Салафлардаги «Узр бил Жаҳл»нинг ихтилоф нуқтаси

Ўтмиш олимларининг «Узр бил-жаҳл» мавзусидаги ихтилофларининг ўзаги нимада эди?

بسم الله الرحمن الرحيم

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар киши катта ширк ёҳуд куфр қилса, у буни ширк эканини билган ё билмаган, унга ҳужжат етган ёки етмаганидан қатъий назар, у албатта мушрик/кофир деб ҳисобланади. Ва бу масъалада иҳтилоф йўқ ва бўлмаслиги лозимдир.

Бунга бир қанча қуръон оятлари исботдир, масалан, ал-Баййина сурасининг илк икки ояти, унда Аллоҳ ширк қилганларни уларга далил келгунига қадар “кофирлар” деб ундан кейин ҳам шу ҳолатда қолганликларини хабар қилган.

Ва бу борада пайғамбарлар ижмоъси шуки, улар юборилган пайтда аввало бутун қавмни такфир қилишди, ва у (қавмни) ва аждодларини адашганликда ва куфрда айбладилар.

Шунингдек соғлом ақл, дуруст фитрат эгаси ёки оддий бир тилшунос, мушрик деганда ширк қилганни ёки ширк амали унга тушган кимсани, кофир деганда эса куфр амалида бўлганни ёки куфр унга тушган кимсани англайди.

Ва бунинг зидди — тавҳиддир, шунинг учун муваҳҳид — бу амалида ширк ёки куфр бўлмаган, ёки унга ширк/куфр тушмаган кишининг номидир.

Шу сабабдан киши ҳеч қачон мушрикни муваҳҳид, кофирни эса,  мусулмон деб айтолмайди. Чунки бу ишлари бемаънилик бўлади. Киши ё мусулмон, ё бўлмаса кофир бўлади, учинчиси эса мавжуд эмас (агар балоғат ёшига етмаган ёки мажнун бўлмаса).

Ва баъзи дин душманлари “мукаллаф” сўзининг луғавий маъносига “ёпишиб”, ўзларининг фикрлари устига тавҳиднинг асл ва асосларини бузаётган кўпқаватли қиёслар қуриб ташлаганлар.

Ушбу ихтилофлар фақатгина ўзларини исломга нисбатлаган ғулотул муржия, мотрудия, муътазила, ғулот шия каби фирқаларда ва охирги уч аср даврида пайдо бўлган эди. Улардан энг фаол ҳолда ажралиб турганлари эса, муржия ва уларнинг баъзи кўринишларидир.

Уларнинг баъзилари шундай дейди:

“Биз ширк ёҳуд куфр қилган, ёки унда у нарсалар (диннинг аслини бузучи куфр ва ширклар) топилган кишини, агар у жоҳил бўлса ёки адашган бўлса ҳам такфир қилмаймиз. Биз ундайларга токи етарлича ҳужжат қоим қилинмагунича ва токи ҳужжатни инкор қилмагунича такфир қилмаймиз. Унгача биз учун улар мусулмондирлар ва исломдан ниманидир инкор қилмагунларича диндан чиқмайдилар!”

Бошқалари айтади:

“Биз — кишининг ҳужжатни инкор қилиши билангина уни такфир қилинишига рози эмасмиз. Шунинг учун ҳужжат қоим қилишда уни (ҳужжатни) тушунишини ҳисобга олмаймиз (яъни ҳужжатни у қачон биз билан рози бўладиган даражага келгунча тушутириб ўтирмаймиз). Аммо биз мусулмонни фақат ўша келтирилган далиллардан кейингина такфир қиламиз. Балки у ўша муайян иш ширк эканлигини ёки маълум бир эътиқод ширк/куфр эканини билмас. У бу нарсаларда жоҳил бўлиши мумкин. Биз бу нарсани (жаҳолат, тақлид, таъвилни) баъзилар каби,  фақат диннинг тафсилотларида бўлади деб чеклаб қўймаймиз.  Ҳатто бу диннинг аслларига таълуқли бўлса ҳам унинг жаҳолати унга узр бўлади деб айтамиз. Шу сабабли биз учун ҳужжат қоим қилишлик биринчи даража, такфир эса иккинчи даражалидир”.

