Шубҳа: «Пайғамбар алейҳиссалом фозиллар кенгашида қатнашганлар»

Пайғамбар  соллалоҳу  алайҳи  васалламнинг  фозиллар кенгашида иштирок этганликлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда  биз шуни айтамиз: Бу сохта  даъво билан  ўзини оқлаётган  кимса, фозиллар  кенгаши  нималигини  ёки  билмайди  ва  билмаган нарсаси  ҳақида  гапираётган  бўлади,  ёки унинг  нималигини  билган  ҳолда  бу билим  орқали  зиёни  зулмат  билан,  ширкни  Ислом  билан аралаштириб, атайлаб оммага ботилни ҳақ  қилиб  кўрсатаётган бўлади. Бу фозиллар кенгаши ҳақида ибни Исҳоқ, ибни Касир ва Қуртубийлар қуйидагича ривоят қиладилар: «Қурайшликлар Абдуллоҳ ибн Жудъон  Таймининг  ҳовлисига  йиғилдилар.  Улар  бу кенгашда шундай  қарор  қабул  қилдилар:  «Макка шаҳрида ҳоҳ  унинг аҳлидан бўлсин, ҳоҳ бегона одам бўлсин, бирон кимсага зулм қилинмайди. Агар бирон кишига зулм қилингудек бўлса, шу кенгаш иштирокчилари оёққа туриб, мазлумга қўшилиб, то унинг ҳаққини ундириб берилмагунича тинчимайдилар». Ибни Касир айтади: «Фозиллар кенгаши араблар орасида энг мўътабар ва шарафли кенгаш бўлиб, унга биринчи бўлиб Зубайр ибн Абдулмуттолиб даъват қилди. Ушбу кенгашнинг ташкил бўлишига Зубайдий қабиласидан бўлган бир киши воқеаси сабаб бўлган эди. У Маккага сотиш  учун матолар  олиб келган,  унинг матоларини Ос  ибн Воъил сотиб олиб,  уни ҳаққини бермайди. Шунда Зубайдий  ўз қавмининг иттифоқчилари бўлган Абдуддор, Маҳзум, Жумаҳ, Саҳм  ва  Адий  қабилаларини  Ос  ибн  Воъилга қарши  ёрдамга  чақиради.  Лекин  улар  Зубайдийга эътибор  бермадилар.  Шунда  у Абу  Қубайс  тоғи  устига  чиқиб,  ўзига  қилинган  зулмларни ифодалайдиган шеърларини баланд овоз  билан  ўқий бошлади. Шу пайт Зубайр ибн Абдулмуттолиб унинг олдидан ўтиб қолади ва:  – Бу матракка нима бўлди? –  деб тўхтаб қолади. Бирин–кетин одамлар келиб  йиғила  бошлади.  Ҳатто  юқорида  номлари  тилга олинган  қабила  аъзоларидан  барчалари жамланди.  Шу  ерда  улар  кенгашиб,  шу фозиллар  кенгашини  ташкил  қилдилар  ва  унинг  ҳаққини ундириб беришга аҳдлашдилар ва Ос ибн Воилнинг олдига боришди ва ундан Зубайдийнинг ҳаққини тортиб олиб беришди. Қосим ибн Собитдан келган  ривоятда ушбу кенгаш ҳақида шундай воқеа айтилади: «Ҳасам қабиласидан  бўлган бир киши Маккага ҳажга келади ва унинг ёнида Катул исмли қизи  бўлади.  Бу  қиз  жуда  чиройли бўлганидан  уни  Набиҳ  ибн  Ҳажжож  ўғирлаб  кетади  ва  беркитиб қўяди. Ҳасамлик  унга  қарши  ёрдам  сўрайди.  Одамлар  унга  фозиллар  кенгашига мурожаат  қилишни тавсия  қиладилар.  Ҳасамлик  киши  бу  кенгашга  арз  қилади ва  улар  қиличларини  яланғочлаб,  Набиҳ олдига борадилар ва қизни қайтаришни айтадилар. Набиҳ уларга эртага тонгда қайтаришини айтади, улар бунга рози бўлмай хозир қайтаришини талаб қилишади ва у қизни отасига қайтариб беради». Ушбу  кенгашга  Росулуллоҳ  саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  ҳам  аъзо  бўлганлар. Аллоҳ  у  кишини пайғамбарлик  шарафига  муяссар  қилганидан  кейин  ушбу кенгаш  ҳақида  шундай  дейдилар:  “Мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир кенгашда иштирок этганман. Унинг эвазига мен учун қизил туялар  бўлишини истамайман. Агар Исломдалик давримда ҳам  шу  кенгашга чақирилсам,  албатта уни  қабул  қилган  бўлардим.”  Бу  ҳақда  Байҳақий  ва  Ҳумайди  ривоят қиладилар. Ва бу ерда ўз ўзидан савол туғилади:

