Узр бил Жаҳл нима дегани?

Узр бил Жаҳл (Тавҳидни билмайдиган одамга узр бериш)

بسم الله الرحمن الرحيم

Узр бил Жаҳл сўзи араб тилидаги икки сўздан олинган бўлиб, булар: узр ва жаҳолат сўзларидан олингандир. Узр сўзи, ўзбек тилида ҳам араб тилида ифода этилган маънони англатади, яъни узр бериш, узрли кўриш, кечириш, афв қилиш каби маъноларда ишлатилади. Жаҳл сўзи ўзбек тилида ғазаб ва шу каби маъноларни ифода этади. Аммо араб тилида бу сўз жаҳолат билан айни маънода бўлиб, илмсизлик, билмаслик, илмни мавжуд эмаслигини билдиради. Хуллас, қисқача қилиб айтганда эса, “узр бил жаҳл” сўзи, ақида ва тавҳид илмидаги истелоҳи, тавҳиднинг асл ва асосларидан бехабар одамга узр бериб у одамни мусулмон деб ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими деган маънони англатади.

Албатта соғлом ақл ва инсоннинг яратилиш фитрати, уни яратган, ризқлантирган, йўқдан бор қилган, унга ҳаёт аъто этган, бутун оламларни яратган Роббини таниши учун етарлидир. Аҳли сунна олимлари орасида тавҳиддан хоҳ бехабар бўлиб ширк/куфр қилсин, хоҳ хабардор бўлиб ширк/куфр қилсин, у одамнинг бу дунёдаги ҳукми мушрик/кофирдир. Ихтилоф эса фақатгина охиратдаги ҳукмида бўлган. Бу дунёдаги ҳукмида эса ҳеч қандай ихтилоф йўқ ва бўлмаслиги ҳам лозим. Одам ҳаттоки узоқ чўлда, ёки болта тегмаган ўрмонда яшаса ҳам, унга қуръон, суннат етиб бормаган бўлса ҳам, ширк/куфрга қўл урса, унинг ҳукми нимага қўл ургани ҳукмидадир, яъни мушрик/кофирдир. Сабаби ширк ва куфр одамнинг яратилиш фитратига ва соғлом ақлига зид бўлган нарсалар бўлиб, тоза фитрат эгаси учун ширк қилмасдан яшашлиги учун фитрат, ақл ва мийсоқ далиллари етарлидир.

Аллоҳ таоло айтади:

“Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла. Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун. Шояд қайтсалар, деб оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз.” (Аъроф, 172-174)

Шунингдек Имом Аҳмад ва бошқалар ушбу Лақийт ибн Амир розиаллоҳу анҳу, пайғамбар алайҳиссаломни зиёрат қилганларидаги воқеани айтиб, росулуллоҳ билан бўлган суҳбатни айтиб беради:

فَانْصَرَفْنَا وَأَقْبَلْتُ عَلَيْهِ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ هَلْ لِأَحَدٍ مِمَّنْ مَضَى مِنْ خَيْرٍ فِي جَاهِلِيَّتِهِمْ قَالَ قَالَ رَجُلٌ مِنْ عُرْضِ قُرَيْشٍ وَاللَّهِ إِنَّ أَبَاكَ الْمُنْتَفِقَ لَفِي النَّارِ قَالَ فَلَكَأَنَّهُ وَقَعَ حَرٌّ بَيْنَ جِلْدِي وَوَجْهِي وَلَحْمِي مِمَّا قَالَ لِأَبِي عَلَى رُءُوسِ النَّاسِ فَهَمَمْتُ أَنْ أَقُولَ وَأَبُوكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ثُمَّ إِذَا الْأُخْرَى أَجْملُ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَأَهْلُكَ قَالَ وَأَهْلِي لَعَمْرُ اللَّهِ مَا أَتَيْتَ عَلَيْهِ مِنْ قَبْرِ عَامِرِيٍّ أَوْ قُرَشِيٍّ مِنْ مُشْرِكٍ فَقُلْ أَرْسَلَنِي إِلَيْكَ مُحَمَّدٌ فَأُبَشِّرُكَ بِمَا يَسُوءُكَ تُجَرُّ عَلَى وَجْهِكَ وَبَطْنِكَ فِي النَّارِ قَالَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا فَعَلَ بِهِمْ ذَلِكَ وَقَدْ كَانُوا عَلَى عَمَلٍ لَا يُحْسِنُونَ إِلَّا إِيَّاهُ وَكَانُوا يَحْسِبُونَ أَنَّهُمْ مُصْلِحُونَ قَالَ ذَلِكَ لِأَنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ بَعَثَ فِي آخِرِ كُلِّ سَبْعِ أُمَمٍ يَعْنِي نَبِيًّا فَمَنْ عَصَى نَبِيَّهُ كَانَ مِنْ الضَّالِّينَ وَمَنْ أَطَاعَ نَبِيَّهُ كَانَ مِنْ الْمُهْتَدِينَ

“Биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келдик ва мен айтдим: “Эй росулуллоҳ! Жоҳилиятда ўтиб кетганларга бирор бир яхши нарса борми?” Қурайшилардан бўлган бир одам деди: “Аллоҳга қасамки, сенинг отанг Мунтафиқ жаҳаннамдадир”. Бу одам ҳамманинг олдида менинг отам тўғрисида бундай гап гапиргани учун, шу пайт менинг юзимнинг териси ва гўшти орасини олов қоплагандай бўлди. Ва мен: “Эй росулуллоҳ, сизнинг отангиз қаерда?” демоқчи бўлдиму, бир оз ўйлаб чиройлироқ сўрамоқчи бўлиб: “Сизнинг аҳлингиз (аждодингиз) қаерда?” деб сўрадим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки менинг аждодларим ҳам оловда. Қайсики Амирий ёки Қурайший мушрикнинг қабридан ўтсанг: “Сени олдинга мени Муҳаммад юборди ва сенга сени маҳзун қиладиган нарса айтаман, сени юзинг ва қорнинга судраб туриб оловга судрайдилар” дегин. Мен: “Эй росулуллоҳ, уларни бу нарсага нима олиб келди? Улар бундан бошқа нарсани билмасдан туриб ва қилган ишларини тўғри деб қилган эдилар!” дедим. У киши дедилар: “Бунинг сабаби Аллоҳ таоло ҳар етти умматнинг охирида пайғамбар жўнатар эди, ким ўз пайғамбарига осийлик қилса, адашганлардан эди. Ким ўз пайғамбарига итоат қилса, тўғри йўлга ҳидоят қилинганлардан эди” (“Муснад” Имом Аҳмад “Аз Завоид”да, 15617, ҳадис муҳаддислар ижмоъсига асосан саҳиҳдир).

Шунингдек Имом Муслим ўз “Саҳиҳ” ҳадислар тўпламида Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилади:

قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ ابْنُ جُدْعَانَ كَانَ فِى الْجَاهِلِيَّةِ يَصِلُ الرَّحِمَ وَيُطْعِمُ الْمِسْكِينَ فَهَلْ ذَاكَ نَافِعُهُ قَالَ « لاَ يَنْفَعُهُ إِنَّهُ لَمْ يَقُلْ يَوْمًا رَبِّ اغْفِرْ لِى خَطِيئَتِى يَوْمَ الدِّينِ ».

“Мен пайғамбар алайҳиссаломга айтдим: “Эй Аллоҳнинг росули, Ибн Жудъан жоҳилият даврида силаю раҳм (қариндошлик алоқалари) қиларди, мискинларни таомлантирарди, бу нарсалари унга фойда берадими?” Росулуллоҳ жавоб бердилар: “Бу нарса унга фойда бермайди, ахир у: “Эй Роббим, қиёмат куни менинг гуноҳларимни кечир!” деб бир кун ҳам айтмаган эди!” (Саҳиҳ Муслим, 540)

Ушбу далиллардан кўриниб турибдики, ширк ва куфрга қўл урган одамнинг ҳукми, мушрик ва кофирдир. Ва бу ер ҳатто икки мусулмон киши ихтилофга бормайдиган ўриндир.

Аммо савол туғилади, “Узр бил Жаҳл” диннинг ҳеч қайси ўрнида ўтмайдими деган. Сабаби баъзи оят ва ҳадислар борки, у ерда одам хато қилиши, эсдан чиқиши ва бошқа узрли ўринлар зикр қилингандир.