Яна бошқалари дейдики:

“Биз ҳам бундай одамга ҳужжат қоим бўлмагунча такфир қилмаймиз. Аммо биз уни мусулмон ҳам деб айтмаймиз. Улар биз учун бамисоли фатра аҳлидандирлар”.

Бу барча даҳшатли эътиқодлар исломдан бебаҳра инсонларнинг шубҳаларининг маҳсулидир. Бу гапни мусулмон киши айтмайди, сабаби бу нарсаларнинг ҳаммаси пайғамбарлар ва росуллар юборилган тавҳидга тамоман зиддир. Ахир ширкдаги, ёки ширк қилишда хеч қандай икроҳ бўлмаган киши ҳужжатгача такфир қилиниши — «ал-вало вал-баро»нинг асоси бўлиб, бу нарсасиз тавҳидга амал қилиш чорасиздир. Бинобарин, ушбу таҳрифий (бузуқ) ақидалардан бўлган эътиқодларни иддао қилаётган одам, исломни бузувчи амаллар “навақизул ислом”нинг учинчи бандига тушадилар ва бундай одамларни олим, ёки авомданлигига ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммалари бир хил кофирдирлар.

Энди батафсил муҳокамага ўтамиз, яъни Аҳли сунна орасида иҳтилоф аслида нимада эди:

Шундай қилиб, катта ширк ёки куфр қилган инсон мушрик/кофирлигида ихтилоф йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. У ҳар қанақасига мушрик-кофир деб ҳисобланади, у буни ширк эканлигини билган, ёки билмаган, ҳужжат етган, ёки етмаганидан қатъий назар. (Тавҳидни асосини билмаган киши ҳужжатга қадар такфир қилинади.)

Бундай мушрикларнинг жазоси тўғрисида (дунё ва охиратда), бу масъалада уламоларнинг ихтилофлари мавжуд:

1) Биринчи гуруҳ уламолар айтади:

Фатра аҳли билан бўлгани каби — агар у мушрик ҳолатида ўлган бўлса ва унгача далил (Қуръон) етмаган бўлса, ёки мунофиқлар ва ислом ҳақида шунчаки эшитиб иймон келтирганлар сингари далил етиб аммо тушунмаган бўлсалар, ундайлар жаҳаннамдадирлар. Зеро шу ҳолатда ўлган эканлар, демак унга ҳидоят етмаган ва у бунга лойиқ бўлмаган ва Аллоҳ хеч кимга адолатсизлик қилмайди.

“Фатра даврининг кишиларига келсак (яъни далил етмаганларга) ва шу каби ҳолатдагилар — абадий жаҳаннамда қоладиганлардир. Ва уларнинг билмасликлари, уларга узр бўлолмайди. Зеро улар ширкдан тозаланишликлари учун (ёки умуман уни қилмасликлари учун) фитратнинг ўзи етарли эди. Агар ширкка қўл урган бўлсалар, демакки уларда бир хойр (яхшилик) бўлмаган. Ва Аллоҳ хеч кимга адолатсиз эмас”.

Фитратнинг ўзигина етарли деган уламолар қуйидаги оятларга таянган ҳолда ҳукм чиқарганлар:

“Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла. Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун. Шояд қайтсалар, деб оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз.” (Аъроф, 172-174)

Шунингдек ҳадисда ҳам айтилганки:

“Қайсидир бир одам: “Эй росулуллоҳ, (ўлган) отам қаерда?” дейди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Оловда (жаҳаннамда)” дейдилар. У қайтиб кетаётганда, пайғамбар алайҳиссалом уни қайтариб туриб: “Албатта, менинг отам ва сенинг отанг жаҳаннамдадир” дедилар. (Муслим, “Иймон” 88)

Шунингдек Имом Аҳмад ва бошқалар ушбу Лақийт ибн Амир розиаллоҳу анҳу, пайғамбар алайҳиссаломни зиёрат қилганларидаги воқеани айтиб, росулуллоҳ билан бўлган суҳбатни айтиб беради:

