Дин аслларида ижтиҳод ва таъвилнинг ўрни

Дин аслларида (асосларида) ижтиҳод ва таъвил

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи ўринда ихтилоф нуқтасини билиб олсак, сабаби бу доим жуда муҳимдир.

Ихтилоф нуқтаси эса, эътиқод масъалаларидаги “катта куфр” ва “катта ширк” таърифини нотўғри тушунган, ўзини исломга нисбаталаган “мужтаҳид ва олим” кишининг тўғрисидадир. Яъни у одам ижтиҳод қилиб, ўзининг қандайдир бир таъвили сабабли ширк қилган одамга узр бериб, бинобарин мушрикни мусулмон ва ҳоказо дейди.

Ёки ширк қилган одамга узр бермасдан, аммо юқоридагидай эътиқоддаги одамга узр бериб, гўёки у олим ва бу нарса унинг “ижтиҳоди” бўлган, аммо хато қилган холос дейди.

Бизга қарши бўлган тарафнинг фикри:

Бизнинг фикрга қарши бўлган тараф айтадики, бу каби “мужтаҳид” одам “Ким ижтиҳод қилса ва тўғри топган бўлса икки ажр, аммо ким ижтиҳод қилиб хато қилса, у кишига бир ажр” ҳадисининг ва “Роббимиз, агар биз хато қилсак ва унутсак бизни азобламагин!” оятининг ва бошқа хато қилган киши кечирилади деган далилларнинг умумий ҳукмига тушади дейдилар.

Шундан кейин эса, улар ўзларининг орасида хато “ижтиҳод” қилганлари учун бир ажр оладими, ёки умуман ажр олмай, гуноҳкор бўлиши тўғрисида ихтилоф қиладилар.

Гап эса аслида бу ерда эмас, уларнинг аслда бир хил, бу эса улар бундай одам кофир бўлмайди ва асл ва тафсилот масъалаларида ҳеч қандай фарқ йўқ дейдилар. Хуллас фарқи йўқ, “олим” агар нима масъалада ижтиҳод қилса, у ҳар қанақасига маъзур ва оқланган бўлади. Ундай “олимларни” куфрини (уларнинг ҳимоя қиладиган узр берувчиларни қўяверасиз) исбот қилишга ҳаракат қилиш, бу муътазилалар ва хаворижлар ақидаси эмиш (уларнинг эътиқодида).

Бизнинг эътиқод:

Биз ушбу (ижтиҳод туфайли ажр ва хато билан кечирилиш) далиллар мусулмонларнинг ижмоси ва ақлли кишилар фикрига асосан эътиқод асос ва асллари (усул) ва жуда ҳам равшан баён қилинган фиқҳий аҳкомлар бўлмиш фаръий (фуруъ) масъалаларига (беш вақт намознинг вожиблиги, таҳорат, рамазон рўзаси, закот ва ҳоказо очиқ ва равшан масъалаларга) таълуқли эмас деб биламиз. Агарда бирор киши ушбу нарсаларга таъвил сабабли зиддиятга борган бўлса, гуноҳкор бўлиб, қўл урган қилмишига яраша ҳукм чиқарилади, яъни ёки муртад ҳукми берилади, ёки бошқа ўзига яраша ҳукм олади.

Биз ҳудди барча аҳлу сунна уламолари, бутун ислом уммати, саҳобалардан, тобеинлардан ва салафлардан тортиб, то мазҳаб имомлари ва мазҳаб уламолари каби таъкидлаб айтамизки, диннинг асллари (усул) ва очиқ ва равшан бўлган шаръий аҳкомларда (фуруъларида) ижтиҳод билан қилган хатога УЗР ЙЎҚ деймиз, қайсики “мужтаҳид” ушбу зикр қилинган масъалаларда адашиб хато қилса, ушбу қилган хатосига яраша гуноҳкор бўлади.

Шундан сўнг қилган хатосига яраша ҳукм чиқарилади:

Агар хато, тавҳид асослар ва иймон асосларида бўладиган бўлса; куфр ва ширкнинг турларини билмаслик, ёки ал вало вал баро асосларини билмаслик каби масъалалар бўлса, ундай одам ҳужжат қоим қилинмасдан туриб кофир саналади.

