Кофирлар билан муомила.
بسم الله الرحمن الرحيم
Кофирларга вало қилишнинг ҳар бир ҳолатини ўзининг ҳукми бор.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Кофирларни дўст тутиш ҳар хил кўриниш ва суратда бўлар экан, унинг ҳукми ҳам бир хил бўлмайди. Бу кўриниш ва суратларнинг ичида диндан чиқарадиган ва иймонни буткул бузадиганлари, шунингдек уларнинг ичида куфр эмас, маъсият ҳисобланадиганлари ҳам бор. (Дурорус Санния 7/155-159-220)
1) Кофирларни, уларнинг жамоатларини дўст тутиш, уларга муҳаббат қилишлик, мусулмонларга қарши уларга ёрдам беришлик – бу катта куфрдир.
Аллоҳ таъоло айтади: Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. (Моида: 51)
Аллоҳ таъоло айтади: Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Аъроф: 30)
Аллоҳ таъоло айтади: Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий-дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир. (Моида: 81) (Бу ерда агар улар мусулмон бўлганларида эди, улар кофирларни дўст тутмас эдилар, бу ердаги фосиқдирлар, бу диндан чиқарадиган фисқдир, зеро Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, бу дегани улар иймон келтирмаганлар дегани, бинобарин бу ерда диндан чиқарадиган фисқ ҳақида айтилган).
Аллоҳ таъоло айтади: Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. (Мужодала: 22) (Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши, Аллоҳ ва Росулига (Яъни дийнга) душманлик қилганларни ўзларига дўст тутганини тополмайсан, чунки ундай қилса Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган деб ҳисобланмайди).
Имом Аҳмад мусулмонларни зиддига кофирлар билан иттифоқдош бўлган киши ҳақида айтади: Ушбу кофир Бабекнинг ҳолати, Аллоҳнинг унга лаънати бўлсин бошқалар каби эмас! У мўмина аёлларни асир қилиб олган ва унинг лашкари уларни зўрлаган ва у аёллар ҳомиладор бўлиб қолишган. Бундай ҳолатдаги бола онасига нисбатланади ва мусулмон саналади. Кейин эса ушбу Бабек айни пайтда ўзи ширк диёрада истиқомат қилаётган бўлса ҳам, бизга қарши чиқиб, жанг-уруш билан келмоқда. Унинг ҳукми қандай? Демак, шундай экан, унинг ҳукми муртадликдир. (Ал Фуруъ, 185)
Ар Розий (544-606-ҳижрийда вафот этган) айтади: Билгинки, мусулмон тарафидан кофирни валий қилиб олиш, уч ҳолатдан ҳоли эмас: Ушбу мусулмон киши, у кофирнинг куфрига рози ва шу учун уни ўзига валий-дўст қилиб олган. Чунки ҳар бир шуни қилган киши, кофирни ушбу динда оқловчи ҳисобланади. Куфрни оқлаш эса куфр саналади. Куфрга розилик куфр ҳисобланади. Бундай сифат билан, мусулмон бўлиб қолиш мумкин эмас (яъни ўша сифат билан ҳеч қачон мусулмон бўлолмайди). (Тафсирул Кабийр 3/28)
Самарқандий айтади: Кимки кофирга вало изҳор қилса, Аллоҳнинг раҳматидан ва Унинг динидан чиқади ва ҳақ йўлни тарк этиб куфрга киради. Чунки кофирни ўзига валий-дўст қилиб олиш, уни куфрига розилик кўрсатишни билдиради, куфрга розилик кўрсатганлар эса кофир бўлади. Чунки куфрга розилик, куфрдир. (Тафсир Самарқандий, 3/8)
Ибн Таймия татарларнинг куфри зоҳир бўлганидан кейин, мусулмонлар сафидан чиқиб татарлар сафига қўшилиб, мусулмонларга қарши жанг қилганлар борасида айтади: Уларга қўшилган барча аскарбошиларнинг ҳукми ҳам босқинчи татарлар ҳукми кабидир. Уларда Ислом шариатидан қайтишлик қай миқдорда бўлса, албатта бериладиган муртадлик ҳукми ҳам шунчалик бўлади. Чунки салафларимиз закотни беришдан бош тортганларни намоз барпо қилиб, рўза тутишларига қарамай, уларни муртадлар деб номлаганлар. Агарчи мусулмон жамоатига қарши урушмаган бўлсалар ҳам. Энди эса Аллоҳ ва Росулининг душманларига қўшилиб, мусулмонларни қатл қилаётганларни қайси ном билан аташ мумкин?! Бундайлар, Аллоҳ ва Унинг Росули билан жанг қилаётганлар тоифасига киради, шу вақтнинг ўзида, Шом ва Мисрни Эгаси бўлган Аллоҳ бу диёрларни ўзи турли ширклардан асраб олади, лекин уларнинг бундай қилишлари, Ислом динини йўқолишига, ҳамда, Аллоҳнинг дини ўчирилишига сабаб бўлади. (Мажмуъ Ал Фатава, 28/531)
Ибн Таймия айтади: Кимки татарлар тарафга қўшилган бўлса, албатта ана ўшалар татарларга нисбатан кўпроқ қатл қилинишга ҳақлироқдир. Ҳолбуки, татарлар орасида мажбурий ва ихтиёрий чиққанлари бор. Аслий кофирдан кўра, муртаднинг ҳукми оғир экани суннатда собит бўлган. (Мажмуъ Ал Фатава, 28/531)
Имом Ал Ансорий ал Моликий (568-ҳижрийда вафот этган) айтади: Насронийлар (ёки ҳар қандай кофир) лашкари сафида келиб, мусулмонларга қарши қурол кўтарганларга келсак, албатта бу турдагилар ислом динидан чиқиб кетгандирлар ва уларни ҳукми, ҳудди насронийларнинг қони ва молини ҳукми кабидир. (Изоҳ: Бу нарса ҳозирги кунда СНБ, мент, армия, прокуратура, суд, солиқ инспектори, вазирлик ишчиларининг ҳолатидир. Шу каби тоғутий давлатнинг тизимларида ишлаганлар ҳам айни кофир ҳукмидадирлар) (Ан-Навазил ас-Суғро, 1/419)
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: тўртинчи тур: Юқоридаги зикр қилинган нарсалардан пок-озод бўлган киши (ширкни инкор қилиб, тавҳидни қоим қилади ва мушрикларни муваҳҳидлардан юқори қўймайди ва мушрикларни яхши кўрмайди), аммо у истиқомат қилиб турган ердаги кишилар тавҳид аҳли билан очиқ душманлик қилиб, ширк аҳлига эргашадилар ва улар (муваҳҳидлар) билан жанг қилишга интиладилар ва у ўзини диёрини тарк этиш қийин эканлиги билан ўзини оқлайди ва ўзини диёридаги кишилар билан бирга тавҳид аҳлига қарши жанг қилиб, моли ва жони билан ҳаракат қилади. Бу ҳам ҳудди шундай кофир ҳисобланади. (Минҳаж ат-таъсис ва ат таъқдис, 1/118)
2) Кофирларга динига мойил бўлмаган ҳолда, улар яқин бўлгани ва уларга дунё сабабли муҳаббат қилгани учун ҳурмат изҳор қилиб мойил бўлишлик. Бу катта куфр эмас, лекин фисқ ҳисобланади.
