Шубҳа: «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер!»

Шубҳа: «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер!»

بسم الله الرحمن الرحيم

Охирги пайтларда мушрикларнинг адвокатлари бўлмиш жаҳмий кофирлардан, қадрдон биродарлари бўлмиш Аллоҳга ширк қилган мушрикларни «мусулмон» эканликларини «исботлаш» учун, турли-туман ширкона узрларни олиб келиб, тавҳиддан одамларни буриб юбориб, жаҳаннам эшиги олдида туриб олган чаламуллалар, одамларни жаҳаннамга судраётганига кўп гувоҳ бўляпмиз. Улар одамларга ширкий ақийдаларини бириктириш учун, муҳкам оят ва ҳадисларни четга суриб, муташобеҳ бўлган оят ва ҳадисларни одамларга олиб келяптилар. Бу муташобеҳ далилларини аҳли сунна олимларининг шарҳ ва тафсирлари билан тушунтирсалар ҳам майли эди, аммо улар ушбу ишни қилсалар куфрий юзлари кўриниб қолишини ўзлари билиб, ёки билмай, мазкур оят ва ҳадисларни ўз ҳаволарига мувофиқ шарҳ ва тафсир қиладилар!

Мушрик адвокатлари бўлган нажаслар, биродарлари ва мавлолари бўлмиш мушрикларни «оқлаш» учун ишлатадиган шубҳаларидан, бугун биз Аллоҳнинг изни ила, сизларга Бану Исроил яҳудийлари Мусо алайҳиссаломга айтган: «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер!» (Аъроф, 138) сўзларини батафсил ёритиб бериб, улар ташлаган ушбу ширк тўридан, сизларни Аллоҳ қодир қилгунча қутқаришга ҳаракат қиламиз.

Ушбу оятни аҳли сунна уламоларидан бўлган олимлар қандай тушунганини ва ўз тафсирларида бу тўғрисида нима деганларини ҳавола қиламиз:

Имом Суютий Баҳрул Муҳит китобида Аъроф сураси 138 оятга қилган тафсирида шундай дейди:

“Улар: «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер», дедилар”. Зоҳирини олиб қаралса бундай нарса сўрашлик  куфр ва муртадликдир ва бу яҳудийларда одат тусига кириб қолган пайғамбарларга қарши ишлатадиган қайсарликлари ва ноўрин нарсаларни сўрашликларидир. Ундан олдин ҳам уларнинг: “Аллоҳни ўз кўзларимиз билан кўрмагунимизча ишонмаймиз” каби куфр сўзлар ҳам ўшалардан чиққан эди.

“Илоҳ қилиб бер” – Яратувчи ва барча нарсани Бошқарувчи Зотни (эмас). Чунки Мусо алайҳиссалом уларга коинотни Яратувчиси ва Бошқарувчисини ясаб бериши иложи бўлмаган ишдир. Шунинг учун, аниқроқ қилиб айтилганда, яҳудийлар (Мусодан) у киши уларга бирор бир рамзлар ва тимсолларни ўрнатиб беришини ва улар бу нарсаларга (кўзлари билан кўриб туриб) ибодат қилсалар, шу сабабли Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишни сўрагандилар. Ахир будларга сиғиниш тўғрисида улардан: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» деган сўзлари ҳикоя қилинади. Шунинг учун барча пайғамбарлар Аллоҳдан бошқасига қилинган ибодат куфр эканлигига иттифоқ қилганлар, одам бу ибодат қилаётган нарсасини ҳоҳ бутун коинотнинг илоҳи деб эътиқод қилсин, ҳоҳ бу ибодат фақатгина Аллоҳга яқинлаштиради деб эътиқод қилсин, буни ҳеч қандай фарқи йўқ.

Гап шундаки, бу сўз ҳамма яҳудийлардан чиққан сўз бўлмаганлиги яққол кўриниб турибди (ҳудди Аллоҳни ўз кўзимиз билан кўрмагунча ишонмаймиз деган сўз каби). Уларнинг орасида етмиш нафар энг яхшилари бор эди, улардан бундай ботил талаб чиқмаслиги аниқ. Фақатгина араб тили қоидасига муонан бирор бир яхлитнинг бир қисмида содир этилган нарса, ўша яхлитнинг ҳаммасида содир этилган деб айтса бўлади.