Агарда бу хато шариатда равшан бўлган, ҳамма билиши керак бўлган масъалаларда бўлса: беш вақт намознинг фарзлигини, закот, ҳаж каби масъалалар билиш каби масъалалар – ундай одам ҳам кофир ҳисобланади (ҳатто агар бу масъала диннинг тафсилотларига тегишли бўлса ҳам, бундай одамга ҳужжат қоим қилиб ўтирилмайди, сабаби у кечагина исломни қабул қилган одам эмас).

Агарда бу хато, аҳли сунна ва бу умматдан бўлган бидъатчилар ўртасидаги масъалаларда бўлса, ундай одам бидъатчи деб аталади (ҳамма шубҳасини кетказиб, далиллар қоим қилингандан кейин ҳам, ўзининг фикрида қолса, кофир деган ном олади).

Мужтаҳид, ижтиҳод қилиб, хато қиладиган бўлса бир ажр, тўғри топган бўлса икки ажр оладиган масъалаларга келсак, булар:

  • Диннинг тафсилотларидаги эътиқод масъалалари бўлиб, у ерда аҳлу сунна уламолари ихтилоф қилганлар ва бу ердаги далиллар уларда фарқли бўлиб, умумий нуқтасига эга бўлмаган далилларга эга бўлган масъалалар бўлган. Буларнинг мисоли: “Ўликлар қабрда эшитадиларми?”, “пайғамбар ва росулнинг орасидаги фарқ”, “қиёматнинг биринчи аломатлари” ва бошқа шу каби масъалалардир.
  • Бирор нарсага очиқ далолат қиладиган далилар ва ҳатто тарқоқ равишдаги далиллари бўлмаган фиқҳий масъалалардадир.

Мана шундай олим, “ким ижтиҳод қилса ва хато қилса, бир ажр, ким ижтиҳод қилса ва тўғри топса, икки ажр” ҳадисдаги ҳукмга тушади. Биз ҳудди барча уламолар каби, бу ҳадисни хос маънога эга бўлган умумий ҳадис бўлиб, бу ҳадис усул илмида “мужтаҳид фийҳи” таснифига киритилган, яъни ижтиҳод жоиз бўлган ўрин деймиз.

Бу масъала қаерда таҳқиқ (ўрганилади) қилинади?

Агарда масъала равшан бўлган бўлса, бизнинг бу саволимизни ислом уламолари жавобсиз қолдирмаган бўлиб, бу масъала барча усулул фиқҳ китобларининг “ал ижтиҳод” бўлимининг, “тасвийбул мужтаҳидийн” бобида ўрганилиб чиқилган (“тасвийбул мужтаҳидийн” – мужтаҳидларнинг турли масъалалрдаги қилган хато ижтиҳодларига хос боб).

Агарда ҳамма уламоларнинг бу бобдаги сўзларини йиғадиган бўлсак, бир неча жилд бўлиб кетадиган китоблар ёзиш мумкин.

Қуйида келтирганимиз эса, баъзи салафлардан бўлган уламоларнинг бир қанча фатволаридир:

Имом Ал Музаний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен Аш Шофеийдан калом илмига тегишли бўлган бир масъалани сўраган эдим, у менга: “Мендан агар хато қилсам, сен: “хато қилдинг!” деб айтадиган масъалани сўра. Аммо, агар хато қилсам сен менга: “кофир бўлдинг!” деб айтадиган масъалани сўрама” (“Манақибуш Шафеий”, Ал Байҳақий 1/459)

Имом Аш Шофеий айтади: “Аллоҳга қасамки, агарда олим (фиқҳ масъаласида) фатво чиқарганда, хато қилса, унга “хато қилдинг!” дейишгани, калом илмида бир нарса айтганда (хато қилса) “зиндиқ экан!” дейишгандан яхшироқдир. Ва мен учун калом ва мутакаллимлардан кўра нафратлироқ бошқа нарса йўқ” (“Сияр Алам Ан Нубала” 10-19)

Имом Аз Заҳабий ушбу асарни келтириб, айтади: “Абу Абдуллоҳ Аш Шофеийнинг мазҳабида, аслларда қилган хато билан, фаръий масъалалрда қилинган ижтиҳод бир даражада эмаслигига далолат қилади” (“Сияр Алам Ан Нубала” 10-19)

