Фатра даври (бўш давр).
بسم الله الرحمن الرحيم
Фатра замони, бу росуллар орасидаги узилиш давридир. Бу шундай замонки, бирор бир пайғамбарнинг таълимоти ва даъвати таҳриф (бузилиб) ва йўқ бўлиб кетган давр бўлиб, ундан кейин келиши керак бўлган пайғамбар ҳали келмаган, шу билан бирга, ҳаққа етишмоқчи бўлган одамлар, ҳақни топишга имконлари бўлмаган замондир.
Биринчи оят:
“Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қилади. Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ, сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.” Моида, 19.
Қуртубий ўзининг тафсирида айтади: “Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди” сўзи, бу “Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган” деб айтиш эҳтимолга эга бўлган сўзлари ва далиллари қолмаганини тушунтирувчи пайғамбарни англатади. “У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда…” Бўш давр “фатра” – тўхташ ва тинчланишни билдиради. Яна бу икки пайғамбар орасидаги узулиш даври ҳам деб айтилган. Бундай тафсир Абу Али ва бошқа уламолардан нақл қилинган. Ар Руманий ҳам шундай тафсир қилади, у айтади: “Фатра” сўзи маъно жиҳатдан тинчланиш, сокинлашишни билдиради”. Масалан ишдан “фатра”лашиш деганда, ишни тўхтатишни билдирилади; сув “фатра”лашди – сув совуди; “фатра”лашган нигоҳ – чарчаган нигоҳ. Ўзаги бир бўлган фитра сўзи ҳам, бошбармоқ ва кўрсатгич бармоқ орасидаги масофани билдиради.” (Тафсир Қуртубий)
Ибн Касир ўз тафсирида айтади: “Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни, ҳақ йўл йўқолиб, пайғамбарлар силсиласи узилган маҳал юборган эди. Ана шу давр мобайнида дин бузилиб, авлодлар соҳта илоҳлар, бутлар, олов, хочга (крест) сиғиниб улғайган эдилар (ҳудди ҳозир куфр қонунлари, куфрий маҳкамалар, куфрий мадҳия айтдирадиган мактаблар, тоғут армиясига бориш мажбурияти каби). Шунинг учун бу инсонлар учун Аллоҳнинг энг улуғ неъмати эди. Ҳамма давлатларда разиллик, фитна ва жаҳолат кенг тарқаган эди, шунинг учун ҳам пайғамбарнинг жўнатилиши умумий эҳтиёжга айланган эди. Росуллардан қолган қадриятларга (тавҳидга) қаттиқ тирмашиб олган инсонлар, жуда ҳам кичик тоифани ташкил этар эдилар.
“…Шундан сўнг Аллоҳ, ер юзига қараб Исроил ўғилларидан бошқа, барча араб ва араб бўлмаган барча одамлардан дарғазаб эди”. Бу ҳадисни имом Аҳмад ва бошқа йўллар билан имом Муслим ва Насоий ривоят қилган. Ер юзидаги барча динлар бузилиб, адашилиб кетилган эди. Бу нарса токи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилиб, Аллоҳнинг қонун ва ҳукмлари жорий қилиб, одамларни зулмат қоронғусидан олиб, тўғри йўлга етакланмагунга қадар давом этди. Шунинг учун Аллоҳ айтади: “Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун.” Яъни: “Эй, динларини бузиб, таҳриф қилган одамлар, бизларга мукофотни башоратини берган ва азобдан қайтарган пайғамбар келмади демаслигингиз учун! Мана энди, сизларга бундай пайғамбар келди.” (Тафсир Ибн Касир).
Тобарий оятнинг тафсирида шундай дейди: “фатра даври” – яъни росуллар жўнатилишининг жараёнини узилиб қолиши. “Фатра” бу ерда узилишни, танаффусни, тўхтаб қолишни, англатади. “Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун” дегани “бизларга мукофотни башоратини берган ва азобдан қайтарган пайғамбар келмади” маъносидадир. Биз сизларга ўз ҳузуримиздан бўлган росул жўнатдик, у сизларга (ҳақни) баён қилади. Аллоҳ уларга, энди уларнинг баҳоналари, пайғамбар келиши ва уларга далиллар қоим қилиниши билан йўқ бўлиб кетганини хабарини беряпти. (Тафсир Тобарий)
Шавконий оятнинг тафсирида шундай дейди: “…Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун” дегани, “Ўзингизнинг адашганлигингизни оқлаб, ушбу бўлмағур сўзни айтмаслигингиз учун биз сизларга (ҳақни) баён қилувчи пайғамбар юбордик маъносидадир. Энди ўзингизга узр қидирмангки, башорат қилувчи ва қайтарувчи бўлмиш пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб бўлди.
