Динни изҳор қилишлик нима дегани?
بسم الله الرحمن الرحيم
Аксари мушрик бўлган қавмдаги кишига, токи у одам тавҳидни изҳор қилиб, ширкдан бароат қилгани кўрилмагунча, ислом ҳукми берилмайди.
Ҳамд ибн Атийқ айтади:
“Шунингдек росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким мушрик билан бирлашиб у билан яшаса, у ўша (мушрик) кабидир” сўзларидир, бу сўзнинг зоҳири шуки, ким бир одам исломни даъво қилган тақдирда мушриклар билан бирга бир жамиятда бўлса, уларга ёрдам берса, бирга истиқомат қилса, бу ҳолатда, ҳатто мушриклар у одамни ўзларидан бир деб санаса, бас, у одам улар каби кофирдир, ҳаттоки агар у одам исломни даъво қилса ҳам, фақатгина у одам динини изҳор қилиб, мушрикларга тавалли (куфрга етиб борган дўстлашиш) қилмаган киши бундан мустаснодир. (Сабийлун нажат вал фукак минал мувалатил муртаддин вал атрок, 31-саҳифа; Китабу Мажмуатит Тавҳид, 188-саҳифа).
Ҳамд ибн Атийқ яна айтади:
Тўртинчи масъалага келсак, бу изҳоруддин (динини изҳор қилишлик) масъаласидир. Кўпчилик одамлар ўйлайдиларки, агар киши икки шаҳодатни талаффуз қилолса, намозини ўқий олса, уни масжидлардан тўсмасалар, ундай одам мушриклар ва муртадлар орасида бўлса ҳам динини изҳор қиляпти деб ўйлайдилар. Ва улар бу ўйлари билан энг ҳунук равишда адашадилар ва энг катта тарзда хато қиладилар.
Билгинки куфр турли хил ва қисмлардан ташкил топган ва куфрга туширадиган амалларнинг сонича кўп бўлиши мумкин. Ҳар бир куфр тоифадан бир тоифада ўзларида машҳур бўлган куфр тури мавжуддир. Токи қайсидир бир тоифада машҳур бўлган куфрга мухолиф бўлгани изҳор бўлмагунча, шу тоифага душманлиги ва улардан безор (барий) бўлгани очиқ кўрилмагунча киши мусулмон бўлмайди. Қайси бир тоифанинг куфри ширк қилаётганида бўлса, у тоифа ичида яшовчи кишининг динини изҳор қилишлиги тавҳидни изҳор қилишлиги, ёки ширкдан қайтариб ундан огоҳлатиришлигидир. Қайси бир тоифанинг куфри рисолатни инкор қилишлиги бўлса, у жойдаги диннинг изҳори Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг росули эканлигини изҳор қилиш ва у кишига эргашишга чақиришликдир. Қайси бир тоифанинг куфри намозни тарк қилишлик бўлса, у тоифадаги диннинг изҳори намозни адо этишлик ва унга буюришликдир. Қайси бир тоифанинг куфри мушрикларни дўст тутишлик, уларга итоат қилишлик бўлса, у тоифадаги диннинг изҳори мушрикларга душманчилик ва бароатни изҳор қилишликдир.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтадилар:
Динни изҳор қилишлик (ошкор), бу кофирларни такфир қилиш яъни кофир дейиш, уларнининг дийнини айблаш ва уларга таъна етказиш ва улардан безор бўлиш, уларни яхши кўрмоқдан сақланиш ва уларга суянишдан ва улардан четланиш билан бўлади. Муҳаммад ибн Атийқ айтадиларки: » Яъни мақсад давомий суратда кофирларга адоватни изҳор қилиш ва уларга душманликни ошкор қила олишликдир. Кимки шу нарсаларни илм ва амал билан буни очиқ айта оладиган бўлса, ҳатто ўзини шаҳаридаги одамлар «фалончи шундай» экан деб билса, бундай ҳолатда қайси диёрда бўлса ҳам ҳижрат қилиш вожиб эмас, аммо бундай бўлмаса, яъни «сен кофирсан, Аллоҳнинг душманисан сени ёмон кўраман» деб шундай очиқ айта олмаса, бундай диёрни тарк этиб чиқиб кетиш шарт бўлади. (ад- Дурорус Санния)
Қисқаси:
Киши токи яшаб турган жойидаги кофирларга динини изҳор қилиб, мушриклардан бароат қилиб, мушриклар қўл урган куфри туфайли, душманчилигини изҳор қилиб, ушбу куфрдан ҳам барий бўлмас экан, у одам динини изҳор қилган киши деб ҳисобланмайди. Шу сабабли ҳам мушриклар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғрисида: “Динимизни маломат қиляпти, бизларни эси пастга чиқаряпти, илоҳларимизни ҳақорат қиляпти” дегандилар. Аллоҳ таоло айтади: “Сен: «Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса, бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган – Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилмайман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қиламан ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман», деб айт. Юзингни динга тўғри тут. Мушриклардан бўлма. Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан”. (Юнус; 104-106).
