Қуръондан олинган исломнинг баъзи шартлари

Қуръондан олинган исломнинг баъзи шартлари.

بسم الله الرحمن الرحيم

Ширкдан тозаланиш, исломнинг саҳиҳ бўлиш шартларидан биридир.

Агар кимдир лаа илааҳа иллаллоҳни талаффуз қилса ва ислом буюрган барча ибодатларни қилса, лекин шу билан бирга катта ширкнинг бирор турини қилган бўлса, бас у мусулмон саналмайди. У мусулмон саналиши учун, у киши барча ширк турларидан тозаланган бўлиши шартдир. Бунга қуйидаги оят далил:

«Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир». (Тавба: 5)

Имом Қуртубий ушбу оят тафсирида дейди: «Агар улар тавба қилсалар» яъни: Агар улар ўз ширкларини тарк этсалар, «намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар» оятнинг қисмини яхшилиб ўйлаб кўриш керак. Аввалига Аллоҳ таъоло одамнинг ўлдирилишига сабабни, унинг ширки деб, оятнинг: «мушрикларни ўлдиринглар» деган қисмида баён қилди. Кейин эса «агар улар тавба қилсалар» қатл қилмасликка рухсат берди. Бу ердан шу нарса келиб чиқадики, қатл қилишликнинг ҳақиқий сабаби бу ширкдир. Агар инсон ширкни тарк этса, лекин намозни қоим қилмаса ёки закотни бермаса, уни қатл қилмаса ҳам бўлади деб ўйлаш ҳам мумкин. Бу мантиқийдир, аммо Аллоҳ таъоло ширкни тарк этишликдан бошқа яна икки нарсани шарт қилди. Бу шарт намозни қоим қилиш ва закотни беришдир ва биз ушбу шартларга кўз юмишимиз ёки уларнинг вазифасини камайтиришимиз мумкин эмас. Бу оятга ўхшаш ҳадис бор, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга токи инсонлар лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни адо қилмагунларича, уларга қарши жанг қилиш буюрилди ва агар улар буни қилишса, уларнинг моллари ва жонлари мендан омондадир, магар исломнинг ҳаққи бундан мустасно, бошқа (қалбларидаги махфий тутган) амалларининг ҳисоби эса, Аллоҳга ҳаволадир». Имом Ибн Арабий (Моликий олим) ушбу оят ва ҳадис борасида айтади: «Шундай қилиб, оят ва ҳадис бир бирини қувватлайди». (Тафсирул Қуртубий)

Имомнинг сўзларига эътибор беринг. Имом Қуртубий айтмоқдаки, одамнинг ширки сабабли қатл қилиш зарурати, токи у ўзининг ширкини тарк этмагунига қадар даф бўлмайди. Имом Ибн Арабий эса айтдики, оят ва ҳадиснинг маъноси бир бирига тўғри келади. Бу оят бизга шуни баён қиладики, мушриклар фақатгина қачонки ширк ва куфрларини тўлиқ тарк этсаларгина, ана ўшанда қатл қилинмасдан қўйиб юбориладилар холос.

Имом Бағовий айтади: «Агар улар тавба қилсалар» яъни ширкдан тавба қилсалар. «Ва намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар» яъни уларга тегманглар, ўзларининг шаҳарларида озод юраверсинлар, шунингдек улар Маккага киришлари ҳам мумкиндир. (Тафсир Бағовий)

