Шофеийларнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари

Шофеийларнинг жаҳолатга оид сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:

لو عُذر الجاهل ؛ لأجل جهله لكان الجهل خيرا العلم إذ كان يحط عن العبد أعباء التكليف و يريح قلبه من ضروب التعنيف ؛ فلا حجة للعبد في جهله بالحكم بعد التبليغ و التمكين ؛ لئلا يكون للناس على الله حجة بعد الرسل

Агар жоҳилга (билмасвойга) жаҳолати учун узр берилса, унда жоҳиллик илмдан яхши бўлиши керак бўлар эди. Чунки бандадан таклиф (жавобгарликлар) соқит қилинар эди ва уни қалби ҳар хил қийинчиликлардан ҳалос бўларди. Шунинг учун, бандага ҳукм (пайғамбар даъвати) етгандан кейин, ва уни билишга имкон топгандан сўнг унга бу ҳукмни билмаслигига ҳужжат йўқ, (узри йўқ Аллоҳни ҳузурида) токи одамларни пайғамбар келгандан кейин Аллоҳни ҳузурида ҳужжати қолмасин! (Ал Мансур фий ал Қоваид, 2/17).

Имом Шофеий айтади:

أما ما كان نص كتاب بين أو سنة مجتمع عليها فالعذر فيها مقطوع ولا يسع الشك في واحد منهما ومن امتنع من قبوله استتيب

«Очиқ ёзилган мубийн китоб (насс) матн ва устида ижмоъ бўлган суннатга келсак, бу нарсаларда узр кескин равишда мавжуд бўлмай, бу иккисида ҳеч қандай шакнинг ўрни йўқдир. Ким бу нарсаларни қабул қилишдан ўзини тийса, у одам (кофир бўлиб, аммо жазо қўлланишдан олдин) тавбага чақирилади. «Ар-Рисала», 495.

Имом Ал Музаний аш Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:

سألت الشافعي عن مسألة في الكلام فقال: سلني عن شيء إذا أخطأت فيه قلت فيه: أخطأت ولا تسألني عن شيء إذا أخطأت فيه قلت: كفرت

Мен Шофеийдан калом ҳақида сўрадим. У айтди: Мендан қаерда агар уларда хато қилсам, сен хато қилдинг дейдиган нарсалар ҳақида сўрагин. Ва мендан агар хато қилсам, сен кофир бўлдинг, дейдиган нарсалар ҳақида сўрама. «Манақиб аш Шофиий, Ал Байҳақий, 1-459.

Ва маълумки, калом илми ақийда масъалалари билан боғлиқдир.

Имом Аш Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«والله لأن يفتي العالم فيقال:أخطأ العالم خير له من أن يتكلم،فيقال: زنديق، وما شيء أبغض إلى من الكلام وأهله

Аллоҳга қасам, агарда олим (фиқҳий масъалада) фатво берса ва хато қилса, унга хато қилдинг дейилиши, агар у калом ҳақида гапириб (ва хато қилса) унга зиндиқ дейилишидан яхшироқдир. Ва менга калом ва уни аҳлидан кўра бошқа нафратлироқ нарса йўқдир. «Сияр алам ан нубала», 10-19.

Аз Заҳабий бу асарни келтиргандан кейин айтади:

هذا دالّ على أنّ مذهب أبي عبد الله أن الخطأ في الأصول ليس كالخطأ في الاجتهاد في الفروع

«Бу, Абу Абдуллоҳ аш Шофеийнинг мазҳаби, дин аслларидаги хато, дин тафсилотларидаги хато билан тенг эмас эканига далилдир». «Сияр алам ан Нубала», 10-19.

Имом аш Шофеий «Ар Рисала» деган китобида, ихтилоф турлари ҳақида шундай дейди:

كل ما أقام الله به الحجة في كتابه أو على لسان نبيّه منصوصا بيّنا لم يحل الاختلاف فيه لمن علمه.وما كان من ذلك يحتمل التأويل ويدرك قياسا، فذهب المتأول أو القايس إلى معنى يحتمله الخبر أو القياس وإن خالفه فيه غيره لم أقل إنه يضيق عليه ضيق الخلاف في المنصوص

«Нимадаки Аллоҳ таъоло китобида унга ҳужжат қоим қилган бўлса, ёки пайғамбарини тилига кўра шуни очиқ далил билан баёнот қилган бўлса, уни билган ҳеч кимга ихтилоф ҳалол бўлмайди. Агар бу далиллар қайсики таъвилга эҳтимоли бор ва қиёс билан билса бўладиган нарсалар бўлса ва таъвилчи ёки қиёс қилувчи бир хабарни ёки қиёсни эҳтимоли бўлган маънога юрган бўлса, агарчи унда бошқага хилоф қилган бўлса ҳам, мен унга очиқ далилга хилоф қилгандек таъзиқ қилинади демайман». «Ар Рисала», 1-560.

Қаранглар, имом аш Шофеий ҳатто фиқҳий ихтилофларда, ихтилоф қилиш мумкин бўлмаган очиқ бўлган масъалалар билан унчалик очиқ бўлмаган у ерда таъвил қилиш эҳтимоли бор бўлган масъалалар ўртасини ажратди. У ерда Аллоҳ таъолонинг ҳужжати Қуръон бўлган ва у ерда аввалидан то охиригача бу масъалаларни очиқдан очиқ баён қилинган дин аслларида таъвил қилаётлар ҳақида нима дейиш мумкин?

Имом Аш Шофеий «Ар Рисала» да айтади:

أما ما كان نص كتاب بين أو سنة مجتمع عليها فالعذر فيها مقطوع ولا يسع الشك في واحد منهما ومن امتنع من قبوله استتيب

«Аммо нимадаки, Қуръондан ёки ижмоъ қилинган суннатдан очиқ баёнот бўлса, унда узр кесилгандир ва уларни бирортасида шак-шубҳага ўрин йўқдир. Ва кимки буни қабул қилишдан юз ўгирса, бас, ундан тавба талаб қилинади». «Ар-Рисала», 495.

Ва барчага имом Шофеийнинг қодарийлар ва Қуръонни махлуқ дейдиган жаҳмийларни такфир қилганлиги маълумдир, ахир улар барча шу масъалаларга фақатгина ўзларининг ботил таъвиллари билан қадам қўйганлар.

Имом Абу Ҳамид ал Исфароиний аш Шофеий (406-ҳижрийда вафот этган) таъвил қилувчи бидъат аҳлининг такфири ҳақида зикр қилиб шундай дейди.

الضرب الذين نكفرهم : فهم القدرية الذين يقولون: إنهم يخلقون أفعالهم دون الله تعالى، ومن يقول بخلق القرآن، ويقولون: إن الله لا يُرى يوم القيامة، والجهمية النافون عن الله تعالى الصفات؛ لأن الشافعي — رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى — قال في مواضع من كتبه: (من قال بخلق القرآن.. فهو كافر

«Биз такфир қиладиган гуруҳлар эса: Булар феълларни Аллоҳ таъоло эмас, ўзимиз яратамиз дейдиган қодарийлар ва яна Қуръон махлуқ дейдиганлар ва Аллоҳни қиёматда кўринмайди дейдиганлар ва Аллоҳни сифатларини инкор қиладиган жаҳмийлардир. Ва биз буларни такфир қиламиз, чунки Шофеий роҳимаҳуллоҳ ўзининг китобларини бир қанча ўринларида айтганларки: «Кимки Қуръонни махлуқ деса, бас, кофирдир». «Ал Баян фий мазҳаб ал имам аш Шофиий», 13/284.

Шофеий мазҳабининг муҳаққиқи имом Яҳё ал Имроний (558-ҳижрийда вафот этган) айтади:

روي عن الشافعي في كتب كثيرة صح إسنادها عنه أنه كفر القدرية ، وكفر من قال بخلق القرآن وكفر الفرد بقوله

«Аш Шофеийдан аксар китобларда у кишидан саҳиҳ иснод билан қодарийларни ва Қуръонни махлуқ дейдиганларни ва Хавс ал Фард (мўтазилийларни бошлиғи)ни сўзлари туфайли такфир қилганлиги ривоят қилинган». «Ал интисор фи ррод алал мутазилати вал қодариятил ашрор», 3/800.

Имом Ибн Аби Ҳатим айтади:

ثنا الرَّبِيعُ بْنُ سُلَيْمَانَ، قَالَ: حَدَّثَنِي مَنْ أَثِقُ بِهِ، فَقَالَ: وَكُنْتُ حَاضِرًا فِي الْمَجْلِسِ، فَقَالَ حَفْصٌ الْفَرْدُ: الْقُرْآنُ مَخْلُوقٌ، فَقَالَ الشَّافِعِيِّ: كَفَرْتَ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ.

«Бизга Робий ибн Сулайман айтди: Менга бир ишончлик киши бир мажлисда бўлганини айтди. У ерда Хавс ал Фард айтибтики, Қуръон махлуқдир. Ва Аш Шофеий унга айтибтики, Сен буюк Аллоҳга кофир бўлдинг». «Адаб аш Шофиий ва манақибуҳу», 1-148.

Ва яна имом Ибн Аби Ҳатим айтади:

قَالَ الرَّبِيعُ: فَلَقِيتُ حَفْصًا الْفَرْدَ فِي الْمَجْلِسِ بَعْدُ، فَقَالَ: أَرَادَ الشَّافِعِيُّ قَتْلِي.

