Шубҳа: «Мусулмонларга қарши кофирларга дунё учун дўст бўлиш куфр эмас!»
بسم الله الرحمن الرحيم
Оламларнинг робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар ва оламларга раҳмат бўлиб юборилган кишига салоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Бу рисолада биз сизларга, мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам беришнинг ҳукмини баён қиламиз. Бу нарсани ёзишга бизни баъзи бир ўзини илмга нисбатлаган муржиа ва жаҳмийларнинг мусулмонлар ва аҳлу сунна мазҳабига қарши чиқарилган фатво ва рисолаларнинг тарқалиб кетганлиги ундади. Гўёки мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш фақатгина уларнинг динини яхши кўрганлиги учунгина қилинса, одамни кофир қилади, бошқа ҳолатда одам кофир бўлмайди деган ботил назарияларни ушбу рисолада кўриб чиқиб, бу борада фақатгина муржиа ва жаҳмийларгина ихтилоф қилиши мумкин бўлган аҳлу суннадан бўлган салафларнинг сўзларини ҳам келтириб ўтамиз.
Устида ижмоъ ҳосил бўлган нарсалардан бири шуки, мушрик ва кофирларга мусулмонларга қарши ёрдам бериш очиқ ойдин бўлган куфрдир. Ва бу борада Аллоҳнинг каломи, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва уммат ижмоъсидан бўлган далиллар қалашиб ётибди.
Аллоҳнинг каломидан бўлган далилларга келсак улар қуйидагилар:
Аллоҳ таоло айтади: “Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир” (Моида: 51). Бу ўринда Аллоҳ кофирларга таваллий (диндан чиқарадиган дўстлик) қилган кишини кофир эканини ҳукм қилди ва у одам ҳам уларнинг (кофирларнинг) ҳукмида эканини хабарини берди.
Ва Аллоҳ таоло айтадики: “Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий-дўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир. Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий-дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир” (Моида: 80-81). Бу оятда Аллоҳ кофирларни ўзларига дўст тутганларни иймони мавжудлигини рад қиляпти ва уларни кофирлар деб, борар жойлари абадий жаҳаннам деб ҳукм қиляпти, Аллоҳ бизларни Ўзи асрасин!
Ва Аллоҳ таоло айтади: “Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлмиш куфр келтирган ўз биродарларига: «Агар сизлар чиқарилсангиз, биз ҳам сизлар билан чиқамиз, сизни қуйиб ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмасмиз ва мабодо сизларга уруш қилинса, албатта ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмайсанми? (Ҳашр: 11)”. Бу ерда дўст тутувчини ва яҳудийни, куфрдаги икки биродарлар деб атаяпти.
Ва Аллоҳ таоло айтади: “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Магар улардан сақлансангиз, Аллоҳ сизларни ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзигадир” (Оли Имрон: 28).
Имом Ибн Жарир айтади: “Эй мўминлар, мусулмонларни қўйиб ўзларингизга кофирларни дўст ва ёрдамчи қилманглар, динларидаги биродарлари бўлиб қолманг, мўминларни қўйиб кофирларга мусулмонларга қарши ёрдам берманг, уларнинг заиф нуқталарини кўрсатманг, албатта буни қилган ким бўлса бўлсин, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқдир, яъни ана шу қилган исломдан чиқарувчи амали ва куфр динига кирганлиги билан, у шу иши билан Аллоҳдан безор бўлибди ва Аллоҳ ҳам ундан безор бўлибди, магарам у киши кофирларнинг қудрати остида бўлиб, уларнинг ёмонлигидан қўрқса (икроҳда бўлса), уларга тили билан дўст бўлиб кўриниб, аммо уларнинг куфрига рози бўлмай ичида адоват қилиши керак ва мусулмонларга қарши уларга ёрдамлашмаслиги шартдир”.
