Сайловда қатнашишнинг ҳукми нийятга қараб ўзгарадими?
بسم الله الرحمن الرحـيم
Бир шайхдан сўрадилар:
Сайловда қатнашган одамларнинг ҳукми қандай? Баъзи инсонлар буни куфр эканлигини айтадилар, баъзилари эса вожиб дейдилар, баъзилари эса жоиз дейдилар?
Шайхни жавобидан иқтибос:
«Бу одатда инсоннинг нийятига боғлиқ. Бир одам сайловда овоз берар экан бу режимни қўллаб-қувватлаб (овоз бериб бу режимни қандай қўллаб қувватламаслик мумкинлигини у шайхдан алоҳида сўраш керак) унинг қилган ишларидан рози бўлиб, яъни ҳар соҳада уни дастакласа бу куфр бўлади. Аммо бир инсон бундан яхшиси келсин бошимиздаги зулмлар енгиллашсин деб овоз берган бўлса, бу нийятига қараб ҳукм қилинади ва ширк куфр амал қилган бўлмайди. Бунга далилимиз: «шубҳасизки амаллар нийятларга боғлиқ ва ҳар инсонга нийят қилгани бордир» Иқтибоз тугади.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни шархида «Иҳя» китобида айтади:
«Одам боласининг қилган амаллари уч қисмга бўлинади:
1) Ҳаромлар ва Аллоҳнинг таъқиқлаганлари.
2) Тоатлар, яъни Аллоҳни буюрган амаллари.
3) Мубоҳлар, яъни Аллоҳни на буюрган ва на қайтарган амаллари.
Нийятнинг биринчи синф билан умуман алоқаси йўқдир, агар бир амал динда таъқиқланган бўлса, агарда бир амал динда ҳаром қилинган бўлса, сени нийятинг яхши ёки ёмон бўлишлигини Аллоҳнинг наздида уни ҳукми ўзгармайди, ҳудди шундай сени ҳукмингда ҳам. Масалан: Бир инсонни молини ўғрилаб уни пулига масжид қурганлар каби. Бу масъалада Аллоҳ ҳаром қилган амалларни қилган инсонни нийяти нима бўлишидан қатъий назар уни ҳукмини ўзгартирмайди. Токи жоҳиллар бу ҳадисни ҳужжат қилиб, Аллоҳ таъолони ҳаром қилган амалларини ўзларига ҳалол қилмасинлар. Нийят тоатлар ва мубоҳлар бобларига боғлиқдир! Яъни Аллоҳ сенга бир хайрли ишни амр қилган бўлса, уни яхши нийят билан ҳолис Аллоҳ учун қилсанг ундан ажр оласан. Аллоҳ уйқуни мубоҳ қилган, агар сен ибодатларимга қувват бўлсин деб нийят қилиб ухласанг, уйқуни ибодатга айлантирган бўласан. Агарда шунчаки ётиб ухлай дам олай деб ухласанг, бунда сенга ҳеч бир ажр бўлмайди. Аммо маъсиятлар масъаласида бундай нарса бўлишлиги мумкин эмас.
Яна ўша шайхдан тавҳидни бир четга суриб сўрасанг: «Эй шайх! фарзанд талаб қилиш, фарзандли бўлиш мумкин бўлган амалми?
Мен бу мумкин бўлган амални қилишлик учун бир аёл билан бирга бўлсам ва зино қилсам, аммо мени нийятимни Аллоҳ билади зино қилиш эмас, балки Аллоҳ таъолони менга ҳалол қилган фарзанд талаб қилишдир», десанг, ҳатто сенга жавоб ҳам бермай сени ҳақорат қилади. Аммо маъсала Аллоҳ таъолони тавҳиди, Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи, Аллоҳнинг ҳокимиятда яккалаш масъаласи бўлганда, дейдиларки нийятга қараб, яъни нийятинг бу ҳақни Аллоҳдан бошқага бериш бўлса кофир бўласан. Агар нийятинг бу ҳақни Аллоҳдан бошқасига бериш бўлмаса кофир бўлмайсан дейдилар.
