Мушрик, мусулмон эмасдир.
بسم الله الرحمن الرحيم
Асосий қоида: Салафлар ва аҳли сунна вал жамоа динни қандай тушинганларидир.
- Динда фақатгина Қуръон ва суннат ҳамда мусулмонларнинг ижмоъси далил-ҳужжат бўлади.
- Агарда матн муташобеҳ — бир неча маънога эга бўлса, уни аниқ-равшан ва бир маънога эга бўлган — муҳкам матнларга қайтариб, уни соясида тушинилиши керакдир.
- Кимки аниқ бир маънога эга бўлган муҳкам матнларни зиддига ҳар хил маънога эга бўлган мутошобеҳ бўлган матнларни кўтариб келса, Аллоҳ уни Оли Имрон сурасида хабарини берган қалбида марази бор бўлган кишидир.
- Бир олимни фикри далил ҳисобланмайди ушбу олим ким бўлса ҳам, ҳатто у саҳобалардан бўлса ҳам. Агар саҳобаларнинг ижмоъси собит бўлмаган бўлса. Бу кейинги уламоларга янада кўпроқ таълуқлидир. Яъни: уларни сўзи далил эмас эканига.
- Ким уламоларни муташобеҳ бўлган сўзларини Қуръон ва суннатдан муҳкам бўлган матнларни зиддига таъвил-талқин қилса, албатта у янада қалбида оғишибди.
Қуръон ва суннатдан далиллар.
- Барча росуллар юборилган тавҳид, ислом ҳисобланади. Ширк тавҳиднинг мутлоқо зидди ҳисобланади ва албатта уни бузиб ташлайди.
- Аллоҳ таъоло инсон ва жинларни фақатгина якка Ўзига ибодат қилишлари ва ибодатда шерик келтирмасликлари учун яратди. Яъни: Уларни тавҳидни рўёбга чиқаришлари учунгина яратди. Аллоҳ таъоло айтади: «Мен инсонлар ва жинларни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим». (Зарият: 56) Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу ушбу оятни тафсирида: «Улар тавҳидни рўёбга чиқариб ва фақатгина якка Аллоҳгагина ибодат қилишлари учун» деб айтади.
- Тавҳид инсонларга фарз қилиниб уларга буюрилган эди: Аллоҳ таъоло айтади: «Улар фақатгина динни Аллоҳ учун холис қилиб (ширкдан тозаланиб) Исломга тўлиқ юзланган ҳолатда ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар» (Баййина: 5)
Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилиш ва ушбу ибодатларни ширкдан тозалашлик — бу ҳақиқий тавҳиддир. Аллоҳ таъоло инсонларга тавҳидни қоим қилишни барча амалларида адо қилишларини буйиргандир: «Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг» деб Пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36) Шундай қилиб, Аллоҳ азза ва жалла барча росулларни тавҳидга даъват қилишлари учун юборган: «Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга:
«Албатта, Мендан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг» деб ваҳий қилганмиз» (Анбиё: 25)
- Аллоҳ таъоло айтади: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас». (Нисо: 116) Шундай қилиб, Аллоҳ таъоло бошқа гуноҳлардан фарқли ўлароқ ҳеч қачон (тавба қилмасдан вафот этса) ширкни кечирмайди. Ким мажбурланмасдан ҳам ширкка қўл урса уни мусулмон деса, аниқ ушбу оятга мухолиф бўлган бўлади. Чунки, у Аллоҳни бошқа ширкдан кичик бўлган гуноҳларни кечиргани каби, ширкни ҳам кечиради деб иддао қилган бўлади. Ким ушбу оятдан жоҳил кишини истисно қилиб ажратмоқчи бўлса, у хослашга хос далил-ҳужжатни олиб келиши керак бўлади. Зеро, умумдан истисно қилишга хос далил керак бўлади.