Имом Ибн Касир ушбу оятнинг тафсирида айтади: «..Мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар..» яъни: уларга нисбатан фақатгина (шунчаки) сўзлар билан ва уларнинг виждонларига мурожаат билан чекланиб қолманглар. Балки, уларни қалъа ва бошпаналарида қамал қилинглар, уларнинг яшаш жойларида ва уларнинг йўлларида пойланглар. Буни, уларни сиқувга олаолишинглар ва ёки исломни қабул қилишларига ёки қатл қилинишларига уларни мажбур қила олшинглар учун қилинглар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло айтдики: «Агар улар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар». Абу Бакр розиаллоҳу анҳу закотни бермайдиганларга қарши жанг қилганида мана шу оятга таянган эдилар. Уларга жанг қилинишни манъ қиладиган шартлар, бу уларда маълум амалларни мавжуд бўлишидир, бу эса айнан исломга кириш ва унинг барча талабларини рўёбга чиқаришдир… Шу сабабли ҳам аксар ҳолларда намоз ва закот бирга, бир ўринда зикр қилинади, масалан қуйидаги ҳадисда келганидай: «Мен токи инсонлар лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни адо қилмагунларича, уларга қарши жанг қилиш буюрилдим». Абу Исхоқ, Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади: «Сизларга намозни қоим қилиб, закотни адо этишлик амр қилингандир. Кимки закотни (закотга қодир бўла туриб бермаса) бермаса, унинг намози саҳиҳ эмасдир». Абдурроҳман ибн Зайд ибн Ашлам айтади: «Аллоҳ таъоло намозни закотсиз қабул қилмайди». Аллоҳ таъоло Абу Бакрни раҳматига олган бўлсин, нақадар у дин масъалаларида фақиҳ-билимдон эди! Имом Тобарий Анас розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Аллоҳга ҳеч нимани шерик қилмай, динни холис қилган ҳолида ёлғиз Аллоҳга ибодат қилса ва шу ҳолатида бу дунёдан ўтса, у ҳолда Аллоҳ таъоло ундан рози бўлган ҳолда уни тарк этади». Яна Тобарий Анасдан ривоят қилади: «Ҳадисда Аллоҳнинг ҳақиқий дини назарда тутилмоқда, бу шундай динки у билан барча росуллар келгандир». Анаснинг бу сўзини ушбу оят тасдиқлайди: «Агар улар (ширкларидан) тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар». Уларнинг тавбаси, улар Аллоҳдан бошқасига қилаётган ибодатларини тарк қилишлари, Унгагина (ибодат қилишлари учун) юзланишлари ва намозни қоим қилиб, закотни адо қилишларидир. Бунга ўхшаш ҳолат ҳудди шу суранинг бошқа оятида қайтарилади: «Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, у ҳолда улар сизларининг диндаги ака укангиздир». (Тавба: 11) (Тафсир Ибн Касир)

Имом Тобарий оятнинг тафсирида айтади: «Агар улар тавба қилсалар» яъни: агар улар ўз ширкларини ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларини инкор қилишни бас қилсалар ва иҳлос ила Аллоҳга юзланиб, динни ҳолис қилган ҳолда ёлғиз Унга ибодат қилсалар ва барча ботил илоҳ, тоғутларга куфр келтирсалар ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларини қабул қилсалар. (Тафсир Тобарий)

Иккинчи оят: «Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарингиздир.» (Тавба: 11)

Имом Қуртубий оят тафсирида айтади: «Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар» яъни: агар ўз ширкларини тарк этиб, ислом арконларига юзлансалар «у ҳолда улар сизларининг диний биродарингиздир» яъни сизларнинг диндаги ака укаларингиз бўлишади. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу: «Ушбу оят қибла аҳлининг қонини тўкишни ҳаром қилгандир» деганлар. (Тафсир Қуртубий)

Имом Бағовий оят тафсирида айтади: «Агар улар тавба қилсалар» яъни ўз ширкларини тарк этсалар. «У ҳолда улар сизларнинг диндаги ака укангиздир» яъни улар ҳам, сизлар барча ҳаққа эга бўлган, ҳақларга эга бўлган диндаги ака укаларингиз бўлишади. (Тафсир Бағовий)

Мазкур оят шуни баён қиладики, мушриклар билан жанг токи улар ширк ва куфрларини тарк этиб, намозни қоим қилиб, закотни адо этмагунларигача давом этади. Барча салафлар оятдаги «Агар улар тавба қилсалар» жумласида ширк ва куфрларни тарк этиб, улардан тавба қилиш, барча ботил илоҳ ва тоғутларга куфр келтириб, улардан четланиб ёлғиз Аллоҳга юзланиш назарда тутилганида иттифоқдирлар. Шунингдек салафлар ушбу: «Мен токи инсонлар лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни адо қилмагунларича, уларга қарши жанг қилиш буюрилдим»,  ҳадисининг маъноси ҳам ҳудди ушбу оятларнинг маъносига ўхшашлигида ижмоъ қилишган. Шунинг учун ҳам муфассирлар ушбу оятларни тафсир қилган пайтларида доим бу ҳадисларни зикр қилишади.

