Ажабланишдан кўра ажабланарли сўзлар.

Агарда  ажаблансанг, уларнинг сўзлари янада ажабланарлироқдир!

بسم الله الرحمن الرحيم

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дин ҳудди бошлангани каби ғарибликка қайтади ва бу уммат ўзидан олдингиларнинг йўлига қадамма-қадам эргашиб кетади деганларида нақадар тўғри сўзлаган эдилар! Баъзи одамлар Ибн Боз, Усаймин ва Албоний кабиларнинг сўзларидаги зиддиятларни кўриб, аҳлисунна вал жамоа ўртасида катта ширк қилганга ҳужжат иқомаси ва жаҳолат билан қилинган ширкдаги узр масъаласида ихтилоф бор деб хулоса қилганлар. Яҳудий ва насронийлар ҳам ўз олимларининг фикрини Аллоҳнинг Китобидан устун қўйган кун залолатга кетгандилар. Улар: “Бизлар олимларимизнинг фикрига ҳеч нарсада зид бўлмаймиз. Улар нима десалар, биз бажарамиз, нимадан қайтарсалар, биз уни қилмаймиз” дедилар. Ва улар Аллоҳнинг Китобини орқаларига улоқтирдилар.

Ким ислом динини ва бугунги кунимиздаги одамлар кетган залолатларни тушуниб етган бўлса, сиротул мустақим бўлган тўғри йўлнинг неъматини қадрлашни бошлайди ва: “Бизни тўғри йўлга бошлагин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.” (Фотиҳа сураси) дуосининг қадрини тушунади.

Бугунги кунимизда (одамларнинг тушунчасида) ислом тушунчаси  оддий “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини маъноси билмасдан, бу калима тақозо қилган нарсаларни бажармасдан туриб, оғиз билан талаффуз қилишни англатиб қолган. Ахир Аллоҳ барча пайғамбарларини ягона дин бўлган ислом дини билан жўнатган, Аллоҳ таоло айтади: “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз.” (Наҳл, 36) Наҳот бу нарсани (Аллоҳга ибодат қилишлик ва тоғутдан четланишликни) илмсиз, эътиқодсиз, иқрорсиз ва бу нарсага амал қилмасдан ҳосил қила бўлса?!

Бир одам, ҳам Аллоҳга ва ҳамда Нақшбандий, Яссавий, Зангиота, Имом Бухорий қабрига дуо қилиб турса, қандай қилиб Ягона бўлган Аллоҳга ибодат қилаётган бўлсин, ахир Аллоҳдан бошқасидан дуо қилиб ҳожатини сўрашлик ширк бўлса ва бу ишни қилган мушрик бўлса?!! Ахир Аллоҳни ибодатда яккалашлик (ибодатни фақатгина Аллоҳга йўналтириш) исломнинг шартларидан эмасми?! Одамлар ўз ҳукмдолари, президентлари, қироллари, қонун чиқарувчи палаталари, парламентлари, олий мажлислари ва тоғутга хизмат қилаётган диний идоралари ва масжид имомлари (тоғут ва мушрик имомлари) Аллоҳ манъ қилган нарсаларни одамларга ҳеч қандай Аллоҳдан бўлган далилсиз мумкинлаштириб берганларида уларга эргашсалар, қандай қилиб Аллоҳга ибодатни ҳосил қилиш мумкин? Аксинча Аллоҳ буларни ҳаммасини тоғутлар ва жоҳилият ҳукмлари (қонунлари), шайтонлар ваҳий қилган одамларнинг нафси ва ҳукмдорларнинг дини деб номлаган бўлса ахир! Қайсидир “авлиё” фойда ва зарар етказа олади, Аллоҳнинг азобидан мени қутқариб қолади, дуоимни ижобат қилади, ғамимни кетказолади, баракат аъто этолади ва раҳмат ёғдиролади деб эътиқод қилган кишининг ҳукмида аҳлисунна вал жамоа ўртасида ихтилоф бўлиши мумкинми? Наҳотки ушбу аҳлисунна уламоларидан бўлган олимлар ана шундай одамга жаҳолат сабабли узр беришган бўлиб, бу одамни Иброҳим алайҳиссалом динига мансуб бўлган мусулмон деб туришган маҳал, иккинчи тараф уламолар бундай одамни жаҳолати сабабли мушрик ва кофир деб туришса ва ушбу олимлар асосли-улкан ихтилофларга эга бўлиб туриб, бир умматдан бўлган мусулмонлардан деб саналсалар?!! Субҳаналлоҳ, одамларнинг ақллари қаерга кетди?! (Чунки диннинг аслларида ихтилофга ўрин йўқ, катта ширк ва куфр ҳам диннинг аслидан бўлиб, бу нарсаларда ихтилоф бор деган киши кофир саналади).

