Жаҳолат ширкка узр бўлмаслигига ўнта очиқ шаръий ва ақлий далиллар.

بسم الله الرحمن الرحيم

Жоҳил кишининг билмай қилган ширки унинг билмаслиги узр бўлмаслигига ўнта очиқ шаръий ва ақлий далиллар.

Шайх Холид Ал Ғомидий

Биринчидан: Аллоҳ ширк қилганни мушрик ва кофир деб атаган, унга жаннатни ҳаром қилган ва жаҳаннамда абадий азобланишини айтган. Жоҳил (билмасвой) кишига нисбатан энг узоғи билан айтиш мумкинки, у одам жаҳаннамга кирмайди, агарда унга пайғамбарлик рисолатидан бирор хабар етиб келмаган бўлса (яъни икки пайғамбар орасида илм тамоман йўқолиб кетган бўлиб, ҳақ илм олишга имкон бўлмаган бўлса, АММО ҳозирги кунимиздагидай дин ёйилган ва кенг тарқалган пайт эмас). Энди билмаслик билан барибир ширк қилган тақдирда ҳам бир дона лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасини айтиб, ширкка ботиб кетган бўлса ҳам муваҳҳид, мусулмон саналади деган киши эса, Аллоҳ росуллари орқали жўнатган дини тўғрисида ҳеч нимадан бехабар шахс деб саналади.
Бунга далиллар қуйдагича:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ أُولَٰئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ
Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадурлар, у ерда абадий қолурлар. Ана ўшалар халойиқнинг энг ёмонларидир. (Баййина:6)

وَإِنْ أَحَدٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْلَمُونَ
Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир. (Тавба:6)
Аллоҳ бу оятда уларни мушрик деб атади, гарчи у ширк қилган мушрик ундан олдин Аллоҳнинг каломини эшитмаган бўлса ҳам.
إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَاءُ
Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа (пастроқ даражадаги) гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. (Нисо:48)
مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَن يَسْتَغْفِرُوا لِلْمُشْرِكِينَ
Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир. (Тавба: 113)
اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِّن دُونِ اللَّهِ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ўзларига Робб тутдилар (Тавба: 31)
Аллоҳ уларни ушбу оятда билмаслигига қарамай кофир деб номлади, уларнинг билмаслигига далил, Адий ибн Ҳатим ушбу оятни эшитган вақтда: “Биз уларга ибодат қилмас эдик” – деди. Абу Бутейн роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлар экан шундай дейди: “Аллоҳ уларни ҳукм қилиб уларни мушрик деб атади, вақтийки улар ушбу қилмишларини ибодат деб билмаган бўлсалар ҳам, шу билан бирга уларга жаҳолат билан узр берилмаган эди”.
Иккинчидан: Аллоҳ жуда кўп кофир жамоатларни жоҳил (билмайдиганлар) деб атаган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало айтади:
الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا
Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир (Каҳф:104)
لَمْ يَكُنِ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّىٰ تَأْتِيَهُمُ الْبَيِّنَةُ
Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганларга «баййина» келмагунча ажралмасдилар. (Баййина:1)
Аллоҳ ушбу оятда уларни то очиқ “баййина” (Қуръон) келмагунга қадар мушрик деб атаяпти.