Умар розияллоҳу анҳу бир хутбасида айтгандилар: «Эй инсонлар! Шубҳасизки инсонлар, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида ваҳий ила ҳукм қилинар эди. Бугун энди ваҳий кесилгандир. Ким бизга амалларида яхшилик изҳор қилса, биз ҳам унга яхшилик изҳор қиламиз ва уни ичида нима борлиги бизни қизиқтирмайди. Ким бизга амалларида ёмонлик изҳор қилса, биз ҳам унга ёмонликни изҳор қиламиз ва унинг ичи яхши бўлишлиги бизни қизиқтирмайди. Чунки энди ваҳий кесилгандир». (Буҳорий ривояти)
Яъни Умар розияллоҳу анҳу шуни айтмоқчики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида бир ҳодиса бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдига келар эдингиз, эй Аллоҳни Росули мени нийятим ундай эмасди, мени нийятим бундай эди, деб айтардингиз. Баъзан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри айтдинг дердилар, масъала тугар эди. Нега? чунки у зотга Аллоҳ билдирар эди. Умар розияллоҳу анҳу айтики:
«Бугун энди ваҳий кесилгандир. Бизга Аллоҳдан хабар келмаганлиги учун кимни нийяти нима бўлганлиги бизни қизиқтирмайди. Биз инсонларни амалларига қараб ҳукм қиламиз, амалларини ичида яхшилик бўлган инсонларга яхшилик билан муомила қиламиз, амалларини ичида ёмонлик бўлган инсонларга амалига яраша муомила қиламиз», дея одамларни огоҳлантирди.
Яна сизга бу масъалага алоқали яъни тавҳидга алоқали бир мисол келтираман. Ҳаммангиз билган бир оятни айтаман, Нисо сурасини 60 оятида Аллоҳ таъоло айтадики: «Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлан нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми? Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди.»
Аллоҳ мусулмонларга бир маъсулиятни юклагандир. Аллоҳ таъоло айтдики, орангизда тоғутни сайлашга, тоғутдан ҳукм сўрашга ҳаққингиз йўқ ва орангизда ихтилоф қилган масъалаларда, у тоғутнинг чиқарган ҳукмларига мурожаат қилмайсиз, унинг маҳкамаларига бормайсиз. Агарда бу амални қилсангиз, сизнинг пайғамбарга ва пайғамбарлардан олдинги туширилган бутун китобларга бўлган иймонингиз, Аллоҳнинг наздида бекор бўлур. Аслида бу оят, бир воқеа сабаблик нозил бўлди ва бу оят нозил бўлгандан сўнгра у воқеага сабабчи бўлганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдига келиб қасам ичиб эй Аллоҳни Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз тоғутдан ҳукм сўрашлик учун бундай қилмадик, биз фақатгина орамиздаги муаммони ҳал қилишликни истадик.
Аллоҳ таъоло айтдики: «Энди қилган нарсалари туфайли, уларга мусибат етганидан сўнг, сенга келиб, Аллоҳ ила қасам ичиб: «биз фақат яхшилик ва тавфиқни хоҳлаган эдик» дейишлари қандай бўлди?» (Нисо:62)
Диққат этинг Аллоҳ таъоло уларни ёлғон сўзладилар демади, улар ёлғончидир эй Муҳаммад алайҳиссалом демади, аммо уларнинг иймони қолмаганлигини ҳукми ҳам ўзгармади. Демак, биродарлар Ислом бир амални куфр деб баён қилган бўлса, унга бу ҳукмни берган бўлса, сен қайси нийят билан уни қилсанг қил, буни устига қасамлар ичсанг ҳам, Аллоҳ таъоло наздида сенинг нийятингни ҳеч бир қадри ва ҳеч бир аҳамияти йўқдир.
Яна шундай эътиқодда бўлганлар борки, яъни сайловда қатнашмайди, сайловдан қайтаради, уни ширк эканлигини айтади, тавҳидга чақиради лекин айтадиларки:«сайлов масъаласи махфий масъаладир, чунки сайлов кишининг уни қандай танишлигига қараб ҳукми ўзгаради, масъалан сен сайловда овоз беришни инсонлар қонун чиқаришлари учун уларга ҳуқуқ беришдир деб таниб, овоз берсанг куфрга тушасан. Агарда киши овоз беришни мени қонун билан ишим йўқ шунчаки мен овоз беришимдан мақсадим йўллар тузатилсин, ишсиз бўлганларга иш берилсин, касалхоналар қурулсин ва ҳоказо…бундай эътиқодда таниган бўлса, нийятига қараб муомила қилинади. Чунки сайлов масъаласи махфий масъаладир, танитилмаган масъала, ҳар одам ўзи қандай танишлигига қараб нийяти билан ҳукми ўзгаради», дейдилар.