- Аллоҳ таъоло айтади: «Токи пайғамбар юбормагунимизча азоблагувчи эмасмиз». (Исро: 15)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни тўрт тоифа одам ўзларининг узрларига сабаблар келтирадилар: Кар (эшитмас), мажнун, қари-кекса одам ва фитратда ўлган одам. Биринчи киши: «Мен ҳеч нарса эшитмас эдим» дейди. Иккинчи киши: «Ислом келган маҳал, кўчадаги болалар менга тезак отишар эди» дейди. Учинчи киши: «Ислом келган маҳал, менинг ақлим тушунмайдиган эди» дейди. Тўртинчи киши: «Роббим, менга бирорта ҳам пайғамбар келмаган эди» дейди. Аллоҳ уларни Ўзига бўйинсунишга чақиради. У уларни имтиҳон қилиб, жаҳаннамга киришларини буюради. Улардан ким ушбу буйруққа бўйинсунса, уни (жаҳаннамни) совуқ ҳолда топади, ким бўйин товласа жаҳаннамга улоқтирилади» (Имом Аҳмад Ибн Роҳавайҳдан, у Ибн Мардавайҳдан, у Байҳақийдан у айтадики, бу ҳадис Асвад ибн Солиҳдан келади – саҳиҳ)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунингдек айтадилар: «Ким фитрат устида, мажнун ҳолда, соқов, кар ҳолда ва қари киши ҳолида ўлган бўлса, уларга (қиёматда) пайғамбар юборилиб, жаҳаннамга киришлари айтилади. Улар: «Бизларга бирорта ҳам пайғамбар келмаган эди» деб тортиша бошлайдилар. Аммо, уларга вайл бўлсин! Агарда улар бўйсуниб, оловга кирганларида эди, улар уни совуқ ва омон ҳолда топган бўлар эдилар. Ким итоат этиб, қабул қилса, унга (совуқ ҳолдаги, омон ҳолдаги оловга) киради». Абу Ҳурайра қуйидаги оятни ҳам қўшиб қўйган: «Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетади. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.» (Исро: 15) (Абдурроззақ Ибн Жарирдан, у Ибн Мунзирдан, у Ибн Ҳатимдан, Бухорий ва Муслим шартларига асосан саҳиҳ иснодли ровийлар орқали ривоят қилган)
Пайғамбар алайҳиссалом яна айтадилар: «Жоҳилият давридаги (фатра аҳли) қиёмат куни орқаларида ўзларининг бутлари билан келадилар. Аллоҳ уларни сўроқ қилганда, улар: «Роббимиз, Сен бизларга пайғамбар юбормаган эдинг ва Сендан бизларга ҳеч нарса етиб келмаган эди. Агарда бизларга пайғамбар юборганингда эди, биз Сенинг энг содиқ қулларинг бўлар эдик» дейдилар. Аллоҳ: «Мен сизларнинг садоқатингизни имтиҳон қиламан» деб жавоб беради ва уларга жаҳаннамга кириб, у ерда қолишларига амр этади. Улар у ерга кириб, олов ва тутундан қўрқиб, қайтиб келадилар ва айтадилар: «Роббимиз, бизни оловдан қутқар!». Аллоҳ айтади: «Ахир сизлар Мен буйруқ берганимда, Менга итоат қилишга ваъда бермаган эдингларми?». Аммо яна қайтиб келиб Аллоҳга илтижо қилишлари учун, улар яна ваъда берадилар. Росулуллоҳ давом этдилар: «Агарда улар оловда (биринчи марта кирганларида) қолганларида эди, улар уни (оловни) совуқ ва омон ҳолларида топган бўлар эдилар». (Ал Баззор ва Ҳоким ривоят қилиб айтганларки, бу ҳадис Бухорий ва Муслим шартлари асосида саҳиҳдир деганлар)
Тавҳид даъвати етмаган аҳлул фатра ва шу сабабли уни билишга имкони бўлмаганларни Аллоҳ имтиҳон қилмай жазоламайди. Аммо, уламоларнинг ижмоъси билан улар мусулмон саналмайдилар, чунки ана шу ижмоъга биноан мусулмон-муваҳҳид киши юқоридаги ҳадисларда келганидек имтиҳон қилинмайди, лекин имтиҳонсиз Аллоҳни изни ила жаннатга киради. Шундай қилиб маълум бўляптики, юқорида ҳадисларда келганидек имтиҳон қилинадиган бўлса, дунёда мушрик бўлганига далолатдир. Шу сабабли ҳам Шайх Муҳаммад ибн Иброҳимдан аҳлу фатра мусулмонларми ёки кофирларми деб сўрашганда айтган эдики: «Улар кофирлар, мусулмон эмас. Лекин уларга росул (рисолат) юборилмагунига қадар жазоланмайди». (Фатава ва Росаил Муҳаммад ибн Иброҳим 1/246 247) Шайх Исхоқ ибн Абдур-Роҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: «Рисолат ва Қуръон етмасдан жоҳилиятда ўлиб кетган аҳли фатра ҳақида ижмоъ борки улар мусулмон деб номланмайди (мусулмон эмасми, демак кофирдир. Чунки учинчи тоифа йўқ) ва уларга истиғфор ҳам айтилмайди, аммо аҳли илмлар фақат уларни охиратда азобланишида ихтилоф қилганлар (баъзилари Қуръон етиб бормаган бўлсада, барибир жазоланади дейишган ва яна баъзилари йўқ улар охиратда имтиҳон қилинади дейишган)» (Такфирул Муайян, 17)
- Ким Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни (ширкни) жоиз эмаслигини билмаган бўлса, шаҳодат калимасини маъносини билмас экан. Ушбу инсон шаҳодат калимасининг зарурий — «илм» шартини рўёбга чиқармагандир. Мазкур шартсиз шаҳодат калимасини ҳар қанча талаффуз қилмасин фойда келтирмайди. Ҳудди, талоқ сўзини араб тилида маъносини-таржимасини тушинмасдан-билмасдан ҳар қанча талаффуз қилгани билан талоқ тушмаганидай. Ижмоъга биноан бундай киши мусулмон ҳисобланмайди. «Бас, Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ эканини билгин». (Муҳаммад: 19) Қандай қилиб инсон мусулмон бўлиши мумкин, агарда у ислом нима эканини билмаса? Исломни билмаслиги сабаби билан узрли бўлган мусулмон деб аталадими?