Аллоҳ таоло набийси соллаллоҳу алайҳи ва салламга уларга: “Эй одамлар…” (Юнус; 104-106 оят охиригача) деб айтишни амр қилди, яъни агарда мен тутган диндан шубҳа қилсанглар, сиз тутган диндан мен безорман ва Роббим сизга душман бўлган мўминлардан бўлишимни буюриб, сизларнинг дўстларингиз бўлган мушриклардан бўлишликдан қайтарди.
Аллоҳ таоло айтади:
“Айт: «Эй кофирлар! Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним.” (Ал Кафирун). Аллоҳ таоло росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кофирларга: “Сиз тутган диндан мен безорман ва мен тутган диндан сиз безорсиз” дейишликни буюрди. Бу сўзлардан мурод шуки, мушриклар куфрда эканликларини, у киши улардан ва динларидан безор эканликларини очиқ айтишликдир. Ким росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса шундай дейиши керак, фақатгина шу нарса билангина динини изҳор қилган бўлади. Шу сабабли ҳам, саҳобалар бу нарсага амал қилишни бошлаганларидан эътиборан, мушриклар уларга азият етказа бошлагандилар. Набий алайҳиссалом уларни Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюргандилар, агарда сукут сақлашлик мумкин бўлганда эди, набий алайҳиссалом уларга бегона юртга ҳижрат қилишни буюрмай, уйларида сукут сақлашни буюрган бўлардилар.
Бундан қасд қилинган нарса шуки, киши токи ўзи ичида яшаб турган мушрикларга очиқчасига ушбу мушриклар кофирлигини, бу одам уларга душманлигини айтолмаса, динини изҳор қилган деб ҳисобланмайди. (Сабийлун нажат вал фукак фий мувалати аҳлил ишрок, 92-95 саҳифалар).
Ҳамд ибн Атийқ айтади:
Аллоҳ таоло росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, кофирларга қарата: “Сиз тутган диндан мен безорман ва мен тутган диндан сиз безорсиз” дейишликни буюрди, яъни у кишига мушриклар ва улар тутган диндан безорликларини билдиришликни буюрганди. Ким росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса, шундай дейиши керак, фақатгина шу нарса билангина динини изҳор қилган бўлади. Шу сабабли ҳам, саҳобалар бу нарсага амал қилишни бошлаганларида, мушриклар уларга азият етказа бошлагандилар. Набий алайҳиссалом уларни Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюргандилар, агарда сукут сақлашлик мумкин бўлганда эди, набий алайҳиссалом уларга бегона юртга ҳижрат қилишни буюрмай, уйларида сукут сақлашни буюрган бўлардилар. (Сабийлун нажат вал фукак, 67-саҳифа).
Ҳамд ибн Атийқ айтади:
Аллоҳ таоло барча росулларни ширк ва мушриклардан безор эканликларини хабарини бериб шундай дейди: “Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда (пайғамбарларда) яхши ўрнак бор. Улар ўз қавмларига, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар. Магар Иброҳимнинг отасига қарата, албатта сен учун истиғфор айтаман, сендан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтаришга молик эмасман, деган сўзи мустасно. Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгинадир.” (Мумтаҳана; 4).
Оятдаги “ва у билан бирга бўлганларда” сўзидан мурод росуллардир, “пайдо бўлди” сўзидан мурод эса, очиқ изҳор бўлди, баён бўлди деганидир. Ва оятдаги бу “адоват ва кучли нафрат” доимий равишда, тўхтовсиз бўлиши керак.
Ва Аллоҳ таолонинг: “Сен:«Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса…” (Юнус; 104) ояти ҳам шунга далолат қилади.
Ким шу нарсаларни очиқчасига қилолса, душманчилигини очиқ айта олса, шу одам динини изҳор қилган ҳисобланади ва ана шу изҳоруддин деганидир. Анави баъзи жоҳиллар ўйлаганидек агарда кофирларни тарк этиб қўйилса, намоз ўқиб, қуръон ўқиб, нафл ибодатлар билан машғул бўлаётганлигини изҳоруддин (динни изҳор қилиш) деб юрса, бу ҳаддан ташқари адашишликдир. Ким мушрикларга душманлигини изҳор қилса, улардан барийлигни баён қилса, мушриклар фурсат топишлари билан, уни ёки қатл қиладилар, ёки диёрларидан ҳайдаб чиқарадилар, ҳудди Аллоҳ таоло кофирлар тўғрисида айтганидек:
Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан чиқариб юборамиз ёки, албатта, миллатимизга қайтасизлар», дедилар. (Иброҳим; 13).