Айтамизки: “Илм аҳли икроҳ ҳолати ҳам мусулмон кишига қарши бирор иш қилишга рухсат бермайди. Агарда бир мусулмон кишини бошқа бир биродари бўлган мусулмонни ўлдиришликда мажбурлашса ва у ўлдисра, уни ўзини ўлдиришлик вожиб бўлиб қолади. Икроҳ ҳолати бор деб тасаввур қилсак ҳам, бу ундан мусулмонларга қарши ёрдам беришига рухсат бермайди. Ундан кейин, Имом Тобарий икроҳда бўлса ҳам, мусулмонларга қарши кофирларга бирор бир феъл билан ёрдам беришнинг ижозатини бермади. Бу билан у киши уларнинг динларига ёрдам беришликка хоҳиши ва уларнинг динларига мойиллиги борлигининг сабаби эканлигини назарда тутди, хоҳ у одам буни қасд қилган бўлсин, хоҳ бу нарсани қасд қилмаган бўлсин. Аксинча уларга бўлган бирор бир бу тарздаги ёрдамни уларга бўлган муҳаббат билан боғлади ва шу билан бу амални амалий куфрга эмас, балки эътиқодий куфрдан деб билди!”
Абдурраҳмон Ас Саъдий айтади: “(Магар улардан сақлансангиз) яъни агарда киши кофирларга очиқ душманчиликни изҳор қилса, улар унга зарар етказишидан қўрқса, шундагина у кишига улар билан муроса йўлига ўтишга рухсат берилади. Аммо шу билан бирга, кофирларга нисбатан қалбида душманчилиги сақланиб қолиши керак, акс ҳолда у одам уларга ёрдам бериб ва қўллаб-қувватлаб қолади.
Аллоҳ таоло айтади: “Қалбларида касаллик борларнинг, замон айланиб бизга мусибат етишидан қўрқамиз, деб улар томон шошилганини кўрасан. Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилсаю ўзларича сирлашган нарсаларига надомат қилсалар” (Моида: 52).
Айтамизки: “Оят кофирларга мунофиқларгина дўст бўлишини, уларга ёрдам беришини, дунё учун бу нарсаларга югураётганини баён қилади, қачонки уларга йўлиқсанг, улар бу ишларини кофирларнинг азобидан қўрққанликлари сабабидан қилаётганларини айтадилар. Аллоҳ уларнинг бу иддаоларини ёлғонга чиқарди ва уларнинг куфрини баён қилди. Кофирлардан қўрқишлик дегани уларга ёрдам беришлик ижозатини бермайди, бу қўрқишликдан мақсад, фақатгина уларга бўлган душманчиликни очиқ кўрсатолмаслик ва уларга ёрдам бермаган ҳолда, ҳеч қандай амалсиз, тил билангина ўзини дўст қилиб кўрсатишликдир. Шунда ҳам бу нарса фақатгина мусулмон киши уларнинг қудрати остида, ёнларида бўлмоғи лозим. Бу оят, мунофиқлар кўпинча ўзларига далил қилиб келтирадиган, ундан бироз олдин келган (Оли Имрон: 28) ояти билан ҳимояланишларини ботиллигини кўрсатади.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: “Аллоҳ анавиларни фақатгина икроҳда бўлиб туриб, қалблари эса иймонга тўла ҳолатда эканида кечирди, аммо бундан бошқалар эса, хоҳ бу амални қўрқиб қилган бўлсин, хоҳ тилёғламалик қилиб қилган бўлсин, ёки нафси ҳакалак отиб қилган бўлсин, ёки моли ва аҳли учун қилган бўлсин, ёки ҳазиллашиб қилган бўлсин, хуллас икроҳдан бошқа нима билан қилган бўлса ҳам, у одам (агар олдин исломда бўлган бўлса) иймонидан кейин кофир бўлибди” (Кашфуш Шубуҳот).
Шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ айтади: “Аллоҳ таоло қўрққан киши билан бошқани орасини ажратиб ўтирмади, аксинча қалбида марази борлар бу ишларни мусибат етиб қолмасин деб қиладилар ва бу муртадларнинг аҳволларидир…” (Ад Далаил фий Ҳукми Мувалати Аҳлиш Ширк).
Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, ҳидоят равшан бўлгандан сўнг ортларига қайтганларга шайтон зийнатлаб кўрсатди ва уларни ўша йўллади. Ундоқ бўлишлиги, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганларга: «Сизларга баъзи ишларда итоат қиламиз», дейишлари сабабидандир.” (Муҳаммад: 25-26). Ваҳоланки бу ерда ҳам Аллоҳ уларнинг диндан чиққанликларининг ҳукмининг сабабини уларнинг кофирларга дўстлик изҳор қилганликларини ва қўллаб қувватлаганини деб айтяпти.
