Ибн Ал Қоййимнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари

Ибн Ал Қоййим Ал Жавзиянинг жаҳолат ҳақида сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Ибнул Қоййим ал Ҳанбалий (751 ҳижрийда вафот этган) роҳимаҳуллоҳ айтади:

إن الله سبحانه قد أقام الحجة على خلقه بكتابه ورسله فقال تبارك الذي نزل الفرقان على عبده ليكون للعالمين نذيرا الفرقان1 وقال وأوحي إلي هذا القرآن لأنذركم به ومن بلغ الأنعام19 فكل من بلغه هذا القرآن فقد أنذر به وقامت عليه حجة الله بهوقال تعالى: رُسُلًا مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ (النساء: 165)، وقال تعالى: وَما كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا (الإسراء: 15)

«Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло дарҳақиқат, ўзининг махлуқотларига Қуръон ва росуллари орқали ҳужжат қоим қилгандир. Аллоҳ таъоло айтади: «Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад) га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли — Буюкдир» (Фурқон:1). Ва айтди: «Менга ушбу Қуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун вахий қилинди» (Анъом:19). Ва ҳар қандай кишига Қуръон етиб борган бўлса, улар устига Аллоҳнинг ҳужжати қоим бўлгандир. Аллоҳ таъоло айтди: «Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик» (Нисо:165). «Биз то бирон пайғамбар юбормагунча (бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз» (Исро:15). «Ас-Саваиқ Ал-Мурсала», 2/735.

Китобни тўлиқ ҳолатда пдф шаклда юклаб олиш: http://www.archive.org/download/waq4808/4808.pdf

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

قوله تعالى { ولو لا أن تصيبهم مصيبة بما قدمت أيديهم فيقولوا ربنا لولا أرسلت إلينا رسولا فنتبع آياتك ونكون من المؤمنين }

فأخبر تعالى أن ما قدمت أيديهم قبل البعثة سبب لإصابتهم بالمصيبة وأنه سبحانه لو أصابهم بما يستحقون من ذلك لاحتجوا عليه بأنه لم يرسل إليهم رسولا ولم ينزل عليهم كتابا فقطع هذه الحجة بإرسال الرسول وإنزال الكتاب لئلا يكون للناس على الله حجة بعد الرسل وهذا صريح في أن أعمالهم قبل البعثة كانت قبيحة بحيث استحقوا أن يصيبوا بها المصيبة ولكنه سبحانه لا يعذب إلا بعد إرسال الرسل

«Аллоҳ таъоло айтади: «Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида:

Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик ва мўминлардан бўлар эдик, демаганларида эди».

Аллоҳ таоло хабар қилдики, уларни рисолат келишидан олдин қўллари касб қилган гуноҳлари уларга бир мусибат етишига сабаб бўлиши мумкун эди, агар Аллоҳ таъоло шунга ҳақли бўлган мусибатни уларга етказганда эди, улар кейин бизга пайғамбар юбормадинг ва бизга китоб нозил қилмадинг деб, Унга қарши ҳужжат қилиб қолишарди. Ва Аллоҳ мана шу ҳужжатни, пайғамбар юбориши ва китоб нозил қилиши билан кесди, токи одамларни пайғамбарлардан сўнг Аллоҳнинг ҳузурида Унга қарши ҳужжати қолмасин.

Бу очиқ нарсаки, уларни амаллари рисолатдан аввал қабиҳ эди ва улар шу билан мусибатланишга ҳақли эдилар, лекин Аллоҳ таъоло азобламайди, магар пайғамбарлар жўнатгандан кейингина азоблайди». «Тафсир Ибнул Қоййим», 2/78.

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

والإسلام هو توحيد الله وعبادته وحده لا شريك له والإيمان بالله وبرسوله واتباعه فيما جاء به فما لم يأت العبد بهذا فليس بمسلم وإن لم يكن كافرا معاندا فهو كافر جاهل

«Ислом — Аллоҳнинг Ўзига хос бўлган нарсаларида яккаламоқ ва У Зотга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда фақат Унгагина ибодат-қуллик қилиш, Аллоҳ ва росулига иймон келтиришдир. Банда мана шу таъриф ўтгани каби исломга кирмас экан, у мусулмон эмас, агарчи у ўжар, қайсар кофир бўлмаслиги мумкин, лекин барибир билмагани учун, жоҳил кофир бўлиб қолаверади». «Ториқул Ҳижротайн», 1 608.