«Ар Робий айтади: Мен Хафс ал фардни бир мажлисда учратдим, сўнг у айтдики: Шофеий мени ўлдирмоқчи бўлди». «Адаб аш Шофиий ва манақибуҳу», 1-148.

Имом Шофеий унга ҳужжат қоим қилиб ўтирмасдан ва шубҳаларини даф қилмасдан дарҳол такфир қилди.

Имом Сулаймон Ал Ҳаттобий Аш Шофеий, “агарда қози ижтиҳод қилса ва хато қилса, унга бир ажр…” ҳадиснинг шарҳида, шундай дейди: “Бу фақатгина бир неча важҳга (тарафга) эга бўлган диннинг фаръий (тафсилот) масъалаларидадир, лекин асл (усул, асос) бўлган, шариатнинг устунлари ва аҳкомларнинг асослари ва таъвилга ўрин йўқ бўлган масъалаларда эмасдир. Ким бу ерда (аслларда) хато қилса, у одамга хатоси туфайли узр йўқ.” (Маъалимус Сунан, 4/160).

Имом Нававий «Ким ширкни устида вафот етса, жаҳаннамга киради», деган ҳадисни шарҳида айтади:

وَأَمَّا حُكْمه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى مَنْ مَاتَ يُشْرِك بِدُخُولِ النَّار وَمَنْ مَاتَ غَيْر مُشْرِك بِدُخُولِهِ الْجَنَّة فَقَدْ أَجْمَع عَلَيْهِ الْمُسْلِمُونَ . فَأَمَّا دُخُول الْمُشْرِك النَّار فَهُوَ عَلَى عُمُومه فَيَدْخُلهَا وَيَخْلُد فِيهَا وَلَا فَرْق فِيهِ بَيْن الْكِتَابِيِّ الْيَهُودِيِّ وَالنَّصْرَانِيِّ وَبَيْن عَبَدَةِ الْأَوْثَانِ وَسَائِرِ الْكَفَرَةِ . وَلَا فَرْق عِنْد أَهْل الْحَقِّ بَيْنَ الْكَافِر عِنَادًا وَغَيْره ، وَلَا بَيْن مَنْ خَالَفَ مِلَّة الْإِسْلَام وَبَيْن مَنْ اِنْتَسَبَ إِلَيْهَا . ثُمَّ حُكِمَ بِكُفْرِهِ بِجَحْدِهِ مَا يَكْفُر بِجَحْدِهِ وَغَيْر ذَلِكَ

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, мушрик бўлган ҳолатда вафот этган киши жаҳаннамга киради ва мушрик бўлмаган ҳолатда вафот этган киши жаннатга киради, деб ҳукм қўйганларига келсак, дарҳақиқат бунга мусулмонлар ижмоъ қилганлар. Мушрик кишининг жаҳаннамга киришлигига келсак, унга киради ва унда абадий қолади ва бунда аҳли китоблардан бўлган яҳудий ва насроний бўладими ёки будпарастлар бўладими ва бошқа кофирлар бўладими фарқ йўқдир. Ҳудди шунингдек, ҳақиқат аҳлида ҳақни билгандан сўнг унга қайсарлик қилган кофир билан, бошқа (жоҳил) кофир ўртасида фарқ йўқ. Ва ислом миллатига мухолиф чиққан ёки ислом миллатига мансуб бўлган кофирлар ўртасида фарқ йўқ ва сўнгра инкор қилиш билан киши кофир бўладиган нарсаларни инкор қилиб куфр ҳукми қўйилган киши билан ва бошқа (жоҳиллик) билан куфр ҳукми қўйилган кишини ўртасида ҳам фарқ йўқдир». «Шарҳ саҳиҳул Муслим», 1/197.

Абу Исхоқ Аш Шерозий Аш Шофеий айтади: “Аҳкомлар икки турда бўлади: ақидавий (усул) аҳкомлар ва фиқҳий (фуруъ) аҳкомлар. Ақидавий аҳкомлар эса, бу ҳудди оламнинг яратилишини билиш, унинг Яратувчиси борлигини эътироф этиш, рисолатни (пайғамбарликни) тан олиш ва бошқа асл ва асосига оид эътиқодлар киради. Ҳақ эса бу масъалаларда фақат бир донадир, қолганлари эса ботилдир”. Шундан сўнг имом, Ал Анбарийнинг сўзларини сўзлаб, асл ва тафсилот масъалаларини баён қилиб, уларга раддия берди ва деди: “Шаръий аҳкомларга келадиган бўлсак, улар икки қисмдир: 1) Ижтиҳодга йўл йўқ бўлган қисм. 2) Ижтиҳод қилишликка ижозат бор бўлган қисм. Ижтиҳод қилишликка йўл тўсиқ бўлган қисм ҳам, яна икки қисмга бўлинади: Аллоҳ таолонинг динида жуда ҳам равшан бўлган масъалалар, ҳудди намоз, рўза, закот, ҳажнинг вожиблиги ва зино, рибо, баччавозлик, маст қилувчи ичимликларни ҳаромлиги ҳеч кимдан сир бўлмаган масъалалар каби. Бирор кишига ҳужжат етиб келгандан кейин (қуръон нозил бўлиб, у етиша оладиган жойда яшагандан кейин) шу масъалаларда зиддиятга борган одам, кофир ҳукмида бўлади. Аллоҳ таолонинг динида жуда ҳам равшан бўлмаган масъалалар, бу ерда қатъий далил бўлса ҳам ва бу саволда саҳобалар ва фақиҳлар ихтилоф қилмаган бўлсалар ҳам, бу нарсада зиддиятга борган одамга фосиқ деган ном берилиб, у ижмоъга қарши ҳукм чиқаргани учун бидъатчи каби бўлади. Ижтиҳод қилишлик ўринли бўлган масъалаларга келсак, бу шундай масъалаларки, у ерда фақиҳлар икки ва ундан кўп сўзда ихтилофга тушганлар. Бизнинг кўпчилик шофеий мазҳаби уламолари ҳам ихтилофларга бориб, уларнинг кўпчлиги ҳақиқат шу сўзларнинг бирида дейдилар” (Шарҳул Лумъа, 1046).

Ал Байдавий Аш Шофеий (685-ҳижрийда вафот этган) «илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир», деган ҳадисни тушинтириб шундай дейди:

الْمُرَاد مِنْ الْعِلْم مَا لَا مَنْدُوحَة لِلْعَبْدِ مِنْهُ كَمَعْرِفَةِ الصَّانِع وَالْعِلْم بِوَحْدَانِيِّتِهِ وَنُبُوَّة رَسُوله صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَيْفِيَّة الصَّلَاة فَإِنَّ تَعَلُّمه فَرْض عَيْن وَقَالَ الثَّوْرِيُّ هُوَ الَّذِي لَا يُعْذَر الْعَبْد فِي الْجَهْل بِهِ

Илмдан мурод, банда ундан беҳожат болмаслиги керак бўлган унга лобуд бўлган илмлардир. Масалан Холиқни билишлик ва Уни Ёлғиз ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубуватини ва намоз кайфиятини билишлик ҳар бир бандага шартдир. Албатта, бу илмларни билишлик фарзи айндир. Ва Суфён ас Саврий айтганки: «Мана шунда бандага жаҳолати учун узр берилмайди». Ҳашияту ас-Синдий ала Ибн Можжа», 1/208.

Ал Байдавий Аллоҳ таъолонинг: «Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг» (2:22) сўзини тафсирида айтади:

المقصود منه التوبيخ، والتثريب لا تقييد الحكم، وقصره، فإن العالم والجاهل المتمكن من العلم سواء في التكليف

Бундан мақсад, дашном бериш ва ҳақоратлашдир, ҳукмни фақатгина биладиганларга қайдлаш ва шунгагина чеклаш эмасдир. Чунки олим ва илмга имкони бўлган жоҳил таклифларда баробардир. «Тафсир ал Байдавий», 1/47.

Имом Шофеийнинг шогирди Ибн Яҳя Ал Музаний (264-ҳижрийда вафот этган) айтади:

والإمساك عن تكفير أهل القبلة والبراءة منهم فيماأحدثوا ما لم يبتدعوا ضلالا فمن ابتدع منهم ضلالا كان على أهل القبلة خارجا ومن الدين مارقا ويتقرب إلى الله عز وجل بالبراءة منه ويهجر ويحتقر وتجتنب غدته فهي أعدى من غدة الجرب

Аҳли қиблани такфир қилишдан ва улардан бароат эълон қилишдан тийилинади модомийки, улар (ширк) бидъат залолат пайдо қилмасалар. Аммо ким улардан залолат (ширк) пайдо қилса, бас, аҳли қибладан чиқиб, диндан чиққан бўлади. Ва Аллоҳ азза ва жаллага у кишидан бароат қилиб, ҳажр қилиб ва ҳақир санаб қурбат ҳосил қилинади. Уни касаллигидан четланилади, бу қўтирнинг касалигидан ҳам юқимлидир. «Шарҳ ас Сунна», 16.