Бу ҳадис ҳам мушриклар токи ширкларини тарк этмагунларича, уларга қарши жанг қилиш зарурлигини хабарини бермоқда. Бу маънони бошқа саҳиҳ ҳадис тасдиқлайди, Имом Муслим ва Имом Аҳмад Абу Малик Ал Ашжаийдан ривоят қилишади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки лаа илааҳа иллаллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) куфр келтирса, унинг жони ва моли ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир». Шу сабабли имом Бухорий ўз саҳиҳларида: «Агар улар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, қўйиб юборинглар» деган бобни очганлар ва бунинг остида Ибн Умар розиаллоҳу анҳу, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган: Мен токи инсонлар лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни адо қилмагунларича, уларга қарши жанг қилиш буюрилдим ва агар улар буни қилишса, уларнинг моллари ва жонлари мендан омондадир, магар исломнинг ҳаққи бундан мустасно, бошқа (қалбларидаги махфий тутган) амалларининг ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир», деган ҳадисни жойлаштирганлар.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний бу оятни шундай шарҳлайди: «Бу ҳадис оятнинг маъносини баён қилади. Оятда шундай хитоб қилинмоқда: «Агар улар тавба қилсалар» Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу ва саллам ушбу хитобнинг моҳиятини баён қиляптилар: «Шаҳодат калимаси лаа илааҳа иллаллоҳ билан шаҳодат беришлик». Оятнинг ҳадис билан боғлиқлиги шунингдек қуйидаги оят ва ҳадисларнинг жумласига ўхшашлигида кўринади: «уларни қўйиб юборинглар» ва «улар буни қилишса, уларнинг моллари ва жонлари мендан омондадир» (Фатҳул Борий, 1/94-95)

Бу ердан биз қуйидагиларни тушинамиз: Одамнинг жони ва моли омонда бўлиши фақатгина қачонки шаҳодат калимасининг барча шарт ва у тақазо қилганларига, у одам амалга оширгани кузатилса, айнан Аллоҳни рубубийятда ва улуҳийятда яккалаб ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган барча нарсаларга куфр келтирса ва бундан келиб чиқадиган лозимотларга амал қилсадир. Агар инсон буларни рўёбга чиқармай, лекин шаҳодат калимасини нутқ қилаётган бўлса, у барибир ҳали ҳам ширкда деб эътибор қилинади ва уни жони ва моли омонда бўлмайди. Қачонки бир киши шаҳодат калимасини нутқ қилганида, у кишини шаҳодат калимасини маъносини билиб ва унинг шарт ва у тақазо қилганларига амал қилаётганига (асосли) таҳмин бўлса, кейинчалик унинг ҳаёти давомида ушбу шаҳодатга мухолиф бўлган ширк ва куфр зоҳир бўлса, у ҳолда унга муртад деган ҳукм қўйилади.

Имом Шавканий айтади: «Лаа илаҳа иллаллоҳ калимасининг маъносига амал қилмаган ҳолда қуруқ ўзини талаффуз қилиш албатта исломни тасдиқламайди. Зеро, шак йўқки жоҳилият аҳлидан бўлган Макка мушрикларидан биронтаси ушбу калимани айтиб, сўнг бут-санамларга ибодат қилаверадиган бўлса, албатта буни ислом деб бўлмайди». (Фатҳ ар Роббаний, 1/345) (Ад-Дурр ан-Надид фий Ихлас Калимат ат-Тавхид,40)

