Ширкнинг устида бўла туриб, Аллоҳга ибодат қилиняпти деб саналмайди.

Ширкнинг устида бўла туриб, Аллоҳга ибодат қилиняпти деб саналмайди.

بسم الله الرحمن الرحيم

Ибн Таймия Кафирун сурасининг: «Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассизлар» оятини тафсирида айтади: Оят шуни баён қилмоқдаки, агарда инсон Аллоҳга ибодат қилиб лекин шу билан бирга ширк қилаётган бўлса, у ҳолда мана шу ширк унинг ибодатини ботил қилади, яъни агар мушрик Аллоҳга ибодат қилса, у Аллоҳга ибодат қиляпти деб саналмайди. Зеро, Аллоҳ таъоло, токи барча ибодат турлари фақат Унгагига қилинмагунига қадар, амалларни қабул қилмайди. Агарчи улар (мушриклар) Унга дуо қилиб, Унгагина ва У учунгина намоз ўқисалар ҳам, барибир уларнинг ибодатлари ҳабатадир. Ушбу оят шуни билдирадики, мушриклар Аллоҳга ибодат қилишганда, аслида қандайдир бошқа нарсага ибодат қилишган бўлади, пайғамбар алайҳиссалом ибодат қилган Зотга эмас. Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ибодат қиладиган Роббиларини зотини, барча сифатларини, ҳақларини, буйруқларини таърифлаганлар ва пайғамбар алайҳиссаломнинг Роббилари ҳақида барча хабар қилган нарсаларини кимки қабул қилмаса, у киши пайғамбар алайҳиссаломнинг Роббисига ибодат қилаётган саналмайди, яъни ҳақиқий Аллоҳга ибодат қилаётган бўлмайди. Бошқа қандайдир (ботил) ўзига ўйлаб топган Роббга ибодат қилаётган бўлади. Шунингдек шуни билиш муҳимки, ибодат турлари, кўринишари у шариатдан бу шариатга фарқли бўлиши мумкин (масалан Одам ва Мусо алайҳимуссаламларнинг шариатлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатларидан бироз фарқли эди. Лекин ибодат қилинадиган Зот барча шариатларда биттадир, У Аллоҳ таъолодир. Бу ерда муҳими мутлоқ Аллоҳга итоат қилишликдир. Муслим бу Аллоҳга итоат қилаётган кишидир. Аллоҳ таъоло аввалги шариатларга бир шариатни, бизга эса кўриниши фарқлироқ бўлган (фақатгина зоҳирий кўриниши ўзгариши, фарқли бўлиши мумкин холос, аммо маъно моҳияти ва дин асослари уша ушадир) шариатни амр қилгандир. Шариатларнинг турлари ҳар хил бўлишига қарамай, аввалгилар ва бизлар қандайдир нарса-кимсаларга эмас, балки айнан Аллоҳнинг амрига итоат қилганмиз. Шунинг учун улар ҳам ва бизлар ҳам мусулмонлармиз, Аллоҳга таслим бўлганларданмиз. Агар бирор одамнинг ибодатининг тури, Аллоҳнинг амрига мувофиқ келса, у қандай замонда яшаётган бўлса ҳам, у муслимдир. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/550-600)

Муслим (тавҳид аҳли) киши бошидан мушриклар ҳозир содир этаётган мавжуд бўлган ширкларни ва келажакда содир этишлари мумкин бўлган, барча ширк турларини инкор этади. Муслим фақат ширкни ўзи инкор этмайди, балки уни содир этаётган, уни пайдо қилаётган мушрикларни ҳам инкор этади. Муслим киши ўзи ҳам ширк қилмайди, шунингдек мушриклар қилаётган ширкка ҳам розилик кўрсатмайди ва мушриклардан ва уларнинг ширкидан безор бўлади. Энди муслим киши кофирларга айтадиган сўзга ўтамиз: «Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга  (Аллоҳга) ибодат қилувчимассизлар». Оятдаги хитоб умуман барча кофирларга қаратилгандир, ҳатто куфрда бўлиб, кейин мусулмон бўлганларга ҳам (исломга киришларидан аввал уларга тегишли эди). Инсон куфрда экан, ушбу хитоб унга қаратилганлигидан қутила олмайди. У киши муслим бўлиши биланоқ, ушбу оятнинг татбиқ бўлиш доирасидан чиқади, чунки у кофир бўлишни тарк этди. Аммо, у мунофиқ бўлса, ҳали ҳам у ушбу оят хитоб қилинган одамлар сафида бўлади. Кофир токи кофир бўлишда давом этаверар экан, у Аллоҳга ибодат қилаётган саналмайди. Аксинча, у Иблисга ибодат қиляпти. Баъзилар буни очиқ қиладилар, баъзилар эса махфий. Лекин бундан у амалнинг моҳияти ўзгармайди. Аллоҳга Ибодат қилаётган бўлиши учун, Аллоҳ кўрсатганидек ибодат қилиш шартдир. Аллоҳ яхши кўрмайдиган, рози бўлмайдиган ва манъ қилган амалларни қиладиган кишилар, улар Аллоҳга ибодат қилаётган кишилар бўлиши мумкин эмас. Аслида улар Иблисга ибодат қиляпти, чунки у мана шу таҳриф қилинган ва ман қилинган амалларни буйирди, улар эса унга итоат қилдилар ва шундан келиб чиқиб ибодат қилдилар. Муҳаммад алайҳиссалом ўз Роббисидан олиб келган барча нарсаларни қабул қилмайдиганлар, Муҳаммад алайҳиссаломнинг Роббисига яъни Аллоҳга ибодат қиляпти деб саналишлари асло мумкин эмасдир. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/554)