- Ислом: Ихлос билан (ширкдан ҳоли бўлган ҳолда) якка Аллоҳ таъолога ибодат қилиш деганидир. Шунга биноан ҳам ислом тавҳид маъносини билдиради. Мусулмон бу мухлисдир (яъни: тозаланган-ихлос сўзидан олинган). Ким ширкка қўл урса, мусулмон-мухлис ҳисобланмайди. Ҳудди шунингдек, Аллоҳ таъоло ислом таърифини берадиган Ҳаниф сўзи ҳам тавҳид маъносини билдиради. Ким ширкка қўл урса, Ҳаниф-мусулмон саналмайди. Ким ширкка қўл урса, ихлосни рўёбга чиқармагандир. Ихлосни амалга оширмаган (яъни ихлоссиз) киши эса, уламоларни ижмоъси билан ҳеч қачон шаҳодат калимасини айтмаган кишининг ҳукмида бўлади.
- Ширк сўзи қабиҳ феълни исми саналади. Ким ширк қилса, ушбу феъли билан мушрик деб исмланади. Ҳудди, зино қилган мусулмон киши зинокор деб исмлангани каби. У мусулмон-зинокор ҳисобланади. Бу бўлиши мумкин. Лекин, одам ҳеч қачон мусулмон-мушрик бўлиши мумкин эмас. Яъни иккиси бир вақтда. Зинони нима эканини билмаган ва барбир ҳам зино қилган кишини, у зинокор эмас дейилиши мумкин эмас, агарчи ушбу билмаслиги учун ҳад-жазони олмаса ҳам. Ҳудди шундай ширк қилган киши мушрик ҳисобланади, у мусулмон саналмайди чунки исломни рўёбга чиқармади, гарчи у муайян баъзи шартларга кўра ушбу феълига жазо олмаса ҳам. Рисолат-ҳужжат етиб бормаган бўлсада ва улар ундан жоҳил бўлишларига қарамай Аллоҳ таъоло мушрикларни мушрик исми билан исмлагандир. Аллоҳ таъоло айтади: «Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир» (Тавба: 6) Яна айтади: «Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар баййина (Росул) келмагунча ажралмасдилар. Яна айтади: «Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни зийнатлаб кўрсатди». (Анъом 137) Мазкур оятларда рисолат етиб бормасидан аввал ҳам ширк-мушрик исми у одамларда собит бўлишига далил бор. Шунга биноан Ибн Таймия «Ал Фатава», 20/37 38 китобида айтади: «Мушрик исми рисолат келишидан олдин ҳам собитдир, чунки у Аллоҳга бошқасини тенг қилди ва Унга шерик келтирди». Ибн Таймиянинг сўзининг маъноси: Одам агарда Аллоҳга бошқасини тенг қилиб ширк қилса, бас, мушрик деб исмланади, агарчи «рисолат келишидан олдин бўлса ҳам» яъни: агарчи у одам жоҳил бўлса ҳам деганидир.
Уламолар икки турни келтирадилар:
1) Ҳар бир кишига рисолат етиб борган. Шу сабабли ширк қилган бирор кишига узр йўқ ва у агар шу ҳолатида вафот этса, жаҳаннамга улоқтириладиган мушрик ҳисобланади. Ушбу фикрда охиратда имтиҳон қилиниш ҳақидаги ҳадисларни саҳиҳ санамаган уламолар бўлганлар.
2) Рисолат етиб бормаган одамлар бор. Агар улар ширк қилсалар шаксиз улар мушрикдирлар, лекин мусулмон эмас. Агарчи, ушбу ширклари сабабли жазо олмасалар ҳам. Улар охират кунида имтиҳон қилинадилар. Шундан кейингина уларни ҳолати аниқ бўлади. Ушбу фикр аксар аҳли сунна уламоларининг фикридир.
Шундай қилиб, икки ҳолат муҳим ҳисобланади:
- У мусулмон бўлиши мумкин эмас, демак мушрик ҳисобланади. Ушбу фикрда барча уламолар иттифоқдирлар. Бу барча пайғамбарларнинг рисолати саналади, диннинг зиддияти эмас.
- Дарҳол жазога дучор бўладими ёки аввал имтиҳон қилинадими. Бунда уни қандай исмлаш муҳим эмас, шунингдек баъзи уламоларни фикрлари ҳам муҳим эмас. Яъни улар айтадиларки: «У куфрга тушмайди, зеро куфр ва рисолат бир-бирига ўзаро боғлиқдир». Улар бу ерда фақат: «куфр жазосини» қасд қиладилар.