وَإِنَّهُمْ لَيَصُدُّونَهُمْ عَنِ السَّبِيلِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ
Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар. (Зуҳруф: 37)
فَرِيقًا هَدَىٰ وَفَرِيقًا حَقَّ عَلَيْهِمُ الضَّلَالَةُ ۗ إِنَّهُمُ اتَّخَذُوا الشَّيَاطِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ اللَّهِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ
Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Аъроф:30)
وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ عَلَىٰ شَيْءٍ ۚ أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْكَاذِبُونَ
бирор нарсага эришамиз, деб ўйларлар. Огоҳ бўлинг, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар. (Мужодала:18)
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ ۚ عَامِلَةٌ نَّاصِبَةٌ
Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқувчидир. Улар амал қилуви ва (амаллари зое кетганидан) чарчавчидир. (Ғошия: 2-3)
بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ الْحَقَّ ۖ فَهُم مُّعْرِضُونَ
Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгиргувчидирлар. (Анбиё: 24)
أَن تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُونَ
ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. (Ҳужурот:2)
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ ۚ قُلْ أَبِاللَّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ
Агар улардан сўрасанг, албатта: «Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», дерлар. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. (Тавба:65)
Шу билан улар ўзлари билмаган ҳолда кофир бўлиб қолдилар, ҳаттоки улар ҳазиллашиб айтган сўзлари уларни исломдан чиқариб юборади деб ақлларига келмаган бўлса ҳам.
إِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِن بَنِي آدَمَ مِن ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَا ۛ أَن تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَٰذَا غَافِلِينَۛ أَوْ تَقُولُوا إِنَّمَا أَشْرَكَ آبَاؤُنَا مِن قَبْلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةً مِّن بَعْدِهِمْ ۖ أَفَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ الْمُبْطِلُونَۛوَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла. Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун. Шояд қайтсалар, деб оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз. (Аъроф: 1721-174)
Ушбу оят жоҳил, илмсиз, тақлид билан ақиданинг ҳамма билиши зарур бўлган асос илмларида бирор кишига кўр-кўрона эргашиб адашиб кетган маҳал, билмаслик узр бўлмаслигига далолат қилади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тамим қабиласидан бўлган бир кишига: “Сен ушбу (кучсизликдан сақловчи узук) тақган ҳолда ўлиб қолганингда эди, ҳеч ҳам нажот топмаган бўлар эдинг” – деган эдилар. Имом Аҳмад ривояти.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб “Тавҳид” китобида айтади: “Дарҳақиқат, агарда ўша саҳоба, шу узукни таққан ҳолда вафот топганда эди, у киши (тўлиқ) нажот топмаган бўлар эди. Бу ерда кичик ширк энг улкан гуноҳлардан саналишига далолат мавжуд ва у ҳам (агар тавба қилинмаса ва ўлиб қолса) ҳатто жоҳиллик-билмаслик билан кечирилмайди. Энди катта ширкни гапирмаса ҳам бўлаверади.
Учинчидан: Албатта куфр икки хил бўлади: 1) Илмга эга бўлган ҳолда қайсарлик, инкор ва тажанглик қилиш куфри. 2) Жоҳиллик сабаб, нотўғри таъвил сабаб ёки илм олишдан юз ўгириш сабабли бўлган куфр. Кимда-ким мушрикни такфир қилишликка унинг билиши кераклигини, далилни тушуниш ва далилларга қониқиш ҳосил қилишни шарт қиладиган бўлса, у одам очиқ ойдин бўлган Аллоҳнинг тавҳидини билмайдиган киши кофирлиги ва уни жойи жаҳаннамдалиги тўғрисидаги далилларга зид сўз гапираётган бўлади (далиллар юқорида зикр қилинди). Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх айтади:”Агарда далилни тушунишлик такфирнинг шарти бўлганда эди, унақада фақатгина бир дона куфр тури бўлган бўлар эди, у ҳам бўлса фақатгина инкор куфридир, аммо биламизки куфрнинг турлари ҳар хил бўлиб, улардан бири, жоҳиллик куфридир. (Шарҳ кашфу шубуҳат 101)
