Саҳобларнинг жаҳолатга оид сўзлари.
بسم الله الرحمن الرحيم
Умар Ибн Ал Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу айтади:
فليس لهالك هلك معذرة فى فعل ضلالة حسبها هدى ، ولا فى ترك حق حسبه ضلالة
«Залолат йўлини ҳақ деб ўйлаб унда ҳалок бўлган киши ва ҳақни залолат деб ўйлаб уни тарк қилган кишига УЗР ЙЎҚ. Саид Ибн Мансур ривоят қилган ва ровийларнинг барчаси ишончли лекин иснодда кичик бир узулиш бор Умар ва Мусо Ибн Уқба ўртасида. Ва Ибн Батта ҳам ўзининг исноди билан ривоят қилган: Умар ибн Ҳаттоб (р.а) айтди:
أَيُّهَا النَّاسُ ، إِنَّهُ لا عُذْرَ لأَحَدٍ بَعْدَ السُّنَّةِ فِي ضَلالَةٍ رَكِبَهَا حَسِبَهَا هُدًى ، وَلا فِي هُدًى تَرَكَهُ حَسِبَهُ ضَلالَةً ، فَقَدْ بُيِّنَتِ الأُمُورُ ، وَثَبَتَتِ الْحُجَّةُ ، وَانْقَطَعَ الْعُذْرُ
«Эй одамлар! суннатдан сўнг залолатни ҳидоят деб ўйлаб, залолатга кириб қолган, ёки залолат деб ўйлаб, ҳидоятни тарк қилган бирор киши учун узр қолмади. Дарҳақиқат, ишлар баён қилиб берилди, ҳужжат собит бўлди ва узр айтиш йўли кесилди». Манба: «Ал-Ибана», 127, ва шунингдек шу йўл билан Ал-Хатиб «Ал-Фақиҳ вал мутафаққиҳ», 253 да ва Ибн Шибба «Тарих ал-Мадина», 1274 да ривоят қилган.
Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳудан (18:104) «Сен: Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», ояти ҳақида сўрашганда шундай жавоб берди:
كفرة أهل الكتاب كان أوائلهم على حق ، فأشركوا بربهم عز وجل وابتدعوا في دينهم ، وأحدثوا على أنفسهم ، فهم يجتمعون في الضلالة ، ويحسبون أنهم على هدى ، ويجتهدون في الباطل ويحسبون أنهم على حق ، ضل سعيهم في الحياة الدنيا وهم يحسبون أنهم يحسنون صنعا . وقال علي رضي الله عنه منهم أهل حروراء
(Бу оят аҳли китоб кофирларини ўз ичига олади) «Аҳли китоб кофирларини аввалгилари ҳақ устида эдилар, сўнг эса Роббилари азза ва жаллага шерик келтирдилар ва динларида ва ўз ораларида бидъат пайдо қилдилар. Ва улар залолатда жамланиб, ўзларини ҳидоятдамиз ва ботилда ижтиҳод қилиб ҳақдамиз деб ўйладилар. Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, яхшилик қиляпман деб ўйлайдиганлардир.
Ва Али розиаллоҳу анҳу айтдилар: Хаворижлар ҳам шулардандир (яъни ховорижлар ҳам ана шу оятга тушадилар, чунки улар ҳам ана шундай ўзларини яхшилик қиляпман деб ўйлардилар)» «Китабул тавҳид», Ибн Мандаҳ, 261. Тафсир ат Тобарий 18/127.