(Баҳр ал-Муҳит) Ад-Дуррул-Мансур ли Суютий

Қози Абу Мухаммад айтади:

Бану Исроилнинг «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер» деган сўзлари шуни билдирадики, улар бир қавм ёнидан ўтар эканлар, уларнинг санамларини яхши деб санадилар (яъни бу қавм бу санамларга илоҳ деб сиғиняпти деб ўйламадилар). Улар мана нимани ҳоҳлагандилар: (бу сўрашликлари билан) Мусо алайҳиссаломинг шариатида Аллоҳга у орқали яқинлашиш мумкин бўлган бир нарсани ҳоҳлаган эдилар (ҳудди Кааба сингари). Аслида улар Мусо алайҳиссаломдан: “Бизларга бир илоҳ қилиб бер, биз унга сиғинамиз ва сенинг Роббингни четга суриб қўямиз” деб сўрашликлари, эҳтимоли жуда оз ишдир. Шунинг учун ҳам, улар ҳаром бўлган ишни сўраганларида, Мусо алайҳиссалом уларни жоҳил-илмсиз деган эди. Олдиларидан ўтган қавмнинг амалларида ширк мавжуд эди ва агарда шу ишга рухсат берилиб, ривожланиб кетганда эди, бу нарса охир оқибат Бану Исроил қавмининг Аллоҳга бўлган ибодатни четга суриб, ширк қилишига олиб келган бўларди. Менинг бу айтаётган сўзларимда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлиб ўтган Абу Вақид Ал Лайсий розиаллоҳу анҳу ривоят қилган Ҳунайн жангига кетаркан, улар: “Ё, росулуллоҳ, бизларга ҳам анавиларнинг Зоту Анвоти каби Зоту Анвот қилиб беринг” деган қиссага ўхшайди. Зоту Анвот эса мушриклар қуролларини унга осиб қўйиб, маълум бир кун унинг атрофида йиғиладиган бир (сидр) дарахти эди. Абу Вақид Ал Лайсий ва бошқа саҳобалар ҳам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ана ўшандай Зоту Анвотни уларга ҳам шаръийлаштириб беришни сўрагандилар. Аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу амални охири ушбу нарсанинг ўзига ибодат қилиб юборадиган иш деб санаб, уларга: “Аллоҳу Акбар! Аллоҳга қасамки, сиз ҳудди Бану Исроил Мусога: “бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер” деганларидай дедингиз. Сизлар албатта сиздан олдин ўтганларнинг йўлига эргашиб кетасизлар” дегандилар.

Қози Абу Муҳаммад айтади: Абу Вақид розиаллоҳу анҳу бу сўзларига ширкий маъно юкламаган эдилар. Баъзилар эса, Бану Исроил қавмидан чиққан (сўз) куфр (сўз) эди дедилар. Бану Исроилнинг сўровидаги “Илоҳ” сўзи бунга (улар бу сўзга куфрий маъно юклаганликларига) далилдир, дейдилар. Бу ҳам бўлиши мумкин. Аммо шахсан мен (Қози Абу Муҳаммад) юқорида зикр қилганларимни тўғрироқ деб биламан. Аллоҳу аълам.

Имом Бағовий айтади:

كَمَا لَهُمْ آلِهَةٌ  ولم يكن ذلك شكا من بني إسرائيل في وحدانية الله، وإنما معناه: اجعل لنا شيئا نعظمه ونتقرب بتعظيمه إلى الله عز وجل .

“Худди уларнинг илоҳларига ўхшаш” – бу сўз Бану Исроил қавми Аллоҳнинг ваҳдониятига шубҳа қилишди деганини билдирмайди. Уларнинг бу сўровларининг маъноси шу эдики, бизга (Эй Мусо) шундай бир нарсани шаръийлаштириб бергинки (чунки сен росулсан ва сен Аллоҳдан шу нарсани биз учун сўраб, бизнинг динимизда шаръийлаштириб бероласан) биз уни улуғласак ва таъзим қилсак, бу билан Аллоҳ Азза ва Жаллага яқинлашайлик, деган маънода эди. (Тафсир Бағовий)

Имом Саълабий айтади:

Уларнинг: “бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер” сўзларига келсак. Улар билимсиз-жоҳилликлари сабабли, кўрган бу тимсолларини яхши деб ўйлагандилар (яъни улар бу нарсаларга илоҳ деб сиғинишган деб тушунмаганлар). Улар Мусо алайҳиссалом шариатида, агар у нарсага ибодат қилинса, шу орқали Аллоҳга яқинлаша оладиган бирор бир нарса ҳоҳлаган эдилар (кўз билан кўриб, кўнгиллари тўлиб, яқийний ишонч ҳосил қилиш билан, ҳудди қора тош ва Каъаба каби). Аслида улар Мусо алайҳиссаломга: “Бизларга бир буд-санам ясаб берки, биз унга ибодат қиламиз ва сенинг Роббингни четга суриб, инкор қиламиз” дейишлари амри маҳол эди.