Ва Аллоҳ таоло айтади: “Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар” (Тавба: 109). Бу ерда кофир бўлганликларининг сабаблари қилиб Аллоҳ таоло уларнинг нифоқларини, Аллоҳ ва росули билан уруш қилаётганларни дўст тутганликларини келтиради.
Танбеҳ: “бизга мусибат етишидан қўрқамиз” (Моида: 52) ва “Магар улардан сақлансангиз” (Оли Имрон: 28) оятлардаги зоҳиран қарама-қаршиликни қандай жамлашлик керак?
1) Аллоҳ фақатгина кофирларга нисбатан дўст бўлгандай, муроса қилишга, тинчлик “сақлашга”, яъни уларга душманчиликни изҳор қилишни тарк этишга рухсат берди, аммо шу билан бирга қалбдаги уларга нисбатан душманчилик ҳисси сақланиб қолиши шарт қилинди. Лекин мусулмонларга қарши уларга ёрдам бериш, уларга ўзларини намоён қилиш, мусулмонларга қарши кофирларга дўстлигини изҳор қилишни Аллоҳ мутлақо рухсат бермаган. Бу нарсалар ҳар қандай ҳолатда қилинишлиги мумкин эмас. Аксинча бу амаллар соҳибини икроҳ ҳолатда, ёки тақия қилган (динини беркитиш) ҳолатда қилса ҳам, кофир қилади.
2) Бу русхат ҳам фақатгина қаттиқ чегараланган шарт билан рухсат қилингандир ва у шарт ҳам шуки, бу рухсат берилган ишга қўл урган мусулмон киши уларнинг кучи ва қаҳри остида бўлиши лозим, яъни у одамда икроҳ ҳолати бўлиб ва бу ҳолатдан у бошқа йўл билан қутил олмайдиган ҳолат бўлиши керак. Аммо фақатгина мол-дунё учун ва ватанидан бадарға қилинишликдаги қўрқув ҳолати ва ваҳима ҳолати, одам уларнинг кучлари, қаҳрлари ва тутқунликлари остидаги ҳолатдан чиққан ҳисобланиб, уларга нисбатан дўст тутинишлик ҳолида деб эътиборга олинади. Бундай нарсаларни аҳли илмлар унинг кофирлигига монеъ бўлувчи нарса деб эътиборга олмайдилар.
Суннатдан бўлган далиллар:
Юқорида келтирган сўзларимизга, яъни мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш икроҳда ҳам куфр ҳисобланиб, уни қилган одам энг қисқа замонда ўлдирилиши кераклиги саҳобаларда ҳам ўз қарорини топган эди. Бундай ҳолат росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталибда рўй берган эди. У кишини мусулмонлар Бадр куни асрга олганларида, у киши: “Мен мажбурланган эдим” деганларида, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зоҳиринг бизларга қарши эди, қалбингдагига келсак, у Аллоҳга ҳаволадир” деб жавоб қилгандилар. Бу ердаги ҳолатга аҳамият беринг! У киши икроҳда бўлган бўлса ҳам, у кишининг душман сафида мусулмонларга қарши сафда кўринганлиги, у одам учун ҳеч қандай узр бўла олмади. Шунингдек Умар розиаллоҳу анҳу ҳам Ҳатиб ибн Абу Балтаъни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурида кофир деб ҳукм қилганида, у киши индамагандилар, шунингдек Салама ибн Акваъ розиаллоҳу анҳу бир мушрик жосусни ўлдиргандилар ва бундай ҳолатлар кўп топилади.
Шунингдек, ақл ҳам кофирларга мусулмонларга қарши ёрдам бериш, бу ишни қилган киши, кофирларнинг ҳам энг ашаддийси эканлигига далолат қилади. Фараз қилинг, бир киши ё росулуллоҳ, сизни жуда ҳам яхши кўраман деса ва ундан кейин душман тарафда урушаётгани кўринса, ундай одамнинг ҳеч қандай исломга алоқаси йўқлигини ҳатто яҳудийлар ва мушриклар ҳам биладилар, ҳатто кофир эканлигига заррача шубҳа ҳам қилмайдилар.
