Бир «мусулмон» қандай қилиб яҳудий бўлиб қолади?

Бир «мусулмон» қандай қилиб яҳудий бўлиб қолади?

بسم الله الرحمن الرحيم

Бир инсон хоҳ пайғамбар бўлсин, хоҳ у бир ҳукмдор бўлсин, Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан бошқаришликка мажбурдир. Бошқарувчи кишининг устидаги иймони бу ҳукм қўювчи Аллоҳдир деб эътиқод қилиб, ундан кейин Аллоҳнинг ҳукмини четга суриб қуйиш эмасдир. Аксинча бу ҳукмларни ижро этиши ва ҳаётда татбиқ қилишидир. Қани шу ишни бир Роббимиздан сўрайликчи, модомики ҳукм Аллоҳники экан, ҳукмини ҳам Аллоҳ белгилаши керак. Бир бошқарувчи сенинг ҳукмларингни инкор қилмасдан туриб, ўзингни инкор қилмасдан туриб, ҳатто сенинг ҳукмларингни қонун деб қабул қилгани билан бирга, сенинг қонунларинг билан ҳукм юрутмаса, унинг ҳукми нима бўлади деб сўрайлик! Бундай одамнинг ҳолати Сенга кўра нима бўлади Роббимиз деб сўраганимизда, биз сизларга айнан Аллоҳ таоло нима деб ҳукм қилишига оид учта оят келтирамиз. Улардан биттаси эса моида сурасида узун бир оят бор, яъни аҳли китобларнинг ҳаётидан бир лавҳа бўлган Аллоҳ Азза ва Жалланинг бир ояти бор.

Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир. (Моида; 44)

Хўш аҳли китоб бошидан кечирган бу муаммо нима эди? Бу эса шу! Аҳли китоб, Имом Муслимнинг Баро Ибн Озибдан ривоят қилганига кўра, бир кун дейди, росулуллоҳнинг ёнидан бир яҳудий ўтиб кетди. Росулуллоҳ кўрдиларки, бу яҳудийга дарра уриб, ундан кейин қуйиб юборишибди, яъни яҳудий зино қилганди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар, Аллоҳнинг исми билан сўрайман дедилар, сизнинг китобингизда зинонинг ҳукми буми? Яъни сиз тавротни ўқиганингизда Аллоҳ Азза ва Жалла дарра уринг деяптими? Дедиларки, Эй Муҳаммад модомики Аллоҳ исми билан сўраганинг учун сенга жавоб берайлик, бўлмаса сенга жавоб бермас эдик дедилар. Бизнинг орамизда бой ва шарафли одамлар ҳам зино қилишар эди ва заиф инсонлар ҳам зино қилар эдилар. Биз бойларни қўлга олганимизда уларни қўйиб юборардик, камбағалларни қўлга олганимизда, уларда Аллоҳнинг қонинларини татбиқ қилардик. Ундан кейин айтдик-ки, бир ўрта йўлни топайлик, бойга ҳам камбағалга ҳам айни жазо берайлик. Шундай қилиб ражмнинг ўрнига одамларга дарра уриш, зино қилганларида юзларини қора куя билан бўяш каби, бир тўп жазолар ўрнатдик деди. Баро ибн Озиб дейдики, шу ҳодиса туфайли Аллоҳ Азза ва Жалла (Моида; 44) оятини нозил қилди. Қаранг бу ерда бир нарсага яхшилаб аҳамият беринг, буни тагини чизган ҳолда айтяпман, яҳудийлар Аллоҳнинг ҳукмини инкор қилмагандилар, яҳудийлар Аллоҳнинг ҳукмини китобдан олиб ташламагандилар, яъни бу ҳукм, қонун китобларида бор, ҳукм бу эканлигига ҳам эътиқод қилар эдилар, фақат ҳаётларидаги ижтимоий ришталар совумасин, инсонлар бир бирларига душман бўлиб қолмасинлар деб, Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳукмини фақатгина татбиқ қилмагандилар. Унинг ўрнига бошқа бир қонун қўйгандилар, у қонун билан инсонлар орасида ҳукм қилгандилар. Ҳатто баъзи ривоятларда пайғамбар алайҳиссалом олиб келинг Аллоҳни китобини кўрайликчи дейдилар, Аллоҳнинг китобини олиб келиб ўқиётганларида, олимлардан бири бармоғини ражм сўзини устига қўяди, яъни китобда у мавжуд, китобдан олиб ташламагандилар оятни, тавротдаги сўзга қўлини қўяди, пайғамбар (а.с) ол қўлингни китобдан дейдилар. У одам қўлини олгандан кейин  қарасалар, ражм ояти турган бўлади. Бир бошқа ривоятга кўра, Имом Аҳмад ва Насоийнинг ривоятига кўра, дейдиларки яҳудийлардан икки жамоа, пайғамбар (а.с) Мадинага келмасларидан олдин урушдилар, бир жамоа бошқа жамоани мағлуб қилди, урушда ғолиб бўлган жамоа, нариги жамоани пастга уриш учун дедики, бундан кейин сиздан бири бизадан бирини ўлдирса, 100 юк бизга дия тўлайсизлар, биздан бири сиздан бирини ўлдирса 50 юк  дия берамиз. Яъни 50 вусқ, яъни мадинадаги бир ўлчов бирлиги, бизда килограмдек. 100 вусқ ва 50 вусқ. Яъни биз сиздан кўра обрўлироқмиз, биз урушни ютдик, биз яримини берамиз дедилар. Бу шаклда яшашни давом этардилар. Пайғамбар (а.с) мадинага келганларида, кўпроқ тўлаётган яҳудийлар бундан кейин биз кўп бермаймиз, хоҳласангиз Муҳаммаднинг ёнига борайлик (соллаллоҳу алайҳи васаллам) орамизда ҳакам бўлсин дейдилар. Иккинчи яҳудий жамоаси айтадики, Муҳаммаднинг ёнига борайликчи, қарайлик агар бизга маъқул бир фатво берса, яъни шундай давом этаверинг, бўлаверади деб фатво берса қабул қиламиз. Яъни бугун фатво қидирадиганлар бору, бу оят уларни ҳам қамраб олади, яъни кетдик фалон шайхга борайлик, биз кредит олганмиз, одам кредит олиб бўлган ўзи, яъни рибо еб бўлган, борайликчи, уй заруратдир фоиз олса бўлади деса, у олим энди, шайхку энди, ўнлаб китоб ўқиган хуллас, агар йўқ рибо ҳаром , уй зарурат эмас, кирада ўтирса ҳам бўлади деса, унда жоҳил у, иккита китоб ўқиб олиб, келиб одамлага фатво беряпти деймиз. Ёки бир  аёл айтсаки, кетдик маҳалла имомига борайликчи, агар у отангизни меросини бир хил тақсимланг деса, у ўқимишли олим, йўқ борсак эркакка икки ҳисса, аёлга бир ҳисса деса, унда жоҳил экан дегандек, бундай кофирлар у пайт ҳам бор эди ўртоқлар. Яъни бу бизнинг замонимизга хос бир ҳолат эмас. Пайғамбар (а.с)нинг ёнига борадилар хуллас, албатта пайғамбар (а.с) улар орасида Аллоҳ ҳукмлари билан ҳукм қиладилар, яъни Аллоҳнинг ҳукми нима бўлса у билан ҳукм қиладилар. Ҳоп, Аллоҳнинг ҳукми нима? Моида 45 оятида Аллоҳ Ўз ҳукмини айтяпти.  Биз у китобда уларга жонга–жон, кўзга–кўз, бурунга–бурун, қулоққа–қулоқ, тишга–тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. (Моида; 45) Яъни Аллоҳ Азза ва Жалла бунинг ҳукмини нозил қилган тавротда, фақат улар бу ҳукмни  ўчирмаганлар, инкор ҳам қилмаганлар, бу ифодаларга диққат қилинг, Аллоҳнинг ҳукм эканлигига ишонганлар, фақат ораларидаги бир қанча алоқалар туфайли, бу ҳукмларни татбиқ қилмаганлар. Ҳоп, Аллоҳ буларга нима деди?  Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилмаганлар, ана ўшалар кофирларнинг ўзгинаси деган Аллоҳ Азза ва Жалла (Моида; 44).

