Аллоҳни ҳокимият масъаласида яккалашсиз одамда тавҳид бўлмас

Аллоҳ таъолони ҳукмда (ҳокимийятда, ҳукм-қонун чиқаришда, ҳукмларни ўрнатишда) яккалаш исломнинг саҳиҳ бўлиш шартидир.

بسم الله الرحمن الرحيم

Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар калимага келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз деб айтинглар». (Оли Имрон: 64)

Имом Тобарий оят тафсирида айтади: «Аллоҳ таъоло ушбу оятда шундай деб буйруқ қилмоқда: Эй Муҳаммад, аҳли китобларга, яъни Таврот аҳли яҳудийлар ва Инжил аҳли насронийларга айтинг: «Бизга ҳам, сизга ҳам баробар калимага келинг». «Баробар калима» яъни Аллоҳни яккалаш (тавҳид), Ундан бошқасига ибодат қилмаслик, Унга шерик келтирмаслик ва Ундан ўзга ибодат қилинаётган барча Маъбудлардан ва мушриклардан четланиш ва уларни инкор этишликдир. «Ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик» яъни Аллоҳга осий бўлинадиган ишларда бир биримизга итоат қилмаймиз ва биз Роббимизга сажда қилганимиздай, бир биримизни буюклаб сажда қилмаймиз. «Агар юз ўгирсалар» яъни эй иймон келтирганлар, агар улар Мен буюрган калимага келмасалар, уларга айтинглар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз». Одамларни ўзига робб қилиб олишлик масалан қуйидагича бўлиши мумкин: «Аллоҳга осий бўлинадиган ўринда (яъни унинг ҳукмига зид бўлган ўрин ва ҳолатларда) бошлиқларга эргашиб, уларнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилиш. Шунга боғлик оятда келадики: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир». (Тавба: 31) (Адий ибн Ҳатим Жоҳилият даврида насронийлик динида эди. Синглиси бориб акасини Исломга тарғиб қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига боришга ундайди. У Мадинага борганида, бўйнига кумушдан ясалган хоч таққан ҳолида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурлариига киради. Шунда у зот: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар», оятини тиловат қиладилар. Адий айтади: «Мен: Уларга ҳеч ибодат қилишгани йўқ», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лекин уларга ҳалолни ҳаром қилдилар ва ҳаромни ҳалол қилдилар, улар эса эргашдилар. Ана шу уларга ибодат қилишдир», дедилар) Ибн Журайж айтадики, одамларни робб қилиб олишлик, бу Аллоҳга масият бўладиган ўринда уларга итоат қилишдир. Бошлиқларни робб қилиб олиш учун, уларга сажда ёки дуо қилиш шарт эмас. Ким Аллоҳнинг ҳукмига зид бўлган ерда бошлиқларга итоат қилса, бас уларни Робб қилиб олибди». (Тафсир Тобарий)

Имом Қуртубий оят тафсирида айтади: «Эй аҳли китоблар» яъни Ҳасан, Ибн Зайд ва Суддий ва бошқалар ушбу хитобни Нажрон аҳлига қаратилган дейишган. Қатода, Ибн Журайж ва бошқаларнинг сўзига кўра бу ҳитоб Мадина яҳудларигадир. Зеро, улар ўз олимларига итоат қилиб, уларни Робблик мақомига олиб чиқиб қўйишди. Бошқа уламоларнинг сўзларига кўра ушбу ҳитоб жамийки яҳуд ва насороларга тегишлидир. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан мана шу оятни Ҳироқлга рисола ёзганларида ишлатган эдилар. «Ўта Меҳрибон ва жуда Раҳимли Аллоҳ номи билан! Бу рисола Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммаддан, Рум подшоси Ҳироқлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Мен сени исломга чақираман, мусулмон бўл, шунда омонлик ва тинчликни топасан. Агар бош тортсанг, сенга ўзингни ва насронийларнинг гуноҳи бўлади». Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар калимага келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар. (Оли Имрон: 64) (Имом Муслим ривоят қилган) «ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик» яъни Аллоҳнинг ҳароми, ҳалол қилинганда ёки ҳалоли ҳаром қилинганда бир биримизга эргашиб, итоат қилмаймиз. Бунга қуйидаги оят боғлиқдир: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини (ҳукмлар чиқариб берувчи) Робб тутдилар». (Тавба: 31) яъни уларнинг бошлиқлари ва олимлари Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилишди ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишди, улар эса бунда итоат қилишди ва шу билан улар фақатгина Роббга тегишлик бўлган ҳақларни уларга ҳам бериб қўйишди. «Агар юз ўгирсалар» яъни агарда улар ўзлари чақирилаётган нарсадан юз ўгирсалар, у ҳолда уларга айтингки: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонмиз» яъни биз Аллоҳнинг ислом динини ва Унинг аҳкомларини шунингдек У инъом қилган Унинг барча марҳамати ва яхшиликларини шукр қилган ҳолда тан олиб, қабул қилганмиз. Биз албатта Аллоҳдан бошқа Ийсо, Узайр, фаришталар ва бошқа нарсаларни Робб тутмаймиз. Улар ҳудди биз каби яратилган махлуқлардир. Шунингдек биз Аллоҳнинг ҳалолини ҳаром ва ҳаромини ҳалол қилиб берадиганларни барчасини инкор этамиз. Агар биз бунда уларга итоат қилсак, уларга Робблик ҳаққини бериб қўйган бўламиз. (Тафсирул Қуртубий)