Ибн Жарир ат Тобарий Али розиаллоҳу анҳунинг мана шу оятни ховорижларга нисбатлаганини тўрт ровий орқали ривоят қилган. Алий розиаллоҳу анҳунинг ушбу оятнинг нузули сабаби хос бир кишиларга нозил бўлган бўлсада, аммо унинг маъноси умумий эканини жуда ҳам яхши тушунганликларига яққол далилдир, лекин ушбу оятни ва бошқа шунга ўхшаган оятларни фақатгина аслий кофирларгагина хос деб уларга чеклаб қўядиган залолатдаги кишиларга яққол қарши далилдир. Чунки, ўзини исломга нисбатлаган киши ширк қилиши билан аҳли китоблардан бўлган кишини ширкида фарқ йўқдир. Ҳар кимга ширкдан насиба фақат ширкдир, куфрдан насиба фақат куфрдир, залолатдан насиба залолатдир. Яъни аслий кофирлар ширк қилса бошқачароқ насиба, ўзини исломга мансублаган киши ширк қилса, бошқачароқ насиба бўлиб қолмайди.
Абдуллоҳ Ибн Умарга айтилди: «Шундай одамлар пайдо бўлдики, улар Қуръон ўқийдилар ва илм талаб қиладилар ва тақдир йўқдир, барча нарса ўзига ўзи тақдирсиз содир бўлади, деб даъво қиладилар».
Яъни унга бу фикрни билдирганлар илм истовчи ва ҳақни изловчи инсонлар эканини эслатиб ўтишди. Бунга жавобан Ибн Умар нима дедилар? Уларни узрли ва ажр олувчи мужтаҳидлар деб ҳисобладиларми?! Ёки уларни саҳиҳ ақийдаги зид эканликлари туфайли койиб, улардан пок безор бўлдиларми?!
Ибн Умар айтдилар: «Агар сен уларни учратсанг, уларга айтиб қўй, мен уларга алоқадор эмасман ва улар ҳам менга алоқадор эмас ва Абдуллоҳ Ибн Умар Аллоҳга қасам ичадики, агар улардан бирида Уҳуд тоғидай олтин тоғи бўлиб, уларни Аллоҳ йўлида садақа қилса, бу нарса унга тақдирга иймон келтирмагунига қадар ҳеч қандай фойда келтирмаган бўларди». Бу асарни имом Муслим ривоят қилган, «Ал иҳтижаж бил асар ас салафийя», 136 дан олинган.
Ва бу асар орқали аксар усул олимлари дин аслларида хато қилган кишига узр бўлмаслигига саҳобаларни ижмоъсини ҳужжат қилганлар.
Ибн Аббос ушбу оятни ўқиди: «Аллоҳ уларнинг барчасини қайта тирилтирадиган кунда худди сизларга қасам ичганларидек, Унга ҳам қасам ичарлар ва бирор нарсага еришамиз, деб ўйларлар. Аё, огоҳ бўлинг, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар» (58:18) ва айтди:
هم والله القدريون هم والله القدريون
«Аллоҳга қасам шу қодарийлар, Аллоҳга қасам шу қодарийлардир!». «Ал Ибана ал Кубро», Ибн Батто, 1540.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади:
إذا كان يوم القيامة يأمر الله تعالى بالقدرية إلى النار فيقولون ربنا ما لنا يؤمر بنا إلى النار فوالله ما أشركنا بالله قط ولقد كان قوم من أهل التوحيد يعملون بالمعاصي فما نرى أنه يؤمر بهم إلى النار ونترك نحن فأمر بنا وتركوا والله ما اشركنا بالله قط فيقال لهم أشركتم من حيث لم تعلموا