Ҳасан Басрий ва Мансур дейдики, Аллоҳ Азза ва Жалла бу оятни Аҳли китобга нозил қилди, кейин эса бу уммат учун ҳам бунга рози бўлди, яъни мусулмонлар учун ҳам бунга рози бўлди. Мансур эса дейдики, бу оят аҳли китоб тўғрисида тушди, фақат айни вақтда мусулмонлар устида ҳам вожибдир. Бир куни Ҳузайфанинг (р.а) ёнига одамлар келадилар, бу оят ҳақида бир баҳс бўлиб турганди, ақллини биттаси дедики, бу оят аҳли китоб тўғрисида тушди, ҳозирги кундаги баъзилар борку, яъни бу оятнинг бизга дахли йўқ, аҳли китоб тўғрисида тушди дейдиган. Ҳузайфа ҳам бунча зўр дин бўлмаса деди, бутун яхшиликлар сизларга, бутун ёмонликлар аҳли китобга! Бунақа нарса борми?! Аллоҳ Азза ва Жалла осмондан бир ҳукм нозил қилса, ҳамма учун бир хилдир. Ўзи Аллоҳнинг бу оят нозил қилишининг тагида бу мантиқ ётади. Яъни аҳли китоб ўз ичларида инсонларни икки қисмга бўлгандилар, зарари кўпроқ ҳукмларни заифларга, ёмон деб ишонганларига, фойдали ҳукмларни эса яхши деб ишонганларига татбиқ қилгандилар. Аллоҳ ҳам бу мантиқни Аллоҳга кўра маъқул бўлмаганини ифода қилиши учун: “Эй кофирлар деди, менинг ҳукмларим тўғрисида иноснларни икки қисмга бўлиб, бириларини яхши бириларини ёмон деб ажратманглар!» Аслида бу мантиқ! Ҳозирги замонда одамлардек бу оятлар мушриклар ҳақида, бу оятлар мунофиқлар ҳақида, бу оятлар христианлар ҳақида. Ия! Бизларага нима қолди унақада? Бу гапни гапирганлардан нима фарқимиз қолди? «Биз Аллоҳнинг суюкли болалари ва суюкли қулларимиз! Яҳудий ва христианлардан бошқаси жаннатга тушмайди» деганлар билан бизнинг орамизда қандай бир фарқ қолди? Ҳеч қандай фарқ қолмади. Ҳамма ва ҳамма Аллоҳнинг ҳукмлари борасида тенгдир.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