Шубҳа: «Зату Анват» ҳадиси

Жаҳмийлар шубҳасига раддия: «Зату Анват» ҳадиси

بسم الله الرحمن الرحيم

Баъзи бир олимлар (тўғрироғи “ўзларидан олим ясаб олганлар”) дийнимизнинг аслларини билмаслик узр бўлишини исбот қилишга ҳаракат қилиб, инсонларни Аллоҳнинг йўлидан тўсишга ҳаракат қиладилар. Келтирадиган “далилларидан” бири эса, бу “Зату Анват” ҳадисидир. Аллоҳнинг ёрдами ила биз бу ҳадисни далил сифатида ишлатишликни, қасддан қилинган ёлғон ва жаҳолатлигини исботлаб берамиз.

Бу эса шу ҳадиснинг кўринишидир:

Абу Вақид Ал Лайсийдан ривоят қилинади: “Биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Ҳунайн (ғазоти)га чиқдик. Биз яқиндагина куфрдан холос бўлганлардан эдик. Мушрикларда бир (сидр) дарахтидан бир дарахт бор эди, номи зату анват эди, унинг ёнида мушриклар эътикоф қилар (йиғилар) эдилар ва қурол-аслаҳаларини осиб қўяр эдилар. Шу дарахтнинг ёнидан ўтар эканмиз дедикки: “Эй Аллоҳнинг росули, бизларга ҳам ҳудди улардагидек бир зату анват қилиб беринг (таъйинлаб беринг)”, шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Аллоҳу акбар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ҳудди бану исроил Мусо (а.с)га “Бизларга ҳудди уларнинг илоҳларидек бир илоҳ қилиб (таъйинлаб) бер” деганларидек, албатта сизлар ўзингиздан олдинги умматларга эргашиб кетасизлар дедилар”. (Имом Аҳмад 5/218); Ибн Абу Асим (76); Термизий (2180). (Термизий бу ҳадис ҳақида саҳиҳ деганлар).

Шундан сўнг Аллоҳнинг ёрдами ила айтаманки: “Росулуллоҳдан сўраётган саҳобалар яқиндагина куфрдан қутилган одамлар эди. Ундан ташқари улар фақатгина сўраган эдилар, ўзлари ўзларига тайин қилиб олмадилар (яъни ҳатто бу кичик ширкни ўз бошимчалик билан қилмадилар). Ушбу саҳобалар тўғрисида ислом уламолари қуйдагиларни айтишади:

Мушриклар билан саҳобаларнинг орасидаги фарқ, улар фақатгина қурол-аслаҳаларини осиш учун бир дарахт сўраган эдилар. Улар фақатгина Аллоҳ шу дарахтга аъто этган баракадан фойдаланмоқчи эдилар. Улар Аллоҳ уларга таъйин қилиб берадиган дарахтнинг ўзидан бирор бир фойда сўрамоқчи эмас эдилар, яъни улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уларга бир дарахт таъйинлаб беришларинию ва улар бу дарахтнинг ўзига дуолар қилиб, ибодатларни у дарахтга сарфлаб, дарахтнинг ўзидан мадад сўраш учун дарахт сўрамаган эдилар. Шунинг учун ҳам улар: “Бизларга бир зату анват таъйинлаб беринг!” деган эдилар.

Агарда улар бу дарахтни илоҳий ва улуғлигига ишонганларида эди, улар росулуллоҳдан сўраб ўтирмасдан ўзларига бир дарахт таъйин қилиб олган бўлар эдилар, ундан ташқари у ерда агар ишлатмоқчи бўлсалар у дарахт тайёр турган эди. Аммо улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга дуо қилиб ва Аллоҳ уларга бир дарахтни табаррук қилиб берсаю, ушбу дарахтга берилган Аллоҳнинг баракаси ила баъзи фойдалар ва жангларда ғалабалар келишини истадилар.

Аллоҳ бирор бир неъмат ёки фойда бермоқчи бўлса тўғридан тўғри қўли билан бермай, бирор бир сабаблар орқали аъто этади. Масалан ёмғир неъматини бермоқчи бўлса, буни булутларни қуюқлашиши орқали, яъни ёмғирни ёғилишига сабаб бўладиган булутларни қуюқлашишини юзага чиқаради. Аллоҳ шундай дейди:

“У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.» (Аъроф 7:57)

Оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ шамолларни булутларнинг ҳаракатига сабаб қиляпти, булутларни эса ёмғирлар ёғилишига сабаб қиляпти, ёмғирни эса меваларни ҳосил беришига сабаб қиляпти. Муваҳҳид эса сабабларнинг ўзида ҳеч қандай куч ва ихтиёр мавжуд эмаслигини яхши билади. Ҳамма сабаблар Аллоҳнинг қўлида бўлиб, Аллоҳ у сабабларни ҳоҳлаганча ишлата олади. Кимда-ким сабабни ўзидан мадад сўраса, ёки сабабнинг ўз ихтиёри бор деб ўйласа (яъни Аллоҳнинг рухсатисиз ҳам ўз ихтиёри билан ёрдам бераверади деса), у одам катта ширкка қўл урган бўлади, яъни кофир бўлади.

Масалан жоҳилиятда юлдузлар(нинг ўзи) ёмғир ёғдирадилар деган эътиқод мавжуд бўлган.