Шавканий яна айтади: «Шаҳодат калимасини келтирган ва амалларида ушбу шаҳодатга зид бўлмайдиган (ширкий) сўз ва амаллар зоҳир бўлмаса, у жон ва моли ҳаром бўлган мусулмондир, ҳудди машҳур ҳадисда собит бўлганидай. Шунга ўхшаб, агарда мусулмонлар кофирни қатл қилмоқчи бўлишса ва у исломга киришни истаётганини хабарини бериб лаа илааҳа иллаллоҳ калимасига шаҳодат берса ва у холис эмаслиги аниқланиши учун етарлик вақт ҳали ўтмаган бўлса, масалан намозни вақти ҳали кирмаган бўлса, бу ҳолда биз унинг зоҳирий амалига қараб ҳукм қилиб, уни мусулмон санашимиз лозим бўлади. Зеро, ундан ҳали ушбу калимага мухолиф бўлган сўз-амал зоҳир бўлмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усома ибн Зайд розиаллоҳу анҳу ушбу қоидани бузгани учун ҳам уни маломат қилган эдилар. Лекин, кимдир шаҳодат калимасини нутқ қилсаю, аммо шу билан бирга тавҳидга зид бўлган амални қилаётган бўлса, масалан ўликларга нисбатан мушриклар содир этадиган амални қилса (улар фойда ва зарар келтира оладилар деб эътиқод қилса, дуо қилса, мадад сўраса) бу ҳолда ўзи нутқ қилган шаҳодат калимасини рад этибди. У зоҳирида ўз ширкини изҳор қилиб бўлди, шу сабабли ҳам энди у мусулмон саналиши асло жоиз эмас. Агарда ширкнинг устида бўла туриб, мусулмон бўлиш учун ва куфрдан чиқишлик учун лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини (маъносини билмай ва унинг шартларига мувофиқ амал қилмай) шунчаки нутқ қилишлик етарлик бўлганда эди, у ҳолда бу калима Узайр Аллоҳнинг ўғлидир дейдиган яҳудийларга ва Ийсо Аллоҳнинг фарзандидир дейдиган насронийларга шунингдек зоҳирида ушбу лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини нутқ қиладиган мунофиқларга фойда келтирган бўлар эди. Зотан, биз санаган барча гуруҳлар тавҳид калимаси лаа илааҳа иллаллоҳни нутқ қилишар эди». (Ад-Дурр ан-Надид фий Ихлас Калимат ат-Тавхид, 42)

Шавканий айтади: «Аллоҳ таъоло сўзларни шаклига эмас, балки эътиқоднинг манбаси бўлган қалбда мустаҳкамланган эътиқодга ва амалларга қарайди. Агарда бу бундай бўлмаганида эди, Аллоҳ таъоло мўминлар билан мунофиқларни ажратмаган бўларди». (Ад-Дурр ан-Надид фий Ихлас Калимат ат-Таухид, 68)

Шайх Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн Қосим айтади: «Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен токи одамлар лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад росулуллоҳ деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни адо қилмагунларича, уларга қарши жанг қилиш буюрилдим ва агар улар буни қилишса, уларнинг моллари ва жонлари мендан омонда, магар исломнинг ҳаққи бундан мустаснодир, бошқа (қалбларидаги махфий тутган) амалларининг ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир». Ушбу ҳадис матнида «одамлар» сўзи остида мушриклар назарда тутилмоқда. Шаҳодат калимаси лаа илааҳа иллаллоҳга гувоҳлик беришлик, бу унинг маъносини билиш ва унинг барча шартларига амал қилиш деганидир. «Намозни барпо қилиб ва закотни адо этмагунларича» ҳадиснинг бу қисмида, уларсиз одамнинг исломи саҳиҳ бўлмайдиган исломнинг икки рукни зикр қилинган. «Уларнинг моллари ва жонлари мендан омонда» шунда улар билан жанг қилишлик ниҳоясига етади, токи икки шаҳодат калимасига зид бўлган бирор нарса (ширк ва куфр) қилмагунларига қадар. «Магар исломнинг ҳаққи бундан мустаснодир» исломнинг қолган рукнларига итоат қилишни билдиради. Абу Бакр розиаллоҳу анҳу айтганларки: «Агар улар олдин росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берадиган эчкининг боласини бўлса ҳам менга беришмаса, бас мен уларга қарши жанг қиламан». (Ал Иҳкам Шарҳу Усул Ал Аҳкам, 4/400)