Менинг бу айтаётган сўзларимда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлиб ўтган Абу Вақид Ал Лайсий розиаллоҳу анҳу ривоят қилган Ҳунайн жангига кетаркан, яшил сидр дарахтини ёнидан ўтиб туриб, улар: “Ё росулуллоҳ, бизларга ҳам анавиларнинг Зоту Анвоти каби Зоту Анвот қилиб беринг” деган қиссага ўхшайди.

Аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу амални охири ушбу нарсанинг ўзига ибодат қилиб юборадиган иш деб санаб, уларга: “Аллоҳу Акбар! Аллоҳга қасамки, сиз ҳудди Бану Исроил Мусога: “бизга ҳам худди уларнинг илоҳларига ўхшаш илоҳ қилиб бер” деганларидай дедингиз. Сизлар албатта сиздан олдин ўтганларнинг йўлига эргашиб кетасизлар” дегандилар.

Абу Вақид розиаллоҳу анҳу бу сўзларига ширкий маъно юкламаган эдилар. Баъзилар эса, Бану Исроил қавмидан чиққан (сўз) куфр (сўз) эди дедилар. Бану Исроилнинг сўровидаги “Илоҳ” сўзи бунга (улар бу сўзга куфрий маъно юклаганликларига) далилдир, дейдилар. Бу ҳам бўлиши мумкин. Аммо шахсан мен  юқорида зикр қилганларим тўғрироқ деб биламан. Аллоҳу аълам.

Шунингдек қўшимча қилиб айтаманки, уларнинг: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи” (То Ҳа, 88) сўзари ва у сўзларга нисбатан Мусо алайҳиссаломнинг қилган жавоби, иккинчи фикрни (яъни улар кофир бўлиб қолганликларини) қувватлайди. Ҳа. Ва биз бундай сўзлар фақатгина улардан бўлган ифлос одамлардангина содир этилган сўз деб иймон келтирмоғимиз лозим (яъни бу гап фақатгина бу сўзларни айтиб кофир бўлган одамлардан чиққан, ҳамма бану исроил бу сўзни айтгани йўқ!). Ва бу нарса улар яқиндагина куфрда эканликлари учун содир этилгандир (яъни, ҳали исломга тўлиқ кирмаганликлари учун).

Бундан кўриниб турибдики, бутун Бану Исроил қавмининг ҳаммаси катта ширкка қўл урганлари йўқ эди, агар улар бу сўзларига ширкий моҳиятни солиб гапирмаганликлари фикрини оладиган бўлсак, улардан ҳеч ким катта ширкка қўл урмаган бўлади, ҳудди Зоту Анвот сўраган саҳобалар каби сўровларига ширкий моҳият юкламаганликлари учун.

___________

Сайт маъмуриятидан изоҳ:

Бану Исроилнинг бу илоҳ сўрашлиги куфр эканлида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Маълумки куфрни келажакда хоҳлаган одам ҳозирнинг ўзидаёқ кофир бўлади. «Бизларга уларнинг илоҳларидай бир илоҳ қилиб бер», деган оятни (Ароф: 138) шархловчилар икки қисмдирлар: Бу сўзни айтганлар кофир бўлгандилар, аммо бу сўзни бутун Бану Исроил қавми айтмаган эди, чунки уларнинг ичида 70 нафар энг яхшилари бор эди, кейин араб луғатига кўра баъзи бирлари қилган ишни бутун бир жамоатга мансуб қилишлик мавжуддир. Ана ўша куфр сўзни айтганлар куфрга тушдилар, аммо бу бутун Бану Исроил кофир бўлганини билдирмайди.

