Шаҳодат калимасини нутқ қилиб, унинг маъносини билмаган кишининг ҳукми.
بسم الله الرحمن الرحيم
Моликийларнинг машҳур фақиҳи (551ҳ) Аҳмад Ибн Ийсо Ибн Ал-Иқлиший Ал-Андалусий мусулмонларнинг ичида улғайган, намоз ўқиган ва рўза тутган, аммо икки шаҳодат калимасининг маъносини билмаган киши, мусулмон саналадими деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
من نشأ بين أظهر المسلمين وهو ينطق بكلمة التوحيد مع شهادة الرسول عليه السلام ويصوم ويصلي إلا أنه لا يعرف المعني الذي انطوت عليه الكلمة الكريمة كما ذكرتم، لا يضرب له في التوحيد بسهم ولا يفوز منه بنصيب ولا ينسب إلى إيمان ولا إسلام، بل هو من جملة الهالكين وزمرة الكافرين، وحكمه حكم المجوس في جميع احكامه الا في القتل، فإنه لا يقتل إلا إذا امتنع من التعليم
«Кимки мусулмонлар орасида тавҳид калимасини айтиб улғайса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам гувоҳлик берса, намоз ўқиса ва рўза тутиб улғайса, фақатгина мазкур калиманинг ўз ичига олган маъноларини ҳақиқий билмаса, ҳудди сизлар зикр қилгандай билмайдиган бўлса, албатта унга тавҳидда бирор насиба берилмайди, у бирор насиба билан тавҳиддан нажот топмайди ва бу кишини на Исломга ва на иймонга нисбати берилмайди ҳам! Балки, бу киши ҳалок бўлувчи кофирлар жумласидан бўлади. Унинг ҳукми барча аҳкомларда мажусларнинг ҳукмидек бўлади, магар уни қатл қилишликда (дарҳол) қатл килинмайди (яъни жоҳил бўлгани учун). Агарда (тавҳиднинг) таълимидан юз ўгирса, кейин қатл қилинади.
Имом сўзида давом этиб шундай дейди:
وذهبت غلاة المرجئة، وهي طائفة من المبتدعة، إلى أن النطق المجرد عن المعرفة بما انطوت عليه الكلمة الكريمة مع صلاة أوصيام أو مع عدم ذلك يكفي في الإيمان، ويكون للمتصف به دخول الجنان. عصمنا الله من الآراء المغوية والفتن المحيرة، وأعاذنا من حيرة الجهل وتعاطي الباطل، ورزقنا التمسك بالسنة ولزوم الطريقة المستقيمة إنه كريم منان
Муржиаларнинг ғулув кетганлари (яъни кофир жаҳмийлар) булар (кофир) бидъатчи тоифадан ҳисобланади. Булар шундай мазҳаб (йўл) тутганки, маърифатдан ҳоли бўлиб (яъни калиманинг маъноси, шартларини билмасдан) туриб, шунчаки тавҳид калимасини нутқ қилишлик ҳам, намоз ўқиса, рўза тутса ва ёки агарчи намоз ўқимасдан, рўза тутмасдан ҳам, ушбу калимани нутқ қилиб қўйса, мана шу унинг иймонига кифоя қилади ва шу билан сифатланган инсонлар жаннатларга кирадилар дейишади. Аллоҳ таъолонинг Ўзи, бундай иғвога кетувчи раъйлардан инсонларни бундай ҳайратга солувчи фитналардан, жаҳолат ҳайратидан ва бундай ботил нарсалар билан шуғулланишдан сақласин. Суннатни мустаҳкам тутишликни бизга ризқ қилиб, тўғри йўлни лозим тутишликни бизга Ўзи насиб этсин. Албатта, У зот Ўзи Карийм ва инъом қилувчи Зотдир». (Ал-Миъяр Ал-Муъриб, 2/383)
قال الشيخ_محمد_بن_عبد_الوهاب رحمه الله:«قال رسول الله : (من قال لا إله إلاَّ الله، وكفر بما يعبد من دون الله حُرم ماله ودمه، وحسابه على الله عز وجل) والحديث يفصح: أن لا إله إلاَّ الله لها: لفظ ومعنى ولكن الناس فيها ثلاث فرق، فرقة نطقوا بها وحقَّقوها، وعلموا أن لها معنى وعملوا به، ولها نواقض فاجتنبوها. وفرقة: نطقوا بها في الظاهر، فزيَّنوا ظواهرهم بالقول، واستبطنوا الكفر والشك. وفرقة نطقوا بها، ولم يعملوا بمعناها، وعملوا بنواقضها، فهؤلاء ﴿الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا ﴾.