Наҳотки аҳлусунна вал жамоа орасида Аллоҳнинг шариатини четга сурган, уни инсонлар тўқиб чиқарган қонунлар билан ўзгартирган, Аллоҳнинг нозил қилинган ҳукмидан бошқа ҳукмни олган, (яъни) одамларни Аллоҳдан бошқасига ибодат қилдирган одамнинг ҳукмида ихтилоф бўлса?! Наҳотки уларнинг орасида жаҳолат билан ширк қилганга, гўёки куфр қилишни қасд қилмаган эди, бирор бир ҳаромни ҳалоллаштиришни қасд қилмаган эди, бу одам тавҳиддан жоҳил эди, шундай бўлса ҳам Иброҳим алайҳиссалом динида эди ва йўқ, бундай одам мушрик ва кофир деб жаҳолати сабабли унга узр йўқ деган масъалада “ихтилоф” бўлган бўлса?! Ва яна охирида ана шундай “улкан ихтилофлардан” сўнг, бундай одамлар бир умматдан бўлган “мусулмонлар” деб аталсалар?! Субҳаналлоҳ, одамларнинг ақллари қаерга кетди?!

Наҳотки аҳлусунна вал жамоа орасида тоғутларга иймон келтирган (яъни уларга кофир бўлмаган), уларга ал вало қилган (уларни ўзига дўст тутган), уларга (уларнинг куфрларида) ёрдам берган, уларга эргашган (уларга бўйсунган), уларнинг қонунлари билан ҳукм қилган, уларнинг маҳкамаларига (судларига) мурожаат қилган одамнинг ҳукмида “ихтилоф” бўлса?! Наҳотки уларнинг орасида жаҳолат билан ширк қилганга, гўёки куфр қилишни қасд қилмаган эди, бирор бир ҳаромни ҳалоллаштиришни қасд қилмаган эди, бу одам тавҳиддан жоҳил эди, шундай бўлса ҳам Иброҳим алайҳиссалом динида эди деган ва йўқ, бундай одам мушрик ва кофир деб жаҳолати сабабли унга узр йўқ деган масъалада “ихтилоф” бўлган бўлса?! Ва яна охирида ана шундай “улкан ихтилофлардан” сўнг бундай одамлар бир умматдан бўлган “мусулмонлар” деб аталсалар?! Субҳаналлоҳ, одамларнинг ақллари қаерга кетди?!

Юқорида зикр қилинган куфр ва ширкларга жаҳолат сабабли қўл урган кишига узр бермасдан, ундай одамни кофир санаган бир олим ва у олимнинг фикрича ширкни тарк этишлик исломга киришнинг шарти бўлса ва бу ширкни билиб қиладими, ёки билмайми ҳеч фарқи йўқ деб турса. Бошқа тарафдан бошқа “олим” ундай ширк ва куфрга қўл урган одамни оқлаб турса ва ундай “олим” жаҳолат билан қилинган ширк билан ҳам одам мусулмон бўлади деб санаса ва ушбу икки олим бир-бирини биз бир диндамиз ва динимизда ҳеч қандай фарқ йўқ деб турсалар! Ва бу “ихтилофни” оддийгина дин тафсилотларидаги ихтилоф деб санасалар, шу билан бирга ушбу дин асос-аслларида улар бир ақидада бўлмасалар ҳам, бу олимлар бир умматдан бўлган “мусулмонлар” деб аталсалар?! Субҳаналлоҳ, одамларнинг ақллари қаерга кетди?!

Бу нарсалар фақатгина ушбу халқларнинг кўплаб адашиши ва куфрларидан бўлган бир шингилидир, бу нарсаларни фақатгина Аллоҳ раҳм қилган ва Иброҳим алайҳиссалом динига ҳидоят қилган одамлардан бошқа кишилар тушуна олмас! Исломдан жоҳил бўлган куфр ва залолатдаги одамга ҳужжат иқомаси ва уни тушунишликни бу ерда нима алоқаси бор?! “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” калимаси исломнинг асли ва унинг ҳақиқати ва у Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати ва барча пайғамбарларнинг дини эмасми?

