Аввало сўзимизни бошида Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамд айтишимиз лозимки, кофирларни барча қаршиликларига қарамасдан ислом даъвати, тавҳид даъвати дунёни тўрт тарафида тарқаляпти. Яъни балки инсоният тариҳи бўйича кофирларни, оммавий туғённи ислом даъватига бунчалик қаршилик қилгани, мўминларга бунчалик тузоқ қилгани бошқа бир маҳал бўлмагандир. Аллоҳ Азза ва Жалла уларнинг ҳолатини ифода қилиш учун Куръони-каримда марҳамат қилади-ки:
اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ اَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِۜ فَسَيُنْفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَۜ
«Кофирлар инсонларни Аллоҳни йўлидан тўсиш учун молларини давомли шаклда сарфларлар. Бас, уларни сарфлайдилар-у, лекин ўзларига пушаймонлик васила бўлади. Сўнгра улар мағлуб бўларлар» дейди Аллоҳ Азза ва Жалла (Анфол:36). Ҳа, кофирлар молларини, қувватларини сарфламоқдалар. Моллари ва қувватлари етмаган жойига босқинчилик қилмоқдалар. Ояти каримада Аллоҳ Азза ва Жалла марҳамат қилгани каби:
وَاِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ اَوْ يَقْتُلُوكَ اَوْ يُخْرِجُوكَۜ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللّٰهُۜ وَاللّٰهُ خَيْرُ الْمَاكِر۪ينَ
«(Қани у) кофирлар сени ўлдириш, сени қамашлик ёки сени юртидан чиқариш учун давомий шаклда тузоқлар қурардилар. Улар тузоқ қурадилар аммо Аллоҳ ҳам тузоқ қуради» (Анфол:30). Сарфлаган пуллари, қувватлари тавҳид даъватини тўхтатишга етмаган пайтда, бу сафар суиқасд билан таҳдид қиляптилар, тавҳид даъватчиларини зиндонларга ташлаяптилар. Уларни ватанларидан қочишга мажбурлаяптилар, ҳижрат қилишга мужбур қиляптилар. Буларнинг барчасига қарамай яъни Қуръони Каримни ифодаси билан яна айтаман, Қиёмат кунида адаштирган мустакбирлар билан адаштирилган мустъазофлар (йўлдан оздирилганлар) юзма-юз келган вақтларида мустъазофлар ўзларини адаштирган одамларга айтадиларки:
بَلْ مَكْرُ الَّيْلِ وَالنَّهَارِ اِذْ تَأْمُرُونَنَٓا اَنْ نَكْفُرَ بِاللّٰهِ وَنَجْعَلَ لَهُٓ اَنْدَادًاۜ
«Билакс сиз кечаю-кундуз, тўхтовсиз бир шаклда тузоқлар қурдингиз, токи биз Аллоҳга қарши кофир бўлиб ва Унга шериклар қўшишимиз учун» (Саба:33). Бутун бу кеча-ю кундуз қурилган тузоқларга (макрларга) қарамасдан тавҳид давати дунёни тўрт тарафида, ҳар ҳил тилларда, фарқли миллатларга мансуб даъватчилар тарафидан Аллоҳга ҳамд бўлсинки ёйиляпти. Бизлар ҳам яқин ўн йилдир Туркияда бу даъватни бир тарафини ушлаяпмиз. Биз бу даъватни вакили эмасмиз, фақат бу даъватга интисоб этиш билан мағрурланган муваҳҳид мўъминлардан иборатмиз. Лекин бу даъватни бунчалик тез вақтда тарқалишлиги, хар ҳил тилларга ўгирилиши, инсонлар томонидан рағбатланишлиги, мўминларнинг қалбига шифо бўлишини, буларни сабабини нимага боғлайсиз десангиз агар, бунинг бошланғич икки сабаби бор. Улардан бири ҳар неъматнинг ва ҳар гўзалликнинг сабаби бўлган оламларнинг Робби Аллоҳдир. Аллоҳ Азза ва Жалла Қурони Каримда айтяпди-ки:
وَلَوْلَا فَضْلُ اللّٰهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ وَاَنَّ اللّٰهَ رَؤُ۫فٌ رَح۪يمٌ۟
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати сизларнинг устингизда бўлмаганда эди, сизларнинг ҳолингиз нима бўларди? Ва шубҳасиз Аллоҳ қулларига нисбатан шавқатли ва қулларига нисбатан марҳаматлидир». (Нур:20). Ер юзида ҳеч қандай муваффақият йўқдир-ки унинг орқасида оламларнинг Робби бўлган Аллоҳнинг ёрдами ва раҳмати бордир. Аллоҳ Азза ва Жалла ояти каримада марҳамат қиладики:
وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
«Мувафақият, ёрдам, зафар фақат ва фақат Азиз, Устун ва Ҳаким, ҳукум ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳнинг фазлидандир» дейди Аллоҳ (Анфол:10). Биз агар бир ҳайрли ишга сабаб бўлган бўлсак ёки бирор муваффақиятнинг ортида бўлган бўлсак, мен ишонаманки бу Шуайб алайҳиссаломнинг айтганидек:
وَمَا تَوْف۪يق۪ٓي اِلَّا بِاللّٰهِۜ
«Менинг муваффақиятим фақат ва фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳдандир» (Ҳуд:88). Иккинчиси сабаб эса, бу даъватнинг якка тартибдаги даъват бўлишидан ташқари жамоавий даъват бўлиши. Биз шариатнинг бизга ўргатганларидан ва бошимиздан кечирган тажрибалардан шуни биламиз-ки яккахон меҳнатларнинг таъсири хос (тор) доирададир. Жамоавий ишларнинг таъсири оммабобдир. Яккахон меҳнатнинг самараси калтадир, жамоавий меҳнатларнинг таъсири узоқ давом этади. Аллоҳ Азза ва Жалла Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ридвон байъатини эслатиб айтади-ки:
اِنَّ الَّذ۪ينَ يُبَايِعُونَكَ اِنَّمَا يُبَايِعُونَ اللّٰهَۜ يَدُ اللّٰهِ فَوْقَ اَيْد۪يهِمْۚ
«Сенга байъат этганлар ҳақиқатда Аллоҳга байъат этаётган эдилар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўли устидадур». (Фатиҳ:10). Бу ояти каримадан нимани тушунамиз? Қўллар Аллоҳга итоат қилишлик учун ёнма-ён келганида, қўллар ер юзида Аллоҳнинг динини ёйиш учун ваъдалашганида, бирлашганида, у ерда у инсонларнинг қилган ҳеч қандай иши йўқдир аслида. Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ улар билан биргадир. Унинг қўли уларнинг қўллари устидадир, яъни Аллоҳнинг шаънига муносиб тарзда. Қўлининг борлигини исботи билан бирга Аллоҳнинг ёрдами, Аллоҳнинг қўллаб-қувватлаши, Аллоҳнинг бирга эканлигидан маъно У мўминлар билан биргадир. Ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар ки:
يَدُ اللهِ مَعَ الْجَمَاعَةِ
«Аллоҳнинг қўли (Унинг шаънига муносиб қўли) жамоат билан биргадир». Бу меҳнат, бу даъват якка тартибдаги бир даъват эмасдир. Яъни балки бу даъватни эшитган, кузатиб бораётган инсонлар даъватнинг юзи сифатида мени кўраётган бўлишлари мумкин. Локин аслида бу ишдаги асл улуш, бу ишга молини, вақтини сарфлаган, бу ишга ёшлигини фидо қилган, тажрибасини ишлатган ва сизлар билан бирга Аллоҳнинг динини қўллаб-қувватлаётган биродарлардир. Мен шариатдан ўрганиб, кўрганларимдан шунга ишонаман-ки, бир жойда бир-бирларига қалбдан боғланган инсонлар бўлса, маъсият ва тортишув бўлмаган ҳолда бир итоатга соҳиб бўлсалар ва натижасини ёлғиз Аллоҳдан кутиб иҳлос билан фидокорлик қилаётган бўлсалар, у даъватнинг, у ишнинг қаршисида ҳеч қандай куч тура олмайди. Бир киши кетади, бошқа бир киши келади. Бир шахс кетади, ўрнига бошқа шахс келади. Бир овоз пасаяди бошқа бир овоз кўтарилишни бошлайди. Чунки уларнинг орқаларида Аллоҳнинг кўмаги бор. Бу даъватнинг бунчалик қисқа муддатда тарқалишининг сабабларидан иккитасини айтдим. Албатта кўплаб сабаблари бор. Мен ишонаман-ки бири бутун неъматларнинг мусаббиби (сабабчиси) бўлган Аллоҳдир. Иккинчиси бўлса, бу даъватнинг яккахон бир даъват бўлмасдан оммавий бир даъват эканлигидир. Аллоҳ Азза ва Жалла энг тўғрисини билувчидир.
Савол:
Тавҳид ва Суннат — даъватингизнинг икки негизини ташкил қилади! Тавҳид ва Суннат деганда нимани назарда тутяпсиз?
Жавоб:
Тавҳид ва Суннат аслида Ислом динининг асоси бўлган Ла илаҳа илла Аллоҳ ва Муҳаммадар Росуллуллоҳ негизларини — рамз бўлсин дея ишлатамиз. Тавҳид, яъни Ла илаҳа илла Аллоҳ, Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бўлган, Аллоҳдан бошқа қуллик қилинишга ҳақли бўлган ҳеч қандай борлиқ йўқдир. Суннат, яъни Муҳаммадар Росулуллоҳ, ёлғиз раҳбар, ёлғиз етакчи, ёлғиз ўрнак оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Бирор инсон Аллоҳ наздида ягона қабул қилинган Ислом динига киришни истаса, ушбу калимани нутқ қилиш мажбуриятидадир. Лаа илаҳа илла Аллоҳ Муҳаммад Росулуллоҳ. Ла илаҳа илла Аллоҳ яъни тавҳид. Нима дегани? Тавҳиддан биз нимани қасд қиляпмиз? Тавҳиддан қасд қилганимиз ушбудир, яъни Аллоҳни — Аллоҳнинг исмларида, Аллоҳни — Аллоҳнинг феълларида, Аллоҳни — Аллоҳнинг зотида яккалашдир. Бошқа бир ифода билан — Улуҳиятида, Рубубиятида, Исмларида ва сифатларида Аллоҳни бир ва ягона эканига эътиқод қилмоқдир. Масалан Аллоҳ Азза ва Жалла Қуърони-Каримда мусулмонларга марҳамат қилдики:
وَلِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ
«Ерда ва осмонда бўлганларнинг барчаси Аллоҳнинг мулкидир» (Оли-Имрон:109). Барчаси Аллоҳга оиддир. Мўмин Аллоҳнинг ягона Молик эканлигига, мулкида ҳеч қандай шерик қабул қилмаслигига ва бутун мулкида хоҳлаганича тасарруф қилишига ишонган пайти, бунинг номи тавҳиддир.
اِنَّ اللّٰهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَت۪ينُ
«Шубҳасиз Аллоҳ ризқларни берган, қувват соҳиби ва куч соҳибидир» деди Аллоҳ (Зарият:58). Агар мўмин ишонсаки ризқ Аллоҳнинг қўлида, ризқни берган Аллоҳдир, ва албатта бу масалада ҳеч қандай шерик қабул қилмайди. Бу мўминнинг Роббисини яккалашидир. Ёки мисол, оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ айтади-ки:
اَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْاَمْرُۜ تَبَارَكَ اللّٰهُ رَبُّ الْعَالَم۪ينَ
«Огоҳ бўлинг! Яратиш ҳам, амр этиш ҳам (яъни ҳукм қилиш ва қонун чиқаришлик ҳам) Аллоҳга оиддир. Оламларнинг Робби Аллоҳ буюкдир». (Аъроф:54). Агар бир мусулмон, ягона яратаганнинг шериксиз ҳолда Аллоҳ эканлигига ишонса, ягона қонун чиқарган, ягона ҳукм қилган, ягона ҳалол ва харомни белгилайдиган, ягона бошқонун чиқариш ҳуқуқига эга бўлганнинг оламларнинг Робби Аллоҳ эканлигига ишонса, бу тавҳиддир, Аллоҳни яккалашдир. Иккинчи услуби эса мўминнинг ўз феълларида, ўз сўзларида, ўз амалларида оламларнинг Робби бўлган Аллоҳни яккалашидир. Яъни фақатгина шундай ишониш етарли эмас, айни вақтда бунга мос ҳолатда яшашингиз ҳам керак бўлади! Анъом сурасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тавҳид нима эканлигини мушрикларга изоҳлаб бераётганларида айтадиларки:
قُلْ اِنَّ صَلَات۪ي وَنُسُك۪ي وَمَحْيَايَ وَمَمَات۪ي لِلّٰهِ رَبِّ الْعَالَم۪ينَۙ
لَا شَر۪يكَ لَهُۚ
«Айт: Менинг намозим, менинг қурбонлигим, менинг ҳаётим ва менинг ўлимим яъни бутун яшаш тарзим оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга оиддир. Ва Аллоҳнинг бу масалада ҳеч қандай шериги йўқдир». (Анъом:162-163). Мулк Аллоҳники деганингдек, сен ўз амалларингда ҳам шунга ишониб яшашинг лозим, ҳукм Аллоҳники деганингдек, сен ўз амалларингда ҳам шу шаклда яшашинг лозим. Намозингни Аллоҳ учун ўқийсан, қурбонликни Аллоҳ учун сўясан, дуони Аллоҳга қиласан, Аллоҳдан қўрқасан, Аллоҳдан кутасан. Мана шунинг номи Тавҳид. Ва энг муҳими, Аллоҳ учун яшаб ва Аллоҳ учун ўласан. Яъни на бирор тупроқ парчаси учун, на бирор байроқ учун, на бирор раҳбар учун эмас, фақат ва фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ учун яшаб ва оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ учун ўлурсан ва маъалада Аллоҳга ҳеч қандай шерик қабул қилмайсан. Бунинг номи (қисқалаштириб айтганда) тавҳиддир. Бир қулнинг Аллоҳни Аллоҳга оид бўлган сифатларда яккалагани каби айни вақтда қулликда ҳам оламларнинг Робби бўлган Аллоҳни яккалашидир, шунинг номи Тавҳид. Хўш, бизнинг суннатдан қасд қилганимиз нима? Бизнинг Суннатдан қасд қилган нарсамиз Муҳаммадар Росулуллоҳнинг изоҳ қилинишидир. Яъни Аллоҳ Азза ва Жалла Ўзи билан қуллари орасида бир элчи бўлсин, нима Аллоҳни рози қилишини, нима Аллоҳнинг ғазабини келтиришини қуллар кўрсинлар дея оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ юз мингларча элчи юборган. Оҳиргиси ва қиёматгача ҳукми яроқли бўлгани эса Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламдир. Бугун Ислом умматининг бошидан кечираётган энг катта инқирозлардан биттаси, юртбоши ким? Раҳбар ким? Ўрнак олиниши керак бўлган ким? Мужодала услубига кўра Ислом ҳукмрон қилиши керак бўлган ким? Энг катта бошдан кечирилган инқирозлардан бири шулардир. Биз айтяпмизки, бу умматнинг аввало Аллоҳга лойиқ шаклда қул бўлиши, сўнгра бу динга ҳаққи билан ҳизмат қилишининг йўли — илк наслнинг ўзлиги билан тирилган нарсага (аслга) қайтишлик билан мумкиндир. У ҳам бўлса Ла илаҳа илла Аллоҳ — тавҳид даъвоси, Муҳаммадар Росулуллоҳ — Суннат даъвосидир. Ибодатда Аллоҳни яккалаш, етакчилик, раҳбарлик ва иттибо (эргашиш) масъаласида Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни яккалаш. Тавҳид ва Суннатдан қасд қилганларимиз шулардир.
Савол:
Аллоҳ ҳузурида ягона қабул қилинган дин Исломдир. Бир инсонни Исломга даъват қилишлик нима дегани? Исломнинг аслларини тушунтириб бероласизми?
Жавоб:
Қуръони Каримдаги энг аниқ ҳақиқатлардан бири шуки:
اِنَّ الدّ۪ينَ عِنْدَ اللّٰهِ الْاِسْلَامُ۠
«Аллоҳ ҳузуридаги ягона дин Исломдир». (Оли-Имрон:19). Ҳатто-ки бошқа бир ояти каримада Роббимиз айтади-ки:
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْاِسْلَامِ د۪ينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُۚ
«Ким Исломдан бошқа динни қидирса, (ким-ки Исломдан бошқа бир диннинг, бир мафкуранинг ортидан эргашса), ундан қиёмат куни қабул қилинмайди». (Оли-Имрон:85). Одам алайҳиссаломдан бошлаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача барча пайғамбарларнинг дини Исломдир. Хўш, Ислом нима? Биз бир инсонни нимага даъват қилган пайтимизда Ислом динига даъват қилган бўламиз? Бу саволнинг жавоби муҳимми? Муҳимдир. Нима учун? Чунки бугун юзларча турли Ислим изоҳи бор. Бир-бирига зид нарсаларга инсонларни даъват қилган даъватчиларнинг ҳаммалари инсонларни Исломга даъват қилаётганларини иддао қилмоқдалар. Шундай экан нима қилиш керак? Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳдан ёки унинг элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраш керак. Эй шариатнинг соҳиби бўлганлар! Биз инсонларни нимага даъват қилганимизда Исломга даъват қилган бўламиз? Бунинг жавобини Аллоҳ Азза ва Жалла Оли-Имрон сурасида беряпти. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини Исломга нисбатлаган Яҳудийлар, Насронийларни Исломга даъват қилаётиб уларга айтадиларки:
قُلْ يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا اِلٰى كَلِمَةٍ سَوَٓاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ
«Айт: Эй аҳли китоб! Келинг орамиздаги баробар калима устида келишайлик, (баробар калом устида бирлашайлик)». (Оли-Имрон:64). Баробар калима нима? Мусо алайҳиссалам даъват қилган ҳақиқат яъни Ислом, Ийсо алайҳиссалаом даъват қилган ҳақиқат яъни Исломдир. Келинг шу каломда бирлашайлик. Бу оят айни вақтда Ла илаҳа илла Аллоҳни энг кенг маъно билан тафсир қилган ояти-каримадир. Чунки биз биламизки бутун пайғамбарлар Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача қавмларини тавҳидга яъни Ла илаҳа иллаллоҳга даъват қилганлар. Ла илаҳа иллаллоҳнинг, Исломнинг таърифи нима?
اَلَّا نَعْبُدَ اِلَّا اللّٰهَ وَلَا نُشْرِكَ بِه۪ شَيْـًٔا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا اَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللّٰهِۜ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِاَنَّا مُسْلِمُونَ
«Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга қуллик қилмайлик, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир борлиққа ибодат қилмайлик, ҳеч нарсани Аллоҳга шерик қилмайлик, баъзимиз баъзимизни Роб қилиб олмайлик. Шояд юз ўгирсалар, айтингки: Гувоҳ бўлингларки, биз мусулмонларданмиз». (Оли-Имрон:64). Бу ояти каримада Аллоҳ Расули мушрикларни Исломга даъват қилар экан уларни тўрт моддага даъват қилгандир. Ким инсонларни ажратмасдан бу тўрт та моддага даъват қилаётган бўлса, шубҳасизки у, инсонларни тавҳидга, Ла илаҳа иллаллоҳга ва Исломга даъват қилаётгандир.
1) Қулликнинг фақатгина Аллоҳга қилиниши. Зотан илоҳ дегани ўзига ибодат қилинган, ўзига қуллик қилинган деганидир. Яъни Аллоҳни бир илоҳ деб яккалаш, Ундан бошқа ҳеч бир борлиқга, тизимга, қабрга, дарахтга, тошга, бошлиқга, бошқарувчига, ҳеч кимга қуллик қилмаслик, фақатгина Аллоҳга қуллик қилишликдир.
2) Ҳеч бир кўринишда, Аллоҳга хос бўлган ваколатни Аллоҳдан бошқасига бермаслик, Аллоҳга қилиниши керак бўлган ҳар қандай ибодатни Аллоҳдан бошқа борлиқга қилмаслик. Яъни оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга шерик қилмасликдир.
3) Аллоҳни қўйиб бир-биримизни Роб қилиб олмайлик. Бу шундай дегани, яъни баъзилар баъзи борлиқларга ибодат қилаётган бўлсалар, баъзилар баъзи борлиқлар билан Аллоҳга ширк келтираётган бўлсалар, биз буни қилмайлик, у маҳлуқларни танимайлик, улардан узоқ турайлик деганидир. Бу Пайғамбарлар даъватининг нимасига тўғри келади? Тоғутларнинг рад қилиниши ва тоғутлардан четланиш моддасига тўғри келади. Барча пайғамбарлар қавмларини Аллоҳга ибодат қилиш ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинган тоғутлардан узоқ туришга даъват қилгандирлар.
وَلَقَدْ بَعَثْنَا ف۪ي كُلِّ اُمَّةٍ رَسُولًا اَنِ اعْبُدُوا اللّٰهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَۚ
«Қасамки биз ҳар бир қавмга Пайғамбар юбордик, инсонларни Аллоҳга ибодат қилишга ва уларни тоғутлардан четланишига (узоқ туришлигига) даъват қилсинлар дея». (Наҳл:36). Тоғут кимдир? Аллоҳга оид ҳокимиятни ўзлаштириб олган ҳар қайси борлиқ тоғутдир. Хоҳ инсон, хоҳ тош, хоҳ бирор мато бўлсин фарқи йўқ. Агар салтанат ва ҳукмронлик соҳиби Аллоҳ бўлса, ким бу ваколатни Аллоҳдан бошқасига берса уни ўзига тоғут қилиб олибди деганидир. Агар бўйин эгилиши, қўрқилиши, шифо кутилиши, фойда ва зарарни кутилмоғи керак бўлган ягона борлиқ Аллоҳ бўлса, ким буни Аллоҳдан бошқасига берган бўлса Аллоҳ қўйиб унга қуллик қилган ва уни ўзига ибодат қилинадиган тоғут, буд ҳолига келтириб олган деганидир. Пайғамбар айтяптики: “Фақат Аллоҳга ибодат қилиб, ширкдан узоқ туришлик билан чекланмайлик, айни вақтда бир-биримизни Аллоҳнинг ўрнига ҳам қўймайлик, Роб ўрнига ҳам қўймайлик. Яъни бир-биримизни тоғут қилиб олмайлик”. Оҳирги моддада айтяптики: «Агар улар юз ўгирсалар, айтингки: Гувоҳ бўлингки биз (муслим бўлган, Аллоҳга таслим бўлган) мусулмонлармиз». Қуръони-Каримни луғат бўйича тафсир қилган, ишнинг тил хажмига яна-да эътиборни йўналтирган Кашоф тафсири сингари, Баҳрул Муҳийт тафсири каби тафсирларда ояти-кариманинг ушбу бўлими шундай изоҳлантирилгандир. Яъни гувоҳлик берингки, сизлар эмас биз мусулмонлардандирмиз. Ёки гувоҳлик беринг, тан олингки сизлар кофирдирсизлар, биз эса мусулмонларданмиз. Бу шунга ўхшайди, сизнинг қаршингизда ўғрилик қилган бир одам бўлса, сиз унга ўғри эканлигини бир қанча турли йўллар билан айтоласиз. Яъни масалан айтоласизки: “Сен ўғрисан”, “Мен ўғри эмасман, яъни мен эмас, сен ўғрисан”, “Мен сен каби эмасман”, “Мен дурустман” дея оласиз. Буларнинг ҳаммаси қаршингиздагига айтганларингизнинг зиддини исботлаш учун айтиляпти. Мусулмонлар бу учта тамойилнинг барчасини ёки бу учта тамойилдан бирини қабул қилмаганларга айтадиларки: “Гувоҳ бўлинг-ки: Биз мусулмонлармиз. Сизлар эса мусулмон эмассизлар” дейдилар. Демакки Исломга даъват учун:
1) Фақат Аллоҳга ибодат қиламиз.
2) Ҳеч нарсани Аллоҳга шерик қилмаймиз.
3) Асло Аллоҳдан бошқа ибодат қилинган тоғутларни танимаймиз, қабул қилмаймиз, Роб қилиб олмаймиз.
4) Аллоҳдан бошқа (тоғутлар)га қуллик қилган мушрикларни ва кофирларни такфир қиламиз, уларнинг динидан эмас эканлигимизни уларга эълон қиламиз ва улардан юз ўгирамиз.
Ким инсонларни ажратмасдан бу тўрт асосга баробар даъват қилаётган бўлса, у инсонларни исломга даъват қилаяпти деганидир. Учтасини қабул қилиб, бирини қабул қилмаган инсон билан, тўрттасини баробар қабул қилмаган инсон орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Чунки дин Аллоҳнинг дини, тамойилларини белгилайдиган ҳам Аллоҳдир. Ҳеч кимса вазиятига тўғри келганини ислом деб, вазиятига тўғри келмаган, жавобгарлигини кўтаролмайдиган ёки натижаларини кўтаролмаган қисмини инкор қилиб, йўқ ҳисоблаб, кўз юмиб, қолган қисмига ислом дейишга ҳақли эмас. Бу тўрт модда бир инсоннинг исломга даъват қилиниши учун (илк ўринда) қаршисидагининг мусулмон бўла олиши учун кифоядир Аллоҳнинг изни билан.
Савол:
Тавҳид ва Суннат жамоатининг ёзувли ва тасвирли даъватида ҳокимият Аллоҳникидир шиори машҳур бўлиб кетмоқда. Ҳукм Аллоҳникидир нутқига урғу бериляпти. Ояти-Каримадан олинган бу жумлани батафсил тушунтириб берасизми?!
