўнг пайғамбарни ўлдирса, аммо буни ҳалол санамадим, кофир ҳам бўлгим келмаяпти, фақатгина юрагим сиқилганидан қиляпман деса, аммо юрагимнинг сиқилиши сабаби ишларим юришмаганидан деса, бугунги кундаги жаҳмийларнинг наздида у одам ичидан ҳам устидан ҳам мусулмон бўлиши керак. Ахир улар “қалбни кавлашга” мукаллаф эмаслар! Аллоҳ бундай адашишликдан ўзи асрасин! Ундан ташқари куфрни ҳам, ҳаром ишни ҳам ҳалол санаб қилгандан кейингина кофир бўладиган бўлса, куфр билан ҳаром ишни қандай фарқи бўлади, нима улар иккиси ҳам бир хил даражадамилар? Ахир ижмо фақатгина ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол санаган одамнинг куфри тўғрисида келганку?! Куфрни ҳалол қилишликка эмас, зотан бундай дейиш жинниликдир!

Энди фикримизни, масъаланинг энг қизғин нуқтасига қаратсак. Инсон қандай қилиб ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол санашлиги мумкин?! Ахир ким ҳаром иш қилаётганга бориб: “Сен бу ишни ҳалол санаганинг учун қиляпсанми?” деса, “Албатта, сен айтгандай, эй дўстим!” дейди?! Бу дегани, “Сен кофирмисан?” дейилганда, “Албатта!” деб жавоб берадиган одам бўлиши керак. Кўриниб турибдики, бу ҳудди ечилмайдиган жумбоққа ўхшайди. Аммо бизнинг динимизда ҳамма масъалага жавоб бор. Ва Аллоҳга шукурлар бўлсинки, айнан ҳаром ишни ҳалоллаган одам воқеаси ҳам, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам бўлган:

Баро ибн Озибдан ривоят қилинадики, бир кун у киши тоғаси бўлмиш Абу Бурда ибн Найярни қўлида байроқ кўтариб кетаётганини кўради ва Баро ибн Озиб тоғаси Абу Бурдадан қаерга кетаётганини сўрайди. Абу Бурда, уни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши отасининг аёлига никоҳланганини ва уни ўлдириб молини мусодара қилиб келишни буюрганларини айтади. (Имом Аҳмад, Ан Насоий ривояти, Шавконий “Найлул Автор” китобида ва Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деганлар).

Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Бу иш, албатта, фоҳиша, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир! (Нисо 22)

Жоҳилият даврида ўгай онага уйланиш одати бор эди. Бу кўпинча «азл»га, аёлларни зулм ила бехуда тутиб туришга ҳам сабаб бўлар эди. Чунки аксар пайтда боланинг катта бўлиб вояга етишини, сўнгра отасининг хотинига, ўгай онасига уйланишини кутишга тўғри келар эди. Агар ўғли отаси ўлган пайтда вояга етган бўлса, ўгай онаси унга мерос тариқасида хотин бўлиб қолар эди. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилиб, бу ишни ҳаром этди.

 Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ маҳфират қилувчи ва раҳмли зотдир. (Нисо, 23)

Ҳаммага маълумки, Аллоҳ ҳаром қилган, никоҳи бўлмаган инсон билан никоҳ қуриш ва зино қилиш ҳаромдир. Ва бу масъалада ҳеч кимда ихтилоф йўқ. Аммо эса, бу одам бу каби ҳаром ишга қўл урса ҳам, унга ҳеч қандай далил қоим қилинмасдан, шубҳалари аритилмасдан такфир қилиниб (кофир деб ҳукм қилиниб) ўлдириляпти. Унинг кофир ҳолатда ўлдирилганига далил, унинг моли мусодара қилинишидир.

