Шубҳа: «Нажжоший Аллоҳнинг ҳукмлари билан ҳукм қилмаса ҳам, мусулмон эди!»

Шубҳа: «Нажжоший Аллоҳ ҳукмлари билан ҳукм қилмаса ҳам, намоз ўқимаган бўлса ҳам, уни росулуллоҳ (с.а.в) солиҳ мусулмон дедилар.»

بسم الله الرحمن الرحيم

Ширк ҳимоячилари ва очиқ далилларни орқага отиб, шубҳали ва аниқ маънога эга бўлмаган нарсаларга ёпишиб олган одамлар, бугунги кунда ҳукмдор тоғутларни ва мушрик қавм-қариндошларини ҳимоя қилиш учун, турли хилдаги жирганч шубҳалар тарқатиб юриш билан, тавҳидга ихлоси бор исонларни йўлдан уриб, жаҳаннам дарвозаларига чақираётган имомлардан бўлиб келяптилар. Ана шундай шубҳаларидан бири шуки, гўёки Ҳабашистоннинг қироли “Нажжоший”, Асҳама ибн Абжар, исломни қабул қилгандан кейин ўз давлатида Аллоҳнинг ҳукмлари билан ҳукм қилмаган эди, ҳатто намоз ўқимаган ҳам эди, шунга қарамай росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одам вафот этганда: “Бугун бир солиҳ киши вафот этди, туринглар ва биродарингиз Асхамани жанозасини ўқинглар ва унга мағфират тиланглар ” ва Имом Муслим ривоятида “Эй мусулмонлар, бугун сизларнинг солиҳ биродарингиз вафот этди, туринг уни жанозасини ўқийлик” деган эдилар ва уни кофир демадилар, ҳатто мусулмонларнинг солиҳларидан деб айтдилар дейишади. Демак, биз ҳам баъзи заруратлар туфайли Аллоҳнинг ҳукмлари билан ҳукм қилмасак бўлар экан, демократик сайловларга қатнашсак бўлади, парламентларда ва олий мажлис кенгашларида ишлай олар эканмиз дейдилар.

Нажжошийга қилинган бундай туҳматларига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда шундай жавоб берамиз:

Нажжоший роҳимаҳуллоҳ ҳали исломга кирмаган пайтлари ҳам ўзининг адолати билан шуҳрат қозонган эди. Қурайшликлар билан кучли савдо ва дипломатик алоқаларга эга эди. Маккада зулмлар кучайиб кетганда, бир гуруҳ саҳобаларни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистонга адолатли қирол ҳимояси остида яшашга жўнатадилар.  Маккалик мушриклардан бир гуруҳи уларни қайтариб олиб келишга броган вақтларида, мусулмонларни кофирлар қўлига топширмайди ва ҳатто олдиндан кучли бўлиб келган савдо алоқаларини ҳам узиб ташлайди. Саҳобаларнинг сўзларидан исломни қабул қилади, аммо Ҳабашистон аҳолиси қиролларининг исломни қабул қилганини кўриб қўзғалон қилишади. Нажжоший саҳобаларни ҳаммаларини йиғиб кемага жойлаштиради ва айтадики: “Агар мен ғалаба қозонсам олдингидай биз билан яшайверасиз, агар мағлубиятга учрасам, ҳоҳлаган ерларингизга сузиб кетинг” дейди. Шундан кейин баъзи ривоятларга қараганда Нажжоший бир кийикнинг терисига: “Шаҳодат келтираманки, Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва ҳамма набийларнинг сўнгисидир. Ва шаҳодат келтираманки, Исо Аллоҳнинг қули ва элчиси, шунингдек Марямга аъто этилган Унинг руҳи ва каломидир” деган ёзувни бўйнига осиб, кийими билан ёпиб олади.

Шундай қилиб, у ўз халқи ёнига бориб, қўзғолоннинг сабабини сўрайди, улар уни бошқа динга ўтганини ва Исони (а.с) қул деяётганини айтадилар, шунда Нажжоший улардан уларнинг нима дейишини сўрайди, улар Исони (а.с) Аллоҳнинг ўғли дейишларини айтадилар. Шунда Нажжоший, қўлини кўксига бояги ёзув устига қўйиб, мен ана шундай дейман деб, ёзувдаги маънони назарда тутади. Ҳамма бу жавобидан ҳурсанд бўлиб уйларига тарқалади. Шундан кейин Нажжоший адолат билан ҳукм юрутиб, аста секин атрофидаги одамларни исломга даъват қилади ва кўпчилик илм аҳли ва зодагонлар исломни қабул қиладилар. Ҳижратнинг олтинчи ва еттинчи йиллари Росулуллоҳ ҳамма ҳукмдорларга исломни очиқ даъват қилиб мактублар жўнатадилар, Нажжошийга ҳам бу даъват келганида, ушбу мактубни юзига суртди, ҳурмат юзасидан таҳтидан тушиб, мактубни ўқийди ва очиқчасига исломини эълон қилади.