Жавоб:
Тавҳид ва Суннат даъватининг тамал масъалаларидан бири ҳокимият Аллоҳникидир эканини агар истасангиз аввал сабабини тушунтириб берай, ундан кейин нима маънода келганини тушунтирай. Ҳозир аввало шуни айтман, бизнинг ёнимизда Аллоҳга иймон тамойиллари орасида ҳеч бир фарқ йўқдир. Чунки дин бир бутундир. Ишонилиши керак бўлган асослар ҳам, рад қилинилиши керак бўлган асослар ҳам барчаси бир ҳил муҳим ва барчаси бир ҳил аҳамиятдадир. Яъни яна ҳам очиқ ифода қиладиган бўлсак, Аллоҳнинг ризқ бериши билан бирга ҳокимият соҳиби бўлиши орасида, Аллоҳнинг яратиши, мулкнинг соҳиби бўлиши билан Аллоҳнинг қонун қўювчи бўлиши орасида биз учун ҳеч қандай фарқ бўлиши мумкин эмас. Хўш, модомики шундай экан, нега унда инсонларнинг Аллоҳга ширк келтирган бир замонда, қолган асосларни тилга олишлик билан баробар янада зиёда ҳокимият Аллоҳникилигига урғу беряпмиз? Чунки инсонлар тариҳ бўйича Аллоҳнинг ҳукмига қарши ҳеч қачон бу даражада ҳаддиларидан ошмадилар. Кечаю-кундуз тўхтовсиз бир шаклда давомий Аллоҳнинг ҳокимиятига тақлид қилиб, Аллоҳнинг ҳукмронлигига исён қилиб, бош кўтариб, бири эркинликни тавсия қилади, дин алоҳида, давлат алоҳидадир деяпти ва ҳеч бир суратда Аллоҳнинг дини уларнинг давлатларига аралашолмайди, аммо улар хоҳлаганларича Аллоҳнинг динига аралашяптилар, хоҳлаганларидек Аллоҳнинг динидан баъзи нарсаларни камайтириб, баъзи нарсаларни чиқара оляптилар. Инсонларнинг жуда кўпчилиги мен демократман деб фахрлана оладилар. Мен демократман дегани мен Аллоҳнинг ҳокимиятини қабул қилмайман деганидир. Мен ишонаман-ки илоҳлик, роблик (даъво) қилганлар халқдир. Ва бу вазифани ўз жойига халқ келтириши керак деганидир. Инсонлар Аллоҳга қарши бу даражада парвосизлашганида, биз мусулмонларнинг вазифаларидан бири, асосий вазифаларимиздан бири
وَرَبَّكَ فَكَبِّرْۙ
«Роббинга такбир қил». (Муддасир:3). Агар мушриклар Унинг ҳаққидан ўғриласалар, сен Роббинга таъзим қил. Мушриклар Аллоҳни ҳақорат қилишса, сен Роббинга таъзим қил. Бизнинг вазифаларимиздан бири шудир. Инсонларнинг салтанат мавзусида Аллоҳга исёнини кўрган сари, ботил мафкуралари ва илоҳларни буюклаштирганларини кўрган сари, биз ҳам очиқчаси даъво қилишлик учун қатъиян ҳокимият Аллоҳникидир деяпмиз ва бунга урғу беряпмиз. Шундай экан, ҳокимият Аллоҳникидир тавҳид тамойилига бир инсоннинг ҳаққоний ишона олишлиги учун нималар қилиши керак? Аллоҳнинг китобини кўриб чиқаётган вақтимизда бу борада тўртта бош моддани борлигини кўрамиз. Яъни бир инсон тўртта бошмоддада агар эътиқодини ва амалини тузатса, ҳокимият Аллоҳникидир тамойилига ишонган бўлади. Буларнинг биринчиси нима? Ҳокимиятнинг, таъқиқлашнинг, қонун қилишликнинг фақат ва фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга оид эканлигига эътиқод қилишликдир. Шундай ишониш, шундай чекланиш. Аллоҳ Азза ва Жалла ояти Каримада буюради-ки:
وَمَا اخْتَلَفْتُمْ ف۪يهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُٓ اِلَى اللّٰهِۜ
«Ҳар қандай мавзуда ихтилоф қилсангиз қилинг, унинг ҳукми Аллоҳга оиддир» (Шуро:10) деб буюради. Бошқа бир ояти Каримада Аллоҳ Азза ва Жалла айтади-ки:
اِنِ الْحُكْمُ اِلَّا لِلّٰهِۜ اَمَرَ اَلَّا تَعْبُدُٓوا اِلَّٓا اِيَّاهُۜ
«Ҳукм ёлғиз ва ёлғиз, фақат ва фақат Аллоҳга оиддир. Ва Аллоҳ фақатгина Ўзига ибодат қилишлигингизни сизга амр қилди».
ذٰلِكَ الدّ۪ينُ الْقَيِّمُ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«Тўғри дин бу дир. Фақат инсонларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билмайдилар, бу ҳақиқатдан бехабардирлар». (Юсуф:40). Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ мушрикларнинг ботил ишончларини рад қилишлик учун айтадики:
لَهُ الْحُكْمُ وَاِلَيْهِ تُرْجَعُونَ
Бу ерда тақдим ва таъҳир бордир. Яъни «Ҳукм фақат ва фақат Аллоҳга оиддир. Ва сиз бир кун Аллоҳга қайтариласиз». (Қасос:88). Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
فَالْحُكْمُ لِلّٰهِ الْعَلِيِّ الْكَب۪يرِ
«Ҳукм фақат улуғ ва буюк бўлган Аллоҳга оиддир» дейди Аллоҳ Азза ва Жалла (Мумин:12). Яна бир ояти каримада Аллоҳ айтадики:
وَلَا يُشْرِكُ ف۪ي حُكْمِه۪ٓ اَحَدًا
«Аллоҳ ўз ҳукмида ҳеч кимни ва ҳеч бир нарсани шерик қабул қилувчи эмасдир». (Каҳф:26). Беиҳтиёрки мусулмон кишининг ислом динида бўла олиши ёки қола олиши учун ҳокимиятни, салтанатни, таъқиқ қўйишни Аллоҳга оид эканлигига эътиқод қилишлиги керак бўлади. Бу биринчи модда. Иккинчи модда эса, Аллоҳнинг, ўзларининг мақоми, мавқеи билан имтихон қилган раҳбарларнинг Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилишликлари, Аллоҳнинг қонунлари билан инсонларнинг орасида ҳукм қилишлари лозимдир. Аллоҳ Азза ва Жалла Довуд алаҳиссаламга хитоб қиларкан айтади-ки:
يَا دَاوُ۫دُ اِنَّا جَعَلْنَاكَ خَل۪يفَةً فِي الْاَرْضِ فَاحْكُمْ بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوٰى
«Эй Довуд! Биз сени ер юзида ҳалифа қилдик. Инсонларнинг орасида ҳақ билан ҳукм қил ва асло ҳавога (нафсга) тоъбе бўлма». (Сод:26). Агар бир раҳбар Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаётган бўлса, у нафсига тоъбе бўлаётган деганидир. Айни таҳдид ва айни огоҳлантирув Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам қилинган.
اِنَّٓا اَنْزَلْنَٓا اِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَٓا اَرٰيكَ اللّٰهُۜ
«Муҳаққақ-ки, бу китобни ҳақ билан сенга нозил қилган бизмиз. Токи сен инсонларнинг орасида ҳақ билан ҳукм қиласан дея». (Ниса:105). Яҳудийлар Аллоҳ Росулу Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин Аллоҳ Азза ва Жалла Пайғамбарга деди-ки:
وَاَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ وَلَا تَتَّبِعْ اَهْوَٓاءَهُمْ
«Уларнинг ораларида Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қил. Ва асло уларнинг ҳаво-и нафсларига тоъбе бўлма» деб буюрди (Моида:49). Демак-ки бир бошқарувчининг қулликдаги биринчи вазифаси, инсонларнинг орасида фақат Аллоҳнинг шаъриати билан ҳукм қилишидир. Қилмаса нима бўлади? Бир раҳбар Аллоҳнинг қонунларини чеккага суриб, ғарбдан кириб келган тўқима ёки башар маҳсулоти бўлган ёки урфнинг, анъаналарнинг сарқити бўлган бир конституция билан инсонларнинг орасида ҳукм қилса, Аллоҳ билан орасидаги бутун боғлиқликни узган, улуҳият даъвосини, рубубият даъвосини қилган, ҳаддидан ошган, чегарадан чиққан деганидир. Фиравн учун Аллоҳ Азза ва Жалла Қурони Каримда айтяптики:
فَقَالَ اَنَا۬ رَبُّكُمُ الْاَعْلٰىۘ
«Мен сизларнинг энг улуғ Роббингизман деди Фиръавн» деяпти Аллоҳ Азза ва Жалла (Назиат:24). Бошқа бир ояти каримада айтяпти-ки: Фиравн деди-ки:
مَا عَلِمْتُ لَكُمْ مِنْ اِلٰهٍ غَيْر۪
«Мен сизлар учун ўзимдан бошқа илоҳ танимайман» (Қасос:38). Ҳамма билади-ки Фиръавн ҳам бир онадан туғилган. Ва Фиръавннинг бу ерда қасд қилгани “сизларни яратган менман” дейишлик эмас, ёки Фиръавннинг бу ерда қасд қилгани “сизни йўқдан бор қилган менман” дейишлик эмас. Чунки Фиравннинг ўзи ҳам бошқа бир ота ва онанинг фарзандидир. Фиръавннинг бу ерда қасд қилган нарсаси нима? Сизнинг тарбиячингиз менман. Нима тўғри, нима нотўғри, нима ҳалол, нима харом эканлигига қарор берувчи менман. Истар-истамас бирор бошқарувчи Аллоҳнинг шаъриати билан ҳукм қилмай ва башарий конституциялар билан ҳукм қилса, Фиръавнлашган, рубубият ва улуҳият даъвосини қилган бўлади. Ва Роббимизнинг муҳкам оятларидан бири шудирки:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
«Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаганлар, ана ўшалар кофирларнинг худди ўзларидир. Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаганлар золимларнинг худди ўзларидир. Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаганлар фосиқларнинг худди ўзларидир» деб Моида сурасида кетма-кет уч оятда Роббимиз шундай марҳамат қилади. (Моида:44-45-47). Бунинг учун раҳбарларнинг вазифаси Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилишликларидир. Уч: Бошқарилган инсонларни, бошқаришлик билан имтихон қилинган инсонларни, бу ҳақни ва бу вазифани фақат ва фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга беришликларидир. Мусулмон, ҳокимиятни, қонунчиликни, конституциявий ҳуқуқни на бир партия бошлиғига, на бир давлат бошлиғига, на бир мазҳаб имомига, на бир дин олимига, на бир қабила раисига, Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай борлиққа бермаган инсондир. Нима учун? Чунки бу Тавҳиддир. Аллоҳга оид бўлган бирор ҳақни Аллоҳдан бошқасида кўрганингизда хоҳланг эътиқод ҳолида, хоҳланг амал ҳолида буни қилганингизда у борлиқни ўзингизга Аллоҳ қилиб олган бўласиз, илоҳ ва роб қилган бўласиз. Ҳатто бунга алоқадор Тавба сурасида, Аллоҳ биздан олдин китоб берилган инсонларда содир бўлган бир ҳолатни мўминларга изоҳлаб айтадики:
اِتَّخَذُٓوا اَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ اَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللّٰهِ وَالْمَس۪يحَ ابْنَ مَرْيَمَۚ
«Улар руҳонийларини, роҳибларини ва Марямнинг ўғли Исони Аллоҳдан ташқари роблар қилиб олдилар» деяпти Аллоҳ Азза ва Жалла (Тавба:31). Бу нима дегани роблар қилиб олмоқ? Пайғамбаримиз бу оятни ўқиганларида Насронийликдан янги айрилиб, Исломга янги кириш арафасидаги Адий Ибн Ҳотим пайғамбаримиз бор бўлган бир мажлисга кирди ва деди-ки: “Эй Аллоҳнинг Расули! Биз уларга ибодат қилмадик”. Адий Ибн Ҳотим бу оятни эшитгач нимани тушунди? Бир инсон бирига сажда қилар, руку қилар, бирига қурбонлик сўяр унга ибодат қилган бўлади ва уни Аллоҳдан ташқари робб қилган бўлади. Биз на олимларимизни, на обидларимизни, на пайғамбарларимизни бу маънода роб қилмадик. Пайғамбаримиз Адийдан сўрадилар: “Улар Аллоҳ ҳалол деган нарсаларни ҳаром, ҳаром деган нарсаларни ҳалол дедилар, сиз эса уларга эргашмадингизми?” “Ҳа эй Аллоҳнинг Росули”. “Ана шу сизнинг уларга қилган ибодатингиздир” дедилар соллоллоҳу алайҳи васаллам. Демакки бир инсон ҳокимият ҳаққини дин одами бўлса ҳам ҳатто, пайғамбар бўлса ҳатто яъни Исо алайҳиссалом бўлса ҳам ҳокимият, конституция ва қонунчилик ҳаққини Аллоҳдан бошқасига берган, Аллоҳдан бошқасининг қонунларига итоат қилган вақтида, Аллоҳдан бошқаларнинг қонунларига қараб ҳаётини мослаган вақтида, уни Аллоҳдан ўзга роб қилган ва унга ибодат қилган бўлади. Тўртинчиси эса, нима бўлса бўлсин хоҳланг диний, хоҳланг дунёвий бир ихтилоф масаласи вужудга келганда, Аллоҳнинг қонунларидан бошқа қонунлар билан ҳукм қилган расмийларга мурожаат қилмасликдир. Чунки биз инсонмиз, Аллоҳ Азза ва Жалла бизни фарқли табиатларда яратган. Бирор жойда яшаган вақтимизда албатта баъзи масалаларда англашилмовчиликлар бўлади. Баъзан тижорат масаласида, баъзан оила ҳуқуқида, баъзан диний масалаларда ихтилоф қиламиз. Бундай мунозара вақтида нима қилишимиз керак? Аллоҳ бунинг йўлини бизга кўрсатган. Ҳукм ва ҳикмат соҳиби Аллоҳга марожаат қилмоқ ва Аллоҳнинг ҳукмларига кўра муаммоларимизни ечмоқликдир. Ояти Каримада Аллоҳ Азза ва Жалла марҳамат қилади-ки:
فَاِنْ تَنَازَعْتُمْ ف۪ي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ اِلَى اللّٰهِ وَالرَّسُولِ اِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ
«Ҳар қандай бирор мавзуда ихтилофга тушган пайтингизда (бу, накрирада шарт сиёқида келган пайтда умумият ифода қилади. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий, хоҳ тижорий, хоҳ оилавий, хоҳ кичик, хоҳ катта, қайси масалада ихтилофга дуч келсангиз) уни Аллоҳга ва Росулига олиб боринг, агар Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирган бўлсангиз» деди Аллоҳ (Ниса:59). Бир оятдан сўргра эса Аллоҳ бунинг амалий бир ўрнагини бизга айтди. Яъни эй Роббим, фаразга, нафсимизга мағлуб бўлдик, ихтилофга дуч келган бир масаламизни Аллоҳга ва Росулига эмас, бир қабила раисига олиб бордик, башарий қонунлар билан ҳукм қилган бир маҳкамага олиб бордик. Аллоҳнинг қонунларига кўра эмас, бошқа (фарқли) бир динга, насронийликка, яҳудийликка кўра ҳукм қилган бир диний одамга олиб бордик. Бизнинг ҳолимиз нима бўлади? Аллоҳ Азза ва Жалла деди-ки:
اَلَمْ تَرَ اِلَى الَّذ۪ينَ يَزْعُمُونَ اَنَّهُمْ اٰمَنُوا بِمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكَ وَمَٓا اُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُر۪يدُونَ اَنْ يَتَحَاكَمُٓوا اِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ اُمِرُٓوا اَنْ يَكْفُرُوا بِه۪ۜ وَيُر۪يدُ الشَّيْطَانُ اَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَع۪يدًا
«Сенга ва сендан олдин нозил бўлганларга иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?». Яъни демак-ки бир гуруҳ инсон бор, улар, ҳам Аллоҳга ҳам Росулига иймон келтирганликларини айтяптилар. Ҳам ўтмишда нозил қилинган пайғамбарларнинг китобларига иймон келтирганларини айтяпдилар. Аммо Аллоҳ деди-ки: «Улар иймон келтирганларини даъво қиляптилар». Аллоҳ уларнинг иймонларини қабул қилмаган. Нима учун? «Улар тоғутни рад қилишликка амр қилинганликларига қарамай, тоғут ҳукмини истаяптилар» (Ниса:60). Яъни бир муаммога дуч келганларида Аллоҳ ва Росулига эмас, Аллоҳнинг ва Росулининг қонунларидан бошқа қонунларга кўра ҳукм қилган инсонларга марожаат қиляптилар. Аллоҳ уларнинг иймонларини бир онда ҳабата қилган, ва уларнинг дунёда ҳам оҳиратда ҳам зиён кўрганликларини айтгандир. Беиҳтиёр мусулмон ҳеч қайси ихтилофида, агар Аллоҳни ягона ҳокимият ва ҳоким қабул қилса Аллоҳнинг қонунларидан бошқа қонунларга мурожаат қилмайди. Ушбу тўртта моддани бир жойга тўплаган киши, ҳокимият Аллоҳникидир қоидасига ишонган ва иймон келтиргандир.
Савол:
Бугун ўзини Исломга нисбатлаган ёки Исломий маълумотлар билан инсонларнинг қаршисига чиққан киши, ташкилот, тузилма, жамоат ёки партиялар мақсадларини исломни ҳоким қилишлик эканлигини айтяптилар. Бунинг энг ёрқин мисоли Мисрдаги Иҳвон ҳаракати. Лекин бундай тузилмалар демократияни бир васила сифатида кўряптилар. Демократия нима? Демократия Исломни ҳоким қилишлик учун восита сифатида қўлланилиши керакми?
Жавоб:
Демократия икки калимадан иборат бўлган юнонча калимадир. Маъноси эса халқнинг ҳукмдорлиги, халқнинг ҳокимияти, халқнинг салтанати деганидир. Бизнинг Туркиядаги ифода билан, ҳукмдорлик ҳеч қандай шартсиз ҳалқникидир. Бу ифоданинг номи демократиядир. Бир мусулмон демократияни қабул қилиши чорасиздир. Нима учун чорасиз? Чунки демократия ҳокимият ҳаққининг Аллоҳдан олиниб, Аллоҳнинг яратган қулларига берилиши деганидир. Қандай қилиб бир мусулмон Аллоҳдек бир илоҳ бўла туриб, Аллоҳдек буюк илмга соҳиб, Аллоҳдек ҳокимияти бутун халқини, бутун яратганларини бўйинсундирган бир Роб бор экан, қандай қилиб ўзидек бир башарга бориб ҳокимият ҳаққини бера олади? Шундай бир нарса бўлиши мумкинми? Яъни ўйлаб кўринг, масалан бошингизни бир ён-атрофингизга ўгиринг, миллионларча барг бор ҳозир атрофимизда. Биз шундай бир Аллоҳнинг ҳокимиятини тарғиб қиляпмиз-ки, бу дарахтларда кўрган япроқларингиздан бир донаси ҳам Аллоҳнинг изни ва хабарисиз жойидан қўзғалолмайди.
وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلَّا يَعْلَمُهَا وَلَا حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الْأَرْضِ
«Ҳатто тўкилган ҳеч қандай япроқ йўқдир-ки магар Аллоҳ уни билади», ундан хабардордир. Унинг изни билангина у япроқ тўкила олади. Шу тупроқнинг остига ҳар йили милёнларча сочилган уруғ «ер тубида бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, Аллоҳ Азза ва Жалла унинг хабарига эгадир» деяпти. (Анъом:59). Илми ва Хабари бу даражада кенг бўлган Аллоҳ бор экан, йўқ биз ҳокимият ҳаққини инсонларга берамиз, мусулмоннинг бундай бир нарсани қабул қилиши чорасиздир. Чунки бу ширкдир. Ҳокимият ҳаққини Аллоҳдан олиниб, Аллоҳнинг яратган қулларига берилиши, Аллоҳ ҳукмронлик ҳеч қандай шартсиз Аллоҳникидир дейишига қарамай, йўқ жаноб, ҳукмронлик ҳеч қандай шартсиз халқникидир деган мафкурага бир мусулмон ишониши, қабул қилиши чорасиздир. Ҳолбуки демократия бир диндир. Нима учун демократия диндир? Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла Қурони Каримда инсонларнинг ҳаётини йўналтирувчи бошқарув шаклига дин исмини бергандир. Яъни масалан Юсуф сурасида Юсуф алаҳиссалом учун айтяпти:
مَا كَانَ لِيَأْخُذَ اَخَاهُ ف۪ي د۪ينِ الْمَلِكِ
«Юсуф подшоҳнинг дини бўйича укасини олиб қола олмас эди» (Юсуф:76). Подшоҳнинг динига кўра укасини олиб қолиши мумкин эмас эди деяпти. Подшоҳнинг динидан қасд қилинган нима? Подшоҳнинг қонунларига, конститутсиясига кўра Юсуф укасини олиб қолиши мумкин эмас эди деяпти. Демак-ки бир жойда инсонларнинг ҳаётини йўналтирувчи бир конституция бор бўлса, Аллоҳнинг наздида бу диндир ва агар бу Аллоҳнинг қонуни бўлмаса, ким у конституцияга тоъбе бўлган бўлса Аллоҳнинг динидан бошқа бир бошқонунга, бир бошқарув шаклига тоъбе бўлган деганидир. Ҳа, демократия диндир, бошқарув тушунчаси бўлган, эркинлик тушунчаси бўлган, инсонҳуқуқи тушунчаси бўлган, ўзига яраша экономик тизими мавжуд бўлган бир диндир. Бу борада Мусулмоннинг демократияни қабул қилиши ёки демократия билан ўз динига ҳизмат қила олишига ишониши чорасиздир. Ҳўш, нега унда баъзи (ўзини исломга нисбатлаган) Исломий жамоатлар ёки баъзи Исломий ташкилотлар мавзу бу даражада очиқ эканлигига қарамай ва ўзлари ҳам аслида демократиянинг ширк ва куфр эканлигини, уни фақатгина бир воситачи сифатида ишлатганликларини, яширин мажлисларда эътироф қилишларига қарамай нима учун демократия билан динларига ҳизмат қилишга ҳаракат қиляптилар. Бир оят ўқиган эдим ҳокимият Аллоҳга оиддир масаласини гаплашганимизда. Моида сурасида Аллоҳ Азза ва Жалла Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламга дейди:
وَاَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ وَلَا تَتَّبِعْ اَهْوَٓاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ اَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ اِلَيْكَۜ
«У аҳли китобларнинг орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит ва асло уларнинг нафсларига эргашма». Дарҳол кетидан Аллоҳ Азза ва Жалла марҳамат қилди-ки: «Аллоҳнинг сенга нозил қилганлари хусусида сени фитнага солишларидан ҳазир бўл эй Муҳаммад!» деди. (Моида:49). Демакки аҳли-китоб мўминларнинг ҳокимият масаласида оёқларидан чалиш учун, маҳсус бир ҳаракат саридирлар. Бугун аҳамият берсангиз у кунда бу оятнинг мухотиби (хитоб қилингани) Яҳудийлар эди, аҳли-китоб эди, бугун яна бу оятнинг мухотиби ғарбдир, Ислом оламини демократлаштиришга мажбурлаган ғарбликлардир. Ғарбликлар Исломий бўлмаган жамоатларнинг олдига учинчиси бўлмаган икки йўл қолдиряпдилар. Дейдиларки: “Ёки демократлашиб, парламентларга кириб, сиёсий заминда динингизга ҳизмат қиласизлар, ёки биз сизни радикал деб қабул қиламиз, яъни шариатчи деб қабул қиламиз, сизларни терористлар рўйҳатига оламиз ва сизларга уруш эълон қиламиз” дейдилар. Булар ҳам аслида динни ҳимоя қилаяпмиз деб ўйлайдилар. Ваҳоланки Аллоҳни, динининг ҳеч кимса тарафидан ҳимоя қилинишига эҳтиёжи йўқдир. Аслида ўз мақомларини, мавқеъларини, кўникиб қолган ҳаёт тарзларини ҳимоялаш учун демократлашганга ўхшаб кўринайлик, демократияни бир восита қилиб ишлатайлик, шу билан Аллоҳ рози бўладиган бир нуқтага етайлик дейдилар. Яъни менинг қаноатим (фикрим), Исломий жамоатлар, аҳликитобнинг уларни солишни хоҳлаган фитнага солибди ва бундан афсуски сақлана олмаганлар. Бу бир бошқа масала бўлса, муҳим бўлган масала будир. Гапимизнинг орасида бир жойда айтдик-ки: Дин Аллоҳнинг дини, беиҳтиёр диннинг бутун масаъалаларида сўз эгаси бўлган ягона ҳукмдор оламларнинг Робби бўлган Аллоҳдир. Бу дин қандай қилиб Аллоҳнинг дини бўлса, бу диннинг ер юзида қандай ҳоким бўлишлиги, мувозанат қозониши ва ҳокимиятга келиши ҳам яна Аллоҳнинг белгилаши билан мумкиндир. Яъни дин ҳам Аллоҳники, мужодала услуби ҳам Аллоҳдан бўлиши керак. Дин ҳам Аллоҳники, диннинг қандай ер юзига ҳоким бўлишига доир ишлатиладиган воситаларнинг барчаси Аллоҳнинг қонуний қилган воситалари бўлиши керакдир. Акс ҳолда инсон нима қилади? Динни Аллоҳдан қабул қилади, аммо уни ер юзида ҳоким қилишлик усулига келганда, йўқ, Аллоҳники тўғри келмайди, Аллоҳники ишга ярамайди, биз ўзимиз янги услублар топайлик дейди. Бу ҳам Қурони Каримда Аллоҳнинг ифодаси билан
اَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍۚ
«Сиз китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қилябсизми?» (Бақара:85). Кўпчилик инсонлар бу оятни нотўғри тушунадилар. Ўйлайдилар-ки бу оятда аҳликитоб Тавротнинг бир қисмини инкор қилибдилар, бир қисмига иймон келтирибдилар. Аллоҳ эса уларни шу услуб билан такфир қилибди. Йўқ, Аллоҳ уларга деди-ки: “Бир-бирингиз билан уруш қилманг”, бир-бирлари билан урушдилар. Урушгандан кейин асирлик ҳуқуқуни Тавротнинг ҳукмларига кўра қилишликни бошладилар. Яъни Аллоҳнинг қилманг деган бир ишини қилиб, унинг натижасини эса Тавротнинг ҳукмларига кўра қилдилар. Аллоҳ бундай инсонларга деди: «Китобнинг бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига куфр келтирасизми?» Бугун ҳам Ислом дини Аллоҳдандир деб шундай шаклда қабул қилган лекин уни ер юзига ҳоким қилар экан росулларнинг усулидан ташқарига чиққан, индий (шахсий) усуллар тўқиган инсонлар хоҳласалар ҳам хоҳламасалар ҳам диннинг бир қисмини қабул қилган, бир қисмини инкор этган инсонлардир. Ваҳоланки Аллоҳ Азза ва Жалланинг энг очиқ шаклда баён қилган нарсалардан бири, бу диннинг ер юзида қандай ҳоким бўлишининг усули мавзусидир. Юсуф сурасида Аллоҳ Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламга айтабяпти-ки:
قُلْ هٰذِه۪ سَب۪يل۪ٓي اَدْعُٓوا اِلَى اللّٰهِ عَلٰى بَص۪يرَةٍ اَنَا۬ وَمَنِ اتَّبَعَن۪يۜ وَسُبْحَانَ اللّٰهِ وَمَٓا اَنَا۬ مِنَ الْمُشْرِك۪ينَ
«Айт! Бу менинг йўлимдир». Бу менинг йўлимдир нима дегани? Яъни мубтадо ҳам маърифа, хабар ҳам маърифа. Яъни бу ерда ҳаср мавжуд. Менинг ягона бир йўлим бор, менинг бир дона йўлим бор, ҳақ бир донадир, бирдан ортиқ ҳақ бўлмайди. «Мен ва менга эргашганлар инсонларни огоҳ этиб Аллоҳга даъват қиламиз. Ва Аллоҳ покдир. Мен мушриклардан эмасман». (Юсуф:108). Пайғамбар инсонларни Аллоҳга даъват қилар экан даъватнинг энг асосий масъаласини икки нарса эканини айтди. Бири Аллоҳни барча нуқсонлардан покламоқ, иккинчиси эса мушриклардан эмас эканлигини эълон қилмоқ. Демократия бир ширк бўлса, ва сен бунинг ширк эканлигини қабул қилсанг, қайси ақл ва мантиқ билан ичида ширк бўлган нарса билан Аллоҳнинг динини ер юзига ҳукмрон қилишликка ҳаракат қиляпсан. Ҳолбуки сенинг пайғамбаринг асл бу дин ер юзига ҳукмрон қилинар экан унинг усулини Аллоҳни поклаш ва Аллоҳга ширк келтирмаслик эканини айтяпти. Бу билан бирга шуни ҳам айта оламанки, демократия диний жиҳатдан қабул қилинишининг иложиси бўлмаган бир ботил бўлгани каби, ақлий жиҳатдан ҳам демократиянинг қабул қилиниши чорасиз. Нима учун ақлий жиҳатдан қабул қилиниши чорасиз?! Демократия халқ йиғинларида тариҳ бўйича ўйналиб келинган энг ҳунук ўйиндир. Яъни мен сизга шундай бир савол берай, мен ҳам бир савол берай унинг устида гаплашайлик. Масалан тасаввур қилинг, бир ўлкада 100 кишилик бир гуруҳ бор. Ёки сармоя соҳиби 10-15 та оила бор. Булар у ўлкага юз йиллардир ҳукм қиляптилар. Ва инсонларга айтяптилар-ки: “Сизнинг ҳашаротчалик қийматингиз йўқ, сизлар қулсизлар биз бошқарувчи (ҳожа)лармиз, сизга ҳукмронлик қилиши керак бўлганлар ҳам бизмиз”. Ҳам уларни камситяптилар, ҳам асрларча бир ҳил авлод, бир ҳил тоифадан инсонлар уларга ҳукм қиляптилар. Шуни бир ўйланг. Бошқа томонлама яна бир ўлкада таниқли инсонлар, маълум мансабдор табақа бир тоифа мавжуд. Булар юз йиллардир инсонларга ҳукм қиляптилар. Аммо шундай деяптилар: “Асл ҳокимият ҳаққи сизга оид, бошқариши керак бўлганлар сизларсиз, ҳукмдорлик ҳеч қандай шартсиз ҳалқга оиддир. Олинг сизга юз дона вариант булардан биттасини танланг” дейдилар. Шу иккиси орасидаги фарқ нима? Натижа бир ҳил. Бир ҳил турдаги инсонлар ҳукм қилмоқдадир. Бири буни инсонларни камситиб қилмоқда, бошқаси эса инсонларга паҳта қўйиб бажармоқда. Демократия шундай бир ўйиндир. Бошқараётганлар маълум, бошқарувчи тоифа маълумдир. Халқ ўз-ўзини бошқараётганини, ўзини бошқараётганларни танлаётганларини ҳаёл қилмоқдадир. Лекин бошқараётган инсонлар ўзгармаяпти. Масалан мен сиздан сўраяпман: Сен бугун бир мусулмон ўлароқ Аллоҳнинг шариатини келтираман ва сайловларга қатнашмоқчиман десанг (Аллоҳ муҳофаза) яъни бирор киши сени сайловга қўшадими? Ҳеч ким сени сайловга қатнаштирмайди, бундай нарсанинг иложи йўқ. Ҳаттоки қатнашдинг, ғалаба қозонишинга эҳтимол йўқ. Чунки ахборот-матбуот кимнинг қўлида бўлса ва халқнинг кимни танишлигини хоҳласа уни олдинги қаторга чиқаради, халқ ҳам тўртта ёки бешта партия орасидан бирини танлайди. Ҳолбуки сайловга қатнашган юзларча партия бор, аммо ўлканинг сармоя эгалари, бошқарувчилари, қайси партияларни халқнинг танишини хоҳласалар уни танитадилар. Мен сизларга бунга алоқадор бир намуна ҳам берай. Туркиянинг бошига келган энг ката мусибат нима десак, яъни ҳеч истисносиз шуни айта оламиз, бири Камализм, иккинчиси эса ПКК, Туркиянинг бошига келган энг ката икки мусибат. Биттаси Туркларнинг бошига келган Камализм, бошқаси террор ташкилоти ПККнинг Курдларнинг бошига бало бўлишлигидир. Туркиядек бундай ўлкада шунча қон оқиши, шунча уруш бўлиши, ҲДПдек бир партиянинг сайловда ғолиб бўлиши, тўғонни ошишлигининг иложи борми? Иложи бўлолмайди. Хўш, қандай қилиб ҲДП оҳирги сайловлардан бир олдинги сайловда 100/10% тўғонини ошди ва жиддий бир овозни қўлга киритиб МҲПдан ҳам кўп депутатлар билан мажлисга кирди? Чунки матбуот, сармоя эгалари асло сайловда ғолиб чиқишининг иложи бўлмаган бир гуруҳни порлатганида ва халқ уларни кўрганида, таниганида, пропагандаларни эшитганларидан кейин улар буни қўлга киритдилар. Демакки ўртада халқнинг ҳукмдорлиги йўқ, демокртияларда сармоя ва матбуот эгаларининг ҳукмдорлиги бордир. Бунга алоқадор шуни ҳам айтиш керак. Дунёдаги демократия тажрибасига қарашлик лозим. Дунёдаги демократия тажрибаси, демократиянинг қанчалик ҳақиқат, қанчалик ёлғон эканлигини энг чиройли шаклда кўрсатади. Масалан йиллар олдин, 30 йил балки яна ҳам кўпроқ бўлди, Жазойирда Исломий саломат жабҳаси бир сайловда ғолиб бўлди ва 100/80ларга етган шаклда овоз йиғди. Хўш нима бўлди? Исломий (яъни исломни даъво қилган) партияни бошқарувга келишига руҳсат бердиларми? Йўқ. Улкан бир кўпчиликни қамадилар, қарши чиққанларнинг кўпини ўлдирдилар, майдонларда элакдан ўтказдилар ва у кун ғарб газеталари шундай сарлавҳа ёзди: “Ғарбнинг Жазойирга аралашиши шартдир. Демократия номидан шаъриат келмоқда. Исломчилар демократияни восита қилиб ишлатяптилар” каби нарсалар гапирдилар. Ва очиқ-сочиқ бир шаклда Жазойирда ҳарбий қўзғолон бўлди. Бутун дунё бунга сукут қилди. 1990-чи йилларнинг оҳирида Эрбакан ҳукумати бир сайловда ғолиб бўлди ва бошлиқ бўлди. Туркия тариҳининг энг қоронғулик ҳодисаларининг бири кечирилди, 28-февралда бўлди. Олти ой ҳам бошқарувда қолишликларига руҳсат бермасдан бошқарувдан ағдардилар. 2006-чи йилда Ғазода Ҳамас бир сайловда ғолиб бўлди. Бутун дунё сайловни инкор қилди. Қани халқнинг иродасига ҳурмат кўрсатилиши керак эди? Қани халқнинг иродаси ҳамма нарсанинг устида эди? Газза халқи ҳукумат қилиб Ҳамасни танлади. Аммо дунёнинг маълум бошқа бир қанча ўлкаларидан ташқари асл демократиянинг бешиги қабул қилинган ўлкаларнинг ҳеч қайсиси Ҳамас ҳукуматини қабул қилмади. АК (Адолат ва Ривожланиш) партия 15 йилдан ошиқ ёки 15 йилга яқин бошқарувдадир. Бироз миллий қадриятларни олдинги қаторга чиқаргач, ўрта шарқ, ғарб давлатларининг сиёсатига чўп тиққанидан, овозини чиқарганидан “Гези” ҳодисаси, 17-25 декабр қўзғалон ташаббуси ва энг оҳирги 15 июл қўзғалон ташаббуси (булар бизнинг билганларимиз яъни халқ ичра акс этдирилганлар, шунингдек халқ ичра акс этмаган юзларча балки ўнларча қўзғалон ташаббуси ёки суиқаст ташаббуси) бўлгандир. Бутун булар билан нимани назарда тутяпман? Энг охиргиси Иҳвон. Яъни Мурсийни ҳарбий бир қўзғалон билан ағдардилар. Иҳвоннинг тарафдорларини кўчаларда элакдан ўтказдилар ва бутун дунё иккиюзламачилик қилиб бунга сукут қилди. Демак-ки Ислом олами бир нарсани тушуниши керак. Демократия ғарбнинг бир ўйини, ғарбнинг бешигидир ва ғарб бу билан миллиардларча инсонни тебратиб ухлатмоқда. Агар демократия билан уларнинг хоҳлаган кишиси бошлиқ бўлса, уни олқишлаб, унга дастак (кўмак) бермоқдалар. Аммо уларнинг хоҳламаганлари, уларнинг сиёсатлари билан жамият ичида ҳукм қилмаган киши бошлиқ бўлса бир зумда ҳарбий бир мудоҳала топилмоқда ва бошга келган инсонларни ағдармоқдадирлар. Беиҳтиёр, мусулмон бўлмасангиз ҳам бироз ақл соҳиби бўлсангиз, бир оз дунёни кузатиб ўқиётган бўлсангиз, демократияни рад қилишингиз ва мен бундай бемаъниликнинг ортидан кетмайман дейишингиз керак. Биз на динан, на ақлан, на воқелик ўлароқ демократиянинг қабул қилинишлигининг иложи йўқлигига ишонамиз ва демократия билан динига ҳизмат қилаётганини ўйлаётган инсонларнинг ғарбнинг ўйинига келган, ғарбнинг хоҳлаган қолипларига кирган ва биз Яҳудиймиз ва Насрониймиз сўзи оғизларидан чиқмагунича асло ғарбнинг ўзларидан рози бўлмайдиган гуруҳлар ўлароқ навбатларини кутаётганликларига ишоняпмиз. Ғарб учун Ислом олами иккига айрилади. Маҳв қилинганлар ва сўвурилганлар (кемирилганлар), маҳв бўлиш учун навбатини кутганлар. Сўфийси, партиячиси, ашъарийси, мотрудийси, салафийси, улар учун фарқ қилмайди. Ўзини Муҳаммад Мустафонинг динига нисбат қилган бу 1,5-2 миллиард инсон улар учун икки қисмдир. Хоҳ ҳақиқий мусулмон бўлсин, хоҳ иймонига ширк юқтирган золимлар бўлган, фарқ қилмайди. Ишғол қилинганлар, Ироқдек, Суриядек, Афғонистондек ишғол учун навбатини кутган инсонлар. Агар Исломий қарор уйғонмаса, тўғриликка қайтмаса, у инсонлар қувватини демократия йўлига сарфласа, дунёларида зиён кўрганлари каби оҳиратларида ҳам зиён кўргувчилардан бўладилар, ҳам дунёни, ҳам охиратни йўқотганлардан бўладилар. Ва Аллоҳ бундай инсонлар учун айтади-ки: «Мана шу очиқ-ойдин (зарар) зиёнкорликдир». (Ҳаж:11). Аллоҳ Азза ва Жалла энг тўғрисини билгувчидир.
Савол:
Ислом жамияти, куфр жамияти, ширк жамияти тушунчалари тез-тез ишлатилади. Бир жамиятга Ислом жамияти ёки куфр жамияти дейилиши қайси меъзонларга кўра бажарилиши мумкин?
Жавоб:
Ислом жамияти Исломнинг ҳукмдор эканлиги, жамиятнинг бошқарув қатламини ва тоъбеларининг кўп экани фақатгина Аллоҳга қуллик қилиб ҳеч нарсани Аллоҳга шерик қилмагани ва шу билан бирга Исломнинг зоҳирий шиорларини зоҳир шиорларини жойига қўйган жамиятдир. Ширк жамияти эса бошқарувчиларининг ва қаҳр аксариятининг Аллоҳдан бошқа мавқеъларга ибодат қилганликлари, Аллоҳга ширк келтирганликлари ҳокимиятни Аллоҳга эмас Аллоҳдан бошқа борлиқларга берганликлари ва умуман Исломнинг зоҳир шариатларининг ҳам бўлмагани жамиятларнинг исми куфр жамиятларидир. Албатта мен қуйидагидек қилмайман яъни фиқҳ уламосининг дарул куфр нима, дарул Ислам нима? Дарул Исламда яшаганларнинг барчаси мусулмонми? Дарул куфрда яшаганларнинг барчаси кофирми? Чунки бу фиқҳий бир тортишма бўлгани учун масъаланинг асли йўқолади, масъаланинг моҳияти йўқолади. Кераксиз тафсилот тортишмаларга кирилади. Бир жойда энг дастлаб масъала Ислом жамияти ва куфр жамияти дея билишлик учун ҳокимиятнинг ва салтанатнинг қаерга оид эканлигига қарашлик керак. Агар бир ўлкада қонун чиқарувчи Аллоҳ бўлса, у ерда Аллоҳнинг китобига кўра ҳукм қилинаётган бўлса у жой бир Ислом жамиятидир, у ер бир Ислом давлатидир. Аммо бир ўлкада қонунчилик ҳаққи Аллоҳга берилмаса, Аллоҳнинг бошқонуни билан инсонларнинг орасида ҳукм қилинмаётган бўлса, у ер бир Ислом жамияти эмасдир, ва у ерга бир Ислом давлати дейилиши ҳам мумкин эмасдир. Масалан Макка бир куфр жамияти эди, бу барчамизнинг умумий қабулимиз, ўзини Исломга нисбатлаганларнинг умумий қабулидир. Маккаликлар ҳаж қилардилар, Маккаликлар намоз ўқирдилар, камбағалларни тўйдирардилар, ҳажга келган инсонларга саҳийлик қилардилар, Аллоҳга қурбонлик сўярдилар, Маккаликлар ароқ ичардилар, ароқ ичишларидаги ҳикматлардан ёки иллатлардан биттаси яъни тўғрироғи инсон маст бўлганида кўп ҳам ўйланмагани сабабли молини саҳийларча сарф қила олади. Маккаликлар ҳамр (алкагол) истеъмол қилардилар, Маккаликлар қимор ўйнардилар, қимор ўйнаганларида ютганлар туя устидан қимор ўйнардилар. Камбағаллар уларнинг атрофига тўпланарди. Ютқизганда ютқизган ютиб олганларини фақирларга берарди. Қиморни шундай шаклда ўйнардилар ва бирининг қиморда ютган молидан ейишлигини ҳам айб деб ҳисоблардилар. Аммо бутун буларга қарамасдан у ер куфр жамияти эди. Нима учун?
1. Ҳокимият Аллоҳга оид эмас, қабила раисларига оид эди.
2. Улар фақат Аллоҳга қуллик қилмай, Аллоҳдан ташқари бошқа борлиқларга қуллик қилаётган эдилар. Истар-истамас қайси жамият бундай аҳволда бўлса у жамият куфр жамиятидир. Ва таҳминимча бу мавзу тортишилар экан энг катта йўқотишлардан биттаси Қурони Каримга қарамасликдир. Қуроннинг асосий вазифаларидан биттаси инсонларга жамиятларни танитишликдир. Қайси жамият солиҳ бир жамиятдир, қайси жамият жиноятчи бир жамиятдир. Қайси жамият муваҳҳид бир жамиятдир, қайси жамият мушрик бир жамиятдир. Қурон бошидан охиригача жамиятларнинг хусусиятлари устидан мусулмонларга жамиятларни таништирмоқдадир. Бир киши Қурони Каримни ўқиган вақтида, менинг ақлимга келганларни ҳозир қисқача айтаман, اِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمَ тарзида оятлар бор, «Улар шундай қавмлар эди» деган (Анбия:77). Улар бузғунчи қавм эди, улар фосиқ қавм эди, улар жоҳил (билмаган) қавм эди, улар ҳаддидан ошган қавм эди, улар кўр бўлган қавм эди, улар чегараларни бузган бир қавм эди. Бу ҳусусиятлар Аллоҳга исён қилган, Аллоҳга бош кўтарган ширк жамиятларнинг ҳусусиятларидир. Агар бу ҳусусиятлар бирор вақо, бирор жамиятнинг устига татбиқ қилина олинса, у жамиятда Маккалик мушрикларда бўлгани каби ҳаж бўлса ҳам, намоз бўлса ҳам, қурбон бўлса ҳам, у жамият диннинг ўзагини яъни Тавҳидни йўқотганлиги туфайли, у жамият ширк жамияти деб аталиши мумкин. Агар зидди бўлса, у ҳолда Ислом жамияти эканлиги айтилиши мумкин.
Савол:
Сўнгги пайтларда Исломий баъзи қаврамлар, бир қанча фирқа томонидан кўп тортишилмоқда. Булардан биттаси такфир мавзусидир. Ҳатто баъзилари такфирчи калимасини тилларига одат қилганлар. Баъзилари эса мазаҳ қилмоқдадирлар. Такфир нима? Динда борми? Чегаралари нималар?
Жавоб:
Такфир Арабча калима бўлиб бир феълнинг масторидир. Каффара, юкаффиру, такфирон. Маъноси эса, ҳар қандай бир инсонни куфрга нисбатлаш дегани. Яъни сиз бирортасига кофир деганингизда уни куфрга нисбатлаганингиз учун бу ҳаракатга ва қилган ишингизга такфир дейилади. Хўш, Такфир нима? Динда борми? Аллоҳ Азза ва Жалла инсонларни икки тоифа қилиб яратди. Ояти каримада марҳамат қилади-ки:
هُوَ الَّذ۪ي خَلَقَكُمْ فَمِنْكُمْ كَافِرٌ وَمِنْكُمْ مُؤْمِنٌۜ
«У сизни яратган Аллоҳдир. Сизнинг баъзиларингиз кофир, баъзиларингиз эса мўминдир» деяпти Аллоҳ Азза ва Жалла (Тоғобун:2). Яъни инсонлар икки тоифадир, ё кофирдирлар ёки мўминдирлар. Мунофиқ деган учинчи тоифа бўлса ҳам, бу фақат охиратда ойдин бўладиган ҳукм бўлгани учун, дунёвий ўлароқ бизни қизиқтирмайди. Бизга даҳлдор бир кофир бор ва мўъмин бор. Ҳар мусулмон шуни билади-ки исломда кофирнинг ҳукмлари билан мусулмоннинг ҳукмлари бир-биридан фарқлидир. Аллоҳнинг шариатининг асосий нуқталаридан биттаси кофир ва мўъминдир. Масалан мўъминни яхши кўра оласиз, кофирни эса маълум шартларда яхши кўра оласиз. Мўминга ёрдам қила оласиз, кофирга маълум шартларда ёрдам қила оласиз. Мўъминни ўзингизга бошқарувчи қилиб сайлай оласиз, кофирни ўзинизга бошқарувчи қилиб сайлай олмайсиз. Мўъминнинг жаноза намозини ўқий оласиз, орқасида намоз ўқий оласиз, кофирнинг жаноза намозини ўқий олмайсиз, орқасида ҳам намоз ўқий олмайсиз. Мўъмин бирор киши билан турмуш қура оласиз, кофир билан турмуш қура олмайсиз. Бу каби фиқҳнинг бутун масъалалари мўъмин билан кофирни ажратишга таянмоқда. Бир одам динда кофир йўқ, динда такфир йўқ деган пайтида ҳудди “мен бутун бу ҳукмларни барчасини рад қиламан” деган бўлади. Чунки диннинг ярими кофирларга таълуқли, улар даҳлдор ҳукмлар билан алоқалидир. Сиз икки нарсанинг бир-бирига аралашишини хоҳламаган пайтингизда нима қиласиз? Ўртасига чизиқ чизасиз ва айтасиз-ки, “бу чегарадир, бу тарафдаги бу тарафда қолсин, у тарафдаги у тарафда қолсин”. Аллоҳ ҳам иймон ва куфр аҳкоми бир-бирига аралашмасин, мўъминлар қандай муомала қилишликларини билсинлар деб мўъминлар билан кофирлар орасига бир чегара чизган ва бу чегаранинг номи такфир чегарасидир. Чунки бир кишини такфир қилганингизда уни сизнинг динингиздан эмаслигини, мўъминлар учун яроқли бўлган аҳкомни у учун яроқли эмаслигини айтган бўласиз. Ва Аллоҳ Азза ва Жалла Аллоҳнинг чизган чегараларини билмаган инсонларни Қуръони Каримда қораламоқда. Тавба сурасида Бадавийларни сўзлар экан айтади-ки:
اَلْاَعْرَابُ اَشَدُّ كُفْرًا وَنِفَاقًا وَاَجْدَرُ اَلَّا يَعْلَمُوا حُدُودَ مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ عَلٰى رَسُولِه۪ۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ حَك۪يمٌ
«Бадавийлар нифоқ ва куфрда энг шиддатли бўлган инсонлардир. Ва улар Аллоҳнинг Расулига нозил қилган чегараларни билмасликка ҳам энг лойиқ бўлган тоифалардир» деяпти (Тавба:97). Яъни бирор киши Аллоҳнинг нарсаларни бир-биридан ажратиш учун қўйган чегараларидан жоҳил бўлса (билимсиз бўлса) Аллоҳ Азза ва Жалла буни куфрда ва нифоқда энг шиддатли инсон деб номлаяпти. Истар-истамас мусулмон киши буни билиши аниқ. Бир ояти каримада Аллоҳ Азза ва Жалла мўъминлар кофирларни дўст тутишлигини тақиқлаяпти. Қуръони Каримда бу мавзу энг очиқ масалалардан биттасидир. Мўъминлар мўъминларнинг дўстидир. Аллоҳ оятда деди:
وَالَّذ۪ينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ اَوْلِيَٓاءُ بَعْضٍۜ اِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْاَرْضِ وَفَسَادٌ كَب۪يرٌۜ
«Кофирлар кофирларнинг дўстидир. Агар сиз буни қилмасангиз (яъни бир-бирингизга дастак бўлмай кофирларни дўст тутсангиз) ер юзида катта фитна ва катта бузғунчилик бўлади» деди Аллоҳ Азза ва Жалла (Анфал:73). Энди сиз мусулмон бўла туриб, ким кофир, ким мусулмон эканини билмасангиз, кимни дўст тутиб, кимни душман тутишни ҳам билмайсиз. Беиҳтиёр ер юзида катта фитна ва катта фасоднинг сабабчиси бўласиз. Бу, ишнинг бир ҳажмидир. Ишнинг иккинчи ҳажми эса, бир инсоннинг Исломда бўла олиши учун асосий масъалалардан бири ширкдан ва Аллоҳга ширк келтирган мушриклардан табаррий (узоқ) бўлишидир. Эсласангиз Ислом нима деганимизда Оли-Имрон сураси 64чи ояти каримани ўқиган эдим. Ва у ерда айтгандик, Ислом тўрт асос устига қурилган, тўртинчи асос нима эди? Исломнинг ўзаги бўлган Аллоҳни яккалаш, ҳеч нарсани Унга шерик қилмаслик ва Аллоҳдан бошқа борлиқларга қуллик қилмаслик, тоғут қилиб олмаслик. Бу негизларда муаммоси мавжуд инсонларни такфир қилмоқ, уларнинг куфрига (куфрдалигига) эътиқод қилмоқ Исломнинг тўрт асосидан биттаси эди. Ояти каримага кўра Пайғамбарлар қавмларига келган вақтларида фақатгина уларнинг Аллоҳга ширк келтиришлари, бош кўтаришларидан табаррий бўлмадилар, балки шу билан бирга Пайғамбарлар мушрикларнинг ўзларидан ҳам табаррий бўлдилар. Масалан Мумтаҳана сурасида Аллоҳ Азза ва Жалла бизга Иброҳим алайҳиссаломнинг даъватини сўзлаяпти. Роббимиз айтяпти-ки:
قَدْ كَانَتْ لَكُمْ اُسْوَةٌ حَسَنَةٌ ف۪ٓي اِبْرٰه۪يمَ وَالَّذ۪ينَ مَعَهُۚ اِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ اِنَّا بُرَءٰٓؤُ۬ا مِنْكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِۘ
«Сиз учун Иброҳим ва Иброҳим билан бирга бўлганларда бир ўрнак бор. (Бу ўрнак нима эй Робби?) Улар қавмларига айтгандилар-ки: Биз сиздан ва Аллоҳни қўйиб ибодат қилганларингиздан бариймиз (безормиз)». Эътибор беринг! Сиздан ва Аллоҳни қўйиб ибодат қилганлариздан бариймиз. Иброҳимнинг миллати яъни йўлига ҳатто пайғамбарнинг риоя қилишликка мукаллаф бўлгани Иброҳимнинг миллати аввал Аллоҳга ширк келтирган мушриклардан табаррий бўлмоқ, ундан кейин Аллоҳдан бошқа ибодат қилганлари борлиқларидан табаррий бўлмоқдир. Сўнгра:
كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَٓاءُ اَبَدًا حَتّٰى تُؤْمِنُوا بِاللّٰهِ وَحْدَهُٓ
«Ва биз сизни инкор қилдик, (сизни такфир қилдик, сизни рад қилдик). Сизлар, якка ва ягона бўлган Аллоҳга иймон келтургунингизча, биз билан сизнинг орамизда абадий адоват ва абадий душманлик мавжуд» деган (Мумтаҳана:4). Улардан табаррий бўлмоқ, уларни рад қилмоқ, уларнинг кофир эканлигига эътиқод қилмоқ, бу, Иброҳимнинг миллати бўлган ишдир. Бир куни бир саҳоба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди, деди-ки: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга ухлашимдан олдин қиладиган бирор амални айтинг, кунимни у билан тугатай”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам деди: «Ётоғинга кирганингда охирги сўзинг Кафирун сурасини ўқишлик бўлсин». Нега? فاِنهابراءةمن الشرك «Чунки у ширкдан табаррий бўлишликдир» (Имом Аҳмад ривояти). Яъни бир инсон Кафирун сурасини ўқиган пайтида ширкдан табаррий бўлган бўлади. Энди савол шундан иборат, ҳаммамиз Кафирун сурасини биламиз, Кафирун сурасини ҳар қайси бирор жойида “мен ширкдан табаррий бўляпман” деган жумла келадими? Йўқ. Нима бор Кафирун сурасида? «Айт: Эй кофирлар! Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Сизлар ҳам мен ибодат қилганимга ибодат қилмассиз. Мен сиз ибодат қиладиганга ибодат қилувчи эмасман. Сиз ҳам менинг ибодат қилганимга ибодат қилувчи эмассиз. Сизнинг динингиз сизга, менинг диним эса менга». Мен ширкдан табаррий бўляпман деган бир дона ҳам калима оятда мавжуд эмас. Демак-ки мушрикларни кофир деб уларни такфир қилишлик, ширкдан таббарий бўлишлик (юз ўгириш) маъносига келяпти. Мушрикларга, “Сиз ибодат қиладиганингиз Аллоҳ билан мен ибодат қиладиган Аллоҳим бир эмасдир” дейиш маъноси демакки улар ҳам Аллоҳга ибодат қилаётганларини даъво қилардилар. “Сизнинг оталарингиздан сизга меърос қолган динингиз сизга, менинг оталарим бўлган Пайғамбарлардан менга меърос қолган дин менга” дейишлик, ширкдан табаррий бўлиш будир демак. Мусулмоннинг илк қадами мушрикларни такфир қилишлигидир. Ширкдан табаррий бўлмасдан яъни мушрикларни такфир қилмасдан бир инсоннинг Ислом динига киришининг иложи йўқ. Аллоҳ Азза ва Жалла Тавба сурасида шундай дейди:
فَاِنْ تَابُوا وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتَوُا الزَّكٰوةَ فَاِخْوَانُكُمْ فِي الدّ۪ينِۜ
«Шояд улар ширкдан тавба қилиб, намозни адо қилиб, закотни берсалар, улар динда сизнинг биродарларингиздир» (Тавба:11). Ширкдан тавба қилиш қандай бўлади. Мен ширкдан тавба қилдим, ширкдан барий бўлдим дейиш билан ширкдан барий бўлинмайди. Бироз аввал айтиб ўтилган ҳадиси шарифдан ҳам тушунилганидай, аввало Аллоҳга ширк келтирганларнинг кофир эканига эътиқод қиласиз, сўнгра уларнинг йўлларидан, ҳам эътиқодда, ҳам амалда барий бўласиз. Ундан кейингина сиз ширкдан табаррий бўлган (покланган) ҳисобланасиз. Аллоҳ Азза ва Жалла Унга ширк келтирган мушрикларни такфир қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам куфр амалини қилган инсонларни такфир қилган. Саҳоба, Расулуллоҳдан сўнгра исён қилган, диндан қайтган инсонларни такфир қилгандир. Қандай қилиб бир мусулмон буларни билиб туриб “такфир йўқ” дейди, ёки такфирни мазаҳ қилинадиган ҳолга келтириб, давомли шаклда такфир билан ўйнаша олади? Мен бир қанча ўрнак бериш билан якунлай, масала яна ҳам тушунилсин. Мусулмонлар Табуқ сафарига чиққанлари шундай пайтки, Табуқ ғазоти пайғамбаримиз ҳаётда экан Ислом тариҳида бошдан кечирилган энг қийин жанг (жиҳод)дир. Табуқ Ғазотида баъзи инсонлар йўлнинг оғирлигидан қутилиш учун, кулишиб кўнгилларини кўтариш учун ҳазиллашишни бошладилар. Саҳобага тил теккиздилар. “Валлоҳи биз бу асҳоби суффачалик, қориларимизчалик, тўқнашув онида қўрқоқ, қоринларига ғамхўр ва ёлғончи кимсаларни кўрмадик” дедилар. Аллоҳ Азза ва Жалла оят нозил қилди:
وَلَئِنْ سَاَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ اِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُۜ قُلْ اَبِاللّٰهِ وَاٰيَاتِه۪ وَرَسُولِه۪ كُنْتُمْ تَسْتَهْزِؤُ۫نَ
«Сен улардан сўрасанг, Биз ўтириб ўзаро ҳазиллашаётган эдик, ўзаро ҳордиқ чиқараётган эдик дейдилар. Айт ки: Сиз Аллоҳ билан, Расули билан, оятлари ҳаққида ҳазиллашаётган эдингизми?».