Учинчи оят: «Фитна (ширк ва куфр) қолмаслиги ва дин Аллоҳга бўлиши учун улар билан жанг қилинг. Агар улар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ». (Бақара: 193) «Ва улар билан то фитна (ширк ва куфр) бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир». (Анфол: 39)

Имом Ибн Касир оят тафсирида айтади: «Доҳҳак, ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Фитна сўзининг маъноси ширкдир». Шунингдек Абул Олия, Мужоҳид, Ҳасан, Қатода, Роби ибн Анас, Суддий, Муқотил ибн Ҳайён, Зайд ибн Аслам ва бошқалар фитнани ширк деб тафсир қилишган. Муҳаммад ибн Исҳоқ, Урва ибн Зубайрдан ва бошқа уламолардан ривоят қилади: «Ва улар билан то фитна бўлмагунча жанг қилинг» жумласининг маъноси қуйидагича: «Мушриклар билан, мусулмонлар ўз динларида фитнага тушиб қолмасликлари учун (мушриклар ширкни мусулмонларга зийнатлаб кўрсатмасликлари учун) уларга жанг қилинг». «То диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча» Доҳҳак, Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади, Ибн Аббос буни токи Аллоҳ яккаланмагунча (тавҳид бўлмагунча) деб тафсир қилганлар. Ҳасан, Қатода ва Ибн Журайж буни: Токи барча кишилар лаа илааҳа иллаллоҳ демагунларича деб тафсир қилишган. Муҳаммад ибн Исҳоқ бунга қуйидаги тафсирни келтирган: «Токи барча кишилар ҳеч қандай ширк қилмай (ибодатда) Аллоҳни яккалаб, барча Аллоҳ билан бирга ибодат қилинаётган нарсаларга куфр келтирмагунларича». Абдурроҳман ибн Зайд ибн Аслам буни маъносини айтадики: «Токи барча куфрлар йўқ бўлмагунича». Бухорий ва Муслимда келган ҳадис ушбу барча тафсирларни қувватлайди (аслида бу барча тафсирлар ҳаммаси бир маънони билдиради) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга одамлар билан токи улар лаа илааҳа иллаллоҳ демагунларига қадар жанг қилишга буюрилди» (Тафсир Ибн Касир)

Имом Бағовий оят тафсирида айтади: «Улар билан жанг қилинг» яъни мушриклар билан «то фитна бўлмагунча» яъни ширк бўлмагунча, бошқа сўз билан айтганда: «Улар билан жанг қилинг, токи улар мусулмон бўлгунларича». Чунки, (аҳли китоблардан фарқли равишда) мушриклардан ҳеч нарса қабул қилинмайди, фақатгина исломни қабул қилиб, мусулмон бўлиши қабул қилинади холос. Агар улар мусулмон бўлишмаса, у ҳолда улар қатл қилинадилар. «То диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча» яъни токи ибодат ва итоат фақатгина ягона Аллоҳга йўналмагунига қадар. «Аллоҳга» яъни ибодат ва итоат ёлғиз Аллоҳгагина йўналади холос, бошқаларга эмас. «Агар тўхтасалар» яъни ўз ширк ва куфрларини тарк этсалар ва мусулмон бўлсалар… «(у ҳолда) золимлардан бошқаларга душманлик йўқ» яъни бундай кейин жанг, фақатгина золимларга нисбатан бўлади. (Тафсир Бағовий)

