HANBALIYLARNING JAHOLAT XUSUSIDAGI SO’ZLARI

Ҳанбалийларнинг жаҳолатга оид сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал айтади:

وقال أحمد: يجب أن يطلب الرجل من العلم ما يقوم به دينه قيل له مثل أي شيء؟ قال: الذي لا يسعه جهله: صلاته، وصومه، ونحو ذلك

Албатта эркак киши ўзининг динини қоим қилиши учун илм талаб қилиши керак. Ундан сўрашди: «Масалан қандай, яъни нима?» У жавоб бериб: «Қайси нарсадаки, жаҳолат унга узр бўлмайдиган: уни намози, рўзаси ва шунга ўхшаш.

Бу сўзларнинг шарҳида шундай дейилган:

«Яъни тавҳид ва ўзининг ақийдаси ва унга вожиб қилинган намоз ва рўза каби масъалалар».

Агар динни ўз жаҳолатини кетказиши мумкин бўлган намоз, рўза каби фаръий масъалаларда жаҳолати туфайли қоим қилолмаса, у ҳолда асл масъалалардан бўлган тавҳид ва ширк ҳақида нима дейиш мумкин?

«Китоб ас Сунна»да Имом Абдуллоҳ Ибн Аҳмад Ибн Ҳанбал, ўз исноди билан тобеинларга эргашган улуғларидан бири  Умар ибн Зарандан ривоят қилади:

بَلَغَنِي أَنَّ الْقَدَرِيَّةَ يُحْشَرُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَعَ الْمُشْرِكِينَ فَيَقُولُونَ: وَاللَّهِ مَا كُنَّا مُشْرِكِينَ، فَيُقَالُ لَهُمْ: إِنَّكُمْ أَشْرَكْتُمْ مِنْ حَيْثُ لَا تَعْلَمُونَ

«Менга етиб келдики, қодарийлар қиёматда мушриклар билан бирга тириладилар ва улар айтадилар: «Аллоҳга қасамки, бизлар мушрик эмас эдик.» Ва уларга айтилади: «Сизлар билмасдан ширк қилгансизлар». «Китоб ас Сунна», 2-392

Имом Ҳамдон Ал Ҳанбалий айтади: “Ҳақ аслларда ҳам, тафсилотларда ҳам биттадир. Қатъий далиллар билан исбот қилинган эътиқод масъалаларида хато қилган киши, агар хатоси ўзи билан куфрни лозим тутса, бас кофирдир, агар ундай бўлмаса, фосиқ ва гуноҳкордир.” «Наҳиятул Мубтадиъийн фий Усул Ад Дин», 73

Кейинги Ҳанбалийлардан имом Мансур ал Буҳутий ал Ҳанбалий (1051-ҳижрийда вафот этган) «Ал Иқно» шарҳида айтади:

وَمَنْ جَحَدَ وُجُوبَ الْجُمُعَةِ ؛ كَفَرَ  لِلْإِجْمَاعِ عَلَيْهَا وَظُهُورِ حُكْمِهَا فَلَا يُعْذَرُ بِالْجَهْلِ بِهِ ، إلَّا إذَا كَانَ قَرِيبَ عَهْدٍ بِإِسْلَامٍ أَوْ نَشَأَ بِبَادِيَة

Кимки жума вожиб эканини инкор қилса, бас кофир бўлади. Сабаби, буни устида ижмоъ бор ва уни ҳукми зоҳир (очиқдир). Ва бундай киши жаҳолати билан узрли бўлмайди. Илло агар  исломни эндигина қабул қилган ёки чўлда яшаган киши бўлмасагина. «Кашшаф ал Қино», 2/125.