Имом Шофеий “Ар Рисала” китобида айтади: “Қуръон ва суннатда очиқ матнларда келиб устида ижмоъ бор масъалаларга келсак (яъни диннинг асллари), бу ерда узрнинг йўли тамоман кесилгандир, бу ерда шубҳага ўрин ҳам йўқдир. Ким бу нарсани қабул қилишдан бош тортса – ундан тавба талаб қилинади (яъни кофир бўлган бўлиб, агар тавба қилмаса бу куфрига, ўлдирилади).” (Ар Рисала, 495)

Имом Сулаймон Ал Ҳаттобий Аш Шофеий, “агарда қози ижтиҳод қилса ва хато қилса, унга бир ажр…” ҳадиснинг шарҳида, шундай дейди: “Бу фақатгина бир неча важҳга (тарафга) эга бўлган диннинг фаръий (тафсилот) масъалаларидадир, лекин асл (усул, асос) бўлган, шариатнинг тиргагичлари ва аҳкомларнинг асослари ва таъвилга ўрин йўқ бўлган масъалаларда  эмасдир. Ким бу ерда (аслларда) хато қилса, у одамга хатоси туфайли УЗР ЙЎҚ” (Маъалимус Сунан, 4/160).

Бу сўзларни, жуда кўп салаф уламолар келтирганлар, уларнинг мисоли: Убайдуллаҳ Ал Муборакфурий (Туҳфатул Аҳвазий 4/463), (Аунул Маъбуд 9/354) китобининг муаллифи, шунигдек Мулла Али Ал Қори (Ал Мирқот), Ибн Ҳажар (Фатҳул Борий) ва бошқа кўплаб уламолар.

Ал Байҳақий ижтиҳод тўғрисидаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейди: “Ким ижтиҳод қилиниши мумкин бўлган ўринда ижтиҳод қилиб, хато қилган бўлса (яъни тафсилотларнинг шохчаларида) ва хато қилса, ундай ҳолатда пайғамбар алайҳиссаломдан келган ҳадисга асосан унинг хатоси кечирилади ин шаа Аллоҳ.” (Ас Сунан Ал Кубро 10/177)

Яна Байҳақий мужтаҳидни кечирилишини, ўз китобининг “Ижтиҳод қилишга масъул бўлган қози ижтиҳод қилишнинг ўрни бўлган масъалада ижтиҳод қилишлиги боби” деган бобда ривоят қилади. (Ас Сунан Ал Кубро 10/118)

Ва яна Байҳақий айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки қози ижтиҳод қилса ва ҳақ бўлган бўлса, унга икки ажр, хато қилган бўлса, бир ажр” ҳадиси, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи аҳкомларни баён қилиб берилишини олимларнинг ижтиҳодига топширганликларига далолат қилади. У зот хато қилган мужтаҳидга бир савоб берилиб, хатоси авф этилишини айтганлар ва тўғри топганга эса икки савоб берилишини ваъда қилганлар. Бу эса, фақатгина очиқ ҳужжат билан келмаган, аммо махфий бўлган аҳкомларга оиддир. Диннинг аслларига келсак (усул), уларга далиллар (қуръон ва суннатда) очиқ келган бўлиб, уларда зиддиятга борган одамга ҳеч қандай УЗР ЙЎҚ”. (Далаилун Нубувва 8/273).

Абу Исхоқ Аш Шерозий Аш Шофеий айтади: “Аҳкомлар икки турда бўлади: ақидавий (усул) аҳкомлар ва фиқҳий (фуруъ) аҳкомлар.  Ақидавий аҳкомлар эса, бу ҳудди оламнинг яратилишини билиш, унинг Яратувчиси борлигини эътироф этиш, рисолатни (пайғамбарликни) тан олиш ва бошқа асл ва асосига оид эътиқодлар киради. Ҳақ эса бу масъалаларда фақат бир донадир, қолганлари эса ботилдир”.