Юқорида зикр қилинган нарсаларни икки хил тусда ифодалаш мумкин:
1) Рисолат келмаган ва уни билмаган мушрик. У мусулмон саналмайди, лекин дарҳол жазо қилинмасдан имтиҳон қилинади.
2) Мушрик. Ҳар қандай ҳолатда жазоланади. Ҳеч қандай имтиҳон қилинмайди, чунки рисолат-ҳужжати ҳаммага етиб боргандир.
- Мушрик исломга фақатгина тавба орқали кира олади. Ширкни тарк этмаган, аммо шу билан бирга ўзини исломга нисбатлайдиган ва шаҳодат калимасини нутқ қилиб, намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган киши — уламоларни ижмоъси билан мусулмон саналмайди. Чунки, Аллоҳ таъоло диний биродар бўлиш учун тавбани шарт қилгандир. Аллоҳ таъоло айтади: «Бас, агар (ширкларидан) тавба қилсалар, намозни қоим қилсалар ва закотни адо этсалар, диндаги биродарингиздирлар». (Тавба: 11) Уламолар: «Агар улар «ширкларидан» тавба қилсалар», деган фикрда иттифоқ бўлганлар. (Тафсийр ат Тобарий, Тафсирул Қуртубий, Тафсир Ибн Касир)
- Ширк барча амалларни ҳабата (бекор) қилади. Бу (яъни амаллар ҳабата бўлиб, соҳиби кофир бўлиши) ижмоъ билан фақатгина катта ширк сабабли, бошқа гуноҳлар сабабли бўлмайди. Кимдир (икроҳ ҳолатга тушмай) ширк қилиб ҳам мусулмон бўлиб қолади деб даъво қилувчи киши, қуйидаги оятларга мухолиф бўлади. Ҳатто, Аллоҳ таоло Ўзининг энг улуғ бандалари бўлмиш, халқлари орасидан танлаб олган пайғамбарларига шундай хитоб қилди: «Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлар эди» (Моида: 88). Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби, халили, пайғамбарларининг саййиди ва имоми бўлган, муваҳҳидлар йўлбошчиси ва муҳаққиқлар намунаси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилди: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар ширк қилсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65-66). Шунинг учун ҳам «Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради» деганлар. Муҳаммад алайҳиссалом ширкдан ҳимоя қилинган эдилар. Демак, оятдаги ҳитоб бизга тегишлидир. Уни шундай тушиниш лозим бўлади: Агар ҳатто пайғамбар алайҳиссалом барча ўзининг солиҳ амалларини биргина ширкка боғланган амали сабабли ҳабата-бекор бўлиб ва шу сабабли албатта зиён кўрувчиларни сафидан бўлиб қоладиган бўлса, у ҳолда оддий инсонларга мазкур нарса кўпроқ тегишлидир.
- Ким ширкка узр бор деб оқласа, ҳудди шунингдек Муҳаммад алайҳиссалом давридаги Қурайш мушриклари ва бугунги кундаги яҳудий-насроний ва қуёшга-ойга ва санамларга ибодат қиладиганларни ва Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳу олов билан ёқиб юборганларни ҳам оқлаши ва уларни кофир демаслиги керак бўлади. Чунки, биз уларни жоҳил бўлганини қатъий-аниқ айта оламиз. Лекин, мусулмонлар яҳудий ва насронийларни ёки устида ижмоъ бўлган куфр турига қўл урган мушрикларнинг кофирлигида шак-шубҳа қилганларнинг, ўзлари кофир бўлишида ижмоъ-иттифоқ қилганлар. Ахир, биз аниқ биламизки, уларнинг аксари жоҳил бўлган. Чунки, барча мушриклар ўзларини қилаётган амалларини тўғри деб эътиқод қилиб, ҳақдамиз деб ўйлайдилар. Улар пайғамбар алайҳиссаломни ва у зотнинг динларини тан оладилар, бироқ тавҳид нималигини билмайдилар ва шу сабабли жоҳилликлари билан ширкка қўл урадилар. Шайх Абдур-Роҳман ибн Ҳасан ширк масъаласида хато, шубҳа ва таъвил сабабли узр йўқлигини баён қилиб айтганки: «Дарҳақиқат, кофирларнинг барчаси хато қилган, мушрикларнинг таъвиллари бўлиши аниқдир, улар солиҳларни улуғлаб ширк келтиришлари ўзларига фойда беради ва улардан ёмонликни даф этади деб эътиқод қилганлар, ўша хато ва таъвил сабабли узрли бўлмадилар». (Ад Дурор Ас Санния, 11/446) Қурайш мушриклари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динига нисбатлар эдилар, аммо жоҳилликлари билан ширк қилардилар. Демак, агар мушрик узрли мусулмон бўлиши мумкин деган фикрга эътиқод қилинадиган бўлса, у ҳолда ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динидамиз деб иддао қилган қурайший мушриклар мусулмон бўлишлари керак. Ва яна ўзини исломга нисбатлаб, аммо ўзини жаҳолати билан Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилса, ёки у зотни Аллоҳнинг ўғли деб эътиқод қилса, у ҳолда узр бор деб иддао