Шундан сўнг Ҳабашистондаги саҳобалар росулуллоҳ (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганларини ва у ерда Исломий Давлат қурилганидан хабар топиб, росулуллоҳнинг ҳузурларига боришга ошиқадилар. Нажжоший уларнинг сафарига кема тайёрлайди, уларга йўлбошчи ва амир қилиб Жаъфар ибн Абу Толиб розиаллоҳуни таъйинлайди. Ҳабашистондан қайтаётган мусулмонларга Нажжоший, росулуллоҳ ҳузурларида исломни яна ҳам ўрганиб, ҳаётида татбиқ қилишлари учун, ўз ўғли ва у билан бирга олтмиш нафар ҳабашистонлик мусулмонларни қўшиб жўнатади. Ўзи эса росулуллоҳга қуйидаги мазмунда хат жўнатади: “Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин эй Аллоҳнинг элчиси, шубҳасизки сизнинг амакингиз ўғли ва унинг биродарлари, менинг давлатимда меҳмон эдилар. Ва мен сизнинг Исо (а.с) ҳақида айтган сўзларингизга иймон келтирдим. Шоҳидлик келтираманки сиз содиқ ва масдуқ бўлган Аллоҳнинг росулисиз, мен Жаъфарга ва сизга байъат бераман, Жаъфарнинг қўли билан оламлар роббиси бўлган Аллоҳга таслим бўламан. Эй Аллоҳнинг росули, мен ўғлим ва ўғлим билан бирга олтмишта ҳабашистонликни сизнинг ҳузурингизга жўнатяпман. Мен ҳам сизнинг ёнингизга ҳижрат қилайми? Мен сизнинг буйруғингизни кутаман”.

Юқорида зикр қилинганларнинг ҳаммаси Ибн Касирнинг “Ал Бидая ва Ан Ниҳая” китобида тўрт саҳобадан: Амр Ибн Ал Ос, Умму Салама, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жаъфар ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳумлардан келган ривоятларнинг қисқача мазмуни эди.

Шуни билиш лозимки, бир одам мусулмон бўлганидан кейин, унга фарз бўлган нарса, у одам шариатдан билган илмига амал этишлигидир. Ҳеч бир инсон ҳукмлар бобида (ҳаром ва ҳалол каби нарсаларда) ҳали билишга имкони бўлмаган нарсаларига жавобгар ҳисобланмайди ва фақатгина ўзига етиб келган далил миқдорида амал этиш мажбуриятига эгадир.

Имом Бухорийдан ривоят қилинади, Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: “Биз Ҳабашистондан қайтганимизда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб турган эдилар ва биз у кишига салом бердик. У киши бизнинг самолга алик олмадилар. Ундан олдин биз росулуллоҳ (с.а.в) намоз ўқиганларида салом берсак, саломимизга алик олар эдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг росули, биз сизга намоз ўқиётган маҳал салом берганимизда, сиз намозда туриб алик олар эдингиз, нимага энди салом берсак алик олмадингиз?” дедим (саҳоба росулуллоҳ (с.а.в) биздан ранжиганмилар деб тушуняптилар). Росулуллоҳ (с.а.в) уларга: “Шубҳасизки намозда бир машғулият бордир” дейдилар.

Биринчидан: Ҳаммага маълумки исломнинг бошида намозда гаплашиш ҳам жоиз бўлган давр бор эди. Зайд ибн Арқам дейди: “Биз намозда гаплашар эканмиз, Аллоҳ таоло: “Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг” (Бақара 238) оятини нозил қилган эди, биз ундан кейин намозда гаплашишдан маън этилдик ва намозда сукут қилишга буюрилдик деди. Шундай қилиб намозда гаплашиш маън қилингандан кейин, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг саломларига жавоб бермаган эдилар. Аммо Ҳабашистондаги мусулмонлар у тарихга қарад, намозларида гаплашар эдилар ёки намозларида бир бирларига салом берар эдилар. Аммо росулуллоҳ (с.а.в) эса уларга: “Сизлар шунча пайт намозда гаплашиб келдингиз, бу оят анча бўлди нозил бўлганига, сизнинг хабарингиз йўқ эди, шунинг учун намозингизни қайта ўқинг, намозларингиз ботил бўлди” демадилар.

