Ибн Аббос бугунги президентларни кичик куфрда дедиларми?
بسم الله الرحمن الرحيم
Призидентлар катта куфрга тушганликларининг исботи:
Хозирги диёрларда илмонийликнинг сиёсий кўриниши бўлган демократия ёки монархия асосидаги ҳукуматлар ҳукмронлик қилмоқда. Ўша ҳукуматларнинг ўз раҳбарлари бор бўлиб, улар исломий кўрсатмалар асосида эмас, исломий бўлмаган сиёсий йўл билан раҳбар бўлиб олишган. Шу жиҳатдан уларнинг мусулмон устида ҳеч қандай шаръий ҳақ-ҳуқуқлари мутлақо йўқдир. Қуйида ҳокимларнинг очиқ-ойдин куфрда эканликларига далиллари ила баён қиламиз.
Бизнинг наздимизда ўша ҳокимлар кўп жиҳатлардан очиқ-ойдин куфрдалар. Зеро, улар диндан чиқарувчи эътиқодлар ва амалларни кўплаб қиладилар. Биз бу ўринда аниқ собит бўлган куфрлари ҳақида сўз юритамиз.
Мусулмонлар устида Аллоҳнинг ҳукми билан эмас, бошқа куфрий ҳукмлар ила ҳукм юритиш – катта куфрдир:
Илмонийлик, демократия, ватанпарварлик куфр тушунчалари эканлиги ҳақида сўз борганида бугунги кундаги мамлакатлар раҳбарлари ўша куфрий тушунчаларни Аллоҳ ва У Зотнинг динидан устун қўйганлари, одамларни бу нарсаларга қонунан бўйинсундирганлари сабабидан кофир бўлганликлари инсофли киши учун аслида очиқ-ойдиндир.
Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмайдиган кимса, ислом миллатидан чиқиши ёки чиқмаслиги борасида баъзи аҳли илмлар хилоф борлигини айтишган. Уларнинг бу гапларини Аллоҳнинг: «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» (Моида 44) сўзи борасида ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан «кичик куфр, миллатдан чиқармайдиган куфр» деб қилинган ривоят тушунтириб беради. Биринчидан бу хилоф ҳозирги кундаги тоғутий раҳбарларга мутлақо алоқаси йўқ. Айни шу ҳақиқатни таъкидламоқчимиз ва уларнинг куфри собит эканлигига оятлар, саҳиҳ ҳадислар ва уммат ижмоъси ила далил келтирамиз. Иккинчидан бу хилофнинг ҳозирги тоғутий раҳбарларга алоқаси бўлмасада, ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг бу гаплари ривоят жиҳатидан собит эмас.
Бу ривоят ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан эътиборга молик олтита йўл ила ривоят қилингандир.
Биринчи йўл: Ибн Жарир Тобарий ўзининг тафсирида келтирган: Ибн Аббос айтган: Аллоҳнинг: «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» (Моида 44) сўзи бу куфрдир. Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва росулларига куфр келтиргани каби эмас». (Ривоятнинг санади: Ҳаннод раҳимаҳуллоҳ Вакиънинг ўзи ва ибн Вакиъдан, у ўз отасидан, у Суфён ибн Уяйнадан, у Маъмардан, у Товуснинг ўғлидан, у Товусдан, у ибн Аббосдан). Бу ривоят бошқа саҳиҳ ривоятга хилоф тарзда ривоят қилингани учун иллатлидир. Шунингдек, бу ривоятнинг яна бир заиф қилувчиси санаддаги ровий ибн Вакиъдир. Унинг бу ривоятда хато қилгани қуйидагилардан маълум бўлади.
Буюк муҳаддис Абу Зуръа Розий айтган: «Ибн Вакиъдан ривоят олинмайди. Ривоятга ярамаслиги борасида айблангандир» деган.
Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ: «Ибн Вакиънинг ёзувчиси бўлар ва ўша ёзувчи Ибн Вакиънинг ҳадисини фасодга учратган. Унга фақат ўзинг ёзган нарсангдан ривоят қилгин» дейилганида, «шундай қиламан, энди» деган. Аммо, лоқайдилик қилиб, бошқалар тарафидан киритилган ривоятларни ҳам ўз ёзувлари ичида ривоят қилиб юрган» деб айтган.
Ибн Ҳиббон айтган: «Мункар ривоятларига эътироз билдирилганида, ёзувчисига ишонгани учун ўша ривоятлардан у қайтмаган. Шу сабабдан аҳли ҳадис уни тарк қилган» деган.