қилаётган одамлар учун, ушбу киши ҳам узрли мусулмон саналиши керак. Лекин барча пайғамбарлар ўз қавмларига келиб уларни ширкда айблаганлар. Қурайш мушриклари Иброҳим алайҳиссалом динига эргашишларини даъво қилиб ҳатто ўзларини Аллоҳ тарафидан танлаб олинганлар деб ўйлашарди. Чунки, Аллоҳ таъоло Ўз уйининг ҳимоясини уларга юклаб қўйган эди. Аммо, Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатларидан аввал: «Аллоҳга қасамки, мендан бошқа сизлардан ҳеч кимингиз Иброҳим алайҳиссаломни динида эмас», деган эди. (Имом Буҳорийни Саҳиҳида келган, Асмо бинти Абу Бакр розиаллоҳу анҳо ривоят қилганлар) Зайд ибн Амр ибн Нуфайл рисолатдан аввал мусулмон эди. Ва мушрикларни жаҳолати сабаб уларга узр берувчиларнинг нуқтаи назаридан келиб чиқса, Зайд такфирий, ховориж бўлган. Чунки, Зайд ўзини қавмини барчасини мушрик деди, агарчи улар ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисобласалар ҳам.
Хуллас, ўзларини исломга нисбатлаётган ҳозирги қабрпарастлар, будпарастлар, қонунпарастлар ва бошқа мушрикларнинг амаллари, олдинги мушрикларнинг амалларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Икковлари ҳам жоҳилдирлар, фарқ фақат шундаки, олдингилар ўзларини Иброҳим алайҳиссаломга нисбатлаган бўлсалар, ҳозиргилар ўзларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатлайдилар. Шундан келиб чиқиб айтамизки, мушрикларнинг куфри тўғрисида росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган Қуръондаги оятлар, ҳозирги кунда ўзларини исломга нисбатлаётган мушрикларга ҳам таълуқлидир. Зотан, Қуръон куфрда айблаган доира фақатгина унда зикр қилинган кишилар билан чекланмаган. Аксинча, бу ҳукмлар барча кишиларга туширилади, кимки кофирлар қилган (ширкий) феълни қилса унга ҳам татбиқ қилинади. Чунки, усул тафсирда: «эътиборни лафзнинг умумий эканига қайтарилади, аммо сабабни хос эканлигига эмас», деган муфассирларнинг иттифоқ бўлган аниқ қоидаси мавжуд. Яъни: Оятларнинг ҳукми умумий маънога қараб олинади, уни нозил бўлиш сабабларига қараб эмас. Бир оят бир нарсани сабабига биноан нозил бўлади, лекин буни ҳукми (ом) умумий барча одамларга бўлади. Акс ҳолда Аллоҳдан бундан паноҳ сўраймиз, Қуръоннинг ҳар тарафлама масъалани қамраб олиш хусусияти йўқолади. Ахир, Қуръон мутлоқ комил эканлигига қарамай, қандайдир бир хос ҳолатга тушмаган деярли оят йўқ. Яъни барча оятлар қандайдир сабабларга биноан нозил бўлган. Энди, агар биз фақат шу оятни ҳукмини сабаби нузули билан чеклаб, хос қилиб қўйсак, унда амал қилишимиз учун бир дона оят ҳам қолмаган бўларди. Бу оятларни Аллоҳ таъоло уламолар тушинтирганидек, ҳар қандай киши аввалги мушрикларни (ширкий) феълини қилса, унинг бошига уларнинг ҳоли тушади деб, огоҳлантириш учун нозил қилган. Энди, ким бугунги кунимизда лаа илааҳа иллаллоҳни талаффуз қилгани ва ўзини исломга нисбатлагани учун, ушбу одамларга олдинги мушриклардан фарқли ҳукм бор эканини даъво қилса, албатта у уламолар ижмоъ-иттифоқига зид келиб, шу билан Қуръонни йўққа чиқарган бўлади. Саҳоба ва салаф солиҳлар мушрикларга нозил қилинган оятларни ўзини исломга нисбатлаган кишиларга туширишгани уларни сийратларидан бузга маълумдир. Масалан: Ҳузайфа Ибн Ямон розияллоҳу анҳудан келган ривоятда: У киши иситма сабабли қўлига ип боғлаб олган бир кишини кўриб қолиб, уни узиб ташлайдилар ва Аллоҳ таолонинг (Юсуф:106) қуйидаги сўзини ўқидилар: «Уларнинг кўплари Аллоҳга фақатгина мушрик бўлган ҳолларида иймон келтирадилар холос». Саҳобий Ҳузайфа розияллоҳу анҳу юқоридаги оятни кичик ширк келтирган одамга туширишлари, саҳобалар аслий мушриклар ҳақида нозил бўлган оятларни мусулмонларга ҳам туширишларига далил бўлади. Ёки, яна Али ибн Абу Толиб (Каҳф: 103) сурасидаги: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўрувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?!» — оятни тафсирида айтганки: «Улар ҳарурийлардир-хаворижлар». Бу ҳам мушриклар борасида нозил бўлишига қарамай, Али ибн Абу Толиб мазкур оятни ўзини исломга нисбатлаган хаворижларга туширди. Бу ҳам мушриклар борасида нозил бўлган оятлар янада умумий ва барча кишиларга таълуқли эканига далолат қилади.