Иккинчи оят:
“Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар эди. Қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар. (Қосос, 47-48)
Тобарий оятнинг тафсирида айтади: “Бизнинг буюк Роббимиз дейди: “Агарда биз сени уларга жўнатган одамлар ҳар хил баҳоналар қилмаганларида эди, яъни агарда биз улар қўл урган куфрлари, гуноҳ ва фасодлари учун, росуллар юбормай туриб жазолаганимизда, улар: “ Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, китобингдаги оятларга эргашар эдик, сени илоҳликда яккалаган ва Сенинг росулларингни тан олиб, Сенинг ҳаром ва ҳалол қилган ҳукмларингга эргашган мўминлардан бўлар эдик ” деб айтган бўлар эдилар. Агарда улар шундай демаганларида эди, Биз уларни қилган ширклари учун дарҳол азоблар эдик. Аммо Биз уларнинг фойдасига ҳеч қандай баҳона қолмаслиги учун, сени огоҳ этувчи сифатида жўнатдик”. (Тафсир Тобарий)
Шавконий ушбу оятнинг тафсирида Зажжождан шундай дейди: “Бу оятларнинг маъноси шундай: Агарда улар бундай демаганларида эди, Биз росулларни юбормаган бўлар эдик. Росулларнинг юборилишлигидан мақсад шуки, инсонларни ҳар қандай баҳона ва узрдан маҳрум қилишликдир. Бу ҳудди қуйдаги оятда келганидай: “Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир.” (Нисо, 165). Оятнинг маъноси эса қуйидагидай: “Агарда Биз уларни азоблаганимизда эди, улар: “Аллоҳ бизларга пайғамбарлар ораси жуда узайиб кетганига қарамай, пайғамбар жўнатмаган эди” дердилар. Улар бу нарса ўзларига бир узр ва баҳона бўлади деб ўйлайдилар. Аслида эса уларга (пайғамбарларнинг ўзлари бўлмаса ҳам) пайғамбарлар тўғрисида етиб келган маълумотлардан кейин (Инжил ва Забур) уларга ҳеч қандай УЗР ЙЎҚдир. Шундай бўлса ҳам, Биз сени жўнатиб ва оятларимизни баён қилиб, инсонларда шундан кейин ҳам ҳеч қандай баҳона ва узр бўлмаслиги учун, уларга қарши бўлган ҳужжат ва далилларимизни кучайтириб қўйдик.” (Фатҳул Қодир).
Қуртубий ушбу оят тафсирида айтади: “Агарда сиз айтмаганингизда эди…” яъни, агарда улар қилган куфрлари учун азобланган маҳал, ҳар хил баҳоналар қилмаганларида эди, биз уларни азобга дучор қилган бўлар эдик. Ёки: “Агарда улар (ҳақ этилган) азобга учраган маҳал, ҳар хил баҳоналар келтирмаганларида эди, Биз уларни зудлик билан азобга гирифтор этган бўлар эдик. Росулларни жўнатишдан мақсад эса, кофирларни ҳар қандай узр ва баҳонадан маҳрум этишликдир, бунга қуйдаги: “Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз. Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз” (Исро, 15-16), “Агар Биз уларни у (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон нозил бўлишдан олдин) (келиши)дан олдин азоб-ла ҳалок қилганимизда эди, албатта: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, хору зор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик», дердилар” (То Ҳа, 134) оятлари далилдир”.
Ибн Касир оят тафсирида айтади: “яъни Биз уларни (кофирларни) куфри учун азоблаганимизда, уларда “бизларга пайғамбар келмаган эди” деган баҳоналар қолмаслиги учун, Биз сени (эй Муҳаммад) жўнатдик”. (Тафсир ибн Касир).