Имом Маваридий айтади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу киши Аллоҳнинг очиқ оятлар билан ҳаром қилинган (уйланишга ҳаром қилинган одамга никоҳлангани учун) оятдаги ҳаромни ҳалол қилди деб муртад ҳукмида санадилар, молини эса мусодара қилдирдилар” (Ал Ҳавил Кабир фий Фиқҳи Мазҳаби Имам Шафеий 8/146)

Шайхул ислом Ибн Таймия айтади:

Абу Бурда ибн Найяр ҳадиси (у кишини набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отасининг аёлига никоҳланган одамни ўлдириб, молини мусодара қилишга юборганларида) молини мусодара қилиш, у одам кофир бўлганига, фосиқ бўлмаганига далолат қилади. Куфри эса у одам, Аллоҳ ва росулини ҳаром қилган нарсани ҳаром қилмаганлигида (ҳалол қилгани учун) эди. (Мажмуъул Фатава 20/90).

Бу ерда  шайхнинг Аллоҳ ва росулини ҳаром қилган нарсани ҳаром қилмаганлигидан мурод, у бу нарсани ҳалоллаганини назарда тутяпти.

Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтади:

Ким отасининг аёли билан яқинлик қилса никоҳ билан бўлсин, ёки никоҳсиз бўлсин, унинг ўлдирилиши вожиб бўлади ва молининг бешдан бири мусодара қилинади, қолгани эса агар у муртад бўлмаган бўлса меросхўрларига қолдирилади, ёки мусулмонларга тақсимланади. (Муҳалло, 12/204).

Кўриб турганимиздай, бу амал ўз ўзидан куфр амал ҳисобланмаяпти, фақатгина уни ҳалол санаганлиги учун, ҳадисда келган одам ўлдирилйгани айтиляпти. Юқорида зикр қилинган уламолар, бу одамнинг риддасининг сабаби ўзига ҳаром бўлган нарсани ҳалол қилишликдадир дейдилар. Ва бу амал ўз ўзидан ҳаром амал, аммо куфр амал эмас дейдилар, куфр эса бу амални ҳалол санашликдадир деган эътиқоддадирлар.

Энди бундай ҳаром амал, қачон ва қай тарзда куфрга далолат қилишини, исмлари пастда келган олимлардан билиб оламиз:

Ибнул Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтади:

Аллоҳга қасамки, (Аллоҳ ёки Унинг росули) токи бу одамни боши чопилмай, моли мусодара қилинмагунча рози болмади, унга зинокорга бериладиган жазо берилмади, мана бу энг тўғри ҳақиқатдир. Дарҳақиқат унинг бу қилган жинояти (никоҳлаб олиб, отасининг аёли билан бирга бўлиши), никоҳсиз бирга бўлишидаги жиноятдан каттадир. Ундай қилган одам (отасининг аёли билан никоҳсиз яқинлик қилишлик) бир дона жиноят бўлса, унга (аёлга) никоҳланиш эса, Аллоҳ ҳаром қилгн инсон билан қилган яқинлик жиноятига яна бир жиноятдир. Бу ақду никоҳ билан, шариат қўйган ҳаромни бузиб ташлади ва онасидай аёлни (яқинлик қилишлик) ҳаром қилинганини ҳам бузуб ташлади. (Иъламул Мувақъийн 2/249, Заъадул Маъад 5/13-14, Муғний 9/56, Мажмуъул Фатава Ибн Таймия 34/177, Муалимус Сунан 3/329).

Шайхул ислом Ибн Таймия айтади:

Абу Бурда ибн Найяр ҳадиси (у кишини набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отасининг аёлига никоҳланган одамни ўлдириб, молини мусодара қилишга юборганларида) молини мусодара қилиш, у одам кофир бўлганига, фосиқ бўлмаганига далолат қилади. Куфри эса у одам, Аллоҳ ва росулини ҳаром қилган нарсани ҳаром қилмаганлигида (ҳалол қилгани учун) эди. (Мажмуъул Фатава 4/249).