Имом Ибн Касир оят тафсирида айтади: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар калимага келинг» ушбу ҳитоб аҳли китоб ва уларга ўхшаган кофирларга қаратилган. Бизларга ҳам сизларга ҳам баробар калима эса, бу биз иккимиз ҳам (мусулмонлар ҳам ва аҳли китоблар ҳам) талаффуз қиладиган ва ҳақ эканига иқрор бўладиган калимадир. Сўнгра Аллоҳ таъоло у калиманинг маъносини баён қилади: «Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик» яъни санамларга, хочга, тоғутларга, оловга ва умуман ҳеч нарса ва кимсаларга ибодат қилмаймиз. Балки, ёлғиз Аллоҳ таъолога ҳеч нимани шерик келтирмай, Унгагина ибодат қиламиз. Мана шу барча пайғамбарларнинг даъватидир. Шунга боғлиқ оятда Аллоҳ таъоло буюруқмоқдаки: «Албатта биз ҳар бир умматга Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан четланинглар деб пайғамбар жўнатганмиз» (Наҳл: 36) «Ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик» Ибн Журайж айтади: «Яъни баъзимиз баъзимизга Аллоҳга осий бўлинадиган ўринда итоат қилмаймиз». Икрима эса буни шундай тафсир қилган: «Баъзимиз баъзимизга сажда қилмаймиз». «Агар юз ўгирсалар: Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз деб айтинглар» яъни агар улар ушбу ҳаққоний калима ва даъватни қабул қилмай юз ўгирсалар, ислом йўлидан кетиб, Аллоҳнинг шариатига давомий равишда эргашаётганингларни уларга айтинглар». (Тафсир Ибн Касир) Сўнгра Ибн Касир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳироқлга юборган рисолалари зикр қилинган ҳадисни келтирди.

Имом Шавконий оят тафсирида айтади: «Ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик» бу оятда Ийсо ва Узайрни Робб қилиб олганларга инкор қилиш ва танбеҳ бериш бордир. Шунингдек оят шунга ишора қиладики, улар (кофирлар) ибодат қилаётган нарсалари, бу шунчаки тошдан иборат бўлган бутлар эмас, балки ҳудди улар каби одамлардир. Бунинг мисоли эса уларнинг олим ёки бошлиқлари Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилганларида ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилганларида, улар агар эргашиб кетсалар, мана шу уларга ибодат қилган ҳолатларидир. Қуйидаги оят биз зикр қилган оятнинг маъносига ўхшайди: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг олим ва бошлиқларини (бу ҳалол ва бу ҳаром деб ҳукмлар чиқариб берувчи) Робб деб билдилар» (Тавба: 31) (Фатҳул Қодир)

Ҳа, фақатгина Аллоҳни ҳукм-қонунлар чиқариш ҳаққига эга деб эътиқод қилишлик ва фақатгина Аллоҳга хос бўлган ҳукм чиқаришлик ҳаққини ўзига даъво қилаётган тоғутларга куфр келтириш тавҳиднинг саҳиҳ бўлиш шарти ва талабидир. Инсон мусулмон бўлиши учун тавҳиднинг ҳамма қисмини рўёбга чиқариши шартдир. Агар у тавҳиднинг бир қисмини бўлса ҳам рўёбга чиқармаса, унинг тавҳиди бузилади ва у мушриклардан бўлади. Чунки Аллоҳ таъоло айтадики: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига кофир бўладиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар. Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150-151) Мусулмонлар, булар тавҳидни тўлиқ қабул қилиб, уни тўлиқ рўёбга чиқарадиганлардир. Ким тавҳидни бир қисмини олиб, бошқа қисмини олмаса, ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Масалан кимки: «мен дуода тавҳидни тан оламан, лекин ҳукмдорлар ҳам ўзларини ҳукм-қонунларини чиқарсалар ва қўйсалар бўлади» ёки «мен ширкни инкор қиламан, лекин ширк қилган мушриклар билан дўстлашаман, уларни такфир қилмайман» ва бошқа шунга ўхшаш сўзларни айтадиганлар, ҳудди оятда зикр қилинганганидай улар ҳақиқий кофирлардир. Бошқа оятда Аллоҳ айтади: «Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?!» (Бақара: 85)