Албатта динимизда жаҳолат, нотўғри таъвил, хато ижтиҳод, тақлид узр бўладиган ўринлари бор. Аммо бу узрлар диннинг асли ва асоси бўлган ерларда ўтмайди. Бу (диннинг аслларида) ўрнларда зиддиятга борган шахс кофир ҳукмида бўлади. Лекин диннинг асллари бўлмаган, диннинг тафсилий ўринларида (фуруъддинда) узр мавжуд бўлган ва ҳатто ижтиҳод аҳли ижтиҳод қилиб хато қилса, бир ажрга эга бўладиган ўринлари ҳам мавжуддир.

Қуйида келтирганимиз эса, баъзи салафлардан бўлган уламоларнинг бир қанча фатволаридир:

Имом Ал Музаний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен Аш Шофеийдан калом илмига тегишли бўлган бир масъалани сўраган эдим, у менга: “Мендан агар хато қилсам, сен: “хато қилдинг!” деб айтадиган масъалани сўра. Аммо, агар хато қилсам сен менга: “кофир бўлдинг!” деб айтадиган масъалани сўрама” (“Манақибуш Шафеий”, Ал Байҳақий 1/459)

Имом Аш Шофеий айтади: “Аллоҳга қасамки, агарда олим (фиқҳ масъаласида) фатво чиқарганда, хато қилса, унга “хато қилдинг!” дейишгани, калом илмида бир нарса айтганда (хато қилса) “зиндиқ экан!” дейишгандан яхшироқдир. Ва мен учун калом ва мутакаллимлардан кўра нафратлироқ бошқа нарса йўқ” (“Сияр Алам Ан Нубала” 10-19)

Имом Аз Заҳабий ушбу асарни келтириб, айтади: “Абу Абдуллоҳ Аш Шофеийнинг мазҳабида, аслларда қилган хато билан, фаръий масъалалрда қилинган ижтиҳод бир даражада эмаслигига далолат қилади” (“Сияр Алам Ан Нубала” 10-19)

Имом Шофеий “Ар Рисала” китобида айтади: “Қуръон ва суннатда очиқ матнларда келиб устида ижмоъ бор масъалаларга келсак (яъни диннинг асллари), бу ерда узрнинг йўли тамоман кесилгандир, бу ерда шубҳага ўрин ҳам йўқдир. Ким бу нарсани қабул қилишдан бош тортса – ундан тавба талаб қилинади (яъни кофир бўлган бўлиб, агар тавба қилмаса бу куфрига, ўлдирилади).” (Ар Рисала, 495)

Имом Сулаймон Ал Ҳаттобий Аш Шофеий, “агарда қози ижтиҳод қилса ва хато қилса, унга бир ажр…” ҳадиснинг шарҳида, шундай дейди: “Бу фақатгина бир неча важҳга (тарафга) эга бўлган диннинг фаръий (тафсилот) масъалаларидадир, лекин асл (усул, асос) бўлган, шариатнинг тиргагичлари ва аҳкомларнинг асослари ва таъвилга ўрин йўқ бўлган масъалаларда  эмасдир. Ким бу ерда (аслларда) хато қилса, у одамга хатоси туфайли УЗР ЙЎҚ” (Маъалимус Сунан, 4/160).

Бу сўзларни, жуда кўп салаф уламолар келтирганлар, уларнинг мисоли: Убайдуллаҳ Ал Муборакфурий (Туҳфатул Аҳвазий 4/463), (Аунул Маъбуд 9/354) китобининг муаллифи, шунигдек Мулла Али Ал Қори (Ал Мирқот), Ибн Ҳажар (Фатҳул Борий) ва бошқа кўплаб уламолар.

Ал Байҳақий ижтиҳод тўғрисидаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейди: “Ким ижтиҳод қилиниши мумкин бўлган ўринда ижтиҳод қилиб, хато қилган бўлса (яъни тафсилотларнинг шохчаларида) ва хато қилса, ундай ҳолатда пайғамбар алайҳиссаломдан келган ҳадисга асосан унинг хатоси кечирилади ин шаа Аллоҳ.” (Ас Сунан Ал Кубро 10/177)

“Узр бил Жаҳл” мавзусига алоқадор бўлган кўплаб бошқа масъалаларни сайтимизнинг шу мавзуга оид бўлган бўлимидан ўқиб, ўрганишингиз мумкин.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