Иккинчидан: Абдуллоҳ ибн Масъуд каби олим, умматнинг фақиҳи бўлган саҳоба, Ҳабашистондалигида бу оятдан бехабар бўлиб, уларгача етиб бормаган бўлса, намозда гаплашиш мумкин эмаслигини билмаса, қандай қилиб янги исломга кирган Нажжошийга етиб борган бўлиши мумкин деб ўйлаш мумкин?! Яъни Нажжошийга етиб бормаган ҳукм билан, биз Нажжошийни айбдор қила олмаймиз. Аммо биз шуни биламизки, Нажжоший ўзига етиб келган барча ҳукмлар билан ҳукм қилган ва барча ҳукмларга амал қилган эди. Буни қаердан билдингиз дейилса, айтамизки:

  • Жаъфар ибн Абу Толиб Нажжошийга исломни тушунтирганида, Исо алайҳиссалом тўғрисида унга эътиқодини изҳор этган пайт, Нажжоший унинг эътиқодини тасдиқ этди ва ана шу эътиқоддалигини ўз маслаҳатчилари ёнида эътироф қилган эди.
  • Мусулмон мусулмонга ёрдам қилиши фарздир, Нажжоший эса иймон келтирганидан кейин, мусулмонларга ёрдам қилган эди. Ҳатто бу нарса унга ўз аҳолиси тарафидан қўзғалон билан қаршиланган бўлса ҳам ва Қурайш билан савдо алоқаларини узиш эвазига бўлган бўлса ҳам, ундан ёрдам сўраган мусулмонларни кофирларга топширмаган эди. Чунки мусулмон мусулмоннинг биродаридир, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди.
  • Нажжоший пайғамбаримизга мактуб ёзиб: “менга нима буюрасиз эй Аллоҳнинг росули, мен сизнинг буйруғингизга мунтазирман, чақирсангиз агар, ўғлимни сизнинг ёнингизга Мадинага жўнатганим каби, мен ҳам бориб, сизнинг тиззаларингиз қаршисида ўтирай, ёнингизга ҳижрат этай” деб росулуллоҳга мактуб йўллаган эди. Яна нима қилсин одам? Билганича ва унга етиб келганча нима бўлса, Нажжоший унга амал қилган эди. Аммо росулуллоҳ (с.а.в) уни ёнларига чақирганликлари тўғрисида хабар йўқ ва бу орада Нажжоший вафот этади. Агар эътибор берсангиз, пайғамбаримиз Нажжошийга, ҳамма нарсангни ташлаб кел десалар, Нажжоший ҳамма нарсасини ташлаб, пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнига келар эди. Биз пайғамбар алайҳиссалом уни чақирдиларми, ёки жойингда қол дедиларми, ёки бошқа бир мактуб жўнатдиларми, бизнинг ундан хабаримиз йўқ.

Аммо…

Иймон этдим деганидан кейин, пайғамбаримизнинг ёнига келмаган, ёки мулкини тарк этмаган инсонларни, пайғамбар алайҳиссалом уларни кофир эканликларини айтганларига доир бизнинг қўлимизда далиллар бор. Масалан: Росулуллоҳ (с.а.в) Рум императори Ҳирақлга мактуб жўнатадилар. У мактубни олиб: “Ҳозирда бу диёрда (Шомда) пайғамбарликни даъво қилган одамнинг тарафидан кимдир бормикин?” деб сўрайди. Шу пайт Абу Суфён тижорат ишлари билан Шомга келган бўлади. Ҳирақл Абу Суфён билан бироз савол жавоб қилгандан кейин, пайғамбаримиз ҳаққида баъзи саволлар беради: “Сизга нимани буюради? Кимлар унга эргашяпти? Одамлари ортиб боряптими, ёки йўқми? Одамлари унга қандай итоат қиладилар? ” каби саволларни бериб, уларга жавоб олганидан кейин: “Аллоҳга қасамки, Агар сен айтганингдай бўлса унинг мулки менинг оёқларим босиб турган ергача етиб келади ва кошки мен у одамнинг ёнида бўлсам ва оёқларини ювсам” деб умид қилди. Кейин Аллоҳнинг росули у тарафга лашкар жўнатиб унга яна бир мактуб ёздилар, мактубда дедиларки: “Кел мусулмон бўл, омон бўласан” дедилар, у ҳам мактубга жавобан: “Мен мусулмонман, сен менга жўнатган нарсаларни қабул қилдим” деб жавоб ёзади. Пайғамбар алейҳиссалом айтадиларки: “Аллоҳнинг душмани ёлғон гапирди, аксинча у насроний динида қолишда давом этяпти” дедилар. Сабаби росулуллоҳ унга мактуб жўнатганларидан кейин, Ҳирақл кофирларни давлатини ташлаб, росулуллоҳ ёнларига келмоқчи эмас эди.  Юқоридаги абу Суфён ва Ҳирақл орасидаги бўлган воқеани Имом Бухорий ривоят қилади. Ҳафиз ибн Ҳажар эса, Фатҳул Борийда Имом Аҳмаднинг “Муснад”идан, Абу Убейднинг “Амвал” китобидан, Ибн Ҳиббоннинг “Саҳиҳ”идан шу ривоятни нақл қилади.

