Шубҳа: Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу очарчилик даврида ўғрини қўлини кесмаганларида, Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаган эдилар!
بسم الله الرحمن الرحيم
Баъзи зиндиқлар ушбу асар билан, Аллоҳнинг ҳукми билан вақтинчалик ҳукм қилмасдан, ҳозирги тўқима қонунлар билан ҳукм қилиб турса ҳам бўлаверади, чунки Умар ибн Хаттоб очарчилик пайтида ўғрини қўлини кесиш ҳукмини вақтинча тўхтатиб турганлар деб даъво қилишади. Шу билан тоғутларини ҳимоя қилишади.
Бу асарда бу ботил даъво соҳибларини фойдаси учун бирорта ишоравий далил ҳам мавжуд эмас. Чунки, Умар ибн Хаттоб ушбу ҳукмни бекор қилмаганлар ва ўзгартирмаганлар ҳам, фақатгина очлигидан ўғриликка борган кишини жазоланмаслигини тушинтирганлар холос.
Зеро, бундай киши ўғри саналмайди ва ўғрига бўлган ҳукмнинг остига дохил ҳам бўлмайди, чунки у киши ушбу ишни тирик қолиши учун қилди. Агарда очарчилик даврида бой киши ўғрилик қилганида эди, Умар ибн Хаттоб албатта унинг қўлини кесишга амр қилган бўлардилар.
Шу борада имом Ибнул Қоййим айтади: «Очарчилик даврида ўғрини қўлини кесишлик жазоси кўтарилиб туриши борасида шунингдек имом Аҳмад ва имом Авзоъийлар ҳам шу фикрда бўлишган. Мана шу очиқ ва соф қиёсдир ва шариат асослари талаб қиладиган нарсадир. Чунки агарда ўша давр очарчилик ва қийинчилик даври бўлса, у ҳолда муҳтожлик ва зарурат, одамлар устида ғолиб бўлиб туради. Унинг эҳтиёжини қондирадиган нарсага чорлаб турадиган кучли муҳтожликдан, ўғри (яъни ўша даврда ўғрилик қилган киши) қутила олмайди ва мана шундай ҳолатда уламоларнинг ушбу масъаласидаги ихтилофидан четланишлик учун, мол дунё соҳиби бу кишига ўша нарсани пулга ёки бепул бериши вожиб бўлади…
Муҳтож бўлиб турган кишини қўлини кесиш жазосини кўтариб турадиган мана шу ўта кучли ноаниқликдир (яъни ўта муҳтожлик эҳтимоли мавжуд эканлигидир) ва бу нарса фақиҳлар зикр қиладиган кўп (жазолар кўтарилиб туриладиган) ноаниқликлардан янада кучлироқдир…
Очарчилик замонида кўп муҳтожлар ва жуда ҳам эҳтиёжманд одамлар зоҳир бўлади ва муҳтож кишилар билан, бу нарсаларга муҳтож бўлмай туриб ўғрилик қиладиган кишилар орасини фарқлаш қийиндир ва шунингдек ким жазога лойиқ ва ким лойиқ эмас эканини тушиниш ҳам қийин бўлади. Шунинг учун ҳам у (яъни қўлни кесиш жазоси, ўта очарчилик даврида) кўтарилиб туради. Ҳа, агарда у ўғрилик қилган киши муҳтож эмас экани аниқланса, албатта у жазоланади». (Манбаъ: Эъламул Мувақиъийн, 3/162)
Шундай қилиб, бу ерда шариат билан ҳукм қилган ва унинг қилган иши шариат қоидаларига мувофиқ бўлган Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу билан, шариат ҳукмига уруш эълон қилиб, Аллоҳнинг ҳалолини ҳаром ва ҳаромини ҳалол қилиб қонунлар тузадиган ва ана шу тоғутий ҳукмлар билан ҳукм қиладиган тоғутларни тенглаштирадиган ва қиёс қиладиган зиндиқ ва мушрикларнинг ботил ўҳшатишлари очиқ суратда ошкор бўлди.

Оставьте комментарий