Шундан сўнг имом, Ал Анбарийнинг сўзларини сўзлаб, асл ва тафсилот масъалаларини баён қилиб, уларга раддия берди ва деди: “Шаръий аҳкомларга келадиган бўлсак, улар икки қисмдир:

  • Ижтиҳодга йўл йўқ бўлган қисм
  • Ижтиҳод қилишликка ижозат бор бўлган қисм

Ижтиҳод қилишликка йўл тўсиқ бўлган қисм ҳам, яна икки қисмга бўлинади:

  1. Аллоҳ таолонинг динида жуда ҳам равшан бўлган масъалалар, ҳудди намоз, рўза, закот, ҳажнинг вожиблиги ва зино, рибо, баччавозлик, маст қилувчи ичимликларни ҳаромлиги ҳеч кимдан сир бўлмаган масъалалар каби. Бирор кишига ҳужжат етиб келгандан кейин (қуръон нозил бўлиб, у етиша оладиган жойда яшагандан кейин) шу масъалаларда зиддиятга броган одам, кофир ҳукмида бўлади.
  2. Аллоҳ таолонинг динида жуда ҳам равшан бўлмаган масъалалар, бу ерда қатъий далил бўлса ҳам ва бу саволда саҳобалар ва фақиҳлар ихтилоф қилмаган бўлсалар ҳам, бу нарсада зиддиятга борган одамга фосиқ деган ном берилиб, у ижмоъга қарши ҳукм чиқаргани учун бидъатчи каби бўлади.

Ижтиҳод қилишлик ўринли бўлган масъалаларга келсак, бу шундай масъалаларки, у ерда фақиҳлар икки ва ундан кўп сўзда ихтилофга тушганлар. Бизнинг кўпчилик шофеий мазҳаби уламолари ҳам ихтилофларга бориб, уларнинг кўпчлиги ҳақиқат шу сўзларнинг бирида дейдилар” (Шарҳул Лумъа, 1046).

Ибн Мулаққин айтади: “Ҳар қандай мужтаҳид фақат тафсилий масъалаларда ва шунингдек оддий авом киши эргашиши рухсат берилган масъалалардагина ижтиҳод қила олади. Мутавотир даражасида келиб, устида ижмоъ бор масъалаларга: намоз, рўза, ҳаж ва ҳар бир бошқа фарзларга келсак, булар диннинг асосларидан бўлган асослар бўлиб, бу ерда зиддиятга бориш таъқиқланади. Ҳудди (диннинг асллари бўлмиш) тавҳид, рисолат ва уларга алоқаси бўлган масъалалардаги каби”. (Шарҳ Саҳиҳ Бухорий қозилик боби)

Усул олимларидан бўлган Абу Валид Ал Бажий айтади: “Ахир кўрмайсанми, биз диннинг асли бўлмиш тавҳидда хато қилган одамни такфир қиламиз ва бошқа масъалаларда эса такфир қилмаймиз?” (Иҳкамул Фусул, 779 – масъала).

Имом Ал Андалусий Ал Моликий (829 ҳ. вафоти) ўзининг машҳур усулул фиқҳ бўйича ёзган назмида айтадики: “Ижтижод диннинг аслларида ҳам ва диннинг тафсилотларида ҳам бўлиши мумкин. Аммо диннинг аслларида эса тўғри бўлган ҳақ биттадир, қолганлари эса қайсарлик қилганлар ҳукмида бўлади. Тафсилотларга келсак эса, у нарсалар илм аҳлида уч қисмдир:

Биринчиси: Динимизда жуда ҳам равшан баён қилинган нарсалар бўлиб, бу ерда ижтиҳодга ўрин йўқ. Бу ҳудди беш вақт намоз, ракаатлари сони, уларнинг тартибини билишлик масъалаларидир. Ким бу ерда хато қилса, ижмоъга қарши чиққан бўлади, унга зидлик қилган бўлади, унинг бу қилмиши такфир қилинишига сабаб бўлади.

Иккинчиси: Динизмизда жуда ҳам равшан баён қилинмаган нарсалардир, ҳудди маҳрни вожиблигини билишга ўхшаш каби масъалалардир, шундай бўлса ҳам бу нарсага бутун давр уламоларининг ижмоъси бор. Ким бу нарсага ўз ижтиҳоди билан зид иш қилган бўлса, ижмоъдан чиқиб кетибди, унга фосиқ ҳукми берилади, сабаби эса ижмога қарши чиққанлигидир.

Учинчиси: Уламоларга ижтиҳод қилишликка рухсат берилган ўринлар. Бу шундай масъалаларки, бу нарсаларда салаф уламоларда доим ва ҳар ерда ихтилоф мавжуд бўлиб келган. Бу ерда ихтилоф қилишликка рухсат бор. Юқоридаги, ҳақ гап биттадир, қолганлари эса ботил деган сўз, бу ерда ўринли эмасдир.