Иккинчи фикр (улар кофир бўлмадилар дейдиганларнинг фикри): Юқорида айтилганидай Бану Исроил қавми Мусо алайҳиссаломдан бизга уларни илоҳидай бир илоҳ қилиб бер деганда улар «Илоҳ» қилиб бер дедилар «Робб» эмас, чунки Яратувчи, барча ишларни бошқарувчи Зотни ясаб беришни иложи йўқлиги ҳеч кимга сир эмасдир. Бану Исроил Мусо алайҳиссаломдан Аллоҳга ибодат қилиш ва унга шу нарса орқали яқинлашиш учун ер юзида бир кўз билан кўрадиган бир рамз қилиб беришни сўраган эдилар, ҳудди Кааба ва қора тош сингари пайғамбар орқали Аллоҳ тарафидан шаръийлаштириб берилгани каби. Бану Исроил ушбу нарсани ўз пайғамбарлари тарафидан уларга ҳам шаръий равишда амалга ошишини хоҳлаган эдилар. Ундан ташқари Бану Исроил мазкур савол остига ширкий моҳият ва маъно бермаган эдилар. Албатта, илоҳ сўраш бу куфр, аммо Бану Исроил Мусо алайҳиссаломдан бизга бир илоҳ қилиб бер, биз уни Аллоҳдан бошқа деб ҳисоблаб ибодат қилайлик деб эмас, балки сен шаръийлаштириб берган нарсага ибодат қилсак, Аллоҳга ибодат қилгандек бўлайлик дейишни назарда тутган эдилар, муфассирлар айтганидек. Бу ҳудди ҳозирда бир узоқ чўллардан келган одам дўстига: «кел дўстим демократия қурамиз» деганидай, аммо демократияни моҳиятини тушунмай, бу ном фақатгина бой бўлиб яшашни билдиради дейиши мумкин. Яъни демократия сўзидан, унинг маъносидан жоҳил бўлиб, уни остига бошқа маъно юклайди. Аммо, унга демократия бу ҳукм халққа тегишли, ҳукм қўйиш Аллоҳдан бошқасига берилади, деганда ушбу гапидан истиғфор айтиб тавба қилса, куфр бўлмагани кабидир. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳам бир одамдан оғзидан ўзи билмаган ҳолда куфр гап чиқади, яъни бу сўзни моҳиятини маъносини билмагани сабаб, ҳудди хитой тилида бир куфр сўзни айтиб, аммо уни маъносини, уни таржимаси куфр эканидан жоҳил бўлган одам кабидек, у одамга ушбу нарсадан огоҳлантиришса, яъни бу айтган сўзини маъноси куфр эканини айтилса, у дархол тавба қилса, у кофир бўлмайди деган гаплари ҳам айнан шу маънода келгандир.

Бу яна ҳудди Имом Аҳмад даврид тарқалган жаҳмийларнинг «Қуръон махлуқдир» фитнасига ўхшаш бир куфр сўз кабидир. Ҳаммага маълум, жаҳмийлар мусулмонлар билан иймон ва куфр масъаласидаги ихтилофларидан ташқари, Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги ихтилофлари билан ҳам машҳурлар. Жаҳмийларнинг ҳам ҳақиқий жаҳмий бўлганлари ва ҳақиқий жаҳмий бўлмаган, фақатгина уларни сўзларига алданиб, улар айтаётган сўзни остига бошқа маъно юклаб айтадиганлари бўлган. Лекин иккиси ҳам жаҳмий деб исмланган. Шу сабабли иккисини аралаштириб юбормаслик керак. Аммо, айтганимиздай ҳақиқий жаҳмийлар исм ва сифатлар тавҳидида, Аллоҳнинг исм ва сифатларини таътил, яъни йўққа чиқариш билан машҳурдирлар, улар Аллоҳнинг азалий сифатлари бўлган Илм, Калом, Эшитиш, Кўриш каби рубубиятга таълуқли бўлган ва ҳамма ҳатто фитратдан билиши керак бўлган сифатларни, агар Аллоҳда бўлса, унда инсонга ўхшаб қоладику, инсон ҳам эшитади, кўради, илмга эга, гапиради деб, Аллоҳни танзиҳ қиламиз деб (нуқсонлардан поклаймиз деб) сифатларини таътил (йўққа чиқаришган) бундай сифатлардан Аллоҳ пок деб, Илм, Эшитиш, Кўриш, Калом сифатлари Аллоҳда йўқ у сифатлар махлуқ (яъни азалдан бўлмаган, Аллоҳ алоҳида, бу сифатлар алоҳида ва Аллоҳ буларга муҳтож бўлганда яратган деб, Аллоҳга кофир бўлганлар) Шундан маълум бўладики, кимда-ким Қуръон махлуқдир деган сўздан мурод, Аллоҳнинг Каломи, Илми махлуқдир деган маънода айтган бўлса, у одам шак-шубҳасиз кофир, ана шундай одамни кофир демаган одамлар ҳам ҳаммаси кофирдир. Ана шу ҳақиқий жаҳмийларни кофир эканида қатъий ижмоъ собит бўлган, ҳатто, яҳуд ва насоролардан куфрда баттароқ эканига уламоларни қовллари тўлиб-тошиб ётибди.

