Куфр мажлиси.
بسم الله الرحمن الرحيم
Кофир деб ҳисобланиш учун шахсан куфр ва ширк амалини қилиш шарт эмас. Куфрга рози бўлишлик кифоядир, мисол учун: ширк-куфр содир этилаётган (ўринларда) мажлисларда ўтиришни ўзи кофир бўлишга етарлидир. Бунга баъзи далилларни келтириб ўтамиз:
Аллоҳ таъоло айтди (маъноси): «Ҳолбуки Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эдику?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». (Нисо:140)
Розий тафсирида айтади: «Олимлар айтганларки, бу оят қуйидаги ҳолларга гувоҳлик қилади : Ким куфрга розилик кўрсатса ўзи ҳам кофир бўлишини, шунингдек, кимдир қандайдир гуноҳ иш бўлаётканини кўриб, унга рози бўлса, мисол учун, ўша ерда бўлса, у гуноҳкорлардан ҳеч қандай фарқи бўлмайди, ҳатто буни ўз қўли билан қилмаса ҳам.» «Тафсир Рози», 8 /373 374.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кимда ким ширкка рози бўлса, у мушрикдир!». «Тафсир ал-Қуртубий» 8/94.
Самарқандий оятнинг тафсирида айтади: «Бу оят қуйидагиларни билдиради: Агар бир кимса гуноҳ содир бўлаёткан жойда уни олдини олмаса (яъни қаршлик кўрсатиб тўхтатмаса), у шу гуноҳга шерик бўлади. У гуноҳ амалларга қаршилик қила олмайдиганлар, гуноҳга қўшилиб (шерик бўлиб) қолмаслик учун у ердан кетмоқлари шартдир. Ароқ ичадиганлар, қимор ўйнайдиганлар билан бирга ўтирмоқ, ғийбатчиларга ёки алдов ва куфр сўзлаётканларни тинглаб ўтиргани, уларни гуноҳига қўшилганини билдиради. Бундайлар гуноҳни шахсан ўзи қилган кимсалар каби бир хил гуноҳкордирлар.» 2/122,123
Ибн Касир ўз тафсирида айтади: «Бу оят қуйидагиларни билдиради: Агар сиз Аллоҳнинг оятлари рад этилган ёки уларни масхара қилинган ерда жим ўтиришга рози бўлсангиз, сиз улар билан бир хил бўласиз. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтганки: «Уларнинг ўзисиз». Шу мавзу ҳақида бир ҳадис мавжуд: «Ким Аллоҳга ва қиёматга иймон келтирса, хамр (ароқ) ичилаёткан ерда (даврада) ўтирмайди». »Тафсир Ибн Касир», 5/1963,1965.
Имом Қуртубий бу оятнинг тафсирида шундай дейди: «Бу оят очиқ ойдин гуноҳ амаллар бажараётган жойни тарк этиш зарур эканлигини исботлайди. Чунки, улардан узоқлашмаган одам ўзининг уларга розилигини кўрсатган ҳисобланади. Куфрга розилик куфр ҳисобланади. Бу қуйидаги ифодани »демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз« ни ифодалайди. Шунга кўра, кимки гуноҳ содир этилаётган жойда (ерда) бўлиб, унга қарши чиқмаса (яъни уларни тўхтатмаса), у гуноҳ амал қилганлар билан тенгдир. Агар уни рад этишга (яъни уларга қарши чиқиб тўхтатишга) кучи бўлмаса, бу оятни таҳдидига тушиб қолмаслик учун, ўрнидан туриб у ерни тарк этмоғи лозимдир».
