Кофирларга солиқ тўлаш куфрми?
بسم الله الرحمن الرحيم
Имом Абу Юсуф ўзининг “Китабул Хараж” китобининг “Аҳлу ҳарбга улар қилган муомиласи каби муомила қилишлик” бобида, қуйидаги асарни исноди билан ривоят қилади:
مُعَاملَة أهل الْحَرْب بِالْمثلِ:
قَالَ: وَحَدَّثَنَا عَاصِمُ بْنُ سُلَيْمَانَ عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: كَتَبَ أَبُو مُوسَى الْأَشْعَرِيّ إِلَى عمرابْن الْخَطَّابِ «أَنَّ تُجَّارًا مِنْ قِبَلِنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ يَأْتُونَ أَرْضَ الْحَرْبِ فَيَأْخُذُونَ مِنْهُمُ الْعُشْرَ»، قَالَ فَكَتَبَ إِلَيْهِ عُمَرُ: «خُذْ أَنْتَ مِنْهُمْ كَمَا يَأْخُذُونَ مِنْ تُجَّارِ الْمُسْلِمِينَ
Аҳлул ҳарб (дарул ҳарб, яъни уруш олиб борилаётган диёрнинг одамларига) улар мусулмонларга муомила қилгандай муомила қилинади.
Айтади: “Бизга Осим ибн Сулаймон, Ал Ҳасаннинг сўзларидан келди, у айтади: “Абу Мусо Ал Ашъарий Умар ибн Ал Хаттобга шундай хат ёзади: “Мусулмон тижоратчилар биз томондан дарул ҳарбга кирганларида, улар (кофирлар) мусулмонлардан “ушр” (фойданинг, ёки молнинг ўндан бирини 1/10) оляптилар”. Умар розиаллоҳу анҳу жавобан: “Сен ҳам улардан, улар мусулмон тижоратчилардан олган (солиқ) миқдори каби ҳақ ол!” деб хат ёзади”. (Абу Юсуф, “Китабул Хараж”, 149-бет)
Бу ерда бир нуқтага аҳамият беришингизни талаб қиламиз, яъни бу ерда оддий кофирлар тўғрисида гап кетмаяпти, балки бу ерда уруш олиб борилаётган кофирлар тўғрисида гап кетяпти.
Бу амал ҳаром, ёки куфр эмаслигининг сабаби шуки, кофирларга тегишли ерлар уларнинг мулклари ҳисобланади, шунинг учун кофирлар у ерларни тасарруф қилишларида маълум бир ҳақлари бор. Ва агарда улар бу мулкларидан фойдаланишга имкон берсалар, ушбу мулкларини ишлатаётганлари учун ҳақ талаб қилишлари табиий нарсадир. Агарда улар бизларга бу мулкдан фойдаланишимиз учун имкон бермаганларида эди, биз улар билан савдо-сотиқ қилолмас эдик ва шу билан фойда ололмас эдик.
Бу нарса айни вақтда ҳарбий кофирлар мол-мулкка эгалик қилиши ва уни маълум даражада тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эканликларини инкор қиладиган кишиларга раддиядир. Агарда уларда бундай ҳуқуқ бўлмаганда эди, уларга ўз хохиши билан солиқ тўлаш мумкин бўлмаган бўларди. Умар розиаллоҳу анҳу эса ҳамма тижоратчиларни ўз диёрларига солиқ тўламасдан қайтиб келишларини буюрган бўлардилар.
Яъни солиқ тўлашлик ўз-ўзидан куфр амал эмас. Бу нарса фақатгина баъзи сабабларга кўра ҳаром, ёки куфр ҳукмида бўлиши мумкин. Агарда кофирлар сенга солиқ олиш жараёнида қандайдир қўшимча куфрларни бажаришни талаб қилса, ёки куфрий маъно бўлган нарсани сенга юклатишсагина, бу нарса куфр бўлади. Шу пайт бу куфрларни инкор қилмасдан туриб, бундай солиқ тўлашлик куфр бўлади. Аллоҳу аълам.