Бағовий оятнинг тафсирида айтади: Оятнинг маъноси қуйдагича: “Агарда уларга пайғамбар юборилмаганлигини айтиб баҳона қилмаганларида эди, улар дарҳол азобланар эдилар. Ёки: “Агарда уларга росуллар юборилмаганлигини айтиб, баҳона қилмаганларида эди. Биз сени юбормаган бўлар эдик. Биз эса сени, инсонларда бирорта баҳона қолмаслик учун жўнатдик” (Тафсир Бағавий).
Юқорида келтирган икки оят, қуйидагиларга очиқ далолат қилади: Агарда Аллоҳ кофир ва мушрикларни пайғамбар юбормасдан туриб азоблаганда эди, кофирлар уларга узоқ муддат пайғамбар келмаганлигини баҳона қилган бўлар эдилар. Уларни ушбу баҳоналардан маҳрум қилиш учун, Аллоҳ уларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатди.
Аммо, шунинг билан бирга, салафлар ширк қилган одам, тамомий жаҳолатда (фатра даврида бўлса ҳам) яшаган бўлса ҳам, мусулмон бўлмаслигини, аксинча мушрик ва кофир эканлигига ижмо қилишган (бу ерда ҳеч ким ихтилоф қилмаган ва қилмайди ҳам). Ихтилоф фақатгина, ушбу ширк қилган одамлар, имтиҳон қилинмасдан туриб бирдан азобга гирифтор бўладиларми (қиёматда), ёки биринчи имтиҳон қилиниб, кейин имтиҳондан ўта олмаса, азобга дучор бўладиларми деган нуқтададир.
Агарда одам ширкка қўл урса, биз уни қолган фарзларни қилаётганлигига қарамай (яъни намоз, рўза, закот ва ҳажларни), биз уни мушрик деб номлаймиз. Энди ширк амали билан, унга қўл урган одамни фарқи бор дейишлик эса, бугунги кунимизда пайдо бўлган куфрий бидъатдир. Гап шундаки, агарда одам бирор нима ичаётган бўлса, у тўғрисида ичувчи деб айтилади, ёзаётган бўлса ёзувчи дейилади, уҳлаётган бўлса уҳловчи деб айтилади.
Шунинг учун гуноҳ қилувчига фосиқ исми, бидъат қилувчига бидъатчи, ширк қилувчига мушрик, куфр қилувчига кофир, зулм қилувчуга золим номлари, одамга (балоғатга етган, оқил кишига) буни биладими, ёки билмайдими деб ўтирилмасдан исм (кофир, мушрик, фосиқ каби) берилаверади. Яъни, одам агарда зино қилаётган бўлса ва буни ҳаромлигини билмаса ҳам, бундай одам зинокор деб аталаверади. Аммо, унга жазо татбиқ қилиш масъаласига келсак, у умуман бошқа мавзудир ва бу ерда унинг билмаслиги кўриб чиқилади. Ҳудди шундай мушрик ҳукми ҳам ана шундай, ширк қилган кишини мушрик деб номланаверади.
Фақатгина мусулмон кишида бўлиши мумкин бўлган фисқдан фарқли равишда (масалан, ўша зино, мусулмон киши агар тавҳид аҳли бўлиб туриб, зино қилса агар, у бу билан кофир бўламйди, фақат фосиқ мусулмон бўлади), ширк мусулмон кишида иймон билан бир жойда бўлиши мумкин эмас (зино қилса мусулмон бўлиши мумкин, аммо ширк қилса мусулмон бўлмайди, уни мусулмон-мушрик деб аташлик мумкин эмас). Бу гапни диннинг аслларидан озгина тушунчаси бўлган одам айтмайди.
Бу бутун аҳлу сунна вал жамоанинг эътиқодидир ва бу бутун умматнинг ғулувга кетмаган жамоаларининг эътиқодидир. Бу ўринда фақатгина бугунги кунимиздаги зиндиқ уламолар ихтилоф қиляптилар. Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин.