فَانْصَرَفْنَا وَأَقْبَلْتُ عَلَيْهِ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ هَلْ لِأَحَدٍ مِمَّنْ مَضَى مِنْ خَيْرٍ فِي جَاهِلِيَّتِهِمْ قَالَ قَالَ رَجُلٌ مِنْ عُرْضِ قُرَيْشٍ وَاللَّهِ إِنَّ أَبَاكَ الْمُنْتَفِقَ لَفِي النَّارِ قَالَ فَلَكَأَنَّهُ وَقَعَ حَرٌّ بَيْنَ جِلْدِي وَوَجْهِي وَلَحْمِي مِمَّا قَالَ لِأَبِي عَلَى رُءُوسِ النَّاسِ فَهَمَمْتُ أَنْ أَقُولَ وَأَبُوكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ثُمَّ إِذَا الْأُخْرَى أَجْملُ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَأَهْلُكَ قَالَ وَأَهْلِي لَعَمْرُ اللَّهِ مَا أَتَيْتَ عَلَيْهِ مِنْ قَبْرِ عَامِرِيٍّ أَوْ قُرَشِيٍّ مِنْ مُشْرِكٍ فَقُلْ أَرْسَلَنِي إِلَيْكَ مُحَمَّدٌ فَأُبَشِّرُكَ بِمَا يَسُوءُكَ تُجَرُّ عَلَى وَجْهِكَ وَبَطْنِكَ فِي النَّارِ قَالَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا فَعَلَ بِهِمْ ذَلِكَ وَقَدْ كَانُوا عَلَى عَمَلٍ لَا يُحْسِنُونَ إِلَّا إِيَّاهُ وَكَانُوا يَحْسِبُونَ أَنَّهُمْ مُصْلِحُونَ قَالَ ذَلِكَ لِأَنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ بَعَثَ فِي آخِرِ كُلِّ سَبْعِ أُمَمٍ يَعْنِي نَبِيًّا فَمَنْ عَصَى نَبِيَّهُ كَانَ مِنْ الضَّالِّينَ وَمَنْ أَطَاعَ نَبِيَّهُ كَانَ مِنْ الْمُهْتَدِينَ

“Биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келдик ва мен айтдим: “Эй росулуллоҳ! Жоҳилиятда ўтиб кетганларга бирор бир яхши нарса борми?” Қурайшилардан бўлган бир одам деди: “Аллоҳга қасамки, сенинг отанг Мунтафиқ жаҳаннамдадир”. Бу одам ҳамманинг олдида менинг отам тўғрисида бундай гап гапиргани учун, шу пайт менинг юзимнинг териси ва гўшти орасини олов қоплагандай бўлди. Ва мен: “Эй росулуллоҳ, сизнинг отангиз қаерда?” демоқчи бўлдиму, бир оз ўйлаб чиройлироқ сўрамоқчи бўлиб: “Сизнинг аҳлингиз (аждодингиз) қаерда?” деб сўрадим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки менинг аждодларим ҳам оловда. Қайсики Амирий ёки Қурайший мушрикнинг қабридан ўтсанг: “Сени олдинга мени Муҳаммад юборди ва сенга сени маҳзун қиладиган нарса айтаман, сени юзинг ва қорнинга судраб туриб оловга судрайдилар” дегин. Мен: “Эй росулуллоҳ, уларни бу нарсага нима олиб келди? Улар бундан бошқа нарсани билмасдан туриб ва қилган ишларини тўғри деб қилган эдилар!” дедим. У киши дедилар: “Бунинг сабаби Аллоҳ таоло ҳар етти умматнинг охирида пайғамбар жўнатар эди, ким ўз пайғамбарига осийлик қилса, адашганлардан эди. Ким ўз пайғамбарига итоат қилса, тўғри йўлга ҳидоят қилинганлардан эди” (“Муснад” Имом Аҳмад “Аз Завоид”да, 15617, ҳадис муҳаддислар ижмоъсига асосан саҳиҳдир).