لَا تَعْتَذِرُوا قَدْ كَفَرْتُمْ بَعْدَ ا۪يمَانِكُمْۜ
«Узр айтманглар. Сиз иймонларингиздан кейин кофир бўлдингиз» (Тавба:65-66). деди Аллоҳ Азза ва Жалла. Ким бу одамлар? Беш вақт намозни Пайғамбарни орқасидан ўқиган, тариҳнинг энг қийин жангида Пайғамбаримизнинг байроғи остида чиққан, Аллоҳ йўлида жиҳод қилган инсонлар дин шиорларининг биттаси билан истеҳзо қилишганида Аллоҳ Азза ва Жалла уларни такфир қилди. Бир мақсад билан ушбу мисолни бердим, такфир билан ўйнашган инсонлар қандай буюк разиллик қилганларини билиб қўйсинлар деб. Менинг қаршимдаги одам ўғрилик қиляпти дея мен Исломнинг ўғрилик билан боғлиқ аҳкомини истеҳзо (масҳара) қилувчи эмасман. Менинг қаршимдаги инсон зино қиляпти дея мен Исломни аёл-эркак билан боғлиқ нозил қилинган ҳукмларни истеҳзо қилувчи эмасман. Кимдир ноҳақ такфир қилаётган, нотўғри қилаётган бўлса ҳам, бу сизга Аллоҳнинг ҳукмларини истеҳзо қилиш ҳуқуқини бермайди. Масҳара қилсанг, жиҳод майдонларига чиққан ва Исломнинг энг қийин амалларидан бирини қилаётган бўлсанг ҳам Аллоҳ сени пайғамбари тили билан такфир қилур. Саҳоба айтадики: “Бу оят нозил бўлгандан сўнг улардан бири Аллоҳ Расулининг этакларига ёпишди, Аллоҳ Расули туясига минган ҳолда эди. Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ҳазиллашаётган эдик деди. Аллоҳ Расули оёғи билан уни итариб: «Узр айтманглар, Сиз иймонингиздан кейин куфрга кирдингиз» дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам”. Бошқа яна Табуқ ғазоти билан боғлиқ Аллоҳ нозил қилган бир ояти карима:
يَحْلِفُونَ بِاللّٰهِ مَا قَالُواۜ وَلَقَدْ قَالُوا كَلِمَةَ الْكُفْرِ وَكَفَرُوا بَعْدَ اِسْلَامِهِمْ
«У сўзни айтмаганлари ҳақида қасам ичяптилар. Улар у куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин кофир бўлдилар» демоқда оламларнинг Робби Аллоҳ (Тавба:74). Аллоҳнинг Расули вафот этди (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ер юзида Аллоҳга қуллик қилган учта масжиддан ташқари масжид қолмади. Ҳамма иртидот этди (диндан қайтди). Кимдирлар ёлғончи пайғамбарларга ишонди, кимдирлар закот бермасликни иддао қилдилар. Саҳоба уларнинг барчасини кофир бўлганига ҳукм қилиб, улар билан жангга киришдилар. Яъни у кун Аллоҳ Расулига ваъда ҳажида иймон келтирган инсонларнинг юздан тўқсонини (100/90) кофир бўлганликларига ҳукм қилдилар, бу жангларни риддат жанглари деб номладилар ва улар билан урушдилар. Шундай жанг қилдилар ки, жангнинг оҳирида ўша инсонлар узр баён қилиш учун келганларида Абу Бакр радиаллоҳу анҳу айтдики: “Йўқ, сизнинг ўликларингиз оловда, бизнинг ўликларимиз жаннатда эканига иқрор ва эътироф қилгунингизча сизнинг тавбаларингизни қабул қилмаймиз” деди. Ва у одамлар ўликларининг абадий оловда қолишига иқрор бўлдилар, шундан кейин, ҳам ҳазимат (мағлубият)лари, ҳам такроран Исломга қайтганликлари Абу Бакр родиаллоҳу анҳу ва саҳобалар тарафидан қабул қилинди. Ажабо Абу Бакр родиаллоҳу анҳу такфирчимиди? Ажабо Абу Бакр билан бирга шу даражага бориб шу ҳукмни берган, Аллоҳ Расулининг қўл остида улғайган инсонлар такфирчи инсонлармиди? Йўқ. Қаранг, бу ерда шундай бир муаммо бор, инсонлар Аллоҳнинг динини ўрганганларида, яшаётган жойларидаги жамиятга назар солдилар, жамиятнинг холидул маралини кўрдилар, Қуръон ва суннатга кўра жамиятнинг вазияти ачиниладиган эмас. Агар биз бу жамиятга сиз исломда эмассиз, биз сизни Ислом ва Тавҳидга даъват қиламиз десалар, бунинг юклари (натижалар)ни кўтаролмасликларини англадилар, яъни бу жуда қийин йўл, қаршиларига ўта тиқилинч тўдани ўтказган бўладилар. Бутун жамиятни ўзларига қарши қўйишга кўзлари етмагач Аллоҳнинг динини жамиятга муносиб ҳолга келтириб (мослаштириб), Аллоҳни қаршиларига ўтказишга кўзлари етди. Яъни бу балки тариҳда қилинган энг аҳмоқча тижоратдир, инсонлардан қўрқиб, инсонларни ўзларига қарши қилишга, улар билан ҳусуматлашишга кўзлари етмай, Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳнинг ҳусуматига, душманлигига инсоннинг кўзи етишлигидир. Дин Аллоҳнинг динидир. Ким Аллоҳнинг динига кириши, ким Аллоҳнинг динидан чиқишига қарор берувчи Аллоҳдир. Ва бунинг бутун меъёрларини Қуръони Каримда Аллоҳ бутунлай очиқчасига ва бутунлай тафсилоти билан мўмин қулларига билдириб қўйган. Баъзи бадавийлар (Аллоҳ уларни Қуръони Каримда бадавий деб номлагани учун шундай деяпман) “йўқ” демоқдалар, “қайси иймоннинг яроқли эканига, қайси иймоннинг яроқсиз эканига биз қарор берамиз” дедилар. Киши Аллоҳга ширк келтиряпти, Аллоҳ “Мен ширк билан иймонни қабул қилмайман, ширк келтирганни кечирмайман, ширк келтирганга жаннатни ҳаром қилдим” деяпти, буларни айтган ким? Буларни айтган оламларнинг Робби Аллоҳдир. Аммо одам боласи айтяптики, “йўқ, киши ширк қилса ҳам мусулмон бўла олади, куфр сўз айтса ҳам мусулмон бўла олади, динни масҳара қилса ҳам мусулмон бўла олади. Нега? Чунки биз ҳеч кимни такфир қилмаймиз”. Бир гуруҳ одам Аллоҳ Расулига келиб, биз иймон келтирдик дедилар. Аллоҳ оят нозил қилди:
قَالَتِ الْاَعْرَابُ اٰمَنَّاۜ قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلٰكِنْ قُولُٓوا اَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْا۪يمَانُ ف۪ي قُلُوبِكُمْۜ
«Бадавийлар иймон келтирдик дейдилар. Айт ки: Йўқ, сиз иймон келтирмадингиз. Биз мусулмон бўлдик деб айтинг. (Ҳўп зоҳиран таслим бўлган каби кўриняпсиз аммо) иймон ҳануз қалбларингизга кирмади» деди Аллоҳ Азза ва Жалла. Бир оят сўнгра Аллоҳ уларга ҳақиқий мусулмонларни ким эканини сўзлади. Ҳақиқий Мусулмон ким? “Мўминлар фақатгина Аллоҳга ва Расулига иймон келтирган, ҳеч қандай ҳолатда шубҳага тушмаган, моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган в содиқ бўлган, тўғри бўлганлар ана ўшалардир” деди Аллоҳ Азза ва Жалла. Сиз ҳануз молингиз, жонингиз билан Аллоҳ йўлида мужодала қиладиган (курашадиган) даражада иймон келтирмадингиз, иймон қалбларингизда қарор топмади. Оятларга қарамай яна келдилар Росулуллоҳга, “Йўқ Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақиқатда иймон келтирдик” дедилар, Аллоҳ оят нозил қилди:
قُلْ اَتُعَلِّمُونَ اللّٰهَ بِد۪ينِكُمْ
«Аллоҳга динингизни ўргатмоқчимисиз?» (Ҳужурот:14-16) Яъни дин Аллоҳнинг дини, ким нима қилган тақдирда бу динга киришига, нима қилган тақдирда бу диндан чиқишига қарор берувчи, диннинг эгаси бўлган Аллоҳдир. Аллоҳ иймон келтирмадингиз деганида сиз иймон келтирдик дея Аллоҳга динингизни ўргатмоқчимисиз? дейилди. Менинг таҳминимча Аллоҳга ширк келтирган инсонларни такфир қилолмаймиз дейдиган ширк билан мавжуд бўлган иймонни иймон эканини иддао қилган инсонлар, қабул қилсалар ҳам қилмасалар ҳам Аллоҳга дин ўргатишга журъат этган ушбу замоннинг бадавийларидир. Хоҳ улар буни қабул қилсинлар, хоҳ қабул қилмасинлар, бу ҳақиқатни ўзгартирмайди. Такфир, намоз мисоли, рўза мисоли, закот мисоли Аллоҳ нозил қилган ҳукмлардан ва чегаралардан ташкил топган ҳукм ва меъёрдир. Ким такфирни инкор қилса, бамисоли намозни инкор қилган, закотни инкор қилган, ўзи билан дин орасидаги бутун боғни узган бўлади. Шуни такрор қайтарайлик, Баъзи инсонлар ноҳақ такфир қилишлари мумкин. Баъзи инсонлар ғулувга кириб ҳаддиларидан ошишлари мумкин. Лекин инсонларнинг ҳаддидан ошиши бизни у ҳукмни инкор қилишимизга сабабчи бўлмаслиги лозим. Ҳудди ки суннатни инкор қилганлар, суннат масъаласида ҳаддидан ошганлар. Суннатни уларнинг дастидан инкор қилмаймиз. Ҳудди ки Исо (алайҳиссалам)ни Илоҳ қилиб олдилар ёки Исо (алайҳиссалам)ни бир гуруҳ инкор қилишди, уни ўлдиришга журъат қилдилар дея Исо (алайҳиссалам)ни инкор қилмаяпмиз. Ва ҳоказо баъзи инсонлар такфир масъаласида г.улув кетти, Аллоҳнинг меъёрларидан ташқари чиқди дея Аллоҳнинг ҳукмларидан бир ҳукм инкор этилмайди. Буни кулгу қилган инсонлар ҳам тавба қилиб, динга такрордан, янгидан киришлари лозим бўлади. Чунки такфир, ҳам шаърий бир ҳукмдир. Шаърий ҳукмларни кулги мавзуси қилиш эса бир куфр сабабидир. Бу Қуръони Каримда Тавба сурасида сўзлашни бошлаётганимизда ўқиб ўтганимиз ояти карима билан зотан собит бўлган бир вазиятдир.
савол:
Охирги йилларда тавҳидий суҳбатларнинг ортиши билан бирга дастлабки режада бир тушунча белгиланди. Жаҳолат ёки динда жаҳолатнинг узрли ҳисобланиб ёҳуд ҳисобланмаслиги. Бу қаердан чиқди? Манбаси нима? Динда жаҳолат тушунчасининг тариҳий жараёнини ва Исломнинг бу ҳақдаги ёндашувини баён қилиб бероласизми?
жавоб:
Ваҳоланки Паёғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳабар қилган ҳақиқатлардан бири, у кишидан кейин умматнинг такрордан будпарастликка қайтишларидир. Аллоҳдан бошқа борлиқларга ибодат қилишлари ва даста-даста бўлиб Исломга кирганлари каби даста-даста бўлиб Исломдан чиқишлари ҳақиқатдир. Яъни бир ҳадиси шарифда соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:
لتتبعن سنن من كان قبلكم شبرا شبراوذراعابذراع
«Сиздан аввалги ҳалқларга, қадамба-қадам, изма-из тобеъ бўласиз».
حتى لو دخلوا جحر ضب لدخلتموه
«Улар эчкиэмарнинг тешигига кирсалар, сиз ҳам улар билан биргаликда эчкиэмарнинг тешигига кирасиз» (Бухорий ва Муслим ҳадиси). Аҳли китобга қадамба-қадам, қаричма-қарич тобеъ бўласиз. Нима дегани бу? Улар қайдай қилиб Аллоҳга ўғил нисбатладилар, сиз ҳам Аллоҳга ўғил нисбатлайсизлар. Уларнинг бир қисми Пайғамбарларини илоҳлаштирди бир қисми Пайғамбарларини ўлдириб, йўқ қилди. Сизнинг ҳам бир гуруҳингиз Пайғамбарларни йўқ қилади, бир гуруҳингиз Пайғамбарларни илоҳлаштиради. Яъни аҳли китобнинг ақлига келадиган қанчалик нарса бор бўлса, изма-из тобеъ бўласиз. Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз айтадиларки: «Менинг умматимдан бир гуруҳи будларга сиғинмагунча, менинг умматимдан бир гуруҳ мушрикларга эргашмагунча қиёмат бошланмайди» дейди (Сунан асҳоби ривоят қилади). Бухорийда ворит бўлган бир ҳадисда Пайғамбаримиз дедиларки: «Лот ва Уззага сиғинулмагунча кеча ва кундуз кетмайди». Яъни қиёматдан олдин мутлақо Лот ва Уззага такроран сиғинилади. Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Давс хотинларининг биқини (қомати, бели) Зилхаласа будининг атрофида айланмагунича қиёмат бошланмайди» дедилар соллаллоу алайҳи васаллам. Яъни будпарастлик ҳам бу умматда номоён бўлиши билан бирга, бутун ўтган умматларнинг қилган ҳатолари бу умматда рўй бериб, қад ростлашини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар қилдилар. Энди соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар қилгани каби инсонлар будларга сиғиниб, ширк келтириб, ҳато ишлар қилганларида инсонлар ўтириб олиб масалани тортишишни бошладилар, “Бу будга сиғинган, ширк келтирган инсонлар, биз буларни мушрик деймизми, такфир қиламизми ёки қилмаймизми?” Бир гуруҳ, Аллоҳ қалбларини Тавҳид билан ёритган инсонлар, саҳобалар турганлари каби тик турдилар. Айтдиларки: “Дин Аллоҳнинг динидир. Ким Аллоҳнинг динида бир ном берилган ишни қилса, у номни олади. Куфр қилган кофир номини олади, ширк қилган мушрик номини олади. Ислом бўйича Аллоҳга қуллик қилган, ҳолис ҳолатда юзини Аллоҳга қаратганлар эса муслим номини олади” дедилар. Бир гуруҳ инсонлар эса очиқчасига бу юкнинг тагига киришга тоқат қилолмадилар. Айтдиларки: “Нима қилганимиз тақдирда биз бу инсонларни мушрик эмаслигини, гуноҳкор мусулмонлар эканликларини айта оламиз”. Жаҳолат узрлидир дедилар, таъвил узрлидир дедилар, тақлид узрлидир дедилар. Аллоҳнинг Қуръонда узрли эмасдир дегани нималар бўлса, Аллоҳга, Унинг оятларига зид шаклда, Аллоҳга исён қилиб буларнинг барчасини узрли дедилар. Ва жаҳолатга узр борми йўқми масъаласи, ширкнинг тарқалиши ва инсонларнинг ҳам кўпроқ Аллоҳга ширк келтиришлари билан бирга, Исломий бўлимнинг кун тартибига айланган масъала бўлиб қолди. Жаҳолат узрлидир дегани ушбудир, бир одам жоҳилона бир феълни қилса унинг натижалари билан ҳукм қилинмайди, яъни дунёда унга мушрик дейилмайди, оҳиратда ҳам оловга кирмайди дегани. Жаҳолат узрли эмасдир дегани эса, билмасдан бўлса ҳам бир ҳато қилганида, қилган ҳатосининг, ҳам дунёдаги, ҳам оҳиратдаги жавоби мавжуд деганидир. Хўш, жаҳолат узрлими? Жаҳолатга узр борми йўқми? Бу мавзуни гаплашишдан олдин бошқа бир масъалага қўл уриш лозим. Чунки бу мавзу инсонлар томонидан бир-бирига чалкаштирилган бир мавзудир. Жаҳолат узрли бўлиб ёҳуд бўлмаслигини гаплаша олиш учун ўртада албатта илм ва илмнинг манбалари бўлиши керак. Чунки бир ерда илм ёки илмнинг манбалари бор бўлса, у ерда жаҳолат масъаласи суҳбат мавзуси бўлолмас. У ердаги мавзу юз ўгириш, қизиқмаслик яъни эъроз куфри деб айтиладиган масъаладир. Бу жамиятга Қуръон етиб келганми? Етиб келган. Суннат етиб келганми? Етиб келган. Инсонлар Пайғамбарларнинг даъватини эшитганми? Эшитганлар. Шундай бир жамиятда жаҳолат узрлими йўқми деб тортишган инсон, билиб туриб ёки билмасдан масъалага алоқасиз ердан мавзуга кирган деганидир. Бу жамиятга китоб етиб келгани учун бу жамият ҳам оталарининг урфига берганлари қадрчалик Аллоҳнинг китобига қадр бермаганлари, иш жойларига берганлари қадрчалик Аллоҳнинг китобига қадр бермаганлари, ҳарбийдаги, университетдаги фарзандларининг уйга ёзишган мактубга, телефонларига келган хабарга қадр берганларичалик Аллоҳнинг китобига қадр бермаганлари туфайли яъни қизиқмаганлари, юз ўгирганликлари туфайли жоҳил бўлиб, илмсиз бўлиб қолгандирлар. Аммо бу жаҳолат дейилмайди. Бу юз ўгириш дейилади. Ва юз ўгириш Аллоҳнинг китобига кўра энг катта гуноҳлардан биридир. Ҳам дунёда ҳам охиратда жуда оғир жавобгарликлари мавжуд. Масалан Роббимиз ояти каримада марҳамат қиладики Каҳф сурасида:
وَمَنْ اَظْلَمُ مِمَّنْ ذُكِّرَ بِاٰيَاتِ رَبِّه۪ فَاَعْرَضَ عَنْهَا وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُۜ اِنَّا جَعَلْنَا عَلٰى قُلُوبِهِمْ اَكِنَّةً اَنْ يَفْقَهُوهُ وَف۪ٓي اٰذَانِهِمْ وَقْرًاۜ وَاِنْ تَدْعُهُمْ اِلَى الْهُدٰى فَلَنْ يَهْتَدُٓوا اِذًا اَبَدًا
«Аллоҳнинг оятлари эслатилган ҳолида, Унинг оятларидан юз ўгиргандан ҳам золимроқ ким бор? Ва ўзлари қилган (гуноҳ)ларини унутадилар (айни вақтда). (Бундай инсонлар яъни Аллоҳнинг оятларидан юз ўгирган инсонлар учун Аллоҳ айтяптики) Биз уларни дилларини англамасликлари учун парда тортдик, ва уларнинг қулоқларида ҳам оғирлик бордир. Сен уларни ҳидоятга даъват қилсанг ҳам улар ҳаргиз ҳидоятни топмаслар» деяпти Аллоҳ Азза ва Жалла (Қаҳф:57). Иложи йўқ, Аллоҳ, Унинг оятларидан юз ўгирган инсонларни ҳидоят топмасликлари билан жазолаяпти. Нима учун? Чунки оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ муқаддас ва устун бўлгани каби, буюк бўлгани каби Ундан келган ҳар нарса ҳам муқаддасдир. Сиз Аллоҳнинг китобини қадрламасдан ундан юз ўгирганингизда Аллоҳ ҳам сизни қадрламай, Аллоҳ ҳам сиздан юз ўгиряпти. Зотан Пайғамбар ҳам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяпти
و أما الاَخرفأعرض الله عنه
Ўзининг кенгашига келган учта одам юз ўгириб кетгани учун, «у Аллоҳдан юз ўгирди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди» дедилар солаллоҳу алайҳи васаллам (Бухорий). Ва Аллоҳнинг китобидан юз ўгирган инсонлар қиёмат кунида Аллоҳ томонидан кўр қилиниб тирилтирилади. Яъни Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:
وَمَنْ اَعْرَضَ عَنْ ذِكْر۪ي فَاِنَّ لَهُ مَع۪يشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ اَعْمٰى
قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَن۪ٓي اَعْمٰى وَقَدْ كُنْتُ بَص۪يرًا
قَالَ كَذٰلِكَ اَتَتْكَ اٰيَاتُنَا فَنَس۪يتَهَاۚ وَكَذٰلِكَ الْيَوْمَ تُنْسٰى
«Ким менинг зикримдан (Қуръондан) юз ўригса, унга торчилик ҳаёти бўлур. (Муаммолари, ташвишлари бўлади, руҳан бузуқ бўлади, ризқи тор бўлади, торчилик ҳаёти бўлади). Ва биз қиёмат кунида уни кўр ҳолида тирилтирурмиз. Йа Робби мени нега кўр ҳолда тирилтирдинг? Мен дунёда кўрувчи эдим. (Аллоҳ унга дейдики) Бизнинг оятларимиз келди, сен уларни унутдинг, бугун сен ҳам унутилурсан» дейди уларга Аллоҳ Азза ва Жалла (Тоҳа:124-126).