Имом Маваридий айтади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу киши Аллоҳнинг очиқ оятлар билан ҳаром қилинган (уйланишга ҳаром қилинган одамга НИКОҲЛАНГАНИ УЧУН) оятдаги ҳаромни ҳалол қилди деб МУРТАД ҲУКМИДА САНАДИЛАР, молини эса мусодара қилдирдилар” (Ал Ҳавил Кабир фий Фиқҳи Мазҳаби Имам Шафеий 8/146)

Ибн Касир айтади:

Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг! Оятининг тафсирида айтади: “Баро ибн Озибдан бўлган ҳадис саҳиҳ бўлиб ва у ерда тоғаси Абу Бурдани росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасидан кейин, отасининг аёлига уйланган одамни ўлдириб, молини мусодара қилишга юборилганлиги тўғрисидаги ҳадис саҳиҳдир”. Шунга Ибн Касир таълиқ ёзиб дейди: “Ким бундан кейин (яъни ҳаром қилингандан кейин) суистемол қилса, муртад бўлибди.

Шавконий айтади:

Жоҳилият даврида бўлган отаси ўлгандан кейин, унинг аёлларига никоҳланиш “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” ояти билан кимга никоҳланиш ҳалол ва кимга ҳаромлиги шариат қилиниб бериб, баён қилинди. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу ишнинг қайтарилиш юзасидан шундай дейди: “Бу иш, албатта, фаҳш, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир!” Ана шу уч сифат (фаҳш, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир) билан сифатланиши, унинг нақадар қабиҳ ва ўта даражада ҳаромлигини кўрсатади.

Ибн Жарир Ат Тобарий:

Албатта бу чегарани Аллоҳнинг ўзи чегаралаб қўйган, шунинг учун ҳақ аҳли бу масъала тўғрисида айтадики: “Ким никоҳ қуруши ҳаром қилинган киши билан никоҳ битими тузса, унинг бу иши бу (ҳаром қилинган) нарсани ҲАЛОЛ ҚИЛГАНИГА ДАЛОЛАТ ҚИЛАДИ. Сўнгра дедиларки, агарда у (фақатгина) зино қилганида эди, у одам никоҳланишга ҳожат сезмаган бўлар эди. Кейин эса улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамни ўлдириб, молини мусодара қилганликлари тўғрисидаги ҳадисни ўзларига далил сифатида келтиришган эди.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, саҳобаларидан, уламолардан ва улардан кейин келган ўзини исломга нисбат берган одамлар тарафидан бўлган ҳодисалар бўлмиш: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Барони ўзини отасининг аёлига уйланган одамни ўлдиришга ва молини мусодара қилишга жўнатганлари, Бану Мустолиқ қабиласи закотни маън қилганликлари хабари келганда, уларга қарши қўшин юборишлари, Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳунинг закотни бермаганларга қарши урушиб, аёлларини чўри қилишгани, болаларини қул қилиб, молларини ғанимат қилинганлиги ва ўзларини муртадлар деб аталишидай амаллар, (одамдаги) чигалликларни кетказувчи ва муъмунларнинг яқийний ишончини орттирувчи энг яхши нарсалардандир. (Муфидул Мустафид)

Шайх бу ерда фақатгина амаллари туфайли кофир бўлган, ислом тарихида машҳур бўлган одамлар тўғрисида гапиряпти. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу даврида закотни бермаганлар ҳар хил тоифалар бўлиб, баъзилари закотни кўзи очлик қилиб бермаган эдилар, аммо шунда ҳам уларни кофир ва муртадлар деб аталиб, қолган кофирларга қилинган муомила, уларга ҳам бир хил равишда қилинган эди. Ҳеч ким ана шу тоифаларга қилган, кофирларга қилинган муомила туфайли, уларни кофир деб атаб, молларини ғанимат қилиб, ўзларини жаҳаннамда дейишганлиги учун, хавориж, такфирчилар демаган эди. Аммо ҳозирги кунимиздаги жаҳмийлар, закотни ман қилган ҳукмдор тугур, Аллоҳ билан қонун қўйишда мусобақалашган тоғутни кофир деган кишини хавориж, такфирчи, жаҳаннам итлари деб, такфир қилиб қони ва молини ҳалол қилиб берадилар. Ҳа, тоғутнинг динига кофир бўлган муваҳҳидларни, тоғут қонунига кўра, муваҳҳидларнинг қонини ҳалол қилиб, уларни тоғутнинг  малайларига топшириб юборадилар. Шу нарсалар бу жаҳмийларнинг тоғутнинг динига иймон келтирганларини далолатидир.