Шунингдек Имом Муслим ўз “Саҳиҳ” ҳадислар тўпламида Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилади:

قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ ابْنُ جُدْعَانَ كَانَ فِى الْجَاهِلِيَّةِ يَصِلُ الرَّحِمَ وَيُطْعِمُ الْمِسْكِينَ فَهَلْ ذَاكَ نَافِعُهُ قَالَ « لاَ يَنْفَعُهُ إِنَّهُ لَمْ يَقُلْ يَوْمًا رَبِّ اغْفِرْ لِى خَطِيئَتِى يَوْمَ الدِّينِ ».

“Мен пайғамбар алайҳиссаломга айтдим: “Эй Аллоҳнинг росули, Ибн Жудъан жоҳилият даврида силаю раҳм (қариндошлик алоқалари) қиларди, мискинларни таомлантирарди, бу нарсалари унга фойда берадими?” Росулуллоҳ жавоб бердилар: “Бу нарса унга фойда бермайди, ахир у: “Эй Роббим, қиёмат куни менинг гуноҳларимни кечир!” деб бир кун ҳам айтмаган эди!” (Саҳиҳ Муслим, 540)

2) Иккинчи гуруҳ олимлар айтадилар:

Агарда қуръон мушриккача етиб борган бўлса, у эса қуръонга эргашмаган бўлса, ундай одам абадий жаҳаннамдадир, ҳоҳ у бу нарсани тушунган бўлсин, ҳоҳ тушунмаган бўлсин. Ахир мунофиқларгача ҳам қуръон етиб борган эди, аммо улар ҳам тушунмаган эдилар. Шунга қарамай Аллоҳ уларни жаҳаннамнинг энг қуйи даражасидадир деган.

Шунинг учун ҳужжат/далил етиб келиши бу бир нарса бўлса, уни тушинмоқлик эса иккинчи нарсадир.

Айнан шу учун христианлар, яҳудийлар ва бошқа кофир турлари жаҳаннамдадирлар, сабаби ислом етиб келганидан кейин улар у тўғрисида эшитишган, аммо унга эргашмаганлар (яъни уларга ҳужжат етиб келган). Айнан шу тўғрисида ҳам пайғамбар алайҳиссалом ҳадислардан бирида, ким пайғамбарни исмини эшитса, аммо унга эргашмаган бўлса, ундай киши оловда эканлиги айтилган.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан кимга бўлса ҳам, ҳоҳ яҳудий бўлсин, ҳоҳ насроний бўлсин, мен тўғримда эшитиб, менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлса, албатта жаҳаннам аҳлидандир!” (Муслим, 153) (Бу ерда уммат сўзидан мақсад пайғамбар юборилган қавмлардир, яъни Муҳаммад алайҳиссалом учун қиёматгача бўлган ҳамма инсон ва жинлар).

Шундан сўнг ушбу гуруҳдаги уламолар айтадиларки,

Агар бундай одамга ҳужжат (қуръон) етиб келмасдан туриб мушрик ҳолида ўлган бўлса, ундай одам жазога лойиқ бўлади, сабаби унинг фитрати у учун етарли ҳужжат эди, ҳудди Аъроф сурасининг 172-174 оятларида далили келгандай. Аммо, Аллоҳ таоло, Ўзининг раҳмати ва марҳамати билан, токи пайғамбар юбормагунича азобламайман деган (яъни фитратдан кейин иккинчи далил/ҳужжат эса қуръондир).

Бунга далил ўлароқ қуръонда кўплаб оятлар мавжуд, масалан:

مَّنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۚ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ ۗ وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّىٰ نَبْعَثَ رَسُولًا

“Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз”. (Исро, 15)

وَمَا أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ * ذِكْرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَالِمِينَ

«Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган. Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик». (Шуаро, 208-209)

وَمَا كَانَ رَبُّكَ مُهْلِكَ الْقُرَىٰ حَتَّىٰ يَبْعَثَ فِي أُمِّهَا رَسُولًا يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِنَا ۚ وَمَا كُنَّا مُهْلِكِي الْقُرَىٰ إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَالِمُونَ

«Роббинг шаҳар-қишлоқларни то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлганмиз». (Қосос, 59)

