Ҳанафийларнинг жаҳолат тўғрисидаги сўзлари

Ҳанафийларнинг жаҳолатга оид сўзлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳанафийларнинг машҳур фиқҳ китоби «Бадаи ас-санои» нинг муаллифи айтади:

فَإِنَّ أَبَا يُوسُفَ رَوَى عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ — رَحِمَهُ اللَّهُ — هَذِهِ الْعِبَارَةَ فَقَالَ : كَانَ أَبُو حَنِيفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ : لَا عُذْرَ لِأَحَدٍ مِنْ الْخَلْقِ فِي جَهْلِهِ مَعْرِفَةَ خَالِقِهِ ؛ لِأَنَّ الْوَاجِبَ عَلَى جَمِيعِ الْخَلْقِ مَعْرِفَةُ الرَّبِّ — سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى — وَتَوْحِيدُهُ ؛ لِمَا يَرَى مِنْ خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ، وَخَلْقِ نَفْسِهِ ، وَسَائِرِ مَا خَلَقَ اللَّهُ — سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى فَأَمَّا الْفَرَائِضُ فَمَنْ لَمْ يَعْلَمْهَا ، وَلَمْ تَبْلُغْهُ ، فَإِنَّ هَذَا لَمْ تَقُمْ عَلَيْهِ حُجَّةٌ

Ҳақиқатда, Абу Юсуф Абу Ҳанифадан қуйидаги иборани нақл қилиб, шундай деган: «Абу Ҳанифа шундай дерди: «Ҳеч кимга жоҳиллик сабаб ўз яратувчисини танимаслик (дин асосларини билмаслик) узр бўлмайди, зеро инсонга кўриб турган еру осмонни кўрсатиб қўйилгани туфайли инсонга ўз роббисини таниб (тавҳидни билиш) ибодатда яккалаш вожиб бўлади. Фарз амалларга (дин тафсилотларига) келсак ва улардан хабари бўлмаганлар эса, ҳақиқатда ҳужжат қоим бўлмаганлар ҳукмидадир. «Бадаи ас-санои», 15-412 ва шунингдек бу сўзларни «Ал-Хашия» 3-185 да Ибн Обидин ва бошқа Ҳанафийлар зикр қилган.

Ибн Касирнинг шогирди Ал Қунавий Ал Ҳанафий айтади: «Кимда ким ўз ихтиёри билан кишини кофир қилувчи куфр калимасини билмасдан айтса, бас, кофир бўлади ва бундай кишига бу куфр калимасини билмай айтгани узр бўлмайди. Зеро, бу калимани ўз ихтиёри билан айтди, ҳатто, бу куфр калима билан кофир бўлишни қасд қилмаган бўлса ҳам, шунингдек кишини куфрга туширадиган калимани агарчи ҳазиллашиб айтса ҳам, албатта, кофир бўлади ва бундай жоҳилликга ҳеч қандай узр йўқ ва бу барча уламоларнинг фикридир». Шарҳ фиқҳул акбар Мулла Алиюл Қори 241.

Мулла Али Қорий айтади: «Муҳийт» ва «Ҳави» да келадики, «мен мулҳидман» (атеистман) деганлар ҳақида ҳулоса қилиб айтади: «Мен бу калимани куфр эканлигини билмаган эдим» деган инсон, албатта, бундай очиқ масъалаларда (одамлар орасида) узрлик бўлмайди (ва кофир бўлади) ва Аллоҳга барча яширинлар аёндир. «Шарҳ «Аш-Шифа» 2/329″

Умар ибн Муҳаммад Авд айтади: «Кимки куфр калимасини куфр эканини билиб айтса, бас, кофирдир. Ва агар бу куфр калимаси эканини билмасдан, аммо буни ўз ихтиёри билан айтса, батаҳқиқ, барча уламолар сўзлари билан кофир бўлади ва жаҳолат сабабли узр берилмайди. «Нисоб ал-Итисаб» 193-бет.