Ижмоъдан бўлган далиллар:
Мусулмонларга қарши кофир билан ишлашлик куфр эканлиги собит бўлиб, бу борадаги ижмоъни кўплаб аҳли илмлар нақл қилганлар. Ҳаттоки ширкдан кейинги ўринда турадиган исломни бузувчи амаллар деб ҳисоблашган. Ва бу асос аҳли сунна вал жамоа наздида ўз қарорини топган бўлиб, бу борада ҳеч ким ихтилоф ҳам қилмайди, улардан бирортаси ҳам муржиалар каби бу нарсада тафриқот ва тақсимотга кетмаганлар.
Шайх Ибн Таймия айтади: “Ким мўғуллар тарафига ўтиб кетса, мўғуллардан ҳам ўлдирилишликка кўпроқ ҳақлидир, суннатда собит бўлган нарса шуки, муртаднинг жазоси аслий кофирнинг жазосидан кўра буюкроқдир” (Мажмуъул Фатава, 28/534).
Шунингдек Каабага ҳужум қиладиган қўшин тўғрисида шундай деган: “Аллоҳ таоло ўзининг чегараларини оёқ-ости қилишга урунган қўшиннинг барчасини ҳалок қилади, ваҳоланки У зот уларнинг ичидан икроҳда бўлганларини тирик қолдиришга қудратлидир, аммо шундай бўлса ҳам уларни ҳалок қилиб, нийятларига яраша тирилтиради. Энди қандай қилиб мусулмонлар икроҳ, ёки икроҳ эмас дея ундайларни орасини ажратишлари мумкин, ваҳоланки ўзлари ҳам буни билмайдилар?! Ҳаттоки иддао қилувчи киши икроҳда эканлигини иддао қилса ҳам, бу нарса унга фойда бермайди, ҳудди Аббос розиаллоҳу анҳу ҳолатида бўлганидай, қачонки у кишини Бадр куни мусулмонлар асирга олганларида, у киши: “Ё росулуллоҳ! Албатта мен мажбурланган эдим!” деганларида, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зоҳирингизга келсак бизга қарши эди, аммо ичингиздаги ҳолат Аллоҳга ҳаволадир” дегандилар (Мажмуъул Фатава, 28/537).
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб “Навоқизул Ислом” рисоласида айтади: “Саккизинчи: Мусулмонларга қарши мушрикларни қўллаб қувватлаш ва уларга (мусулмонларга қарши) ёрдам бериш. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: Сизлардан ким уларни (кофирларни) дўст тутса, у аниқ улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. (Моида: 51)”
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф айтади: “Тавалли диндан чиқарадиган куфрдир: тавалли – бу уларнинг ёнини олиш ва уларга мол билан, куч билан ва фикр билан кўмаклашишдир” (Дурорус Санния 7/201).
Ҳаттоки сарой уламоларидан бўлган Ибн Боз айтади: “Ким мусулмонларга қарши кофирларга дўстлик изҳор қилса ва уларга қарши бирор бир турдаги кўмаклашиш билан ёрдам берса, у одам ҳам кофирлар каби кофир эканлигига уламолар ижмоъ қилганлар” (Мажмуъул Фатава вал Мақолат, 1/274).
Бу масъала мусулмон наздида ўз қарорини топган бўлса ҳам, нафс ва ҳаво эгалари бу ижмоъни ўз ҳаволарига буриб, бундай ижмоъ йўқлигини “исботламоқчи” бўлиб, ҳар хил бу мавзуга тўғридан тўғри алоқаси бўлмаган, аммо шу мавзуга яқин бўлган масъалалардаги уламоларнинг ноёб фатволарини олиб келиб, шак, шубҳа, муташобиҳ қавллар билан ўзларига “далиллар” олиб келиб, дин сақланиб турадиган исломнинг ал вало вал баро устунларидан бирини бузиб ташлашга уринадилар. Бу ботил йўлларида кўплаб мақолалар ва ҳатто рисолалар ҳам ёзиб, одамларни Аллоҳнинг йўлидан оғиш учун қилаётган меҳнатларидан чарчамайдилар. Шу билан улар мусулмонларга қарши кофирларга дўстлик изҳор қилишлик ва мусулмонларга қарши уларга ёрдам беришлик фақатгина мусулмонларни ва ислом динини ёмон кўрганда ва уларга ёрдам бериши мол дунё учун эмас, аксинча кофирларнинг динларини яхши кўрсагина кофир бўлади деб иддао қиладилар.