Машҳур муҳаддис ибн Ҳузайма раҳимаҳуллоҳ: «Ўзи яхши эди. Аммо, бошқаларнинг таъсири остида фасодга учраган» деб айтган.
Имом Бухорий: «Ибн Вакиъга бирор ривоят луқма қилиб айтилса, қараб ўтирмасдан ривоят қилаверар эди. Шу жиҳатдан аҳли ҳадислар унинг борасида салбий гаплар айтишган» деган.
Бу ривоятдаги «Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва расулларига куфр келтиргани каби эмас» жумласи, аслида ибн Аббосники эмас, ибн Товусникидир. Ибн Вакиъ шу ўринда хато қилган. Бу ҳақиқатга Абдурраззоқ Санъонийнинг ривоятида амин бўламиз.
Айни шу санад ила бу ривоятни Байҳақий ҳам ривоят қилган.
Иккинчи йўл: Абдурраззоқ Санъоний «Тафсири Абдурроззақ»ида ривоят қилган: ибн Аббосдан Аллоҳнинг «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир » ояти борасида сўралганида «Бу куфрдир» деб жавоб берди. Ибн Товус айтган: «Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва росулларига куфр келтиргани каби эмас». (Ривоятнинг санади: Маъмардан, у Товуснинг ўғлидан, у Товусдан, у ибн Аббосдан). («Тафсири Абдурроззақ» Дорул кутубил илмия нашриёти, Байрут 1999 йил, 2 жуз, 19 бет).
Бу санад ўта саҳиҳ санад бўлиб, Бухорий ва Муслимлар айни шу санад ила ўз «Саҳиҳ»ларида юзлаб ҳадисларни келтиришган.
Биринчи ривоятнинг санадида ҳам, иккинчи ривоятнинг санадида ҳам Маъмар раҳимаҳуллоҳ бор. Маъмар ибн Рошид ўз замонасининг энг ишончли ва энг пешқадам муҳаддисларидан бири бўлган. Биринчи ривоятда Маъмардан Суфён ривоят қилган. Иккинчи ривоятда эса, Маъмардан Абдурраззоқ ривоят қилган. Маъмардан бир ривоят икки хил кўринишда келиб қолса, муҳаддисларнинг барчаси Абдурраззоқнинг ривоятини олишга иттифоқ қилганлар.
Яъқуб ибн Шайба айтган: «Абдурраззоқ Маъмардан ривоят қилиш борасида энг ишончли кишидир».
Аҳмад ибн Ҳанбал айтган: «Маъмардан битта ривоят турлича келиб қолса, Абдурраззоқ қилган ривоят олинади».
Айни шу қавлни Бухорий ва Муслим ҳам ўз «Саҳиҳ»ларида амалда кўрсатиб берганлар.
Ибн Аббоснинг Моида сурасининг ушбу ояти борасида қавли зикр қилинган тафсири фақат шу ривоятда саҳиҳ ҳолда келгандир. Бошқа барча ривоятларда кўпгина иллатлар мавжуд бўлиб, ўша иллатлар ривоятларни ҳужжат сифатида ишлатишга яроқсиз қилиб қўйгандир. Ҳозирги ривоятнинг лафзидан кўриниб турибдики, ибн Аббос Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса ила ҳукм қилишни куфр демоқда. «Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва расулларига куфр келтиргани каби эмас» деган гапни эса, ибн Товус ўзидан қўшимча қилиб айтганлиги аён бўлмоқда.
Учинчи йўл: Ҳофиз ибн Наср Марвазий ривоят қилган: ибн Аббос Аллоҳнинг «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» деб айтган. (Ривоятнинг санади: Муҳаммад ибн Яҳё, у Абдурраззоқдан, у Суфёндан, у бир кишидан, у Товусдан, у ибн Аббосдан).
Кўриниб турибдики, санадда номаълум киши бор. Шунинг учун бу ривоятни олмай турамиз ва бошқа йўлларига ўтамиз.
Тўртинчи йўл: Ибн Жарир Тобарий ўзининг тафсирида келтирган: Товус раҳимаҳуллоҳ: Аллоҳнинг: «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» (Моида 44) ояти борасида: «куфрдир, миллатдан чиқармайди» деб айтган. (Ривоятнинг санади: Ҳасан ибн Яҳё, у Абдурраззоқдан, у Суфёндан, у бир кишидан, у Товусдан).
Кўриниб турибдики, Тобарий бу ривоятни ибн Аббосдан эмас, Товусдан келтирмоқда. Бунинг устига санадда номаълум киши бор. Шунга биноан бу ривоятни ҳам эътиборга олмай турамиз.