Ибнул Қоййим айтади:

إن حجة الله قامت على العبد بإرسال الرسول وإنزال الكتاب وبلوغ ذلك إليه وتمكنه من العلم به سواء علم أو جهل فكل من تمكن من معرفة ما أمر الله به ونهى عنه فقصر عنه ولم يعرفه فقد قامت عليه الحجة

«Албатта, Аллоҳнинг ҳужжати бандага пайғамбар жўнатиши ва Китоб нозил қилиши ва мана шу нарса унга етиши ва шуни билишга имкон топиши билан унга қоим бўлади ва энди у билганми ёки жоҳил бўлганми фарқи йўқдир. Ҳар қандай киши Аллоҳ буйирган ва Аллоҳ қайтарган нарсани билишга имкон топа туриб, унда нуқсонга йўл қўйса ва шу сабабли билмаган бўлса, дарҳақиқат унга ҳужжат қоим бўлгандир». «Мадариж ас Саликийн», 1/21.

Ибнул Қоййим қабрга ибодат қилувчилар ҳақида зикр қилиб шундай деди:

وقد آل الأمر بهؤلاء المشركين إلى أن صنف بعض غلاتهم في ذلك كتاباً سماه (مناسك المشاهد) ولا يخفى أن هذا مفارقة لدين الإسلام ودخول في دين عباد الأصنام

«Дарҳақиқат, бу мушрикларнинг ҳолати шу даражага етдики, улардан ғулувга кетганларидан бири шу тўғрисида китоб ёзди ва уни «Манасикул Машаҳид» (Мақбараларга ҳозир бўлишга таълуқли маросимлар) деб номлади. Ва ҳеч кимдан махфий қолмайдики, бу ислом дийнидан айрилиш (чиқиш) ва будларга ибодат қилувчиларнинг дийнига киришдир». «Иғасатул Лаҳфан».

Манасикул Машаҳид китобининг соҳиби, машҳур Ибнул Муфид деган (336 413) шиадир. Ибнул Қоййим у кишини такфир қилди, унга бу нарсани кимдур баён қилганми ёки йўқми аниқ бўлмаса ҳам. Ва Ибнул Қоййим уларни қандай мушрик деб номлаганига эътибор беринглар!

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб юқоридаги сўзларни зижр қилиб айтди:

وهذا الذي ذكره ابن القيم رجل من المصنفين يقال له: ابن المفيد: فقد رأيت ما قال فيه بعينه، فكيف ينكر تكفير المعين

«Ибнул Қоййим зикр қилган киши, бу мусаннифлардан (муаллифлардан) бири — Ибнул Муфиддир. Дарҳақиқат, сен уни айнан ўзи нима деганини кўрдинг, қандай қилиб уни муайян такфирни инкор қиладиганларга нисбатлаш мумкун?». «Мажмуъ ал муаллафат» , 1/303.

Имом Ибнул Қоййим айтади:

وكل من اعرض عن الاهتداء بالوحي الذي هو ذكر الله فلا بد ان يقول هذا يوم القيامة فإن قيل فهل لهذا عذر في ضلالة إذا كان يحسب انه على هدى كما قال تعالى ويحسبون انهم مهتدون قيل لا عذر لهذا وامثاله من الضلال الذين منشأ ضلالهم الاعراض عن الوحي الذي جاء به الرسول صلى الله عليه و سلم ولو ظن انه مهتد فإنه مفرط باعراضه عن اتباع داعي الهدى فإذا ضل فإنما اتى من تفريطه واعراضه وهذا بخلاف من كان ضلاله لعدم بلوغ الرسالة وعجزه عن الوصول اليها فذاك له حكم آخر والوعيد في القرآن إنما يتناول الاول واما الثاني فإن الله لا يعذب احدا إلا بعد إقامة الحجة.

«Ҳар қандай Аллоҳни зикри бўлган ваҳий билан ҳидоятланишдан юз ўгирганлар, қиёмат кунида албатта шуни айтишлиги лобуддир. Агарда айтилсаки: Шунда ўз залолатига узр борми, агар ўзини ҳидоятдаман деб ўйлаган бўлса, Аллоҳ таъоло айтганидек: «Ўзларини ҳидоятдаман деб ўйлайдилар». Айтдиладики: Унга ва бунга ўхшаганларни залолатига узр йўқдир.

Чунки уларнинг залолатини келиб чиқиш ўрни, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган ваҳийдан юз ўгиришдир ва унга узр йўқ, агарчи ўзини ҳидоятдаман деб ҳисобласа ҳам. Чунки, бу одам ҳидоятга чақирувчи Зотдан юз ўгириши билан эътиборсиздир, агар адашган бўлса, албатта ўзининг эътиборсиз экани ва юз ўгириши сабабидандир.

Ва бунга хилоф, агар кимни залолати рисолат етмагани сабаб ва рисолат етишдан ожиз бўлгани сабаб бўлса, унга бошқа ҳукм бордир, Қуръондаги ваидлар биринчи турни ўз ичига олади. Аммо иккинчи турга келсак, албатта Аллоҳ бирор кишини ҳужжат қоим бўлмагунга қадар жазоламайди». «Мифтаҳ дар ас-саъада», 1/44.