وَمَنْ يُعْرِضْ عَنْ ذِكْرِ رَبِّه۪ يَسْلُكْهُ عَذَاباً صَعَداًۙ
«Ким Роббининг зикридан (китобидан) юз ўгирса, уни (Аллоҳ) ашаддий азобга дучор (мажбур) қилади» (Жин:17). Дарҳақиқат бугун билим ҳам билимнинг манбалари ҳам мавжуд, лекин инсонлар билимнинг манбаларидан юз ўгирган вазиятдадирлар. Ва Аллоҳ бундай инсонларни ёввойи эшакларга ўхшатяпти.
فَمَا لَهُمْ عَنِ التَّذْكِرَةِ مُعْرِض۪ينَۙ ﴿٤٩﴾
«Уларга нима бўляпти ўгитдан китобдан юз ўгиряптилар?!»
كَاَنَّهُمْ حُمُرٌ مُسْتَنْفِرَةٌۙ ﴿٥٠﴾
فَرَّتْ مِنْ قَسْوَرَةٍۜ ﴿٥١﴾
«Улар яввойи эшакларнинг арслондан қочгани каби Аллоҳнинг эслатмаларидан қочурлар» (Муддасир:49-51). Эъроз узрли эмасдир, эгасининг камситилиши керак бўлган бир жиноятдир. Эъроз узрли эмасдир, эгасини дунёда ва охиратда азобга йўлиқтирилиши керак бўлган бир жиноятдир. Эъроз узрли эмасдир. Эъроз эгасининг ҳидоятга эришиш орасига тўсиқ қўйилиши керак бўлган бир жиноятдир. Агар ҳақиқатда бир жамиятга илм ва илмнинг манбалари етиб бормаган бўлса, китоб ҳам етмаган, пайғамбар ҳам етмаган уларга фараз қилиб айтяпман яъни шундай бир жамият бор бўлса, у ҳолда жаҳолатга узр борми йўқ ми буни уч қисмга бўлишим керак бўлади. Нега уч қисмга бўлишимиз керак бўлади? Шу туфайли: Чунки баъзи масъалалар бор ки илми инсон билан биргадир. Аллоҳ инсонни яратаётганида уни фитратига жойлаштиргандир. Баъзи масъалалар бор илми инсон билан бирга эмасдир, мутлақо кимдир ташқаридан инсонга уни ўргатиши керак бўлади. Лекин пайғамбарлар жуда кўп у масъалани гапириб урғу берганлари учун унинг илми оммавийдир. Инсонлар тарафидан билинаётгандир. Баъзи масъалалар бор, уларни ўрганиш учун маҳсус бир ташаббус керак бўлади. Тафсилотли масъалалардир булар. Бу уч масъалани бир-биридан нима деб ажратамиз?
- Аллоҳга ибодат қилиб, ҳеч нарсани унга шерик қилмаслик билан боғлиқ масъалалар.
- Фарз ва ҳаромларни ўз ичига олган, намоз, закот, рўза, ароқнинг ҳаромлиги, зинонинг ҳаромлиги каби масъалалар.
- Диннинг камолга эришишини таъминлаган, мустаҳаб ҳилидан бўлган масъалалар.
Биринчи масъалага келсак, Аллоҳга ибодат қилиб, ҳеч нарсани Унга шерик қилмаслик билан боғлиқ масалада ҳар инсонда бу маълумот ўзи билан бирга бўлганлиги туфайли, фитратида бўлганлиги туфайли ташқи ўргатувчига инсоннинг эҳтиёжи йўқ. Шу туфайли инсон Аллоҳга ширк келтирса, қайси давр ва замонда яшаса яшасин узрли эмасдир ва у мушрик дейилади. Аллоҳ Азза ва Жалла ояти каримада марҳамат қилади ки (Рум сурасида):
فَاَقِمْ وَجْهَكَ لِلدّ۪ينِ حَن۪يفاًۜ فِطْرَتَ اللّٰهِ الَّت۪ي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَاۜ لَا تَبْد۪يلَ لِخَلْقِ اللّٰهِۜ ذٰلِكَ الدّ۪ينُ الْقَيِّمُۗ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَۗ
«Ҳаққа мойил ҳолатда Аллоҳга юз тут (яъни ҳеч нарсани Унга шерик қилмасдан Аллоҳга йўнал). Бу, Аллоҳ бутун инсониятда яратган фитратдир» (Рум:30). Демакки ҳар инсон, фитратида Аллоҳга қандай йўналишини, қандай ширк келтирмасдан қуллик қилишини билади, Аллоҳ у (фитрат)ни яратган. Имом Муслим ривоят қилган қутсий ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ сўзини шундай нақл қилади:
إني خلقت عبادي حنفاءكلهم
«Мен бутун қулларимни ҳаниф қилиб яратдим» (Муслим). Яратилган ҳар борлиқ ҳаниф фитрати билан яратилган, Аллоҳ буни уларнинг фитратига жойлаштирган. Ва уларни яратишдан аввал, руҳлар оламида қиёмат кунида инсонлар “биз жоҳил эдик ё Робби” демасинлар деб, Аллоҳ улардан сўз олган. Аъроф сурасида Роббимиз Азза ва Жалла айтади:
وَاِذْ اَخَذَ رَبُّكَ مِنْ بَن۪ٓي اٰدَمَ مِنْ ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَاَشْهَدَهُمْ عَلٰٓى اَنْفُسِهِمْۚ اَلَسْتُ بِرَبِّكُمْۜ قَالُوا بَلٰىۚۛ شَهِدْنَاۚۛ
«Роббингиз Одамнинг пушти камарида экан инсонлардан сўз олганди. Зурриётларини чиқариб сўз олгандир “Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?” Айтдилар: Худди шундай ё Робби! Биз гувоҳ бўлдик». Ҳўш нега Аллоҳ инсонни яратмасидан аввал бундай сўз олди? Яъни бу ерда кўп инсоннинг ақлини ҳайратга солган бир жараён бор. Одам алайҳиссаламнинг пуштидан зурриёти руҳ бўлиб ташқарига чиқариляпти, Аллоҳнинг ҳузурида сафланяптилар ва Аллоҳ улардан сизнинг ягона Роббингиз, ягона ҳукмдорингиз, ягона тарбияловчингиз Менман дея сўз оляпти. Нега?
اَنْ تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيٰمَةِ اِنَّا كُنَّا عَنْ هٰذَا غَافِل۪ينَۙ
«Қиёмат кунида ё Робби мен бундан ғофил эдим демангиз дея» демоқда Аллоҳ Азза ва Жалла. Билмас эдим, жоҳил эдим, ғофил эдим деманг деб ушбу сўзни олдим деган маънода.
اَوْ تَقُولُٓوا اِنَّمَٓا اَشْرَكَ اٰبَٓاؤُ۬نَا مِنْ قَبْلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةً مِنْ بَعْدِهِمْۚ اَفَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ الْمُبْطِلُونَ
«Ёки бизнинг оталаримиз биздан олдин Аллоҳга ширк келтирдилар. Биз тақлид қилдик ё Робби, оталаримизга эргашдик ё Робби демангиз деб, Аллоҳ сиздан ушбу сўзни олгандир» дейди Аллоҳ Азза ва Жалла (Аъроф:172-173). Яъни қиёмат кунида ҳеч кимса жаҳолат узрини Аллоҳнинг қаршисига келтирмасин деб руҳлар оламида инсонлардан сўз олингандир. Демакки шундай экан Тавҳид ва ширкнинг илми инсоннинг фитратида мавжуд. Ва инсон буни билишида ташқи бирор ўргатувчига эҳтиёжи йўқ. Истар-истамас жаҳолат бу мавзуда узрли эмасдир. Хўш, бунинг амалий бирор намунаси борми? Бор. Ҳам дунёда бор, ҳам оҳиратда бор. Дунёдаги намунаси нима? Зайд Ибн Амр Ибн Нуфайлдир. Имом Бухорий ривоят қилган бир шаҳсдир. Жаннатда ёлғиз бир уммат ҳолида соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзлари кўрган одамдир. Зайд айтадики саҳоба Бухорийнинг ривоят қилишига кўра: Сиртини (орқасини) Каъбанинг деворига суянтириб, сўнгра Маккали мушрикларга айтарди ки:
يَا مَعَاشِرَ قُرَيْشٍ، وَاللَّهِ مَا مِنْكُمْ عَلَى دِينِ إِبْرَاهِيمَ غَيْرِي
«Эй Қуройшликлар, Аллоҳга қасамки орангизда ўзимдан бошқа Иброҳим динида бўлган ҳеч кимни билмайман. Эй мушриклар! Осмондан сувни ёғдирган Аллоҳ, ердан ўтни ўстирган Аллоҳ, қўйни яратган Аллоҳ, ризқни қўйга етказган Аллоҳ, лекин сиз қурбонларингизни Аллоҳга эмас будларга сўймоқдасиз». Демакки ҳеч кимнинг инсонга (Тавҳид хусусида) ниманидир ўргатишини ҳожати йўқ, ҳар инсон буни билади. Масалан кимдир сиздан сўраса: “Сизнингча қуллар хожаларининг молларида, ишчилар бошлиқларининг молларида ҳакам бўла оладиларми?” деса, буни билишингиз учун кимдирнинг сизга ўргатишини кереги борми? Йўқ. Зотан Аллоҳ ҳам Рум сурасида шундай мисол келтиряпти.
ضَرَبَ لَكُمْ مَثَلًا مِنْ اَنْفُسِكُمْۜ هَلْ لَكُمْ مِنْ مَا مَلَكَتْ اَيْمَانُكُمْ مِنْ شُرَكَٓاءَ ف۪ي مَا رَزَقْنَاكُمْ فَاَنْتُمْ ف۪يهِ سَوَٓاءٌ تَخَافُونَهُمْ كَخ۪يفَتِكُمْ اَنْفُسَكُمْۜ
«Аллоҳ Тавҳид ва ширк масъаласида сизга сиздан бир ўрнак келтирди. (Нима у ўрнак?) Сизнинг қулларингиз сизга берганимиз ризқларда сиз билан тенг ҳуқуқга эгалар ва сиз улардан ўзингиздан қўрққанингиз каби қўрқасизми?» (Рум:28). Аллоҳ айтяптики, йўқ, ҳар бир инсон ўз молида қулининг ҳакам эмаслигини билади, ҳар бир ҳўжайин ўз молида ишчисининг ҳакам бўлолмаслигини билади. Буни биласизу нега Аллоҳнинг яратган қулларини Аллоҳнинг мулкида Унга шерик бўлолмаслигини билмайсиз? Нега Аллоҳ яратган тошнинг, инсоннинг, бошқарувчининг Аллоҳ билан баробар қонун қўёлмаслигини билмайсиз? Аслида буларни ҳар бир инсон билади. Биляпти ҳам. Виждон давомли ҳайқирмоқда. Лекин инсон дунё машғулотлари билан, инсон аёлнинг кетидан югуриш билан, инсон фарзанднинг фитнасига тушиш билан бироз яна мол тўплай деяётиб виждоннинг овозини шундай сунъий севгилар билан ўчирмоқдадир инсон. Шунинг учун Зайд Ибн Амр ибн Нуфайл мисолида кўрганимиз каби бир инсон 600 йил пайғамбар келмаган бир замонда ҳам, фитрати билан Тавҳидни топа олади. Бунинг зиддида ким бор? Имом Муслимнинг ривоятига кўра Соллаллоҳу алайҳи васалламга, “Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг отам қаерда?” Пайғамбаримиз айтдиларки: “Сенинг отанг оловда”. Бу хабар У одамга маъқул бўлмаганини кўриб соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига айтдиларки:
إن أبي وأباك في النار
«Менинг отам ҳам сенинг отанг ҳам оловдадир». Пайғамбаримизнинг оталари аҳлоқли одам эди. Қавмнинг саноқлик йигитларидан бир йигит эди. Аммо соллаллоҳу алайҳи васаллам уни оловда деб ҳукм қилди. Нега? Фитратининг илгаридаги илмга тушмади, тавҳидни топмади, жамиятнинг дини устида ўлди кетти. Жоҳил эдими? Жоҳил эди. Ҳатто у замонда энг ёйилган ҳусусият жаҳолат бўлгани туфайли биз уларга жоҳилият замони деймиз. Яъни жаҳолат ёйилган бир замон деймиз. Ҳа жоҳил эдилар. Аммо бунга қарамай, Аллоҳ уни маъзур ва узрли қабул қилмади. Демак ки Тавҳид масъаласида жаҳолат йўқдир. Оҳират бир мисоли бор дегандик. У ҳам Имом Буҳорий билан Муслимнинг Анас (родияллоҳу анҳ)дан ривоят қилган ҳадисдир. Қиёмат кунида Аллоҳ оловда энг енгил азобни кўрган одамга айтади ки: “Бутун дунё сеники бўлсайди, бу азобдан қутилиш учун фидо қилармидинг? Ҳа ё Робби фидо қилардим дейди. Мен сендан яна ҳам оддий нарса хоҳладим. Сен одамнинг пуштидалигингда менга ширк келтирмасликни хоҳладим. Лекин сен барибир менга ширк келтирдинг”деди ва у одам абадий азобнинг ичида қоладир. Аллоҳ унга нимани эслатди? Мисоқ сифатида инсонлардан ўзига ширк келтирмасликларига, жоҳил эдик демасликларига, тақлидчи эдик демасликларига доир олган сўзини Аллоҳ қиёмат кунида жаҳаннам аҳлига эслатган бўлди. Шунинг учун Тавҳиднинг илми ҳар инсоннинг фитратида ўрнатилгандир. Ва ҳеч бир инсоннинг тавҳид масъаласида жаҳолати узрли эмасдир. Гарчи пайғамбар бўлмаса ҳам, гарчи китоб бўлмаган бўлса ҳам. Иккинчи қисм эса: динда мажбурий билиш керак бўлган, илми ва маълумоти инсонлар орасида умум бўлган зоҳир масъалалардир. Булар нима дедик? Фарзлар ва ҳаромлар каби пайғамбарларнинг урғу бериб бериб давомли жамиятга тушунтирганлари масъалалардир. Бир инсоннинг фитрат билан буларни билиши мумкин эмасдир. Яъни сиз намозни фарз эканини билолмайсиз. Зинонинг ҳаром эканини билолмайсиз фитрат билан. Ёмон нарса эканини билишингиз мумкун. Аммо ҳаром эканини ва жазосини борлигини билолмайсиз. Мутлақо бир пайғамбар келиб, сизга Аллоҳдан ҳабар бериб, булар мумкин, булар мумкин эмас деб айтиши лозимдир. Истар-истамас бир инсон агар бир пайғамбарга эришмаган бўлса, пайғамбар даъвати унга етмаган бўлса, ёки яъни Мусулмон бўлган бўлса, Ҳануз динини ўрганолмаган бўлса ёки Мусулмонлардан жуда узоқ ҳудудда яшагани учун илмга ва илмнинг манбасига эришолмаса, Ҳаромни билмагани туфайли ёки фарзни билмагани туфайли жаҳолати узрлидир. Тушунтирилгунга қадар унга жазо татбиқ қилинмайди. Учинчи масъала эса ўрганилиши учун динда чуқурлашиши керак бўлган тафсилотли масъалалардир. Буларда эса иттифоқ билан жаҳолат узрлидир. Бир инсон билмаса ва шундай бир масъала билан тўқнашган бўлса унга ўргатилади. Бутун мустаҳаблар бутун нафилалар бу бобдандир дея оламиз. Унда ҳулоса ўлароқ жаҳолат узрлидир дейиш ҳам тўғри эмасдир, узрлидир дейиш ҳам тўғри эмасдир. Катта ширкда тавҳид масъаласида жаҳолат узрли эмасдир. Фарзлар ва ҳаромлар масъаласида маълумот кишига етиб бормаган бўлса ёки киши илмга эришмаган бўлса, имкон тополмаган бўлса жаҳолати узрлидир. Диннинг мустаҳаб ва камоли бўлган масъалаларда эса жаҳолат мутлақо узлидир дея оламиз.
Савол:
Даъватингизда давомли манба муаммосига диққат қаратяпсиз. Манба муаммосидан нимани назарда тутяпсиз? Манба муаммоси нималарга сабаб бўлмоқда?
Жавоб:
Исломни ўрганар экан Аллоҳнинг ушбу манбалардан Исломни ўрганишингиз лозим деган манбалар мавжуд. Буларнинг биринчиси Қуръони Карим. Роббимиз Азза ва Жалла айтадики:
اِتَّبِعُوا مَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ وَلَا تَتَّبِعُوا مِنْ دُونِه۪ٓ اَوْلِيَٓاءَۜ
«Аллоҳдан сизга нозил қилинганга тоъбе бўлинг (эргашинг), ундан бошқа дўстларга тоъбе бўлманг» дейди (Аъроф:3). Бир ояти каримада Пайғамбаримизга айтадики:
وَاِنَّهُ لَذِكْرٌ لَكَ وَلِقَوْمِكَۚ وَسَوْفَ تُسْـَٔلُونَ
«Шубҳасиз бу (Қуръон) сенга ва қавмингга ҳам шарафдир (ёки бир эслатмадир). Ва сиз (қиёмат куни бундан) сўралурсизлар» дейди Аллоҳ Азза ва Жалла (Зуҳруф:44).
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللّٰهِ جَم۪يعًا
«(Аллоҳнинг китоби) Аллоҳнинг ипига маҳкам ёпишинг» (Оли-Имрон:103). Иккинчиси эса пайғамбаримиз ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йўли ва суннатидир.
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ ف۪ي رَسُولِ اللّٰهِ اُسْوَةٌ حَسَنَةٌ
«Сиз учун Пайғамбарда (шубҳасиз) гўзал ўрнак бордир». (Аҳзоб:21)
وَمَٓا اٰتٰيكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهٰيكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُواۚ
«Расулнинг келтирганларини олинг, Расулнинг қайтарганларидан узоқ бўлинг» деди Аллоҳ Азза ва Жалла (Ҳашр:7)
فَلْيَحْذَرِ الَّذ۪ينَ يُخَالِفُونَ عَنْ اَمْرِه۪ٓ اَنْ تُص۪يبَهُمْ فِتْنَةٌ اَوْ يُص۪يبَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ
«Пайғамбарнинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» деди Аллоҳ Азза ва Жалла (Нур:63)
مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ اَطَاعَ اللّٰهَۚ
«Ким Пайғамбарга итоат қилса, (шубҳасиз) Аллоҳга итоат қилган бўлади» (Ниса:80). Биринчи манбамиз: Қуръон. Иккинчи манбамиз: Суннати санийядир. Учинчи манбамиз эса Қуръоннинг ва Суннатнинг Аллоҳ фаҳмлашларидан рози бўлган салафи солиҳийнинг яъни саҳобани биринчи даражадан Қасд қиляпман. Саҳобанинг фаҳмлаши каби фаҳмламоқдир. Ояти каримада Аллоҳ Азза ва Жалла айтдики
وَالسَّابِقُونَ الْاَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِر۪ينَ وَالْاَنْصَارِ وَالَّذ۪ينَ اتَّبَعُوهُمْ بِاِحْسَانٍۙ رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ
«Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга эҳсон (яхшилик) билан эргашганлар» (Тавба:100). Бир Муҳожир ва Ансор мавжуд ва кейинчалик келиб яхшилик билан уларни кўраётгандек уларга тоъбе бўлганлар мавжуд. У ҳам ҳолатимизга кўра биздирмиз. “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар”. Албатта мен усул-ул фиқҳ назаридан далилларни гапирмаяпман яъни. Менинг гапираётганим нима? Диннинг манбаларини гапиряпман фақат. Шунингдек саҳоба (Аллоҳ улардан барчаларидан розий бўлсин) ҳар қандай мавзуда бир масъалага дуч келганларида, айнан ушбу зикр қилганим тартибга кўра ҳаракат қилишарди. Масалан Абу Бакр (родиАллоҳу анҳу)дан, Умар (родиАллоҳу анҳу)дан, Ибни Маъсуддан, Абдуллоҳ ибни Аббосдан нақл қилинган баъзи ривоятларни зикр қилайлик. Умар (родиАллоҳу анҳу) Шурайҳни қози қилиб сайлаганида унга бир мактуб ёзди. Шурайҳ унга баъзи саволларни берди. У ҳам бир мактуб ёзди, айтди ки (Имом Насоий буни нақл қилади): Сенинг қаршинга бир масъала қўйилганида Аллоҳнинг китобига қара, Аллоҳнинг китобидан ҳукм топсанг ўша билан ҳукм қил. Агар Аллоҳнинг китобидан тополмасанг Росулуллоҳнинг суннатига қара. Росулуллоҳнинг суннати билан ҳукм қил. Агар у ердан ҳам тополмасанг солиҳларнинг иттифоқ қилганлари билан ҳукм қил. Яъни ўша худуддаги мўминларнинг фикр бирлиги бўлган нарса билан ҳукм қил. Агар уни ҳам тополмаснг раъйинг билан ҳукм қилишинг мумкин деди. Бир саҳоба Абу Бакр шундай ифода қилганини айтади. Абдуллоҳ Ибни Аббос буни Мусулмонларга тафсия қилади. Аввало Аллоҳнинг китобига қаранг, тополмасангиз Пайғамбарнинг суннатига қаранг. Тополмасангиз ўша минтақада яшаган олимларнинг ҳосил қилганлари қаноатга қаранг. У ерда ҳам тополмасангиз ана унда ижтиҳодингизга қолур зотан буларнинг ичидан топилмаса демак ки масъала диннинг аслларидан бўлган масъала эмасдир. Аллоҳнинг ижтиҳодга фурсат берган мавзусидир. Ижтиҳодингиз билан ижтиҳод қилинг дегандир. Шундай экан манба муаммоси деяётганимиз нима? Манба муаммосидан қасд қилаётганимиз ушбудир: Инсонлар динларини ўрганаётиб ёки ҳар қандай масъалада иҳтилоф қилинганда аввало Аллоҳнинг китобига, Росулнинг суннатига, умматнинг ижмосига қарамай, бошқа нарсаларга назар солишлари ва бошқа нарсалардан манба қидиришларидир. Масалан бир даъватчи сифатида бизнинг энг кўп дуч келганимиз муаммолардан бири шудир. Ҳар қайси бир мавзуга боғлиқ шахс бир савол берганида унга ўнларча оят ўқишимизга қарамай, пайғамбаримиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар келтиришимизга қарамай, бу масалада мазҳаблар нима деган? Деб сўраши мумкин баъзилар. Имом Шоъфеий бир куни ундан сўралган саволларга жавоб берар экан одамлардан бири деди ки (ҳадис айтилганидан кейин): Сизнинг бу мавзуда нуқтаи назарингиз қандай эй имом? Деди. Имом Шоъфеий айтди ки унга: Сен менинг белимда зуннор, бошимда Маъжусийларнинг телпагини кўрдингми? дедилар. Диннинг ҳукми айтилганидан сўнг ўзининг фикрини аввало мунофиқлар айтади. Аввало мулҳитлар айтади, аввало зиндиқлар айтади. Аллоҳ ва оҳират кунига ишонган бир одам, диннинг ҳукми айтилганидан сўнг ўзининг фикрини, ўзининг ҳукмини тиқиштирмайди албатта. Бугун инсонлар Аллоҳнинг ва расулининг айтганларидан зиёда, тоъбе бўлганлари мазҳабнинг имоми нима деганига, ортидан эргашганлари олимнинг нима даганига, ёки тобу (тоғут) ҳолатига келтирганлари баъзи муқаддас билганларининг нима деганига, баъзи китобларнинг нима деганига назар солиш эҳтиёжини ҳис қилмоқдалар. Ва умматнинг орасида иҳтилофларнинг, бўлинишларнинг, урушларнинг, ўзини Исломга нисбатлайганлар орасида бўлишининг энг катта сабаби энг катта сабаби манба муаммосидир. Бу уммат такрордан аслий манбаларга қайтиши лозим. Масалан бизнинг Туркияда (намуна қиламан) сиз тасаввуф жамоасига Аллоҳнинг оятлари билан бир маслаҳат берсангиз, буни энг чиройли услуб билан қилсангиз, одамлар сиз айтган оятни эшитмасдан, сизга илк айтадигани шу бўлур: Афанди ҳазратлари билмайди-да, Гавс билмайди-да, менинг шайхим билмайди-да сиз биласизми? Дейди. Мен билмайман Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ билади, ва оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ билдирмоқда. Ёки (машҳурдир) жиҳод олимлари билмайди-да, сиз биласизми? Бизнинг Туркияда ёҳуд дунёнинг бир қанча ерларида тарқалган будлардан биттаси шудир. Ҳа, Аллоҳ жиҳод олимларидан ҳам олимроқдир. Аллоҳ бир нарсани айтаётган бўлса ҳар ким овозини ўчириши лозим. Бу биринчи ўринда жиҳод олимларига ҳам таълуқлидир. Зотан бир киши Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган бўлса, Аллоҳнинг ва Росулининг айтганларига қарши гапириши мумкин эмасдир. Шунинг учун хоҳ мазҳабий таассуб бўлсин, хоҳ амалий яъни жиҳодга таассуб бўлсин ёки даъватга таассуб бўлсин, хоҳ тасаввуф каби шайхларга таассуб бўлсин, Аллоҳдан бошқа бирор ҳокимларга ёки Исломнинг манба ўлароқ белгилаган манбаларидан ташқари нарсаларни манба ҳолатига келтирмоқ бугун умматнинг ичида топиладиган энг катта муаммолардан биттасидир. Ва биз шунга ишонамиз. Уммат манба билимини йўқотиб шу ҳолга келди. Такрор манба билимига соҳиб бўлиб ушбу ботиб қолган ботқоқлигидан чиқиши мумкин. Бу нотўғри тушнилмасин яъни. Олимларни севишимиз керакми? Севишимиз керак. Олимларни эъзозлашимиз керами? Эъзозлашимиз керак. Уларни фикрларини, ижтиҳодларини инобатга олишимиз керакми? Ҳа инобатга олишимиз керак. Нега? Аллоҳ шундай хоҳлагани туфайли. Аллоҳ айтяпти: “Билмасангиз зикр аҳлидан сўранг”. Пайғамбарларга айтяпти: “Билмасалар сўрамайдиларми? Жаҳолатнинг дориси савол беришдир” дейди. Пайғамбаримиз айтяпти ки: “Мужтаҳид ижтиҳод қилган пайт ёки ҳоким ҳукм қилган пайт ҳато қилмаса икки ажр олади, ҳато қилса бир ажр олади” демоқда. Аммо уларни севиш ва эъзозлаш бошқа нарсадир. Уларнинг фикрларини Аллоҳнинг айтганларидан аввалга қўймоқ, китоб ва суннатдан аввалга қўймоқ бошқа нарсадир. Ҳа, биз олимларни севамиз аммо Роббимизни жуда ҳам севамиз. Ҳа, олимларимиз биз учун намунадир аммо Аллоҳнинг Расули биз учун яна ҳам кучли ва қувватли намунадир. Биз шуни назарда туттик. Ҳурматсизлик қилишни, уларни ерга уришни эмас, уларнинг айтганлари китобга ва суннатга муҳолифат бўлганида, китоб ва суннатни уларнинг айтганларидан аввалга қўймоқни. Аллоҳ Азза ва Жалла энг тўғрисини билувчидир.