Бешинчи йўл: Ҳофиз ибн Наср Марвазий ривоят қилган: ибн Аббос айтган: Аллоҳнинг «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» бу сизлар ўйлаётган куфр эмас». (Ривоятнинг санади: Яҳё ибн Яҳё раҳимаҳуллоҳ Суфёндан, у Ҳишом ибн Ҳужайрдан, у Товусдан, у ибн Аббосдан).
Бу ривоятнинг нозик нуқтаси Ҳишом ибн Ҳужайр бўлиб, унинг ҳадиси ўта заиф эканлиги муҳаддислар тарафидан айтилгандир. Шунингдек, унинг Товус билан учрашганлигини ҳам уламолар зикр қилмаганлар.
Бухорийнинг шайхи Алий ибн Мадиний айтади: «Яҳё ибн Саъидда ўқидим: «Ибн Журайждан, у Ҳишом ибн Ҳужайрдан…». Шунда мен «Ҳишомни ҳадисини йўқотайми?» дедим. Яҳё «Ҳа» деди.
Ибн Адий айтган: «Ибн Саъийд Қаттон Ҳишом ибн Ҳужайрдан ҳадис айтишдан бош тортар ва ундан рози бўлмас эди».
Баъзи саҳиҳ ҳадислар жамланган китобларда бу ровийнинг зикр қилиниши саҳиҳ ҳадисларнинг бошқа йўлдан ҳам ривоят қилинганини билдириш учун бўлган холос. Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтган: «Яҳё ибн Маъийндан Ҳишом ибн Ҳужайр ҳақида сўраган эдим, у ўта заиф эканлигини айтди, отам ҳам (яъни, Аҳмад ибн Ҳанбал) унинг ҳадиси заиф эканлигини айтган».
Бу ривоят Абдурраззоқ ривоят қилган саҳиҳ ривоятга зид бўлгани жиҳатидан ҳам иллатлидир. Муҳаддисларда «Бирор ривоят санадида заиф ровий бўлган ҳолида, саҳиҳ, собит ҳадисга зид маънода келса, ўша заиф ривоят ташланади» деган машҳур қоида бор. Бу қоидани барча муҳаддислар ишлатганлар.
Ҳишом ибн Ҳужайр қатнашган санад ила шундай ривоятни Ҳоким ҳам ривоят қилган.
Олтинчи йўл: Ибн Жарир Тобарий ўзининг тафсирида келтирган: ибн Аббос айтган: Аллоҳнинг: «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» (Моида 44). Ким Аллоҳ нозил қилганини инкор қилса кофир бўлади. Ким уни иқрор қилиб, у билан ҳукм қилмаса, у золим ва фосиқ бўлади». (Ривоятнинг санади: Мусанно раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Солиҳдан, у Али ибн Абу Талҳадан, у ибн Аббосдан).
Санадда иккита ўта заиф ровий бор. Биринчиси Абдуллоҳ ибн Солиҳ.
Аҳмад ибн Ҳанбал: «У ҳеч нарса эмас» деган.
Бухорийнинг устози Али ибн Мадиний: «Ундан ҳеч нарсани ривоят қилмайман» деб айтган.
Катта муҳаддислардан Аҳмад ибн Солиҳ: «У ёлғончиликда айбланган, у ҳеч нарса эмас» деган.
Умуман олганда муҳаддислар у ҳақида турли фикларни айтган бўлиб, баъзилари уни каззобликда ҳам айблаганлар.
Санаддаги иккинчи заиф ровий Али ибн Абу Талҳадир.
Аҳмад ибн Ҳанбал: «Али ибн Абу Талҳа кўплаб мункар ривоятларни нақл қилган деган» деган.
Шомий бу ровийнинг ҳужжат эмаслигини таъкидлаган.
Аслида Али ибн Абу Талҳа ибн Аббос розияллоҳу анҳуни кўрмаган. Иккови орасида номаълум одам бор.
Ибн Абу Ҳотим Дуҳаймдан нақл қилиб айтган: «Али ибн Абу Талҳа ибн Аббосдан бирорта тафсир эшит
Ҳофиз ибн Ҳажар айтган: «Бу киши ибн Аббосдан мурсал ривоятлар қилади, уни ўзи кўрмаган».
Кўриниб турибдики, бу ривоят санадида икки заиф ровий ва узилиш бор. Бундай ривоят мутлақо ҳужжат бўлмаслигига муҳаддислар иттифоқ қилганлар.