Шундай қилиб улар кофирларга мусулмонларга қарши ёрдам беришни диндан чиқарувчи куфрлар қаторидан чиқариб, оддийгина маъсият бобига ўрнаштирганлар. Улар учун куфр бу кофирларни ва динларини яхши кўришликдир, аммо кофирларга мусулмонларга қарши ёрдам беришлик куфр эмас бўлиб, унинг соҳиби муъмин бўлиб уни ўлдиришлик жоиз эмас экан. Салаф солиҳлардан бўлган бирор киши айтмаган сўзларни гапирадилар. Ундан кейин эса туҳматлар ва бўҳтонлар билан Ҳатиб ибн Аби Балтаъ розиаллоҳу анҳу қилган ишларини ўзларига далил қилиб оладилар. Уларнинг бу келтирган шубҳаларини чиритишдан ва ботилларига раддия беришдан аввал уч нарсани баён қилиб олсак:
Биринчиси: Уламолар исломни ёмон кўришликни алоҳида бир исломни бузувчи амал деб ва кофир ва уларнинг динларини яхши кўришликни алоҳида куфр амали деб, мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам беришликни алоҳида бир исломни бузувчи амал деб ажратадилар, яъни бу учтаси алоҳида куфрлардир. Исломни ёмон кўришлик ва куфрни яхши кўришлик бу эътиқодий куфр бўлса, кофирларга мусулмонларга қарши дўст бўлиш ва ёрдам бериш амалий куфрдир. Агарда анави жаҳмийлар айтганидай бу нарса фақат яхши кўриш ва ёмон кўриш сабабдан куфр бўлганида эди, уламолар бундай ажратишга бормаган бўлар эдилар.
Иккинчиси: Бу иддаоларнинг томирининг бошланиши қалбидагина куфр бўлса ундан кейин кофир бўлади деб айтадиган муржиа-жаҳмийларга бориб тақалади. Улар тана аъзолари билан қилинадиган амални иймон ва куфрдан суғуриб отадилар. Уларда кофир киши фақатгина юз ўгирган, ёки ҳалол санаган, ёки динни ёмон кўрган, ёки куфрни яхши кўрган кишидир, ундан бошқа ҳамма нарса маъсиятдан бошқаси эмас дейдилар. Бас, улар итоатдаги ширк ва ҳукмлар қўйишлик амаллари соҳибини фақатгина у одам бу амалларни ҳалол кўрсагина кофир дейдилар, чунки у амаллар ўз зоти билан куфр эмас дейдилар. Ҳудди шундай мусулмонларга қарши кофирларни дўст тутиш ва уларга қарши ёрдам бериш ҳам соҳибини кофир қилмайди, фақатгина уларнинг динларини яхши кўриб, исломни ёмон кўрсагина, шу ҳолда кофир бўлади дейдилар. Яна улар куфрга қўл урган киши фақатгина куфрни қасд қилиб, кофир бўлишни нийят қилсагина кофир бўлади деб иддао қиладилар.
Ибн Таймия айтади: “Қисқасини айтганда, ким куфр ишга қўл урса, ёки куфр сўз сўзласа, шу билан кофир бўлади, ҳаттоки у кофир бўлишни мақсад қилмаган бўлса ҳам, зотан кофир бўлишни Аллоҳ ҳоҳлаганлардан бошқа бирор киши мақсад қилмайди (яъни жуда ҳам нодир тоифа одамлар мақсад қилади холос)” (Соримул Маслул).