Имом Ал Мавардий аш Шофеий (450-ҳижрийда вафот этган) Ибн Аббосни: «Қуръон тафсири тўрт хил важҳдан иборатдир: Араблар каломидан билинадиган важҳ, бирор бир киши унга билмаслиги узр бўлмайдиган тафсир (дин асллари), уламоларгина биладиган тафсир ва ҳеч ким билмайдиган магар Аллоҳ таъологина биладиган тафсир», сўзларини шарҳида айтади:

وأما الذي لا يعذر أحد بجهالته فهو ما يلزم الكافة في القرآن من الشرائع وجملة دلائل التوحيد

«Ҳеч кимга жаҳолати узр бўлмайдиганига эса, бу Қуръонда шариатдан ва тавҳидга далолат қиладиган жумлалардан инсонга кифоя қилиши лозим бўлган нарсалардир. «Ан Нуқот вал Уаюн», 1/36.

Ал Байҳақий (458-ҳижрийда вафот этган) ижтиҳод ҳақидаги ҳадисни шарҳида айтади:

فَإِنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الاِجْتِهَادِ فَأَخْطَأَ فِيمَا يَسُوغُ فِيهِ الاِجْتِهَادُ رُفِعَ عَنْهُ خَطَؤُهُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِحُكْمِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم

«Агар кимки ижтиҳод аҳлидан бўлиб, ижтиҳод қилиш жоиз бўлган нарсада ижтиҳод қилиб хато қилса, унинг хатоси ин шаа Аллоҳ кечирилади, Набий салоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларига мувофиқ». «Ас-Сунан ал Кубро», 10-117.

Ва Ал Байҳақий мужтаҳиднинг хатоси кечирилиши ҳақидаги ривоятни нақл қилиб, бобни шундай номлаган:

باب اجْتِهَادِ الْحَاكِمِ فِيمَا يَسُوغُ فِيهِ الاِجْتِهَادُ وَهُوَ مِنْ أَهْلِ الاِجْتِهَادِ

«Ижтиҳод аҳли бўлган ҳолда ҳоким ижтиҳод қилиши мумкин бўлган боб». «Ас-Сунан ал Кубро», 10-118.

Ва Ал Байҳақий айтади:

قوله صلى الله عليه وسلم « إذا اجتهد الحاكم فأصاب ، فله أجران . وإذا اجهتد فأخطأ ، فله أجر واحد » دليل على أنه وكل بيان بعض الأحكام إلى اجتهاد العلماء ، وأنه أحرز من أصاب منهم الأجرين الموعودين ، أحدهما بالاجتهاد ، والآخر بإصابة العين المطلوبة بما عليها من الدلالة في الكتاب أو السنة ، وإنه أحرز من اجتهد فأخطأ أجرا واحدا باجتهاده ، ورفع إثم الخطأ عنه ، وذلك في أحكام الشريعة التي لم يأت بيانها نصا وإنما ورد خفيا . فأما مسائل الأصول ، فقد ورد بيانها جليا ، فلا عذر لمن خالف بيانه

«Соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Ҳоким ижтиҳод қилиб тўғри топса икки ажр, агар ижтиҳод қилиб хато қилса бир ажр», деганлари шунга далилки, баъзи аҳкомларни набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламолар ижтиҳодига вакил қилдилар ва белгилаб қўйдилар улардан тўғри топганларга икки ажрни ваъда қилдилар, бири ижтиҳоди учун иккинчиси айнан талаб қилинган нарсани Китоб ва суннат далолати орқали тўғри топганлиги учун. Ва ижтиҳод қилиб хато қилганга ижтиҳоди билан деб бир ажр белгилади ва ундан хато қилганлик гуноҳини кўтарди. Ва бу шаръий аҳкомларда унинг баёнига нас (аниқ очиқ ҳужжат) келмаган лекин махфий бўлиб келган масъалалардадир. Аммо асл масъалаларига келсак, дарҳақиқат, унинг баёни аниқ келгандир ва ким шу баёнатга (дин аслларига) хилоф қилса, бас, унга узр йўқдир». «Далаил ан Нубува», 8-273.

Ибн Мулаққин Шофеий айтади: “Ҳар қандай мужтаҳид фақат тафсилий масъалаларда ва шунингдек оддий авом киши эргашиши рухсат берилган масъалалардагина ижтиҳод қила олади. Мутавотир даражасида келиб, устида ижмоъ бор масъалаларга: намоз, рўза, ҳаж ва ҳар бир бошқа фарзларга келсак, булар диннинг асосларидан бўлган асослар бўлиб, бу ерда хилоф келиш таъқиқланади. Ҳудди (диннинг асллари бўлган) тавҳид, рисолат ва уларга алоқаси бўлган масъалалардаги каби”. (Шарҳ Саҳиҳул Бухорий қозилик боби)

Имом Исмоил ат Таймий ал Асбаҳоний аш Шофеий (535-ҳижрийда вафот этган) бир олимни сўзини нақл қилиб айтади:

المتأول إذا أخطأ وكان من أهل عقد الإيمان نظر فِي تأويله فإن كان قد تعلق بأمر يفضي به إلى خلاف بعض كتاب الله ، أو سنة يقطع بها العذر ، أو إجماع فإنه يكفر ولا يعذرلأن الشبهة التي يتعلق بها من هَذَا ضعيفة لا يقوي قوة يعذر بها لأن مَا شهد له أصل من هَذَا الأصول فإنه فِي غاية الوضوح والبيان فلما كان صاحب هَذِهِ المقالة لا يصعب عليه درك الحق ، ولا يغمض عنده بعض موضع الحجة لم يعذر فِي الذهاب عن الحق ، بل عمل خلافه فِي ذَلِكَ عَلَى أنه عناد وإصرار ، ومن تعمد خلاف أصل من هَذِهِ الأصول وكان جاهلا لم يقصد إليه من طريق العناد فإنه لا يكفر لأنه لم يقصد اختيار الكفر ولا رضي به وقد بلغ جهده فلم يقع له غير ذَلِكَ ، وقد أعلم الله سبحانه أنه لا يؤاخذ إلا بعد البيان ، ولا يعاقب إلا بعد الإنذار فقال تَعَالَى : وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِلَّ قَوْمًا بَعْدَ إِذْ هَدَاهُمْ سورة التوبة آية 115 . فكل من هداه الله ، عَزَّ وَجَلَّ ، ودخل فِي عقد الإسلام فإنه لا يخرج إلى الكفر إلا بعد البيان. ومن بلغ من الخوارج والروافض فِي المذهب أن يكفر الصحابة ، ومن القدرية أن يكفر من خالفه من المسلمين ، ولا نرى الصلاة خلفهم ، ولا نرى أحكام قضاتهم وقضائهم جائزة

«Таъвил қилувчи киши иймон аҳлидан бўлиб агарда хато қилса, уни таъвилига қаралади. Агар унинг таъвили шундай нарсага таълуқли бўлсаки, бу Қуръонни баъзи қисмига ёки узр бўлмаган даражадаги суннатга ёки ижмоъга хилоф қилишга олиб келса, албатта, кофир бўлади ва унга узр берилмайди. Чунки бундай кишини ҳосил бўлган шубҳаси (шубҳалик далили) заифдир ва унга узр берадиган қувват бермайди. Чунки нима нарсагаки дин асллари гувоҳлик берса бу ниҳоятда очиқ ва аниқ деганидир. Бу мақола соҳиби (яъни шундай таъвил қилган киши) ҳақни билиши унга қийин бўлмагач ва унга ҳужжат ўринлари ноаниқ бўлмагач ҳақдан кетганлигига унга узр берилмайди, балки бу киши қайсарлик ва зиддийят кўринишида ҳаққа хилоф қилган деб эътибор қилинади. Агарда ким бу аслларга хилоф чиқиб қолса ва билмаган бўлса ва унга қайсарлик сабабли хилоф келишни қасд қилмаган бўлса, дарҳақиқат уни такфир қилинмайди, чунки бу ҳозир куфрни ихтиёр қилишни қасд қилмади ва унга рози ҳам бўлмади, албатта нимага қодир бўлса барчасини қилди ва бошқа нарсага унда имкон бўлмади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло бизга билдирганки, У фақат баёндан кейингина инсонни жавобгар қилади ва огоҳлантиргандан кейингина жазо беради. Ва Аллоҳ таъоло айтди: «Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб залолатга кетказмас». Кимни Аллоҳ азза ва жалла ҳидоят қилган бўлса ва ислом аҳдига кирган бўлса бу исломдан куфрга чиқмайди илло баёндан кейин чиқади. Кимки ховориж ва рофизалар тутган йўлида саҳобаларни такфир қиладиган даражага борса ва қодарийлардан ўзларига мухолиф бўлган мусулмонларни такфир қиладиган даражага борган бўлса, биз уларни ортидан намоз ўқишни ва уларни қозилик аҳкомларини жоиз деб ўйламаймиз. «Ал Ҳужжа фий баян ал маҳажжа», 2/552.

