UMUMIY TAKFIR

УМУМИЙ ТАКФИР-1

Аллоҳ таоло айтади:

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًا مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ

“Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг улар Аллоҳнинг неъматларига кофир бўлишди.
Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди.” (Наҳл: 112).

Бу ердаги шаҳардан мурод Макка шаҳридир. Маккада башариятнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа Аллоҳга ширк келтирмаган баъзи муваҳҳидлар яшаб турганига қарамай Аллоҳ Азза ва Жалла шаҳарни умумий кофир бўлишганини айтди. Бу эса албатта ушбу шаҳар аҳолисининг кўпчилиги кофир бўлганликлари сабаблидир. Хукм кўпчиликка биноан бўлади, камчиликка эмас.

УМУМИЙ ТАКФИР-2

Аллоҳ таъоло айтади:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـٰذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

“Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: Эй Роббимиз, бизни аҳли золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан нусратчи ато қилгин, деяётган заифҳол эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?!”. (Нисо, 75)

Шундай қилиб, Макка шаҳри ўзининг фазилатларига қарамай, у ердаги мавжуд бўлган саҳобаларга қарамай золимлар ва кофирлар диёри деб аталди. Чунки унинг аксар аҳолиси Аллоҳнинг китобидан юз ўгирган кофирлар эди. Шунингдек халқни ҳам, агарда бу халқда кўпчилик кофир, ёки фосиқ, ёки золим бўлса, “кофир халқ”, “золим халқ” ва “фосиқ халқ” дейилади. Уларга ҳам кофирларга қилинадиган ҳукмлар ва муомилалар қилинади, агарда ҳатто уларнинг ичида башариятнинг энг яхши инсонлари мавжуд бўлса ҳам.

(Танбех: Оятларда зулм ва фисқ ёки золимлар ва фосиқлар лафзларини алиф ва лом ила маърифа бўлиб келганда Аллоҳ таоло диндан чиқарувчи зулм ва фисқни назарда тутган бўлади.

Аллоҳ айтган: «Албатта ширк энг катта зулмдир». (Луқмон 13).

Аллоҳ айтган: «Кофирлар золимлардир». (Бақара 254)

Аллоҳ айтган: «Оятларимизга фақат фосиқ бўлганларгина куфр келтирурлар». (Бақара 99))

УМУМИЙ ТАКФИР-3

Аллоҳ таоло Лут алайҳисалам қавми тўғрисида шундай дейди:

إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمَ سَوْءٍ فَاسِقِينَ

“Албатта, улар ёмон, фосиқ
қавм эдилар.” (Анбиё, 74).

Лут алайҳиссалам қавмига нисбатан ишлатилган ёмон ва фосиқ сўзларидан мурод катта куфр бўлиб, уларнинг ичида Лут пайғамбар яшаса ҳам шундай деб аталган, чунки уларнинг аксари ана шундай кофир инсонлар эди.

УМУМИЙ ТАКФИР-4

Aллоҳ таъоло айтади:

‎وَدَمَّرْنَا مَا كَانَ يَصْنَعُ فِرْعَوْنُ وَقَوْمُهُ وَمَا كَانُوا يَعْرِشُونَ

“Биз Фиръавн ва унинг қавми қурган нарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни вайрон қилдик. (Aъроф:137)

Aллоҳ таъолонинг ҳукми Фиръавнни ҳудди шунингдек унинг қавмини ҳам умумий қамраб олди, ҳеч кимни истисно қилмади.

Шунингдек Aллоҳ таъоло деди:

‎وَأَضَلَّ فِرْعَوْنُ قَوْمَهُ وَمَا هَدَىٰ

“Фиръавн ўз қавмини залолатга бошлади, тўғри йўлга бошламади. (Тоҳо:79)

Бу ерда Aллоҳ таъоло Фиръавн ўз қавмини умумий ҳаммасини залолатга бошлаганини хабарини берди ва бу ерда ҳеч кимни истисно қилмади. Чунки қавмининг зоҳирий ҳолати шу эди.