Савол :
Суннатнинг диндаги ўрни нима? Мусулмоннинг суннатга ва зидди бўлган бидъатга нуқтаи назари қандай бўлиши керак?
Жавоб :
Суннат биз учун диннинг асосларидан биттасидир. Чунки биз Исломга кирган пайтимизда Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ деймиз. Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, Аллоҳнинг элчисидир деймиз. Бу шундай деганидир: Яъни “биз динимизни ундан ўрганамиз, Аллоҳнинг нимадан рози бўлиб, нимани ёмон кўришини ғазабланишини у бизга билдиради” деган бўламиз. Истар-истамас суннат дегани дин деганидир. Истар-истамас суннат дегани диннинг Қуръондан кейинги қолган ярими деганидир. Зотан Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръонга қаралган пайт бу ҳақиқат ўта очиқ шаклда намоён бўлади. Масалан Аллоҳ Азза ва Жалла бизга Қуръони Каримда доимо айтади ки:
اَط۪يعُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُوا الرَّسُولَ
«Аллоҳга итоат қилинг ва Росулига итоат қилинг» (Муҳаммад:33).
فَاِنْ تَنَازَعْتُمْ ف۪ي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ اِلَى اللّٰهِ وَالرَّسُولِ اِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ
«Ҳар қандай бир мавзуда ихтилофга дуч келсангиз уни Аллоҳга ва Росулига қайтаринг. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз» (Ниса:59). Аллоҳга ҳукм қайтариш дегани Аллоҳнинг китобига қайтишдир. Росулга ҳукм қайтариш эса яшаётган пайтда ўзига, вафот этганидан кейин уни бизга қолдирган суннатига қайтишдир. Ва бу бир ҳашамат эмасдир, бу бир таржиҳ (бошқаларидан кўра абзалроқ кўриш) эмасдир. Аллоҳ Азза ва Жалла айтяпти ки: “Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз тортишиб қолганингиз масалани Росулга олиб боринг. Нима учун? Чунки Аллоҳ ҳузурида Росулга итоат билан Аллоҳга итоатнинг орасида фарқ йўқдир.
مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ اَطَاعَ اللّٰهَۚ
«Ким итоат қилган бўлса шубҳасиз ки у Аллоҳга итоат қилибди» (Ниса:80). Ҳукм масаласида ҳам шундай. Роббимиз Аҳзоб сурасида айтадики:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ اِذَا قَضَى اللّٰهُ وَرَسُولُهُٓ اَمْرًا اَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ اَمْرِهِمْۜ
«Аллоҳ ва Унинг Росули бир ишга ҳукм қилганида, мўмин эркаклар ва аёллар учун (ўз ишларини) ўзларича ихтиёр қилмоқ (ҳуқуқи) йўқдир» (Аҳзоб:36). Фақат Аллоҳ ҳукм қилганида демаяпти Аллоҳ Азза ва Жалла. Аллоҳ ва Расули ҳукм қилганида. Демак ки Аллоҳнинг ҳукмлари сизни мени боғлагани каби, Расулнинг ҳукмлари ҳам бир ҳил бизни боғламоқда. Ҳатто бошқа бир оятда итоат қилмаганларнинг мўмин бўлмаслигига доир Роббимиз қасам ичиб айтадики:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتّٰى يُحَكِّمُوكَ ف۪يمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْۙ ثُمَّ لَا يَجِدُوا ف۪ٓي اَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْل۪يمًا
«Роббингга қасамки улар иймон келтира олмаслар. (Нима қилган тақдирда?) Токи сени ораларида ҳакам қилиб сайлаб, сен қилган ҳукмга ичларида зарра қадар муаммо сезмасдан таслим бўлиб, ва тўлиқ таслимият билан таслим бўлмагунларича». Роббингга қасамки улар иймон келтира олмаслар деяпти Аллоҳ Азза ва Жалла (Ниса:65). Ҳолбуки Аллоҳга итоати Пайғамбарга итоати Аллоҳга итоат каби Аллоҳ Азза ва Жалла бизга маълум қилмоқда. Пайғамбарга мухолифатни ҳам Аллоҳга мухолифат каби инсонга жазога лойиқ бир айб эканини айтмоқда.
فَلْيَحْذَرِ الَّذ۪ينَ يُخَالِفُونَ عَنْ اَمْرِه۪ٓ اَنْ تُص۪يبَهُمْ فِتْنَةٌ اَوْ يُص۪يبَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ
«У (пайғамбар)нинг амрига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» дейди Роббимиз Азза ва Жалла (Нур:63). Демакки у ҳолда Пайғамбарга итоатни Аллоҳ амр қилгандир. Ихтилофда Пайғамбарни суннатига мурожаатни иймон асоси қабул қилгандир. Тортишувларда уни ҳакам қилиб, унинг амрига ва ҳукмига таслим бўлишни иймон асоси қабул қилгандир. Унга исён қилишни, унинг ҳукмларини рад қилишни эса ҳудди Аллоҳнинг ҳукмларини рад қилмоқ каби жазоланиш лозим қилган бир ҳолат қилиб Аллоҳ Азза ва Жалла аниқлагандир. Шундай экан бу суннатни аҳамиятини бизга кўрсатади. Суннатни ва Пайғамбарни орадан чиқаришликнинг ягона натижаси оғишлик (адашишлик)дир. Яъни Нур сурасида Аллоҳ Азза ва Жалла айтадики:
وَاِنْ تُط۪يعُوهُ تَهْتَدُواۜ
«Сиз агар Пайғамбарга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз» дейди Аллоҳ Азза ва Жалла (Нур:54). Демакки Пайғамбарга итоат қилмасангиз ҳидоят эмас залолат ичида қоласиз. Ҳуш, биз нега Пайғамбарга итоат қиляпмиз? Чунки Пайғамбар ҳеч нарсани нафсига кўра айтмаган.
وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوٰىۜ ﴿٣﴾
اِنْ هُوَ اِلَّا وَحْيٌ يُوحٰىۙ ﴿٤﴾
«У (Пайғамбар) ҳавоси (нафси)дан нутқ қилмас. У (нутқ қилган Қуръон, фақат унга қилинган) ваҳийдан ўзга нарса эмас» дейди Аллоҳ (Нажм:3-4). Ва биз Қуръонга қараган пайтимизда Қуръонда бўлмаган тақдирда Пайғамбарнинг инсонлар ичида белгилаган чегаралари Аллоҳ томонидан шаъриат қабул қилингани ва қиёматгача бутун мўминларнинг унга бўйинсунмоғи лозимлигини кўрибмоқдамиз. Масалан бир намуна қилиб айтай бу масалага алоқадор. Биз Жумъа сурасини ўқиймиз. Жумъа сурасида Аллоҳ Азза ва Жалла айтадики:
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِذَا نُودِيَ لِلصَّلٰوةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا اِلٰى ذِكْرِ اللّٰهِ وَذَرُوا الْبَيْعَۜ
«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, (азон ўқилганда) савдони қўйинг (ташланг). Ва Аллоҳнинг зикрига шошилинг…» (Жумъа:9) Савол, Қуръоннинг қаерида намоз учун азон ўқишни Аллоҳ бизга амр қилган? Ҳеч қаерида. Фақат биз пайғамбаримизнинг суннатида саҳобийси билан истишора (маслаҳат) қилганидан сўнг бир саҳобанинг кўрган тушидан рози бўлдилар ва буни намоз учун бир чақириқ қабул қилдилар. Қиёмат кунигача Аллоҳ пайғамбарнинг қабул қилган нарсасини уммат учун шаъриат қилиб тайинлагандир. Ва ҳудди Қуръон ояти билан нозил қилинганидек Аллоҳ томонидан муҳрлангандир. Ва ҳоказо масалан қибла ояти ҳам шундайдир. Яъни Аллоҳ Азза ва Жалла Мусулмонларга айтмоқдаки ёки пайғамбар тўғрисида умматга айтяпдики:
وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّت۪ي كُنْتَ عَلَيْهَٓا اِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِـعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلٰى عَقِبَيْهِۜ
«Сен аввал юзланган қиблани ўзгартиришимизнинг сабаби Расулга эргашувчилар билан ортга бурилиб кетадиганларни бир-биридан ажратиш учундир» (Бақара:143). Сен аввал юзланган қибла, Пайғамбар қайси қиблага юзланар эди? Масжид-и Ақсога юзланар эди. Сўнгра оятлар нозил бўлди Соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани ўзига қибла қилди. Ҳўш, Қуръоннинг бир дона оятида сиз Масжид-и Ақсога юзланасиз каби бир ифода келтирилганми? Йўқ. Уни қўйинг, Пайғамбарнинг туши ҳам уммат учун ҳал қилувчидир. Чунки пайғамбарлар Аллоҳ билан давомли диалог (мулоқот) ҳолатидадирлар. Ва уларнинг Аллоҳ билан ягона диалоглари Қуръони Карим эмасдир. Мисол Иброҳим алайҳиссалом фарзандини сўйишни тушида кўргандир. Ва ўғлига ҳам Аллоҳнинг ҳукмини қуйидагича етказгандир:
اِنّ۪ٓي اَرٰى فِي الْمَنَامِ اَنّ۪ٓي اَذْبَحُكَ فَانْظُرْ مَاذَا تَرٰىۜ قَالَ يَٓا اَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُۘ
«Мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман». Ўғли дедики: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар» (Соффат:102). Яъни айтмади, “Эй отажон! Ҳеч инсон тушида кўрган бир туш туфайли ўз фарзандини ерга ётқизиб сўядими?” демаган, чунки пайғамбарларнинг туши ҳам ваҳийдир. Ва Аллоҳ уларни тушлари билан йўналтирур. Пайғамбаримиз бир куни саҳарлаб турди-да асҳобига айтдики: “Мен бир туш кўрдим Маккага тўғри кетмоқдамиз” деди. Шунда бир Аллоҳнинг қули “Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз кўрган туш туфайли бизни ўлдириш учун қонимизга чанқоқ бир жамиятнинг ичига етакламоқчимисиз? Қани оят борми? Қани Аллоҳ сизга айтдими ўша ерга етакла бизни?” демадилар. Пайғамбарнинг орқасидан Маккага тўғри балки ўта қонли бир жангга йўлга чиқдилар. Ва Аллоҳ бироздан кейин айтдики:
لَقَدْ صَدَقَ اللّٰهُ رَسُولَهُ الرُّءْيَا بِالْحَقِّۚ
«Қасамки, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади» (Фатиҳ:27). Бу жараённи тамоман фақат оят билан эмас, туш билан бошлаганини Аллоҳ Азза ва Жалла кўрсатди. Демакки пайғамбарнинг суннати бир ваҳийдир. Қуръонда ёзмаса ҳам, Қуръонда кўрмасак ҳам агар Пайғамбардан бизга саҳиҳ йўллар билан етиб келган бўлса, биз уни ҳам Аллоҳнинг бир амри, кўрсатмаси сифатида қабул қилиб, унга бўйинсунамиз. Ҳўш, бидъат нима? Бидъат янгилик дегани. Аввал у кабиси кўрилмаган, ўхшаши кўрилмаган бир нарсанинг янги ҳолатда пайдо бўлиши дегани. Бизнинг динда бидъат деган нарса нима? Диний бир мавзуда инсонларни Қуръон ва Суннатда бўлмаган бир дастурни бошлашлари ва буни динга нисбатлашлари деганидир. Бир инсон дир майдонида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган бир ишни қилса, буни нима деб номлантирса номлантирсин, хоҳланг ҳунук бир молга чиройли бир ғилоф қилинг қандай у ҳунук молни чиройлилаштиради, ҳоказо ҳунук амалингизга чиройли бир исм қўйган пайтингиз сизнинг ҳунук амалингиз чиройлилашган бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейди:
إياكم ومحدثات الأمور
«Огоҳ бўлинг, кейинчалик пайдо бўлган нарсалардан сақланинг»
فإن كل بدعةضلالةوكل ضلالةفي النار
«Чунки бутун бидъатлар залолатдир, ва бутун залолат оловдадир». Бидъат Аллоҳ асло қабул қилмайдиган бир амалдир. Оиша онамиз ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
من أحدث في أمرنا هذاما ليس منه فهورد
«Кимки биз динимизда қилмаганимиз ишларни янгилик қилиб чиқарса, у рад қилингандир, мардут (инкор қилинган)дир». Бошқа бир лафзда:
من عمل عملا ليس عليه أمرنافهورد
«Кимки бир амал қилса, қилган амали бизнинг амалимиздан бўлмаса, у амал рад қилинади». Бир амалнинг Аллоҳ наздида қабул бўлиши учун иккита шартга эҳтиёжи бордир.
- Фақат Аллоҳ учун қилиниши керакдир.
- Амал қилинган пайт Пайғамбар шаъриатига мос яъни суннатга бўйинсунган ҳолда бўлиши керакдир.
Афсуски ҳозир инсонлар бутун бу ҳақиқатларга қарамай динда янгиликлар чиқармоқдалар. Ва уни динга нисбатламоқдалар. Ва бундан ҳам ёмони уни бидъати-ҳасанадир демоқдалар. Биз чин юракдан айта оламизки, Имом Молик айтган бир гапни такрорлай оламиз. Ким динда бир янгилик чиқариб ва уни яхши иш эканини айтса, шубҳасизки у Муҳаммаднинг рисолат даъвосига ҳиёнат қилганини иддио қилибди. Бу Имом Моликнинг сўзидир. Имом Молик буни нимага таяниб айтгандир? Аллоҳ Пайғамбарга Қуръонда айтяпди-ку: Сенга Роббингдан нозил қилинганларни инсонларга етказ.
بَلِّـغْ مَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَۜ
«Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ» (Моида:67). Сиз дин номидан бир иш қилаётган бўлсангиз ва Пайғамбар у ишни қилмаган бўлса, умматига ҳабар бермаган бўлса, лекин агар у иш ҳам диндан бўлса, демакки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни инсонларга етказмагандир. Яъни рисолат вазифасига ҳиёнат қилибди. Йўқ агар бу диндан эмас бўлса, сиз диндан бўлмаган бир нарсани динга тиқиб Аллоҳнинг динига ҳиёнат қиляпсиз деганидир. Аллоҳнинг Ислом умматига берган энг катта неъматларидан биттаси, динни якунлаб, оҳирги пайғамбар билан муҳрлаганидир.
اَلْيَوْمَ اَكْمَلْتُ لَكُمْ د۪ينَكُمْ وَاَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَت۪ي وَرَض۪يتُ لَكُمُ الْاِسْلَامَ د۪يناًۜ
«Бугун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим, неъматимни батамом қилдим ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» деди Аллоҳ Азза ва Жалла (Моида:3). Имом Буҳорий ривоят қилишига кўра Яҳудийнинг бири келиб Умар розияллоҳу анҳуга айтдики: “Эй Умар, Сизнинг китобингизда шундай бир оят борки шоят у оят биз Яҳудийларга нозил бўлган бўса эди, биз у кунни байрам қилган бўлардик” деди. Умар розияллоҳу анҳу сўради: “Қайси оят у?” Бироз аввал ўқиганим бугун динингизни камолга етказдим оятини айтди. Нима учун? Яҳудийларнинг дини нега таҳриф бўлди? (ўзгарди) Нега қиёматгача яроқли эмас? Нега умумий эмас? Чунки Аллоҳ динларини тамомламагани учун, олимлар, жоҳиллар, обидлар ҳар ким динга бир нарса қўшди ва оҳир-оқибат дин Мусо алайҳиссалом олиб келган диннинг тамоман зиддига, буткул бошқа динга айланди. Аммо бу дин камолга етказилди. Ва бу Пайғамбардан кейин бир Пайғамбар келмайди. Истар-истамас Аллоҳ Азза ва Жалла бу умматга катта бир неъматни эҳсон қилган бўлди. Баъзи инсонлар қатъиян Аллоҳнинг бу неъматига нонкўрлик қилмоқдалар, Аллоҳнинг бу неъматини қўлларининг орқаси билан урмоқдалар. Бу ерда биз ушбу ҳақиқатни англашимиз лозим. Бир дин ширк жиҳати билан қандай йиқитилса бир дин бидъат жиҳати билан ҳам асослари чиришни бошлайдир. Яъни ҳеч қайси жамият динларига бидъат юқтирмасдан динларига ширк юқтирмагандирлар. Ҳар бир бидъат ширкга борувчи йўл, ширкга очилган бир эшикдир. Балки айнан ширкнинг ўзи эмасдир, аммо бир қадам сўнграси ширкдир. Маккали мушрикларни ўйлашингиз мумкин. Маккали мушриклар қандай қилиб ширк уларнинг ҳаётига кириб келди? Макканинг ташқарисига чиққан пайтларида Каъбадан тош олардилар ёнларига. Айтардиларки: “Каъба Аллоҳнинг наздида қадрлидир. Аллоҳнинг наздида қадрли бўлган бу жойдан бир парча бизнинг ёнимизда бўлсин” дедилар. Яъни ёмон ниятлари йўқ эди, Каъбага яқин бўлишни хоҳлаётган эдилар. Иброҳим алайҳиссалом инсонларга Маккадан бир жойга кетаётиб ёнига тош олишликни қонун қилмаган эди. Қалбларида аввал тош севгиси пайдо бўлди. Тошларни муқаддас эканига эътиқод қилишни бошладилар. Бир қадам сўнгра Амр Ибн Луҳай уларга буд олиб келганида зотан қўллари билан тўқиган бидъатлари билан ўзларини очиқ ширк ҳолига келтирдилар. Мана буни шу каби англанг, бир марта вужудингизга микроб тушса (инфекция қопласа), шамоллаш содир бўлганида сиз касалликлар учун очиқ ҳолатда бўласиз. Бидъат ҳам диннинг микробидир. Яъни зарарли бактерияни бир марта уни вужудингизга олганингиздан сўнг, микробни ўзингизни очиқ ҳолатга келтирган бўласиз. Шунинг учун Мусулмонлар ширк билан мужодала (кураш) қилганлари каби, ширкка қарши бўлганлари каби ҳудди шу шаклда бидъатлар билан ҳам мужодала қилишлари лозим ва бидъатларга ҳам қарши чиқишлари керакдир. Ва ҳеч қайси чиркинлик устидан гўзал ниқоб тақилса ҳам гўзал бўла олмас. Бидъат ҳам бидъати хасана дейишлик билан яхши бидъат бўлиб қолмайди. Пайғамбарнинг ифодаси билан барча бидъатлар залолатдир ва барча залолат оловдадир.
Савол:
Аллоҳ Расусидан сўнгра бугунга қадар исм ва сифат масаласи янгиланишдан сақланмоқда. Қалам мазҳаблари орасида ҳам тортишувлар давом этмоқда. Қуръон, суннат ва саҳоба тушунчаси атрофида ушбу масъалага изоҳ берсангиз?
Жавоб:
Исм ва сифат масаласи қуйидагичадир: Аллоҳ Қуръони Каримда қулларига Ўзини баъзи исмлар ва баъзи сифатлар орқали танитгандир. Бир Мусулмон аввало шуни билмоғи лозимки, Аллоҳга иймон ғайбга иймонни ўз ичига олгандир. Ва ғайбий масъалаларда ақлга ўрин йўқ. Фақатгина таслимият (таслим бўлмоқ) бор ва Аллоҳ нозил қилган нассларга таслим бўлишдан бошқа нарса йўқдир. Сиз Роббингизни таниб, Унга ишонар экансиз Уни кўз билан кўришингиз чорасиздир. Уни кўрганлар сизга Ундан хабар бериши ҳам чорасиздир. Нима қилиш керак? Фақатгина У Ўзини сизга танитган нассларга борича иймон келтириб, таслим бўлишингиз керак бўлади. Яъни салафнинг ифодаси билан айтганда, биз Аллоҳ Ўзини таърифлагани каби таърифлаймиз, Ўзини танитгани каби оламларни Робби бўлган Аллоҳга иймон келтирамиз. Сабаби-иллати нима? Чунки Аллоҳ ғайбдир. Ва ғайб ақл ёки қиёс билан билинмайди. Мисол сизга бир узун нарса ҳақида тушунтирилса ва идрок этмаганингиз билинса сизга айтиш мумкинки; “Қаранг шу дараҳтни кўряпсизми? Шу дараҳт узун бўлгани каби у ҳам шундай узундир”. Кўрган, билган нарсамизга билмаган нарсамизни қиёслаб, ўхшатиб, ўша билмаган нарсамизни ҳам англаб таниб олишимиз мумкин. Аммо оламларнинг Робби Аллоҳ учун бундай нарсаларни қўллаш чорасиз бўлгани туфайли Уни бирор нарсага ўхшатолмаймиз ва бирор нарсага қиёслай олмаймиз, ҳеч нарсани Унга тенг қилолмаймиз. Истар-истамас олдимизда бир дона йўл бўлади, Аллоҳнинг хабар берганларига ишонмоқ, Унинг хабар бергани шаклда Уни танимоқ ва инсонларга танитмоқ. Саҳоба даврида Аллоҳ бир қанча оят нозил қилди. Масалан:
يَدُ اللّٰهِ فَوْقَ اَيْد۪يهِمْۚ
«Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир». (Фатиҳ:10)
Ҳеч қайси саҳоба пайғамбарга қуйидаги саволни беришмади: “Қандай қилиб, бизнинг ҳам қўлимиз бор. Аллоҳнинг қўли (ҳашалиллаҳ) бизнинг қўлимизга ўхшайдими эй Аллоҳнинг Росули?” каби саволлар бермадилар. Иймон келтирдилар ва таслим бўлдилар.