Хулоса:
Юқоридаги олтита ривоятдан кўриниб турибдики, бу ривоятнинг мадори ибн Товусдир. Зеро, ибн Товус санадда бўлмаган ривоятлар санадида ривояти қабул қилинмайдиган ёки мутлақо номи айтилмаган ровийлар бор. Ибн Товус қатнашган икки ривоятдан бирида ибн Товуснинг ижтиҳоди ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гаплари орасига ровий тарафидан киритиб юборилганлиги аъён бўлди. Бу турдаги хабарни муҳаддислар «мудражул матн», яъни матнга ундан бўлмаган нарса киритилган хабар деб номлайдилар. Бу ҳолатни учта нарса исбот қилади:
- Абдурраззоқнинг келтирган ривояти Бухорий ва Муслим ҳужжат деб билган санад ила нақл қилинганлиги.
- Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Маъмардан битта ривоят турлича келиб қолса, Абдурраззоқ қилган ривоят олинади» деган гапи. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бу таъкидига муҳаддислар иттифоқ қилганлар. Хоссатан, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шогирдлари бўлмиш Бухорий ва Муслим ҳам Маъмарнинг энг собит ровийси Абдурраззоқ эканлигини амалда кўрсатганлар.
- «Бирор заиф ривоят саҳиҳ ривоятга зид маънода келса, саҳиҳ ривоят олинади ва кучсизи ташланади» деган аҳли илмлар орасидаги машҳур қоида.
Ибн Аббосдан бу оят тафсири борасида фақат битта ривоят саҳиҳ, собит йўл билан ривоят қилинганлиги ҳадис илмларидан хабари бор киши учун ойдин бўлиб турибди. Бошқа ривоятларни икки жиҳатдан қабул қилиб бўлмайди. Биринчидан ўша ривоятлар шу оятнинг ва бошқа оятларнинг зоҳирига ва саҳиҳ ҳадисларга зиддир. Иккинчидан ўша ривоятларда кучли иллатлар бор. Аксарининг санадида узилиш, номаълум ровий каби иллатлар кўриниб турибди.
Саҳиҳ ривоятнинг лафзини қайта келтирамиз:
قال عبد الرزاق: أخبرني معمر عن عبد الله بن طاووس، فروى عن أبيه قال: سئل ابن عباس عن قوله تعالى: {ومن لم يحكم بما أنزل الله فأولئك هم الكافرون}؟، قال: (هي كفر)، قال عبد الله بن طاووس: ليس كمن كفر بالله وملائكته وكتبه ورسله.
Абдурраззоқ Санъоний «Тафсири Абдурроззақ»ида ривоят қилган: ибн Аббосдан Аллоҳнинг «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирлардир» ояти борасида сўралганида «Бу куфрдир» деб жавоб берди. Ибн Товус айтган: «Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва расулларига куфр келтиргани каби эмас». (Ривоятнинг санади: Маъмардан, у Товуснинг ўғлидан, у Товусдан, у ибн Аббосдан). («Тафсири Абдурроззақ» Дорул кутубил илмия нашриёти, Байрут 1999 йил, 2 жуз, 19 бет). Айни шу ривоятни Абдурроззақдан Ҳасан ибн Яҳё орқали Тобарий ва ибн Абу Ҳотим ўз тафсирларида ривоят қилишган.
Ривоятнинг лафзидан кўриниб турибдики, ибн Аббос бу оятдаги куфр билан, катта куфрни назарда туганлар. Ибн Товуснинг гапи ҳам, аслида, кичик куфрга далолат қилиши қатъий эмас. Зеро, катта куфрнинг «Аллоҳга фаришталарига, китобларига ва росулларига куфр келтиришдан бошқа турлари тўлиб ётибди. Агар «буни ибн Товус кичик куфр демоқчи бўлган дейилса» ҳам, ибн Товуснинг бу гапи шаръий ҳужжат бўлмаслиги «Усулул фиқҳ» илмидан хабари бор ҳар бир кишига ойдиндир. Шунингдек, ибн Товус шарият қоим қилинадиган жамиятда яшаган. У ҳозирги кундаги ҳукуматларни тасаввур ҳам қила олмаган. Агар у ҳозирги кундаги куфрга тамоман ботиб кетган илмоний ҳукуматларни кўрганида, уларга нисбатан бу гапни айтмаган бўлар эди. Зотан ўша ҳукуматларнинг куфри ўша салафи солиҳлар ижмоъсига кўра собит эканлиги қуйида келади.
Ибн Аббосдан Абдурраззоқ қилган шу ривоятдан бошқа ривоятларни Абдуллоҳ ибн Саъд, Ҳасан ибн Абдулманнон, Абдуллоҳ Ғолифий, муҳаддис Абу Марвон Суданий, Абдулқодир ибн Абдулазиз, Сулаймон Улвон, Абдулазиз Торифий ва бошқа кўплаб замондош муҳаддислар заиф эканлигини таъкидлашган.