Шунингдек Aллоҳ таъоло айтади:

‎وَأَدْخِلْ يَدَكَ فِي جَيْبِكَ تَخْرُجْ بَيْضَاءَ مِنْ غَيْرِ سُوءٍ ۖ فِي تِسْعِ آيَاتٍ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَقَوْمِهِ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا فَاسِقِينَ

“Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир). Албатта, улар фосиқ қавм бўлдилар”. (Намл:12)

Aллоҳ таъоло бу ерда ҳеч кимни истисно қилмади, уларга фосиқ дейилган ҳукм ҳаммаларига умумий қўйилди. Зотан бу уларни, аксарининг зоҳирий ҳолати эди. Камчиликларига хос бир ҳукм бўлмади, ваҳоланки уларнинг орасида иймонини яширганлар мавжуд эди.

Ҳудди Aллоҳ таъоло айтганидек:

‎وَقَالَ رَجُلٌ مُّؤْمِنٌ مِّنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَكْتُمُ إِيمَانَهُ أَتَقْتُلُونَ رَجُلًا أَن يَقُولَ رَبِّيَ اللَّهُ

“Фиръавн аҳлидан бўлган, иймонини беркитиб юрадиган бир мўмин киши: Бир одамни, Аллоҳ Роббимдир, дегани учун ўлдирасизларми?!”. (Ғофир: 28)

Aллоҳ бизга зоҳирига қараб омматан ҳукм қўйишга буюрди.

Ҳолбуки Фиръавн қавмининг орасида Фиръавнинг сартароши ва унинг фарзандлари, Фиръавннинг хотини Осиё, тавба қилган сеҳргарлар ва Мусо алайҳиссаламга эргашган кишилар мавжуд эди. Уларнинг барчалари мусулмон эди, улар Фиръавннинг оиласи ва унинг қавмидан эдилар. Шунга қарамай уларга қўйилган ҳукм, уларнинг кўпчилигига қараб бўлди, камчилиги ҳисобга олинмади.

УМУМИЙ ТАКФИР-5

Аллоҳ таъоло айтади:

وَلَوْلَا رِجَالٌ مُّؤْمِنُونَ وَنِسَاء مُّؤْمِنَاتٌ لَّمْ تَعْلَمُوهُمْ أَن تَطَؤُوهُمْ فَتُصِيبَكُم مِّنْهُم مَّعَرَّةٌ بِغَيْرِ عِلْمٍ لِيُدْخِلَ اللَّهُ فِي رَحْمَتِهِ مَن يَشَاءُ لَوْ تَزَيَّلُوا لَعَذَّبْنَا الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَاباً أَلِيماً

Агар (Маккада) сизлар билмайдиган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлмаганда эди — сизлар уларни билмасдан (мушриклардан деб ўйлаб) бостириб — ҳалок қилиб қўйиб, улар сабабли сизларга ор-гуноҳ етмаганда эди. (Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўларди). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига дохил қилиш учун (яъни уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраш учун сизларни жанг қилишдан тўсди). Агар (мўминлар) ажралиб олганларида, албатта улардан (яъни Макка аҳлидан) кофир бўлган кимсаларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик. (Ал Фатҳ: 25)

Абу Лайс Самарқандий айтади:

{ وَلَوْلاَ رِجَالٌ مُّؤْمِنُونَ وَنِسَاء مُّؤْمِنَـٰتٌ } بمكة { لَّمْ تَعْلَمُوهُمْ } أنهم مؤمنون، يعني لم تعرفوا المؤمنين من المشركين

«Агар мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлмаганда эди» яъни Маккада улар мўминлар эканини «сизлар билмайдиган» яъни мушрикларни орасидаги мўминларни таний олмасдилар. (Бахрул Улум)

Қуртубий айтади:

قوله تعالى: { وَلَوْلاَ رِجَالٌ مُّؤْمِنُونَ } يعني المستضعفين من المؤمنين بمكة وسط الكفار؛ { لَّمْ تَعْلَمُوهُمْ } أي تعرفوهم. وقيل لم تعلموهم أنهم مؤمنون. { أَن تَطَئُوهُمْ } بالقتل والإيقاع بهم؛