Ва яна у ерда айтадики: “Агарда айтилсаки: “ким кўксини куфрга очса” (Наҳл:106), айтиладики бу оят ўзидан олдин келган жумлалар билан бирга тушунмоқлик лозим, шунга кўра бу дегани ким икроҳдан бошқа сабаб билан куфр иш қилса, кўксини куфрга очибди дегани бўлади, бўлмаса оятнинг боши охири билан зид ҳолатга келади. Агарда куфр ишни қилган кишининг кофир бўлиши фақатгина ўзи кофир бўлишга қалбида рози бўлишлик билан боғлиқ бўлганида эди, икроҳ ҳолатини истисно қилишликдан ҳеч қандай маъно бўлмаган бўлар эди (яъни қалбга ҳеч қачон икроҳ билан куфр жойлаштириб бўлмайди!). Зотан куфрга кўксини очишлик икроҳда ҳам, икроҳ бўлмаган ҳолатдан бошқа ҳолатда ҳам куфр бўлади! Шундай экан, ким икроҳсиз бирор куфр сўз сўзласа, ёки куфр амалга қўл урса, у одам бу амални ўз хоҳиши билан қилган бўлиб, яъни кўксини куфрга очган ҳисобланиб, кофир бўлади”
Ва яна айтади: “(Табук ғазотидан қайтаётган кишилар) иймонларидан кейин кофир бўлганликларининг хабари берилган эди, улар биз бу сўзларни ҳеч қандай куфр эътиқодсиз айтгандик, аксинча биз фақат ҳазиллашиб, ўйнашаётган эдик деганлари ҳам уларнинг кофир бўлишликларидан тўса олмаган эди. Аллоҳнинг оятлари билан ҳазил-мазаҳ қилиш куфрлигини Аллоҳ баён қилади ва бу нарса фақатгина куфрга қалбини очган кишидан чиқишлиги маълум бўлади, агарда кишининг қалбида иймон бўлганида эди, иймони у одамни бу сўзни айтишликдан тўсган бўлар эди”
Ва яна бошқа жойда шундай дейди: “Маълумки куфр фақат қалбдаги эътиқодгина эмасдир, (чунки куфр фақатгина қалбдаги эътиқод бўлганида эди икроҳ ҳолати истисно қилинмас эди) сабаби кишининг қалбини ҳеч ким мажбурлаб куфр қилдира олмайди. Аллоҳ таоло ушбу ҳазил қилганлар тўғрисида шундай дейди: “Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз” (Тавба: 66). Бу билан Аллоҳ у одамлар айтган сўзларини эътиқод қилмаган бўлсалар ҳам, айтган сўзлари туфайли кофир бўлганликларини баён қиляпти.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: “У одамлар бу сўз уларни кофир қилишини билмаган эдилар, бу сўзимимзга Аллоҳ таолонинг: “Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз” (Тавба: 66), сўзи кифоядир. Улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу айтганлари уларни кофир қилиб қўймайди деб ўйлаганларини айтиб узр айтардилар”.
Учинчиси: Жаҳмийларнинг бу айтган сўзларидан чиқариладиган гап шуки, улар мусулмонларнинг душманларидирлар. Шунинг учун уларнинг бу фатволари ва рисолаларини мусулмонларнинг душманлари бўлмиш яҳудий ва насронийлар тарқатаётганини кўрсанг ҳеч ҳам ажабланма! Ё Аллоҳ, ҳуддики бу ишлар куфр эмас, динимиздан бўлган бир амалдир, бунга қўл урган киши, осий мусулмондир дея, бу залолат имомлари тарқатган фатволар туфайли қанчадан қанча қонлар тўкилди, номуслар топталди, болалар ҳалок бўлди, дин “ўйинчоқ” қилинди, Аллоҳ йўлида курашаётганлар ўлдирилди.
Биз у каби инсонларнинг аҳмоқона сўзларидан ва ўзлари ҳам динга зарарли эканликларидан сизларни огоҳлантирамиз! Ўзларини ҳам бир Кун келиб Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб китоб қилинишликларини ёдда тутишларини эслатамиз! Уларнинг бу сўзларининг ҳақиқати аслида мушриклар ва кофирлар билан дўст тутунишлик, қолаверса мушрикларни кофир эканликларида ҳам шак қилишликдир. Бундай бўлишликдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз!

Оставить комментарий