Агар ибн Аббосдан келган бошқа ривоятларни эътиборга олинадиган бўлса ҳам, қуйидагиларни айтамиз. Биринчидан Абдуллоҳ ибн Аббос шаръий қозиларни назарда тутган. Зеро, унинг даврида ҳозирги кундаги куфрга тамоман ботиб кетган илмоний ҳукуматлар бўлмаган.
Иккинчидан «оят яҳудийлар ҳақида нозил бўлган» деб қаралганда ҳам, уларнинг кофир эканликлари оят ва ҳадисларда очиқ ойдиндир.
Оятда Аллоҳ яҳудийларни ўша қилмишлари ила куфрда айблаган бўлса, айни ўша қилмиш ила бошқалар ҳам куфрга тушадилар. Ҳозирги кундаги раҳбарларнинг куфри ўша яҳудийларникидан анча даража ёмонроқдир. Зеро, яҳудийлар ўзларининг устиларига одамлар тарафидан ўйлаб чиқилган қонунларни ҳоким қилиб олиб, ўз диндошларини жамики ишларда ўша қонунлар ила яшашга мажбурламас эдилар. Ҳозирги кундаги давлат раҳбарлари ва уларнинг ёрдамчилари эса Аллоҳнинг ҳукмларини мутлақо тарк этганлари, ўзларини ва бошқа одамларни замонавий қонунларга бўйинсундирганлари кундек равшандир.
Учинчидан – Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бу қавли фаразан ривоят саҳиҳ деб олинган тақдирда – буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу оятнинг тафсирида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан келган ривоятга мухолиф сўз айтган: Масруқ ва Алқама раҳимаҳумаллоҳлар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаслик борасида сўраганларида, у киши: «Бу иш куфрдир!» деб айтган ва қуйидаги оятни тиловат қилган: «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир». (Тобарий, Саид ибн Мансур, Абдурраззоқ ва бошқа имомлар саҳиҳ санад ила ривоят қилишган).
Эътироз билдирувчи айтиши мумкин: «Моиданинг давомидаги «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» ва «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир» дейилган. Бу оятлардан киши Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса ила ҳукм қилса кофир эмас, золим ёки фосиқ бўлиши ҳам мумкинлиги келиб чиқади».
Бу нотўғри эътироздир! Оятларда зулм ва фисқ ёки золимлар ва фосиқлар лафзларини алиф ва лом ила маърифа бўлиб келганда Аллоҳ таоло диндан чиқарувчи зулм ва фисқни назарда тутган бўлади.
Аллоҳ айтган: «Албатта ширк энг катта зулмдир» (Луқмон 13).
Аллоҳ айтган: «Кофирлар золимлардир» (Бақара 254).
Аллоҳ айтган: «Оятларимизга фақат фосиқ бўлганларгина куфр келтирурлар» (Бақара 99).
Шунингдек, Сажда сурасининг йигирманчи оятида ҳам Аллоҳ таоло фосиқларнинг дўзах азобини ёлғонга чиқаришларини зикр қилган: «Аммо, фосиқларнинг ўрни дўзахдадир. Улар ўша жойдан ҳар сафар чиқишни ирода қилганларида, ўша жойга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқариб юрган дўзах азобинини тотингиз!» дейилур» (Сажда 20).
Оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ дўзах азобини ёлғонга чиқарган кофирларни «фосиқлар» деб номламоқда. Умуман олганда Аллоҳ таоло кўплаб ўринларда катта куфр эгаларига зулм ва фисқ лафзлари ила таъриф берган.
Шунингдек, Аллоҳ бир банданинг кофир эканлигини баён қилиши, айни ўша бандани золим ва фосиқ деб аташ мумкин эмаслигини келтириб чиқармайди. «Кофир» деб номланган одамни, унда мавжуд бўлган бошқа ёмон номлар ила номлаш мумкиндир. Уни бошқа ёмон номлар ила номлаш, унинг куфрини йўққа чиқармайди.
Моидадаги ва юқорида зикр қилинган бошқа ўринлардаги оятларда барча золим ва фосиқ лафзлари алиф ва лом ила маърифа бўлиб келгандир.
Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаслик, бунинг тўғрилигига эътиқод қилмаса, кичик куфр бўлиши ҳақидаги даъво ривоят жиҳатидан ботил эканлиги кўриниб турибди.

Оставьте комментарий