«Агарда мўмин кишилар бўлмаганда» яъни Маккада кофирлар орасидаги заиф-ночор бўлган мўминлар. «Сизлар уларни билмайдиган» яъни сизлар уларни танимайдиган. Шунингдек айтиладики: сизлар уларни мўмин эканликларини билмасдингиз. «Уларни бостириб қўйишингиз мумкин эди» уларга жанг ва уларни қатл қилиб. (Жамиъул Аҳкамил Қуръан)

Оятнинг маъноси шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада мушриклар орасида яшовчи барча нотаниш ва номаълум бўлган кишиларни Макка аҳлига нисбатлаб, мушриклардан санардилар. Аллоҳ таъоло Маккада ўз иймонини яшириб яшовчи мўминлар бор эканини билиб, Ўз пайғамбарини улар борасида огоҳ қилиб қўйди.

УМУМИЙ ТАКФИР-6

ﻭﻣﺘﻰ ﻛﺎﻥ اﻟﻨﺎﺱ ﻣﺘﻔﻘﻴﻦ ﻋﻠﻰ اﻟﻜﻔﺮ؟
ﻗﺎﻟﻮا: ﻣﻦ ﻭﻓﺎﺓ ﺁﺩﻡ ﺇﻟﻰ ﺯﻣﺎﻥ ﻧﻮﺡ ﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ. ﻛﺎﻧﻮا ﻛﻔﺎﺭا ﺑﺤﻜﻢ اﻷﻏﻠﺐ ﻭﺇﻥ ﻛﺎﻥ ﻓﻴﻬﻢ ﺑﻌﺾ اﻟﻤﺴﻠﻤﻴﻦ ﻛﻬﺎﺑﻴﻞ ﻭﺷﻴﺚ ﻭﺇﺩﺭﻳﺲ ﻋﻠﻴﻬﻢ اﻟﺴﻼﻡ ﻛﻤﺎ ﻳﻘﺎﻝ: ﺩاﺭ اﻟﻜﻔﺮ ﻭﺇﻥ ﻛﺎﻥ ﻓﻴﻬﺎ ﻣﺴﻠﻤﻮﻥ

Найсабури (2/17) тафсирида келади: Қачон инсонлар куфрда жам бўлишган? Улар айтди: Одам алайҳиссаламнинг вафотидан то Нуҳ алайҳиссаламнинг замонига қадар. Ғолиб-кўпчилик ҳукми билан инсонлар кофир бўлишган, агарчи уларнинг ичида баъзи мусулмонлар мавжуд бўлса ҳам, ҳудди Ҳобил, Шис ва Идрийс алайҳимуссаламлар каби. Ҳудди айтганидай: Куфр диёри, агарчи уларнинг ичида мусулмонлар бўлса ҳам.

УМУМИЙ ТАКФИР-7

قال البربهاري في شرح السنة [140] واحذر ثم احذر [أهل] زمانك خاصة، وانظر من تجالس، وممن تسمع، ومن تصحب، فإن الخلق كأنهم في ردة، إلا من عصمه الله

Барбаҳарий роҳимаҳуллоҳ айтади: Эҳтиёт бўл, xоссатан ўзингни замонингдаги инсонлардан эҳтиёт бўл ва кимлар билан суҳбат қилаётганинга ва кимларни тинглаётганинга ва кимлар билан дўст бўлаётганинга қара. Халқлар гўё муртад бўлиб кетишди, магар Аллоҳ асраганлар бундан мустаснодир! (Шарҳус Сунна, 140)

Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али Ал Барбаҳарий (329-ҳ) роҳимаҳуллоҳ агарда шахсан ўзи, ўзининг замонасидаги воқейликдан ва фитналардан хабардор бўлмаганида эди, албатта бундай сўзларни айтамаган бўлар эди, у бунга гувоҳ бўлиб, турли хил фирқаларнинг орасида яшаган ва эшитгандир. Эҳтиёт бўлган ҳолда, бошқаларни ҳам турли хил залолатлардан эҳтиёт бўлишга чақирар, барча турдаги бидъатларни инкор этар, суннатни ҳимоя қиларди. Баъзида ўзининг давридаги жаҳмий ва мўътазилий фирқасидан бўлган зиндиқ ҳокимларнинг зулмидан беркинар, ўзининг яшаб турган ҳолатини ўзгартириб қалам билан даъват қилишни давом эттирар эди. Бу ерда бу нарса, суннатга эргашадиганларга ҳақиқий бир ўгитни берадики, инсон ўзининг замонасидаги одамларнинг зоҳирий исломнинг шиорларига шунчаки амал қилиб юришларига алданиб қолмасин. Гарчи улар бирор ислом шиорларига амал қилишса ҳам, лекин шундай халқнинг ҳолати билинсаки, у ерда аксар кишилар залолат ва жаҳолатда бўлса, тавҳид ва суннатга қарши чиқишга очиқчасига даъватлар бўлса ва тавҳид аҳлига адоват қилинса, инсонлар ширк, куфр ва бидъатларнинг турли хил кўринишларига қўл уришса, бу ерда энди ҳар бир нотаниш одам шубҳа остидадир, ҳаттоки у ўша ердаги аксар кишиларга нисбатланади, токи ўзини мана шу ширк ва залолатдаги халқлардан эмаслигини изҳор қилиши керакдир.

УМУМИЙ ТАКФИР-8

Сийратда келадики: Ҳолид бин Валид Ал-Арод деган Ямома ерига яқин жойга етганда, Ямома аҳли риддага қўл ургани учун уларга 200 кишилик лашкар жўнатиб, айтадики: “Инсонлардан кимни учратсангиз, ушлаб келинг!” Шунда улар Мажъа ва унинг қавмидан бўлган 23 кишини ушлаб келишади. У Ҳолидни ёнига келганда, айтади: “Эй Ҳолид! Сен мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, исломга байъат берганимни биласан-ку! Мен кеча нимада бўлган бўлсам, бугун ҳам ана ўшандаман! Ҳақиқатда (Мусайлама) каззоб бизнинг орамиздан чиқди, лекин Аллоҳ таъоло айтдики: “Ўзи юкли жон, бошқа жоннинг юкини кўтармас”. Шунда Ҳолид унга деди: Эй Мажъа! Сен кеча бўлган нарсангни, бугун тарк этдинг! Сен бу каззобнинг ишидан ва у олиб келган нарсасидан (зоҳирингдан) рози бўлдинг ва сукут қилдинг! Мен сенга узр топа олмаяпман, нега сен сўзлаганлар сингари сўзламадинг?! Сумома сўзлади, (Мусайламани) рад қилиб, инкор қилди. Ҳудди шунингдек Яшкурий ҳам сўзлади! Агар сен ўз қавмимдан қўрқдим десанг, у ҳолда нега менга таянмадинг ёки нега менга элчи жўнатмадинг?! Шунда Мажъа айтди: Мана шу ҳаммасини кечирасанми эй Муғийранинг ўғли (Ҳолид)? Шунда Ҳолид айтди: Мен сени қонингдан кечдим, лекин сени қолдирганим учун нафсимда ғашлик бор! (Мажмуъату Тавхид, 285)

Ямома қавмига умумий куфр ҳукми қўйилган эди, токи уларнинг бирортасидан Мусайлама каззобга нисбатан безорлиги ошкор бўлмагунга қадар, ҳеч кимга ислом ҳукми берилмаган эди. Агарчи бошқа ислом рукнлари уларда топилса ҳам.

Ҳанбалий олим, Ибн Қудоманинг Аш-Шарҳул Кабийр (2/358) китобида айтилади: Чунки асл, бу ким бир диёрда турган бўлса, у уларнинг аҳлидандир. У кишига ўша диёр аҳлининг ҳукми қўйилади, токи унинг зиддига далил келмагунига қадар.

Оставьте комментарий

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