«Қиёмат куни Аллоҳ таъоло қодарийларни жаҳаннамга қаратиб буюради ва улар айтишади: «Эй Роббимиз! Нега биз жаҳаннамга буюрилмоқдамиз, Аллоҳга қасамки биз бирор нарсада Аллоҳга ширк келтирмаганмиз, айни пайтда бир аҳли тавҳиддан бўлган қавм маъсият қилган бўлса ҳам ва биз уларни жаҳаннамга буюрилишини ва бизни тарк қилиниши керак деб ўйлаймиз, биз эса жаҳаннамга буюрилмоқдамиз улар эса қолдирилмоқда. Ахир Аллоҳга қасам биз бирор нарсада Аллоҳга шерк келтирмаганмиз! Уларга айтилади: «Ўзларинг билмаган ҳолларингда шерик қилдинглар». Ибн Батто «Ал Ибана ал Кубро», 1541 да шунингдек, ҳар хил йўллар билан Ал Мардавайҳ тафсирда, Абу Исхоқ ас Салаъбий «ал Кафш вал Баян», 9/263 да, Ас Сиржоний «Ал Жуз», 5 да, Ал Малтий «Ат Танбиҳ фий Родд ала аҳлил аҳво вал бидъа», 172 да, Ибн Арабий «Аридатул аҳвазий», 1/147 да ривоят қилганлар.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади:
تفسير القرآن على أربعة أوجه : وجه تعرفه العرب من كلامها , وتفسير لا يعذر احد بجهالته , وتفسير يعلمه العلماء , وتفسير لا يعلمه إلا الله تعالى
Қуръон тафсири тўрт хил важҳдан иборатдир: Араблар каломидан билинадиган важҳ, бирор бир киши унга билмаслиги узр бўлмайдиган тафсир (дин асллари), уламоларгина биладиган тафсир ва ҳеч ким билмайдиган магар Аллоҳ таъологина биладиган тафсир. «Тафсир ат Тобарий», 1/76.
Абдуллоҳ ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан Ибн Абу Шайба ривоят қилади, Ибн Аббосни ҳузурида хаворижларни ижтиҳоди ҳақида зикр қилинганда шундай деди:
لَيْسُوا أَشَدَّ اِجْتِهَادًا مِنْ الرُّهْبَان
«Улар роҳиблардан ижтиҳодда кучлироқ эмас!» «Фатҳул Борий», 19/386.
Умар ибн Абдулазиз айтганлар:
لَا عُذْرَ لِأَحَدٍ بَعْدَ السُّنَّةِ فِي ضَلَالَةٍ رَكِبَهَا يَحْسَبُ أَنَّهَا هُدًى
Бирор кишига суннатдан кейин залолатга кетган бўлса УЗР ЙЎҚ, ҳатто залолатни ҳидоят деб қилган бўлса ҳам. «Ас-Сунна» ал-Марвазий, 1/31, исноди саҳиҳ.
Бу ерда очиқ Ислом асослари ҳақида айтилган, чунки ислом тафсилотларида узр бор!
Ал Байдавий Аш Шофеий (685-ҳижрийда вафот этган) «илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир», деган ҳадисни тушинтириб шундай дейди:
الْمُرَاد مِنْ الْعِلْم مَا لَا مَنْدُوحَة لِلْعَبْدِ مِنْهُ كَمَعْرِفَةِ الصَّانِع وَالْعِلْم بِوَحْدَانِيِّتِهِ وَنُبُوَّة رَسُوله صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَيْفِيَّة الصَّلَاة فَإِنَّ تَعَلُّمه فَرْض عَيْن وَقَالَ الثَّوْرِيُّ هُوَ الَّذِي لَا يُعْذَر الْعَبْد فِي الْجَهْل بِهِ
Илмдан мурод, банда ундан беҳожат болмаслиги керак бўлган унга лобуд бўлган илмлардир. Масалан Холиқни билишлик ва Уни Ёлғиз ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубуватини ва намоз кайфиятини билишлик ҳар бир бандага шартдир. Албатта, бу илмларни билишлик фарзи айндир. Ва Суфён ас Саврий айтганки: «Мана шунда бандага жаҳолати учун узр берилмайди». Ҳашияту ас-Синдий ала Ибн Можжа», 1/208.
Имом Суфён ас Саврий, ҳадис ва фиқҳнинг буюк имомларидан, аҳли сунна вал жамоанинг устунларидан бири. 97-ҳижрийда таваллуд топган, дин имомларини энг буюкларидан таълим олган ва унинг шогирдлари ҳам катта имомлардан бўлишган. 161-ҳижрийда вафот этган.

Оставьте комментарий