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Абдурроҳмандан кофирлар билан дўстлашиш борасида сўрашганда шундай деди: Кимки (мусулмонларни зиддига) моли ёки фикри ёки жасади билан ёрдам берса, бас, албатта бу диндан чиқарувчи катта куфрдир. Лекин ким уларга сиёҳ тайёрлаб берса (яъни қилаётган куфрига бевосита эмас, балки бирор бир бошқа тарафдан ёрдам берса, мисол учун уларнинг қўлида кийим тикувчи, ёки ахлат тозаловчи бўлиб ишласа), ёки улар билан дўстона (динига мойил бўлмаган ҳолда) муносабатда бўлса, ёки агар (кофир) қамчисини туширворганда олиб берса, бас, албатта бу гуноҳи кабийрадир. (Ад-Дурорус Санния, 8/422)
Эй иймон келтирганлар! Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдаларку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар. Ҳолбуки Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан адашибди! (Мумтаҳана:1)
Уламолар ушбу оятнинг тафсирида, Аллоҳ таъоло уларга иймон исми билан нидо қилди дейишган. Бу кимки кофирларни (дунё сабабли) яхши-ҳуш кўраётган бўлса, ушбу нидо қилинаётганлар сафига киради деганидир. Бу унинг феъли куфр эмас эканига далолат қилади, аммо бу тўғри йўлдан адашиш ҳисобланади. Чунки, у дунё сабабли уларни яхши кўрди ва дунё сабабли сирини очди, лекин динида шак-шубҳа бўлгани учун эмас.
Шунинг учун росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилган кишига: Нега бундай қилдинг? — дедилар. У айтди: Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ ва Унинг росулига иймон келтирган мўмин кишидан бошқаси эмасман. Мен фақатгина менинг қавмимни орасида Аллоҳ у сабабли мени оиламни ва молимни ҳимоя қиладиган ёрдамчи бўлишини истаган эдим холос…(ва ҳадисни охиригача). Буни имом Буҳорий ва имом Муслим ўзларининг Саҳиҳларида ривоят қилишган. Бу ердан кофирга дунё сабабли озгина мойил бўлиш ва уни (дунё сабаб) яхши кўриш, одамда иймонни асли бўлиши ва унга қалби иймон билан тўла ҳотиржам бўлиш (яъни шак бўлмаслиги) шарти билан, куфр эмас (аммо фисқ) экани баён бўлмоқда.
3) Кофирларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш. Бу муомила тури мурувват ва ёрдамни тақозо қилади. Раҳим қилиш, таскин бериш ва мурувват кўрсатишлик. Масалан: кофирларни оч қолгани ёки сувсаб қолганидан зарарларни даф қилиш ҳудди, сув ёки овқат улашиш каби. Бундай турдаги муомилани қилишлик барча кофирларга рухсат этилган, фақатгина мусулмонлар билан жанг қилаётган кофирлар бундан мустаснодир.
Аллоҳ таъоло айтади: Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради. (Мумтаҳана:8)
4) Мусулмонларни сирини кофирларга сотиб беришлик. Яъни мусулмонларни зиддига кофирларга жосуслик қилиш.
Бу ерда икки хил ҳолат бор:
1. Кофирлар бостириб келаётганда мусулмонларнинг зарарига кофирларга ёрдам беришлик. Мусулмонлар заиф бўлиб, куч қувват кофирларнинг қўлида бўлганида, мусулмонларнинг зарарига уларга қандай ёрдам бўлса ҳам ёрдам беришлик. Бу ижмоъ билан катта куфр саналади ва соҳибини нима сабабли қилган бўлса ҳам диндан чиқаради.