(Бу ерда Ал Асбаҳоний асл масъалаларга хилоф иш қилган киши таъвили сабабли маъзур бўлмайди ва кофир бўлади деяпти, сабаби бу масъалалар очиқ ва равшан, ким бунга хилоф иш қилган бўлса қайсарлик ва тажанглик қилган деб ҳисобланади дейди. Аммо орқасидан агар ким қайсарлик ва тажанглик қилишни қасд қилмасдан, бирор бир асллардан бирига хилоф иш қилса, у одам куфр қилишни қасд қилмагани учун ва уни ихтиёр қилмагани сабабли «такфир» қилинмайди деяпти ва кетидан Аллоҳ таъоло ҳужжат етиб бормасдан АЗОБламаслиги тўғрисидаги оятни далил қилиб келтиряпти. Бу ерда бир тушунмовчилик вужудга келгандай кўриниши мумкин, нимага ундан олдин хато таъвил қилган кечирилмайди деб туриб, кейин эса куфрни қасд қилмаган бўлса кечирилади дейди деб. Ахир ундан олдинги одам ҳам хато таъвил қилган сабабли куфрни қасд қилмагани эдику?! Бу ерда қуйидагилар назарда тутилган бўлиши мумкин:

1) Ал Асбаҳоний асл масъалаларда хато қилган одамнинг ҳукми, ҳудди қайсарлик қилган киши каби деган эди, кейин агар қайсарлик қилмаган бўлса дейди, яъни агар асл масъалада хато қилиш қайсарлик бўладиган бўлса, қайсарлик қилиш ҳам асл масъалага хилоф иш қилиш деганидир. Қайсарлик қилмаслик эса, асл масъалага хилоф иш қилмаслик деганидир. Яъни хато қилган одам, асл бўлган фитрат билан биладиган нарсага хилоф иш қилди дегани эмас, бунда ҳеч кимга узр йўқлигига ижмоъ мавжуддир.

2) Агар ахир у ерда усуллардан бирига хилоф қилган деса, ҳа аммо усуллардан бирига деганда айнан фитрат билан билинадиган усулларга демаяпти, зеро буни кофир ёки мажнун одамдан бошқаси айтмайди. Аммо усуллар ҳам ҳар хил бўлиб, баъзилари айтганимиздай фитрат орқали билинса, баъзилари фақатгина рисолат орқали билиш мумкин. Бунга мисоллар: Аллоҳнинг китоблари, фаришталари, росуллар, Аллоҳнинг баъзи исм ва сифатлари ҳам диннинг асл масъалаларидан бўлиб, одамга фақатгина далил етиб келгандан кейингина жавобгар саналади.

3) Ундан ташқари Ал Асбаҳоний келтирган юқоридаги Аллоҳ ҳужжат қоим қилинмасдан АЗОБЛАМАЙДИ маънодаги оятлар, фақатгина АЗОБ ва ТАъЗИР бобида бўлади. Яъни ҳақиқатда қайси мушрик қавмга пайғамбар келган бўлса, қавми мушрик ҳолда эканлигида келган эди, улар мусулмонлар деб келган эмасди. Аммо эътиборли нуқтаси шуки, қайсар қавмлар фақатгина уларга ҳужжат қоим бўлганидан кейин азобланганлар. Ҳудди шундай бу дунёда ҳужжат қоим бўлмаган кофирлар ҳам (масалан: пайғамбарнинг даъвати йўқ бўлиб), бу дунёда исмлари кофир бўлса ҳам, охиратда улар тўғридан тўғри азобланмайдилар, балки имтиҳон қилинадилар. Шунингдек бу дунёда ҳам бирор бир киши куфр ишга қўл урса, уни тавбага чақирадилар, тавба қилмасдан «такфир» қилинмайди деган гапга келсак, бу уни бирдан кофир деб ўлдириб юбормаймиз деганидир. Аммо бу дегани у мусулмон дегани ҳам эмас, у куфр иш қилиб кофир деган исмни олди. Шунинг учун ҳам тавбага чақирилади, яъни Исломга қайтиб, қайта иймонга кириш учун. Тавба фақатгина кофирдан талаб қилинади, муслимдан эмас. Аммо жазо далилдан кейиндир.

4) Ал Асбаҳонийни кимни Аллоҳ азза ва жалла ҳидоят қилган бўлса ва ислом аҳдига кирган бўлса бу исломдан куфрга чиқмайди илло баёндан кейин чиқади деган сўзларига келсак, бу юқорида айтиб ўтган очиқ бўлмаган ва тафсилий, ёки махфий масъалалардадир, зеро очиқ ва равшан бўлган диннинг аслларини билмай туриб, одам ҳали мусулмон бўлмаган бўлади.

5) Бу жоҳил ва мутааввил (хато таъвил қилувчи) ўртасидаги яхши тафсилдир. Чунки у жоҳил узоқ чўлда Қуръон ва суннат етиб бормаган жойда ширк қилмасдан яшаган иймон аҳлидан бўлган муваҳҳиддир, масалан у қиёматда Аллоҳ кўрилишини билмайди ва ана шу жаҳолати унга узр бўлади. Мутааввилга келсак, унга Қуръон ва суннат етиб борган, аммо у уларни хато талқин қилади, бу ҳолда у ўзининг таъвили билан маъзур бўлмайди. Чунки Қуръон ва суннат дин аслларини аниқ ва равшан баён қилгандир ва шубҳа ва таъвил бу очиқ ва аниқ бўлган баёнатга хилоф келолмайди. Ва имом тушинтирганидек у ҳаққа қайсарлик қилган киши ҳукмидадир. У содир этган амалига қараб ҳукм қилинади, агарда куфр бўлса, кофир, агарда аҳли сунна қаторидан чиқарадиган, амали ширк куфрга етмаган бидъат бўлса, масалан мўтадил шиалар, ховорижлар у ҳолда аҳли қиблага мансуб бўлган бидъатчи бўлади.

Имом Ат Таймий ал Асбаҳоний айтади:

وَقَالَ عَبْد الرَّحْمَنِ بْن مهْدي: وَذكر عِنْده أَن الْجَهْمِية ينفون أَحَادِيث الصِّفَات، وَيَقُولُونَ: اللَّه أعظم من أَن يُوصف بِشَيْء من هَذَا، فَقَالَ عبد الرَّحْمَن (ابْن مهْدي) — قد هلك قوم من وَجه التَّعْظِيم فَقَالُوا: اللَّه أعظم من أَن ينزل كتابا أَو يُرْسل رَسُولا، ثُمَّ قَرَأَ {وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِذْ قَالُوا مَا أَنْزَلَ الله على بشر من شَيْء} ثُمَّ قَالَ: هَل هَلَكت الْمَجُوس إِلا من جِهَة التَّعْظِيم؟ قَالُوا: اللَّه أعظم من أَن نعبده، وَلَكِن نعْبد من هُوَ أقرب إِلَيْهِ منا، فعبدوا الشَّمْس وسجدوا لَهَا، فَأنْزل اللَّه عَزَّ وَجَلَّ: (وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى الله زلفى} .

Абдурроҳман ибн Маҳдий ҳузурида жаҳмийлар зикр қилиниб, улар сифат ҳадисларини инкор қилишмоқда ва айтишмоқдаки:»Аллоҳ бирор бир нарса билан сифатланишданда буюк зот!». Шунда Абдурроҳман ибн Маҳдий айтди: Дарҳақиқат, бир қавм Аллоҳни буюклаймиз деб ҳалок бўлдилар, улар айтиларки: «Аллоҳ китоб нозил қилишдан ҳам буюк ёки пайғамбар жўнатишдан ҳам буюк» ва кейин ушбу оятни ўқиди: «Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида, улар Аллоҳни ҳақиқий қадрламадилар». Сўнг айтди: Мажусийлар ҳам фақатгина Аллоҳни буюклаймиз деб ҳалок бўлдилар. Улар: «Аллоҳ биз ибодат қилишимиздан буюкроқдир, лекин биз Аллоҳдан кўра ўзимизга яқинроқ бўлганга ибодат қиламиз», деб улар қуёшга ибодат қилиб кетдилар ва унга сажда қилдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла  оят нозил қилди: «Ундан ўзга дўстлар тутганлар: Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз (дерлар)». «Ал Ҳужжа фий баян ал мажажжа, 1/477».

1) Имом Абдурроҳман ибн Маҳдий (135-198-ҳижрийда вафот этган) жаҳмийларнинг Аллоҳни буюклаш (нийятлари) билан уларни узрли деб ҳисобламади ва уларни холис ижтиҳод (нийятлари) учун бир ажр оладилар демади, лекин уларни мушрик ва мажусийларга тенглаштириб ҳалок бўлишларини айтди.

2) Ўзларини бу Умматга нисбат этган жаҳмийлар билан қуройший мушриклар ва мажусийлар ўртасида қиёсни татбиқ этиши (яъни бир-бирларига ўхшатиши) ва мушриклар борасида нозил бўлган оятларни ўзларини исломга нисбат этган жаҳмийларга тушириши, татбиқ этиши.

Имом Абдурроҳман ибн Маҳдий, салафларнинг буюк имомларидандир, Имом аш Шофеийнинг устози, шунингдек Абдуллоҳ ибнул Муборак, аш Шофеий, Аҳмад, Исхоқ ва яна бошқа буюк имомларни устози.

Али ибн Мадиний айтади: «Агарда мендан ҳадис илмида Абдурроҳман ибн Маҳдийдан кўра кўпроқ илмга эга кишини кўрмаганимни сўраб, Каабани ёнида Аллоҳга қасам ичишимни талаб қилишганда эди, албатта мен қасам ичардим». Тарихул Бағдод, 10/244.

Аз-Заҳабий айтади: Абдурроҳман ибн Маҳдий, имом, танқидчи, хофизларнинг имоми. У имом, ҳужжат, илм ва амалда ўрнак бўлган эди.