وَلَوْ أَنَّا أَهْلَكْنَاهُم بِعَذَابٍ مِّن قَبْلِهِ لَقَالُوا رَبَّنَا لَوْلَا أَرْسَلْتَ إِلَيْنَا رَسُولًا فَنَتَّبِعَ آيَاتِكَ مِن قَبْلِ أَن نَّذِلَّ وَنَخْزَىٰ

« Агар Биз уларни у(келиши)дан олдин азоб-ла ҳалок қилганимизда эди, албатта: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, хору зор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик», дердилар». (То Ҳа, 134)

وَلَوْلَا أَن تُصِيبَهُم مُّصِيبَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ فَيَقُولُوا رَبَّنَا لَوْلَا أَرْسَلْتَ إِلَيْنَا رَسُولًا فَنَتَّبِعَ آيَاتِكَ وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ

«Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида: «Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик», демасалар эди». (Қосос, 47)

أَن تَقُولُوا إِنَّمَا أُنزِلَ الْكِتَابُ عَلَىٰ طَائِفَتَيْنِ مِن قَبْلِنَا وَإِن كُنَّا عَن دِرَاسَتِهِمْ لَغَافِلِينَ

«Биздан аввалги икки тоифага китоб туширилган, уларнинг дарсларидан ғофилмиз», демасликларингиз учун (қуръонни нозил қилдик)». (Анъом, 156)

وَهُمْ يَصْطَرِخُونَ فِيهَا رَبَّنَا أَخْرِجْنَا نَعْمَلْ صَالِحًا غَيْرَ الَّذِي كُنَّا نَعْمَلُ ۚ أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُم مَّا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَن تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ ۖ فَذُوقُوا فَمَا لِلظَّالِمِينَ مِن نَّصِيرٍ

«Улар у ерда: «Эй Роббимиз! Бизларни чиқар! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қилурмиз!» деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантиргувчи келмаган эдими?! Бас, энди, тотийверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир» (дейилур)». (Фотир, 37)

Бундан ташқари ушбу фикрга суннатдан ҳам далиллар мавжуд:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Қиёмат куни тўрт тоифа одам ўзларининг узрларига сабаблар келтирадилар:

Кар (эшитмас), мажнун, қари одам ва фитратда ўлган одам.

Биринчи киши: “Мен ҳеч нарса эшитмас эдим” дейди.

Иккинчи киши: “Ислом келган маҳал, кўчадаги болалар менга тезак отишар эди” дейди.

Учинчи киши: “Ислом келган маҳал, менинг ақлим тушунмайдиган эди” дейди.

Тўртинчи киши: “Роббим, менга бирорта ҳам пайғамбар келмаган эди” дейди.

Аллоҳ уларни Ўзига бўйсунишга чақиради. У уларни имтиҳон қилиб, жаҳаннамга киришларини буюради. Улардан ким бу буйруққа бўйсунса, уни (жаҳаннамни) совуқ ҳолда топади, ким бўйин товласа жаҳаннамга улоқтирилади”

(Имом Аҳмад Ибн Роҳавайҳдан, у Ибн Мардавайҳдан, у Байҳақийдан у айтадики, бу ҳадис Асвад ибн Солиҳдан келади – саҳиҳ)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунингдек айтадилар:

“Ким фитрат устида, мажнун ҳолда, соқов, кар ҳолда ва қари киши ҳолида ўлган бўлса, уларга (қиёматда) пайғамбар юборилиб, жаҳаннамга киришлари айтилади. Улар: “Бизларга бирорта ҳам пайғамбар келмаган эди” деб тортиша бошлайдилар. Аммо уларга вайл бўлсин! Агарда улар бўйсуниб, оловга кирганларида эди, улар уни совуқ ва омон ҳолда топган бўлар эдилар. Ким итоат этиб, қабул қилса, унга (совуқ ҳолдаги, омон ҳолдаги оловга) киради”.

Абу Ҳурайра қуйидаги оятни ҳам қўшиб қўйган:

مَّنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۚ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ ۗ وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّىٰ نَبْعَثَ رَسُولًا

“Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз”. (Исро, 15)

(Абдурроззақ Ибн жарирдан, у Ибн Мунзирдан, у Ибн Ҳатимдан, Бухорий ва Муслим шартларига асосан саҳиҳ иснодли ровийлар орқали ривоят қилган).