Имом Аҳмаднинг шогирди, имом Ал Ҳарби (198-285-ҳижрийда вафот этган) қиёснинг кўринишлари ҳақида айтади:

أما العبرة التي في معنى الأصل ، فهي نحو قول الله تعالى : فلا تقل لهما أف فكان ما هو أضر منه حراما ، اعتبارا به ، وهذا ونحوه لم يتنازع الناس فيه ، ولا يعذر أحد بجهله والضرب الثاني من العبرة : هو المعاني المتشعبة التي تدرك بدقيق النظر ، وقياس بعضها على بعض

Аммо асл маъносидаги ибрат (қиёс) шуки, бу масалан Аллоҳни сўзида келади: «Ота онага уф дема» ва бундан зарарлиси, бундан ҳам ҳаром бўлади, (масалан уларни уриш каби) ва бу ва бунга ўхшаган нарсада инсонлар ихтилоф қилмаган, унда бирор киши билмагани узрли эмасдир. Аммо эътиборни (қиёсни) иккинчи кўриниши, бу ҳар хил маънолардаги дақиқ назар билан билинадиган ва баъзисини баъзисига қиёсланиб билинадиган эътиборлардир. «Ал фақиҳ вал мутафиққиқ», 2/230.

Имом Иброҳим Ибн Исхоқ Ал Бағдодий ал Ҳарбий. 198-ҳижрий йилда таваллуд топган. Унинг шайхларидан — Аҳмад ибн Ҳанбал, Сулаймон ибн Ҳарб, Абу Бакр ибн Абу Шайба ва бошқа имомлардир. Исмоил ал Қози айтди: «Мен Иброҳимдай кишиларни кўрмадим! Ҳатиб ал Бағдодий айтади: «У илмнинг имоми, зуҳднинг сардори, фиқҳда билимдон, аҳкомларни англовчи, ҳадисларни ҳофизи эди». У ҳақда Заҳабий айтган: Шайх, Имом, Аллома, шайхул ислом». Ас-Сияр, 13-356.

Аҳли Сунна имоми Муҳаммад Ибн Ҳусайн Ал-Ажжурий (264-360-ҳижрийда вафот этган) диннинг аслига таълуқли бўлган ўзи жамлаган «Қирқ ҳадис» китобининг сўнгида шундай дейди:

فهذه أربعون حديثا فيها علم كثير في أصناف شتى ، وتبعث العقلاء على طلب الزيادة لعلوم لابد منها مما لا يسعهم جهله ولا يعذره العلماء بجهلها

«Ва бу 40 ҳадисда — ҳар хил турдаги кўп илм жамланган ва бу ҳадислар ақлли инсонларга билишлик лобуд бўлувчи, унда жаҳолатга узр бўлмайдиган ва уламолар унда жаҳолатга узр бермайдиган илм талабини зиёда қилишда туртки бўлади. «Арбаин ҳадисан», 1/45

Имом Муҳаммад Ибн Ҳусайн Ал Ажжурий Аллоҳ яхшиликни истаган кишини сифатлаб шундай дейди:

فطلب العلم ليفقه ما تعبده الله عز وجل به من أداء فرائضه واجتناب محارمه لا يسعه جهله ولا يعذره به العلماء العقلاء في تركه

Ва у Аллоҳ азза ва жалла нима билан ибодат қилишга буюрганини билиш учун илм талаб қилади, унда жаҳолатга узр бўлмайдиган, ҳудди фарзларни адо этиш ва Уни ҳаромларидан четланиш каби, буни тарк қилганларга ақлли (оқил) уламолар жаҳолатга узр бермайдилар. «Арбаин ҳадисан», 1/2.

Имом Ибн Рожаб ал Ҳанбалий (736-795-ҳижрийда вафот этган) айтади:

وفي الجملةِ فما تركَ اللَّهُ ورسولُهُ حلالاً إلا مُبيَّنًا ولا حرامًا إلا مُبيَّنًا ، لكن بعضَه كان أظهرُ بيانًا من بعضٍ ، فما ظهرَ بيانُه واشتهرَ ، وعُلِمَ من الذَينِ بالضرورةِ من ذلكَ لم يبقَ فيه شكٌّ ، ولا يُعذرُ أحدٌ بجهلهِ في بلدٍ يظهرُ فيها الإسلامُ ، وما كان بيانُه دونَ ذلك ، فمنه ما اشتهرَ بين حملةِ الشريعةِ خاصةً. فأجمعَ العلماءُ على حِلِّه أو حرمتِهِ ، وقد يخفَى على بعضِ من ليس منهُم. ومنه ما لم يشتهرْ بين حملةِ الشريعةِ أيضًا ، فاختلفُوا في تحليلِهِ وتحريمه.