Аммо, иккинчи тарафга келсак, Ибн Таймия айтганидай ҳақиқий жаҳмийлар оддий фуқарони алдаш ва оммани ўз тарафига оғдириш илинжида шундай савол берардилар: Мана бу Қуръон (сен нимани ушлаяпсан) бу Аллоҳми ёки йўқ? Одамлар йўқ деб жавоб беришарди. Жаҳмийлар барча Аллоҳдан бошқа нарсалар махлуқдир дейишарди кейин. Жоҳиллар буни инкор қилолмасдилар ва уларни сўзини қабул қилардилар, чунки уларни фикрича: агарда улар Қуръонни махлуқ эмас деб тан олсак, яна битта Аллоҳдан ўзга илоҳни бор эканини даъво қилаётган бўламиз деб ўйлашарди. Чунки ҳозир ҳам аксар одамлар, ҳудди шунақа ушбу масъалани таҳлил қилолмайдилар. Энди бу ҳам улар жаҳмий деганини билдирадими? Йўқ, албатта, улар жаҳмийларни исм сифатлардаги эътиқодларини ўзларига лозим тутмас, ҳатто ҳақиқатини билмас эдилар. Улар шунчаки жаҳмийларнинг Қуръон махлуқ деган сўзларини (маъносини тушинмай) ширкдан омонда қолиш учун қайтарардилар. Ана шундай ҳолатда жаҳмийлар Халифа ва бошқа одамларни алдаган эдилар. (Қўлингдаги) Қуръон махлуқми (яъни вароғи, сиёҳи, муқоваси) деган саволга албатта муваҳҳид ва фитрати тоза одам бу саволга, ширк-куфрдан қочиб ҳа деб жавоб беради. Қоғоз, сиёҳ махлуқ-яратилган нарсалардан албатта. Шунда жаҳмийлар имом Аҳмад ундай демайди, у одам Қуръонни Аллоҳ деяпти деб омий одамларни чалғитган эдилар. (Оддий оми халқни қаранг!) Имом Аҳмад қоғозни илоҳ санаб мужассимлардан, ваҳдатул-вужудчилардан (яъни атрофда ҳамма нарса Аллоҳнинг бир парчаси, бу олам Аллоҳнинг бир парчаси ва ҳар бир ҳужайрада Аллоҳ мавжуд, бу билан итга, тўнғизга сиғинса ҳам кофир бўлмайди, чунки Аллоҳнинг бир парчаси дейдиган фирқа) бўлиб қолибди деб, ҳатто оми халқ имом Аҳмадни такфир қилган эди! Имом Аҳмад эса ким Қуръон махлуқ деса, у кофирдир деганлар, аммо кимдир шу гапни айтса бирдан такфир қилмаганлар, олдин Аллоҳнинг Каломини, Илмини махлуқ деяпсанми деб аниқлаштириб олардилар, негаки мазҳабнинг лозими, мазҳаб эмас деган шаръий қоидани яхши тушинганлар. Агар Аллоҳнинг Каломи ёки Илми махлуқ деса у одамни ҳеч иккиланмай сен Аллоҳга кофир бўлдинг эй кофир деганлар. Шунинг учун бу кофирни ким кофир демаса ўзи кофир қоидасидаги шартлардан бири куфр сўзи, амалида ҳеч қандай юқорида келган бошқа маънога (яъни қуръондан мурод Аллоҳ каломи ва илмими, ёки варроқлар ва сиёҳларми каби) эга бўлмаган бўлиши, аниқ ва яққол одамнинг ўзидан чиққан бўлиши каби шартлар мавжуд.