Шу сабабли қуйдаги ҳадис ворид бўлган:

Зайд ибн Холид айтади: “Бир кеча ёмғир ёғди. Эрталаб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалар билан намоз ўқиб, жамоатни олдига бориб сўрадилар: “Биласизми Роббингиз нима деди?” Улар:”Аллоҳ ва Унинг росули билгувчироқ” дейишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Аллоҳ “Қулларимдан баъзилари муъмин бўлиб ва баъзилари эса кофир бўлиб тонг оттирдилар. Ким ёмғир Аллоҳнинг марҳамати билан ёғилди деган бўлса Менга иймон келтириб (юлдузларга) иймон келтирмадилар, ким бу ёмғирни мана бу юлдуз ёғдирди деган бўлса, Менга кофир бўлиб юлдизга иймон келтирди” деди” деб айтдилар” (Муватта, Бухорий, Муслим)

Уламолар ёмғир ёғилишида юлдузларнинг бирор бир ҳиссаси бор деб ўйллашлик, бу катта ширк ва куфр деганлар. Бунга (юлдузга) ишонган одам, юлдузни Аллоҳнинг рубубиятида шерик қилаётган бўлади. Ким бундай ишонмасдан, аммо Аллоҳ юлдузни ёмғир ёғилишидаги бир сабаб қилиб қўйган деса, катта ширк қилмаган бўлиб, аммо кичик ширк қилган бўлади. Сабаби Аллоҳ юлдузларнинг чиқишини ёмғир ёғилишига сабаб қилиб қўймади, Аллоҳ ёмғирни ўзи ҳоҳлаган пайт ёғдиради.

Энди “Зату Анват” сўраган саҳобаларга келсак. Улар ушбу дарахтнинг ўзидан ғалаба сўрашни ҳоҳламадилар, фақатгина шу дарахт Аллоҳнинг изни ва ҳоҳиши ила ғалабаларининг сабаби бўлишини ҳоҳлаган эдилар. Аммо бу сўрашликда зату анвотни ўзидан мадад сўраган мушрикларга ўхшаб қолишлик бир хатари бор эди. Шунинг учун росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўхшашликнинг ёнини олдилар.

Ҳаммага маълумки, бир нарсани иккинчисига ўхшашлиги бир тарафлама ва кўп тарафлама ўхшашликда кўриниши мумкин. Бир нарсани иккинчисига ўхшатишликда ҳамма тарфдан ўхшаш керак деган шарт йўқ. Ҳамма тарафлама ўхшашлик фақатгина жисмлар бир жинсдан бўлсагина вужудга келади. Суннатда ҳар хил жинсдан бўлмаган нарсаларни бир бирига ўхшатишликка гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан: “Ким маст қилувчи ичимликни сурункали ичса, у ҳудди будпараст (мушрик) кабидир” (Ибн Можжа) ҳадиси бунга мисол.

“Шаҳк-шубҳасиз сизлар Роббингизни, ҳудди бир-бирингизга ҳалақит бермаган ҳолда ойни кўриб турганингиздай кўриб турасиз” (Бухорий). Кўриниб турибдики, иккинчи ҳадисдаги ўхшатишлик кўриб туришдаги равшанлик сифатига далолат қилади (Ҳудди Аллоҳни тўлин ой пайти ойни яққол кўриб турганимиздай кўрамиз деганидек).

Аммо ҳеч ким айта олмайдики Аллоҳ ҳудди шаклда ва жойлашишда ойга ўхшайди деб. Ҳудди шундай ҳолат ҳам зату анвот ҳадисида келяпти: саҳобалар ҳам, яҳудийлар ҳам мушрикларда мавжуд бўлган нарсани сўраганликларидадир, яъни масъала уларга шу жойда ўхшашиб кетганликларида бўляпти. Яҳудийларнинг сўраган нарсалари катта ширкда бўлган эди, яъни яҳудийлар мушрикларга катта ширкда ўхшашни ҳоҳлаган эдилар. Аммо саҳобаларнинг сўрашлари уларникидан фарқ қилар эди. Лекин вақтлар ўтиб ушбу кичик ширк  катта ширкка айланиб кетиш эҳтимоли каттадир, зотан бутун бидъатлар охири катта ширкка оборади.

Биринчи ширкнинг юзага келиш тарихи ҳам айнан солиҳ кишиларнинг сиймоларини ва шаклларини чизиш орқали юзага келган эди. Шайтон инсонларга ўзларидан олдин ўтган солиҳ кишиларнинг расмларини чизиб уларни эслаб туришга тарғиб қилган эди ва шу нарсаларни Аллоҳни зикр қилишда фаоллашишларига сабабчи қилиб кўрсатган эди. Расм чизишлар ўз-ўзидан ширк эмас албатта, аммо у авлод ўтиб кетиб бошқалари келгандан кейин, бу ҳайкал ва расмларни илоҳийлаштириб, уларга сиғинишни бошладилар. Шунинг учун ҳам шариатимизда масжидларни қабристон устига (ёнига, ичига) қуруш таъқиқланган, бориб бориб ширкка обормаслиги учун. Ислом нафақат ширкни ўзини таъқиқлайди, балки унга олиб борадиган ҳамма йўлларни ҳам  олдини олади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қаттиқ ва қўпол муомилада бўлдилар.

Имом Шотибий шундай дейди: “Бидъатлар тўқиб чиқаришда ўтган қавмларга ўҳшашликда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу “Менинг умматим ўтган умматларга эргашадилар” деган ҳадис мавжуд”. (яъни улар каби бидъатларни тўқиб чиқарадилар, кейин эса у бидъатлар ширкка айланади шу кетишда кетса).

Бу уммат ҳам ўтган умматларнинг ишини такрорлашларига далилдир. Аммо бу уммат ўтган умматларнинг хатоларини бир хил равишда такрорлашлари шарт дегани эмас. Ўхшашлик ҳам батамом ўхшашлик бўлиши мумкин ёки бирор бир нарсада ўхшашлик (чала) бўлиши мумкин. Батамом ўхшашликнинг мисоли: “Сизлар ўтган умматларнинг йўлларига эргашасизлар….” ҳадиси ва шу ҳадиснинг давомида: “агар улар калтакесак уясига кирсалаб, сизлар ҳам орқаларидан эргашасизлар” дейилади.