Ибнул Қоййим айтади:

وقوله: «حيثما مررت بقبر كافر فقل: أرسلني إليك محمد» هذا إرسال تقريع وتوبيخ لا تبليغ أمر ونهي، وفيه دليل على سماع أصحاب أهل القبور كلام الأحياء وخطابهم لهم، ودليل على أن من مات مشركاً فهو في النار وإن مات قبل البعثة، لأن المشركين كانوا قد غيّروا الحنيفية دين إبراهيم عليه السلام واستبدلوا بها الشرك وارتكبوه، وليس معهم حجة من الله به، وقبحه والوعيد عليه بالنار لم يزل معلوماً من دين الرسل كلهم من أولهم إلى آخرهم، وأخبار عقوبات الله لأهله متداولة بين الأمم قرناً بعد قرن، فلله الحجة البالغة على المشركين في كل وقت، ولو لم يكن إلا ما فطر عباده عليه من توحيد ربوبيته المستلزم لتوحيد إلهيته، وأنه يستحيل في كل فطرة وعقل أن يكون معه إله آخر، أن كان سبحانه لا يعذب بمقتضى هذه الفطرة وحدها، فلم تزل دعوة الرسل إلى التوحيد في الأرض معلومة لأهلها، فالمشرك يستحق العذاب بمخالفة دعوة الرسل

«Пайғамбар алайҳиссалом сўзлари: «Қайсики кофирнинг қабрини олдидан ўтсанг, унга айтиб қўйгин: Мени сенга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатди, жаханнамни башоратини беришим учун деб». Бу жўнатишдан мақсад унга дашном бериш ва ҳақоратлашдир, буйруқни ёки қайтариқни етказиш эмас. Ва бу ҳадисда қабр аҳли тирикларни каломини ва уларга хитобини эшитишлигига далил бор. Ва бу ҳадисда мушрик ҳолида вафот этган киши жаҳаннамда эканига далил бор, агарчи рисолат келишидан аввал вафот этган бўлса ҳам. Чунки мушриклар Ҳанифийя Иброҳим алайҳиссалом динини ўзгартиргандилар ва уни ширкка алмаштириб, ширкни содир этгандилар ва уларга Аллоҳ тарафидан бу тўғрисида ҳужжат йўқ эди. Ширкни қабиҳ экани ва унга жаҳаннам ваиди (таҳдиди) қўйилгани азалдан барча аввалгию-охирги пайғамбарлар динидан маълум бўлиб келган эди ва Аллоҳ ширк аҳлига уқубат бериши ҳақидаги хабари умматлар ичида асрма-аср юриб келган. Демак, ҳамма вақтда ҳам мушриклар зиммасида Аллоҳнинг етук ҳужжати қоим бўлган, агарда Аллоҳ Ўз бандаларини яратганда уларнинг фитратида рубубийят тавҳидидан бошқа нарса бўлмаганда эди, шуни ўзи улуҳийят тавҳидини лозим қилар эди ва барча ақл ва фитратда Аллоҳдан бошқа бир илоҳ борлиги бўлиши мумкун эмасдир, Аллоҳ субҳанаҳу мана шу фитратни ёлғиз Ўзига тақазо қилгани билан ҳам, лекин фитратнинг ўзи (далил етиб келмасдан, фитратда қилган куфри) учун азобламади. Пайғамбарлар тавҳидга қилган даъвати ер юзида, ер аҳлига маълум бўлиб келган ва мушрик, пайғамбар даъватига мухолиф чиққани учун азобга ҳақли бўлади». «Задул Маад», 3/696.

Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ далилларни тушинмайдиган жоҳил муқоллид мушрик-кофирлар ҳақида деди:

وقد اتفقت الأمة على أن هذه الطبقة كفار وإن كانوا جهالا مقلدين لرؤسائهم وأئمتهم إلا ما يحكى عن بعض أهل البدع أنه لم يحكم لهؤلاء بالنار وجعلهم بمنزلة من لم تبلغه الدعوة وهذا مذهب لم يقل به أحد من أئمة المسلمين لا الصحابة ولا التابعين ولا من بعدهم وإنما يعرف عن بعض أهل الكلام المحدث في الإسلام

«Дархақиқат, уммат ушбу табақадаги инсонлар кофир экани ҳақида иттифоқ қилгандир. Агарчи жоҳил бўлиб, бошлиқ ва имомларига кўр-кўрона эргашаётган бўлсалар ҳам, фақатгина баъзи аҳли бидъатлардан ҳикоя қилинганки, уларга у (аҳли бидъатдан бўлган киши) жаҳаннамий деб ҳукм қўймаган ва уларни даъват етмаганлар манзилатида деган. Ушбу мазҳабни бирор бир мусулмон имоми, на саҳобалар, на тобеинлар ва на улардан кейингилар айтмагандир! Бу гаплар исломда янги пайдо бўлган, баъзи аҳли каломлардан танилган нарсадир ҳолоc». «Ториқул Ҳижротайн», 607.