Шунингдек Шуайб алайҳиссалом қавми шундай деганини хабар қилади:
Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар: «Эй Шуайб, ёки, албатта, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни ўз қишлоғимиздан чиқарамиз, ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», дедилар.
Ва яна ғор соҳиблари тўғрисида зикр қилиб айтадики:
Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарурлар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди. (Каҳф; 20)
Росуллар ва уларга эргашганларга нисбатан қавмлари тарафидан душманчилик фақатгина мушрикларни тентак санаб, динларини маломат қилиб, илоҳларини ҳақорат қилгандан кейингина кучайганди. (Ад-дурарус Санния; 8/433)
Исҳоқ ибн Абдураҳмон фарзандларидан мушриклар диёрига тижорат нийятида сафар қилишлик ҳақида сўралганда, улар шундай деб жавоб беришганди: “Мусулмон киши фақатгина динини изҳор қила олсагина (мушриклар диёрига) сафар қилиши мумкин, диннинг изҳори эса бу уларни кофир деб билиш, динларини маломат қилиш, мушрикларни ўзини маломат қилиш, улардан барий (безор) бўлиш, уларга боғланиб қолмаслик, мушриклар унинг ишончига кириб оладиган ҳолатга олиб келмаслик, улардан ажралиб олишликдир. Намоз ўқишлик феълининг ўзи диннинг изҳори деб ҳисобланмайди. Бир киши айтсаки: “Биз улардан намоз ўқиб четланамиз ва уларнинг сўйганларини емаймиз, бу яхши албатта, аммо бунинг ўзи диннинг изҳори учун кифоя қилмайди, аксинча юқорида зикр қилинган ишлар ҳам бўлиши керак”. (Ад-Дурарус Санния 8/412).
Ибн Иброҳим Оли Шайхдан “Бизга “Ким мушрик билан истиқомат қилса ва у билан бирлашиб олса, у одам ўша (мушрик) кабидир” ҳадисининг маъноси тўғрисида фатво берсангиз!” деб сўралди. У киши шундай деб жавоб беради: “Бу ҳадис кучли, қаттиқ ва фойдали бир ваийдларданки (қўрқитувчи далил), у ерда мушриклар билан яшашлик ва улар билан бирга бўлиб юришлик ўта даражада ҳаромлигини кўрсатади. Шунингдек бу ҳадис ширк диёридан, ислом диёрига ҳижрат қилишликни вожиб эканлигига далолат қилади. Ва бу динини изҳор қилолмаган киши ҳаққидадир. Аммо динини изҳор қилган кишига ҳижрат вожиб эмасдир, аксинча у нарса фақат мустаҳабдир. Агарда у ерда қолишлигида диннинг изҳорига илова ўлароқ динидаги маслаҳатлардан бўлган: тавҳид ва суннатга даъват, ширк ва бидъатдан огоҳ этиш каби амаллар бўлмаса, мустаҳаб бўлмаслиги ҳам мумкин. Диннинг изҳори бу фақатгина намоз ўқишлиги-ю ва бошқа диннинг тафсилотларидаги (фуруъларидаги) амаллар, рибо ва зино ва бошқа шу каби ҳаромлардан узоқлашиш эмас, аксинча диннинг изҳори тавҳидни жаҳрий (очиқ, овоз чиқарган ҳолда) ҳолда кўрсатиш, мушрикларнинг Аллоҳнинг ибодатидаги ширки ба бошқа турдаги куфр ва залолатидан безор эканлигини очиқчасига изҳор эта олишликдир”. (Фатава Ибн Иброҳим, 1/77).
Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб ат-Тамимий (Аллоҳ у кишини ўзининг кенг раҳмати билан раҳм қилсин) айтади:
Мушрикларнинг орасида яшаётган мусулмон, ўзининг динини ошкор қила олмайдиган ҳолатда бўлса, ва у Аллоҳ узр берган тоифага кирмаса (заиф эркаклар аёл ва ёш болалар, жисмонан заифлар) унга ҳижрат қилиш фарздир. Агар (қодир бўла туриб) ҳижрат қилмаса, у ҳолда унинг ҳукми моли ва жони ҳалол тоифага киради. (уни охиратдаги ҳолатига келсак, уни Аллоҳга қолдирилади)! (“Ад-Дурор ас-Санния» 10-жуз, 144-бет).