Умуман олганда, Аллоҳ ва росули ниманики тарк қилган бўлса, ҳалолни ҳалол ҳаромни ҳаром деб баён қилиб тарк қилган. Лекин баъзисини (ҳалол ва ҳаромни) баъзиларидан баёни зоҳирроқдир. Ва баёни зоҳир ва машҳур бўлгани, диндан заруратан маълум бўлганларида ва бунда ҳеч қандай шак йўқки, ислом зоҳир бўлган шаҳарда яшайдиган бирор киши ҳам бунда жаҳолати билан узрли бўлмайди. Баёни ундай бўлмаганлари эса, бу нарсалар ўртасида шундайлари борки, уни машҳурлиги фақатгина шариат уламолари ўртасидадир ва уламолар уни ҳалол ёки ҳаром эканида ижмоъ қилганлар, лекин баъзи уламо бўлмаганлардан у нарса махфий қолиши мумкун. Ва яна шундай нарсалар борки, шариат кўтарувчилар ўртасида машҳур бўлмаган ва уни ҳалол ёки ҳаром эканида уламолар ихтилоф қилган. Тафсир Ибн Рожаб, 1/616, Жамиул улум вал ҳикам, 1/68

Аҳли суннанинг буюк имомларидан Абдур-Роҳман Ибн Манда ал-Ҳанбалий (470-ҳижрийда вафот этган) ўзининг китоби «Ар-Родд ала ал-Жаҳмийя» да айтади:

التأويلُ عند أصحاب الحديث: نوع من التكذيب

Асҳабул ҳадислар наздида таъвил қилиш ёлғонга чиқаришни бир кўринишидир.  «Зайл ала табақот ал Ҳанобила», 1/11

Бу аҳли суннанинг имоми диннинг аслида хато ижтиҳод қилиш, очиқ такзиб (шаръий матнларни ёлғон санаш) дан ҳеч қандай фарқ қилмаслигида, аҳли суннанинг ижмоъсини нақл қилди.

Аҳли сунна катта имомларидан Абу Ал Қосим аз-Зинжоний аш Шофеий (471-ҳижрийда вафот этган) айтади:

حفظ الله الإسلام برَجُلين، أحدهما بأصبهان، والآخر بهرَاة: عبد الرحمن بن منده، وعبد الله الأنصاري

«Аллоҳ исломни икки киши орқали сақлади, бириси Асбаҳондан ва бошқаси эса Ҳуродан, улар Абдур-Роҳман Ибн Мандаҳ ва Абдуллоҳ ал Ансорийдир». (Зайл табақот ал ҳанобила, 1/9).

Имом Ибн Қутайба (276-ҳижрийда вафот этган) роҳимаҳуллоҳ айтади:

وَالْكُفْرُ عِنْدَنَا صِنْفَانِ: أَحَدُهُمَا: الْكُفْرُ بِالْأَصْلِ كَالْكُفْرِ بِاللَّهِ تَعَالَى أَوْ بِرُسُلِهِ، أَوْ مَلَائِكَتِهِ أَوْ كُتُبِهِ، أَوْ بِالْبَعْثِ، وَهَذَا هُوَ الْأَصْلُ الَّذِي مَنْ كَفَرَ بِشَيْءٍ مِنْهُ، فَقَدْ خَرَجَ عَنْ جُمْلَةِ الْمُسْلِمِينَ، فَإِنْ مَاتَ، لَمْ يَرِثْهُ ذُو قَرَابَتِهِ الْمُسْلِمُ2 وَلَمْ يُصَلَّ عَلَيْهِ. وَالْآخَرُ: الْكُفْرُ بِفَرْعٍ مِنَ الْفُرُوعِ، عَلَى تَأْوِيلِ: الْكُفْرِ بِالْقَدَرِ، وَالْإِنْكَارِ لِلْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ، وَتَرْكِ إِيقَاعِ الطَّلَاقِ الثَّلَاثِ وَأَشْبَاهِ هَذَ وَهَذَا لَا يُخْرَجُ بِهِ عَنِ الْإِسْلَامِ، وَلَا يُقَالُ لِمَنْ كَفَرَ بِشَيْءٍ مِنْهُ: كَافِرٌ