Агарчи яҳудийлар: «Биз бу (ширк, куфр ва ҳаром) амалларни фақатгина Аллоҳга итоат ва ибодат қилишни қасд қилиб қиляпмиз» десалар ҳам, улар сўзларида каззобдирлар. Шунга қиёсан агар насронийлар: «Ўзимизнинг амалларимиз билан биз фақатгина Аллоҳга ибодат қилишни қасд қиламиз, шунинг учун ҳам биз мушрик эмасмиз» дейишса ҳам, уларнинг мана шу каби сўзлари қабул қилинмайди. Чунки, агар улар ҳақиқатда Аллоҳга ибодат қилганларида эди, улар динда ҳеч нарсани ўйлаб топишмаган бўларди, Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган чегараларни босиб ўтишмас ва шунинг натижасида уларнинг динлари таҳриф қилинмас эди. Улар ибодат турларини бузиб юборганлари, динга ўзларининг ширкий эътиқодларини киритганлари шунга гувоҳлик берадики, улар Аллоҳга холис эмас эдилар. Ибодатлар фақатгина шариат кўрсатмасига, унинг чегарасидан чиқмасликка биноан саҳиҳ бўлади. Шунинг учун улар ибодат қиладиган Робблари, бу ўзларига ўзлари ўйлаб топган бир Роббдир. Бу Робб, Инжилни ва Қуръонни нозил қилган Робб эмас, бу Робб Ийсо ва Муҳаммад алайҳимуссаламларни жўнатган Робб эмас ва албатта бу Робб улар ўзларига тасаввур қилгандек ҳам эмасдир. Баъзилар Аллоҳни фақир баъзилар очкўз баъзилар эса муҳтож деб тасаввур қиладилар. Баъзилар Уни аввалги ҳукм ва ҳолатларни бекор қилиб, янгиларини жорий қила олмайди деб гумон қиладилар. Бу каби ботил фикрлар кўп ва уларнинг Аллоҳга қилган ҳамма бўҳтонларини санаб чиқа олмайсан. Кофирларда Аллоҳ ҳақидаги тасаввурлари турлидир, деярли уларнинг барчалари, уларга Аллоҳ ёрдам беришини, уларга Аллоҳ алоҳида эътибор қилишини айтиб, биз Аллоҳни дўстимиз деган даъвода иттифоқдирлар. Улар Аллоҳнинг ердаги авлиёлари эканликларини даъво қилишади. Аслида эса улар ҳеч қандай авлиё эмаслар, балки улар муғомбир каззобдирлар. Гўёки Аллоҳ таъоло ҳамманинг орасидан уларни танлаб олиб, уларга ва уларга эргашганларга ёрдам беради, уларга қарши чиққанларни эса гўё Аллоҳ жазолайди, зеро Аллоҳ унинг дўстларини ранжитганларни яхши кўрмайди. Мана улар ана шундай Роббга ибодат қилишади, аммо улар Аллоҳга нисбат берадиган сифатлар унинг буюклигига лойиқ эмасдир. Аллоҳ улар нисбат этаётган нарсалардан Олий ва Покдир. Улар васф этаётган барча сифатлар билан Аллоҳ уларнинг ибодат қилаётган Зотлари бўлиши мутлоқ мумкин эмас. Улар ибодат қилаётган нарсалари фақатгина Иблис бўлиши мумкин холос, зотан у уларга мана шундай сифатларни Аллоҳга нисбатлашни ўргатган. Шу сабабли муслимлар ҳам, улар ибодат қилаётган нарса — Иблисга ибодат қилаётган бўлишлари мумкин эмас. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/553)