Имом Тобарий (Оли Имрон: 28) борасида айтади: Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Буни маъноси: Эй иймон келтирганлар, кофирларни динига мойил бўлиб уларни дўст ва ёрдамчи қилиб олманглар ва уларга мусулмонларни зиддига ёрдам берманглар, мусулмонларни заиф жойига ишора қилиб. Агар кимки буни қилса, «бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ». Яъни: Албатта Аллоҳ ундан барий ва у Аллоҳдан барийдир, чунки у куфрга тушди ва муртад бўлди. (Тафсир ат Тобарий)
Имом Қуртубий (Моида: 51) борасида айтади: «Сизлардан ким уларни дўст тутса», яъни ким сизлардан мусулмонларни зиддига уларни қўллаб-қувватласа, «албатта у улардандир». Бу ерда Аллоҳ таъоло уни ҳукмини, уларни (кофирларни) ҳукмидек эканини баён қилмоқда. (Тафсирул Қуртубий, 6/217)
Имом Ҳамд ибн Атиқ айтади: Албатта, мушрикларга ёрдам беришлик ва уларга мусулмонларни заиф жойларини ишора қилишлик ёки уларни ҳолига розилик кўрсатишлик, буларнинг барчаси куфрга туширади. Кимдан мазкур нарсалар икроҳсиз содир бўлса, бас, у муртаддир. Агарчи у кофирларга нафрат қилиб, мусулмонларга муҳаббат қилса ҳам. (Ад-дифъа ан аҳлу сунна вал иттибаъ, 31)
Абдуллатиф Ибн Абдурроҳман Ибн Ҳасан айтади: Кимки кофирларга мусулмонларнинг зарарига сабаб бўлса ёки ёрдам берса, ҳар қандай ёрдам бўлса ҳам бу очиқ риддадир (муртадлик). (Дурорус Санния, 10/429)
2. Аммо мусулмонлар, кофирлар устига бостириб келаётганида, ислом ва мусулмонларга зарар тегмайдиган, аммо шу билан шунчаки фойдани йўқотадиган, ҳудди суннатда келган Ҳатиб ибн Балтаъ ҳолати кабидай бўлса, бу куфр эмасдир.
Имом Робий ибн Сулаймон (174-270ҳ) мусулмонларнинг сирларини мушрикларга фош қилишлик бобида айтади: Шофеийга айтилди: Сиз мусулмонлар билан жанг қилаётган мушрикларга, мусулмонлар уларга ҳужум қилмоқчи эканликларини ёзиб юборган ёки мусулмонларни бошқа қандайдир сирларини айтиб қўйган мусулмон борасида нима дейсиз? Шу сабабли уни қони ҳалолми ва бунда уни мушриклар сафига ўтганига далолат борми? Шофеий айтди: Ислом ҳаром қилган мусулмонни қони ҳалол эмас, фақатгина уч ҳолат сабабли ҳалол бўлади: Қатлга қасос, оилали зинокор ёки зония, ёки иймонидан кейин очиқ куфр билан кофир бўлиб, кейин шу куфрида қолган киши. Мусулмонларни сирини кофирларга хабар қилиш ёки мусулмонлардан эҳтиётда бўлиши ёки мусулмонларни жанг учун кутиб олиши учун кофирларга мусулмонлар бехосдан ҳужум қилишини огоҳлантириб қўйса, бу (катта) куфр эмасдир.
Мен айтдим Шофеийга: Сиз буни хабарга (ҳадисга) мувофиқ айтяпсизми ёки қиёсга таяниб айтяпсизми? У айтади: Мен буни мусулмон унга мухолиф бўлиши мумкин бўлмаган, Аллоҳнинг китоби Қуръондан кейин турадиган очиқ суннатга таяниб айтмоқдаман! Унга айтилди: Ушбу суннатни бизга эслатинг! (Имом Шофеий Ҳатиб ибн Аби Балтаъ воқеаси зикр қилинган ҳадисни келтирди) Сўнг айтди: Ушбу ҳадисда, мен айтганларим билан бирга – аҳкомларни гумон-эҳтимоллар асосида қуриш улоқтирилади. Чунки, Ҳатибнинг ҳати ўзи айтган нарсаси сабабли ёзилган бўлиши ҳам мумкин бўлган эҳтимол бор эди. Яъни: Бу ишни исломда шак-шубҳа қилгани учун қилмаганлиги ва оиласини ҳимоя қилиш учун қилгани ҳақидаги эҳтимол. У хато қилгани ва исломдан қайтишни истамагани ва шунингдек бундан ҳам кабиҳроқ хоҳиш бор экани ҳақидаги эҳтимоллар ҳам бор эди. Муҳаммад алайҳиссалом ҳукм қўйдилар ва уни амалини орқасида турган ушбу эҳтимоллардан бирини танладилар холос – бу фақатгина Ҳатибни ўзини сўзида бўлган нарса эди ва уни қатл қилмадилар ва ушбу амалига нисбатан устунроқ бўлган эҳтимолни ишлатмадилар. Ҳеч ким ушбу бобда, зоҳирида бундан кўра хавфлироқ ишни содир қилмаган! Чунки, Ҳатиб фош қилиб қўйган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари, ўзининг маъносида кўпроқ олий ва у зотдан кейинги одамларнинг буйруқларидан ҳам буюкроқдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга тўсатдан ҳужум қилиш борасидаги буйруқларини мушрикларга фош қилиб қўйган кишига, Росулуллоҳ уни узрига ишондилар ва уни қабул қилдилар ва уни устунроқ бўлган эҳтимол асосида маломат қилмадилар ва Ҳатибни узри қабул қилинган эди. Энди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги кишиларни ҳолати Ҳатибнинг ҳолатидан пастроқдир ва шунингдек унинг узри қабул қилиниши эса аввалроқдир. Имом Шофеийга айтилди: Агарда кимдир: Муҳаммад алайҳиссалом айтдилар: Ҳатиб рост айтди ва унга тегмай қолдирдилар, негаки фақатгина уни (Ҳатибни) рост айтганини (ваҳий орқали) билганлари учундир, унинг амали ўзида уни рост эканини тақазо қилгани ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сўзига ишонганлари учун эмас, деган гапга сиз нима дейсиз?
Шофеий айтди: Бунга шундай жавоб бўлади: Муҳаммад алайҳиссалом мунофиқларни каззоб эканини билар эдилар, шу билан бирга уларни зоҳирий ҳолатига биноан қонини омонда қилдилар. Агарда Муҳаммад алайҳиссаломни Ҳатибга нисбатан ҳукмлари, унинг рост айтганига асосланган бўлганда эди, у зотнинг мунофиқларга ҳукмлари, уларнинг қонини омонда қилиш эмас, балки қатл этиш бўлар эди.