Бир тарафлама ўхшашликнинг мисоли эса, ушбу зату анвот ҳадисидир, зату анвотни сўрашлик фақатгина бир тарафдан илоҳ сўрашликка ўхшайди, аммо тамоман катта ширкни билдирадиган илоҳ сўрашлик билан бир хил эмас. Агарда ҳадисда батамом ўхшатишликка далолат қиладиган унсур бўлмаса, батамом ўхшатишликка қарор қилмаслик керак бўлади. Аллоҳу аълам” (Ал Иътисом 2/245-246)

Биз айтамизки: “Ислом олими бўлган имом Шотибийнинг фикрича, зоту анвот сўраган саҳобалар, катта ширк бўлган нарсани сўрамаган эдилар. Уларнинг сўрашликлари фақатгина бир тарафлама яҳудийларнинг сўрашларига ўхшайди холос”.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб “Китабут Тавҳид”да ушбу ҳадисни олиб келиб шундай дейди: “Бу ҳадисга оид бўлган кўплаб масъалалар бор…”

учинчи масъала: улар фақат буни сўрадилар, аммо амалда қилмадилар….

ўн биринчи масъала: ширк катта ширк ва кичик ширк бўлиши мумкин.  Шунинг учун Зату анват сўраган саҳобалар муртад бўлмаган эдилар (яъни кичик ширк қилганлари учун).

Ибн Таймия “Иқтидо ас-сиротал мустақиймнинг 314-345 бетларида” ушбу зату анвот ҳадисини олиб келиб бу борада шундай дейди: “Бу воқеада росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан ғазабланганликларининг сабаби шуки, улар фақатгина мушрикларга ўхшаб дарахт сўраганликларида эди. Улар ушбу дарахтга қуролларини осиб, Аллоҳга ибодат қилмоқчи эдилар. Агар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушби фақатгина мушрикларга ўхшашликка шунча дарғазаб бўлсалар, энди катта ширни сўрашликда нима қилган бўлар эдилар?  Ким бирор бир жойга савоб илинжида борсаю, аммо шариатда ушбу жойни зиёратида савоб ҳосил бўлишини айтилмаган бўлса, ушбу амал қабул қилинмайди. Қабул қилинмайдиган амаллар ҳам фарқли бўлади, бу бирор бир дарахт, чашма, тоғ ёки ғор бўлиши мумкин, охир оқибат қабул бўлмайдиган бир амалдир (бу бидъатдир – яъни кичик ширк). Ким намоз ўқиш учун, Қуръон тиловат қилиш учун, Аллоҳни зикр қилиш учун ёки яна бошқа турдаги ибодатни амалга ошириш учун бирор ерни ўзига хослаб, бу ер кўпроқ савоб келтиради ва бошқа ерлардан кўра фарқли деса, аммо шариатда бунга далил бўлмаса, ушбу ерга қилинган зиёрат қабул бўлмайди”.

Бу тушунтиришлардан кўриниб турибдики, саҳобаларнинг сўрашликларида фақатгина ўзини мушрикларга ўхшатишлик иллатигина мавжуд бўляпти. Ибн Таймиянинг келтирган мисолларига аҳамият бер, уларнинг ҳаммаси катта ширк эмас, балки бидъат тоифасига мансуб бўлган амалларни мисол қиляптилар (намозни  бирор бир жойда хослаб, шунда кўпроқ наф ва савоб бор деб ўқишлик каби масъалалар).

Кофир билан бидъатчини ўртасидаги фарқ қуйдагилардан иборат: Кофир исломнинг  асл ва асос масъалаларига зид иш қилади, бидъатчи эса асл ва асосда зид иш қилмай, аммо исломнинг тафсилий масъалаларига зидлик қилади. Бидъатчининг дин аслларини тарк этмаслиги, уни ислом динидан чиқиб кетишидан қутқариб қолади.

Масалан бир мусулмоннинг масжидул ҳарамда Аллоҳга қилаётган ибодатини мисол тариқасида олайлик; у катта савобни қўлга киритяпти, чунки тавҳидни суннатга асосан юзага чиқаряпти (шариатда масжидул ҳарарамда ибодат қилишлик катта савоблигига далилалр бор). Энди бир киши қабрнинг ёнида ўликка ибодат қилганини олсак; у мушрик ҳукмида. Аммо бир киши қабр ёнида фақатгина Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса, Аллоҳга ҳеч кимни шерик қилмаган ҳолда, у тавҳидда қолган бўлади. Аммо шунинг билан бирга у бидъатчи бўлади, сабаби у ширк қилмаяпти, аммо қабрлар ёнида Аллоҳга ибодат қилишнинг алоҳида бир савоби борлигига шариатда ҳеч қандай далил мавжуд эмас. Аксинча мушрикларга ўхшаб кетишлик хатарлари мавжуддир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан зату анвот сўраган саҳобалар ҳам, катта ширк қилмаган эдилар. Чунки  одам исломга кирар экан ундан ширкдан узоқлашиш ва тавҳидга амал қилиш талаб этилади. У учун эса исломга одам киришидан олдин ширкдан тавба қилиши ва шундан кейин исломга кириши керак. Энди одам агар ширкни нималигини билмаса қандай қилиб у ўзи қилиб юрган ширкидан тавба қилган бўлади? Агар ширкни нималигини билиб туриб тавба қилиб исломга кирган бўлса, тавҳид ва ширкдан қандай қилиб у жоҳил бўлиши мумкин?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига биринчи ўринда ширкни нималигини ўргатмаган бўлиши мумкинлигини фараз қила оламизми? Фақатгина саҳобалари бир ширкка тушгандан кейин уни ширклигини тушунтирганлар дея оламизми? Мисол учун: бирор бир саҳобалари ибодатда ширк қилса, ундан кейингина бунинг ширклигини тушунтириб, уни маън қилганликларини; ёки  алвало вал барога таълуқли жойда ширк қилишса уларга буни ширклигини тушунтириб, кейин маън қилганлар дея оламизми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ишлар қилганлар деб фараз қила олиш мумкинми?

Росулуллолоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғрисида бундай ҳаёлга боришлик, у кишини ўз вазифаларини бажара олмаганликда айблаб, у кишига бўхтон қилишлик дегани бўлади. Муоз ибн Жабални бир гуруҳ аҳлу-китобларга жўнатиб туриб, биринчи бўлиб уларни тавҳидга чақиришликка ва токи тавҳидни бутунлай қабул қилмасдан туриб қоган ибодат турларига даъват қилмасликни буюрдилар. Ундай бўлса қандай қилиб у кишининг ўзлари бу ишни қилмаган бўлишлари мумкин деб ўйласа бўлади?!

Биз пайғамбаримизни ва қолган барча пайғамбарларни бундай нуқсон ва туҳматлардан поклаймиз. Бундан ташқари росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғрисида бундай ҳаёлга боришлик ўз-ўзидан кўплаб саҳобалар тавҳидни нималигини била олмай ўтиб кетган эканлар деган ҳаёлларга оборади. Бутун ислом уламолари агарда бирор бир диннинг фаръий масъалаларидан бўлган илмга эҳтиёж сезилса уни ўрганишликни кечиктириш ҳаром иш эканлигига ижмоъ қилганлар. Энди қандай қилиб исломни асослари бўлмиш тавҳид ва ширк масъалаларини ўрганишликни кечиктиришни фараз қилиш мумкин?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Қуръон нозил қилинган араб тилини аъло даражада билар эдилар. Бу қуйдаги оятда ўз аксини топган: “Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир”. (Фуссилат 3)

Имом Бағовий ушбу оят тўғрисида шундай дейди: “Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир” – биладиган қавмлардан мурод араб тилини биладиган қавмлардир. Бунинг сабаби агар оятлар бошқа тилда нозил бўлганда эди, улар буни билмаган бўлар эдилар.

Шавконий ушбу оятнинг тафсирида шундай дейди: “… биладиган қавмлар” Яъни улар буни (қуръонни) тушунар эдилар ва идрок этардилар, чунки улар араб тилида яхши ифодалашни билар эдилар”.

Улар ўзлари  даъват қилинаётган нарсани жуда яхши тушунар эдилар, чунки араб тили илмига эга эдилар.

Улар шаҳодат калимаси нимани англатишини  жуда яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам улар: “У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» (Сод; 5) дедилар. Улар бу калимага юклатилган барча шартларни билар эдилар. Улардан иймон келтирганлар калиманинг ҳамма шартлари ва рукнларини билиб туриб иймон келтирар эди.

Ҳатто кофирлар росулуллоҳ нима нарсага чақираётганларини билар эдилар, ундай бўлса қандай қилиб саҳобалар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нимага чақираётганларини билмасликлари мумкин?

Шундан тушуниладики саҳобаларнинг сўраган нарсалари катта ширк бобидан бўлмаган сўрашлик бўлган.


Таржимондан қўшимча:

… Бу мавзуъни яхши тушуниш учун иккита тушунчанинг фарқига бориш керак бўлади:  1) ширкни тури 2) ширкнинг изҳор бўлиш шакли. Ширкларнинг турлари аниқланиб бўлинган бўлиб, масалан, Аллоҳдан бошқасига дуо қилишлик, Аллоҳнинг қонунлари асосида  ҳукм юрутмайдиган давлат қуришлик ва ҳоказолар киради. Ҳар бир ширкнинг турида унинг кўплаб изҳор бўлиш шакллари мавжуд бўлиши мумкин. Масалан бирор бир аниқ бўлган ширкнинг турини олсак: Аллоҳнинг ҳукмлари билан бошқарилмайдиган бир тузум. Ширк тури бир бўлиб, аммо ширкнинг изҳор бўлиш шакли ҳар хил бўлиши мумкин: демократик тузум (ҳамма қонунларни халқ қўяди, Аллоҳ эмас), коммунизм тузуми (партия қонунлар чиқаради), монархик тузум (қирол қонунлари чиқаради) ва ҳоказо.

Ширкнинг турларини ҳамма мусулмон билмоғи лозим. Аммо ширкнинг изҳор бўлиш шаклини билиши шарт эмас, шунингдек бу жуда қийн иш, шайтоннинг макрлари кўп бўлиб унинг ҳар бир янги турдаги макрларини ортидан қувиб юриб ўрганиш қийиндир. Юз йилдан кейин шайтон қандай янги макрлар тўқиб чиқаришини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қадимги мусулмонлар ҳам бир неча асрлардан кейин демократия ва коммунизм деган нарсалар вужудга келишини  ҳаёларига ҳам келтирмаган эдилар. Мусулмон киши умумий асосларни билиши керак: Асоси Аллоҳнинг шариати устида қурилмаган  қонунлар ишлаб чиқаришлик бу ширкнинг турилигини билиши керак. Кейинчалик эса демократия билан юзма-юз келган вақтида қараши керак: агарда бу ерда қонун чиқаришлик  Аллоҳнинг ҳаққи эмас, халқнинг ҳаққи бўладиган бўлса, ундай ҳолатда бу ширкнинг бир турилигини билиши керак. Агарда шу демократияни нима эканлигини ўрганиб чиқиб ҳам, (қонун чиқаришлик халққа тегишлилигини) ширклигини билмаса, у одам ҳали диннинг аслларини билмаган кофир бўлади.

Назарий жиҳатдан қарасак, бир қишлоқдан келган мусулмон киши демократиянинг (сўзининг маъносини) нималигини билмаслиги мумкин. Унинг бир лаҳзада телевизордан кўрган  нарсаларидан (Американи бой бўлиб яшаётганини кўриб) бир мусулмон кишига келиб: “Кел дўстим, демократия қурайлик!” дейиши мумкин.