Куфр икки қисмга бўлинади: Биринчи: Аслга (дин аслига) кофир бўлиш, ҳудди Аллоҳ таъолога ёки росулларига ёки малоикаларига ёки китобларига ёки қайта тирилишга кофир бўлиш. Бу шундай аслки, ким унга кофир бўлса, дарҳақиқат у мусулмонлар жумласидан чиқади. Агар ўлса ундан қариндошлари мерос олмайди ва унга жаноза ўқилмайди. Иккинчи: Тафсилий масъалаларда (фуруъларда) бирор бир фуръуга кофир бўлиш, бир таъвилга кўра: Қадарга кофир бўлиш ва махсига масх тортишликни инкор қилиш ва уч талоқ туширишни тарк қилиш (яъни тушмайди мутлоқо дейиш) ва шунга ўхшган нарсалар. Ва бу (инкор) билан исломдан чиқмайди ва шулардан бирисига таъвил билан кофир бўлган кишига (бу фурулардаги масъалалар бўлгани учун, исломни эндигина қабул қилган ёки узоқ ислом ошкор бўлмаган чўллардаги одамларга ҳужжат қоим қилинмагунча) кофир бўлди дейилмайди. Таъвил мухталаф ал ҳадис 1/188.

Имом Ибн Ақил, бидъат аҳлини такфир қилиш масъаласи ҳақида тушунтириб шундай дейди:

أهل البدع على ضربين: من يُحكم بفسقه ولا يُحكم بكفره، وهم العامة الذين يعتقدون البدع تقليدًا، أو مهاواة بغير علم، ولا يستدلون عليها، ولا يدعون إليها، ومن خالف في أصل ليس فيه دليل مقطوع به، مثل أن يثبت بخبر واحد، أو قول صحابي، ونحو ذلك. والثاني: من يُحكم بكفره، وهم كل من خالف في أصل فيه دليل مقطوع به، مثل نص الكتاب والسنة المتواترة، وأدلة العقول

Аҳли бидъат икки турга бўлинади: Биринчиси: Кофир деб ҳукм қўйилмайдиган, фосиқ деб ҳукм қўйиладиганлар. Булар омий одамлар бидъатларга тақлид қилиб эътиқод қиладиганлар ёки илмсизлик билан ҳавосига эргашиб эътиқод қиладиганлар ва улар бу бидъатларга далил келтирмайдилар ва унга чақирмайдилар ва шунингдек қатъий далил бўлмаган аслга хилоф қилганлар, масалан хабари воҳидга ёки саҳобийни сўзи билан исбот қилинган далилга ва шунга ўхшаганларга.

Иккинчиси: Кофир деб ҳукм қилинади, улар қатъий аслдан бўлган далилга хилоф қилганлар, масалан Қуръондаги очиқ матнга ва мутавотир даражадаги суннатга ва ақлий далилларга хилоф қилганлар. Ал Муставъаб, 633.

Имом биринчи турдаги одамларда илмсиз жоҳилни қандай истисно қилганини ва иккинчи турдаги одамларда ҳеч кимни истисно қилмаганига эътибор беринглар.

Имом Ибн Ақил қабрпарастлар ҳақида шундай дейди:

لما صعبت التكاليف على الجهال والطغام عدلوا عن أوضاع الشرع إلى تعظيم أوضاع وضعوها لأنفسهم فسهلت عليهم إذ لم يدخلوا بها تحت أمر غيرهم قال وهم كفار عندي بهذه الأوضاع مثل تعظيم القبور وإكرامها بما نهى الشرع عنه من إيقاد النيران وتقبيلها وتخليفها وخطاب الموتى بالألواح وكتب الرقاع فيها يا مولاي أفعل بي كذا وكذا وأخذ التراب تبركا وإفاضة الطيب على القبور وشد الرحال اليها وإلقاء الخرق على الشجر أقتداء بمن عبد اللات والعزى