Чунки, Росулуллоҳ уларни ёлғон гапираётганларини билар эдилар. Лекин, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамманинг зоҳирига қараб ҳукм қилардилар, Аллоҳ эса ички ҳолатни (у кишига) билдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги ҳокимлар ҳудди сен тасвирлагандай жоҳилият аҳлининг нуқсони каби, ғайб билан ҳукм қилмасликлари учун, шундай зоҳирига қараб ҳукм қилганлар.
Токи у зотдан ушбу умумий ҳукм билан фақатгина хос ҳолатни қасд қилганларига далолат келмагунига қадар ёки ушбу далолат, у зотнинг суннатларидан жоҳил бўлиши мумкин бўлмаган мусулмонлар жамоатидан келмагунига қадар, ёки ушбу далолат Аллоҳ таъолонинг Китобида бўлмагунига қадар, барча Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳукмлари умумий саналади. Мен Шофеийга айтдим: Сиз ана шундай ҳолат рўй берса, ушбу феълни содир қилган кишининг жазолашга имомга буйруқ берасизми ёки у ушбу феълни қилган кишининг ҳудди Муҳаммад алайҳиссалом Ҳатибни қолдирганлари каби қолдирасизми?
Имом Шофеий айтди: Уқубат-жазолар (ҳоким ижтиҳоди билан ўйлаб топиши мумкин бўлган дарра уриш, қамоқ каби таъзирлар) ҳудудлардан (шариатда келган Қуръон ва суннат билан собит бўлган жазолар) фарқли бўлади. Ҳудудлар (шариат орқали аниқ таъйинланган жазолар: зинокорни дарралаш-тошбўрон қилиш, ўғрининг қўлини чопиш ва ҳоказолар) ҳеч қандай ҳолатда бекор қилинмайди. Аммо (имомнинг уқубати) жазоларга келсак, у имомнинг ижтиҳодига ҳавола қилинади ва у қолдириши ҳам мумкин. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган, у зот айтганларки: «Солиҳ, таниқли кишиларни жазолашдан тийилинглар» ва бошқа ҳадисда эса: «Фақат бу ҳад (шариат қўйган жазо) бўлмасагина». Шунинг учун агар ушбу жаҳолат билан қилган солиҳ таниқли киши бўлса, ҳудди буни Ҳатиб қилгани каби ва бошқа ёмон нарсаларда айбланмаган бўлса, у ҳолда менга уни кечирилиши яхшироқдир. Агар у солиҳ ва таниқли киши бўлмаса, у ҳолда имом унга уқубат-жазо беришга ҳақлидир. Аллоҳ билгувчироқ. (Ал Умм, 4/250)
Имом Абдул Малик ал Моликий (212-ҳ) айтади: Унинг ҳолатига қараш керак бўлади. Агар унинг ҳолати борасида уни жоҳил ва ўзининг ғафлатда экани билан машҳур бўлса ва унда (динда) шак-шубҳа бўлмаса ва ундан бир маротаба содир бўлган бўлса ва уни бу одати бўлмаса ва у исломга зарба беришни мақсад қиладиганлардан бўлмаса, у ҳолда бошқаларни қўрқитиш учун, унга қаттиқ уқубат-жазолар билан таъзир берилади. Агарда у буни доимий қилса ва ушбу учун яширин келишиб олса, дарҳақиқат уни (кофир деб) қатл қилиш керак бўлади. Албатта, у Аллоҳ ва Унинг росулини сотган жосусдир. (Навадир ва аз Зиядат, 3/361)
Имом Қуртубий айтади: Шу сабабли мусулмон киши кофир бўлиб қолмаслигини баён қилганимиздан сўнг, бу сабабли унга ҳад жорий қилиб мусулмон сифатида қатл қилишлик мумкинми ёки йўқми деган масъалада уламолар ихтилоф қиладилар.
Молик, Ибнул Қосим ва Ашхоб: Бу имомни ижтиҳодига ҳавола қилинади, дейишган. Абдул Малик ибн Мажишун: Агар у доимий буни қилса, бас, уни қатл қилинади. Чунки, у жосусдир деган. Молик жосусни қатл қилиш ҳақида бошқа ривоятда: Бу саҳиҳ фикрдир, у мусулмонларга зарар келтиргани ва ер юзида фасод тарқатгани сабаблидир деган. Ибн Мажишун ушбу қатл қилиш кераклиги борасидаги фикрни танлагани, фақатгина бу иш яна такрорласагина. Чунки, Ҳатибни биринчи маротаба ушлаб, уни ўлдиришмаган эди деган. (Тафсирул Қуртубий, 18/53)
Имом Бағовий айтади: Агар аҳлу зимма кофирларнинг фойдасига жосуслик қилса, у аҳдни бузган саналади (уни қатл қилинади, чунки кофирни қони фақатгина аҳд туфайли омонда бўлади). Агар буни қилган мусулмон бўлса, уни қатл қилинмайди, лекин уни жазоланади. Агар у жаҳолатни даъво қилса ва авваллари ҳеч нимада гумон қилинмаган ва айбланмаган бўлса, у кечирилади. Ушбу сўз Шофеийникидир. Авзоъий: Уни имом қаттиқ жазолар билан жазолаб, узоқ ерларга ҳайдаб юборади, деган. Аҳли раъйлар эса (Ҳанафийлар): Имом уни жазолайди ва узоқ вақтга зиндонга солади, дейишган. Молик: Бу имомнинг ижтиҳодига қолдирилади, деган. (Шарҳус-Сунна, 11/71)