Имом Ибнул Қоййим айтади: Боб: Аллоҳдан бошқага ибодат қилган кишининг куфри.

«Аллоҳдан бошқа нарсага ибодат қилган киши кофир бўлади, хоҳ бу набий бўлсин ёки росул ёки жим ёки юлдуз ёки фаришта ёки шайх ёки бошқа кимдур. Ва бунга ўзини исломга нисбатловчи баъзи жоҳиллар, ўзларининг жоҳилликлари билан бир қатор қилган нарсалари туфайли тушиб қолишлари мумкун ва бунга баъзи ўзларини сўфий шайхларга ҳудди, шайх Аҳмад ар Рифоий, шайх Юнус ва шайх Адий ибн Мусафир ва бошқаларига нисбатловчилар ҳам тушиб қолишлари мумкун. Чунки улар ибодатни улар орқали зикр қилиб адо қиладилар ва Аллоҳга эмас уларга муҳаббат қиладилар ва уларни қабрларини ўпиб ва унга сажда қилиб доим қабрларини ҳузурида яшайдилар ва мусибатлардан қутқариши учун уларга ёлворадилар ва улардан гуноҳларини мағфират қилишларини ва эҳтиёжларини қондиришини сўрайдилар. Ва бу будларга ибодат қилишни аслидир ва Аллоxга шерик келтиришни туридир». «Ал Кабаир».

Ибнул Қоййим кофир ким экани ҳақида тушунтириб шундай дейди:

إن الكافر من جحد توحيد الله وكذب رسوله إما عنادا أو جهلا وتقليدا لأهل العناد

«Албатта кофир тавҳидни инкор қилган, росулини ёлғончига чиқарган кимсадир. Буни у қайсарлик қилиб қилганми ёки билмасдан қилганми ёки ана ўша қайсарлик қилиб бўйинсунмаётган кофирларга кўр-кўрона эргашиб қилганми фарқи йўқ». «Ториқул Ҳижротайн», 1/608.

Имом Ибнул Қоййим айтади: «Қиёматда ҳеч ким ширк ва куфр борасида, «мен билмаган эдим» ёки «гуноҳ мендамас, оталаримда» деган (сохта) ҳужжатлар билан ўзини оқлолмайди. Аксинча, у жазога лойиқдир». «Аҳкаму аҳлуз зимма», 2/562

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ Шарҳул Маназил китобини тавба бобида айтади:

قال ابن القيم رحمه الله تعالى في شرح المنازل في باب التوبة : وأما الشرك فهو نوعان أكبر ، وأصغر. فالأكبر لا يغفره الله إلا بالتوبة منه

«Аммо катта ширкка келсак, икки турга бўлинади: Катта ва кичик, каттасини Аллоҳ кечирмайди, магар ундан тавба қилсагина кечиради». «Шарҳул Маназил»

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Ториқул ҳижрoтайн ва бабус саодатайн» китобида: «Мукаллафларнинг охират диёридаги мартабалари ва уларни табақаларга бўлиниши» бўлимининг ўн еттинчи табақасида айтади:

Бу қисмда: Кўр-кўрона тақлид қилувчи ЖОҲИЛ кофирларнинг ва уларнинг эшшак каби эргашувчи издошларининг табақаси келади. Улар айтишадики: Биз ота-боболаримизни бир миллат-дин устида топдик, албатта, биз уларнинг орқаларидан изма-из эргашувчимиз ва бизлар учун улар намунадир. Шу билан бирга, улар аҳли исломга қарши уриш қилмай тийилиб туради. Масалан: мусулмонларга қарши уришаётган кофирларнинг аёллари, ходимлари, уларга ўхшаган заифлар каби. Бундайлар гарчи ўзлари бошлиқлари сингари Аллоҳнинг нури-динини ўчириш, динни бузиш ва калималарини-ҳукмларини тўхтатиш ўринларда ҳаракат қилиб турмасаларда, бироқ ўша катталари билан бирга, бир манзилатдаги ҳайвонлардир. Уммат бу табақани кофир эканлигига иттифоқ қилган, ҳатто ЖОҲИЛ бўлсалар ҳам, ҳаттоки бошлиқларига ва имомларига кўр-кўрона эргашаётган бўлсалар ҳам.