Шарҳ:
Бу нарса куфр эмаслиги яна шундаки, солиқ – бу ўз-ўзидан савдо бўлимига оид нарсадир, бу бир одам молга, ёки ундан келадиган фойдага, сотувчига маълум бир миқдорда келадиган фойдани улушидан ўзига пай чиқаришни юклашликдир, аммо шу билан бирга бу нарсани талаб қилган одам, ўз мулкидан тижоратчи фойдаланишлиги учун имкон яратиб бергани ҳисобига талаб қилади. Масалан, кофир киши сенга ўз уйидан бўлган бир хонани ишлатишлик учун имкон беради, бинобарин у сенга: “Ҳар бир сотган молдан менга 1 доллар берасан дейди, бу менинг шартларим дейди, агарда менинг шартларим сенга тўғри келмаса, менинг уйим орқали сотма дейди”. Яъни солиқ орқали, уй эгаси ўз улушини олади.
Бу ҳудди у одам сендан бир молни олиб, ҳар бирига 1 доллар фойда қўйиб, устига қўйган фойдасини ўзига олиб, қолганини сенга бергани каби бир нарсадир.
Бу савдодир, шунинг учун бу ерда куфр йўқ, ҳатто бу ишни тоғут талаб қилаётган бўлса ҳам.
Бу ерда узоғи билан ал вало бўлимидаги куфр бўлиши мумкин: яъни кофир киши сенгагина тегишли бўлган, унинг мулки бўлмаган нарсани сендан тўлашга талаб қилса агар! Сабаби кофир киши сенга (мусулмонга) хос бўлган нарсани тасарруф қилишга ҳақли киши эмасдир. Унга бу нарсада бўйсуниш куфр амалидир. Масалан, бир эчкинг бўлса, бу эчкига унинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ, шу эчкидан йўқ жойдан солиқ чиқарса ва сен бу нарсага рози бўлиб солиқ тўласанг, бу нарса куфр бўлади. Аммо шу эчкига солиқ олинмай, бу эчки кофирларнинг бирор бир мулкини ишлатгани учун: ўт еганига, атрофни ифлос қилиб, шикаст етказаётганига олинадиган солиқ бўлса, у юқорида келган савдо бўлимидаги солиқ туридан бўлади. Ёки ҳатто, кофир давлат, бизларнинг ерларда эчки боқиш учун эчкининг эгаси бизга шунча солиқ бериши керак деса, унда боқмасин деса, у ҳам савдо бўлимидан бўлган солиқ деб ҳисоблаймиз, сабаби бу ерда кофир ўз ерида эчки боқилиши учун солиқ талаб қиляпти. Валлоҳу аълам.
Шунингдек кофирларга товон тўлаш ҳам куфр амали деб ҳисобланмайди. Албатта, бу иш макруҳ амалдир, сабабини олганда аслида улар бизга товон “жизя” тўлашлари лозим, биз эмас.
Аммо бундай товон тўлашлик ҳатто мубоҳ бўлган ўринлар ҳам бор. Бу нарсага росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидан далиллар бор. Ҳандақ жанги арафасида мусулмонлар бу жангда йирик мағлубиятга учраб, ҳалок бўлишларидан қўрқиб, пайғамбар алайҳиссалом ҳатто мушрикларга ўзлари товон тўламоқчи бўлган эдилар.
Имом Ибн Жарир Ат Тобарий ҳикоя қилади:
“Ҳижратнинг 70 йилида румликлар қўзғалиб Шомдаги мусулмонларга қарши йўл оладилар. Шу пайтнинг халифаси Абдулмалик ибн Марвон мусулмонларга келадиган азиятлардан қўрқиб, румликларнинг бошлиғи билан ҳар жума куни, уларга 1000 динор товон тўлашликка сулҳ тузади” (Ат-Тарих, 6/150)
Имом Аш-Шайбоний айтади:
“Агарда мусулмонлар мушриклардан душманчилик қилишни тўхтатишни сўрасалар, мушриклар эса бу ишни фақатгина эвазига пул берилсагина рози бўлишларини айтсалар, бу нарсада бирор бир мушкилот йўқдир, сабаби бу нарса заруратдир” (Шар Ас Сиярул Ал Кабир, 1689)
Баъзиларда қуйидаги савол туғилиши мумкин: “Агарда тўланаётган солиқ, дарул ҳарбнинг (мусулмонлар билан уруш олиб борилаётган диёрнинг) қуролли кучларини эҳтиёжларига сарфланиши аниқ бўлса ҳам, шу нарсани билиб туриб солиқ тўланса, куфр эмасми? Яъни бу ерда мусулмолнларга қарши жанг қилишга ёрдам бериш бўлмайдими?”