Ушбу икки хил тафсирнинг иккисида ҳам жаҳолатга узр берувчиларга бирор далил чиқмайди. Куфр қилган эдилар деган муфассирлар, уларни кофир бўлганини таъкидлаган. Бирор муфассир, улар катта куфр қилишди, аммо улар жаҳолати сабаб кофир бўлмадилар демаган! Агар сизлар: Мусо алайҳиссаломнинг: «Албатта, сизлар жоҳил қавмсизлар» деганини далил қилмоқчи бўлсангиз, бу ердан Мусо алайҳиссалом уларни кофир ҳисобламаганини қаердан далил қилиб чиқариб олябсизлар, деймиз? Бирор салаф сизлардака фаҳм қилганини олиб келинглар, деймиз узр берувчиларга! Имом Салабий уларни кофир бўлганликларини айтган иккинчи фикр эгалари бўлган муфассирларнинг фикрини, Мусо алайҳиссаломнинг уларга хитобан қилган жавобини, иккинчи фикр эгаларини фикрини қувватлашини айтгандир, яъни уларни кофир бўлганликларини. Чунки, кофирга эй жоҳил деб хитоб қилди дегани, уни кофир санамади дегани эмас. Масалан бирор насроний бизга келиб: мен Аллоҳга ва Ийсо алайҳиссаломга ҳам ибодат қиламан деса, биз унга: Албатта, бу жоҳил бўлганинг учундир десак, бу уни кофир деб ҳисобламади дегани эмас албатта! Аксинча, мушриклар Қуръонда жоҳил сифати билан сифатланган оятлар ва уларга жоҳил сўзи билан хитоб қилинган оятлар тўлиб ётибди! Айтинг: Эй жоҳиллар! Мани Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимга буюрасиларми?! (Зумар: 64) Оятда «жоҳил» сифати очиқ лафз билан келган. Демак, мушриклар Қуръон лафзи бўйича жоҳиллардир. Шу билан бирга улар мушрик. Чунки, улар Набий алайҳиссаломни ўзларининг санамларига ибодат қилишга чақиришмоқда. Хўш, уларнинг «жоҳил» деб сифатланишлари, куфр ҳукмини уларга тушишидан тўсдими? Шунингдек ушбу оятда Макка мушрикларига Набий алайҳиссалом «эй жоҳиллар» деб хитоб қиляптилар. Ёки уларга ҳам узр берганлар дейсизларми сизлар?! Бошқа оятда: Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар (яъни жоҳиллар). Бас, улар юз ўгиргувчидирлар. (Анбиё: 24) Ушбу оятда Аллоҳ кофирларни ҳақдан жоҳил эканликларини айтди. Бошқа оятда эса: Лекин кўплари жоҳилдирлар (Анъом: 111) деб кофирларни жоҳил сифати билан сифатлади! Бундай оятлар жудаям кўп!

Ал Мунтаҳаб фий тафсирул Қуръанул Кариймда шундай дейилган: «Мусо алайҳиссалом уларни шундай маънода инкор қилган эди: «Албатта, сизлар ҳеч қандай ақлга эга бўлмаган жоҳил қавмсизлар. Сизлар ҳақиқий ибодатни ва ибодатга ҳақли бўлган ҳақиқий Илоҳ ким эканини билмайсизлар» Ҳудди шунга ўхшаш тафсирни Саъадий ҳам қилган. Ушбу тафсир ҳам бизни фойдамизгадир, чунки ҳеч қандай ақлга эга бўлмаслик бу мушрикларнинг Қуръонда келган сифатидир. Ҳудди (Фурқон: 44) сурасида келганидек: Уларнинг (кофирларнинг) аксари қулоқ солади ёки ақл ишлатади деб ҳисоблайсизми?! бошқа оятда: Лекин, кофирлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдилар. Уларнинг кўплари ақлсиздирлар. (Моида:103) бошқа оятда: Йўқ, уларнинг аксари ақл ишлатмаслар. (Анкабут: 63) Бу оятларда Аллоҳ таъоло кофирларни ягона Илоҳга ибодат қилишдан ақлcиз эканликлари ва бунга ақл юритмасликларини хабарини берди.
Шунингдек, Мусо алайҳиссаломнинг бундай инкор тарзида жавоб беришлари ҳам уларни кофир санаганларига далолат қилади. Зеро, ибодатни ва ибодатга ҳақли бўлган Илоҳ ким эканини билмайдиган киши кофирдир.