Пайғамбар алайҳиссалом яна айтадилар:

“Жоҳилият давридаги (фатра аҳли) қиёмат куни орқаларида ўзларининг бутлари билан келадилар. Аллоҳ уларни сўроқ қилганда, улар: “Роббимиз, Сен бизларга пайғамбар юбормаган эдинг ва Сендан бизларга ҳеч нарса етиб келмаган эди. Агарда бизларга пайғамбар юборганингда эди, биз Сенинг энг содиқ қулларинг бўлар эдик” дейдилар. Аллоҳ: “Мен сизларнинг садоқатингизни имтиҳон қиламан” деб жавоб беради ва уларга жаҳаннамга кириб, у ерда қолишларига амр этади. Улар у ерга кириб, олов ва тутундан қўрқиб, қайтиб келадилар ва айтадилар: “Роббимиз, бизни оловдан қутқар!”. Аллоҳ айтади: “Ахир сизлар Мен буйруқ берганимда, Менга итоат қилишга ваъда бермаган эдингларми?” Аммо яна қайтиб келиб Аллоҳга илтижо қилишлари учун, улар яна ваъда берадилар.

Росулуллоҳ давом этдилар:

“Агарда улар оловда (биринчи марта кирганларида) қолганларида эди, улар уни (оловни) совуқ ва омон ҳолларида топган бўлар эдилар””

(Ал Баззор ва Ҳоким ривоят қилиб айтганларки, бу ҳадис Бухорий ва Муслим шартлари асосида саҳиҳдир деганлар)

Пайғамбар алайҳиссаломнинг оталари оловда эканлигига бир нечта фикрлар мавжуд,

У одам оловда бўлишининг сабаби шундаки, у одамгача Иброҳим алайҳиссалом даъвати етиб борган эди, яъни у даврда илм йўқолиб кетган бўлса ҳам, тавҳид дийни (муваҳҳидлар) мавжуд эди. Масалан, Ибн Ал Жавзий “Ат Талқийн” китобида, биринчи жоҳилият даврида бутларга сиғинишдан воз кечган тўққиз кишини исмини зикр қилган:

Абу Бакр ас-Сиддиқ, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Усмон ибн ал Ҳувайрис, Варақа ибн Нафвал, Рабаб ибн ал Барро, Асъад ибн Қурайб ал Ҳумайрий, Касс ибн Саъид ал Ладий, Абу Қайс ибн Сарма.

Ушбу рўйхатга яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларини ҳам қўшиб қўйса бўлади).

Шунингдек ушбу оталари оловда эканлиги  зикр қилинган ҳадис заиф ҳадис бўлиб, бошқа саҳиҳ ҳадисда  эса оталари оловда эканлиги зикр қилинмаган деган фикр ҳам мавжуд. Валлоҳу аълам.

Нима бўлса ҳам, бу ҳадис иккинчи гуруҳдаги уламоларнинг фикрларига зид эмасдир. Шунинг учун биз иккинчи гуруҳдаги уламоларнинг фикрлари, биринчи гуруҳдаги олимларнинг фикрларидан кўра қувват жиҳатдан ва далил жиҳатдан ҳам кучлироқ деб санаймиз.

Яна шуни билиб қўйиш зарурки, бу масъалалар мусулмон кишининг ақидаси бузулиб кетмайдиган масъалалар бўлиб, бу масъалалар тавҳид асллари ва асосларидан фарқли ўлароқ, мусулмон кишининг яхши тушунмаслиги, хато таъвили, жаҳолати ва ихтилофи туфайли узрлидир. Ундан ҳам ташқари, ушбу масъалалар диннинг тафсилотларининг ҳам тафсилоти бўлиб, олимлар ижтиҳод қилишлари мумкин бўлган ўринлардир, бу ерда хато қилган олим бир ажр олади, тўғри топган олим эса икки ажр оладиган ўриндир.

Шунинг учун бу ерда икки мусулмон киши ҳар хил фирга эга бўлишларининг ҳеч қандай мушкилоти йўқдир.

Сўзимизнинг сўнгида оламлар Робби Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз!

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