Фақатгина баъзи аҳли бидъатлардан айтилганки: уларга дўзахий, деб ҳукм қилинмайди, балки улар даъват етмаганларнинг ҳукмларида, деганлар. Бу гапни мусулмонларнинг кибор-имомларидан биронтаси айтмаган, на саҳобалар, на тобеинлар ва на улардан кейнгилар. Бу гаплар Исломда янги пайдо бўлган «аҳли каломлардангина» келган холос. Набий алайҳиссаломдан келган ҳадисда айтдиларки: «Ҳар қандай туғулган чақалоқ фақат фитрат устида туғилади. Бас, унинг ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки маъжусий қилиб юборади (яъни баъзи ота-она шундай тарбиялайди)». (Бухорий). Мана бу ерда фарзандни Исломда тарбия қилинмагани ёки ота-онасининг динида ўсиб улғайгани эътибор қилинмади. Набий алайҳиссаломдан келган бошқа бир саҳиҳ ҳадисда айтдиларки: «Жаннатга фақатгина мусулмон жон киради». (Муттафақун алайҳ). Демак, манабу кофирларга кўр-кўрона тақлид қилиб юрган киши мусулмон эмас, балки у ақли бор мукаллаф бандадир. Ақлли мукаллаф киши эса, ҳеч ҳам ислом ёки куфр доирасидан чиқиб кетмайди. Даъват етиб келмаганларнинг масъаласига келсак, улар ўша ҳолатда мукаллаф ҳисобланмайди, улар ёш болалар ва мажнунларнинг ҳукмида бўлади. Булар тўғрисида юқорида (олдинги табақада) гап ўтди. Ислом, Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган нарсаларида яккаламоқ, У Зотга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда фақат Унгагина ибодат-қуллик қилиш, Аллоҳ ва Расулига иймон келтириш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўлиқ эргашишдир. Банда мана шу таъриф ўтгани каби Исломга кирмас экан, у мусулмон эмас. Тўғри, у ўжар-қайсар кофир бўлмаслиги мумкин, лекин барибир билмагани учун, ЖОҲИЛ кофир бўлиб қолаверади.

Аслида ушбу табақадан кўзланганлар ЖОХИЛ кофирлардир, қайсарлик билан бўйин сунмайдиганлари эмас (балки аъйни ўша тақлид қилувчи жоҳил кофирлардир). Уларни қайсарлик қилмасликлари кофир бўлишларидан олиб қололмайди. Чунки кофир ким? Кофир, тавҳидни инкор қилган, Росулини ёлғончига чиқарган кимсадир. Буни у қайсарлик қилиб қилганми ёки билмасдан қилганми ёки ана ўша қайсарлик қилиб бўйин сунмаётган кофирларга кўр-кўрона эргашиб қилганми фарқи йўқ. Шунинг учун унинг мақсади қайсарлик бўлмасада, барибир ўша қайсарлик қилаётганларга эргашмоқда. Аллоҳ таоло Қуръонда бир неча ўринларида, ўзларидан олдин ўтган кофирларга кўр-кўрона тақлид қилувчиларни азоблашлигини; эргашувилар эргаштирувчилар билан бирга бўлишлигини ва ҳаммалари дўзахда ўзаро тортишиб хусуматлашишлари ва эргашганларнинг афсуслари ҳақида хабар қилади: «Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин, дейди. У: Ҳар бирингиз учун икки баробар азоб бўлур, лекин сизлар билмайсизлар, дейди. (Аъроф: 38-39). Аллоҳ таоло айтади: «Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, бечора (эргашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни ўзларининг собиқ йўлбошчиларга): Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)дан бирон бўлагини дафъ қила олурмисизлар?, дер эканлар; Мутакаббир кимсалар айтдилар: Бизларнинг барчамиз шак-шубҳасиз (дўзахдадирмиз). Дарҳақиқат Аллоҳ бандалари ўртасида Ўз ҳукмини чиқарди». (Ғофир:47-48). Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад), агар сиз ўша золим кимсаларни (Қиёмат кунида) Парвардигор ҳузурида турғизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. (Ўшанда) бечора саналган (яъни эргашувчи бўлган) кимсалар, мутакаббир кимсаларга (яъни ўз пешволарига): Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубҳасиз, мўминлар бўлур эдик, десалар, Мутакаббир кимсалар бечора саналган кимсаларга: Сизларга ҳидоят келганидан сўнг сизларни (ундан) биз тўсдикми?! Йўқ, ўзларингиз жиноят қилгувчи бўлдингизлар, дерлар. Бечора саналган кимсалар эса мутакаббир кимсаларга: Йўқ, кечаю кундуз қилган макр-ҳийла(ларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди). Ўшанда сизлар (ўз макр-ҳийлаларингиз билан) бизларни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотга (ўзгаларни) тенг шерик қилишга зўрлар эдингизлар, дедилар. Азобни (ўз кўзлари билан) кўрган вақтларида улар (яъни пешволар ҳам, эргашганлар ҳам) ичларида надомат қилдилар. Ва Биз кофир бўлган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган қилмишларининг жазоси берилур». (Сабъа: 31-33). Бу хабарларни Аллоҳ таоло бермоқда ва қўрқитиб огоҳлантириб қўйябти-ки, эргаштирувчилар ҳам, эргашганлар ҳам азобда шерик бўлишар эканлар. Эргашувчиларнинг кўр-кўрона тақлид қилиб юриши улардан ҳеч бир азобни арита олмади. Юқорида ўтганлардан ҳам очиқроқ, равшанроқ келгани Аллоҳ таолонинг қуйдаги сўзи: «У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади.(Шунда) эргашувчилар: Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак, дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар». (Бақара: 166-167). Набий алайҳиссаломдан келган саҳиҳ ҳадисда айтдилар: Ким бир залолатга чақирса унга эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ унга ҳам бўлади. Эргашганларнинг гуноҳларидан ҳеч нарса камаймаган ҳолда берилади. (Муслим). Бу ҳадис аҳли залолатга эргашганлар, кофир бўлганлигини кўрсатади, агарчи улар фақатгина эргашган бўлсалар ҳам, ҳатто кўр-кўрона тақлид қилган бўлсалар ҳам.