Аммо, Имом Шофеий айтганидай бу ерда хато қилган гуноҳкор бўлмайди. Яна айтиладики, бу ерда ҳар бир ижтиҳод қилган мужтаҳид ҳақдадир дейилган ва бу нарсани Абу Ҳанифа, шунингдек Қози Ал Баққиланий ва Ал Ашъарий ва Моликдан нақл қилган” (Назм Ал Ғартатий 12)

Имом Ҳамдон Ал Ҳанбалий айтади: “Ҳақ аслларда ҳам, тафсилотларда ҳам биттадир. Қатъий далиллар билан исбот қилинган эътиқод масъалаларида хато қилган киши кофирдир, агар хатоси ўзи билан куфрни лозим тутса, агар ундай бўлмаса, фосиқ ва гуноҳкордир.” (Наҳиятул Мубтадиъийн фий Усул Ад Дийн, 73)

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: “Аллоҳ Ўз китобида очиқ-ойдин баён қилган диннинг аслларига келсак, Аллоҳнинг далили бу қуръондир, ким қуръонга етишган бўлса, унга далил етиб келган бўлади (яъни ким қуронга етишиш имкони бўлган замон ва маконда яшаб ҳам, ширк қилса, у одамга охиратда ҳам УЗР ЙЎҚ). Аммо сизлардаги муаммо бу, далил қоим қилиниш билан, уни тушунишликнинг орасидаги фарқдадир. Ҳақиқатда, Аллоҳнинг далили эса кофир ва мунофиқлар устига қоим бўлиб бўлгандир, шундай бўлса ҳам, улар уни тушуна олмаганлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидай: “Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.” (Фурқон, 44). Шу сабабли ҳужжат қоим қилиш ва уни етказиш бу бир нарса, лекин уни тушуниш эса, бутунлай бошқа ва уларга ҳужжат етиб боргандан сўнг уни (ҳужжатни) тушунмасликларига қарамасдан Аллоҳ таъоло уларни такфир (кофир деди) қилди. Агарда бу нарса сизларга (муаммо, шубҳа, қийинчилик) туғдирса Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг хаворижлар ҳақидаги сўзларига қаранг: «Қайерда уларни учратсангиз (топсангиз) қатл қилинглар» ва яна уларнинг сўзлари: «Улар осмон гумбази остидаги энг ёмон ўликлардир». Шу билан бирга бу ховорижлар саҳобалар давридан бўлганлар ва одам саҳобалар амалини хаворижлар амалига нисбатан кичик санайди, мусулмонларнинг иттифоқи билан, ўша уларни диндан чиқарган нарса, бу ҳаддан ташқари (ғулув), қаттиқлик ва тиришқоқлик эди ва улар Аллоҳга итоат (ибодат) қилмоқдамиз деб ўйлар эдилар ва уларга ҳужжат етди, аммо улар уни (ҳужжатни) тушунмадилар (яъни нотўғри тушиниб, хато англадилар). Ва шунингдек, Али (Аллоҳ у кишидан розий бўлсин) ҳам у ҳақда куфрий эътиқодда бўлганларни, агарчи улар саҳобаларни шогирдлари бўлса ҳам ва намозни адо этиб ибодатларни бажариб, рўзадор бўлиб юришларига қарамасдан, ўт билан ёқиб қатл қилиб ташлади, шу билан бирга улар (куфрий эътиқодда бўлганлар), ўзларини ҳақдамиз деб ўйлашар эди. Ва шунингдек ғулувга кетган қодарийларнинг куфрига салафларнинг ижмоъси бордир ва бошқа шунга ўхшаш тоифалар, қаттиқ ибодат қилиб ўзларини тўғри йўлдамиз деб санашар эди. Ва ҳеч қайси  салафлардан бири уларни такфир қилишдан уларни тушунмияптилар, деб (узр бериб) тўхтаб қолмаган, зотан, уларнинг барчалари тушунмайдилар! (Ад-дурар ас-сания, 13/90)

Имом Абдулатиф ибн Абдуроҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ, ўз давридаги муваҳҳидларнинг душмани Довуд ибн Жиржиснинг, гўёки Ибн Таймия ва Ибнул Қойюмлар қабрпарастларга хато ижтиҳодлари туфайли узр берганлар деган даъвосига рад ўлароқ шундай дейди: “Жаҳолат даражасининг тубанлигида, ундан ҳам баттари, залолатга кетишнинг узоқлигида шуниси қизиқки, мана бу Ал Ироқий шайх Ибн Таймия ва Ибнул Қойюмларни, агарда қабрпарастлар (хато ижтиҳод қилиб), Аллоҳни қўйиб туриб, ўз эҳтиёжлари ва қийин ҳолатларда қабрдаги авлиёларга ва солиҳларга дуо қилсалар, ундай одамларда ҳеч қандай гуноҳ йўқ деган эмишлар, улар (икки шайх) уларни (қабрпарастларни) узрли деб, бу қилган хатоларига ҳатто бир ажр оладилар деб айтган эмишлар.