Тўртинчидан: Аллоҳ Аҳлу Фатра (икки пайғамбар давридаги замон, илм йўқолиб, олдинги пайғамбар дини таҳриф бўлган, ёки ундан ҳеч нарса қолмаган, аммо кейинги пайғамбар ҳали юборилмаган давр) одамларини ва жоҳилият давридаги инсонларни мушриклар деб атади, улар далиллардан бехабар бўлсалар ҳам ва ўзларини устига устак Иброҳим алейҳиссалом динидамиз деб санаб юрган бўлсалар ҳам, ундан ташқари қилиб юрган ширкларини ширклигини билмай, у ишларни диндаги яхши бидъат деб юрганларига қарамай.
Бешинчидан: Албатта ўзларини исломга нисбатлаётган қабрпарастлар, будпарастларнинг амаллари, олдинги мушрикларнинг амалларидан ҳеч қандай фарқ йўқ. Икковлари ҳам жоҳилдирлар, фарқ фақат шундаки, олдингилар ўзларини Иброҳим алайҳиссаломга нисбатлаётган бўлсалар, ҳозиргилар ўзларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатлайдилар. Шундан келиб чиқиб айтамизки, мушрикларнинг куфри тўғрисида росулуллоҳга нозил бўлган Қуръон, ҳозирги кунда ўзларини исломга нисбатлаётган мушрикларга ҳам таъллуқлидир. Оятларнинг ҳукми умумий маънога қараб олинади, нозил бўлиш сабабига қараб эмас. Кимда-ким бугунги кунимизда лаа илааҳа илла Аллоҳ дегани ва ўзини исломга нисбатлагани учун бу одамларга олдинги мушриклардан фарқли ҳукм бор деса, у одам унақада уламолар ижмоъсига зид келиб ва шу билан Қуръонни йўққа чиқарган бўлади. Бундан келиб чиқадики, у киши мусулмонлардан у бу ким билмасдан туриб насронийлик динини қабул қилган ва шу вақтнинг ўзида, ўзини ҳам исломга ва ҳам насронийликка мансуб қилаётган одамни, мусулмон деб атаган инсон каби бўлади. Ёки шунингдек, ҳудди бир инсон ўзи билмаган ҳолда будпарастлик, ёки қабрпарастлик динини қабул қилган одамни мусулмон деб атаган инсон каби бўлади.
Абдураҳмон ибн Ҳасан Оли Шайх айтади: “Энди, олдинги мушриклар тўғрисида нозил қилинган оятлар, ҳозирда ана шундай ширк қилган одамларга тегишли эмас дейдиган сўзларга келсак, бу буюк куфр бўлиб, бундан Қуръонни ва ундаги, ва суннатдаги шаръий жазоларни йўққа чиқаришлик келиб чиқади” (Ад Дурару Ас Санния 1/418)
Олтинчидан: Албатта ширк, ҳудди зино қилган киши зинокор, ўғрилик қилган киши ўғри деб аталгандай, ширк қилган киши ҳам, айнан шу амали учун мушрик деб аталадиган амаллардандир. (Абу Бутейн роҳимаҳуллоҳ айтади: “Куфрнинг энг буюги бу Аллоҳга ширк келтиришдир, бу уламолар ижмоъси билан куфр бўлиб, ким ушбу амалга қўл урса, унинг такфирида ҳеч қандай монеълик йўқдир, ҳудди зино қилган киши зинокор ва судхўрлик қилаётган киши судхўр дейилганидек” Ад Дурару Ас Санния 10/416-417).
Еттинчидан: Кимда-ким мушрикларга узр бериб, уларни ҳаниф ва муслимлар деб атаса (агар мушрик деб атамаса, автоматик равишда муслим деб аташга мажбур, сабаби учинчи тоифа мавжуд эмас), у ҳолда Аҳлу Фатрадан бўлган жоҳилият мушрикларини ҳам ҳаниф, муслимлар деб аташлиги керак. (сабаби у замондаги мушрикларда ҳам ва ҳозирги мушрикларда ҳам бир хил иллат мавжуд, у ҳам жаҳолатдир).