У қишлоқлик киши демократия сўзига бошқа маъно юклаётган бўлиши мумкин, яъни мушриклар қасд қилган маънони назарда тутмаётган бўлиши мумкин. Агарда у мушриклар бу сўз тагида нимани назарда тутганини билса эди (бошқарув қайдсиз ва шартсиз халққа тегишлилигини), у одам бу гапини гапирмаган бўлар эди. Бундай одам куфрга кирмаслиги очиқ ойдиндир. Аммо бошқа тарафдан унинг: “Кел дўстим демократия қурайлик” дейиши ўз ўзидан катта ширкдир.

Ва мусулмон киши бу нарсани эшитиб шундай дейиши мумкин (дейиши ҳам керак аслида):

“Аллоҳу Акбар! Сенинг бу саволинг ғирт ширкку, бу сўрашинг ҳудди “кел битта илоҳ ясаб олайлик” каби сўзга ўхшади, ўзингдан олдин ўтган қавмларга ўхшаб билмаган нарсангни сўраб уларга эргашма“ дейиши мумкин (керак).

Бу гап анави билмаган кишини савол сўралган киши такфир қилди деганини билдирмайди. У одам фақатгина унга бу сўрашлиги катта ширклигини хабарини берди (сабаби демократия, бу катта ширкдир) ва бу қайтариқ билан мушрикларда мавжуд бўлган (демократияни) нарсани сўрашдан қайтарди. Аммо лекин у қишлоқлик киши унга қулоқ солмасдан, сўрашни давом этаверса эди, у одам катта ширкка қўл уриб мушрик ва кофир бўлар эди. Агар у олдинроқ, демократия қурилишини сўраган бўлса (демократия бу Америка каби бойлик ичида яшашлик деб тушуниб), бу ҳолатда у катта ширк қилмаган бўлади, чунки бу сўзининг остига бошқа маъно юклагани учун, яъни мушриклар юклаган маънони юкламагани учун.

“Зату Анвот” сўраган саҳобаларнинг ҳам ҳолатлари шу билан бир хилдир.

-яъни улар ўзлари сўраган нарсани нималигини тушунмай сўраган эдилар, мушриклар зату анвотга қўяётган маънони қўймаган эдилар. Шунинг учун уларнинг бу сўрашликлари четтан қараса катта ширкни сўрашликка ўхшайди.

Саҳобаларнинг ва бояги мусулмон бўлган қишлоқлик кишининг айблари уларни ширкнинг турларини билмаслик эмас эди, балки уларниниг айблари мушриклардаги бир нарсани ўзларида ҳам бўлишини истаган эдилар; аммо вақтлар ўтиб улар сўраган нарсаларидаги қўйган маънолари ўз кучини йўқотиб, улар катта ширкка кириб қолишликлари мумкин.  Одамларнинг ширк ботқоғига ботишлари тарихда қадамма-қадам бўлган, ҳудди Нуҳ алайҳиссалом ва араб мушрикларида бўлгани каби. Бунга мисоллар жуда кўп ва бу ер буни тушунтириб ўтиришнинг ўрни эмас. Аммо умумий қоида шу: мушриклардан фақатгина исломга аниқ зид бўлмаган нарсаларни ўзига қабул қилса бўлишлигидир. Йўмаса билмасдан туриб ҳаром, бидъат ва ҳатто ширкнинг баъзи изҳор бўлиш шаклларини ҳам ўзлаштириб олиш мумкин. Шунингдек ширкнинг изҳор бўлиш шаклларини ҳам ўрганиш керакки, келгусида у нарсага қўл уриб, ўзининг доимий ҳаётидаги ҳаётининг бир парчаси болиб қолмаслиги учун. Яна қайтарамиз: мушриклардан бирор бир ширкнинг изҳор этилиш шаклини унинг ичига бошқа маъно бериб қабул қилишлик (катта ширк маъносини бермасдан) ширк бўлмайди, аммо кейинчалик катта ширкка олиб келиши мумкин. Агарда кейинчалик у нарсага берилаётган маъно катта ширкнинг маъносида бўладиган бўлса, жаҳолат (билмаслик) билан, ёки бошқа икроҳдан бошқа сабаблар билан, бу нарсалар инсонга узр бўлмайди. Шунингдек яна унга бу сўралган нарсадаги мушриклар қўяётган маъно ширклигини тушунтирилгандан кейин ҳам, шу маънодан бошқа маънога эга бўлмаган (фақатгина ширк маъносидаги) нарсани сўраётгани маълум бўлса, бу ҳеч қандай шак-шубҳасиз ширк бўлади, эгаси эса мушрик ва кофир бўлади.

Ким ширкнинг турларини билмаса (ширкнинг зоҳирий кўринишдаги шаклларини эмас!), ёки тавҳиднинг асослари ва аслларини билмаса мусулмон бўла олмайди (аниқ кофирдир!). Бирор бир қавмлардаги ширкнинг изҳор бўлиш шаклларини билмаслиги унга зарар бермайди (кофир қилиб қўймайди).

Абу Бутейн роҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

فإن قيل: فالنبي (2) صلى الله عليه وسلم لم يكفرهم بذلك

قلنا: هذا يدل على أن من تكلم بكلمة كفر جاهلا بمعناها, ثم نبه فتنبه أنه لا يكفر

ولا شك أن هؤلاء: لو اتخذوا ذات أنواط بعد إنكار النبي صلى الله عليه وسلم عليهم, لكفروا