Ким тавҳиддан жоҳил бўлса исломдан жоҳил қолмабдими? Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса, у киши исломга киришдан олдин кишида топилиши керак бўлган шарт, бу эса ушбу тавҳид калимаси далолат қилган холис (яъни ширк қўшмасдан) Аллоҳга ибодат қилиш ва ширк ва унинг аҳлидан (мушриклардан) барий бўлиш тўғрисидаги илм шартини бузибди! (Яъни киши исломга киришдан олдин ширк ва мушриклардан барий бўлиб, мушрикларни кофир санашлиги ва ўзи ҳам кофир бўлганлигини билиши шарт. Шундан кейингина киши исломга киради, ундай бўлса қандай қилиб исломга киради, агар ўзини кофир бўлганлигини тан олмаса? Ўзини мусулмон санаса, бир исломдан бошқа исломга кирмайдику ахир!) Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса (уни билмаса), буни тасдиқ қилиши (унга ишониши) ва унга эътиқод қилишнинг иложи йўқдир!

Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса (уни билмаса), у нарсага шоҳидлик беролмайди, унга иқрор бўлолмайди, уни танимайди (уни эътироф қилолмайди) ва бу калима буюрган нарсаларга жавоб беролмайди (бу калима тақозо қилган шартларга жавоб беролмайди, яъни мусулмон бўлолмайди).

Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса (уни билмаса), бу калима буюрган нарсаларга амал қилолмайди ва бу калима тақозо қилган нарсаларни ўзига лозим тутолмайди.

Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса (уни билмаса), ширк ва унинг аҳли мушриклардан барий (безор) бўлолмайди.

Ким тавҳиддан (унинг аслидан) жоҳил бўлса (уни билмаса), тавҳидни севолмайди ва тавҳидни бузадиган ишлардан нафратланолмайди. Шундай экан қайси ислом илмсиз, иқрорсиз, эътиқодсиз, амалсиз, унга муҳаббатсиз, ширк ва унинг аҳли бўлган мушриклардан бароатсиз ва уни бузадиган ишлардан нафратсиз бўлиши мумкин экан?!!

Олдинги жоҳилият аҳли бўлган араблар, форслар, румликлар ва яҳудийлар, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъват қилаётган дин бу Аллоҳни ибодатда яккалаш, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиш ва росулуллоҳ олиб келган нарсаларда у кишига буйинсунуш дини бўлган тавҳид эканлигини яхши билганлар. Улардан ҳеч бири Аллоҳдан бошқага ибодат қилинаётган нарсаларга ибодатни ва аждодларининг дини бўлмиш ботил динни тарк этмай туриб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликни тасаввур ҳам қилолмаганлар.

Мана бу ўзларини Албоний, Усаймин, Ибн Боз, Мадхалий, Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ, Диний идора, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Йўлчи, Улвон, Худейр, Бин Ладен, Зарқовий, Бағдодий, Наср Ал Фаҳд каби одамларга ўзини нисбат бериб, уларнинг сўзлари асосида ўзларининг эътиқодларини қурадиган тоифалар қайси суннатни ушлаганлар ва булар қандай жамоатлар?!

Мана шу нарса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари устида қойим бўлган нарсами?!

Мана шу илмлариними улардан олишимиз учун бизларни даъват қиляптилар?! Аллоҳга қасамки, олдинги жоҳилият давридаги адашишликнинг даражаси бугунги кунимизда минбарларда туриб олиб, бошига салла кийиб олганларнинг ва қўлида қурол ушлаганларнинг адаштириш даражасидан енгилроқ бўлган!

Қандай қилиб ақлли киши, бир нарсадан жоҳил бўлган (у нарса тўғрисида илми бўлмаган) кишини шу нарсада ишончи комил, шу нарсага иқрор бўлган ва шу нарсага эътиқод қилган деб тасаввур қилолса?!

Исломдан жоҳил бўлиш (унинг аслини билмаслик) бу исломни қабул қилишдаги монеъликдир ва бундай одам мусулмон бўлиши мумкин эмас!

Бу нарсани мусулмонлар ва оддий ақл эгалари ҳам тушуноладиган нарсадир.

