Бошқа уламоларнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари

Бошқа уламоларнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом аш Шавканий айтади:

ومن وقع في الشرك جاهلاً لم يعذر، لأن الحجة قامت على جميع الخلق بمبعث محمد- صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- فمن جهل فقد أُتي من قبل نفسه ، بسبب الإعراض عن الكتاب والسنة، وإلا ففيهما البيان الواضح كما قال سبحانه في القرآن : {تبيانا لكل شيء وهدى ورحمة} ، وكذلك السنة قال أبو ذر- رضي الله عنه- : ” توفي محمد -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- وما ترك طائراً يقلب جناحيه بين السماء والأرض إلا ذكر لنا منه علما ” أو كما قال- رضي الله عنه-.فمن جهل فبسبب إعراضه، ولا يعذر أحد بالإعراض

Ким бир ширкка жаҳолат билан тушиб қолса, унга узр берилмайди. Чунки жамийки халққа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилиши билан ҳужжат қоим бўлгандир. Ким шуни билмаса, албатта, ўз нафси томонидан мусибатланибди. Сабаби, у Қуръон ва суннатни таълимидан юз ўгиргандир. Аслида унда етарли очиқ баёнатлар бор, ҳудди Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Қуръонда айтганидек: «Қуръонни ҳамма нарсани баён қилиб берувчи ва ҳидоят ва раҳмат қилиб жўнатдик». Ҳудди шунингдек суннатда ҳам, Абу Зарр розиаллоҳу анҳу айтганидек:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида, қанот қоқиб само билан ер ўртасида учаётган бир қушни ҳам зикрини қолдирмасдан шу ҳақида ҳам бир илм билдириб кетганлар». Демак, кимда ким жоҳил бўлса, бас, ўзининг (диндан) юз ўгириши сабабли жоҳил бўлган! Бирор кишига энди, (диндан) юз ўгиргани учун узр йўқ! (Ал-Фатҳ ар Роббани, 1/147)

Абу Бакр Ибн ал-Арабий айтади:

ألا ترى أن المرتد استحب العلماء له الإمهال ؟ ، لعله إنما ارتد لريب فيتربص به مدة لعله أن يراجع الشك باليقين والجهل بالعلم ولا يجب ذلك لحصول العلم بالنظر الصحيح أولا ا

Уламолар муртадга муддат беришни мустаҳаб деганлигини билмайсанми?
Шояд у шубҳаси бўлганлиги учун қайтиб қолар, эҳтимол шубҳасидан қайтиб, яқийнга эга бўлар ва жоҳил бўлса эҳтимол билар. Шунинг учун уни бир муддат кутилади. Лекин уни илми ҳосил бўлганлигини ва саҳиҳ назари борми ёки йўқми фарқи йўқ унга қаралмайди. (Чунки бу вожиб эмас. Нима бўлганда ҳам уламолар унга муртад ҳукмини қўйишган)(Ат-тавассут фий усул ад-дийн, Мухтасар ал-Ҳалил, 8 373)

Эътибор беринг, у жаҳолат билан муртад бўлиш мумкин эканлигини қандай қайд этди.

(Ҳали давоми таржима қилиниб келиняпти, ин шаа Аллоҳ яқин кунларда қўйиб борамиз!)

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