Аш Шофеий айтади: Мен бу илмда унга тенг келадиганини билмайман. Ас-сияр, 9-194.

Ҳофиз ибн Ҳажар айтади: ишончли, хофиз, ҳадис ва ровийларни билувчи эди. Таҳзиб ат Таҳзиб.

Шофеий мазҳабининг имомларидан Абу Ҳамид ал Исфароиний (406 ҳижрийда вафот этган) айтади:

أهل الأهواء على ثلاثة أضرب: ضرب نخطئهم ولا نفسقهم، وضرب نفسقهم ولا نكفرهم، وضرب نكفرهم. فأما (الضرب الذي نخطئهم ولا نفسقهم) : فهم الذين اختلفوا في الفروع التي يسوغ فيها الاجتهاد؛ مثل أصحاب مالك وأبي حنيفة وغيرهما من أهل العلم الذين يخالفون في نكاح المتعة وفي النكاح بلا ولي ولا شهود وغير ذلك، فهؤلاء لا نفسقهم ولا نرد شهادتهم. قال: وهذا الضرب هو الذي أراد الشافعي — رَحِمَهُ اللَّهُ — بأهل الأهواء الذين لم ترد شهادتهم دون غيرهم؛ لأن الصحابة — رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ — اختلفوا في مسائل كثيرة في الفروع، وخطأ بعضهم بعضا، وأغلظ بعضهم على بعض في القول في الخطأ في ذلك، ولم يرد بعضهم شهادة بعض. وأما (الضرب الذي نفسقهم ولا نكفرهم) : فهم الروافض الذين يسبون أبا بكر وعمر — رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا -، والخوارج الذين يسبون عثمان وعليا — رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا -، فلا تقبل شهادتهم؛ لأنهم يذهبون إلى شيء لا يسوغ فيه الاجتهاد، فهم معاندون مقطوع بخطئهم وفسقهم، فلم تقبل شهادتهم وأما (الضرب الذين نكفرهم) : فهم القدرية الذين يقولون: إنهم يخلقون أفعالهم دون الله تعالى، ومن يقول بخلق القرآن، ويقولون: إن الله لا يُرى يوم القيامة، والجهمية النافون عن الله تعالى الصفات؛ لأن الشافعي — رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى — قال في مواضع من كتبه: (من قال بخلق القرآن.. فهو كافر) . وإذا حكم بكفرهم.. فلا معنى لقبول شهادتهم. والدليل على ذلك: ما روي أن النبي — صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ — قال: «القدرية مجوس هذه الأمة، فإذا مرضوا.. فلا تعودوهم، وإذا ماتوا.. فلا تشهدوهم» . وروي عن النبي — صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ — أنه قال: «من سب نبيا.. فقد كفر، ومن سب صاحب نبي.. فقد فسق» . وروي عن عمر: أنه قال: (لا تجالسوا القدرية) . وأقل ما في هذا أن لا تقبل شهادتهم. وقال علي — رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ -: (ما حكمت مخلوقا وإنما حكمت القرآن) . وكان ذلك بمحضر من الصحابة، ولم ينكر عليه أحد. ولأن هذه المسائل قد نصب الله تعالى عليها أدلة إذا تأملها المتأمل.. حصل له العلم بها، فنسبوا في مخالفتها إلى العناد كما ينسب المخالف في التوحيد.

Аҳлул аҳволар уч турга бўлинади: Бир кўриниши бор биз уларни хатокорга чиқарамиз, фосиққа чиқармаймиз. Бир кўриниши бор уларни фосиққа чиқарамиз, кофирга чиқармаймиз. Бир кўриниши бор уларни кофирга чиқарамиз.

Аммо биз уларни хатокорга чиқарадиган, фосиққа чиқармайдиган турга келсак, ижтиҳод жоиз бўлган фуруъларда ихтилоф қилган қишилардир. Масалан Молик асҳоблари ва Абу Ҳанифа асҳоблари ва бошқа аҳли илмлар никоҳ мутъада (вақтинчалик никоҳда) ва валийсиз ва гувоҳсиз никоҳда ва бошқа масъалаларда ихтилоф қилишган. Мана шундай масъалаларда хилоф қилган кишиларни биз фосиққа чиқармаймиз ва уларни гувоҳлигини рад қилмаймиз. Шофеий роҳимаҳуллоҳ аҳлул аҳволарни шаҳодати рад қилинмайди деганда мана шуларни истаган бошқаларни эмас. Чунки саҳоба розиаллоҳу анҳумлар ҳам шундай фуруъ масъалаларида ихтилоф қилишган ва баъзилари баъзиларини хато қиляпти дейишган ва бунда хато қилганлигида баъзилари баъзиларига қаттиқ гапирган ҳам, лекин баъзиси баъзисини гувоҳлигини рад қилмаган.

Аммо биз уларни фосиққа чиқарадиган,  кофирга чиқармайдиган турга келсак, улар Абу Бакр ва Умар розиаллоҳу анҳумларни сўкадиган рофизийлардир ва Усмон ва Алий розиаллоҳу анҳумларни сўкадиган ховорижлардир, албатта уларни гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки улар ижтиҳод қилиш жоиз бўлмаган ўринга кетдилар ва улар ҳаққа қайсарлик қилганлардир. Хатоси, фисқи қатъийдир ва гувоҳликлари қабул қилинмайди.

(Аммо!!! Агарда бирор одам саҳобани сўкса ва сўкишидан мурод диндан бўлган нарса сабабли бўлса, бас, у кофирдир, сабаби бу ерда саҳобани сўкишдан ва уни ёмон кўришдан мурод дин ва унинг бирор бир қисмидир. Бунга мисол шайх Ибн Таймия ўзининг «Соримул маслул аъла ман шаатама ар росул», 590-591 китобида келгандек, бир киши агар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан кейин, саҳобаларнинг озгинасидан ташқари ҳаммалари кофир бўлиб кетдилар деса ва уларни ҳаммаларини сўкса у одам кофирдир, бунга шубҳа йўқ. Сабаби бу одам саҳобаларга шахсий адовати эмас, балки динга бўлган душманчилиги сабабидандир. Саҳобалар ҳаммаси кофир бўлди дегани, бизга етиб келган Қуръон, саҳиҳ ҳадислар, шаръий аҳкомларнинг ҳаммаси кофирлар тарафидан келган ва улар ишончга сазовор хабарлар эмас деб, динни томири билан йўқ қилишга уруниш деб тушунилади, шунинг учун агарчи шахсий дунёвий ғараз учун ҳам саҳобани сўкишлик бу хатарли ва куфрдан ҳеч қанча узоқ бўлмаган фисқ амали бўлса ҳам жуда ҳам еҳтиёт бўлиш керак!!!)

Аммо биз кофирга чиқарадиган турга келсак, улар феълларимизни ўзимиз яратамиз, Аллоҳ таъоло яратмайди дейдиган қодарийлардир ва Қуръонни махлуқ дейдиганлар ва Аллоҳ таъоло қиёматда кўрилмайди дейдиганлар ва яна Аллоҳ таъолодан сифатларини нафий қиладиган жаҳмийлардир. Ана шуларни биз кофирга чиқарамиз, чунки Шофеий роҳимаҳуллоҳ ўзининг китобларини бир қанча ўринларида, ким Қуръонни махлуқ деса, бас кофирдир деган. Модомийки энди уларни кофир деб ҳукм қилиндими уни гувоҳлиги қабул қилинади дейишликни маъноси йўқдир (яъни гувоҳлиги қабул қилинмайди) Бунга далил Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қодарийлар бу умматнинг мажусларидир, касал бўлса кўрманглар…агар вафот этса жанозасини ўқиманглар». Ва яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Ким пайғамбарни сўкса, дарҳақиқат кофир бўлибди, ким пайғамбар соҳибини сўкса, дарҳақиқат фосиқ бўлибди». Ва Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қодарийлар билан бирга ўтирманглар». Ва энг камида бунда уларни гувоҳлиги қабул қилинмайди. Али розиаллоҳу анҳу айтади: «Мен махлуққа мурожат қилмадим, лекин Қуръонга мурожат қилдим. Бу аксар саҳобалар ҳозир бўлган пайт эди, лекин бирор киши буни инкор қилмаган. Ва шунингдек мана шу масъалаларда кофирга чиқарилади, чунки бу масъалаларда Аллоҳ таъоло унга албатта далил келтиргандир, тааммул қилувчи унда тааммул қилса албатта топади..шу илм унда ҳосил бўлади. Шунинг учун улар далилларга мухолиф бўлганларида қайсарликка мансуб дейилмоқда, ҳуддики тавҳиддаги мухолиф қайсарликка нисбат берилганидек. «Ал Баян фий мазҳаб ал имам аш Шафии», 13/284.