Бунга далиллар жуда ҳам кўпдир, уларнинг мисоли:
Нуҳ алайҳиссалом қавмининг ширки бўлиб, бу ширк ер юзида пайдо бўлган биринчи ширк эди. Одам алайҳиссалом ўзининг зурриётларини соф тавҳидда тарк этгани очиқ ва равшандир. Ширк эса, узун муддат давомида, шайтоннинг васваслари оқибатида, тавҳиднинг ширкка қараб аста секин шакли ўзгаришига қараб ёйила бошлаган эди. Улар (илмсизлик оқибатида) мушрик бўлиб қолганларидан кейин, Аллоҳ уларга Нуҳ алайҳиссаломни жўнатган эди, у киши саҳиҳ ҳадисларга асосан ер юзидаги биринчи Аллоҳнинг росули эдилар. Ҳудди шундай равишда бизга маълумки, Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига мусулмонлардай эмас, балки мушрикларга қилган муомила каби муомила қилганлар (жаҳолат билан ширкка тушиб қолган бўлсалар ҳам). Энди савол: “Уларга мушрик номи берилмасдан туриб, росул юборилганлигига далил қани?”
Аллоҳ таоло айтади: “Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди.” (Бақара, 213).
Ибн Касир ушбу ушбу оят тўғрисида шундай дейди: “Ибн Аббос айтади: “Одам ва Нуҳ орасида ўнта авлод ўтган эди. Бошида ҳаммалари Одам алайҳиссаломнинг динига амал қилар эдилар, аммо замонлар оша ихтилофга тушдилар. Мана шунда, Аллоҳ росулларни хушхабар берувчи ва азобдан огоҳ этувчи сифатида жўнатган эди”.
Сўнг Ибн Касир давом этади: Одамлар бут ва санамларга сиғинишлик пайдо бўлгунига қадар, Одам алайҳиссаломнинг динида маҳкам эдилар. Ширк пайдо бўлиши билан, Аллоҳ уларга Нуҳни, ер юзига юборилган биринчи росулни жўнатди. (Тафсир ибн Касир).
Ибн Таймия айтади:
“Одам алайҳиссаломдан кейин Нуҳгача яшаган одамлар, аждодлари Одам алайҳиссалом сингари соф тавҳидда яшаган эдилар. Бу нарса токи, ўзлари динга бидъатлар киритиб, бут ва санамларга сиғинмагунларига қадар давом этди. Бу даврда уларда бу ишлари учун, на бир далил ва на бир росул ва на бир китоб бўлмаган эди. Бу фасодни уларга шайтон ёлғон мантиқий фикрлар ва чиройли кўринган шубҳалар орқали киритган эди. Улардан бўлган бир қабила: “Шубҳасиз бу тимсоллар улуғ арвоҳлар, юлдузларнинг мўжизалари ва осмоннинг бир поғонасидир деган эдилар”. Бошқа қабила эса бу нарсаларни, ҳудди ўлган солиҳ кишиларнинг тимсоллари сингари кўриб, уларга ўлганларидан сўнг хотирлатиб турадиган бир ҳайкаллар сифатида қараган эдилар. Яна бир бошқа қабила эса, бу нарсаларни шайтоний ва бошқа жинлардан бўлган руҳларга сиғинишда амалга ошира бошладилар. Уларнинг кўпчиликлари ўзларининг қабила бошлиқлари ва ҳукмдорларига эргашиб ва кўр кўрона тақлид қилиб залолатга кетган эдилар. Бу қавм ушбу солиҳларни рамз этувчи бут ва санамлар, фақатгина Аллоҳга яқинлаштирувчи василалар дейишларига қарамай, мана шунда уларга Аллоҳ, Нуҳни жўнатган эдики, у киши уларни фақатгина якка Аллоҳга ибодат қилиб, Ундан бошқа ҳеч кимга ибодат қилмасликка чақирган эди.” (Мажмуъул Фатава, 28/603-604)