Баъзи илм аҳлини сўзини келтириб ўтсак ҳам фойдадан ҳоли бўлмаса керак. Имом Шавконий тавҳид масъаласида муқоллидларга узр йўқлиги борасидаги оятлар ҳақида шундай дейди: «Агар у кофирларга нозил бўлган бўлса ҳам, лекин муқоллидларга уни таъвил қилишлик саҳиҳ бўлган (кофирларга эргашаётганларга у оятни туширишлик саҳиҳ саналади) Чунки, иллат-сабаб бирдир. Зеро, усул илмида аниқ қоида борки: эътиборни лафзни умумий эканига қайтарилади, сабабни хос эканлигига эмас ва ҳукм иллати билан айланади яъни иллат бўлса бўлади, бўлмаса бўлмайди. Аҳли илмлар тақлид ботил эканлигига мана шу оятларни ҳужжат қилишган ва ушбу оятлар кофирлар тўғрисида нозил бўлганлиги, аҳли илмларни бундан ман қилмаган (яъни шунга қарамасдан уни ҳужжат қилиб, мусулмонлар шу феълни қилса ҳам уларга тушираверишган)» (Ал Қовлул Муфийд, 1/72) Шайх ат Тамимий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар бир мунофиқ ушбу оятларни фақатгина кофирларга нозил бўлган деб сизлар билан тортишса, унга айтингларки: Бирор аҳли илм аввалгию охиргиларидан бирортаси ушбу оят кофирларни феълини қилган мусулмонларга умумий эмас деб айтганлари борми? Ким сендан олдин ушбу гапни гапирган? Ва яна унга айтингларки: Бу (сени даъвоинг) мусулмонлар ижмоъсига мутлақо зиддир. Зеро, мусулмонлар кофирлар тўғрисида нозил бўлган оятларни, ўшаларни (кофирларни) (ширкий) феълини қилиб ўзларини исломга нисбат бериб келган инсонларга тушириб, шуни далил қилганлари шунчалик кўпки, ҳатто ҳаммасини зикр қилиб бўлмайди». (Ад-Дурор Ас-Санния, 10/58) Нажд диёрининг имоми Абдуллоҳ Абу Батийн роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аммо кимки айтасаки: Албатта аввалги мушриклар ҳукми билан нозил бўлган оятлар, уларни (кофирларни) (ширкий) феълини қилган бошқаларни (мусулмонларни) ўз ичига олмайди деса, бу катта куфрдир. Аслида бу гапни жаҳолатда чуқур кетган бир ҳўкиздан бошқаси айтмайди. У одам: Қуръон суннатда зикр қилинган ҳад ҳудудлар тугаб-битиб кетган инсонлар учунгина дейдими? Бугун зинокорга ҳад урилмаслик керакми, ўғрининг қўли кесилмаслик керакми, шунга ўхшаган нарсалар қилинмаслик керакми, аслида ушбу гап зикр қилинишдан ҳам ҳаё қилинадиган гапдир. Энди шуни бирор бир (мушрикларнинг адвокати): Намоз, закот ва бошқа ислом шариатлари билан хитоб қилинган кишилар йўқолиб кетган Қуръон ҳукми бекор бўлиб кетган” — дейдими?» (Мажмуатул Масаил ва ар Росаил, 2/130) Абдур-Роҳман ибн Хасан Оли Шайх роҳимаҳуллоҳ айтади: «Энди аввалги мушриклар тўғрисида нозил қилинган оятлар ҳозирда ҳудди шундай ширкий феъл қилган одамларга тегишли эмас дейдиган сўзларга келсак, бу буюк куфр бўлиб, бундан Қуръонни ва ундаги ва Суннатдаги шаръий жазоларни йўққа чиқаришлик келиб чиқади». (Ад Дурор Ас-Санния, 1/418.) Бундай мисолларни жуда ҳам кўп келтириш мумкин, лекин шуларни ўзи ҳақни излаган кишига кифоя қилади, қайсарларга эса ёнларига тоғдай далиллар келса ҳам кифоя қилмайди.
Шундай қилиб хулоса қилиб айтганда, куфрий динлар икки хил бўлади:
1) Аҳли китоблардан бўлганлар (яҳудий, насронийлар).