а) Бу фозиллар кенгаши ва унинг таркиби билан, Иблис аълайҳи лаънанинг конституцияси бўйича Аллоҳнинг  қонунларига  зид  бўлган  қонунларни  тўқиб чиқарувчи  бу  парламент  орасида  бир-бирига ўхшаш қандай қирралар бор? Улар ўз кенгашларини очиш олдидан, бу куфр конституцияни ва унинг қонунларини ҳурмат қилишга, Аллоҳнинг динига ва муваҳҳид бандаларга қарши курашаётган тоғутга ва ўз қулларига ёрдам беришга қасам ичадилар.

б)  Ўзларига  далил  қилиб,  бизларга  рўкач  қилаётган  бу  фозиллар  кенгашида куфр,  ширк,  ёки Аллоҳнинг  қонунларидан  бошқа  қонун,  ёки  Исломдан  ўзга динни  ҳурмат  қилиш  каби  кўринишлар борми? Агар сизлар: «Ҳа» — деб жавоб берсангизлар, у ҳолда, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам куфрда  ва  куфр қонунчилигида  иштирок  этган  ва  куфр  динига  тобеъ  бўлган  ва  агар  у  кишини исломдалик  вақтларида  чақирганларида,  у  киши  бу  чақириққа  ижобат  қилган бўлардилар  дея таъкидлаган  бўласизлар.  Ва  ким  буни  айтса,  ўзининг  кофир бўлганлигига  гувоҳлик  берибди. Агар сизлар: «Йўқ, бу фозиллар кенгашида на куфр, на Аллоҳдан ўзга қонунчилик ва на бирон бир масият йўқ  эди,  унда  фақат мазлумга  ёрдам  бериш  ва  адолатни  қойим  қилиш  каби  пок  мақсадлар мужассамлашган эди», десангиз, у ҳолда қандай қилиб сизлар бу мўътабар кенгашни куфр, фисқ ва масият тўла ва ошкор бўлган бу парламент йиғилишлари билан таққослашга рухсат бераяпсизлар?

Агар бу фозиллар кенгашида иштирок этувчи киши, арабларнинг ширкий илоҳлари бўлмиш Лот, Уззо ва Манот каби илоҳларга ва қурайшларнинг куфр динига, бут-санамларига,  уларнинг жоҳилий урф-одатларига  ёрдам  бераман  деб  қасамёд  қилмасдан  туриб,  бу  кенгашга  киритилмаса,  у  ҳолда менга жавоб берингларчи – агар иш шундай бўлса, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам унда иштирок этармидилар,  ёки  Исломда  бўлган  ҳолларида  унда  иштирок  этишга  рози бўлармидилар?! Қани жавоб беринглар,  ўзларини бу уммат «равнақи» учун шунчалик «ҳаракат» қилаётган вайсақилар!

Турли фестивал ва кечалар иштирокчилари, жавоб беринглар! Агар улар: Ҳа, Пайғамбар  соллалоҳу алайҳи васаллам  бу чақириққа жавоб берган бўлардилар ва уларнинг бу ширкларида иштирок этган бўлардилар,  тарихда  ҳам  шундай  бўлиб ўтган  десалар  (Аллоҳ  Ўзи  асрасин),  у  ҳолда  барча  Ислом уммати бундай кимсадан юз ўгиради ва бутун уммат бу кишининг кофир бўлганига гувоҳлик беради. Агар улар: Йўқ, Пайғамбар  соллалоҳу алайҳи васаллам  буни ҳаргиз ҳеч вақт қилмасдилар, десалар, биз  уларга  қарата:  Сизлар  ўз  аҳмоқона  хом-ҳаёлларингизни  ташланглар  ва  нимани  далил  қилиб келтиришни ва нимани даъво қилиш мумкинлигини ўрганинглар, деймиз.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