Бугунги кунимиздаги баъзи бир илм аҳлининг ушбу ҳадисга оид сўзларини ҳам келтириб ўтсак:

Шайх Абдулҳакам Ал Қоҳтоний айтади:

Очиқ масъала шуки, қайсики одам (аёл), (ҳаромлигини) билиб туриб насронийга турмушга чиқса, у аёл бу иши билан муртад кофир бўлади. Чунки у аёл жинсий яқинлик қилишлик учун никоҳ ақдини ўзига хос бир “оқловчи” ва ҳалол қилиб берувчи нарса деб ҳисоблади. Агарда иш фақатгина зино қилишдан иборат бўлганда эди, никоҳ қилишга ҳожат туғулмаган бўлар эди, мана шу иш эса ҳаромни ҳалол санашликнинг ўзгинасидир. Ҳудди шундай Имом Тобарий бу масъалани “Таҳзийбул Асар” ва Имом Тоҳавий “Шарҳ Маъаний Асар” асарларида таҳқиқ этиб, бундай одам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсани ёлғонга чиқрган бўлади деб, Абу Бурда ҳадисини далил сифатида келтирганлар.

Зияуддин Ал Қудсийдан бир одам мушрика аёлга уйланганини, аммо шу билан бирга у киши буни билиб тургани, зино қилаётганини тан олгани, қилаётган иши ҳаромлигини англаётгани, ҳаром деб тан олаётгани, аммо ҳавою нафси туфайли у аёлни қўйиб юбормаётган одам тўғрисида савол берилганда, шундай дейди:

Бу мушрика билан никоҳ ақди орқали никоҳланган киши, ушбу ақд билан ҳаром қилинган ҳукмни ҳалоллаган бўлибди. Шунинг учун, ушбу (ҳаромни ҳалоллаш) бобидан кофир бўлибди. Агарда у одам, ўша аёл билан никоҳ ақдисиз яқинлик қилганда эди, бу фақатгина зино саналиб, ҳалоллаш деб ҳисобланмас эди. Ушбу аёл никоҳ ақдисиз, ўзи билан яқинлик қилишни қабул қилган бўлар эдими? У аёл у одамга ушбу шарт бўлган, никоҳ ақди қилишни шарт қилиб қўйди, у одам ҳам ушбу шартни қабул қилди. Шунинг учун бу одам, ҳаромни ҳалол қилиб олгани учун кофир бўлади. Бунга далил эса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз отасининг аёлига никоҳланган одам тўғрисидаги ҳадисдир. Набий алайҳиссалом у одамга шу амали учун муртад ҳукмини берган эдилар. Ушбу ҳадис далолат қиладики, ким Аллоҳ никоҳланишга ҳаром қилган аёллар билан никоҳ қурса, бу иш ҳаромни ҳалол қилишнинг амалий кўриниши (истиҳлол амалий) бўлиб, диндан чиқади. Бу иш оддийгина зино қилиш бўлмай, Аллоҳ никоҳланишдан қайтарган одам билан никоҳ ақди тузиш бўлиб (зинони ҳалоллаш учун), бундай иш ҳаромни амалий равишда ҳалол қилишлик ҳисобидадир.