«Аш-Шифа» 2/453 муаллифи «Мажмуъ ал-Фатава» дан Ҳанафий мазҳабининг уламоларидан нақл қилади: «Кимки ўз ихтиёри билан куфр калимасини айтса, бас, кофир бўлади, шунингдек, агар халқ бу куфрни ўз ихтиёри билан қабул қилса, бас, кофир бўлади. Зотан, жаҳолат сабаб (катта) куфрга узр берилмайди».

Муҳаммад Ибн Абдул Ходий ас-Синдий ал Ҳанафий (1138-вафот этган) ҳарбий юришга чиққан саҳобаларнинг бирисини боши жароҳатланганда унга бошини ювишни айтишгани ва у саҳобий ювиб шу сабабли вафот этган машхур воқеани шарҳлаб айтади:

قَتَلُوهُ قَتَلَهُمْ اللَّه دُعَاء عَلَيْهِمْ وَفِيهِ أَنَّ صَاحِب الْخَطَأ الْوَاضِح غَيْر مَعْذُور

Набий алайҳисалом айтдилар: «Улар уни қатл қилдилар, уларни Аллоҳ қатл қилсин!» — уларга қарши дуо. Ва бу очиқ нарсада хатони қилган киши маъзур эмаслигига далилдир. «Хошияту ас-Синдий ала Сунан ибн Можжаҳ», 2/4.

Ҳанафийларнинг етакчиси ва уларнинг асосий усулул фиқҳ китобининг муаллифи имом Абу Зайд ад Дабусий ал Ҳанафий (430-ҳижрий йилда вафот этган) айтади:

«ألا ترى أن العبادات كما سقطت بعذر الصبا سقطت بعذر الجهل عمن أسلم في دار الحرب ولم يعلم بالعبادات. فأما إذا اعتقد إلها آخرا أو ما يكون كفراً من وصْفه ربَّه بما لا يليق به فلا يكون معذورا فيه

Кўрмайсанми ибодатлар баъзи инсонлардан гўдаклиги ёши кичиклиги туфайли ва баъзи инсонлардан куфр диёрида туриб исломга кириб ибодат аҳкомларидан бехабарлиги туфайли соқит бўлади. Аммо бошқа илоҳ бор деб эътиқод қилса ёки Роббисига лойиқ бўлмаган сифатлар билан сифатлаб куфр эътиқодда бўлса, унинг буни билмаслиги унга узр бўлмайди. «Таквим ал адилла», 3-528.

Абу Зайд ад Дабусий жаҳолатга узр йўқлиги ҳақида зикр қилиб, шундай дейди:

فكيف ينكر هذا، والله تعالى يحكي عن الكفرة:﴿ولئن سألتهم من خلقهم ليقولن الله). وكذلك لا نرى أحدا من الكفار إلا ويخبر عن الصانع وإنما كفرهم كان بوصفهم الله تعالى بما لا يليق به من الولد والشريك وغلّ الأيدي ونحوها مما حكى الله عز وجل عنهم والعذر بلا خلاف منقطع عن مثله

Қандай буни инкор қиладилар. Аллоҳ таъоло кофирлар ҳақида айтади: «Агар улардан буларни ким яратган деб сўралса, албатта «Аллоҳ» деб жавоб берадилар.» Шунинг учун бирорта кофирни бу оламни яратувчиси борлигини инкор қилганини кўрмаймиз. Балки уларни куфри Аллоҳ таъолони фарзанди бор ёки шериги бор ёки қўллари боғланган каби нолойиқ сифатлар билан сифатлаб кофир бўлганликларини Аллоҳ таъоло хабарини беради. Бундай куфрга узр берилмаслигида хилоф йўқдир. «Тақвим ал адилла», 3-532, «Добт қоида ат таъвил» бахсида зикр қилинган.

Комментарии запрещены.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