Баъзилар шундай дея эътироз билдириши мумкин: «Лекин, Қуръонда мушриклар Аллоҳга ибодат қилганлари зикр қилинганку. Масалан мана бу оятда: У (Иброҳим) деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?! Сиз ва қадимги оталарингиз?! Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир». (Шуаро: 75-77) Бу ерда улар ибодат қилаётган барча илоҳлардан, Аллоҳ таъоло истисно қилинмоқда. Бинобарин, улар Аллоҳга ҳам ибодат қилишар эди. Қуйидаги оятда ҳам ҳудди шундай истисно келади: «Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига айтган эдики: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилади». (Зухруф: 26- 27) Имом Аҳмаднинг муснадида ва бошқа ҳадис тўпламларда, Ҳусайн Ал Ҳузоийдан ривоят келганки, Муҳаммад алайҳиссалом Ҳусайнга айтдилар: «Эй Ҳусайн сен бир кунда нечта илоҳларга ибодат қиласан. У айтди: Бири осмонда бўлган ва олтитаси ерда бўлган етти илоҳга ибодат қиламан…» Лекин, бу фақатгина мушрикларнинг сўзи холос. Улар Аллоҳга ибодат қиляпмиз деб ўйлайдилар холос. Зеро, яҳудий ва насронийлар ҳам Аллоҳга ибодат қиляпмиз дейишади, лекин улар адашиб, ёлғон сўзлашди. Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларига келсак, бунда икки фикр мавжуд: Биринчиси: Бу «истиснонинг бир тури» деб номлашади. Иккинчиси: Оятда шартли маънода истеъмол қилинган. Абдурроҳман ибн Зайд айтади: Оятда айтилганки, улар Аллоҳга ҳамда бошқа илоҳларга ибодат қилишган. Аммо, уларнинг Аллоҳга қилган ибодатлари фаразий, рамзий холос. Ҳаммага маълумки, уларнинг ибодатлари ҳақиқий эмас ва Аллоҳ тарафидан қабул ҳам қилинмайди. Бундай истеъмол қилишда муаммо йўқдир». Иброҳим алайҳиссалом бошқа ботил илоҳлардан Аллоҳни истисно қилганларида, гўё анавилар шерик келтираётган нарсаларидан Аллоҳни олий ва пок эканини айтмоқчи эдилар. Бошқа оятда айтиладики: «Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос». (Юсуф: 106) Оятда мушриклар Аллоҳга шерик келтиришларига қарамай, уларни Аллоҳга қандайдир бир иймонлари мавжуд экани айтилмоқда. Лекин биз биламизки, Аллоҳ билан бирга бошқа нарсаларга ҳам ибодат қилаётган одам, иймон соҳиби бўлиши мумкин эмас. Ҳа, шундай, лекин бу фақатгина муслим киши эга бўлиши мумкин бўлган мутлоқ иймондир. «Иймон» тушинчаси нисбийдир. Қачонки у ҳеч қандай шарт ва қўшимчасиз (масалан Юсуф: 106 сурасида, улар Аллоҳга шерик келтиришлари қўшимча қилинмоқда) истеъмол қилинганда, у ҳолда абадий жаҳаннамдан нажот берадиган мутлоқ иймон — қасд қилинади. Агарда қандайдир бир қўшимча ва чеклашлик билан истеъмол қилинса, у ҳолда ҳар хил маънода ишлатилиши мумкиндир. Қуръонда ҳатто жибтга ва тоғутга иймон мавжуд бўлиши зикр қилинган: «Китобдан насибадор бўлганларнинг жибтга (бут санам, фолбин, сехргар, ширк, ботил илоҳлар) ва тоғутга иймон келтиришларини кўрмайсанми» (Нисо: 51) Ҳудди шу каби ишлатишлик ушбу оятда ҳам кузатилади: «.. (Уларга) аламли азобнинг хушхабарини тезда бер». (Оли Имрон: 21) Умуман олганда «хушхабар» калимаси яхши, хурсанд қиладиган хабарни беришликни ифодалайди. Аммо бу ерда «аламли азоб» қўшимчаси борлиги туфайли  «ҳушхабар» калимасининг ҳақиқий маъноси тўғридан тўғри истеъмол қилинмаганини тушинамиз. Ҳаммага маълумки, бу ерда тўғридан тўғри маъноси қасд қилиниши мумкин эмас, демак, бундай истеъмол қилинишликда муаммо йўқ экан. «Иймон» калимасида ҳам ҳудди шундайдир. Умуман олганда, ушбу калиманинг остида ҳақиқий иймон, Аллоҳга ширк ва куфрларсиз соф иймон назарда тутилади. Лекин, қачонки матн ҳақиқий маъносини қасд қилишликка йўл қўймаётгани тушинарли бўлса, у ҳолда «иймон» калимаси мушрик ва кофирларга мувофиқ истеъмол қилиши ҳам мумкиндир. Кейинги бир оятни кўрсак: «Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!». (Бақара: 133) Бу ерда Яқуб алайҳиссаломнинг болалари ибодат қиладиган илоҳларини икки услуб билан аниқладилар. Аввал улар Яқуб алайҳиссаломнинг ва унинг оталарини Илоҳига ибодат қилишларини айтишди. Яқуб ва оталарининг Илоҳи Аллоҳ эди, болалари бу билан Аллоҳга ибодат қилишларини айтишган эди. Бундан ташқари улар ёлғиз Илоҳга ибодат қилишларини айтишган эди, бундай сифатга эса фақатгина ёлғиз Аллоҳ эгадир. Энди агарда инсон ширк қилса ва бирданига бир неча илоҳларга ибодат қилса, бир тарафдан у ўзининг оталарининг илоҳига ибодат қилаётган деб саналинмайди, зеро оталари фақатгина Аллоҳга ибодат қилган эдилар. Бошқа тарафдан эса улар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилаётган деб саналинмайди. Зеро улар бир нечасига ибодат қилишяпти. Ушбу: «ёлғиз илоҳга ибодат қилиш» жумласи ўзида бир неча илоҳларга ибодат қилишликни чиқариб ташлашни билдиради. Шу сабабли ҳам мушриклар ёлғиз илоҳга яъни Аллоҳ таъолога ибодат қилаётган бўлишлари мумкин эмас.