Абд ибн Ҳумейд Абу Мухтордан, у эса Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Бакирдан, у киши айтади: “Вадд (Нуҳ қавмининг бешта бутлардан бири) ўз қабиласининг энг севимли кишиларидан эди. У ўлган маҳал, Бобилнинг аҳолиси унинг қабри атрофида йиғилишиб, аза тута бошладилар. Улар қайғуга тушиб, йиғлашганларини кўрган шайтон, одам қиёфасига кириб, шундай дейди: “Мен сизларни қайғуга ва тушгунликка тушганингларни кўряпман. Келинглар, мен сизларга унинг тимсолини ясаб бераман, уни сизлар мажлислар ва йиғинлар ўтказадиган ерларингизга қўйиб қўясизлар, уни доим хотирлаб турасизлар”. Улар, шайтон уларга Вадднинг суратини ясаб беришига рози бўлдилар. Улар уни ўзлари йиғилишиб турадиган ерга ўрнатиб қўйдилар, улар у ерда йиғилганларида уни хотирлар эдилар. Иблис бу ҳолни кўргандан кейин, яна ҳам илгарилаш учун, бундай тасвирларни ҳар бир уйга ўрнатиб беришни сўради, зеро ҳар бир киши бу одамни ўз уйида туриб ҳам хотирлай олсин дея. Улар энди уйларида ҳам хотирлашга рози бўлдилар. Ўсиб келаётган авлод, ота-оналарини қилаётган ишларини кўриб катта бўлдилар. Аста секин авлодлар оша, ушбу хотирлашдан бўлган ҳақиқий мақсад унитила бошлади, охир оқибат инсонлар унга (Ваддга) сиғина бошладилар. Шундай қилиб Вадд, ер юзида Аллоҳни қўйиб, Ундан бошқасига ибодат қилиниладиган биринчи маъбудга айланди”
Қартубий, Муҳаммад ибн Каъаб шундай деганини айтади: “Одам алайҳиссаломнинг бешта: Вадд, Суваъ, Яғус. Яъуқ ва Наср исми ўғиллари бор эди. Улар жуда солиҳ инсонлар эди. Улардан бири ўлганда, одамлар жуда ҳам қайғуга тушдилар. Шайтон уларга: “Ҳафа бўлманг, мен сизларга унинг суратини ясаб берайки, сиз унга қараганда уни эслайсизлар” деди. Улар ҳам: “Ясаб бер” дедилар. Шайтон унинг мис ва қўрғошиндан бўлган тимсолини, уларнинг масжидларида ясаб берди. Ундан кейин, бошқа одамлар ҳам ўлиб кетдилар. Улардан кейинги авлод ҳам, ўлганларнинг тимсолларини ясай бошладилар. Вақт ўтиб, одамларда илм камайиб кетди ва улар Аллоҳга ибодат қилмай қўйдилар. Шайтон уларга: “Нима бўлди сизларга? Нимага ибодат қилмай қўйдингиз?” деди. Улар ундан: “Қандай қилиб ибодат қиламиз?” деб сўрадилар. Шайтон уларга: “Масжидларингизни ичида уларнинг тимсоллари турибдику, кўрмайсизларми? Аждодларингиз уларга ибодат қилар эдилар!” деб жавоб берди. Шундан сўнг, улар ушбу тимсолларга ибодат қилишни бошлаганларида, Аллоҳ уларга Нуҳни жўнатди”.
Имом Бухорий ибн Аббоснинг қуйидаги сўзларини нақл қиладилар: “Нуҳ қавмининг бутлари арабларга ҳам етиб келди. Аслида эса, ушбу исмлар уларнинг қавмларидаги солиҳ кишиларнинг исмларидир. Улар ўлганларидан кейин, шайтон уларга уларнинг тимсолларини, улар яшаб ўтган жойда, уларни эслаб туриш учун ясашга ўргатди. Улар шундай ҳам қилдилар. Аммо одамлар, токи илм йўқ бўлиб, ушбу тимсолларни ясаган одамлар ҳам ўлмагунга қадар, унга ибодат қилмай турар эдилар. Шундан кейин эса, ушбу тимсолларга сиғиниш кенг тарқалиб кетди. (Бухорий, Тафсирул Қуръан, 71 сура.)
Ибн Аббоснинг сўзларига аҳамият беринг. Бошида ушбу тимсолларга одамлар ибодат қилишмас эди. Уларга ибодат қилинишининг сабаби эса, илмнинг йўқ бўлиши ва жаҳолатнинг ёйилиши эди. Ҳаммага маълумки, мушрик ўзи эътиқод қилиб келаётган дини, уни Аллоҳга яқинлаштиради деб ҳисоблайди. Ҳеч ким Аллоҳнинг розилигини ўзи ботил деб санаган йўл билан топишга ҳаракат қилмайди. Қилаётган ширки уни абадий жаҳаннамга етаклашини билиб туриб ҳам, ширк қилаётган мушрикни топиш жуда ҳам қийиндир.
Ва ахиру даъванаа аънилҳамду лиллаҳи роббил аъламийн!