Агарда мусулмон саналиш учун, барча ширк ва куфрларни тарк қилмасдан, шаҳодат калимасини шунчаки талаффуз қилишлик етарлик бўлганда эди, Макка мушриклари ва яҳудий ва насронийлар бундан фойдаланиб, ўзларининг бўйинларидан қилични кўтариб олган бўлардилар. (Яъни уларга жанг қилиниш ҳукмидан қутилиб қолишарди) Лекин, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зот билан бирга бўлган мусулмонлар, улардан барча ширк ва куфрларни тарк этишларини талаб қилишарди ва токи одам ўзи сифатланган ва ўзида собит бўлган ширк ва куфрларни инкор қилмагунига қадар, шаҳодат калимасини ундан қабул қилишмас эди.

Имом Бағовий ушбу: «Агар сен билан тортишсалар, сен: Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам! деб айт. Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: (Исломга) Таслим бўлдингизми? деб айт. Агар таслим бўлсалар бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир» (Оли Имрон: 20) оят тафсирида айтади: «Агар сен билан тортишсалар» яъни агарда улар дин масъаласида талашишни истасалар, бу эса аслида рўй берди. Улар айтишдики: «Эй Муҳаммад, сен бизни яҳудий ва насроний деб исмлашинг бу муҳим эмас, бу шунчаки расмиятчилик жиҳатидан бўлган бир исмдир холос. Лекин биз яҳудий ва насронийларнинг насаби бир, биз ҳам Аллоҳга таслим бўлган-мусулмонмиз, бизнинг дин ҳам бу исломдир. Шунда Аллоҳ таъоло айтди: «Сен айтгин: Мен юзимни (ўзимни) Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!» яъни мен қалбимни, тилимни ва жасадимнинг барча аъзосини фақатгина Аллоҳга таслим этдим. «Ва китоб берилганларга ва саводсизларга айтгин» яъни (яҳудий ва насроний ва) арабларга. «Таслим бўлдингизми? «яъни аслида бу буйруқдир: таслим бўлинглар, мусулмон бўлинглар. «Агар таслим бўлсалар бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар» қачонки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни аҳли китобларга яъни яҳудий ва насронийларга ўқиб берганларида, улар юқорида зикр қилинганидай: биз Аллоҳга таслим бўлган-мусулмонмиз дейишган эди. Шунда росулуллоҳ яҳудийлардан сўрадилар: (Сизлар мусулмон эканиларни даъво қиляпсизлар ҳоп унда) Узайр Аллоҳни ўғли эмас, балки Унинг оддий бандаси ва пайғамбари эканига гувоҳлик берасизларми? Яҳудийлар айтишди: Узайр Аллоҳнинг оддий бандаси деб гувоҳлик беришдан Аллоҳ сақласин, (у Аллоҳнинг ўғлидир) Шунингдек росулуллоҳ насронийлардан сўрадилар: Сизлар Исони Аллоҳнинг бандаси ва Унинг пайғамбари деб гувоҳлик берасизларми? Улар айтишди: Исони Аллоҳнинг бандаси деб гувоҳлик беришдан Аллоҳ бизни сақласин. Шунда Аллоҳ таъоло дедики: «Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос» яъни сен уларни ҳақ йўлга ҳидоят қилишга эмас, аксинча фақатгина етказишга жавобгарсан холос. «Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир» яъни Аллоҳ мўъминларни ҳам ва кофирларни ҳам кўриб турувчидир. (Тафсир Бағовий)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда уларни шунчаки ўзларини биз «мусулмонмиз» дейишларига ёки шаҳодат калимасини шунчаки нутқ қилишларига чекланиб қолмадилар, балки улардан ширк ва куфрларни инкор қилишларини талаб қилдилар, хусусан уларга хос бўлганларини.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