Тўғри, бу ўринда бир чалкашликни кетказадиган изоҳ ҳам бўлиши лозим. У эса: Илм олишга ва ҳақни танишга имкони бўла туриб ундан юз ўгирган тақлидчи билан бу нарсаларга бирон имкони бўлмаган ҳолатдаги тақлидчи орасидаги фарқни билишдир. Ушбу иккала қисм ҳам воқеъликда мавжуд. Бироқ, имкони бўла туриб юз ўгирганлар, ўзларига фарз-вожиб бўлган нарсани тарк этишди, енгилтаклик қилишди. Уларга Аллоҳнинг ҳузурида энди «УЗР ЙЎҚ».

Аммо диндан-бир нарсани сўраб билишдан ожиз бўлган, илм олишга мутлақо имкони бўлмаганларга келсак, улар ҳам икки қисимдир:

Биринчи қисми: ҳидоятни истаган ва уни бошқа нарсалардан афзал кўрганлигидан уни излашга азм қилган, унга вақт ажратган ва уни яхши кўриб муҳаббат қўйган бўлади-ю, лекин унга бирорта йўл кўрсатадиган, далолатчи йўқлигидан; ҳидоятга эриша олмаган, (сўрайдиган олим бўлмагани учун) уни талаб ҳам қила олмаган. Энди бундай кишининг ҳукми аҳли фатраларнинг ҳукмидадир.

Иккинчи қисми: Диндан юз ўгирувчи кимса. Динга нисбатан унда ҳеч бир хоҳиш-истак йўқ. Ўзи юрган залолатидан бошқа нарсалар бор йўқлиги тўғрисида ўзига-ўзи гапириб ҳам қўймайдиган кимса. Мана масалан: Биринчи қисмдаги киши айтади: эй Робб, агар мен тутган мана бу диндан яхшироқ бошқа дининг бўлса, ўшани дин қилиб тутардим, бу юрган йўлимни тарк қилардим. Лекин мана шу юрган йўлимдан бошқасини билмайманда, бундан бошқасига қодир ҳам эмасман. Жидду жаҳдим шунга етди, билганимнинг чегараси шудир холос, дейди.

Иккинчи қисмдагиси эса: ўзи юрган йўлидан рози. Бундан бошқасини (юрган йўлидан) устун кўрмайди, нафси бошқасини истамайди ҳам. Унинг наздида ожизлик ҳолати билан, қодирлик ҳолатининг фарқи йўқ. Мана бу иккала қисм ҳам ожиз. Аммо бу иккинчи қисмдагини биринчи қисмга қўшишлик тўғри бўлмайди. Чунки ораларида яхшигина фарқ бор. Масалан биринчи қисмнинг мисоли шунга ўхшайдики, у динни қанчадир вақт излаган, лекин унга эриша олмаган, натижада ҳақ динга етишиш учун бор имконияти билан ҳаракат қилганидан сўнг ожиз бўлгани учун ва илмсиз бўлгани учун унга етишолмай қолди. Иккинчисининг мисоли эса, (ҳақ дин борасида) ҳеч изланмаган кимса каби. Балки у ўша ширкда ўлиб кетган, агарчи у излаганда барибир ожиз бўларди-ку деган фараз бўлса ҳам, чунки у исташга ҳаракат қилмади, уринмади. Шундай экан ҳақни излаб етиша олмайдиган ожиз билан ҳақдан юз ўгирувчини фарқлаб олинг.