Имом Абу Сулаймон ал Ҳаттобий аш Шофеий «Қачонки ҳоким ижтиҳод қилиб хато қилса, унга бир ажрдир…» ҳадисини шарҳида айтади:

ا إنما هو في الفروع المحتملة للوجوه المختلفة دون الأصول التي هي أركان الشريعة وأمهات الأحكام التي لا تحتمل الوجوه ولا مدخل فيها للتأويل فإن من أخطأ فيها كان غير معذور في الخطأ

Бу фақат ҳар хил ихтилофлик важҳларга эҳтимоли бўлган фуруълардагина (дин тафсилотларида)  эътиборга олинади, шариатни рукнлари ва асосий аҳкомлардан бўлган ва бир неча важҳга эҳтимоли йўқ бўлган ва унда таъвилни дахли йўқ бўлган дин аслларида эмасдир. (Агар) кимки унда (дин асларида) хато қилса, хатосида узрли эмасдир. «Маалим ас-Сунан», 4-160. Бу сўзларни ал Ҳаттобий ва бир қанча катта салаф уламолар саҳиҳ санаб тасдиқлашган, улардан бири имом Убайдуллоҳ ал Муборакфурий «Туҳфатул аҳвази», 4-463 да, «Авн ал мабуд», 9-354 китобини соҳиби ва яна мутакаллимлардан Алиюл Қори «Ал Мирқот» да, Ибн Ҳажар «Фатҳул Борийда», нақл қилганлар.

Имом Яҳё ал Имроний (558-ҳижрийда вафот этган) айтади:

ذا اجتهد اثنان أو أكثر في حادثة، فأدى كل واحد منهم اجتهاده إلى خلاف ما أدى الآخر اجتهاده إليه.. نظرت: فإن كان ذلك في أصول الدين؛ مثل الرؤية، وخلق القرآن، وخلق الأفعال، وما أشبه ذلك.. فإن الحق في واحد من الأقوال؛ لأن الله تعالى قد نصب دليلا عليها كلف المجتهد إصابته، فإن أخطأه.. كان مذموما عند الله، وبه قال عامة أهل العلم

Агар икки киши ёки ундан кўпроқ киши бир ҳодисада ижтиҳод қилса ва уларни ҳар бирини ижтиҳоди бошқасини ижтиҳоди олиб келган нарсани хилофига олиб келса қараш керак:

Агар бу дининг аслида бўлса, масалан Аллоҳни кўриш, Қуръон махлуқлиги, феълларни Аллоҳ яратишлиги ва шунга ўхшаган масъалаларда бўлса, албатта бунда ҳақ бир сўз бўлади. Чунки Аллоҳ таъоло бунга аниқ далил келтириб қўйгандир, мужтаҳидларга шу ҳақни топишликни юклагандир. Агарда ким бунда хато қилса,  бу Аллоҳни ҳузурида мазаммат қилинади ва сўз жамийки аҳли илмларнинг сўзларидир. «Ал Баян», 13-59.

Имом Яҳё ал Имроний айтади:

سئل: لم تركها؟ فإن قال: لأني أعتقد أنها غير واجبة علي. . نظرت

فإن كان ناشئًا في بلد قاصية من المسلمين، أو أسلم ولم يختلط بالمسلمين قيل له: هي واجبة عليك. وإن كان ممن تقدم إسلامه، وهو مخالط للمسلمين حكم بكفره؛ لأن وجوبها معلوم من دين النبي — صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ — بطريق يوجب العلم الضروري. ويجب قتله لذلك وإذا قتل. . كان ماله فيئًا للمسلمين، ولا يرثه ورثته من المسلمين، ولا يدفن في مقابرهم.

Кимки намозни тарк қилса ундан сўралинади:  Нега уни тарк қилдинг?

Агар айтсаки: Чунки, бу менга вожиб эмас деб эътиқод қилгандим», унда қаралади: Агар бу мусулмонлардан узоқ диёрда ўсган бўлса ёки исломга энди кирган бўлса, лекин мусулмонларга ҳали аралашмаган бўлса, унга бу сенга вожибдир дейилади.

Аммо у азалдан мусулмон бўлган бўлса ва мусулмонларга аралашиб юрган бўлса унга кофир деб ҳукм қилинади. Чунки унинг вожиб экани пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидан зарурий илмни вожиб қиладиган даражада маълумдир ва уни (инкор қилгани) учун қатл қилиш вожиб бўлади. Агар қатл қилинса унинг моли мусулмонларга фай бўлади, ва унинг мусулмон меросхўрлари ундан мерос олмайди ва уни мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. «Ал Баян фий мазҳаб ал Имам аш Шофии», 2/18-19.

Имом Абу Музаффар ас Самъани аш Шофеий роҳимаҳуллоҳ, энг яхши ва Аҳли сунна ақийдасига энг яқин бўлган Шофеийлар мазҳабида ёзилган усулул фиқҳ китобида айтади:

مسألةقد بينا حد الاجتهاد ويمكن أن يعبر عن ذلك فيقال هو استفراغ الوسع وبذل المجهود في طلب الحكم الشرعى.

واعلم أن الأحكام ضربان: عقلى وشرعى والأولى أن يقال: أصول وفروع.فأما أصول الدين فالحق في قول واحد منهما والثانى باطل قطعا.وحكى عن عبد الله بن الحسن العنبرى أنه قال: كل مجتهد في الأصول مصيبوكان يقول في مثبتى القدر: هؤلاء عظموا الله.ويقول في نافى القدر: هؤلاء نزهوا الله.وقد قيل: إن هذا القول منه في أصول الديانات التي يختلف فيها أهل القبلة ويرجع المخالفون فيها إلى آيات وآثار صحيحة للتأويل كالرؤية وخلف الأفعال وما أشبه ذلك.وأما ما اختلف فيه المسلمون وغيرهم من أهل الملل كاليهود والنصارى والمجوس فإن في هذا الموضع نقطع بأن الحق فيما يقوله أهل الإسلام وينبغى أن يكون التأويل على هذا الوجه لأنا نظن أن أحدا من هذه الأمة [لا بد أن]2 يقطع بتضليل اليهود والنصارى والمجوس وأن قولهم باطل قطعا ولأن الدلائل القطعية قد قامت لأهل الإسلام في بطلان قول هؤلاء الفرق والدلائل القطعية توجب الإعتقاد القطعى فلم

يكن بد من القول بأنهم ضالون مخطئون قطعا وإذا ثبت هذا فيما يخالفنا أهل الملل فكذلك فيما يخالفنا فيه القدرية والمجسمة والجهمية والروافض والخوارج وسائر من يخالف أهل السنة لأنا نقول إن الدلائل القطعية قد قامت لأهل السنة على ما يوافق عقائدهم فثبت ما اعتقدوه قطعا فحكم ببطلان ما يخالفه قطعا وإذا حكمنا ببطلان ذلك قطعا ثبت أنهم ضلال ومبتدعة ونذكر مشروع هذا الكلام ومدخله على وجه آخر فنقول: إن الاختلاف بين الأمة على ضربين اختلاف يوجب البراءة ويوقع الفرقة ويرفع الألفة واختلاف لا يوجب البراءة ولا يرفع الألفة فالأول كالاختلاف في التوحيد.

قال: من خالف أصله كان كافرا وعلى المسلمين مفارقته والتبرؤ منه وذلك لأن أدلة التوحيد كثيرة ظاهرة متواترة قد طبقت العالم وعم وجودها في كل مصنوع فلم يعذر أحد بالذهاب عنها وكذلك الأمر في النبوة لقوة براهينها وكثرة الأدلة الباهرة الدالة عليها وكذلك كل ما كان من أصول الدين فالأدلة عليها ظاهرة باهرة والمخالف فيه معاند مكابر والقول بتضليله واجب والبراءة منه شرع.ولهذا قال ابن عمر حين قيل له: إن قوما يقولون: لا قدر. فقال: بلغوهم أن ابن عمر منهم برئ وأنهم منى براء وقد استجار مثل هذا التعنيف في الفروع.وقال ابن عباس: من شاء باهلته أن الله تعالى لم يجعل في المال نصفا ونصفا وثلثا.

وقالت عائشة رضى الله عنها: أبلغوا زيد بن أرقم أن جهاده مع رسول صلى الله عليه وسلم قد بطل.

ونحو هذا من الآثار إلا أن هذا النوع من الوعيد ليس هو على المذهب الأول إنما هو تعنيف على التقصير في النظر وتحريض على الاجتهاد وتحريض1 على التأمل.والضرب الآخر من الاختلاف لا يزيل الألفة ولا يوجب الوحشة ولا يوجب البراءة ولا يقطع موافقة الإسلام وهو الاختلاف الواقع في النوازل التي عدمت فيها النصوص في الفروع وغمضت فيها الأدلة فيرجع في معرفة أحكامها إلى الاجتهاد ويشبه أن يكون إنما غمضت أدلتها وصعب الوصول إلى عين المراد منها امتحانا من الله سبحانه وتعالى لعباده لتفاضل في درجات العلم ومراتب الكرامة كما قال تعالى: {يَرْفَعِ اللَّهُ الذينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالذينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ} [المجادلة: 11] وقال: {وَفَوْقَ كُلِّ ذِي عِلْمٍ عَلِيمٌ} [يوسف: 76].وعلى هذا يتأول ما ورد في بعض الأخبار: «اختلاف أمتى رحمة» 1 فعلى هذا النوع يحمل هذا اللفظ دون النوع الآخر فيكون لفظا عاما والمراد به خاصا

Биз ижтиҳод масъаласини баён қилдик ва буни яна тушинтириб айтилиши мумкунки: ижтиҳод шуки, шарий ҳукмни талаб қилишда инсон бор кучини ва тоқатини сарфлашидир.

Билгингки, аҳкомлар икки турга бўлинади: Ақлий ва шарий ва биринчисида айтилади (шундай айтилиши яхшироқ): Асл ва фуръуотлар.