2) Мушриклардан бўлганлар (будпарастлар, қабрпарастлар ва қонунпарастлар).
Қабрлар, будлар ва тоғут маҳкамалар, буларнинг ҳаммаси сохта илоҳлар бўлиб, ким бирор бир ибодатни буларга йўналтирса кофир бўлади ва жаҳолат бу ерда узр бўлмайди, ҳаттоки у одам ўзини исломга нисбатласа ҳам, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Ҳудди, мусулмон-насроний деб айтилмагани каби, мусулмон-мушрик деб ҳам айтилмайди. Буни юқорида таъкидлаб ўтдик. Бундай сифатлар бир одамда жамланмайди. Кимки бирор ибодатни Аллоҳга йўналтирмаса, у мусулмон ҳисобланмайди, токи у ширкни батамом тарк этмагунга қадар (сабаби ибодат ҳосил бўлиши учун шартлар мавжуд бўлиб, шартлардан бири бу тавҳиддир, энди тавҳиднинг ўзини шартларидан бири эса, бу олдинги куфри ва ширкидан тавба қилиб уни тарк этишликдир). Бирор бир мусулмон агар насронийликка (тамоман ўтса, ёки бирор бир уларнинг дин асосларидан бирор нимани олса) ўтса уни кофир дейилади. Ҳаттоки, агар у киши жаҳолат билан икки динни бир одамда жамласа бўлади деб ўйласа ҳам. Бундай киши автоматик кофир бўлади ва уни бирдан ҳеч қандай монеъликларни ҳисобга олмай, унга далил қоим қилмай такфир қилинади. Ҳудди шундай ким қабрпараст, будпараст ва қонунпараст мушрикларнинг динини қабул қилиб ширк қилса ёки тоғутларнинг қонунлари билан ҳукм юритса, ўзини исломда қоляпман деб ўйлаб турган бўлса ҳам, уларни автоматик тарзда бирдан такфир қилинади. Мушрикларни такфир қилиш, бу устида ихтилоф бўлмаган масъаладир. Ким мазкур масълада ихтилоф бор деб ўйласа, бас, у одам кофирдир. Ким аслий кофирнинг ҳукми билан, ўзини исломга нисбатлаётган мушрик орасида фарқ бор деса, у одам ижмоъга зид иш қилиб, очиқ-равшан бўлган нассларни (далилларни) йўққа чиқарган ҳисобланиб, исломни бузувчи амалларга қўл урган кофир бўлади.
Салафларда аслий кофирга узр бераётган кишининг такфири билан, ўзини исломга мансублаётган мушрикнинг такфирини орасида фарқ бўлмаган. Бунга баъзи мисолларни келтириб ўтсак: «Яҳё ибн Холиф ал Муқрий айтади: Мен Кўфага келганимда, Абу Бакр ибн Аъйёшни учратдим ва ундан сўрадим: Қуръон махлуқ дейдиган киши борасида нима дейсан? У айтди: У кофирдир ва ҳар қандай уни кофир демаган киши ҳам кофирдир. Сўнг у яна айтди: Ахир, яҳудий ва насронийлар кофир эканида шак қилинадими?! Ва кимки улар кофир эканида шак қилса, бас, кофирдир. Демак шундай экан, ким Қуръон махлуқ деса, уларни (яҳудий ва насронийларни) мислидек кофирдир». (Яъни ҳудди улар каби кофир). (Ас-сунна ал Ҳарб ал Кирманий, 375). «Имом Ибн Тоҳир ал Мақдисий айтади: Абу Жаъфар Ал Фақиҳ хабар қилди: Мен Абу Қосим Сулаймон ат Тобаронийдан сўрадим: «Аллоҳ сенга раҳим қилсин, сен шундай дейдиганлар ҳақида нима дейсан: Аҳли тавҳидлар жаҳаннамдан чиқадилар, магар Қуръон махлуқ дейдиганлар бундан мустасно? У менга жавоб ёзди: Аҳли илм ва аҳли сунна уламоларининг ихтилофи йўқки, ким Қуръон махлуқ деса, бас, у буюк Аллоҳга кофирдир. Чунки, у Аллоҳ таъоло махлуқ деб ўйлаган бўлади, ҳолбуки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг каломи, Аллоҳ у (Қуръон) билан гапирган ва Руҳул амийн бўлган Жибрийл (алайҳиссалом) у билан гапирган. Ва Жибрийл алайҳиссалом Аллоҳдан шундай олиб тушди: Аллоҳ таъоло айтди: «Уни Руҳул амийн олиб тушди», Жибрийл (алайҳиссалом) уни қалбингга олиб тушди. Кимки Қуръон махлуқ деса, у яҳудий ва насроний ва будларга ибодат қиладиганлардан ёмонроқдир. (У одам) ширкдан холос бўлган тавҳид аҳлидан бўлиб туриб, Аллоҳ ундай одамни оловга киришга вожиб бўлган амаллари учун жаҳаннамга киргазиб, аммо Ўзининг раҳмати ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоати ва шафоат қилувчилар шафоати сабабли жаҳаннамдан чиқариладиган одамлардан эмасдир. Ким: «албатта Қуръон махлуқ (яратилган)», деган одам жаҳаннамдан чиқади деб ўйласа, у ҳудди яҳудий ва насроний жаҳаннамдан чиқади деб ўйлайдиган одам каби кофирдир». (Ҳужжат аъла ман тарикил маҳажжа, 2/484) Кўриб турганингиздай салафларда, ўзини исломга нисбатлаган мушрик-кофирларни ва уларга узр бераётган кишилар такфири билан, яҳудий ва насронийларни ва уларга узр бераётган кишиларнинг такфирини ўртасида фарқ йўқ!