Сўнг манашу жойини бир тааммул (тафаккур, фикр) қилинг, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандалари орасида Ўз ҳукми ва адли билан ҳукм қилади. Росуллар билан ҳужжатни қойим қилмасидан олдин бирон кимсани азобламайди. Бу иш махлуқларга нисбатан умумий олганда қатъий бўлган ишдир. Аммо (масалан одамлар ичидан): Зайднинг айнан ўзига ёки Амрнинг айнан ўзига ҳужжат қойим бўлдими ёки йўқми…? Ҳа, бу иш, Аллоҳ ва бандалари орасига суқилиш бўлиб, одамлар аралашмоқлари мумкин бўлмаган ишлардандир (яъни ботинига ҳукм қилолмайди, то зоҳирида кўрмагунича). Балки бандага вожиб бўлган нарса шуки, ҳар бир Ислом динидан бошқа динни, дин тутган кимса тўғрисида уни кофир, деб эътиқод қилмоқлигидир. Ва Аллоҳ таоло бирон кимсага Росул юборилишлик билан ҳужжат қойим қилмасидан олдин уни азобламайди, деб эътиқод қилмоқликдир. Бундай эътиқод қилиш омма ҳақида ҳам, муайян шахс ҳақида ҳам, Аллоҳ таолонинг илмига ва ҳикматларига топширилган ишлардан. Лекин бу нарса охиратда мукофотлаш ва азоблашлик ҳукумларида фақат. Аммо дунёдаги ҳукмларга келсак, ишларнинг зоҳирига қараб ҳукм жорий қилинаверади. Масалан: кофирларнинг ёш болалари ва жиннилари кофирдир, уларга дунё ҳукмларида валийларининг ҳукми берилади. Қуйидаги тафсилотлар билан бу масъаладаги чалкашлик кетади. Бу тафсилотлар тўрт асоснинг устига қурилган, улар:

  1. Аллоҳ таоло ҳеч бир кимсани, токи унга ҳужжат қойим бўлмагунича азобламайди, Аллоҳ таоло айтади: «Биз то бирон пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз». (Исро: 15).

Аллоҳ таоло айтади: «(Пайғамбарлар юбордик), токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун». (Нисо: 165).

Аллоҳ таоло деди: «Ҳар қачон унга бир тўда (кофир) ташланганида унинг қўриқчилари улардан (яъни кофирлардан): сизларга (ҳаёти дунёда) бирон огоҳлантиргувчи-пайғамбар келмаганмиди? деб сўраганида. Улар дерлар: Ҳа, дарҳақиқат бизларга огохлантиргувчи келган эди, (лекин бизлар) тез ёлғончи қилганмиз ва: Аллоҳ (ҳеч кимга) ҳеч нарса нозил қилган эмас, деганмиз…, ». (Мулк: 8-9). Аллоҳ таоло айтади: «Мана улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар! Энди у дўзах эгаларига ҳалокат бўлгай!». (Мулк: 11). Аллоҳ таоло айтади: «Эй жин ва инс жамоаси, сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар Менинг оятларимни сўзлаган ва сизларни мана шу (яъни Қиёмат) кунингиздаги учрашувдан қўрқитган ҳолларида келмадиларми? Улар: Ўзимизнинг зиёнимизга гувоҳмиз (яъни, ўша пайғамбарлар келган эди), дедилар. Уларни ҳаёти дунё алдаб қўйди ва кофир эканликлари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик бердилар». (Анъом-130). Ва бундай оятлар Қуръонда кўп келган. Аллоҳ таоло фақатгина Росул-элчи юборган ва улар устида ҳужжат қойим бўлган, кишиларнигина азоблашлигини хабарини беряпти. Бундай кимсалар ўз гуноҳларини ўзлари эътироф этадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Уларга Биз зулм қилмадик, лекин улар (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар». (Зуҳруф: 76).

Золим деб: Расул олиб келган нарса-динни билган ёки билишга имкони бўлган (лекин уни тарк этган, ўрганмаган) кишига айтилади. Аммо, у  Росул ҳақида ҳеч бир хабар билмаса ва Росул тўғрисида илм маърифат ҳосил қилишга ҳеч бир йўл билан эриша олмаса ва бу нарсалардан ожиз бўлса қандай қилиб уни золим дейилади?! (Албатта у узрли бўлади, унга то ҳужжат қойим қилингунича ҳукм қилинмай турилади).