ثُمَّ اسْتَوٰى عَلَى الْعَرْشِۚۛ
«Сўнгра Аллоҳ Аршга истиво қилди». (Фурқон:59)
ءَاَمِنْتُمْ مَنْ فِي السَّمَٓاءِ
«Осмондаги Аллоҳдан амин бўлдингизми?». (Мулк:16)
Ҳеч қайси саҳоба, “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ макондан муназзаҳ эмасми? Аллоҳ замондан муназзаҳ эмасми? Қандай қилиб Аллоҳ «Сен осмондаги Зотдан амин бўлмадингми» дейиши мумкин?” деган саволлар бермади. Фақатгина иймон келтирдилар ва таслим бўлдилар. Ҳатто бу мавзуда шунчалик қалблари соф эдики, Зайнаб онамиз кундошларига шундай деб мақтанардилар: “Сизни валийларингиз никоҳлади, мени эса оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ етти қават осмон устидаги арш устидан никоҳлади” деярдилар. Ҳеч кимни ақлига на макон, на замон келмас эди ва на “ажабо само Аллоҳни қуршайдими қуршамайдими” каби савол ҳам келмас эди. Бунинг сабаби нима? Яҳудийлик тамойилни кўрсатиб, қалам нажосати билан, мантиқ ёмонлиги билан уларни ифлосламаганлари учун бундай гапларни гапирмасдилар. Хўш, буларни ким айтарди? Яҳудийлар айтарди. Аллоҳ оят нозил қилди:
مَنْ ذَا الَّذ۪ي يُقْرِضُ اللّٰهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُٓ اَضْعَافًا كَث۪يرَةًۜ
«Ким Аллоҳга қарзи-ҳасан берса (яъни инфоқ қилса)?! Бас, Аллоҳ унга берганини кўп марта кўпайтириб берур». (Бақара:245)
Мўминлар бу оятни эшитганларида бунга муносабатлари қуйидагича бўлди: “Аллоҳ биздан қарз истамоқдами эй Аллоҳнинг Росули?” дедилар. Ва молларини олиб келиб Аллоҳ Азза ва Жалла йўлида инфоқ қилдилар. Яҳудийлар бу оятни эшитганларида айтдиларки? “Муҳаммадга тушган оятга кўра, Аллоҳ фақир биз эса боймиз, чунки фақат фақирларгина бойлардан (пул) қарз сўрайди” дедилар. Ва Аллоҳ оят нозил қилди:
لَقَدْ سَمِعَ اللّٰهُ قَوْلَ الَّذ۪ينَ قَالُٓوا اِنَّ اللّٰهَ فَق۪يرٌ وَنَحْنُ اَغْنِيَٓاءُۢ
«Шубҳасизки Аллоҳ, “биз боймиз, Аллоҳ эса фақирдир” деганларнинг гапини эшитди». (Оли-Имрон:181)
Аллоҳ билан алоқадор бир оят эшитганда уни инсонларга қиёслаб, кейин эса таъвил қилиш Яҳудийларнинг суннати яъни илк бор Яҳудийларнинг бошлаган ишидир. Аллоҳ билан алоқадор оят эшитганда унга таслим бўлиш ва гапирганда Унга лойиқ жумлалар ишлатиш эса саҳобанинг иймони ва аҳлоқидандир.
لَيْسَ كَمِثْلِه۪ شَيْءٌۚ وَهُوَ السَّم۪يعُ الْبَص۪يرُ
«Аллоҳга ўхшаш ҳеч нарса йўқ. У эшитувчи ва кўрувчидир». (Шуро:11)
Биз бу оятни ўқиган пайтимиз, “Аллоҳ эшитади, биз ҳам эшитамиз (ҳашалиллаҳ) бу ўхшашликдир, шунинг учун таъвил қилайлик” демасдан қабул қилишимиз даркор. Аллоҳнинг эшитиши Ўзининг шаънига мос, У ҳар овозни, ҳар вақт бир-бирига аралаштирмасдан ва ҳар бирини мукаммал шаклда эшита олур. Биз эса чекланган чегарада, овоз иккита бўлдими бир-бирига аралаштирганимиз учун тушунмайдиган ҳолатда эшитамиз. Уни эса шаъни, аъзамати ўта юксакдир. Ва ҳоказо Аллоҳнинг қўли, осмонда экани Ўзининг шаънига ва аъзаматига мос шаклдадир. Яъни биз Аллоҳнинг кўрувчи эканини қабул қилганимизда, қандай қилиб Уни яратилганларга ўхшатган бўламизки, Аллоҳнинг қўлини, кўзини, самода эканини, аршга истиво қилганини қабул қилганимизда асло Аллоҳни маҳлуқотга ўхшатган бўлмаймиз. Лафзларнинг ўхшашлиги ҳақиқатларнинг ўхшашлигини билдирмайди. Сенинг ҳам оёғинг бор, ўтирадиган курсингни ҳам оёғи бор, филнинг ҳам оёғи бор. Барчасининг номини оёқ деймиз аммо ҳеч бирини ҳақиқати бир ҳил эмасдир. Ҳар бири ўз диаметрига, ўз ҳақиқатига мос шаклдадир. Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳнинг сифатлари ҳам Ўз шаънига мос ва хос қиёфададир. Шунинг учун биз таъвил қилмаган ҳолда, ташбиҳ қилмаган ҳолда, тажсим қилмаган ҳолда ва Аллоҳнинг сифатларини бекорга чиқармаган ҳолда, Аллоҳ Ўзини таърифлагани шаклда Роббимизга иймон келтириб ва ҳудди шу тарзда Уни таърифлаймиз. Бу бизнинг исм ва сифат Тавҳиди ҳақидаги иймонимиздир. Таъвил аҳли ҳам, тажсим аҳли, ташбиҳ аҳли ҳам бизга кўра залолатдадир, Аллоҳнинг сифатларини қабул қилмаган, бекорга чиқарган таътил аҳли ҳам бизга кўра барчаси залолатдадирлар. Булар билан алоқадор шуни ҳам айтиш лозим, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилганларнинг барчаси аввал Аллоҳни яратганларига ўхшатиб ташбиҳ хатосига тушиб, тажсим хатосига тушиб, ундан кейин Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишга мажбур бўладилар. Ҳатто таъвил аҳлининг имоми ўлароқ қабул қилинган Фаҳриддин Розий бир китобида айтадики: “Агар биз сифатларга алоқадор ворид бўлган нассларнинг зоҳирларига қарасак, қуйидаги натижани кўрамиз, — Икки кўзи бор, икки қўли бор ва иккиси ҳам ўнг (қўл) бўлган, оёғи, болдири, кўкраги бор, асло Аллоҳга ярашмаган бир манзара ҳосил бўлади. Шундай экан нима қилишимиз лозим? Буларни таъвил қилишимиз ва зоҳирий томонлама қабул қилмаслигимиз лозим”. Ким сенга айтди буларни барчасига иймон келтириш натижаси бундай манзарани ҳосил қилади деб? Демакки сен аввал зеҳнингда ташбиҳга тушдинг, Аллоҳни маҳлуқотларга ўхшатдинг, ундан кейин Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилдинг. Таъвил аҳли ташбиҳдан қочганлари (Аллоҳни яратилганларга ўхшатишни хоҳламаганлари) учун таъвил қилишларини айтадилар. Лекин қабул қилсалар ҳам, қилмасалар ҳам аввал ташбиҳга, тажсимга тушиб, сўнг таъвилга тушадилар. Бу тўрттала йўл ҳам залолатдир. Ҳеч нарса Аллоҳга ўхшатилмайди. Ва Аллоҳ нимани хабар берган бўлса шундай шаклда қабул қилиниши шарт ҳисобланади, чунки бу ғайбга иймоннинг талабидир.
Савол:
Тасаввуф нима? Тариҳий ривожланиши ва бугунги кундаги ҳолати кандай? Ислом тасаввуфга қандай қарайди?
Жавоб:
Тасаввуф луғат билан алоқадор изоҳларга кирмасдан чунки бу ўта кераксиз мавзу эканини фикрлаб бундай бир мажлисда шуни айта оламанки: Аллоҳ Азза ва Жалла инсонни яратар экан инсонни икки жиҳатда яратгандир, Инсонни бир руҳий тарафи, бир маънавий тарафи бордир. Ва инсонни моддий тарафи ҳам бордир. Шайтон инсонларни Аллоҳнинг йўлидан оздирар экан мақсади қуйидагичадир: Баъзи инсонларни моддий тарафларига оғирлик бериш билан оздиради, Баъзи инсонларни руҳий тарафларига оғирлик бериш билан оздиради. Яъни масалан Маккалик мушрикларни дунёга, фарзандга, молга қадр бериб, моддий тарафдан уларни чорлаб йўлдан оздирди. Насроний роҳибларини ғорларга кириб, давомли рўза тутиб, нафсларига азият бериб уларни ҳам ушбу жиҳатдан адаштирди. Ҳўш, пайғамбарларнинг вазифаси нима? Пайғамбарлар инсонларнинг бу икки йўл орасида мувозанат қуришлари учун келадилар. Пайғамбарлар ўлчовдирлар. Нима қилганингиз тақдирда, ҳам моддий тарафга ҳам маънавий тарафга риоя қилган бўласиз, ва манманлик қилган бўлмайсиз. Нима қилганингиз тақдирда ҳирсийлашилади ё руҳий тарафини биринчи ўринга чиқаради ёки моддий тарафини биринчи ўринга чиқаради. Пайғамбарлар шуларни ўргатиш учун келгандирлар. Жамият мустаҳкам бўлган пайтда шайтон инсонларни ёлғизликка ундайди кўпинча. Жамият жуда бузулди, жамиятда жиддий муаммолар бор, сен Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмаяпсан деган тарзда. Шунинг учун сиз бир бурчакка кириб, Роббингизга ибодат билан машғул бўлиб, унинг неъматларига шукр қилишингиз лозим. Бу тўғри, лекин кўрсатилган йўл нотўғридир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам даврида учта саҳоба Пайғамбаримиз уйига келдилар. Имом Буҳорий Анасдан нақл қилади буни. Пайғамбаримизнинг амалини сўрадилар, намозини сўрадилар, рўзасини сўрадилар. Кам кўрдилар, ажабландилар. Бундай ҳолни кутмаган эдилар. Улар ўйлаган эдиларки саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч тўҳтамай намоз ўқийди, тўҳтамасдан рўза тутади, айтдиларки: Аллоҳ буларни келгувси ва ўтган гуноҳларини кечирди, шу туфайли пайғамбар шундайдир. Биз нима қилайлик дедилар. Биттаси айтдики: Мен ҳеч қачон уйланмайман, ўзимни ибодатга бағишлайман. Иккинчиси дедики: Мен ҳеч қачон уҳламайман тунлари намоз ўқийман. Учинчиси айтдики: Мен кундузлари фақат ибодат қиламан. Яъни бунинг таъбири бири емоқни тарк қилишни ваъда (аҳд) қилди, бири ҳотинни, бошқаси уйқуни тарк қилишни ваъда қилди. Аллоҳнинг Расули келганида бу ҳолат У зотга айтилганида учаласини чақирди. “Сизмисиз шу-шуларни гапирган?” “Ҳа эй Аллоҳнинг Расули.” “Мен баъзан рўза тутаман, баъзан ифтор қиламан, баъзан намоз ўқийман, баъзан уҳлайман. Ва аёлларга уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир” дедилар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аслида бу саҳобалар зоҳиран мақтов эшитишлари керак. “МашаАллоҳ, демакки сиз ибодатга шунчалик киришдингиз. Демакки шунчалик Аллоҳ Азза ва Жалла неъматларини ўйламоқдасиз.” Мана шундай мақтов эшитишлари керак, аммо Аллоҳнинг Расули улардан жаҳли чиқди менинг суннатимдан ким юз ўгирса мендан эмасдир деди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Амавийлардаги исроф, ўйин-кулгига муҳаббат, дунё ҳаёти манзарасининг ривожи, инсонларнинг ибодатга аҳамиятсизлиги биринчи сабаб. Иккинчи сабаб, қалам масалаларининг жамият томонидан гапирилиши бошланиши ва инсонлар Ислом ақидасини тушунмасликлари инсонларни изланишга мажбур қилди. Ҳар изланиш йўлининг бошида шайтон ўтиради мутлақо. Сизнинг изланишингизни, сизнинг туйғули тарафингизни ожизлик сифатида қўлланиб сизни адаштиришни хоҳлайди. Шайтон уларга ёлғизликни, насаро роҳибларидан ўрнак олишни, уларга уларни васвас қилиб чалғитди. Лекин илк замонларда инсонлар шундай қилаётгандилар. Балки уйнинг бурчагига тиқилиб олган эдилар, жамиятни тарк этган эдилар, лекин Жума намозига келаётгандилар, жамоат намозига келмоқдалар, ислом жамияти билан бирга яшамоқдалар. Лекин маълум муддат сўнгра зиндиқлар бундан фойдаланиш мумкинлигини кўриб, дарҳол Мусулмон каби кўринишни бошладилар. Инкорчи мулҳитлар Мусулмон каби кўринишни бошладилар. Инсонларни ғорларга кириб олишга, оч юришга, яланғоч бўлишга, нафсга зулм қилишга даъват қилдилар. Ва бунинг номини нафс тарбияси дедилар. Яъни аввал бидъатга шўнғидилар, зухдда ғулувга кирдилар. Жамиятни ва жамоатни тарк қилдилар. Мусулмонларнинг масжидларини тарк қилдилар, ғулувга ботдилар. Бир қадамдан кейин эса фалсафачилар тасаввуф масаласига қўл уришни бошлаганида ортиқ ваҳдати вужут, ҳулул (Аллоҳ билан бирлашиш) эътиқоди, ҳақиқати Муҳаммадийя, нури Муҳаммадий каби Аллоҳ ҳеч қандай далил нозил қилмаган нарсалар тасаввуф номи остида Ислом жамияти ичида ёйилишни бошлади. Яъни тасаввуфнинг боши зуҳддир. Зуҳддан кейинги қадам инсонларни амалий маънода бидъатга тушиб адашишидир. Учинчи қадам эса тасаввуф ва тасаввуф билан бирга ширкнинг фалсафий суратда тасаввуф ниқоби остида Мусулмонларнинг кун тартибига киришидир. Ана шундан кейин тасаввуф ортиқ на эътиқодий маънода ва на амалий маънода ямаб бўлмас ҳолга келган. Масалан бир мисол қилайлик бугунги кунда тасаввуф деганимизда нимани тушунамиз тасаввуфдан? Ҳаллосий Мансур айтадики: Мен тушимда Роббимни кўрдим. Роббимга айтдимки: Сен кимсан? Айтдики: Мен сенман, сен эса менсан. Исломнинг энг асосий ақоид негизларидан биттаси, Аллоҳ яратгандир, қул яратилгандир ва иккиси бир-биридан фарқлидир. Мен Роббимдан сўрадим: Сен кимсан? Шу журатга, жасоратга қаранг? Сен кимсан? Менга айтдики: Сен менсан, мен эса сенман. Яъни мен билан сенинг орамизда ҳеч қандай фарқ йўқдир. Бутун мутасаввуф (суфий)ларнинг бугунги биз билганларимиз (зотан бироздан кейин тушунтираман биз билмаган инсонлар бўлиши мумкин.) Аммо биз билганларимизнинг умумий мақсади фанофиллоҳдир. Фанофиллоҳ Аллоҳда йўқолиш (ҳар нарсада Уни кўриш) деганидир. Аллоҳда йўқолмоқ дегани нима дегани? Аллоҳ билан бутунлашмоқ, Аллоҳда эримоқ, коинотда Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай борлиқни кўрмаслик деганидир. Муҳйиддин Аробий айтади-ку: Мен будпарастлардан жаҳли чиққанларни тушунмайман, мен сигирга сиғинганларни тушунмайман, мен оловга сиғинганларни тушунмайман, чунки коинотда ҳамма нарса Аллоҳдир зотан. Будга сиғинган ҳам Аллоҳга сиғиняпти, оловга сиғинган ҳам Аллоҳга сиғиняпти, сигирга сиғинган ҳам Аллоҳга сиғиняпти. Тасаввуфнинг инсонларни олиб боришни истаган нуқтаси бирликдир, ваҳдатдир. Улар зотан буни ваҳдати вужут дейишади. Ҳамма нарсани Аллоҳнинг зотида тўплаш (йиғиш), ва Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсани кўрмаслик дейишади. Лекин бу ишни қуйидагидек қилишади: Тасаввуф йўлига кирган инсонларни, барчасини бу нуқтага етишиши иложисиздир. Уч-тўрт дона пўстга (терига) ўтирган (маъноси: пирлик даражасига чиққан), бу ишни дароматини еган одамлар бор. Бошқалар уларнинг воситасида Аллоҳга етишадилар. Биз “Тавҳид дергиси”да тасаввуфга боғлиқ битта силсила ёзув ёзгандик, у ерда ҳам тасаввуф ва истиғоса (ёрдам сўраш) деган бир бўлимида ушбу тушунтириб ўтганларимни кўришингиз мумкин. Тасаввуф китобларида баён қилинган бир қисса: Бир киши Жунайд Боғдодийдан сўрабди: Мен бу тарафдан у тарафга дарёдан кечиб ўтиш учун нима қилишим керак? Мадад ё Жунайд, мадад ё Жунайд деб ўтишинг мумкин дебди. Кейин эса дарёнинг қарши тарафига ўтар экан, қараса-ки Жунайд ё Аллоҳ деяпти, шунда ҳалиги киши “мен ҳам ё Аллоҳ деб айтай-да тўғридан-тўғри Аллоҳни чақирай” дебди. Ё Аллоҳ дегани онда чўкишни бошлабди. Сўнгра ё Жунайд ё Жунайд ё Жунайд дея қийналиб ўзини буғилиб ўлишдан қутқарибди. Кейин Жунайд Боғдодийнинг ёнига келибди. Нега сен ё Аллоҳ деганингда ўтиб кетаяпсан мен эса ё Аллоҳ десам чўкаяпман? Дебди. Сен ҳали Жунайднинг мартабасига етмадинг, Аллоҳнинг мартабасига етишни ўйлаяпсанми? Дебди Жунайд. Албатта буни Жунайд Боғдодий шундай бир воқеани бошидан кечирган деб баён қилмаяпман. Аммо тасаввуф аҳли ишонган ва китобларида ёзилган нарсалардан бири шудир. Туркияда тасаввуфнинг энг машҳур сиймоларидандир. Биттаси (шаҳсий кенгашларида ҳам эмас) камераларнинг қаршисида ҳеч ҳаё қилмасдан, “тери суякка айланди, Маҳмуд дегани кўринди” деган эди. Яъни Аллоҳ унинг шайхини кўринишида ташқарига чиқиб инсонларга кўринганини назарда тутган. Алусий Руҳ-ул маоний тафсирида (бу ҳам ўша ёзганларимизнинг ичидан топишингиз мумкин бўган нарса). Наҳл сурасидаги неъматларни берган Аллоҳ эканига доир бир ояти каримани тафсир қилар экан айтадики: Мен кичкиналигимда бир шайхнинг ёнига бордим. Менга айтдики: Ўғлим, ҳеч қачон қийналиб қолганингда ё Аллоҳ демагин. Чунки Аллоҳ сени оғир ҳолдалигинг туфайли эҳтиёжларингни кетқизмайди. Аллоҳнинг валий қулларини ёрдамга чақир деди. Яъни тасаввуф ақоид ўлароқ қилган мақсади инсонларни Аллоҳ билан бутунлаштиряпмиз, Аллоҳ билан бирлаштиряпмиз жумласи остида аслида баъзи инсонларни қул ҳолига келтиришни, улардан қўрққан, уларнинг ёрдамига талпинган, қийналиб қолганида Аллоҳдан эмас улардан сўрайдиган мушрик бир доира етиштирга ҳаракат қилмоқдалар. Яна ҳам ҳавфлиси эса бундан ҳам ёмони эса тасаввуф арбобларининг барчаси бўлмаса ҳам, бир қисми инсонларни Аллоҳнинг шаъриятидан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Яъни ҳалолларни ҳаром, ҳаромларни ҳалол ҳолатига келтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бугун кўпгина тасаввуф арбоби ушбу шогиртнинг одоблари боби номи остида қуйидаги гапни айтмоқдалар: Сен шайхингни ҳаром иш қилганини қўрсанг ҳам бунга эътироз қилолмайсан. Чунки унинг бирор билган нарсаси бордир мутлақо. Сен билмаган масала бўлиши мумкин. Ўрнак ўлароқ нимани кўрсатишяпди? Ҳизр алайҳиссалом билан Мусо алайҳиссаломнинг қиссасини кўрсатишяпди. Шогирт шайхига эътироз билдиролмайди. Одам ўлдирса ҳам, зино қилса ҳам, ҳатто буни шундайин бир хунук нуқтага олиб боряпдиларки, шогирт ўз аёлини шайхини ётоқда кўриб қолса, “кўзларингни адашганига ишонасан, аммо шайхингни бундай ишни қилганига ишонолмайсан” демоқдалар. Бу бир томондан Аллохнинг чегараларини олиб ташлашдир. Бошқа томондан инсонларни инсонларга қул қилмоқдир. Туркияда мартабаси энг юқори бўлган тасаввуф арбобларидан биттаси Каромат деб қуйидагини айтади: Фалончи шайх бир куни кулибдимуш, шогиртлари эса ундан сўрабдилармуш: Ҳазрат нега кулдингиз? “Бўтан жойида бир аёл чўмилаётган эди, сочини тараётиб тароқ сочига илакишди, мадад ё шайх деди. Биз эса бориб уни қутқардик. Йўқол аҳлоқсиз ғофил. Инсонларни аёлларини яланғоч чўмилаётганида сен рентгенчимисан? Сен аҳлоқсизмисан? Сен беномусмисан? Умматнинг ҳотинлари адирда дарёда чўмилар экан сен умматнинг ҳотинларини пойлаяпсан. Буни ташқаридан бирор киши гапирса инсонлар уни ўлдиради, номус даъвоси деб. Аммо шайхлар инсонларни қалбида шундай бир жой олиб, ўзларини Аллоҳнинг ўрнига қўймоқдаларки инсонлар бундай нарсаларга (номус инсонларнинг нозик жойлари) Инсонлар бунга ҳам эътироз билдирмаяпдилар. Ибриз китобида Абдулазиз Даббоҳнинг шогирти шайхида кўрганларини ҳикоя қилади. Шайх қилган ўғирликни каромат деб баён қилади. Яъни шайх бир одамнинг чўнтагидан пул олибди, шуни каромат демоқда. Агар тасаввуф шу бўлса, Аллоҳнинг ўрнига параллел Аллоҳлар етиштириш бўлса, пайғамбарнинг ўрнига янги элчилар етиштириш, уларга ваҳий келади, илҳом келади, туш кўрадилар, тушларида уларга китоб берилади. Тасаввуф агар аҳлоқсизлик бўлса, шайхларнинг бегуноҳлигига ишониш бўлса, Аллоҳ ҳаром қилганларини улар учун ҳалол қилиш бўлса, бундай бир залолатни Мусулмонлар қабул қилишининг иложи йўқдир. Мана бундай бўлиши мумкинми баъзи инсонлар зуҳд ҳаётига балки тасаввуф дейишар. Бўлиши мумкин аммо биз кўрмадик. Яъни бор бўлиши мумкин биз билмаслигимиз мумкин. Бўлиши мумкин. Бир киши зуҳд ҳаётини бошидан кечираётгандир, жамият уни бузгани учун у эса жамиятни тузатолмагани учун бир чеккага қочгандир. Фитна пайтида чеккага қочишга ислом руҳсат беради чунки. Ва бу ҳолатга ҳам тасаввуф деётгандир. Шундай бўлиши мумкинми? Бўлиши мумкин. Яъни хоҳ зуҳд бўлсин, хоҳ тақво, хоҳ тасаввуф, муҳум эмас. Аммо умумий билинган ва бор бўлган тасаввуф асло ислом қабул қиладиган нарса эмасдир. Мавжуд тасаввуф Ислом умматининг тамбаллашиб, ғарбнинг қулига айланган, ғарбнинг фойдалангани энг муҳум чизгилардан биттасидир. Бугун ғарб дунёси Ислом оламида ишғол қилинмаган бир қарич ҳам тупроқ қолдирмадилар. Аёллар фарзини аҳамиятсиз ҳисобладилар, болаларни қатл қилдилар аммо ўша ғарб Мавлонога эга чиқмоқда. Бизнинг курашимиз Ислом биландир. Бу бир ҳочли курашидир деган одамлар Мавлоно йили эълон қилмоқдалар, Мавлонони эга бўлмоқдалар, у ерни дунё маданият меъросига қўшмоқдалар. Нега аҳир Исломга уруш эълон қилганлар навбат тасаввуфга келганида тасаввуф ва тасаввуф арбобларига соҳиб бўлмоқлалар? Чунки тасаввуф инсонларга тамбалликни ўргатяпти, қўрқоқликни ўргатяпти, тоғутларнинг ҳукм қилишини қадар деб қабул қилишни ўргатяпти. Бу эса уларга маъқул келяпти. Сиз Ислом оламида бошдан кечирилган зулмларни бир мутасаввиф (суфий)га айтганингизда “бу Аллоҳнинг қадаридир зикр қилмаганимизнинг натижасидир, биз етарлича вирд (кунлик зикр)ларимизни қилмаганимиз учун булар бизни бошимизга келгандир” дейдилар. Аммо сиз уларнинг шайхларини, катталарини, қуръон ва суннат атрофида ҳатто ҳикмат билан ҳатто танқид қилмоқчи бўлсангиз асло бундай нарсаларни қабулининг иложи йўқдир. Аллоҳга куфр келтирган дунёвийларни, Аллоҳга қарши бўлган демократларни бағриларига босадилар аммо сиз уларниинг йўлбошчиларига оғиз очсангиз, сизни душман дея бутун дунёни бошингизга тўплайдилар. Тасаввуф параллел бир диндир. Бугун Туркияда мана паралел ташкилот, паралел давлат демоқдалар. Асл ҳавф паралел Аллоҳлар, паралел пайғамбарлар, паралел китоблар бугун Аллоҳнинг китобини ҳеч ҳам ўқимасдан фақат шайхлари ёзган китобларни ўқиётган инсонлар бор.Қуръонга паралел китоб етиштирганлар бор. Аллоҳнинг Каъбасига паралел қабрлар етиштириб Каъбадан ҳам кўпроқ у ерни зиёрат қилган, Каъбадан ҳам кўпроқ у ерда умр кечирган инсонлар бор. Асл эътироз қилиниши керак бўлганлар шулардир. Ушбу шаклдаги баён қилинган тасаввуфни Тавҳид аҳли бир Мусулмоннинг қабул қилишини иложи йўқдир. Лекин айтиб ўтганимиздай агар зуҳдга, тақвога кимлардир тасаввуф десалар биз билмаймиз, ва бунинг мисоллари бор бўлса ҳам муҳум эмасдир, муҳум бўлгани ҳақиқатларидирШунинг учун айтадиган бошқа гапимиз йўқдир.