- «Фақатгина мусулмон жон жаннатга киради». Ушбу имом Бухорийнинг саҳиҳида келган Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Муҳаммад алайҳиссалом айтмоқдаларки, ширк содир этган жон жаннатга кириши мумкин эмасдир. Аммо, барча мусулмонларнинг ижмоъси билан жаннатга фақатгина Ҳаниф мусулмон жон киради. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен айтаманки, ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга киради». «Саҳиҳ Муслим»да Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки нарса (икки нарсани) вожиб қилувчидир», дедилар. Бир киши: «Улар нималар, ё Расулуллоҳ?» деб сўради. «Ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмай ўлса, жаннатга киради, ким Аллоҳга бир нарсани ширк келтириб ўлса, дўзахга киради» дедилар (Имом Муслим). «Саҳиҳайн»да Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга Роббим томонидан бир элчи келиб, умматим ичидан ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, унинг жаннатга киришини хабар берди ёки хушхабар берди», дедилар. Мен: «Зино қилса ҳам, ўғирлик қилса ҳамми?!» деб сўрадим. «Зино қилса ҳам, ўғирлик қилса ҳам!», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий, имом Муслим, имомТермизий)
- Мушрик тоғутга кофир бўлиш шартини рўёбга чиқармайди. Чунки, тоғутга кофир бўлиш дегани, тоғутга ибодат қилишни бас-тарк қилиш деганидир. Буни мушрик амалга оширмади, демак у шаҳодат калимасини бир рукнини бажармади. Ким тоғутга кофир бўлмаса, ижмоъ билан у мусулмон ҳисобланмайди.
Ҳулоса: Келтирилган оятлар муҳкам ҳисобланади. Юқорида ёзилган қоидаларга биноан, айниқса энг муҳим масъалаларда Қуръон ва суннатдаги ҳар қандай муташобеҳ матнларни ушбу муҳкам насслар орқали талқин қилиш керак бўлади. Уламоларнинг муташобеҳ сўзларини ушбу муҳкам бўлган нассларнинг зиддига талқин қилишлик, ушбу қоидага нисбатан янада хилофдир. Уламоларнинг сўзлари ҳеч қачон мустақил далил бўла олмайди ва шунингдек уларни сўзлари Қуръон ва суннатни мансух қилолмайди.
- Сабаблари эса аниқ ва равшан:
- Уламолар оддий башардирлар, улар қанчалик олим бўлмасин барибир хато қиладилар.
- Одам қанча илмга эга бўлмасин, кўпинча ноаниқ сўзлар айтиши мумкин.
- Одам ўзи яшаётган вазият-ҳолатга тобеъ бўлади.
- У қасдсиз бир неча маънога эга бўлган муташобеҳ сўзларни айтиб қўйиши мумкин. Агар унга ушбу хатосини ишора қилишса, у ўз фикрини аниқроқ баён қилиши мумкин, тушинмовчилик ва чигалликлардан қочишлик учун.
- У қасддан ён атрофдагилар бошқача тушинчага эга бўлишлари учун атайин бир неча маънога эга бўлган яъни муташобеҳ гапларни айтиши мумкин. Агарда буни вазияат-ҳолат тақозо қилса.
Яна бошқа кўплаб бошқа сабаблар. Шунинг учун ҳам фақатгина далил мутлақо Қуръон ва суннат бўлиши мумкин, аммо алоҳида одамни фикри эмас. Бу ҳам барча мусулмонларнинг-уламоларнинг ижмоъсидир.
Аллоҳ билгувчироқдир, бу бизга Қуръон ва суннатдан маълум бўлган нарсалардир. Агар биз қаердадир хатога йўл қўйган бўлсак, ин шаа Аллоҳ биз ҳақни топишга ҳаракат қилдик ва Аллоҳдан ушбу хатоимизни кечиришини ва тўғри фаҳм ва албатта ҳаққа етаклашини сўраймиз. Тавҳид асосида яшаб ва мусулмон ҳолатда вафот этшимиз учун Аллоҳ сизу бизларга ёрдам берсин. Амийн.

Оставить комментарий