Аммо диннинг асли эса, унда ҳақ бир сўз бўлади ва иккинчи унга зид келган сўз қатъий ботил бўлади. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ал Анбарийдан ҳикоя қилинган, у айтарди: Дин аслларидаги барча мужтаҳидлар ҳам тўғри (узрли). Ва у қадарни исбот қилганларни, улар Аллоҳни буюкламоқда дерди ва қадарни инкор қилганларни (қодарийларни), улар Аллоҳни покламоқда дерди.

Ва айтилганки албатта мана бу унинг сўзи диннинг аслларига таълуқли бўлган эди, шундай диннинг аслларики, у масъалаларда аҳли қибла ихтилофга тушганлар ва шундай масъалаларки унда ихтилоф қилувчилар улардаги таъвил сабабли, оят ва саҳиҳ ҳадисларга мурожаат қилинадилар, ҳудди, Аллоҳни кўриш ва феълларни яратилиш каби масъалалардагидек.

Аммо мусулмонлар ихтилоф қилган ва бошқа миллатлар ихтилоф қилган ҳудди яҳудийлар ва насронийлар ва мажусийлар, мана бу ўринда албатта қатъий айтамизки, ҳақ унда ислом аҳли айтадиган сўзда бўлади. Ва уни сўзини таъвил қилиш шундай кўринишда бўлиши керакдир. Чунки биз ўйлаймизки, бу умматдан бирортаси албатта қатъий яҳуд ва насроний ва мажусийларни  залолатда ва уларни сўзи қатъан ботил дейди. Чунки қатий далиллар албатта аҳли ислом учун, бу фирқаларнинг сўзи ботил эканида қоим бўлган, қатъий далиллар эса қатъий эътиқодни вожиб қилади. Шунинг учун уларни хато қилган қатъан залолатда дейиш лозимдир. Ва агарда бизга мухолиф бўлган аҳли миллатларга нисбатан (яҳудий ва насроний) тегишлик бўлган нарсалар собит бўлган бўлса (яъни аён бўлган бўлса), ҳудди шунингдек бизга мухолиф бўлган қодарийлар, мужассималар, жаҳмийлар, рофизийлар, ховорижлар ва бошқа Аҳли суннага мухолиф бўлганларда ҳам ҳудди шундай гап собит бўлади.

Чунки биз айтамизки: Албатта қатъий далиллар Аҳли суннани ақийдасига мувофиқ равишда қоим бўлгандир ва улар эътиқод қилган эътиқодлари қатъан собит бўлган ва бунга мухолиф бўлган томонни ҳам қатъан ботил деб ҳукм қўйилгандир. Агар биз уларни эътиқодини ботил деб ҳукм қўйсак, қатъан собит бўладики, улар адашган ва бидъатчидир. Биз бу каломни бошланиш ва кириш ўрнини зикр қиламиз ва бошқача кўринишда айтамиз: Албатта уммат ўртасидаги ихтилоф икки турда бўлади.

Биринчи тур — бароатни ва фирқаланишни келтириб чиқарадиган ва улфатни (дўстликни) кетказадиган ихтилоф.

Иккинчи тур — бароатни вожиб қилмайдиган ва улфатни (дўстликни) кетказмайдиган ихтилоф.

Ва биринчи турга мисол, тавҳиддаги ихтилофдир. Ва кимки тавҳиднинг аслига хилоф қилса, бас, у кофир бўлади ва мусулмонлар ундан ажралиши ва ундан барий бўлишлари керакдир. Бунинг сабаби, чунки тавҳид далиллари жуда ҳам кўп, зоҳир (очиқ), мутовотир даражасида ва бутун оламни тўлдиргандир ва улар барча махлуқотларда мавжуддир ва улардан (далиллардан) оғиб кетганлигига бирор киши узрли бўлмайди. Ҳудди шунингдек пайғамбардаги иш ҳам шундай, сабаби унинг ҳужжатлари ҳам аниқ ва қувватли ва унга далолат қиладиган кўп кучли далиллар бордир.

Усулуддинга (дин аслига) алоқодор бўлган нарсада ҳам ҳудди шундай, ахир унда ҳам далиллар очиқ ва аниқдир, унга мухолиф бўлган ҳам ҳаққа қайсарлик қилувчи ва унга кибр қилувчи дейилади. Уни адашган дейиш вожиб бўлади ва ундан бароат қилиш шариатдир. Шунинг учун Ибн Умарга, бир қавм бор улар қадарни йўқ дейишмоқда дейилганда, у киши шундай деган: Уларга етказиб қўйинглар, Ибн Умар улардан барий (пок безор йироқ) ва улар ҳам мендан барийдир. Ва дарҳақиқат шундай дашномни фуруларга ҳам қўшганлар.

Зайд ибн Арқам таъқиқланган савдо муомаласини қилган вақтида Оиша розиаллоҳу анҳо айтади: «Зайд ибн Арқамга айтиб қўй, у дарҳақиқат пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қилган жиҳодини ботил қилибди».

Шунга ўхшаган асарларда келади, бу таҳдидлар биринчи мазҳабга (турга) кўра эмас (яъни ҳақиқий олинмайди ботил бўлибди чиндан ҳам дейилмайди) чунки бу шунчаки дашном дейилади, инсон эътибор қилишга нуқсонга йўл қўйган яхшилаб қарамаганига дашном бермоқда ва ижтиҳод ва таамулга ундалмоқда.

Аммо иккинчи турдаги ихтилофга келсак, у улфатни (дўстликни) кетказмайдиган ва  ёлғизлатишни ва бароатни вожиб қилмайдиган ва ислом тасдиқини (келишувини) кесмайдиган ихтилофдир. Ва бу воқеъ бўлган мусибатлардаги (янги масъалада ижтиҳод қилинганда) қаерда тафсилий масъалаларда очиқ матн бўлмаган ва унда далиллар чуқур бўлган ва уни ҳукмини билишда ижтиҳодга қайтиладиган нарсалардаги ихтилофдир.

Шунга ўхшайдики, буни далиллари махфий бўлган ва унга айнан мақсадга етиш қийин бўлган бўлади, сабаби бунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло томонидан бандалари учун имтиҳон бўлади, чунки илм даражотлари ва каромат мартабаларида инсонлар ҳар хил фазилатга бўлинади. Аллоҳ таъоло оятда айтганидек: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтаради» ва айтди: «Ҳар бир илм соҳибининг устида (ундан устунроқ) илмлироғи бордир». Баъзи хабарларда келган нарсаларни ҳам шу кўринишда таъвил қилинади: «Умматимни ихтилофи раҳматдир», ва шу лафзни шундай ихтилоф турига ишлатилади, бошқа (биринчи) турдаги ихтилофларга эмас. Демак, бу хабарлардаги лафз умумий, лекин бундан хос ирода қилинган бўлади. «Қовати ал-адилла фий усулул фиқҳ», 1175-1177.

 Имом Абул Музаффар ас Самъаний аш Шофеий (489-ҳижрийда вафот этган) айтади:

إنهم اتخذوا الشياطين أولياء من دون الله ويحسبون أنهم مهتدون) وفي هذا دليل على أن المستبصر بالكفر الذي يحسب أنه على الحق مثل المعاند سواء

«Улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар», бунда (яъни бу оят) ким басийратни (аниқликни) истаб куфрга қўл урса, шу билан бирга ўзини ҳақдаман деб ҳисобласа ва ҳақни билиб туриб унга қайсарлик қилган киши баробарлигига далилдир». Тафсир ас Самъаний», 2/177.

Имом ас Самъаний эътиқодни ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб шундай дейди:

وبهذا يظهر مفارقة الاختلاف في مذاهب الفروع اختلاف العقائد في الأصول فإنا وجدنا أصحاب رسول الله وБهم من بعده اختلفوا في أحكام الدين فلم يفترقوا ولم يصيروا شيعا لأنهم لم يفارقوا الدين ونظروا فيما أذن لهم فاختلفت أقوالهم وآراؤهم في مسائل كثيرة

«Мана шундай тафсилий масъалаларда мазҳабларни ихтилофини фарқи ва ақийдадаги асл масъалаларни фарқи аён бўлади. Чунки биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари дин аҳкомларида (дин тафсилотларида) ихтилоф қилганини топсак ҳам, лекин улар фирқаланмаган ва гуруҳ гуруҳ бўлиб кетмаган. Чунки, улар динда (ақийдада) ихтилоф қилмаган ва ўзларига изн берилган нарсаларга қараб сўз ва райлари аксар масъалаларда ихтилофли бўлган». «Ал интисор ли асхабул ҳадийс», 1/48.

Ва яна айтади:

وكذلك كل ما كان من أصول الدين فالأدلة عليها ظاهرة باهرة والمخالف فيه معاند مكابر والقول بتضليله واجب والبراءة منه شرع. ولهذا قال ابن عمر حين قيل له: إن قوما يقولون: لا قدر. فقال: بلغوهم أن ابن عمر منهم برئ وأنهم منى براء

Ва шунингдек барча дин аслларидан бўлган масъалаларда далил унда очиқ ва аниқдир, ундаги мухолиф қайсар кибр қилаётган дейилади, уни залолатда дейиш ва вожиб бўлади ва ундан бароат қилиш эса шариатдир. Ва шунинг учун ҳам Ибн Умар розиаллоҳу анҳуга бир одамлар қадар йўқ дейишмоқда дейилганда, шундай деган: «Уларга етказиб қўйинглар, Ибн Умар улардан йироқ ва улар ҳам мендан йироқдир». Қоватиул адиллати фий усулул фиқҳ»,1176.