Бу ерда икки бир бирига ўхшаш, аммо икк хил ҳукмга эга бўлган инсонларни кўриб туриммиз. Биринчиси, Аллоҳнинг ҳукмларини қабул қилган, росулуллоҳнинг буйруқларига мунтазир бўлган, мулкини ва ватанини ташлаб, пайғамбар алайҳиссалом ёнларига ҳижрат қилмоқчи бўлган одамнинг ҳоли ва унинг мусулмон эканлигига росулуллоҳнинг гувоҳ бўлишлари. Икинчиси эса, мулкининг қўлдан кетишидан қўрқиб, Аллоҳнинг ҳукмларини  қабул қилмаган ва пайғамбар алайҳиссалом буюрган нарсаларга амал қилмаган одамнинг ҳоли ва унинг ҳукмини кўриб турибмиз. Иккиси ҳам очиқ қиссалар, аммо қалбида марази борлар, очиқдан очиқ бўлган матнларни орқага ташлаб, муташобиҳ бўлган нарсаларга ёпишадилар. На ўзларининг иддао қилаётган нарсаларига бирор бир далил олиб кела оладир ва на очиқ бўлган муҳкам нассларни (матнларни) қабул қиладилар! Нажжоший роҳимаҳуллоҳ ўзига нима ҳукм етиб келган бўлса, у билан ҳукм қилган ва ҳамма фарзларни адо қилган киши эди. Бундай эмаслигига бирор дона саҳиҳ бўлган  далил мавжуд эмасдир.

Ундан ташқари Нажжоший илгари исломни қабул қилмасдан олдин Ҳирақлга харж тўлаб турар эди, исломни қабул қилганидан кейин эса дедики: “Аллоҳга қасамки, мен будан буён бир дирҳам ҳам бермайман” деган эди, бу сўзлар Ҳирақлга етиб бориб, Нажжоший бошқа динни қабул қилган хабари борганида, Ҳирақл айтдики: “У одам у динни ўзига қулай кўрди ва уни ўзи учун танлади, нима ҳам қила оламан бу нарсага? Агарда мулкимга нисбатан очкўзлигим бўлмаганда эди, у қилганидек қилган бўлар эдим” деган эди.

Энди ширк ҳимоячиларининг эътиқод кўзойнаклари билан қарасак ўзларининг эътиқодларига зид бўлган нарсаларни кўришимиз мумкин:

Улар Аллоҳнинг ҳукмлари билан ҳукм қилмаган, шариатни ўзгартирган, уни ўрнига куфрий тузум қонунлари билан ҳукм қиладиган ҳукмдорнинг ушбу қилмишини кичик куфр дейдилар, бунга эса энг севимли далиллари бўлмиш, Ибн Аббоснинг “Куфр дуна Куфр” деган муташобиҳ сўзларини далил қиладилар, аслида бу келтирадиган шубҳалари анча бўлган чиритилганига (ушбу иртиботдан топа оласиз), шундай бўлса ҳам фаразан уларнинг эътирозларига “Хўп” деб, кичик куфр деб фараз қилиб турамиз. Улар туҳмат қилаётгандай Нажжоший роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаган бўлса ва намоз ҳам ўқимаган бўлса, қандай қилиб росулуллоҳ соллаллооҳу алайҳи васаллам ундай “кичик” куфр қилган “фосиқ” одамни СОЛИҲ ОДАМ дейдилар? Ахир ширк ҳимоячиларининг эътиқодида бундай одам жуда катта гуноҳкор бўлиши керак, қандай қилиб намоз ўқимаган ва Аллоҳнинг ҳукмлари у одамгача етиб борган бўлса ҳам, У зотнинг ҳукмлари билан ҳукм қилмаган киши солиҳ деб аталсин? Хуллас, Аллоҳ энг биринчиси мушрикдан ақл неъматини тортиб олар экан. Нажжошийга бундай туҳматлар қилиш учун одам энг камида ақлдан озган одам бўлиши керак. На саҳиҳ ва очиқ далил олиб кела олмаган, ва на муҳкам нассларга эргашмаган киши, исломга даъво қилишдан олдин, соғлом ақл эгасилигига ишонч ҳосил қилиб олиши керак.

Сўзимизнинг сўнгида оламлар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