Қачон ҳижрат вожиб бўлади ва ўз динини изҳор қилиш қандай бўлади?
Маълумки, Исломда куфр юртидан Ислом юртига ҳижрат қилиш вожибдир.
«Албатта (мусулмонлар билан бирга (ҳижрат) қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: (қандай ҳолда едингиз?), деганларида: «биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик» дедилар»…(Нисо:97)
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мушриклар билан уларнинг диёрида бирга яшаган кишидан (мусулмонлар) зиммаси покдир». (Табароний ривояти). Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ширк келтириб юрган мушрик исломни қабул қилгач, то мушрикларни ташлаб мусулмонларга қўшилмас экан, Аллоҳ таоло унинг амалини қабул қилмайди» (Ибн Можа ривояти). Ва яна айтадилар: «Кимки мушрик билан бирлашиб, у билан бирга яшаса, ўша (мушрик) кабидир». (Силсилаи саҳиҳа).
Ва бу мазмундаги ҳадислар жуда кўпдир. Ва уламолар бундан мустасно қилиб айтадилар: «Агар куфр юртида яшаётган киши ўз динини изҳор қилиб, унга даъват қилиб ва мусулмонларни фарзандларига таълим бера олса, у кишига ҳижрат вожиб бўлмайди». Ва шу билан бирга уламолар ўз динини изҳор қилиш қандай кўринишда бўлишини ҳам баён этиб ва ўз динини изҳор қилиш бу аввало тавҳид ва дин асосларида, ва сўнгра намоз рўза каби бошқа масъалаларда бўлади деб айтганлар.
Шайх Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб ҳижрат ҳақида баён қилиб айтади: «Агар инсон узрсиз ҳижрат қилишни тарк этса ва ўзини юзаки кофир мушрикларни йўлида эканлигини айтиб ва уларни йўлини тўғри (ватанимиз тинч, президентимиз тўғри сиёсат олиб бораяпти) деб айтса ва мусулмонларни йўли нотўғри (ёлғончилар, Ваҳҳобий, террорист, ватан ҳоини) деб айтса кофир муртад бўлади, агарчи у исломни даъво қилиб, мен мусулмонман деса ҳам, ва унга бу ишдан ҳеч қандай узр бўлмайди, чунки у ҳижрат қилишга қодир бўла туриб, уни тарк этди ва бундайлар Аллоҳни қуйидаги оятини остига тушади: Ким кўксини куфрга очса бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор. Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари сабабидир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас. (Наҳл:106-107) «Дурор ас-Санния» 138/13.
Шайх Сулаймон Ибн Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб айтади:
«Шуни билгинки Аллоҳ сени ўз раҳматига олсин, агар мусулмон киши кофирларни тазйиқидан қўрқиб, уларни динига (демократиясига), тузимига розилик билдириб ва улардан хавфсираб, улардан келадиган зулмни ўзидан кетказмоқчи бўлиб, уларга маддоҳлик қилиб, тил ёғламачилик қилса, кофир, муртад бўлади, ҳатто уларни динини (демократиясини) ва ўзларини ёмон кўриб, Ислом ва мусулмонларни яхши кўрса ҳам. Ва бу юқорида айтилганидек ҳижратга қодир бўла туриб уни тарк этса, лекин узр туфайли ҳижрат қилишга қодир бўлмаганлар бундан мустаснодир ва бундайлар ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмаган чорасиз (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ авф этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир». (Нисо 98-99)
Шунингдек ҳижрат вожиб бўлганда ота-онадан ва аёл эрини изнисиз ҳижрат қилади (яъни агар улар қаршилик қилишса, уларга итоат қилинмайди) ва бундайлар ҳақида Аллоҳ таоло айтди: «Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма!»(Луқмон 15). Шунингдек ҳижрат вожиб бўлганда, аёл кишини агарчи махрами йўқ бўлса ҳам, ҳижрат қилиш вожиб бўлади.
Ибн Қуддома айтади: «Муслима аёл ёки қиз кофирлар орасидан чиқиб кетишга йўл қидирса, ҳар қандай мусулмон уни (аёлни) кофирлар орасидан чиқариб қўйиши жоиз. Бунга қуйидаги ривоят далил бўлади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани тарк этдилар. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қизи йўл бўйида ўтирарди. Йўлдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди.
— Эй Амакимнинг ўғли мени кимга ташлаб кетаяпсиз? — деди Ҳамзанинг қизи.
Али розияллоҳу анҳу қизни олиб, Фотима розияллоҳу анҳуга топширди. Улар Мадинага бирга ҳижрат қилишди».

Оставьте комментарий