الانتصار لحزب الله الموحدين

Кимдир агар айтсаки: “пайғамбар алайҳиссалом бу нарса учун такфир қилмадиларку!!!” деса, биз айтамизки: бу нарса агарда кимдир куфр сўзини унинг маъносини тушунмасдан туриб айтса (Диққат: гапираётган гапини тушунмасдан, маъносини билмасдан!!! Масалан бир хитойлик бир сўз ўргатса аммо у сўз куфр сўзи бўлса, уни айтганига кофир бўлмайди, аммо бир сўз сўзласа, аммо у сўзни маъносини билса, нима деганини тушунаётган бўлса, аммо бу сўз куфр эканлигини ва айтса кофир бўлишини билмаган бўлса, у кофир бўлаверади!) унга бунинг маъноси куфрлигини тушунтиришса ҳам, айтадиган бўлса куфрга қўл урганлигига далолат қилади. Ва агарда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қайтарганларидан кейин ҳам сўраверганларида эди,улар ҳеч қандай шак шубҳасиз кофир бўлар эдилар. (мушриклар зату анватга ширкий маъно беришликларини тушунтириб бўлгандан кейин ҳам, шундай зату анват сўраверишганларида эди, улар куфрга кирган бўлар эдилар.) (Ал интисор ли ҳизбиллаҳил муваҳҳидийн)

Бу ердаги уларни такфир қилмасликнинг иллати саҳобалар тавҳиднинг асосларини билмаганликларида эмас, ҳудди баъзи жаҳмийлар олиб келмоқчи бўлгани каби, бу ердаги фарқ зату анват сўзини остида ётган маънони билиш ва билмасликдадир. Яъни мушриклар бу зату анвот сўзи остига қўйган маънони нималигини билмасликдадир, ҳудди бу тўғрисида Абу Бутейн роҳимаҳуллоҳ айтиб ўтгандай. Кўриниб турибдики Абу Бутейн жаҳолат билан қилган ширкка узр бермаяпти, аммо фарқ шундаки ширкнинг ўзини билмаслик билан, ширкнинг изҳор бўлиш шаклини билмаслик бошқа-бошқа нарсалардир.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобдан ким бирор бир куфр сўзининг  маъносини билмасдан туриб ушбу куфр сўзни сўзласа, кофир бўлмайди деган сўзнинг маъносини сўрашганларида, ушбу сўз куфр сўзлигини билмайди деганими, ёки ушбу сўзни сўзлашлик куфр ёки йўқлигини билмайди деганими деб сўраган эдилар.

У киши шундай дегандилар: “Бу ерда бир одам гапирган гапини маъносини билмаслиги тўғрисида гап кетаётганлиги  очиқ ва равшандир. Агарда бир сўзни  маъносини билиб туриб, аммо бу сўзни сўзлашлик уни кофир қилишини билмайдиган одамга келсак, бу масъалани жавобини қуйдаги: “Ўзларингизни оқламанг! Иймондан кейин кофир бўлдингиз!” ояти бунга кифоядир”.

Бу одамлар ўзларининг айтган сўзлари туфайли кофир бўлганларини билмаган ҳолда ўзларини оқлашга ҳаракат қилган эдилар. Одамлар бу юқоридаги қоидага ўзларича шарҳ бериб нотўғри ишлатиб юрганларига ажабланасан. Ахир улар: “Сен:«Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин (Каҳф, 103-104)
«Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар!» (Аъроф, 30)
«Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар» (Зуҳруф, 37) оятларини ўқийдилар.

Шундай қилиб бу одамлар, кўплаб оятларда келган одамларни кофир эмас деб ўйлайдиларми? Ахир бу жоҳиллар ушбу масъалани тадқиқ қилишга урунишга ҳам ҳаракат қилмаяптиларку!” (Тарихун Нажд, Ал масъала 16/447)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Тавҳид китобида 11чи масъалада шундай дейдилар:

أن الشرك فيه أكبر وأصغر، لأنهم لم يرتدوا بهذا

«Ширкнинг катта ва кичиги бор. Шунинг учун саҳобалар бу нарса сабабли муртад бўлмадилар (яъни бу масъала кичик ширк бўлгани учун».

Бундан яққол кўриниб турибдики, шайх ибн Абдулваҳҳоб саҳобаларнинг бу сўрашликларини катта ширкдан деб ҳисобламаганлар, бунга  эса, саҳобаларнинг муртад бўлмаганликларини далил сифатида келтиряптилар. Агарда улар муртад бўлмаган бўлсалар, бу уларнинг қилган ишлари катта ширк бўлиши мумкин эмас, агарда бу иш катта ширк бўлганда эди, албатта улар муртад бўлган бўлар эдилар. Бу ердан яна бир бора амин бўлдикки, шайхнинг мазҳабида катта ширкни ширклигини билмасдан қилган одам кофир ва мушрик бўлар экан.

Энди ғулот-муржиалар ушбу  жумлани қандай қилиб таржимасини бузганликларига эътибор беринг:

“Илоҳ таъйин қилиб беришликда катта ширк ва кичик ширк ҳам намоён бўлиши мумкин, сабаби улар (таржимондан: бану исроил қавми) ўз айтганларидан воз кечмаган эдилар”

-Улар ўзлари ҳам нима деганларини тушунмаган бўлсалар керак!

У ерда эса: “Улар шу сабабдан (яъни кичик ширк ҳам мавжуд бўлгани учун) муртад бўлмадилар” деб ёзилган ахир, ғулотул-муржиалар эса: “улар бу сўзларидан воз кечмаганлари сабабли” деб таржима қилганлар.

Уларга тўғри таржима қилиш фойда келтирмагани учун, улар ёлғон ишлатиб, бу (шайхнинг сўзлари) бану исроилга тегишли деб айтишган. Бу нарсани қаердан олдилар экан? Жумладан яққол кўриниб турибдики, бу сўзлар саҳобалар тўғрисидадир. Ундан кейинг 12чи масъалада нима дейилаётганига аҳамият беринг:

الثانية عشرة: قولهم: (ونحن حدثاء عهد بكفر) فيه أن غيرهم لا يجهل ذلك

«Уларнинг “биз яқиндагина куфрдан озод бўлган эдик” сўзлари»

— сўз саҳобалар тўғрисида кетаётганлигига бу ерда яққол кўриниб турибди.