Бу ерда гап, бу солиқлар қаерга кетишини аниқлигида эмас, балки қай тарзда тўланиётганидадир.
Бу нарсани тушинишлик учун, “Кофирларга ёрдам” тушунчасини уч тоифага бўлиб олиш лозим:
1) Куфрга тўғридан тўғри ёрдам бериш — куфрдир.
Масалан, насронийлар учун уларнинг крестларини (ҳочларини) ишлаб чиқариш, ширк қиладиган ибодатхоналарини қуриш, ёки ўз ихтиёри билан мусулмонларга қарши уруш учун, хос равишда кофирларга қурол-аслаҳага пул бериш ва ҳоказо.
2) Куфрга тўғридан тўғри бўлмаган ёрдам – бу иш ҳаромдир.
Мисол учун, черковнинг таъмирида пул учун иштирок этиш, ёки ДАН ходимининг хонасини бўяб бериш, ёки куфрий мактабларда, муассассаларда дафтар, қалам, нон ва ҳоказларни сотиш. Ёки яна милиция (ментни), снб, прокурорни уловини таъмирлаб бериш ва шу каби ишлар.
3) Куфрга ҳатто тўғридан тўғри бўлмаган ҳолда, балки ундан ҳам узоқроқ тарзда ёрдам бериш – бу мубоҳ (жоиздир)
Масалан, кофирлар диёрида солиқ тўлашлик, куфр диёрида нон сотиб олиш, савдо сотиқ қилиш, ислом диёридаги зиммийларнинг (жизя тўлаб яшайдиган кофирларнинг) черков, синагог каби ширкий ибодатхоналарини бузмаслик, уларнинг китобларини ёқмаслик ва ҳоказо амаллар.
Кимдир “нон сотиб олишни” бу ерда нима алоқаси бор дейиш мумкин.
Гап шундаки, нон сотиб олганингизда ҳам, сиз кофирларга қисман узоқдан куфрига ёрдам берасиз, сабаби сиз нон сотиб олиш учун тўлаган пулингиз уларнинг ғазналарига тушади, сўнгра бу пуллардан солиқ тўланади, тўланган пуллар давлат ғазнасига тушади, ғазнадан эса ушбу тоғутий тизимнинг гуллаб яшнашига сарфланади. Бу нарсадан қочишнинг иложи йўқ. Бу нарсани бироз бўлса ҳам тоғутий тизимнинг иш фаолиятини тушунган кишига сир эмас. Ҳудди шундай уларга тўланган солиқ, улар билан савдо-сотиқ қилиш ва ҳатто оддий уларнинг пул бирликларини ишлатиш ҳам шулар жумласидандир.
Шунинг учун “Куфрга ёрдам беришлик” тушунчасини ушбу келтирилган уч тоифага ажратиб, уларнинг чегараларини жуда ҳам аниқ тушуниб олиш керак. “Куфрга ёрдам беришлик” тушунчасини ушбу уч тоифага ажратмасдан, одамларни такфир қиладиган кишилар, пайғамбар алайҳиссалом, тўрт халифа, Юсуф алайҳиссалом ва бошқаларни, қолаверса ўзларини ҳам такфир қилишлари керак бўлиб қолади. Чунки уларнинг бу хавориж мазҳабларидаги фикрлари шу нарсани тақозо қилади. Бундай жаҳолатга тушишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

Оставьте комментарий