Эй, онанг сени юқотуб қўйгур! Нақадар бу одам ёлғончи, адашган, тўғри тушунчадан четга чиққан одам бўлмаса! Нақадар ҳақдан узоқ бўлмаса!

Уларнинг ҳамма сўзлари ва ҳамма илмий ишлари очиқ ва равшандир, улар бундай адашган одамларга катта ширк қилганга мушрик ҳукми берганлар ва ким Аллоҳдан бошқасига ширк қилса, (кофир бўлгани сабабли) тавбага чақирилиб, тавба қилмаса муртад ҳукмида ўлдирилади, Аллоҳ Ўз росулларини, китобларини, фақатгина одамлар Унга ибодат қилишлари, Унга ширк қилмасликлари Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган соҳта илоҳларга кофир бўлишлик учун нозил қилганлигини айтилган сўзлари очиқ ва равшандир.

Ва бу қуръон, суннат ва умматнинг фақиҳ уламоларининг, хоссатан шайхул ислом Ибн Таймия ва унинг шогирди Ибнул Қойюмларнинг илмий асарларидаги очиқ ва равшан бўлган нарсалардир. Ахир улар бу аслни сақлаб қолиш учун қанчадан қанча ҳаракат қилган эдилар. Бу нарсаларни исбот қилиб берган эдилар, одамларга баён қилиб, у нарсаларга шунақанги кўп далиллар келтирганларки, у далиллар одамнинг қучоғига сиғмаган бўлар эди.

Агарда бу нарсалар сенга тушунарли бўлган бўлса, билгинки мусулмонларнинг ақидадаги таянчи ва динларининг асли ва асоси қуръон, суннат ва бу умматнинг салаф уламоларининг ижмоъсидир. Диннинг асли бўлмиш “лаа илааҳа илла Аллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” калимасининг маъносида мусулмон киши учун тақлид қилишлик ножоиздир, ҳаттоки тақлид қилинаётган одам солиҳ олим бўлса ҳам.

Бу Ал Ироқий, мусулмонлар фақатгина Ибн Таймияга тақлид қилиб мушриклар ва авлиёларнинг (ширкий) мухлисларини, фақатгина Ибн Таймияга, ёки яна бошқа одамга тақлид қилиб такфир қилади деб ўйлайди. Бунинг сабаби эса, у одам тақлиддан бошқа нарсага эга эмаслигидандир, қуръон ва суннат эса, у одамдан далил бўлишда анча узоқдадир.

Шундан сўнг, Аллоҳдан қўлидан келганча тақво қилган ҳолда, ижтиҳод қилиб хато қилса, маломат қилинмайдиган масъалаларга келсак, булар ижтиҳодга рухсат берилган ижтиҳодий масъалалардир. Ёки далиллари махфий бўлган масъалалар бўлиб, у нарсаларни фақатгина саноқлик одамлар биладиган масъалалардир. Аммо динда ҳамма билиши керак бўлган, равшан ва очиқ масъалалар бўлмиш, Аллоҳни таниш, Унинг исм ва сифатларини билиш, рубубияти ва улуҳиятида яккалиш, ҳудди Унинг қули ўз ибодатларини якка Ўзига қаратиши каби масъалалар, юқорида келган ижтиҳодга рухсат берилган масъалалардан фарқлидир.

Шундай экан, бу ўрин қандай қилиб ижтиҳоднинг ўрни бўлсин?! Бу ерда қандай тушунмовчилик ва қандай махфийлик бўлсин?! Шоир айтганидай: “Куннинг қоқ ярми агар далилга муҳтож бўлса, мийяда саҳиҳ эмасдир ҳеч нарса!” (яъни бирор одам, куннинг қоқ ярмида қуёш нури атрофни порлатаётганини исботлаш учун далилга эҳтиёж бор деса, ундай одамнинг мийясида ҳеч нарса йўқлигига далолат қилади).