Қолган сўзлар эса китабут тавҳиддан эмасдир:

 “Исломни янги қабул қилган мусулмонлар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан талаб қилган нарсалалри, кичик ширк эмас эди, ундай бўлганда росулуллоҳ уларни Мусо алайҳиссалом қавмига ўхшатмаган бўлар эдилар ва бу учун қасам ичмаган бўлар эдилар”
(жаҳмий таржимонларининг таржималаридан)

Бундай сўзларга гўзал раддияни Имом Шотибий берганлар: “Бир тарафлама (чала) ўхшатишликнинг мисолини “зату анват” ҳадисида кўришимиз мумкин. Зату анват сўрашлик бир тарафдан илоҳ сўрашликка ўхшаши мумкин, аммо тамомий бир хил нарса эмас. Агарда ҳадисда тамомий ўхшатишликка далил мавжуд бўлмаса, тамомий ўхшатишликка қарор қилмаслик керак. Аллоҳ билгувчироқ” (Ал Иътисом, 2/245-246)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб:

فقال : ( الله أكبر ، إنها السنن لتركبن سنن من كان قبلكم ) فأنكر — صلى الله عليه وسلم — مجرد مشابهتهم للكفار في اتخاذ شجرة يعكفون عليها معلقين عليها أسلحتهم . فكيف بما هو أطم من ذلك من الشرك بعينه

«“Аллоҳу Акбар! Албатта сизлар ўзингиздан олдин келган умматларнинг йўлларига эргашиб кетасиз” . Шундай қилиб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (ўзларини мушрикларга ўхшатмоқчи бўлганликларини) улар каби ўзларига дарахт таъйин қилиб, унинг атрофида эътикоф (йиғилиш) қилишларини ва унинг устига қуролларини осишларини рад қилдилар. Агарда бу ўзларини ўхшатишлик ундан ҳам катта бўлган ширкнинг ўзида бўлса нима қилган бўлар эдилар? » (яъни кичик ширкка шунча ғазаблансалар, каттасига нима қилган бўлар эдилар демоқчи) (Муфидул-мустафид  1/6)

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб:

وقال : في ( اقتضاء الصراط المستقيم ) إذا كان هذا كلامه صلى الله عليه وسلم في مجرد قصد شجرة لتعليق الأسلحة والعكوف عندها فكيف بما هو أعظم منها الشرك بعينه بالقبور ونحوها

Ибн Таймия «Иқтидаус сиротол мустақим» китобида айтади:

Агарда фақатгина дарахтни устига қуроллар осиш учун ва унинг атрофида эътикоф қилиш (ўтириш) учун росулуллоҳнинг сўзлари шу бўлса, ундан катта бўлган айнан қабрга қилинадиган ва шу каби ширкка нисбатан нима деган бўлар эдилар?!  (Росаил 1/108, 26 рисола)

«Табарока» нима дегани?

Ҳаммамиз биламизки “САБАБЛАР” синалган ва оммавий қабул қилинган дунёвий бўлиши мумкин, мисол учун сув оловни ўчириши, иссиқлик энергияси орқали музнинг эриши каби ва шунингдек “САБАБЛАР” шаръий бўлиши мумкин уларни Аллоҳ белгилаб берган, ҳудди қуръондаги баъзи суралар касални даволашлари каби. Энди кимда ким на шариатда ва на дунёвий ишларда “САБАБ” бўлмаган нарсаларни ўзига сабаб қилиб олса ва шу сабаб ҳам ўз ўзидан эмас, балки ўзи бир сабаб деб санаса у одам кичик ширк қилган бўлади.

Энди ўзимизни мавзуга қайтсак, яъни зату анват мавзусига, китобда бобнинг номи ҳам: “Дарахтлардан, тошлардан ва шу каби нарсалардан барака сўрашлик бобидир”

«табарака» нима ўзи?

“Табарака” сўзи “Барака” сўзидан олинган бўлиб “Барака сўраш ёки талаб қилиш” деганидир. “Барака” сўзи ҳам ўз ўрнида “бурук” сўзидан олинган бўлиб, туяни чўкиши ва қимирламаслигини билдиради, яъни чўкиб узоқ муддат қимирламаслиги. Ва шунингдек “бирка” сўзи билан ҳам боғлиқдир, у ўз ўрнида “сув ҳавзаси, бассейн” каби маънони бериб турган катта сув миқдорини билдиради, яъни дарёдай оқмайди.

Шаръий ва луғавий “Барака” сўзининг орасидаги боғлиқлик нима?

У иккисида ҳам доимийликни, кўп миқдорда бўлишни ва ўзгармасликни билдиради. Яхшиликни кўп миқдорда бўлишини, давомийлигини ва ажралмаслигини билдиради.

Яхшилик бор нарсага, шунингдек доимийлик ва узлуксизлик бор нарсага Барака дейилади.  “Таборак” эса яхшиликни давмой ва узликсиз сўраш ва талаб қилишни билдиради.

Қуръон ва суннат ҳам, Аллоҳдан барака сўрашликни ва Аллоҳнинг махлуқотлари бири-иккинчисига ўз ўзидан барака бермаслигига далолат қилади.

«Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир». (Фурқон:1)

— «Барокотлидир» яъни Қуръонни Ўз қулига нозил қилган Зотда буюк, доимий ва узлуксиз-туганмас яхшилик бордир.

Қуръонда ва суннатда Аллоҳ барака аъто этади деб келади:

Баъзи вақтларда, масалан Рамазонда, ҳар бир қилинган яхши амалга бошқа пайтлардан кўра бир неча баробар кўпроқ бўлиб ёзилиши тўғрисида ҳадислар бор. Бошқа ривоятларда эса, маконга боғланган бўлиб, мисол учун “масжидул ҳаром”да деб айтилган. Чунки масжидул ҳаромда ўқилган намознинг савоби, бошқа масжидларда ўқилган намоздан савоби анча каттадир.

