Кофирларга итоат қилиш жоизми?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Кофир кимсага итоат қилиш тўрт турга бўлинади.
1) Куфрий итоат!
2) Фисқий итоати!
3) Мубоҳ итоат!
4) Вожиб итоат!
Шулардан, “Куфрий Итоат”нинг ўзи уч қисмга бўлинади:
Биринчиси: Кофирларнинг зотига, шахсига итоат қилишдир! Яъни, улар буюраётган нарсада ҳақиқат борми ёки йўқми ҳеч-қандай эътибор бермасдан, уларнинг амру-фармонларига сўзсиз итоат қилишдир! Аллоҳдан бошқа бирор-бир кимса бундай итоат қилинишга ҳақли эмас, бундай итоат ибодатдир. Зеро, зотига, шахсига итоат қилинишга фақатгина Аллоҳ таолонинг ўзигина ҳақлидир, Ундан ўзгалар Аллоҳ учун итоат этилади! «Масалан: бир бошлиқ фармон берса қўл остидагилар, қаҳри остидагилар «палончи» айтди, бўлдида-дейди, фармон палончидан чиққанига қарайди, палончининг зотига қарайди, «палончи»ни айтгани айтган, дегани деган.
Иккинчиси: Кофирларнинг куфрий ва ширкий амалларида уларга итоат қилиш! Яъни, Улар сизни Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш каби ширк ёки куфр амални қилишга буюрган бўлсалар, уларга итоат қилсангиз “Куфрий Итоат” қилган ҳисобланасиз. Гарчи сиз, уларнинг шахсига итоат қилмаётган бўлсангиз ҳам, куфр ёки ширк амалларда уларга итоат қилмоқдасиз!
Учинчиси: Кофирларга, Аллоҳ харом қилган нарсаларни ҳалол деб – эътиқод қилиш билан итоат қилишдир! Яни, улар сизни ароқ ичиш ва шунга ўхшаш бошқа маъсиятларни ҳалол деб эътиқод
қилишга буюрсалар, уларга итоат қилсангиз “куфрий, ширкий итоат” қилган ҳисобланасиз!
Мана шу уч қисм “Куфрий Итоат”нинг турлари бўлиб, булардан бирортасини қилган кимса кофир бўлишида шак-шубҳа йўқдир!
Кофирларга итоат қилишнинг иккинчи қисми: “Фисқий Итоат”дир! Яъни, кофирларга ҳаром амалларда, у амалларни ҳалол санамаган ҳолда итоат қилишдир. Масалан: улар сизни ароқ ичишга ёки шунга ўхшаш бошқа гуноҳ-маъсиятларни қилишга буюрса, сиз эса у амалларни ҳалол деб эътиқод қилмаган ҳолда
уларга итоат қилсангиз “Фисқий Итоат”ни қилган (яъни фосиқ бўлган) бўласиз. Аҳли-сунна вал жамоъ эътиқодида “Фисқий Итоат” қилган кимса кофирлик даражасига етмайди. Лекин, ҳақдан адашган ҳаворижлар бундай амални қилган кимсани кофирга чиқарадилар!
Кофирларга итоат қилишнинг учинчи қисми: Биз юқорида зикр қилмаган ишларда, ҳамда асли мубоҳ бўлган амалларда итоат қилишдир! Масалан: йўл ҳаракати қоидалари ёки бирор идора ва ташкилотнинг ички қоидалари ва бошқа шунга ўхшаш-шаръий далилларга қарама қарши бўлмаган қоидаларда кофирларга итоат қилиш “Мубоҳ Итоат” ҳисобланади!
Кофирларга итоат қилишнинг тўртинчи қисми: Кофирлар сизга буюраётган нарса Аллоҳ ва Росули буюрган амал бўлиб,уларга ушбу ишларда итоат қилишингиз Аллоҳ ва росулига итоат қилиш жумласидан бўлса, бундай ҳолатда уларга итоат қилишингиз вожиб бўлади! Масалан, бир кофир сизни Адолатли бўлишга, омонатни ўташга чақирса ёки бир кофир табиб сизга бирор-бир дорини белгиланган вақтларда истеъмол қилишга буюрса, сиз эса унга итоат қилмасангиз ҳалок бўлишингиз ёки бирор зарар кўришингиз ҳавфи бўлган ҳолатларда уларга итоат қилишингиз “Вожиб Итоат” ҳисобланади. Демак, ўзингизга етадиган зарарни олдини олиш мақсадида кофирларга итоат қилишингиз жоиздир ва бу Аллоҳ ва Росулига итоат қилиш жумласидандир.
Мана шу зикр қилинган нарсалар кофирларга итоат қилишнинг умумий кўринишлари бўлиб, мусулмон инсон бу турларни бир-биридан ажрата олиши ва барчасининг ҳукмини ўз ўрнига қўймоғи лозимдир. Агар Шаръий далилларга мурожаат қиладиган бўлсангиз, биз зикр қилган қисмларнинг барчаси Шаръий далиллар билан собит бўлганини кўрасиз! Аллоҳ таолонинг ўзи билувчироқдир!

Оставьте комментарий