Имом фақиҳ Абдуллоҳ Ибн Хафиф аш-Шофеий (276-371-ҳижрийда вафот этган) айтади:

فَاتَّفَقَتْ أَقْوَالُ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ فِي تَوْحِيدِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَمَعْرِفَةِ أَسْمَائِهِ وَصِفَاتِهِ وَقَضَائِهِ قَوْلًا وَاحِدًا وَشَرْعًا ظَاهِرًا وَهُمْ الَّذِينَ نَقَلُوا عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَلِكَ حَتَّى قَالَ { عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي } وَذَكَرَ الْحَدِيثَ وَحَدِيثَ { لَعَنَ اللَّهُ مَنْ أَحْدَثَ حَدَثًا } قَالَ : فَكَانَتْ كَلِمَةُ الصَّحَابَةِ عَلَى الِاتِّفَاقِ مِنْ غَيْرِ اخْتِلَافٍ — وَهُمْ الَّذِينَ أُمِرْنَا بِالْأَخْذِ عَنْهُمْ إذْ لَمْ يَخْتَلِفُوا بِحَمْدِ اللَّهِ تَعَالَى فِي أَحْكَامِ التَّوْحِيدِ وَأُصُولِ الدِّينِ مِنْ » الْأَسْمَاءِ وَالصِّفَاتِ » كَمَا اخْتَلَفُوا فِي الْفُرُوعِ وَلَوْ كَانَ مِنْهُمْ فِي ذَلِكَ اخْتِلَافٌ لَنُقِلَ إلَيْنَا ؛ كَمَا نُقِلَ سَائِرُ الِاخْتِلَافِ — فَاسْتَقَرَّ صِحَّةُ ذَلِكَ عِنْدَ خَاصَّتِهِمْ وَعَامَّتِهِمْ ؛ حَتَّى أَدَّوْا ذَلِكَ إلَى التَّابِعِينَ لَهُمْ بِإِحْسَانِ فَاسْتَقَرَّ صِحَّةُ ذَلِكَ عِنْدَ الْعُلَمَاءِ الْمَعْرُوفِينَ ؛ حَتَّى نَقَلُوا ذَلِكَ قَرْنًا بَعْدَ قَرْنٍ ؛ لِأَنَّ الِاخْتِلَافَ كَانَ عِنْدَهُمْ فِي الْأَصْلِ كُفْر

Муҳожир ва ансорларнинг Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди ва асмои ва сифатини маърифати (билишда) ва Аллоҳни ҳукмида сўзлари иттифоқ бўлган. Уларнинг барчаси бир сўзда ва зоҳир бир шариатда бўлган. Ва улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шуни нақл қилганлар, у зот айтганларки: Суннатимни лозим тутинглар. Ва яна айтганларки: Бидъат пайдо қилганни Аллоҳ лаънатласин. Ва саҳобаларни сўзи иттифоқ устида эди, ҳеч қандай ихтилоф йўқ эди, биз эса улардан олишга буюрилганмиз. Аллоҳ таъолога ҳамд бўлсинки, улар тавҳид аҳкомлари ва дин асллари, асмои ва сифатларда, (фуруъ) тафсилий масъалалардан фарқли ўлароқ ихтилоф қилмаганлар. Ва агарда бу масъалаларда (дин аслида) саҳобаларда ихтилоф бўлганда эди, албатта қолган тафсилий масъалаларда ихтилоф нақл қилингани каби бизга нақл қилинарди. Демак, шу нарсани саҳиҳ экани (дин аслида иттифоқ эканликлари) барча саҳобалардан, уламолардан ва оддий авомлардан аниқ бўлди ва улар  тобеинларга ҳам адо қилишди ва буни саҳиҳ экани машҳур уламоларда аниқ бўлди, ҳатто улар шуни асрма аср нақл қилдилар. Чунки уларда аслдаги (дин аслидаги) ихтилоф куфр эди. «Мажму ал фатава», 5/72

Имом Муҳаммад Ибн Наср ал Марвазий аш-Шофеий (202-294-ҳижрийда вафот этган) айтади: Аллоҳни билмаслик ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр бўлади, хабар (шариат) келишидан аввал ҳам ва кейин ҳам. «Таъзим қодрис солат 2/520.

Имом Ибн Касир аш Шофеий (701-774-ҳижрийда вафот этган) “Каҳф” сурасидаги “(Эй Пайғамбар), айтинг: Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўрувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?!” Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир, (103) оятни тафсирида айтади:

وقال علي بن أبي طالب والضحاك، وغير واحد: هم الحرورية.

ومعنى هذا عن علي، رضي الله عنه: أن هذه الآية الكريمة تشمل الحرورية كما تشمل اليهود والنصارى وغيرهم، لا أنها نزلت في هؤلاء على الخصوص ولا هؤلاء بل هي أعم من هذا؛ فإن هذه الآية مكية قبل خطاب اليهود والنصارى وقبل وجود الخوارج بالكلية، وإنما هي عامة في كل من عبد الله على غير طريقة مرضية يحسب أنه مصيب فيها، وأن عمله مقبول، وهو مخطئ، وعمله مردود، كما قال تعالى: { وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ عَامِلَةٌ نَاصِبَةٌ تَصْلَى نَارًا حَامِيَةً } [الغاشية: 2-4] وقوله تعالى: { وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا } [الفرقان: 23] وقال تعالى: { وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَعْمَالُهُمْ كَسَرَابٍ بِقِيعَةٍ يَحْسَبُهُ الظَّمْآنُ مَاءً حَتَّى إِذَا جَاءَهُ لَمْ يَجِدْهُ شَيْئًا } [النور: 39] .

وقال في هذه الآية الكريمة: { قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ } أي: نخبركم { بِالأخْسَرِينَ أَعْمَالا } ؟ ثم فسرهم فقال: { الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا } أي: عملوا أعمالا باطلة على غير شريعة مشروعة مرضية مقبولة، { وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا } أي» يعتقدون أنهم على شيء، وأنهم مقبولون محبوبون.

“Али ибн Абу Толиб, Доҳҳок ва бошқа бир қанча салафлар айтган: “Улар ҳарурийлар”, Али ибн Абу Толибдан келган бу сўз шуни ифодалайдики, ҳарурийлар ҳам бу оятга кириб кетади. Шунингдек бу оят яҳуд ва носороларни ўз ичига олиши аниқдир. Сабаби бу оят яҳуд ва насоролар ҳақида хоссатан нозил бўлгани ёки ҳарурийлар ҳақида хоссатан нозил бўлмаганлиги бўлиб, аксинча бу оят ундан ҳам умумий бўлгани учундир. Зотан, бу оят маккий бўлиб, яҳуд ва носороларга хитоб этилишидан олдин ва хаворижлар пайдо бўлишидан олдин нозил бўлган. Бу улуғ оят Аллоҳ рози бўлмаган суратда Аллоҳга ибодат қилиб, ўзини тўғри йўлдаман ва амалларим мақбул деб юрган кимсалар хатокор ва амаллари (мардуд) қабул этилмаслигини умумий баён этмоқда.  Аллоҳ таъоло айтганидек: “Ўша кунда бир чеҳралар қўрқувчидир. Улар амал қилувчи ва чарчавчидир. Улар ўта қизиган оловга кирадилар”.(Ғошия:2-4) Ва айтди: “Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз”.(Фурқон:23) Ва айтди: “Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшайди. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайди”. (Нур:39) Ва Аллоҳ таъоло ушбу улуғ оятда айтдики: “Айтинг сизларга хабар берайликми”, яъни сизларга айтиб берайми “иш-амалларидан энг кўп зиён кўрувчиларни?”, сўнг шундай деб тушиндирди: “Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган”, яъни улар шариатда машру бўлмаган суратда мақбул бўлмайдиган ботил амал қилганлар, “ва ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”, яъни улар ўзларини қандайдир тўғри нарсада ва уларни амаллари мақбул бўладиган ва севимли деб эътиқод қиладилар”. “Тафсир Ибн Касир”, 5/202.

Имом Ибн Касир айтади:

وقوله: {رُّسُلًا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا} أي: أنه تعالى أنزل كتبه وأرسل رسله بالبشارة والنذارة، وبين ما يحبه ويرضاه مما يكرهه ويأباه؛ لئلا يبقى لمعتذر عذر

Аллоҳ таъолонинг сўзи:»Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир». Яъни: Аллоҳ таъоло ўзларига баҳона қидирганларга ҳеч қандай баҳона қолдирмасдан китобларни нозил қилди, росулларни хуш хабар берувчи ва азобдан огоҳ қилувчи қилиб, Ўзи севадиган ва рози бўладиган нарсаларни баён қилишликлари учун жўнатди. Тафсир Ибн Касир, 2-475.

Ибн Касир айтади:

ومنه ما لا يعذر أحد في جهله، كما صرح بذلك ابن عباس

«Ибн Аббос айтганидай Қуръондан шундай нарсалар борки, унда ҳеч ким жаҳолати билан узрли бўлмайди». Тафсир Ибн Касир, 1/14.

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