Саккизинчидан: Албатта, ким энди ҳар бир жоҳил мушрикни мусулмон деб атайдиган бўлса, ҳар бир жоҳилга ислом ҳукми беришлиги кераклигини тақозо қилади. Бундан келиб чиқадики, агарда бир насроний исломни қабул қилмоқчи бўлиб икки шаҳодатни айтса, аммо ундан кейин Аллоҳ бу Исо (а.с) дир деса, ёки Аллоҳнинг ўғли деса ва Муҳаммад (с.а.в) ни унинг росули деса, аммо у одам бу сўзлар унинг шаҳодатини бузади деб билмаса, ёки насроний исломни қабул қилсаю, ва бошидан бошлаб Исо (а.с) ни Аллоҳ деб ўйласа, у кишини ҳам мусулмонлардан деб санаши керак бўлиб қолади. Аммо бу сабабли, унга ислом ҳукми берадиган одам топилмаслиги аниқ! Ҳудди шундай агарда бир киши шаҳодат келтирсаю, аммо дуо қилинадиган илоҳ бу бир авлиё деб ўйласа, ёки бирор бир мусулмон киши жаҳолат ёки атеистларнинг шубҳалари сабабли Аллоҳнинг мавжудлигини инкор қилиб турса ҳам, фақатгина ота-оналари мусулмон экан деб, ёки шаҳодат калимасини уни тақозо қиладиган, фитрати орқали зарур билиши керак бўлган илмни билмай айтгани учун, унга ислом ҳукмини берадиларми? Агарда шундан сўнг ҳам ундай одамга ислом ҳукмини берадиган бўлсалар, ана ўшаларнинг ўзлари кофир бўладилар ва уларни тавбага чақирилади. Агарда улар икки шаҳодатни айтса ҳам бу ишлари билан кофир бўладилар десалар, биз айтамизки, ундай бўлса бошқа жаҳолат билан ширк қилганлар ҳам бир хил ҳукмда бўлишлари керак деймиз. Албатта бундай (ширк келтирган) одамни кофир деб аташ керак. Аммо бундай одам бирдан ўлдирилмайди, ундан тавба талаб қилинади ва унга далиллар қоим қилинади.
Тўққизинчидан: Албатта куфрий динлар икки хил бўлади: 1) Аҳлу китоблар (насоро ва яҳудлар) 2) мушриклардан бўлган будпарастлар, қабрпарастлар ва қонунпарастлардир. Қабрлар, будлар ва тоғут маҳкамалар, буларнинг ҳаммаси сохта илоҳлар бўлиб, ким бирор бир ибодатни буларга йўналтирса кофир бўлади ва жаҳолат бу ерда узр бўлмайди, ҳаттоки у одам ўзини исломга мансубласа ҳам, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Ҳудди мусулмон-насроний деб айтилмагани каби, мусулмон-мушрик деб ҳам айтилмайди. Бундай сифатлар бир одамда жамланмайди. Кимда-ким бирор-бир ибодатни Аллоҳга йўналтирмаса мусулмон бўлмайди, токи у ширкни батамом тарк этмагунга қадар (сабаби ибодат ҳосил бўлиши учун шартлар мавжуд бўлиб, шартлардан бири бу тавҳиддир, энди тавҳиднинг ўзини шартларидан бири эса, бу олдинги куфри ва ширкидан тавба қилиб уни тарк этишликдир). Бирор бир мусулмон агар насронийликка (тамоман ўтса, ёки бирор бир уларнинг дин асосларидан бирор нимани олса) ўтса уни кофир дейилади. Ҳаттоки у киши агар жаҳолат билан икки динни бир одамда жамласа бўлади деб ўйласа ҳам. Бундай киши автоматик кофир бўлади ва уни бирдан ҳеч қандай монеъликларни ҳисобга олмай, унга далил қоим қилмай такфир қилинади. Ҳудди шундай ким ширк қилиб, қабрпараст, будпараст ва қонунпараст мушрикларнинг динини қабул қилса ҳам, ёки тоғутларнинг қонунлари ила ҳукм юрутса ҳам, ўзини исломда қоляпман деб ўйлаб турган бўлса ҳам, уларни автоматик тарзда бирдан такфир қилинади.
Мушрикларнинг такфири, бу устида ихтилоф бўлмаган масаладир. Кимда ким, бу маслада ихтилоф бор деб ўйласа у одам кофирдир. Кимда-ким аслий кофирнинг ҳукми билан, ўзини исломга нисбатлаётган муртад мушрик орасида фарқ бор деса, у одам ижмоъга зид иш қилиб, очиқ-равшан бўлган нассларни йўққа чиқараётган ҳисобланиб, исломни бузувчи амалларга қўл урган бўлади, юқорида айтиб ўтганимиздай.
Ўнинчидан: Албатта, тавҳид калимаси одамга фақатгина уни маъносини, шартларини ва у тақозо этадиган нарсаларни билиб ва уни бузадиган амалларни тарк этган одамгагина фойда келтиради. Ҳудди намозда агар шартлар, рукнлар мавжуд топилмаса агар, ёки намоз пайти шарт ёки рукнлардан бўлган бирор нарсани бузилганда намоз қабул бўлмагани каби.

Шарҳ Навақидул Ислам 236-239.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