Имом Ибнул Қойюм айтади: Ҳатибнинг воқеасида жосусни қатл қилишга далил бор, агарчи у муслмон бўлса ҳам. Чунки, Умар розиаллоҳу анҳу Муҳаммад алайҳиссаломдан, Ҳатиб ибн Балтаъ Макка аҳлига хат юборганида уни қатл қилишни сўраганлар ва Муҳаммад алайҳиссалом: Уни қатл қилишлик ҳалол эмас, ахир у мусулмон-ку, демадилар. Лекин: Сен қаердан биласан, ахир Аллоҳ таъоло Бадр аҳлини кўриб, уларга: Хоҳлаганиларни қилинглар деган, дедилар. Муҳаммад алайҳиссалом жавобларида Умар розиаллоҳу анҳуга унинг қатл қилишда монеълик бор эканини тушинтирдилар ва бу унинг Бадр жангида қатнашганидир. Ушбу жавобда эътибор бериш керак бўлган бир жиҳат бор, бу эса Бадр жангида қатнашиш каби монеълик бўлмаган жосусни қатл қилиш жоиз эканидир. Бу Моликнинг мазҳаби ва имом Аҳмаднинг мазҳабидаги икки сўзидан бирисидир. Шофеий ва Абу Ҳанифа айтишганки: «У қатл қилинмайди» ва ушбу имом Аҳмаднинг зоҳирий сўзининг маъносидир. Икки гуруҳ ҳам Ҳатибни воқеасини далил қиладилар. Энг саҳиҳ фикр эса (Моликийларнинг фикридир) имомнинг ижтиҳодига қайтилади ва агар имом у мусулмон жосусни қатл қилишликда мусулмонлар учун фойда бор деб ҳисобласа, уни қатл қилинади. Агарда уни қолдиришлик яхши деб ҳисобласа, уни тирик қолдирадилар. Аллоҳ билгувчироқ. (Заадул Маад, 3/423)
5) Кофирларни зиддига кофирлардан ёрдам олиш. Яъни: Ислом ва мусулмонларга айни пайтда душманлик қилмаётган ва уларга муҳаббатни изҳор қилиб, бошқа кофирларни зарарига-қаршисига ёрдам беришни қасд қилаётган кофирлардан ёрдам олиш. Бу ҳолатни ҳукми борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Муҳаммад алайҳиссаломга Абу Суфённи Уҳудга лашкар йиғаётгани борасидаги хабар келганда, Бану Назир яҳудларига: «Биз ва сизлар аҳли китобларданмиз, аҳли китоблар бир бирларига ёрдам беришлари керак, сизлар биз билан бирга уларга қарши жанг қилишинглар мумкин ёки бизга қурол бериб турасизлар», деган сўзларини далил қиладилар. Бу Абу Ҳанифа, Шофеий, Лайс ибн Саад, Авзоъийларни фикридир.
Ибн Рушд имом Тоҳавийдан у Абу Ҳанифадан: Аҳли китобларни ёрдамини олишга ижозат берган, аммо мушрикларнинг эмас. Аммо уламоларнинг жоиз деганлари баъзи бир шартлар бўлсагина кейин жоиз дейишган. Баъзилари умуман жоиз эмас дейишган. Ҳанафийлар ва Шофеийлар кофирни зиддига кофирдан ёрдам олишни жоиз деб айтишди. Ас Сиярул Кабийр китобида келади: «Мусулмонлар ширк аҳли бўлган мушриклардан ширк аҳлини зарарига ёрдам олиш жоиз, агарда ислом ҳукми у мушрикларнинг устидан ғолиб бўлиб турган бўлсагина». (Яъни куч-қувват ва контрол мусулмонларда бўлсагина). Чунки, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Қайниқо яҳудийларидан, Бану Қуройзадан бўлган яҳудийларнинг зиддига ёрдам сўраганларини далил қиладилар. Лекин бу жоиз дейишлари билан бирга, бир қатор шартларни қўйишади:
Ислом ҳукми кофир мушрикларнинг устидан ғолиб бўлишлиги керак ва кофирлар шу ислом ҳукмига итоат қилиб яшаб турган бўлишлари зарур.
Имом Қуртубий айтади: «Абу Ҳанифа, Шофеий, Суфёнус Саврий, Авзоъий: Кофирлардан кофирларнинг зиддига ёрдам сўрашлик жоиз, агар ислом ҳукми ана ўша кофирларнинг устидан ғолиб бўлиб турган бўлсагина. Энди кофирлардан ёрдам сўраш қачон кариҳ-ёмон кўриб, ҳаром амаллардан ҳисобланади, бу агарда ширк ҳукми мусулмонларнинг устида ғолиб бўлиб турган пайтидадир» деб айтишган.
Агар кофирларнинг зиддига бир кофир тоифадан мусулмонларнинг жамоаси ёрдам сўрайдиган бўлса, кофирларнинг ўзига бир мустақил байроқлари бўлмаслиги лозим ва улар мусулмонларнинг байроқларини остида жанг қилишлари шарт қилинади.
Ас Сиярул Кабийр китобида келади: «Набий алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисга кўра, Уҳуд кунида росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасно деган катибани кўрадилар ва: булар кимлар дедилар. Уларга: мени отамнинг фарзандларининг сулҳдошлари бўлган Бану Фулонни яҳудийларидан дейилди. Росулуллоҳ: «Албатта биз, бизнинг динимизда бўлмаган кишилардан ёрдам сўрамаймиз» дейдилар. Мазкур ҳадисни уламолар таъвил қилиб, бу пайтда ушбу яҳудийлар ўзларини хос байроқ ва хос катибалари билан алоҳида қувват билан ажралиб туришар эди ва Росулуллоҳнинг байроқларини остида жанг қилишни қасд қилишмаган эди. Шу сабабли росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларни манъ қилдилар дейишган. Кофирлардан ёрдам сўрашга мажбур ва муҳтож бўлиш керак.