Бундай нарсани фақатгина насронийларнинг йўлидан юрибгина, улар каби ҳудди черковдан чиқа туриб, мийяни бир четга суриб, Бир (Аллоҳ) бу Уч (Аллоҳ, ўғил ва муқаддас руҳ) дегани, яратувчи билан яратилганларнинг, қул ва Роббнинг орасида ҳеч фарқи йўқ деб тасаввур қилиш мумкин!! Ислом дини Аллоҳ Азза ва Жалланинг китобида очиқ ва равшан ҳолда баён қилингандир, ким Аллоҳнинг тўғри йўлига эргашса ва мустаҳкам тутқичини маҳкам тутиб олса, адашмайди ҳам, иккиланиб ҳам қолмайди ва бахтсиз ҳам бўлмайди. Ким Аллоҳнинг эслатмаларидан ва Унинг йўлидан юз ўгирса, ундай одамга фақатгина тор бўлган ҳаёт ва очиқ адашишликдан бошқа нарса мавжуд эмас. Ким одамларнинг раъйини танлаб, Аллоҳнинг китобини орқасига улоқтирган бўлса, тўғри йўлдан адашишликка ва Аллоҳнинг ғазабига гувоҳ бўлади.

Ва мана бу уни ҳоҳловчилар учун бўлган ҳақиқий исломдир:

Аллоҳ таоло айтади: “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз.” (Наҳл, 36)

Аллоҳ таоло айтади: “Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.” (Бақара, 256)

Аллоҳ таоло айтади: “Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.” (Луқмон, 22)

Аллоҳ таоло айтади: “Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган (буйинсунган ва амалларини холис қилган) ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва (ахир) Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди.” (Нисо, 125)

Аллоҳ таоло айтади: “Сен: “Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик”, дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: “Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз”, деб айтинглар.” (Оли Имрон, 64)

Аллоҳ таоло айтади: “Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: “Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур”, деган эди.” (Зухруф, 26-27)

Аллоҳ таоло айтади: “Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизларга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар.” (Мумтаҳана, 4)

Аллоҳ таоло айтади: “Сен: “Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонман”, деб айт.” (Анъом, 162-163)

Аллоҳ таоло айтади: “Сен: “Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса, бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган–Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилмайман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қиламан ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман”, деб айт.” (Юнус, 104)

Аллоҳ таоло айтади: “Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир.” (Баййина, 5)

Аллоҳ таоло айтади: (Юсуф алайҳиссалом) “Албатта мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга кофир бўлган қавмнинг миллати-динини тарк этган одамман. Ва оталарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубнинг миллати-динига эргашдим. Биз учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас эди. Бу бизга ва одамларга Аллоҳ берган фазл эди. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмаслар. Эй ҳамзиндон дўстларим, турли-туман Робблар яхшими ёки ёлғизу Қаҳҳор Аллоҳми? Сизлар Ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”, деди.” (Юсуф, 37-40).

Аллоҳ таоло айтади: “Айт: “Эй кофирлар! Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним.” (Ал Кафирун).

Ким тўғри йўл узра кетаётган карвонга қўшилишни ҳоҳласа, жони бўғизига келмасидан аввал ва Аллоҳнинг: “Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.” (Ҳижр, 2-3) сўзига ўзи гувоҳи бўлмасдан туриб бу ишга шошилсин. Ва шунингдек Аллоҳ айтадики: “Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак!”. (Шуаро, 102)

Аллоҳ таоло айтади: “Жон: “Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим”, (Зумар, 56) демасидан олдин… Ёки: “Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим”, (Зумар, 57) демасидан олдин у карвонга қўшилишга шошилсин!

У карвондаги инсонлар кимлар деб сўраган кишига, шундай жавоб берамиз:

Аллоҳ таоло айтади: “Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер.” (Зумар, 17)

Аллоҳ таоло айтади: “Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.” (Анъом, 82)

Аллоҳ таоло айтади: “Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!” деб айт. Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: “Исломга кирдингизми?”деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар.” (Оли Имрон, 20)

Аллоҳ таоло айтади: “Сен: “Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман”, деб айт.” (Юсуф, 108)

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта “Роббимиз Аллоҳдир” деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.” (Аҳқоф, 13)

Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга бўлган иймондан оғманг, Унга ширк келтиргувчи бўлманг.”(Ҳаж, 31)

Аллоҳ таоло айтади: “Улар: “Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз”, дедилар” (Бақара, 133).

Аллоҳдан ўзини тўғри йўлдаман деб ҳисоблаб, аммо тўғри йўлдан адашганларни, ҳақиқатда ҳам тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраб қоламиз! Амийн.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