Тавҳиднинг моҳияти Аллоҳни билишликдир, жаҳолат эмас!
بسم الله الرحمن الرحيم
Имом Бухорий ва имом Муслимда келган ҳадисда Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розиаллоҳу анҳуни Яманга жўната: «Сиз аҳли китобдан бўлган қавмга кетмоқдасиз. Уларни биринчи Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, ва Мен Аллоҳнинг Росули эканлигимга шаҳодат келтиришга даъват қилинг, итоат қилсалар Аллоҳ уларга бир кеча кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Бунга ҳам итоат қилсалар уларга Аллоҳ молларидан садақа қилишни яъни закот беришни фарз қилганини ўша садақа бойлардан олиниб, камбағалларга қайтарилишини билдиринг» дедилар. (Саҳиҳайн)
Ибн Ҳажар Асқалоний бу ҳадиснинг шарҳида айтади: Равҳа ибн Ал Қосимдан ривоят қилинган матн бошқачароқдир: Биринчи бўлиб уларни Аллоҳгагина ибодат қилишга даъват қилинг. Агар улар Аллоҳни (ибодатга Якка илоҳ деб) билишса, уларни намозни қоим қилишга даъват қилинг… Ал Фазл ибн Аладан келган ривоятда ҳадиснинг матни қуйидагича: Аввал уларни тавҳидга даъват қилинг, кейин агар улар буни билишса, намозга даъват қилинг…
Шу ривоятлардан келиб чиққан ҳолда, Аллоҳга ибодат қилиш калимасининг маъноси билан Аллоҳни яккалаш калимасининг маъноси бирдир. Бу эса шунингдек, Робб ва Илоҳ деб фақатгина Аллоҳни тан олишлик, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган ботил илоҳларга, тоғутларга куфр келтириш, нафрат ва адоват қилиш, мушрикларни такфир қилиш ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларини қабул қилиш ва бошқалар.
Агар ушбу асл-асослар бузилса, бутун ислом бузилади. Чунки исломнинг биноси мустаҳкам бўлиб туриши, ушбу асосларнинг мавжуд бўлишига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, одамларни биринчи бўлиб, уларни тавҳидларида мавжуд бўлмаган нарсага даъват қилиш зарур. Агар уларда Аллоҳнинг фарзанди бор деган эътиқод мавжуд бўлса, энг аввало уларни мана шу куфрий эътиқодни тарк этишга чақирилади, сўнгра навбат ва нима зарурлигини ўлчовига қараб, иймоннинг бошқа асосларига ўтилади. Баъзи уламолар, ҳамма ботил нарсалардан, уларни қисмма-қисм санаган ҳолда тарк этишликни талаб қилишлик шарт эмас, унга тавҳидга шаҳодат беришлик кифоя қилади дейишди. Бошқа уламолар эса мутлоқ ҳамма кофирлар бир ҳил бўлмайди, хар қандай кофирнинг тавҳидга мос тушиб қоладиган бирор бир эътиқоди бўлади, шунинг учун ҳам бу кофир аввал уни куфрга тушириб турган ва исломга киришига монеълик қилаётган ҳолатини тарк этиши шартдир. Аслида эса ушбу фикрлар фарқи бўлмайди. Зеро, шаҳодат калимасига гувоҳлик беришлик, ўзининг ичида барча ширк ва унинг аҳлидан безор бўлиш ётади. Тавҳидга гувоҳлик берган киши, Аллоҳга маҳлукларни ўхшатишлик, Узайр ёки Ийсо алайҳимуссаламларни Аллоҳни ўғли деб ишониш, ўликларга дуо қилиш, тоғутларнинг маҳкамасидан ҳукм сўраш, мушрикларнинг куфрида шубҳа қилиш, куфрий сайловларда иштирок этиш ва шу каби ширк ва куфр турларини тарк этиб бўлган бўлади. Агар улар буни қабул қилишса, дегани шуни билдирадики: Сен даъват қилган нарсага улар шаҳодат бериб, у нарсага эргашсалар деганидир. Ибн Ҳузаймадан ривоят қилинган ҳадисда эса, ушбу жумлалар шундайдир: «Агарда улар сенга итоат қилсалар». Ал Фазл ибн Аладан ривоятида эса: «Агар улар Аллоҳни билишса» дейилган.
Бу матндан шу нарса келиб чиқадики, аҳли китоблар агарчи Аллоҳни биламиз ва Унга ибодат қиламиз деб даъво қилишларига қарамай, барибир улар Аллоҳни билишмаган. Тавҳид уламолари айтадилар: Аллоҳни махлуқларга ўҳшатадиганлар, масалан Унга ўғилни ёки қизни нисбат берадиганлар, аслида улар Аллоҳни билишмайди (танимайдилар). Агарчи улар ўзлари ибодат қилаётган нарсаларига Аллоҳ деган исмни берсалар ҳам, улар ибодат қилаётган нарса Аллоҳ эмасдир. (Фатҳул Борий, 3/418-420)
Имом Навайий юқоридаги ҳадисни шарҳида айтади: Қози Иёз ушбу «Агар улар билишса» жумласи ҳақида айтади: Улар Аллоҳни билишмайди, агарчи Унга ибодат қилсалар ҳам ва Уни билишни даъво қилсалар ҳам, ҳудди улардан буни тез тез эшитганимиздай. Масалан яҳудийлар Аллоҳни махлуқларга ўхшатадилар, уларнинг аксари мужассималикка ботиб кетишган. Шу сабабли, улар Аллоҳни билишмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг насли-авлоди бор дейдиганлар ҳам масалан Аллоҳнинг ўғли бор деб, Унга шерик келтирадиган, ҳулул ва интиқол эътиқодига эга бўлган насронийлар ҳам Аллоҳни билишмайди. Шунингдек, мажусийлар ва умуман Аллоҳга қандай услуб билан бўлса ҳам, Унга бирор нарсаларни тенг келтираётганлар, Унга махлуқларни ўхшатаётганлар, ширк ва куфр қилаётганларнинг барчаси Аллоҳни билишмайди. Буларнинг барчаси, Аллоҳнинг буюклигини ҳақиқий ҳолда қадрига етмадилар. Улар ибодат қилаётганлари Аллоҳ эмас, агарчи ибодат қилаётган нарсаларини (оламларнинг Робби) Аллоҳ деб номласалар ҳам. Чунки, улар ўзлари ибодат қилаётган нарсаларига бераётган сифатларидан Аллоҳ таъоло пок ва олийдир ва улар ибодат қилаётган нарсалари эса, Аллоҳнинг сифатлари ва ҳаққига қодир эмасдир. Демак, буларнинг (мушрик ва кофирларнинг) барчаси Аллоҳни билишмайди. Мана шу ҳолат (улар Аллоҳни билишмаслиги ва улар ибодат қилаётган Аллоҳ эмаслиги) очиқ ва ойдиндир ва мен буни (улар Аллоҳни билишмаслигини, уларни жоҳил эканини) ҳақ деб биламан. Бизнинг уламоларимиз ҳам шундай санашган. Масалан, Қайровон аҳли ушбу масъалада баҳс қилганида Абу Имрон Ал Форисий ҳам шу масъалани ҳудди мен каби тушинтирган эди. (Шарҳ Нававий, 1/199-200)
Бу ердан биз шуни хулоса қилишимиз мумкин-ки, куфр ва ширкнинг сабаби ва асли-асоси албатта жаҳолат, билмасликдир. Кофир, бунинг моҳияти жаҳолат, билмаслик. Мусулмон, бунинг моҳияти эса илм, билишликдир.

Оставьте комментарий