Ибн Нужим Ҳанафий айтади: «Уламоларнинг кофирлардан кофирларнинг зиддига ёрдам сўраш жоиз экани борасида айтган сўзлари шунга далолат қиладики, агар мусулмонлар шунга жуда ҳам мажбур ҳолатда бўлиб қолсаларгина, кейингина ёрдам сўрасалар бўлади». Яъни мутлоқ ҳолда, кофирлардан ёрдам сўраш жоиз эмас, баъзи шартлар топилиши зарурдир. Кофир тоифаларнинг мусулмонлар ҳақида фикрлари тўғри эканини билиш зарурдир. Яъни ёрдам сўровчи бўлган мусулмон тоифаси, кофирлардан ушбу мусулмонлар борасида яхши фикрда эканликлари аниқланган бўлиши керак.
Нававий айтади: «Аҳлу зимма ва мушриклардан ёрдам сўрашлик фақатгина бир шарт билан жоиз бўлади. У ҳам бўлса мусулмонлар имоми, у кофирлардан мусулмонлар борасидаги яхши фикрда эканини билган бўлсагина, ана шу ҳолатда жоиз бўлади. Аммо у кофирлар, мусулмонларнинг мағлубиятга учрашларини кутиб турган ҳолат бўлса, асло жоиз эмас». Уларнинг хиёнатларидан омонда бўлиш керак. Яъни кофирлар хиёнат қилиб қўйишларидан мусулмонлар омонда бўлиб, улар бундай қилишга қодир эмас деган ишонч бўлиши керак. Нававий айтади: «Имом кофирларни хиёнатидан омонда бўлишини билган пайтдагина ёрдам сўраши мумкин». Мусулмонлар учун куч-қувват бўлиши керак. Нободо у кофирлар хиёнат қилиб қолса, хиёнатини даф қилишга қудрат бўлиши шарт дейдилар.
Ушбу шартлар, уламоларнинг кофирларни кофирларнинг зиддига ёрдам сўраши учун қўйган шартларидир.
Ибн Қосим «ал Мадуна» да айтади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кетларидан Бадр кунида чиқмоқчи бўлган кишига: «Қайт, мен мушрикдан ёрдам сўрамайман», деган сўзлари сабабли жангда мушриклардан ёрдам сўралмайди. Абдул Малик ибн Ҳабиб ривоят қилади, Имом Молик айтди: «Уларнинг ёрдамини олишликда муаммо йўқ, қачон бунга эҳтиёж бўлсагина». Бир гуруҳ уламолар буни (яъни ёрдам олишни) бекор бўлган дейишди. Асбағ ибн Нофеъдан мутлоқ мумкин эмас экани ва уни таъвил қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида ривоят келган.
6) Қайсидир мусулмон муаййан бир кофирга яқини бўлгани ва уни яхши сифатлари бор экани сабабли яхши кўришлик, уларга яхши мулоқотда бўлиш, ҳадялар бериш, бошига кулфат тушса таъзия билдириш каби ишлар. Масалан: ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, қариндошлари, қўшнилари ва бошқалар бўлса. Бу жоиз албатта.
Аллоҳ таъоло айтади: «Агар (ота-онанг) икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман». (Луқмон:15)
Агарчи ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, болалари ёки қариндош уруғлари мушрик бўлса ҳам уларга нисбатан табиий муҳаббат инсоннинг фитратида мавжуд бўлади. Уларга кофир бўлсалар ҳам муҳаббат қилиб яхшилик қилиш, уларнинг кўйниларига қарашлик, хурмат эҳтиром қилишлик албатта жоиз ишлардир. Ҳудди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Толибни агарчи мушрик бўлса ҳам уни яхши кўриб, унга яхши муомилада бўлганларидай.
Бу муҳаббат ал валонинг чегарасини бузиб юборадиган диний муҳаббат эмас. Лекин, ушбу муҳаббат ўзининг кучига қараб, баъзида макруҳ, баъзида ҳаром хатто баъзида ширк ва куфр даражасига бориб қолиши ҳам мумкин. Масалан ушбу муҳаббатни мушрик ота онасининг ширк ва куфрига изҳор қилса, ёки уларнинг куфрда турган манзилатини мўминларнинг манзилатидан юқори санаса, ёки уларни мўминлар билан тенглаштирса, ёки уларнинг турган куфрий ҳолатларини ёмон кўрмаса, ёки уларга шу даражада муҳаббат қилганидан агарчи ширк ва куфр содир этишаётган бўлса ҳам кофир санай олмаса, ёки ота онасини ва уларнинг буйруқ ва қайтариқларини, Аллох ва Унинг росулидан ва Унинг буйруқ ва қайтариқларидан юқори тутса, ёки тенглаштирса, ёки уларни Аллоҳдан кўпроқ яхши кўрса, ёки уларни ҳудди Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрса ёки уларнинг ғазабларини Аллоҳнинг ғазабидан устун тутса, ёки улардан қўрқишликни Аллоҳдан қўрқишликдан устун тутса, ёки тенглашлаштирса, албатта булар ал вало вал баро чегарасини бузиб юборадиган диний муҳаббат бўлган куфр ва Аллоҳга очиқ ширк келтиришликдир. Куфр бўлмаган муҳаббат тури, бу диний бўлмаган муҳаббатдир.
Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу, Набий алайҳиссалом хадя қилган кўйлакни ўзларининг мушрик укаларига хадя қилиб юборганлар. (Саҳиҳул Буҳорий, 2/294, Саҳиҳи Муслим, 2068)
Шунингдек Абдуллоҳ ибн Амр эчкини қурбонлик қилганида, ўзининг яҳудий қўшнисига гўшт чиқаришни буюрган эди. (Абу Довуд, 5152, Термизий, 1943)
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қўй сўйганларида: Яҳудий қўшнимизга ҳам бердингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам бердингларми? — деб қайта-қайта сўраган эканлар. Ортидан нима учун бундай деб сўраганларини изоҳлаб: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: Жаброил менга қўшнига яхшилик қилишга кўп буюрганидан ҳатто қўшнига мерос ҳам ажратса керак, деб ўйлаб қолдим, деганларини эшитганман деган эканлар. (Термизий, 1943)
Набий алайҳиссалом амакилари Абу Толиб мушрик бўлишига қарамай, уни яхши кўриб, яхши муомила қилардилар. Аллоҳ айтади: Сиз ўзингиз яҳши кўрган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз. (Қасос: 56) Имом Зужаж айтади: Барча муфассирлар ушбу оят Абу Толиб борасида нозил бўлганига ижмоъ қилишган. (Задул Масир, 6/231)
Асмо бинти Абу Бакр розиаллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Биз ва Қурайшийлар ўртасида сулҳ бўлганида, менинг ёнимга онам келдилар, онам унда мушрика эдилар. Шунда мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг росули, силаи раҳимни ҳоҳлаб онам келдилар. Мен нима қилай? — дедим. У зот айтдилар: Онангга силаи раҳим қил. (Саҳиҳул Буҳорий, 2620, Саҳиҳу Муслим, 1003)
Амр ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади: Қутайла ўзининг қизи Асмо бинти Абу Бакрнинг ёнига хадялар билан келди. Асмо унинг ҳадясини қабул қилишни ва ўзининг уйига киритишни истамади. Сўнг бу ҳақда Оиша розиаллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломдан сўрайди. Кейин Аллоҳ таъоло ушбу оятни нозил қилди: «Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради». (Мумтаҳана:8) (Имом Аҳмад, 4/4)
Муҳаммад алайҳиссалом, Аҳнас ибн Шариқ Сақофийни юпатар ва уни йўқлаб кўргани чиқар эдилар. Аҳнас Бану Заҳронни (улар 300 форслик эди) мусулмонлар билан жанг қилишдан қайтариб, мусулмонларга ёрдам берган эди.
7) Кофирларга таъзия билдириш борасида уламолар орасида ихтилоф мавжуддир. Имомлардан имом Шофеий ва Абу Ҳанифадан, мусулмон киши кофирга таъзия билдириши хусусида ривоятлар собитдир.
Нававий айтади: Мусулмон киши зиммийга (мусулмонларни ҳимоясини остида жизя тўлаб яшаётган кофирга) таъзия билдириши жоиздир.
Ибн Қудома айтади: Имом Аҳмад зиммийларга таъзия билдириш борасида таваққуф қилган (тўҳтаб, сукут сақлаган) ва бу уларни зиёрат қилиш хусусида тушинтирилади ва бунда икки ривоят мавжуд. Бирида айтиладики: Биз уларни зиёрат қилмаймиз (ҳузурига бориб кўрмаймиз) ва шунингдек уларга таъзия ҳам билдирмаймиз. Сабаби, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биринчи бўлиб уларга салом берманглар», деган сўзларидир. Бу ана шу маънога киради. Абу Бакр Асром айтади: Абу Абдуллоҳдан (имом Аҳмаддан) сўрашди: Аҳлу зиммага таъзия билдириладими? Имом Аҳмад айтди: Мен сенга нима дейишни билмайман. Фазл ибн Зиёд айтади: Мен Абу Абдуллоҳдан шундай деб сўрадим: Насронийга қандай қилиб таъзия билдирилади? У айтади: Мен билмайман, нега унга таъзия билдириш керак? Хасанул Басрий айтади: Агарда сен зиммийга таъзия билдирсанг, у ҳолда айтгинки: Сенга яхшиликдан бошқаси келмас. Ҳуройм айтади: Мен Ажлаҳанинг насронийга таъзия билдира шундай деганини эшитдим: Сенга Аллоҳдан тақво қилиш ва сабр қилиш лозимдир. Ҳарбул Кирмоний айтади: Мен Абу Исхоқга айтдим: Мусулмон киши, мушрикка қандай таъзия билдиради? У айтади: Аллоҳ сенинг молингни ва болаларингни кўпайтирсин деб. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан, бир мусулмон кишининг насроний ёки яҳудий қариндошларидан бири вафот этса, уни нима қилсин деб сўрашди: Имом Аҳмад айтади: Отига миниб, жаназани энг бошида ҳаракатлансин ва уларнинг орқасидан эргашмасин. Қачонки уни дафн қилишмоқчи бўлишса, қайтсин.
8) Мусулмон киши кофир қариндошини ғусл қилдириб, дафн қилишлик масъаласида баъзи олимлар ихтилоф қилганлар.
Набий алайҳиссалом Алий розиаллоҳу анҳуга ўз амакилари Абу Толибни агарчи мушрик бўлса ҳам дафн қилишга буюрган эдилар ва Алий розиаллоҳу анҳу Абу Толибни ғусл қилдириб, дафн қилган эди. (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоийлар ривоят қилишган)
Хофиз Абдурраззоқ айтади: Менга Суфян ибн Уйайна, у Абу Синонадан, у эса Саид ибн Жубайрдан хабар қилди, айтади: Бир кишининг яҳудий отаси ўлади ва у отасини жанозасига бормайди. Буни ибн Аббосга айтишади. Шунда Ибн Аббос айтади: Агар ўзининг отасини ғусл қилдирганда ва уни дафн қилишга борганда ва тириклигида гуноҳини кечирилишини сўраганда (яъни исломга отасини киришини хоҳласа ва Аллоҳдан буни сўраса дегани, чунки исломга кирсагина гуноҳлари кечирилади) ва отаси тириклигида унинг ҳаққига (Аллоҳдан ҳидоят ва мағфират қилшини сўраб) дуо қилганда унга нима бўлар эди (бирор бир боси йўқ эди)?! Сўнгра Ибн Аббос: «Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда ундан воз кечди» (Тавба: 114) оятини ўқиди. Ибн Аббос деди: Куфрда ўлгани аён бўлганда! (Мусаннаф Абдурраззоқ, 9937 исноди саҳиҳ)
Имом Шофеий айтади: Мусулмон киши ўзининг ўлган мушрик қариндошини жасадини ғусл қилдиришида ва жанозага олиб кетилаётганида кузатиб боришида ва дафн қилишлигида муаммо йўқдир. Лекин, унга жаноза намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий розиаллоҳу анҳуга Абу Толибни ғусл қилдиришга амр қилган эдилар холос. Шунингдек, отаси кофир бўлиб вафот этган мусулмонга таъзига билдиришда муаммо йўкдир. (Ал Умм, 1/266) Шофеийларининг мазҳабида бу нарсада ихтилоф мавжуд эмас. (Ал Хави, 3/19) (Ал Бахр, 2/257) (Ал Баён, 3/24) (Ровдатут Толибин, 2/118) Танбеҳ: Мушрик қариндошни дафн қилишга олиб кетилаётган маҳал, тобутни энг олдида ёки ён тарафда бир чеккадан кетиш керак. Бунга Умар, Алий розиаллоҳу анҳумлардан асарлар келган. Орқасидан эргашиб кетиш жоиз эмас. Имом Аҳмад айтганларидек.