Инсонлардаги барака эса, бу мусулмон кишидаги баракадир. Яъни бу одам, Аллоҳга иймон келтирган бўлиб, ин шаа Аллоҳ жаннатга киради ва бунда яхшиликнинг доимийлиги ва узлуксизлиги мавжуддир

Шундай қилиб кичик ширкнинг ва бараканинг мазмунини тушунтирганимиздан кейин, ана шу “табаррук” қачон катта ширк ва қачон кичик ширк бўлишини тушунтириб берсак.

Агарда бир киши тошга, дарахтга, қабрга ва шу каби нарсаларга суркалиб унинг устидаги чангларини йиғишга ҳаракат қилаётган бўлса ва шу нарсаларнинг ўзи унга барака келтиради деб ўйласа, у одам катта ширк қилаётган бўлади, сабаби у одам Аллоҳдан бошқа нарсалар ҳам унга барака бера олади деб ўйлаётган бўлади.

 (Аммо) Бир киши ана шундай жойларда туриб, тошларга, дарахтларга ишқаланса, бошидан тупроқ сочса ва шу ердаги нарсаларда Аллоҳдан барака бор деб ўйлаб, Аллоҳга яқинлашишнинг бир сабаби деб кўрса (яъни бу нарсаларни ўзидан барака олмай, бу нарсалар фақат бараканинг сабабчилари деса) у одам кичик ширк қилган бўлади.

Ҳудди шундай саҳобалар ҳам ғалаба учун ушбу дарахтни барака ёғилишлиги учун сабаб бўлиб қолишини ҳоҳлаган эдилар, улар у орқали ғалабаларига барака ёғилишини ҳоҳлаган эдилар, улар Ҳунайнга жиҳод қилишга кетаётган эдилар. Оддий мисол, бир киши бориб қабрга сиғинса у кофир ва мушрик бўлади, агарда қабрни олдига бориб бу ерда ўқилган намознинг савоби кўп деб намоз ўқиса бу кичик ширк бўлади, сабаби  Аллоҳ унга на дунёда ва на шариатда бунга ҳукм нозил қилмаган.

Давом этамиз ..

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўзи ҳам 11чи масъалада бу нарсани кичик ширк эканлигини айтиб ўтган, бу нарсага у одам шубҳа ҳам қилмаган эдилар, сабаби асл нарса шуки, ким катта ширк қилса у мушрик бўлади. Шунинг учун шайх: “ўн биринчи масъала: ширк катта ва кичик бўлиши мумкин. Зату анват сўраган саҳобалар муртад бўлмаганликларига қараганда шуни тушунамизки, улар катта ширк эмас, кичик ширк қилгандирлар”.

Алҳамдулиллаҳ, шайх Абдулваҳҳаб ким катта ширкни ҳоҳ билиб қилсин, ҳоҳ билмасдан қилсин у одам мушрикдир деган асосда қаттиқ турганлар ва шу асосга таянган ҳолда саҳобаларнинг амалларини  шарҳлаб ўтган.

Яна бир муҳим нуқта бор, ҳаммамиз биламизки куфр ва ширк эътиқодда, сўзда ва амалларда ўз аксини топади, агарда бир киши икки хил маънога эга бўлмаган куфрий гапни гапирса, шундай амални қилса, бу унинг куфрига далолат қилади ва биз у кишини кофир деб санашимизни вожиб қилади, кофир санашлик учун унинг билмаслиги ва ҳужжат қоим қилиниши ҳисобга олинмайди. Агарда шундай бўлса, саҳобалар катта ширк қилганлар дейдиганлар ( гўёки шайх Абдулваҳҳоб шундай деган деб иддао қилаётганлар)га бир савол, шайхнинг “кашфуш шубуҳат” китобларидаги: “Шак шубҳасиз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бу ишдан қайтарганларидан кейин, саҳобалар қулоқ солмаганларида ва ўзларига зату анват қилиб олганларида, албатта кофир бўлган бўлар эдилар. Бу эса айнан биз интилган (тушунтиришга ҳаракат қилган) нарсадир” деган сўзларини тушунтириб беришларини сўраймиз.

Яъни зату анватдаги “уларни қайтарганларидан кейин” сўзлари, ҳудди ўша “кашфуш шубуҳат”  китобдаги шайхнинг бошқа : “ Одам бир дона билмасдан гапирган гапи билан кофир бўлади, аммо унинг билмаслиги унга узр бўлмайди“ сўзларига зид келаётганини тушунтириб беришларини сўраймиз.

Шайх саҳобалар катта куфр қилган деб санайди деганларга савол шуки, нимага шайхнинг сўзлари бу китобда бир-бирига зид келяпти? Бир жойда у одам куфрга узр йўқ деяпти, иккинчи жойда эса такфир ҳужжатдан кейин деяпти???

Яъни бу ерда икки ҳолатдан бири бўляпти:

1) У одам (ёки) ўзига ўзи зид гапирган.

2) Ёки саҳобалар ҳақиқатда кичик ширк қилган бўляптилар, бошқача бўлганда эди шайх “қайтариқдан кейин” демас эдилар, сабаби катта ширк қилган кишини такфир қилишда ҳужжат қоим қилинмайди, ҳудди ўзлари айтгандек: “Одам бир дона билмасдан гапирган гапи билан кофир бўлади, аммо унинг билмаслиги унга узр бўлмайди” сўзига мувофиқ.

Биз ҳаммани ўзини фикрини исботлаш учун баҳслашмасликларини, аксинча ҳақни баён қилишликка ва олимларга туҳмат қилмасдан, ифлос ишларини ташлашликларига чақирамиз.

Аллоҳ бизларни ихлосли қулларидан бўлишлигимизни ва Ўзининг сиротул мустақийми узра юришимизни, ширкка ботмасдан мусулмон ҳолда жонимизни олишини ва залолатга оғишдан асрашини сўраб қоламиз. Амин, амин, амин.

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