Биродарларим! Режимлар тарафидан танитилинган бир масъалани киши танимаслиги фақатгина у кишининг ақлида муаммоси борлигини кўрсатади. Бу эътиқодда бўлган одамлардан шундай савол сўранг: «эй шайх, ҳарбий хизматга боришни мен жиҳод учун эдод деб биламан», десанг, у одам сенга соатларча айни менинг юқорида тушунтирган нарсамни тушунтиради, яъни бир нарса тоғутлар тарафидан танитилган бўлса ва шариат ҳам у танитилинган нарсага ҳукмини берган бўлса, сен уни қандай шаклда танишлигинг Ислом ҳукмида ҳеч қандай қадри йўқдир. Биродарларим демократия танитилинмаган бир нарсамиди? Сайловда қатнашиш, танлаш ва танланиш танитилмаган бир нарсамиди? Инсон бироз Аллоҳдан қўрқмайдими? Инсон мусулмонларни кўзларига қараб ҳаё қилмайдими? Бугун ер юзида демократиядек очиқ бир шаклда танитилинган бошқа бир нарса йўқ!
Бугун парламетнларда нима қилаётганларини очиқ бир шаклда инсонларга телевизорларда эълон қилинаётган бошқа бир амал ер юзида йўқдир. Сиз бундан кейин келиб, «сайлов масъаласи махфий масаладир, ҳар кимнинг нийятига қараб ўзгаради», десангиз, сизнинг зино қилган ва мени нийятим зино қилиш эмас деган одам ва бунга фатво берган одамдан ҳеч қандай фарқингиз йўқдир.
Бир масъалани Исломда махфий бўлишлиги икки шаклда бўлади.
1) Бир масъаланинг далили махфий бўлиши.
2) Бир масъаланинг воқеълиги махфий бўлиши.
Бир масъалани далили махфий бўлса, бу зотан махфий масъаладир. Бу ерда ҳужжат қоим қилиш керак бўлади. Ҳукм фақатгина Аллоҳники эканлигига далолат қилувчи далиллар қуёшнинг очиқлигиданда очиқдир. Ҳеч ким қуёшнинг очиқ-ойдинлигини инкор қилолмайди. Ҳуддики, мен қуёшни кўряпман аммо тушинмияпман, кўряпман лекин ҳис қилмаяпман, дея олмагандай. Ҳокимият Аллоҳникидир, буни Аллоҳга хослаш кераклигини ва буни бошқа бир нарсага нисбат қилинишлиги ширк эканлиги ҳақида далиллар қуёшнинг очиқ бўлгани каби очиқ ва тушунарлик далиллардир.
Энди масъаланинг воқеълигини махфийлиги қолди. Мен бир оз олдин айтдимки, демократия масъаласи охирги 100 йилнинг энг буюк «буди» ва энг буюк дийнидир. Тарих бўйича энг машҳур бўлган дин қайси десангиз демократия дийнидир. Демократия мактабларда болаларга ўқитилади минбарларда хоин имомлар халққа демократия нима эканлигини айтадилар, сиёсийлар курсийларга чиққан вақтларида демократияни нима эканлигини, демократия билан иқтидорга келган вақтларида нималар қилишларини йилларча инсонларга тушунтириб келмоқдалар. Демак, буни воқеълиги ҳам махфий эмас. Энди нима қоляпти? Кишининг ақл фаросатини ёпиқ эканлиги қоляпти. Яъни далил очиқ, воқеълик очиқ, сенинг ақлинг калта бўлса, шариат нима қилсин? Яъни сен ақлингни тавҳидга ва тавҳиднинг масъалаларига ишлатишдан тўсиб қўйсанг, яъни қуёшдан кўзингни қўлинг билан беркитиб қўйганингда қуёш йўқ ҳукмида бўлмагани каби, сен ақлингни тавҳид масъалаларига ишлатмаслигинг тавҳидни масъалалари йўқ дегани эмас. Бугун демакратияга овоз бериш нима эканлигини ҳар тарафлама таърифлаб берилгандир. Ҳеч кимнинг тафсирига эҳтиёж қолмагандир. Бу ҳақда Аллоҳдан қўрқиш керак, «бу масъалалар махфий масъалалардир, инсонларнинг нийятига кўра ҳукми ўзгаради», дейишлик, бу фақатгина ўзини ва инсонларни алдаш ва бошқа бир маъноси йўқдир.
(Абу Ҳанзала дарслигидан иқтибос)

Оставьте комментарий