فالفرقة الأولى هي:الناجية، وهم المؤمنون حقًا، والثانية هم: المنافقون، والثالثة هم: المشركون.
[الدرر السنية 2/112]
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиларки: «Кимки лаа илааҳа иллаллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳаволадир». Ушбу ҳадис шуни баён қиладики, лаа илааҳа иллаллоҳ калимасининг лафз ва маъноси бордир. Лекин, инсонлар бу борада уч гуруҳга бўлинишган. Биринчи гуруҳ: Ушбу калиманинг маъносини биладилар, унга мувофиқ амал қиладилар, унинг ҳақларини адо қиладилар ва унинг бузувчи барча нарсалардан четланган ҳолда нутқ қиладиганлар. Иккинчи гуруҳ: Зоҳирларида ушбу калимани нутқ қиладиган, ўзларини зоҳирий сўзлар билан зийнатлайдиган, ботинларида эса ширк ва куфрни яширадиганлар. Учинчи гуруҳ: Ушбу калиманинг маъносини билмайдиган, уни бузиб ташлайдиган амаллар қила туриб мазкур калимани нутқ қиладиганлар. «Улар: бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари бекор бўлган, ўзлари эса, (жоҳилликлари сабабли) яхши амал қиляпмиз деб уйлайдиган кишилардир» (Каҳф: 104). Аммо биринчи гуруҳга келсак, улар нажот топган, ҳақиқий мўъминдирлар. Иккинчи гуруҳга келсак, улар мунофиқдирлар. Учинчи гуруҳга келсак, улар мушрикдирлар» (Дурорус Саннийя, 2/112)
كيف يظن عاقل ـ فضلاً عن عالم ـ أن التلفظ بـ: » لا إله إلا الله » مع هذه الأمور تنفعهم؟! وهم إنما قالوها بألسنتهم وخالفوها باعتقادهم وأعمالهم؟! ولا ريب أنه لو قالها أحد من المشركين ونطق أيضًا بشهادة أن محمدا رسول الله ولم يعرف معنى الإله ولا معنى الرسول، وصلى وصام وحج، ولا يدري ما ذلك إلا أنه رأى الناس يفعلونه فتابعهم ولم يفعل شيئًا من الشرك، فإنه لا يشك أحد في عدم إسلامه قد أفتى بذلك فقهاء المغرب كلهم في أول القرن الحادي عشر أو قبله في شخص كان كذلك كما ذكره صاحب » الدر الثمين في شرح المرشد المعين [ من المالكية، ثم قال شارحه: وهذا الذي أفتوا به جلي في غاية الجلاء، لا يمكن أن يختلف فيه اثنان انتهى. ولا ريب أن عباد القبور أشد من هذا؟ لأنهم اعتقدوا الإلهية في أرباب متفرقين
Имом Сулаймон Ибн Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Олим у ёқда турсин, бир ақллик киши ушбу куфрий ишлар билан бирга, Лаа илааҳа иллаллоҳ деб талаффуз қилиш, қандай қилиб инсонга фойда қилади деб ўйлаши мумкин? Улар (ўзларини исломга нисбатлайдиган мушриклар) бу калимани тилларида айтдилар ҳолос. Эътиқод ва амаллари билан ушбу калимага (аниқ) хилоф қилдилар. Энди қандай қилиб бир ақллик инсон, уларга шуни фойдаси тегади деб ўйлайди? Шак-шубҳа йўқки, агарда мушриклардан бирортаси албатта Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир шаҳодатини айтса, лекин Илоҳ ва Росул сўзларини маъноларини билмаса ва намоз ўқиса, рўза тутса, ҳажж қилса, бироқ буларнинг нималигини билмаса, магарам инсонлар қилаётганлигини кўргани учун қилса ва (хатто) бирор ширк амалини қилмаса ҳам, бас, бунинг исломи йўқлигига бирор киши шубҳа қилмайди. Мағриб фуқоҳоларининг 11 асрдагилари ва ундан олдингилари ҳам ана шундай бўлган ҳар қандай шахсга ушбу фатвони беришди. Ҳудди, моликийлардан Ад-Дуррус-Самийн фий Шарҳил-Муршидил-Муъийн китобининг соҳиби зикр қилганидек. Шориҳ айтганки: Бу берган фатволари шу даражада равшанки, равшанликнинг ниҳоят даражасидир. Бунга иккинчи киши ихтилоф қилиши мумкин эмас». Шак шубҳа йўқки замонавий қабрпараст (қонунпараст)ларнинг ушбу фатвонинг сояси билан агар ўлчайдиган бўлсак, у ҳолда уларнинг куфрий ҳолатлари булардан ҳам янада ашаддийроқдир. Зотан, улар улуҳиятни ҳар хил роббларга деб эътиқод қилишган. (Тайсирул Азизул Ҳамийд, 57)