Агарда кимдир: «Мушрик ёлғиз илоҳ бўлмиш Аллоҳга ва шу билан бирга бошқа илоҳларга ҳам ибодат қилади. Яъни у ибодатни Аллоҳга ва Ундан бошқаларга ҳам йўналтирадику ахир» деб эътироз билдирса, бу эътироз хатодир. Мана нима учун: Шаксиз «илоҳ» тушинчаси аслида «илоҳлик ҳаққига эга бўлган зот, унга ибодат қилишларига лойиқ бўлган зот» каби маъноларни билдиради. Бундан ташқари одамлар ибодат қилишадиган нарсаларга «илоҳ» калимаси истеъмол қилинади. Лекин улар ўз ўзидан илоҳ эмаслар, бу фақатгина мушрикларнинг ботил ўйлари ва тўқиган бўҳтонларидир холос. Улар мушрикларнинг тасаввурларида илоҳдирлар холос, лекин ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/572)

Улар айтишдики: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон-таслим бўлувчимиз» (Бақара: 133) Ушбу «ёлғиз» сўзи феълни содир этувчи — ибодат қилувчиларни ёки унга феълларни йўналтирилаётган — ибодат қилинаётган зотни, яъни Аллоҳни билдиради. Биринчи ҳолатда оятни маъноси қуйидагича бўлади: Биз Аллоҳга шерик келтирмаган ҳолда, Уни ёлғизлаб ибодат қиламиз. Яъни «ёлғиз(лаб)» сўзи ибодат қилаётганларга тегишлидир. Иккинчи ҳолатда эса «ёлғиз» сўзи Аллоҳга тегишлидир. Яъни оятнинг маъноси қуйидагичадир: Аллоҳ шундай илоҳки, У ёлғиз илоҳдир. Биз бунга иқрор бўламиз ва шу сабабли ҳам, биз бошқа илоҳларни инкор этиб, фақат Унгагина ибодат қиламиз. Агар оятнинг иккинчи маъноси тўғри бўлса, у ҳолда ушбу маъно мушрикларни Аллоҳга ибодат қилаётганларига ҳеч қандай имкон бермайди. Чунки мушрик Аллоҳга шунақанги ибодат қилмайдики, биз у мушрик ҳақида Аллоҳ унинг ёлғиз илоҳидир десак. Ҳудди буни, оятнинг иккинчи маъноси кўрсатганидай. Аллоҳ эса қаерда У ёлғиз илоҳ бўлмайдиган бўлса, ундай ибодат турларини ҳалол қилмаган. (Яъни ибодат турларини фақат Унгагина қилшимизга буюрган, ундан бошқасига қилишни эса таъқиқлаган) Агарда оятнинг биринчи маъносини қабул қилсак, у ҳолда биз мушрикни Аллоҳга ибодат қиляпти деб санасак бўлади, лекин унинг ибодати қабул қилинмайди ва Аллоҳга яқин ҳам қилмайди, зеро у Аллоҳ билан бирга бошқа нарсаларни ҳам илоҳ қилиб оляпти. Аммо «ёлғиз илоҳга» сўзи кўпроқ иккинчи маънога тўғри келади, яъни «ёлғиз» сифати бор бўлган ибодат қилинадиган Зотга. Лекин Қуръонда тавҳидни, ибодат қилувчиларга нисбатлайдиган сўзлар бор: «Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган (ширкни тарк этган) ҳолингда ибодат эт». «Сен айтгин: «Динимни