Жоҳил авомларга таклифлар (шарий буйруқлар, мажбуриятлар) оғирлик қилгач, улар шариат ҳолатларидан бурилиб ўзларини нафсларига тўқиб олган ҳолатларини буюклашга ўтиб кетдилар. Уларга бу осон келган, чунки улар бу билан бошқанинг амри остига кирмайдилар, ўзларининг амриостига киради. Булар мана шу ҳолатлари билан мен учун улар кофирлардир, масалан қабрларни буюклашлари, қабрни шариат қайтарган суратда икром қилишлари, улуғлаб оловлар ёқишлари, ўпишлари, ўликларга хитоб қилишлари ва унга ёзувлар ёзиб: Эй мавлойим фалон-фалон нарса қилгин дейишлари, уларни тупроғидан олиб табаррук қилишлари, қабрларга ҳушбўйлик қўйишлари, уни зиёрат қилиш учун сафар қилишлари, дарахтларга латта боғлашлари — булар Лот ва Уззога сиғинларга эргашганлардир. Иғосатул Лаҳфан, 1 195.

Имом Ибн Ақил уларни жоҳил экани билан бирга кофир эканликларини айтди.

Имом Ибн Батто ўзини «Ал Ибана ас-Суғро» номли китобини кириш қисмида китобни мазмуни таркиби ҳақида шундай дейди:

ثم على أثر ذلك شرح السنة من إجماع الأئمة واتفاق الأمة وتطابق أهل الملة فجمعت من ذلك ما لا يسع المسلمين جهله ولا يعذر الله تبارك اسمه من أضاعه ولا ينظر إلى من خالفه وطعن عليه

Сўнгра бундан кейин, Шарҳу Сунна асари бор, имомлар ижмоъсидан ва уммат иттифоқидан ва аҳли миллат бирлашмасидан иборатдир. Мана шу нарсада мусулмон киши жаҳолатга йўл қўйиши мумкин эмас бўлган нарсаларни жамладим ва Аллоҳ таъоло буни зоя қилган кишига узр бермайди ва бунга хилоф ва таъна қилган кишига қарамайди. Ал Ибана ас Суғро, 23.

Имом ал Марузий айтади:

قُلْتُ لِأَبِي عَبْدِ اللَّهِ: إِنَّ الْكَرَابِيسِيَّ يَقُولُ: مَنْ لَمْ يَقُلْ: لَفْظِي بِالْقُرْآنِ مَخْلُوقٌ فَهُوَ كَافِرٌ؟ قَالَ: «بَلْ هُوَ الْكَافِرُ» . وَقَالَ: «مَاتَ بِشْرٌ الْمِرِّيسِيُّ وَخَلَفَهُ حُسَيْنٌ الْكَرَابِيسِيُّ»

Мен Абу Абдуллоҳга айтдим (имом Аҳмад ибн Ҳанбалга): Ал Каробисий айтмоқдаки, кимда ким менинг Қуръондан  лафз қилишим (бирор бир сўзни) махлуқ эмас деса, бас, кофирдир. Имом Аҳмад айтди: Аксинча, у ўзи кофирдир! Бишрул Марисий вафот этди ва ўзидан кейин Ҳусайн Ал Каробисийни қолдирди. Ал Ибана ал Кубро, 5/344.

Имом Аҳмад уни куфрий сўзларини эшитиши биланоқ, ҳеч қандай баёнатсиз ва ҳеч қандай шубҳаларни аритишсиз такфир қилди.

Имом Аҳмадни шогирди, имом Абу Бакр ал Асром айтади:

قال أبو بكر الأثرم:سمعت أبا عبد الله سئل عن رجل صلّى بقوم وعليه جلود الثعالب، أو غيرها من جلود الميتة المدبوغة ؟فقال: إن كان لَبِسَه وهو يتأول:«أيما إهاب دبغ فقد طهر» فلا بأس أن يصلَّى خلفه قيل له:أ فتراه أنت جائزا ؟ قال: لا، نحن لا نراه جائزا لقول النبي صلى الله عليه وسلم:«لا تنتفعوا من الميتة بإهاب ولا عصب». ولكنه إذا كان يتأول، فلا بأس أن يصلى خلفه فقيل له:كيف وهو مخطئ في تأويله؟ فقال: وإن كان مخطئا في تأويله، فليس من تأول كمن لا يتأوّل ثم قال: كل من تأول شيئا جاء عن النبي صلى الله عليه وسلم، وعن أصحابه، أو عن أحدهم، فيذهب إليه، فلا بأس أن يصلّى خلفه، وإن قلنا نحن خلافه من وجه آخر، لأنه قد تأول، من تأول فلا بأس أن يصلى خلفه.قال أبو بكر الأثرم: يعني إذا كان تأويله له وجه في السنة

Абу Бакр Асром айтади: Абу Абдуллоҳдан

бир киши тулкининг терисини кийиб ёки шундай ўлимтик ҳисобидаги ҳайвоннинг ошланган териларни кийиб қавмига намоз ўқиса нима бўлади? деб сўрашганини эшитдим. Имом Аҳмад айтди: Агар уни кийганда набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Қайсики тери ошланса, дарҳақиқат тоза бўлибди», деган сўзларини таъвил қилиб кийган бўлса, уни орқасидан намоз ўқишни ҳеч қиси йўқ. Имом Аҳмадга айтилди: Сиз ўзиз шу шу ишни жоиз дейсизми? Имом Аҳмад айтди: Йўқ, биз уни жоиз деб санамаймиз, чунки набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўзлари бор: «Ўлимтикдан териси билан ҳам пайи билан ҳам фойдаланманглар». Лекин у киши таъвил қилган бўлса ва унда таъвил бўлса, орқасидан намоз ўқишни ҳеч қиси йўқ. Имом Аҳмадга айтилди: Қандай қилиб ўқилади, ахир у таъвилида хато қиляптику? Имом Аҳмад айтди: Агарчи таъвилда хато қилаётган бўлса ҳам, чунки таъвил қилган таъвил қилмагандек эмас, сўнг айтди: Ҳар киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва саҳобалардан ёки уларни биридан келган нарсани таъвил қилиб мазҳаб тутса, уни орқасидан намоз ўқишни ҳеч қиси йўқ, агарчи биз уни бошқа важҳда хилофини айтиб турган бўлсак ҳам. Чунки бу таъвил қилди, ким таъвил қилса уни орқасида намоз ўқишни ҳеч қиси йўқ. Абу Бакр Асрам айтди: Яъни у шундай таъвилни назарда тутмоқдаки, агар таъвилга суннатдан важҳи бўлса. (Ат-Тамҳид, 4/170).

Бу имом Аҳмад ва унинг шогирдининг, суннат важҳидан (суннат кўринишидан, тарафидан бўлган жиддий) бир далили бўлган таъвилга қўйган чегарасидир. Бу эса жуда ҳам зоҳир ва очиқ баён қилинган ақийда аслларини буни ичига кирмаслигини кўрсатади (яъни ақийда аслларида таъвилга ўрин йўқ), бу аслларга фақат жуда заиф шубҳалар келтира олишади холос.

Ва бунга далил — имом Аҳмад рофизий ва жаҳмийларни орқасидан иқтидо қилишни манъ қилганидир. Агар унга, уларни орқасидан иқтидо қилишга мажбур бўлиб қолганда, айни пайтда улар таъвилчи ҳисоблансалар ҳам намозни қайта ўзи ўқиб оларди.

Имом Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал айтади:

سَمِعْتُ أَبِي رَحِمَهُ اللَّهُ، يَقُولُ: » مَنْ قَالَ ذَلِكَ الْقَوْلَ لَا يُصَلَّى خَلْفَهُ الْجُمُعَةَ وَلَا غَيْرَهَا: إِلَّا أَنَّا لَا نَدَعُ إِتْيَانَهَا فَإِنْ صَلَّى رَجُلٌ أَعَادَ الصَّلَاةَ، يَعْنِي خَلْفَ مَنْ قَالَ: الْقُرْآنُ مَخْلُوقٌ — سَأَلْتُ أَبِي رَحِمَهُ اللَّهُ عَنِ الصَّلَاةِ، خَلْفَ أَهْلِ الْبِدَعِ، قَالَ: «لَا يُصَلَّى خَلْفَهُمْ مِثْلُ الْجَهْمِيَّةِ وَالْمُعْتَزِلَةِ»