Хишом Ибн Урва ривоят қиладики, Умар Ибн Абдул Азиз бир гуруҳ одамларни хамр (спиртли ичимлик) истеъмол қилиб ўтирганларини кўриб, уларга жоиз бўлган жазони қўллади. Уларнинг орасида бир киши ўша кун рўза туткан экан. Улар Умарга айтдилар: «бу одам бугун рўза тутган эди (у спиртли ичимлик ичмади).» Шунда Умар уларга қуйидаги оятни ўқиб берди: «Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: »Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар«, деган сўзларни нозил қилган эдику?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». (Нисо:140)
Шунингдек «Хуласатул-Фатава» да айтиладики: «Кимда-ким куфр маъноли сўзларга розилик билдириб кулса, бас, у кофир бўлади». Буни маъноси қуйидагича: «Агар у бу сўзларни айтганни ҳолатидан рози бўлмаган ҳолда кулиб юборса, фақатгина айтган сўзлари унга кулгули туюлса, бундай мусулмон кофир бўлмайди. Чунки бу ерда куфрга розилик асос деб кўрсатилмоқда. Бу ҳолда (фатвода) розилик маъносида »кулиб юбормоқ« қайд қилинган, кулгу асосан розиликни билдиради (асосан, лекин ҳар доим ҳам эмас)
Шу сабаб билан бу савол «Мажму ал-Фатава» китобида қуйидагича ёритилади: «Агар бирон кимса куфр сўзларни айтса, бошқа биров шу сўзлар туфайли кулиб юборса, у кофир бўлади. Шунингдек, агарда даъват қилувчи олим куфр сўзларни айтса ва жамоъат буни қабул қилса (яъни бу хатибни куфрига қаршиликларини билдириб у ерни тарк қилмасалар), бу мажлиснинг барча аъзолари кофир бўлади». Яъни қанқайдир даъватчи ёки мударрис ёки ёзувчи куфр сўзни айтса, бошқалар уни ўқиб ёки эшитиб буни қабул қилсалар ва олган илмларига ишонсалар, (ёки уша ерда сукут сақлаб турсалар) улар кофир бўладилар. Улар учун ҳеч қандай узр йўқдир». «Фиқҳул-Акбар Имом Абу Ҳанифа, Шарх Али Қори»
Сулаймон Ибн Абдуллоҳ ан-Наждий роҳимаҳуллоҳ айтади:
المسألة الرابعة: في معنى قوله تبارك وتعالى: {إِنَّكُمْ إِذاً مِثْلُهُمْ}
الجواب: أن معنى الآية على ظاهرها، وهو أن الرجل إذا سمع آيات الله يكفر بها، ويستهزأ بها، فجلس عند الكافرين المستهزئين، من غير إكراه ولا إنكار، ولا قيام عنهم حتى يخوضوا في حديث غيره، فهو كافر مثلهم، وإن لم يفعل فعلهم،
Тўртинчи масъала: Аллоҳ таолонинг: «Демак, сизлар уларнинг ўзисиз» (нисо:140) деган оятини маъноси ҳақида.ْ
Жавоб: Оятнинг зоҳирий маъноси шуки, киши қачонки Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилаётганини ва масхара қилинаётганини эшитса, ўзи мажбурланмаган ҳолда бўла туриб, уларни инкор қилмаса ва то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кофирлар билан бирга ўтирадиган бўлса, бас, у улар каби кофир бўлади, гарчи уларнинг амалини қилмаган бўлса ҳам. «Ад-Дурор ас-сания» 8/163
Аллома Абдур-Роҳман Ибн Хасан Ибн роҳимаҳуллоҳ айтади:
وفي السنن: أن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه حكم بكفر أهل مسجد في الكوفة، قال واحد: إنما مسيلمة على حق فيما قال، وسكت الباقون. فأفتى بكفرهم جميعاً. فلا يأمن الإنسان أن يكون قد صدر منه كلمة كفر، أو سمعها وسكت عليها
«Сунанларда келишича: Абдуллоҳ Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир масжид аҳлини куфрга ҳукм қилдилар. (Бунга сабаб) бир киши: «Мусайлима (ўзининг пайғамбарлигида) тўғри айтди», дейди, қолганлар эса индамай жим турадилар. Шундан сўнг Абдуллоҳ Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу уларнинг барчаси кофир бўлгани ҳақида фатво берадилар. Инсон ҳотиржам бўлиб қолмасинки, ундан куфр калимаси содир бўлган ёки куфр калимасини эшитган ёки куфрга сукут қилган бўлиши мумкин». «Ад-Дурор ас-сания», 8/163.
Сулаймон Ал Улвон айтади: «Кимки маъсият (гуноҳ, ширк, куфр) бўлаётканини кўрса, лекин уни қўли ёки тили билан инкор эта олмаса (яъни қарши чиқиб тўхтатолмаса), унга у ерда ўтириш мумкин эмас, ҳатто у буни қалби билан инкор этса ҳам.У бу жойни тарк этиши шартдир, бўлмаса (гуноҳини даражасига қараб) (фосиқ ёки кофир) лардан бўлади. Яъни гуноҳ ишга розилик бу гуноҳдир, шунинг учун гуноҳкор ва унга розилик кўрсаткан одам ҳам бир хил жазога лойиқ».

Оставьте комментарий