  1. Инсон азобга икки сабаб туфайли мубтало бўлади:

Биринчиси: Ҳужжатдан юз ўгириш, ҳужжатни ва унинг воситаларини (яъни унга олиб борувчи йўлларини) ўрганишни, билишни истамаслик.

Иккинчиси: Ҳужжат қойим бўлгандан сўнг, уни қайсарлик-ўжарлик ва мутакаббирлик қилиб тан олмаслик ва ана шу ҳужжатнинг воситаларига бўлган хоҳиш-истакни ҳам тарк қилиш, юз ўгириш. Буларнинг биринчиси юз ўгириш куфри, яъни юз ўгирганлиги учун кофир деб аталса, иккинчиси қайсарлик қилиб тан олмаганлиги учун кофир дейилади. Аммо ҳужжат қойим бўлмаганлигидан ёки уни ўрганишга имкони бўлмаганидан илмсиз-ЖОХИЛ бўлиб қолган КОФИРГА келсак, Аллоҳ таоло бундай кишидан токи Расулларнинг ҳужжати қойим бўлмагунича азобни бекор қилди.

  1. Ҳужжатни қойим қилиш, маконлар, замонлар ва шахсларнинг ҳар-хил бўлиши сабаб турли хил бўлади.

Масалан: Гоҳида, Аллоҳ таолонинг ҳужжати кофирларга бир вақтнинг ўзида қойим бўлса бошқа вақтда йўқ (яъни бир вақтнинг ўзида бўлмайди). Бир ўринда ва бир ҳудудда қойим бўлса бошқасида йўқ, (яъни турли маконларда бўлиши мумкин). Шунингдек бир шахсга қойим бўлса бошқасига йўқ, (қолганларга бўлмастлиги мумкин). Бир шахсга қойим бўлиб бошқасига қойим бўлмастлиги ёки ўша шахсни ақлсизлиги ва оқ-қорани ажрата олмаслигидан бўлади, ҳудди ёш бола ва жинни одамга ўхшаш ёки (ўша баъзи кишилар яхши) англамаслигидан бўлади. Бунинг мисоли: унга гапирилса, ўзи тўғридан-тўғри тушунмайди ва таржима қилиб берадиган таржимони ҳам йўқ бўлган киши каби. Бу тушунмайдиган киши эса, ҳеч нарсани эшитмайдиган киши ва тушунишга умуман имконсиз бўлган ожиз, оми ҳамда қулоғи кар одамнинг ўрнидадир.

  1. Аллоҳ таолонинг ишлари бекордан содир бўлмайди, балки ишлар Унинг ҳикматига тобеъдир. У эса мақталган ғоя ва гўзал оқибат сари мақсад қилинган бўлади, албатта. Манабу асл-асос, ушбу табақалардаги гапларнинг асосидир.

Бунинг устига аҳкомлар фақат китоб ва суннатдан келган очиқ далиллар билан қурилади, ҳеч бир рижол-олимнинг ақли, рай-фикрига эмас. Ушбу гапнинг қадрини фақатгина одамларнинг китобларида ва яна баъзи тоифаларнинг қовллари, ушбу бобга мувофиқ келганини билган, кўпни кўрган, анча йўл босиб қўйган кишилар билади. Аллоҳ таоло ҳидоят ва рушдга муваффақ қилгувчи Зотдир. Аммо, ким У Зотнинг ҳикматини исботламаса ва ишларни иккита мисолдан бири қайси бири тўғри эканлигини Унинг хоҳшигагина қайтариб қўйса, бу ўринда ўзини ушбу катта масъалада иқтиҳом қилибди. Ва ҳаммасини: «Қилаётган нарсалари ҳақида сўралмас», (Анбиё: 23) қовли остига тиқиб қўйган бўлади. Албатта, У Зот хоҳлаганини қиладиган Зот, Аллоҳ энг рост гапирувчидир: «Қилаётган нарсалари ҳақида сўралмас». (Анбиё: 23). Комил ҳикмати, илми ва нарсаларни ўз ўрнига қўя билгани учун, албатта. Унинг ишларида чалалик йўқ, шунчаки бекорга қилинган эмас, бузғунчилик йўқ махлуқлар Ундан сўрайдиган. У Зот хоҳлаганини қилади, лекин фақат яхшиликни қилади, манфаатли ишларни раҳмат ва ҳикмат билан қилади. Бузуқ ишларни қилмайди, ёмонлик, зулм, беҳикмат иш қилмайди, фақат ҳикмати тақазо қилганини қилади. Ўзининг комил исм-сифатлари бўлгани учун шундай қилади, албатта, У Ғонийдир, Ҳамийд, Аълийм, Ҳакийм Зотдир. «Ториқул ҳижротайн ва бабу саодатайн» Мукаллафлар даражаси, 17-табақа бўлимидан.

Оставить комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