Абу Довуд (3214) ва Насоий (2006) Алий розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади. Алий деди: Мен Набий алайҳиссаломга: Албатта, сизнинг залолатдаги кекса амакингиз вафот этди дедим. У зот дедилар: Бориб, кўмгин. Имом Молик айтади: Мусулмон киши агар отаси кофир бўлиб вафот этса, уни ғусл қилдирмайди ва жанозани (тобутини) орқасидан эргашмайди ва уни қабрга қўймайди, магар жасад йўқолиб қолишидан қўрқсагина, қўяди. (Мудавванат, 1/261)
Шарҳу Мунтаҳал Иродат (1/347)да айтилади: Мусулмон киши кофирни ғусл қилдирмайди. Бунинг сабаби, кофирга муволат-дўстлик қилиш қайтарилганидир ва шунингдек бунда у учун улуғланишлик ва тозаланишлик мавжудлигидир. Шунинг учун бу жоиз эмас. Ҳудди шунингдек у учун жаноза намозини ўқишлик ҳам. Абу Толибнинг ғусл қилдирилгани ҳақидаги зикр қилинган қисса эса собит эмасдир. Ибн Мунзир айтади: Мушрикни ғусл қилдириш борасида, унга эргашиш керак бўлган суннатда ҳеч нарса йўқдир. Алий розиаллоҳу анҳу ҳадисида зикр қилинган нарса эса, фақатгина кўмишликдир холос. Вафот этган кофирни кафанга ўралмайди, унинг тобутини орқасидан эргашилмайди ва у учун жаноза намози ўқилмайди. Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзлари сабабли: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутманглар. (Мумтаҳана: 13) (На пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агарчи яқин қариндошлари бўлса ҳам, уларга истиғфор айтишлари мумкин эмасдир. (Тавба: 113)) Лекин, уни кўмадиган кофирлардан бўлган одам бўлмагани сабабли (мусулмон киши) кўмади. Ҳудди Бадр куни кофирларига қилинганидай, уларни чуқурга кўмилган эди.
Кашшафул Қино (2/123)нинг ушбу бобида айтилади: Мусулмон киши кофирни ғусл қилдириши, ёки уни кафанлаши, ёки унга жаноза намозини ўқиши, ёки унинг жанозасининг яъни тобутининг орқасидан эргашиши, ёки уни дафн қилиши харомдир агарчи у кофир унинг қариндоши бўлса ҳам. Аллоҳнинг ушбу сўзи сабабли: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутманглар. (Мумтаҳана: 13) Уларни ғусл қилишликда ва бошқа нарсаларда, уларга дўстлик изҳор қилишлик бордир. Чунки, бунда уларни улуғлаш ва поклашлик мавжуд ва улар учун жаноза намозини ўқишлик ҳам шунга ўхшашдир. Агарда уни дафн қиладиган кофир киши топилмасагина, (мусулмон киши) дафн қилиш жоиз бўлади. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Абу Толибни вафот этганини ҳабар қилишганда, у зот Алий розиаллоҳу анҳуга шундай дегандилар: Бориб кўмгин. Буни Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган. Ҳудди шунингдек, Бадрда ўлдирилган кофирларни чуқурга ташлашган эди.
9) Кофирлар билан иш юзасидан олиб бориладиган алоқалар, ҳудди олди-сотди ишлари, тижорат ишлари, қарз олди бердилари, шартнома, насия каби умумий ишлар. Ушбу бобдаги ҳукм, ҳолатлар ва уларни баёни фиқҳда турли хил бўлгани сабабли ҳар хил бўлади. Агар исломга, мусулмонларга зарар-зиён бўлмайдиган шариат жоиз деган ишлар бўлса, бу жоиздир. Чунки, мусулмонлар кофирларга шаръий доирада бўлиб, тижорат қилишлари жоиз. Бунда бизга Муҳаммад алайҳиссаломнинг ва у зотнинг саҳобаларининг сийрати очиқ ҳужжат бўлади.
Аҳмад ас-Сирҳиндий айтади: Агар улар билан қандайдир дунёвий мақсадлардан бўлган бир мақсад боғланган бўлса, усиз қийн бўладиган бўлса, у ҳолда улар билан заруратнинг меёрига қараб аралашса бўлади, аммо уларга ўхшаб қолишни тўлиқ қалбда йўқ эканини назорат қилишлик шарти биландир. Лекин Исломнинг камолоти эса, ушбу мақсадларни тўлиқ ҳолатда тарк этиш ва уларга (ана ўша мақсадни амалга оширишда) мурожаат қилмаслик ва улар билан аралашмасликдир. (Мактубат, 1/163)

Оставьте комментарий