Мени отам роҳимаҳуллоҳ шундай деганини эшитдим: Кимки Қуърон махлуқ деса, уни орқасидан жума намози ҳам ва бошқа намоз ҳам ўқилмайди. Фақат мен жумани қолдиришга рухсат бермайман, агар киши Қуръон махлуқ дейдиган кишини орқасидан намоз ўқиб қўйган бўлса, у намозини қайта ўқийди. Мен отам роҳимаҳуллоҳдан бидъат аҳлини орқасидан намоз ўқишни сўрадим, отам айтди: Улар жаҳмийлар ва мўътазилийларга ўхшаш бўлса, уларни орқасидан ўқилмайди. (Ас-Сунна, 3,4).

Имом Аҳмад таъвилчини орқасидан намоз ўқишни ҳеч қиси йўқ дегани билан бирга, у жаҳмий ва мўътазилийларни такфир қилган ва уларни орқасидан намоз ўқишни манъ қилгандир.

Бу имом Аҳмад ҳар қандай хато ва таъвилга узр бор деб ҳисобламаслигига ва дин аслида таъвил қилишга узр йўқ деб ҳисоблашига ишора бўлади.

Имом Аҳмад айтади:

علماء المعتزلة زنادقة

« Мўътазилий уламолар зиндиқлардир!»

(Манақиб Ал имам Аҳмад», Ибнул Жавзий 213, исноди саҳиҳ).

Имом Аҳмад уларни диндан чиққан эканига ҳукм чиқарди, барчага маълумки мўътазилий олимлар залолатга фақатгина ўзларининг таъвиллари сабабли тушиб қолганлар.

Аҳли сунна имоми, Муҳаммад ибн Исҳоқ Ибн Мандаҳ (395 ҳижрийда вафот этган) роҳимаҳуллоҳ:

باب:« ذكر الدليل على أن المجتهد المخطئ في معرفة الله عز وجل ووحدانيته كالمعاند». ثم ذكر الأدلة على ذلك.

«Аллоҳ Азза ва Жаллани танишликда ва ваҳдонияти тўғрисида ижтиҳод қилиб хато қилганнинг ҳукми, қайсарлик ва ўжарлик қилганнинг ҳукмидай эканлигига далил зикр қилинган боб». Сўнг, далилларни зикр қилди. (Китаб ат тавҳид, 1/314).

Аҳли сунна имоми Усмон ибн Саид ад Доримий, жаҳмий Ал Марисий ўзининг жаҳмий куфрий мазҳабини мўътадил шиалар (Саҳобаларни сўкмаган ҳолда Алий розиаллоҳу анҳуни, Абу Бакр розиаллоҳу анҳудан устунроқ кўрадиганлар) ва муржиалар билан тенглаштирганда, уни рад этиб шундай деди:

وقد أخطأ المعارض محجة السبيل وغلط غلطا كثيرا في التأويل لما أن هذه الفرق لم يكفرهم العلماء بشيء من اختلافهم والمريسي وجهم وأصحابهما لم يشك أحد منهم في إكفارهم ..فلا يقيس الكفر ببعض اختلاف هذه الفرق إلا امرؤ جهل العلم ولم يوفق فيه لفهم

Дарҳақиқат, бу қарши чиқувчи йўлда хато қилди ва таъвилда кўп адашди. Чунки бу фирқаларни уламолар, уларни ихтилофи учун бирортасини кофир демаганлар. Аммо Ал Марисий ва Жаҳм ибн Софван ва уларнинг асҳобларини эса, бирор киши уларни кофир эканида шак қилмаган. (Очиқ) куфрни, бу фирқаларни баъзи ихтилофларига қиёслайдиганлар, (улар) фақат илмда жоҳил бўлганлар ва фаҳмга муваффақ қилинмаганлардир. (Ар-Родд ала ал Марисий, 1 50).

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