Ўзига холис қилган (ширкни тар этган) ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман» (Зумар:2-14) Бу ерда ибодат қилувчи кишиларнинг ҳолати баён қилинмоқда. Лекин, ибодат қилувчи кишилар Аллоҳни яккалашлари (муваҳҳид бўлишлари) ҳам мумкин ва Унга шерик келтиришлари ҳам мумкин. Аллоҳ таъоло эса доимо ёлғизлик, якка сифатларига эгадир. Шунинг учун ҳам шак-шубҳа йўқки, «ёлғиз илоҳга» жумласи келган оят, Аллоҳнинг ҳолатини баён қилади, Унга ибодат қилувчи кишиларнинг эмас. Ибодат қилувчи кишилар Аллоҳни ёлғиз эканига иқрор бўлган ҳолда, Уни ибодатда яккалаб Унга муслим-таслим бўладилар, ҳудди оятнинг ниҳоясида келганидай: «ва биз Унга муслим-таслим бўлгувчимиз» — яъни оятда шундай дейилмоқда: «Биз Унга таслим бўламиз, чунки У ёлғиз илоҳдир». Аллоҳга таслим бўлиш дегани, динни ва ибодатларни фақатгина Аллоҳга йўналтириш ва фақатгина Унинг қонун ва ҳукмларига бўйинсунишлик деганидир. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/587)

«Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассизлар» (Кафирун). Бу оят кофирлар Аллоҳга ибодат қилаётганларини тан олмаслигимизга буюради. Яъни агарда улар ширклари билан бирга Аллоҳга ибодат қилишса, улар Аллоҳга ибодат қилишган деб саналишмайди. Ҳудди шундай мусулмон киши динини ширкдан тозалаб Аллоҳга ибодат қилади ва шу билан уларнинг илоҳларига ибодат қилишликдан четланган бўлади. Бешинчидан: Агарда улар Аллоҳга лойиқ бўлмаган сифатларни нисбатлашса ва Аллоҳ ушбу ботил сифатларга эга эканига ишониб Унга ибодат қилишса, дарҳақиқат улар Ийсога, Дажжолга, дунё ҳаётига, разил шаҳват ва хоҳиш-орзуларга ибодат қилаётганлардан ҳеч нима билан фарқ қилмаслар. Шунга ўхшаб, агар кимдир ушбу умматдан бирор нарсага ибодат қилаётган бўлса, аслида У ибодат қилаётган Аллоҳ бўлмаса, у мушрикдир. Агарчи у хато қилиб Аллоҳга ибодат қиляпман деб ўйлаётган бўлса ҳам. Олтинчидан: Муслимлар албатта кофирлар ибодат қилаётган нарсага ибодат қилишмайди. Зеро, улар-кофирлар Аллоҳга шундай (ботил) сифатларни нисбатлайдиларки, У ундай сифатларга лойиқ эмасдир. Масалан, Унга тенгдош-шерикни, ўғилни нисбатлашади ёки Уни фақир, очкўз дейишади ва бошқа (қабиҳ сифатларни нисбатлайдилар). Шунинг учун ҳам улар ибодат қилаётган Аллоҳ эмасдир, шунинг натижасида кофирлар ибодат қилаётган нарсадан муслимлар йироқдир. (Мажмуъ Ал Фатава, 16/550- 600)

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