Савол:
Кимдир сизни жиҳодчи, кимдир эса жиҳод душмани деб қабул қилади. Бу мавзу тўғрисида нималар дейишни хоҳлайсиз?
Жавоб:
Жиҳод масаласида инсонларнинг бир қисмини ифрот (ғулув)да, бир қисмини эса тафрит (тескари ғулув)да деб ўйлайман. Нима учун?Баъзи инсонлар Исломда жиҳод йўқ эканини, ҳозирги замонда Қуръонда айтилган ёки пайғамбаримиз амал қилгани каби жиҳод қилинишининг иложи йўқ эканини, чунки модерн дунёнинг бунга лойиқ эмаслигига ишонадилар. Ва шунга биноан жиҳод билан боғлиқ нассларни таъвил қиладилар. Бу тафритдир. Ва яна жиҳод мавзусида ифрот қилган инсонлар бор. Ҳуддики дин фақат жиҳоддан иборат, дин фақат қатлдан иборат, жангдан иборатдек. Жанг қилган ҳамма яхши, жанг қилмаганлар ёмон. Жанг қилганлар Аллоҳга яқин, қилмаганлар мунофиқ ва Аллоҳдан узоқ. Жиҳод қаврамини қитол (қотиллик) қаврами билан таққослаган ва бошқа нарсани қабул қилмаган инсонлар бор. Биринчи тоифа зотан кофир. Чунки шариятнинг ҳукмларидан ва энг очиқ ҳукмларидан бирини инкор қилганлари туфайли, қабул қилсалар ҳам қилмасалар ҳам ундайлар куфр аҳлидирлар. Иккинчи тоифа эса йўлдан озган, ҳаддидан ошган тоифадир. Жиҳод нима? Аввало шуни айтиб ўтай. Жиҳод банданинг Аллоҳ йўлида мужодала қилишидир (курашишидир). Ва Қуръон ва суннатга кўра буни икки ҳил йўллари бор:
- Бир инсоннинг Абу Мусо ал-Ашъарийнинг ҳадисида ворид бўлгани каби Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жони билан жанг қилиши, ҳарб майдонларида қад ростлаши бу бир жиҳоддир. Қитол деганимиз жанг деб айтганимиз жиҳоддир. Ва бу Тавба сурасида Роббимизнинг ифодаси билан
اَعْظَمُ دَرَجَةً عِنْدَ اللّٰهِۜ
«Аллоҳ ҳузуридаги энг юксак мартабадир» (Тавба:20). Инсонларни Исломга даъват қилиш, уларга ҳайрни етқизиш бу бир жиҳоддир. Пайғамбаримиз Маккадаликларида Аллоҳ Азза ва Жалла унга айтдики:
فَلَا تُطِعِ الْكَافِر۪ينَ وَجَاهِدْهُمْ بِه۪ جِهَادًا كَب۪يرًا
«У (Қуръон) билан кофирларга қарши катта жиҳод қил» деди Аллоҳ Азза ва Жалла (Фурқон:52). Демакки Қуръонни инсонларга тушунтириш, инсонларни Қуръонга даъват қилиш, Аллоҳ наздида катта жиҳод экан. Пайғамбаримиз Мадинага келганларида Аллоҳ унга оят нозил қилди:
يَٓا اَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِق۪ينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْۜ
«Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур» (Таҳрим:9). Аллоҳнинг Расули кофирлар билан жиҳод қилди аммо ҳеч қачон қилич-қалқон билан қуролланиб мунофиқлар билан жиҳод қилмадилар. Демакки Аллоҳнинг Расули мунофиқларнинг ўйинини бузиши сиёсий баъзи ҳамлалар қилиб, уйларда ўтириб уларнинг тузган режаларини пучга чиқариш яъни сиёсий заковат билан мусулмонларни ҳавфлардан ҳимоя қилиш бу Аллоҳ йўлида қилинган бир жиҳоддир. Илм талаб қилиш ҳам жиҳод, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда айтадиларки: “Ким менинг масжидимга келиб, бир хайрни ўрганса ёки хайрни инсонларга ўргатса, у Аллоҳ йўлидаги мужоҳид кабидир”. Баъзан инсоннинг нафсида мавжуд бўлган фужурни, ёмонликларни поклаш учун қилинган ибодатлар, нафс тарбияси ва тазкияси бу бир жиҳоддир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган ривоятда айтилади:
المجاهدمن جاهد هواه في طاعةالله
«Мужоҳид Аллоҳга итоат қилиш хусусида ўз нафси билан курашган кишидир» (Аҳмад ривояти). Демакки жиҳод ҳилма-ҳилдир. Курашлар ҳилма-ҳилдир. Баъзиси қитол (қотиллик)дир, баъзиси даъватдир, баъзиси нафсни тарбиялашдир, баъзиси илм ўрганишдир, баъзиси Аллоҳ йўлида инфоқ қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдики: Аллоҳнинг молларида етарлича мажбуриятини бажарган одам Аллоҳ йўлида ғазва (жанг) қилган одам кабидир деди соллаллоҳу алайҳи васаллам. Яъни сиз мўминларнинг моллари унга омонат топширилган бир муҳосабачи (ҳисобчи) ёки бир ғазначи бўлишингиз мумкин мисол. Ўта эҳтиёткор бўласиз. Пайғамбар сизни Аллоҳ йўлида жиҳод қилган деб буни ҳам бир жиҳод қабул қилмоқда. Чунки бир инсон ўғрилик қилмаслиги, исрофга кирмаслиги учун нафси билан курашиши лозим бўлади. Бу ҳам Аллоҳ Расулининг наздида бир жиҳоддир. Истар-истамас бутун буларни бир жойга тўплаб, жиҳод мана шудир, бундан бошқаси жиҳод эмасдир деган инсонлар нима бўлганда ҳам ҳаддидан ошган инсонлардир. Нега баъзи инсонлар мени жиҳодчи дейишади? Баъзилар эса жиҳод душмани дейишмоқда? Аллоҳнинг динида намоз борлиги каби, закот борлиги каби, рўза борлиги каби, жиҳод ҳам бор бўлгани учун ва биз гапларимизнинг орасида жиҳод ва жиҳоднинг фазилатлари, жиҳоднинг заруратларини гапирганимиз туфайли ғарбликларга ялтоқлик қилишни хоҳлаган, ғарбликларни жиҳод қаврамини эшитишни хоҳламасликларини билганлари учун бизни ёмонлаб қоралаш мақсадида жиҳодчи демоқдалар. Ўйлаяптиларки жиҳод қаврамини гапирган ҳар кимга жиҳодчи дейилиши лозим, терорист дейилиши лозим. Мен Аллоҳ ҳукмларидан биттасини инсонларга тушунтирганим учун кимдир мени жиҳодчи деса ёки терорист деса бажонидил қаршилигим йўқ. Мен Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилишда давом этаман. Жиҳод душмани дейдиганлар нега жиҳод душмани дейишади? Жиҳодни аввалига маълум бир нуқтага тўплаган инсонлар Кейин эса умумда жиҳодга ўзларича эгалик қилиб, ҳудди оталарини моллари каби муомала қилмоқдалар. Яъни сиз уларнинг жамоатларига қўшилмаганингизда, уларнинг жамоатларини тасдиқламаганингизда ёки баъзи қилмишларини танқид қилганингизда, бизни танқид қилди, бизга қўшилмади демаяптилар, “бу жиҳод душманидир” демоқдалар. Чунки ўйлаяптиларки жиҳод уларга оталаридан меъросдир. Ким жиҳод ҳақида гапирса жиҳодни танқид қилган бўлади. Ва бу уларни қандайин бир бузуқ фаросатга эга эканликларини кўрсатади. Уммат уммат деганларига қараманг. Биз умматчимиз дейдилар. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки уларнинг жамоатларидан бўлмаганларнинг улар учун ҳеч қандай ҳурмати йўқ. Ўттиз йиллик тарихнинг тамоми шуни кўрсатади. Агар бир жойда тўпланиб ўн йил ўн беш йил яшасалар, кечқурун иҳтилоф қилишса эрталаб бир-бирларини сўйишни бошларлар. Ўн йил кўкракни кўкракка босган биродарлари уларни жамоатидан чиқса, уни ўлдириб, қонини ҳалол кўра олишяпти. Қани жиҳод эди-ку масъала? Қани сиз учун мужоҳидлар ўта муқаддас эди-ку? Аллоҳ, Унинг йўлида жиҳод қилганларни ҳидоятга эриштирар эди-ку, қани? Буларни барчаси фақатгина ниқоб, барчаси фақатгина ҳикоядир. Мен инсонларни Аллоҳга даъват қилган бир даъватчиман. Шундай экан кимдир чиқиб айтсаки: Мен Ҳолис домланинг услубини ёқтирмайман, Ҳолис домланинг тушунтириш тарзини ёқтирмайман. Ҳолис домланинг жамоатлашма шаклини ёқтирмайман деса мен эса айтсамки: Бу одам даъват душманидир, Аллоҳга даъват душманлиги қиляпти десам… Ҳаддимдан ошган бўламан. Чунки Аллоҳга даъват якка менгагина таълуқли эмасдир. Мен фақат Аллоҳга даъват қилишлик билан шарафга эришган, ушбу карвоннинг йўлчиларидан бир йўлчиман. Мени танқид қилганлар Аллоҳни танқид қилган бўлмайди. Мени танқид қилганлар динни танқид қилган мунофиқлардан бўлмайди. Ва ҳоказо ҳар қандай бир ташкилотни, ҳар қандай бир жамоатни танқид қилганингизда, сиз жиҳодни танқид қилган бўлмайсиз. Ҳа, жиҳод фарздир. Намоз каби, рўза каби, закот кабидир. фақат жиҳод йўқ деганлар қанчалик хатоли бўлса, жиҳодни фақат қитолга қисқартирганлар ҳам шунчалик хатолидирлар. Жиҳод йўқ деганлар қанчалик ҳатоли бўлсалар, уларга мўлжалланган танқидларни жиҳодга мўлжалланган танқид деб қабул қилган ва жиҳодни шахсий (оталарининг) моли деб ўйлаганлар ҳам ҳудди шунчалик хатолидирлар. Биринчи тоифани Аллоҳ ҳидоят қилсин. Иккинчи тоифани ва бизни Аллоҳ ислоҳ қилсин. Яъни даъват масаласида бизни қандай хатоларимиз бўлса, Аллоҳ бизни ислоҳ қилишини, биродарларимиз бизга насиҳат қилиб йўл кўрсатишларини таманний қилаётган бўлсак, Аллоҳ уларни ҳам ислоҳ қилсин, инсонларнинг уларга қилган насиҳатларига қулоқ солишларини насиб этсин деб қоламиз.
Савол:
Исломга даъват жараёнида тажрибаларга эришдингиз. Ислом даъватининг гўзал ва умид берадиган ривожларининг олдидаги муаммолар нималардир?
Жавоб:
Яъни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор гўзалликни кўрганларида айтардиларки: Фазли билан неъматлар тамомга эришган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мен ҳам дунёда бор бўлган Ислом даъватига қараганимда кўнгил ҳотиржамлиги билан шуни айта оламанки: Фазли билан неъматларни тамомга эриштирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Чунки мавзунинг энг бошида айтганим каби даъват масаласида ҳақиқатда дунёда ўта яхши ривожланишлар бўлмоқда. Лекин бутун буларга қарамай камчиликларимиз бор, хатоларимиз бор. Булар муҳокама қилиниб бартараф қилинса, ислом даъвати янада гўзал нуқтага эришади. Бунга ишонаман. Менинг кўрганим, шахсий қаноатим ислом даъватининг биринчи муаммоси тамсилият муаммосидир. Бу даъво азиз бир даъводир. Бу даъво мартабаси паст бўлган бир даъводир. Шундай бўлгани учун ҳам бу даъвони тамсил қиладиган инсонларнинг аҳлоқдари, ҳаётлари, режалари ва дастурлари бу даъво билан мувофиқ бўлиши лозим. Афсуски дунёнинг аксар ерида бундай муаммо мавжудки даъвонинг юзи бўлган, даъвони тамсил қилган инсонлар бунинг ҳаққини тўлиқ маънода беролмаяптилар. Масалан тамсилиятдан қасд қилганим нима? Бир даъватчи ҳақни ва ҳақиқатни инсонларга етқизяпти, кейин эса Аллоҳ уни динида имтихон қиляпти. Имтихонда қийналганида динидан таъқиз қилишни (воз кечишни) бошлайди. Гапирилмаслиги керак бўлган гапларни гапиради. Ва эса инсонлар “ана қара шу одам эмасмиди кечагина бизга шу-шуларни тушунтираётган? Қаранг Аллоҳ уни имтихон қилганида дарҳол қадамини орқага бурди. Даъвонинг юзи бўлган инсонларнинг хатоларини уларнинг қилган даъвосига юклатилмоқда. Бир инсон даъвони тамсил қилишга мажбур эмас кўтара оладиган юкингизни тагига киришингиз керак, қанчасини кўтара олсангиз шунчасини тагига кирасиз. Шунинг учун инсонларни Исломга даъват қиладиган инсонлар аввал ўзларини таниб олишлари керак. Сўнгра атрофдаги бу ишни билувчи Мусулмонлардан “мен бу ишни аҳлиманми йўқми, мен бу даъвонинг кўринган юзи эшитилган овози бўла оламанми ўзимнинг ҳудудимда? Деб фикр сўрашлари лозим. Акс ҳолда нотўғри тамсилият даъвога зарар ўлароқ қайтадилар такрордан. Иккинчиси жиддий муаммо эса даъват масаласида яккахон фаолиятларнинг жамоавий фаолиятлардан олдин бўлишидир. Яъни аксар инсонлар муофақиятларини, ҳайрларини бошқалар билан баҳам кўришни хоҳламайдилар. Энг ёмон очкўзлик ҳайр масаласидаги очкўзликдир. Табиийки бир қанча даъватчи яъни “мен зотан баён қиляпман, мен зотан ёзяпман, мен зотан кимларгадир етқизяпман” деган тушунчаси билан жамоатлашиб Мусулмонларнинг кучи ва ёрдами билан бу ишни бир нуқтага кўчиришдан узоқ турадилар. Ҳақли баъзи сабаблари бўлиши мумкин, бошдан кечирилган хато тажрибалар, Мусулмонларнинг баъзи инсонларни ярим йўлда ташлаб кетишлари уларни шундай тушунчага келтириши мумкин. Аммо шу ҳам бир ҳақиқатдирки агар биз бу даъватнинг бутун дунёга ёйилишини хоҳласак, якка тартибдаги ишлардан узоқ туриб, кўпроқ жамоавий Аллоҳнинг ёрдами ва баракаси бор бўлган ишларга йўналишимиз керак. Аммо афсуски бу масалада Мусулмонлар ҳануз кераклича етукликка эришмагандирлар. ИншаАллоҳ Роббим қандай бу қадар неъмати билан бизга лутф қилган бўлса, бир кун яна лутф қилади ва дунёдаги бутун даъват ҳаракатлари бир жамоат ҳолатида, бир иморат ҳолатида ҳаракат қила олишади. Учунчи ўлароқ мен кўрган катта муаммолардан биттаси бу даъватга кўнгил қўйган инсонларнинг энергияларининг даъват соҳасига сарфланмаслигидир. Яъни дунёнинг кўп жойида саноғи балки кўп бўлмаган инсонлар бу даъватни қабул қилган ва бу даъватга кўнгил қўйгандирлар. Аллоҳнинг турли даъватчиларни восита қилиши билан содир бўлган бу. Лекин соҳадаги мавжуд энергия буткул маънода соҳага бағишланмаслик муаммоси бор. Яъни моли бўлганлар молини, бир истеъдоти бўлганлар истеъдотини, зеҳнли фарзанди бўлганлар зеҳнли фарзандини. Албатта бу кимнинг вазифаси? Бу, инсонларни йўналтирувчи даъватчиларнинг вазифасидир. Аввал бир одамда қай турдаги ҳайр борлигини аниқламоқ, сўнгра унга ўша ҳайрни қандай қилиб Аллоҳнинг динига ишлатиш мумкинлигига доир йўл кўрсатмоқ бу даъватчиларнинг вазифасидир. Албатта бу ҳам яна иккинчи модда билан боғлиқдир. Яъни якка ўзлари бўлганлари учун бир қанча даъватчилар, инсонларни ҳайрли қирраларини аниқлаш ва ҳайрга йўналтириш каби ҳаракатларни қилолмайдилар. Ушбу учта муаммо бартараф бўлган тақдирда ишонаманки Ислом даъвати бугунги турган жойидан яна ҳам кўпроқ яхши нуқтага етади иншаАллоҳ.
Савол:
Сизлар мустақил жамоат эканингиз маълумдир. Лекин тизим ва медиа доим сизни баъзи тузилмаларга боғламоқдалар. Бу мавзу ҳақида нималар дейишни хоҳлайсиз?
Жавоб:
Пайғамбар алайҳиссалам инсонларни Тавҳидга даъват қилганларида мустакбир (кибли)лар бир ҳақиқатни тушуниб етдилар. Пайғамбарлар инсонларни фитратида бўлган нарсага даъват қилардилар. Ва пайғамбар инсонларни даъват қилган нарсаси ҳам ақлга ҳам виждонга, ҳам туйғуга, ҳамда фитратга уйғундир. Айтдиларки: “Биз бу даъватнинг қаршисида туролмаймиз. Айниқса эзилган, ҳақлари поймол қилинган, чўрилаштирилган инсонлар пайғамбарларнинг даъватига эргашар эдилар иззат топиш учун. Нима қилдилар? Инсонлар энг ёмон кўрган лақабларни пайғамбарларга мос кўрдилар. Сеҳрбоз дедилар, қоҳин дедилар, шоир дедилар, мужнун дедилар Қуръони киримдан ўрганганимизча. Сизнинг мақсадингиз инсонларга яхшилик қилиш эмас, ер юзида буюк бўлиш, мартаба, мавқе мол-мулк қўлга киритиш дедилар. Фиръавн Мусо алайҳиссаломга айтгани каби. Сени илоҳларимиз урибди дедилар. Сен жинни, руҳий касалсан дедилар пайғамбарларга. Ҳўш, бу ерда савол шу: Ҳеч бир пайғамбар ўзига йўналтирилган бундай ҳақоратларга лойиқ бир иш қилдими ҳаётида? Қилмади. Ҳўш, мушриклар ёлғончи деганларида аслида энг тўрғи сўзлилар пайғамбарлар эканини билмасмидилар? Шоир деганларида аслида Қуръон шеър эмаслигини билмасмидилар? Қоҳин деганларида Пайғамбаримиз қоҳин эмасликларини билмасмидилар? Билардилар. Аммо халқ билан даъватнинг орасига тўсиқ қўйиш учун халқ кариҳ кўрган, ёмон деб билган баъзи лақабларни пайғамбарларга қўярдилар. Бугунги кунимизда ҳам оммавий туғён шундай иш қилмоқда, аввал баъзи болиқларни ёки баъзи жамоатларни, баъзи исмларни марка ҳолатига келтириб, уларни ёмонламоқдалар. Қанчалик ёмон, инсонлар ҳуш кўрмаган нарсалар бор бўлса барчаси билан нисбатламоқдалар. Бу баъзан бир жамоат яъни одатда бир жамоат бўлади, бутун дунёдаги Исломий бир бўлакдан жамоатни оляптилар. Бир даврлар Иҳвон эди. Бир даврлар ал-Қоида эди. Ҳозир эса ИШИД. Шу кунларда яна такрор Боко Харам ва шунга ўхшаш ташкилотлар. Бир пайтлар Туркияда Ҳизбуллоҳ эди масала. Бир пайтлар Эърончилар эди, яна бир пайтлар Саудчилар эди. Битта лақабни марка ҳолатига келтириб, кейин медиа орқали, тоғутларнинг сеҳрбози бўлган ўзларини дин одами деб номлаган дин тужжорлари воситасида, ўша тушунчани, ўша маркани инсонларни кўз ўнгида хунуклаштира олаганларича хунук ҳолга келтирмоқдалар. Қилмаган туҳматлари қолмаяпти, гапирмаган ёлғонлари қолмаяпти. Агар ҳар қандай бир жойда бирор даъватчи чиқса ва у оломонни таъсирлантиришидан қўрқсалар, тўғридан тўғри ўша даъватчига ўша белгини қўядилар. Ва уни ўша белги билан номлайдилар. Масалан биз, биз билан алоқадор бошимиздан кечирганимиз бирор нарсани олайлик. Ҳозир Силиврида қамоқхонада ётган тўртинчи даражали бир ички ишлар ҳодими бор эди. Ўша пайтларда биз билан гаплашганида ФЕТОчи бир одам эди. Менга айтгандики: Биз сизни ал-Қоида эмаслигингизни биламиз, буни шахсан ўзи менга айтди. Ҳатто кейинроқ бу фикрлари баъзи маълумотномаларда акс этди ва Америкалик дипломатлар бу ердан туриб ўз юртлари билан ёзишар эканлар, аслида Туркияда ал-Қоида деб ушланган Мусулмонларнинг кўпининг ал-Қоидага ҳеч алоқалари йўқлигини, фақат Туркия чегаралаб қўйган дин тартибига бўйинсунмаганларини эътироф қилишга мажбур бўлдилар. Аммо яна ўша одамлар бизни иккинчи марта яна ал-Қоида деб ушладилар, учинчи марта яна ал-Қоида деб ушладилар. Бурса оғир жазо суди прокрори бизни журнални нашр қилди. Оғаинилари бизни ҳибсга олди. Судя миллий хавфсизликка бир ҳат ёзди, мени ва Туркиядаги бошқа даъватчиларни сўраб. “Бу одамлар кимдир? Бу одамларнинг ИШИДга алоқаси борми?” Жавоб ҳат шу шаклда: “Бу одамларнинг ИШИДга алоқаси йўқ. Ҳатто ИШИДга қарши гапирган гаплари туфайли ИШИД тарафдорлари бу одамни эшитмайдилар. Фалончини эшитмоқдалар ҳозир деб бошқа бир исмни ёзиб юборибдилар. Бу ерда асл масала шундай, бу давлатнинг маҳфий хоналарда стол устидаги фикридир. Аммо уч ойдан кейин ўша давлат яна сизни ИШИД дея босиб олиб кета оладилар. Ўша давлатнинг полицияси ўша давлатнинг прокрори ИШИД деб сизга жиноий иш қўзғата олади. Бунинг сабаби нима? Бунинг сабаби, инсонлар сизнинг даъватингизни эшитганларида бу одам фалончи ташкилотдандир, бу жамоат фалончи ташкилот билан алоқадордир деган ҳаёл инсонларнинг ақлларида жонланишини ва сизни эшитишмасликларини хоҳлайдилар. Бу мавзуда хафа бўлмаслигимиз лозим. Яъни бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг суннатидир. Туҳмат қилиш, қоралаш, инсонларни бошқача қилиб кўрсатиш бу Аллоҳнинг суннатидир. Барча пайғамбарларнинг бошига келган нарсадир. Биз ҳам бугун буни бошдан кечирмоқдамиз. Яъни маҳфий хоналарда суд залларида бизга ундай эмаслигимизни айтишларига қарамай, уч ой ҳам ўтмасидан, беш ой ҳам ўтмасидан, айниқса Туркиядаги будпараст камалистларни бироз қўлга олиш, уларни кўнглини кўтариш учун, ҳар олти ойда бир, саккиз ойда бир албатта босиб қамаб яна ўша айбларни юкламоқдалар. Мен шундан қўрқаманки Аллоҳ буни билади. Яъни хозир ИШИДни ҳам машҳурлиги йўқолмоқда. Ҳар ҳолда кейинги сафар Боко Харам деб ҳибсга оладилар. Ундан кейингисида эса аш-Шабоб деб босадилар. Ундан кейин эса ҳеч нарса қолмайди. Ҳаёлий бир жамоат ўйлаб топиб, бирор гуруҳ тўқиб чиқарадилар ўзгасайёраликлар деб. Мусулмонларни ҳибсга олишни истаганларида буларни ўзгасайёраликлар билан ораларида бир алоқа бор, биз шу туфайли буларни ушладик дейдилар. Туркия Мусулмонлари бунга ўрганиб кетган. Бир пайтлар ҳамма Ҳизбуллоҳчи эди. Бир пайтлар ҳамма Эърончи эди. Бир пайтлар эса ҳамма Саудчи эди. Нима урф бўлса ўшани юклайдилар. Ҳибсга ол, зулм қил, даъватни овозини ўчир. Лойиҳа шудир. Аммо мен бутун юрагим билан ишониб шуни айтаманки: Бу дин Аллоҳнинг дини. Ва Аллоҳ нурини якунлайди. Аллоҳнинг динини олдини тўсишга уринаётган инсон оғзи билан қуёшни уфлаб қуёш иссиғини сўвутишга уринган бир аҳмоқ каби бир мажнун кабидир. Ҳудди шунингдек “мен фалончини ҳибсга олдим бундан кейин бу масала битади. Фалончини мамлакатдан сургун қилдим бундан кейин бу масала битади. Фалончига суиқасд уюштирдим, ўлдирдим. Бундан кейин Тавҳид-Суннат даъвати битади деган одам Аллоҳга бош кўтариб, Аллоҳнинг нурини тўса олишини ҳаёл қилмоқда. Биз фақат Аллоҳнинг динини инсонларга етқизган бир восита, бир даъватчилармиз. На Аллоҳнинг на динининг бизга на биздан аввалгиларга ва на биздан кейингиларга эҳтиёжи йўқдир. Бизни ушлайдилар, Аллоҳ яп-янги инсонларни келтиради. Аллоҳ яп-янги овозларни, яп-янги юзларни, яна ҳам кучли, яна ҳам ҳикматли, яна ҳам илмли даъватчиларни дунёга келтиради. Бизнинг Аллоҳ Азза ва Жалла ҳақидаги тасаввуримиз шулардир.
Таржимон: Абу Марям | @tavhidsahifasi

Оставьте комментарий