Ҳасанул Басрий роҳимаҳуллоҳга айтишди: Одамлар: Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳни (қуруқ) нутқ қилса, албатта у жаннатга киради дейишмоқда. Хасанул Басрий айтди: Жаннатга уни нутқ қилиб ва шу билан бирга уни шартларини ва вожиботларини рўёбга чиқарган одамгина киради. (Жамиул-Улум вал-ҳикам, 208)
Саадий айтади: Аксар инсонлар: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса, у жаннатга киради деган мазмундаги ҳадисларни хато тушинадилар ва шунчаки шаҳодат калимасини нутқ қилишни жаҳаннам оловидан қутилиб, жаннатга киришга етарли деб гумон қиладилар. Мазкур ҳадисларнинг ҳақиқий маъноси шуни ҳосил қиладики, буларни нутқ қилган киши Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни (ширкни) инкор қилишга мажбур бўлади ва барча ибодат турларини, қалб, тил ва аъзолари (аммалари) билан фақат Аллоҳ таъологагина йўналтирилиши шарт бўлади. (Шарх Китабут Тавҳид)
Имом Ибн Таймия айтади: Кимки ушбу калимани (лаа илааҳа илла Аллоҳни) нутқ қилиши билангина жаҳаннамга кирмай, жаннатга киради деб эътиқод қилса, бас у Қуръонга ва суннатга ва мусулмонларнинг ижмоъсига мухолиф бўлган залолатдаги кишидир. (Мажмуъ ал Фатава, 35/202)
Имом аш Шавконий айтади: Лаа илаҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносига амал қилмаган ҳолда қуруқ ўзини айтиш исломни тасдиқламайди. Зеро, жоҳилият аҳлидан бўлган Макка мушриклардан биронтаси ушбу калимани айтиб, сўнг бут-санамларга ибодат қилаверадиган бўлса, албатта буни ислом деб бўлмасди. (Фатҳ ар Роббаний, 1 /345)
Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: Мақсад: ушбу лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносини билишдир. Энди ушбу калиманинг маъносини билмасдан талаффуз қилишга келсак, фойдаси йўқ. Чунки, уни мунофиқлар ҳам айтишади. Ҳолбуки, улар кофирлардан ҳам паст даражада, дўзаҳнинг энг тубан жойида бўладилар. (Ад-Дурорус Санния, 2/253)
Шайх Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: Шаҳодат калимасини у тақозо қилгани бўйича амал қилмай, тил билан талаффуз қилишни ўзигина фойда бермайди. Амал қилиш эса ширкни тарк қилишдир. (Росаил шахсия,1/137)
Шайх Сулаймон Ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деб гувоҳлик берса, дегани ушбу калиманинг маъносини билиб, унга зоҳирда ва ботинда амал қилиб уни талаффуз қилиш деганидир. Шаҳодат калимасини, унинг маъносини билмасдан, унга амал қилмасдан тил билан нутқ қилиш бефойда эканига уламолар ижмоь қилганлар. (Тайсир ал-азиз ал-ҳамид, 1/51)
Исҳоқ Ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан, роҳимаҳуллоҳ айтади: Инсон шаҳодат калимасининг маъносини билмай ва унга амал қилмай талаффуз қилса, у мусулмон ҳисобланмайди. Аксинча, бу унга қарши далилдир. (Ад-Дурорус Санния, 1/522-523)
Шайх Абдуллатиф ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Шаҳодат калимасини у тақозо қилган нарсага биноан амал қилмай шунчаки нутқ қилишлик, ҳеч ҳам наф келтирмайди. Мунофиқлар ҳам уни нутқ қиладилар, лекин (шу билан бирга) улар жаҳаннамнинг энг пастки қисмидадирлар. (Ад-Дорус Санния, 12/273-274)
Имом Абдуллатиф Ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: Батаҳқиқ, бу даврнинг кўпчилик мушриклари хато қилишди ва ўйлашадики, кимки шаҳодатни талаффуз қилганни такфир қилса у ховориждир. Ҳолбуки, асло ундай эмас, балки шаҳодатни талаффуз қилиш такфирни манъ қилувчи эмас. Магарам, маъносини билса, шартларига амал қилса, Аллоҳ ибодатига ихлос қилса ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасагина мана шу шаҳодат унга наф (фойда) беради. (Ал-итҳаф фий ар-родд ала ас-Саҳҳаф, 27)