Хуллас, қайси муфассирлар у қавмни кофир бўлмади дейишган бўлса, Мусо алайҳиссалом қавми бу сўрашларини остига ширкий моҳият юкламаган эдилар, шунинг учун уларнинг амали куфр амали эмас эди дейишган. «САБАБИ УЛАР ЖОҲИЛ ЭДИ ДEЙИШМАГАН». Ким улар кофир бўлишди деган бўлса, уларнинг амали куфр амали эди дейишган. Ҳеч қайси салаф уламоси «УЛАРНИНГ АМАЛИ КУФР ЭДИ, АММО ЖАҲОЛАТИ САБАБЛИ» уларни Мусо алайҳиссалом такфир қилмади демаган!

Хулоса:

Бирор бир куфр сўзга инсон бу сўзни тушунмасдан унга куфрий бўлмаган маъно юкласа, у одам бу билан кофир бўлиб қолмайди. Ҳудди «Қуръон махлуқдир» дегандан мақсад Аллоҳнинг каломи, илми назарда тутилмасдан, мусҳафнинг қоғози ва ундаги сиёҳ назарда тутилса ва яна
«демократия қурайлик, дўстим!» деган одам ҳам, демократияни асл моҳиятини тушунмай, бу сўздан мурод, фақатгина иқтисодий юксалиш моделини назарда тутса! Ҳудди шундай Мусо алайҳиссаломдан «Илоҳ» сўраганлар бизга бир илоҳ қилиб бер, биз уни Аллоҳдан бошқа бир илоҳ деб ҳисоблаб ибодат қилайлик деб эмас, балки бу сўзларига, бизга сен бирор бир кўзга кўринадиган жисмни ясаб бер,
ана шу сен шаръийлаштириб берган нарса воститасида Аллоҳга ибодат қилгандек бўлайлик деган маънони юклашган эди, юқорида баъзи муфассирлар айтганидек. Ана шундай «Зоту Анвот» (ушбу шубҳани батафсил баёнини шу иртибот орқали ўқинг!) дарахтини росулуллоҳдан сўраган саҳобалар ҳам, шу ҳолатда бўлганлар.

Очиқ ойдин кўриниб турибдики, юқорида келитирилган уламоларнинг қовлларида аҳамият бериладиган қуйдаги нуқталар мавжуд:

1)  Бир киши ширк қилса, албатта у одамга мушрик ҳукми берилади.

2) Агар унга мушрик ҳукми берилмаган бўлса, у одам АЛБАТТА катта ширк ва куфр БЎЛМАГАН амал қилган экан-ки, уламолар бундай ҳукмни у одамга тушурмаганлар!

АММО! Жаҳмийлар айтганидай улар катта ширк ва куфр қилган эдилар, пайғамбарлар (Мусо ва Муҳаммад а.с) уларни кофир санамаганлар деган сўзлари, КУФР ва БОТИЛ сўзларДИР. Бу билан улар ўзлари саҳобалар куфр амал қилди дейдилар (яъни амални куфрлигини ва бу куфр амалга саҳобалар қўл урган деб тан оладилар), аммо шунинг билан бирга пайғамбарлар (Мусо ва Муҳаммад а.с) уларни куфр қилганликларини кўриб туришса ҳам (жаҳмий-нажасларнинг фикрича) уларни «оқлаб» мусулмон санаган эмишлар ва ўзлари шу билан «Навоқизул Исломнинг» (Исломни бузувчи амаллар)дан бирига қўл урган эканлар! Ауъзубиллаҳ! Нафақат росулуллоҳнинг саҳобаларига туҳмат қилишга уялмайдилар, балки росулуллоҳга ҳам туҳмат қилишдан ҳеч ҳам қўрқмайдилар! Шу билан ушбу одамлар ўзлари (мушрикларни оқловчи жаҳмий «озирлар») ашаддий кофир ва зиндиқдирлар!

«Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларни муфассал баён қиламиз». (Анъом: 55)

Сўзимизнинг сўнгида, жаҳмийларнинг куфрий шубҳаларидан, тавҳиднинг ойдин нурига илм сабабли олиб чиққан Аллоҳ Таолога ҳамдлар айтиб қоламиз!

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