Хулоса шуки, юқорида келтирилган ҳаром амал деб ҳисобланган, қабиҳ, разил, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлган жоҳилият қонунларидан қолган бир қонунни, ҳаётда татбиқ қилгани учун, бу амалга қўл урган одамни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муртад ҳукмида ўлдиришликни буюриб, молини мусодара қилдирган эдилар. Жоҳилият қонунини ҳам, у одам қай тарзда татбиқ қилган эди? Ҳа, албатта, бу ишни бугунги кунда минбарлардан туриб ҳаромни ҳалол деяётган, ундан ҳам баттари куфрни ислом деб атаётган тоғут имомлари, сарой уламолари каби, “исломийлаштиришга”, яъни бу ишни шариат орқали ҳалоллашга уринган эди. Ва эътибор беринг, зино қилишлик бир нарса, аммо никоҳи ҳаром бўлган инсон билан зино қилишлик учун, шаръий никоҳ баҳона зинони “легаллаштириш” бу умуман бошқа нарсадир. Ҳолбуки, никоҳ шариатнинг бир шиорларидандир.

Бугунги кунимиздаги куфрий бўлмиш: либерал, демократик, илмоний, баъсий, ватаний, урфий, ирқий ва бошқа ширкий қонунлар бўлмиш, исломга узоқ ва яқиндан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган куфр ва ширкларга қўл уришликни ҳаёт тарзига, кундалик ишга, яшаш мазмунига айлантирган ҳукмдор тоғутларни, қандай қилиб мусулмон дейиш мумкин?! Наҳотки бу тоғутларнинг амаллари: Аллоҳ билан қонун қўйишликда беллашишлари, кофирлар билан дўст бўлиб, муваҳҳидларга қарши жанг қилишлари, куфрий жамоатлар бўлмиш: БМТ, Юнеско, Шанхай олтилиги, Евроиттифоққа аъзо бўлиб, уларнинг куфрий, исломни йўқ қилишга тузилган шартларини қабул қилишликлари, баччавоз ва лесбиянкаларнинг никоҳларини жоиз қилишлари, зино уйларини очиб, фоҳишаларга патент қилиб бериб, улардан солиқ олишлари, маст қилувчи ичимликларни 18 ёшдан сўнг ичишга рухсат берилиши, зинони икки тарафнинг ўзаро келишуви бўйича қилиниши ҳеч қандай равишда таъқиб қилинмаслиги ва бошқа биз билган ва билмаган куфр ва ширклари ана ўша отасининг аёлига уйланган кишининг гуноҳидан кичик бўлса?

Бу ерда икки нарса бўлиши мумкин:

1)  Бизнинг динимизда қандайдир зиддият ва нуқсон бор.

2) Ёки жаҳмийлар ёнини олаётган тоғутлар, ҳақиқатан ҳам мушрик ва кофирдирлар. Шунингдек, бу нарсаларни кўриб туриб ҳам, кўзини юмаётган тоғутларинг адвокатлари, ўзлари ҳам тавҳиднинг ҳидини ҳидламаган мушрик ва кофирдирлар.

Албатта юқорида келган биринчи вариантни эҳтимоллар рўйхатидан ўчириб ташлаймиз! Фақатгина иккинчи вариант қоляпти. Аллоҳдан сўраб қоламизки, ушбу жаҳмийлар уларнинг робблари бўлмиш тоғутлари билан, қиёматда бир зумрада қайта тирилсинлар! Ҳа, ҳа, ҳудди шундай! Ахир улар ушбу тоғутларни мусулмон деб иддао қиладиларку! Мусулмон бўладиган бўлса нимага бирга тирилишга қўрқадилар? Ақидаларига содиқ бўлганликларига амин бўлсалар, ҳеч иккиланмасдан бирга тирилишликка рози бўлишлари керак! Биз эса у тоғутларни ва уларнинг адвокатларини такфир қиламиз, бизларни ва зурриётларимизни, бундай тоғутлар ва уларнинг адвокатлари билан икки дунёда бир зумрада қилмасликни, тоғут ва унинг аҳлини такфир қиладиган муваҳҳидлар билан дунё ва охиратда бирга қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз! Аллоҳумма омин!

Ва ахиру даъвана анилҳамду лиллаҳи роббил аъламийн!

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