Ҳақни билиб туриб, унга зид иш қилганлардан ташқари, ҳамма КОФИРЛАР, ана шу бобда хато қилиб, шубҳага тушганлар. Ахир ундай одамлар гуноҳкор бўлмадилар, улар узрлилар ва ажр оладилар, деса бўладими? Субҳаналлаҳ! Нақадар бу разил жоҳилдир ва нақадар даҳшатлидир!” (Минҳажут Таъсис ват Тақдис фий кашфиш шубуҳати Дауд ибн Жиржис 1/14).

Бу сўзларни шарҳлашга ҳожат йўқ! Аллоҳдан ҳозирги соҳта уламоларни ҳидоятга бошлашни, ёки белларини синдириб ташлашни сўраб қоламиз, Амин!

Шайх Абу Бутейн айтади: «Ким таъвил, ёки хато ижтиҳод, ёки жаҳолат сабабли куфрда узр бор деса, у одам Қуръон, суннат ва ижмоъга шак-шубҳасиз хилоф иш қилибди» (Ал-интисор ли ҳизбиллаҳил муваҳҳидин, 1/37)

Имом мужаддид Абдураҳмон Ибн Ҳасан (вафот 1293 ҳ.), нажд даъватининг душмани, Доуд Ибн Жиржиснинг талабаси, Усмон ибн Мансурнинг қабрларга сиғинганлар хато қилган мужтаҳиддирлар сўзларига рад ўлароқ дедики: «На салафдан ва на халафдан бўлган уламолар ширкда ижтиҳод мавжуд ва ширк қилган одамга ижтиҳоди туфайли узр бор демаганлар. Ва бу (сўз) Қуръонга, суннатга ва уммат уламолари ижмоъсига нисбатан бўлган ёлғондир!». (Ад-Дурар ас-сания, 11/548-549)

Умар ибн Ал Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу айтади: “Эй одамлар! Бирорта одамга суннатдан кейин тўғри йўлдаман деб, ёки бу нотўғри йўл деб тўғри йўлни тарк этишдаги адашишликда УЗР ЙЎҚ, ахир ҳамма нарса баён бўлди, далил қоим бўлиб, узрнинг ўзагини узди” (Ибн Батта “Ибана” 127, Ибн Шибба “Тарихул Мадина” 1274, Ал Хатиб “Ал Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” 253).

Бу сўзлар диннинг аслларига тегишлилигига шубҳа йўқ, чунки саҳобалар фиқҳнинг тафсилотларида ихтилоф қилишни тўхтатмаган эдилар ва бу нарсада бир бирларини маломат қилмас эдилар.

Шайх Адил Ал Ҳамдон айтади: “Абдуллоҳ ибн Умарга айтилди: “қуръон ўқийдиган, илм ўрганадиган, аммо шу билан бирга қадарни инкор қиладиган ва ҳамма амаллар ўз ўзидан қадарсиз содир бўлади дейдиган одамлар пайдо бўлди”. Яъни бу фикрни (амаллар ўз ўзидан қадарсиз содир бўлади фикрини) илм олиб, ҳаққа эришишга нийят қилган одамлар айтяптилар дейишди. Ибн Умар розиаллоҳу анҳу нима деб жавоб берди деб ўйлайсизлар? Уларни Ибн Умар ажрга эга бўлган хатокор мужтаҳидлар деб айтдими?! Ёки уларни қаттиқ урушиб, ушбу эътиқодлари саҳиҳ эътиқодга зид бўлгани учун улардан барий (безор) бўлганлигини айтган эдими?!

Ибн Умар: “Агарда сен уларни учратиб қолсанг, уларга дегинки, мен улардан барийман, улар ҳам мендан барийдирлар дегин” Абдуллоҳ ибн Умар Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтдики, агарда уларнинг бириларида Уҳуд тоғичалик олтини бўлганида ҳам ва у киши уларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг йўлиди инфоқ қилганда эди, токи қадарга иймон келтирмагунича, бу амали унга умуман фойда бермаган бўлар эди” деди (ушбу асарни имом Муслим ривоят қилади, “Ал Ижтиҳод” 136).

Сўзимизнинг сўнгида оламлар Робби бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