Имом Тобарий оят тафсирида айтади: Оятнинг маъноси қуйидагича: «Мушриклар билан жанг қилинглар токи ширк йўқ бўлиб, ибодат ва итоат ботил илоҳ ва тоғутларга йўналиши эмас, фақатгина Аллоҳга бўлгунича. Агар улар сизлар билан жанг қилишни тўхтатсалар ва сизларнинг динингизни қабул қилсалар, у ҳолда сизлар ҳам жанг қилишни тўхтатинглар, зеро душманлик фақатгина мушрикларга нисбатан саҳиҳ бўлади холос». Оятда зикр қилинган «фитна»нинг маъноси ширк ва куфрдир. Ибн Аббос, Қатода, Мужоҳид, Суддий, Ибн Зайдлар ҳам фитнани шундай тафсир қилишган. Ушбу тафсирларга биноан оятнинг бошини маъноси қуйидагичадир: «Эй иймон келтирганлар! Мушриклар билан жанг қилинглар токи ернинг устида ширк ва куфрлар йўқ бўлиб, ерда лаа илааҳа иллаллоҳ калимаси ҳоким бўлмагунича». Шунга боғлиқ ҳадисни имом Бухорий ва Муслимлар келтиришган: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга одамлар билан токи улар лаа илааҳа иллаллоҳ демагунларича жанг қилишга буюрилди». Оятнинг ниҳоясида: «Агар улар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ» дейилди. Бу шуни билдиради: Агар сизлар билан жанг қилаётган кофирлар, сизлар билан жанг қилишдан тўхтасалар ва сизларнинг динга кирсалар, Аллоҳдан бошқага ибодат қилишларини тарк этсалар, Аллоҳнинг барча буюруқларини қабул қилсалар ва Унга итоат қилсалар, у ҳолда сизлар ҳам жанг қилишдан тўхтанглар. Чунки душманлик фақатгина золимларга нисбатан бўлади, яъни кофирларга. Робиъ ибн Анас ва Икрима «золимлар»дан мақсад лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини айтишни истамаган кишилардир дейишган. Мужоҳиднинг тафсирига биноан эса, золимлар булар мусулмонларга қарши жанг қилаётган кишилардир. Золимларга душманлик, уларнинг зулмларига тўсиқлик қилиш билан амалга ошади. Лекин бу масъалада ғулувга кетиш мумкин эмас. Унинг зулмларига нисбатан тўсиқлик қилиш ва шу учун уни жазолаш етарлидир, аммо яна давомий душманлик қилиб кетавериш жоиз эмас. (Тафсир Тобарий)

Имом Қуртубий оят тафсирида айтади: «Ва улар билан то фитна (ширк ва куфр) бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча жанг қилинг». Уламолар жанг қилиш сабабини аниқлашда бир неча қисмга бўлинишди. Биринчи гуруҳ айтишдики, ушбу оят амалийдир ва барча аввалги ҳолатларни мансуҳ қилган. Шу фикрга биноан, оят барча мушрикларни қатл қилишга буюради, хоҳ улар душманлик қилувчилари бўлсин, хоҳ улар душманлик қилмайдиган тинчликпарварлари бўлсин. Яъни бу ерда уни қатл қилинишининг сабаби, у мусулмонларга қарши жанг қилиши эмас, балки у мушрик эканлигидир. Иккинчи гуруҳ айтишадики, мушриклар билан жанг қилинишининг сабаби улар мусулмонларга қарши жанг қилишларидир. Агар улар жангдан тўхтасалар, улар мушрик бўлиб қолишларида давом этишларига қарамай мусулмонлар ҳам уларни тарк этишлари лозимдир. Бу гуруҳ айтадики, ушбу оят носих оят эмасдир, жанг қилаётган мушрикларга, жанг қилиш амр қилинган қуйидаги оят, амалий бўлиб қолади: «Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг…» (Бақара: 190) Аммо, биринчи фикр яна ҳам саҳиҳроқдир. Яъни барча кофирлар билан жанг қилишлик керак, улар бизга жанг қиляптими ёки йўқми фарқсиздир. Бунга далил ушбу оятдаги сўзлар: «Токи дин Аллоҳга бўлиши учун». Бундан ташқари, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Менга одамлар билан токи улар лаа илааҳа иллаллоҳ демагунларича жанг қилишга буюрилди». (Бухорий ва Муслим) Ушбу оят ва ҳадис шуни аниқ баён қиладики, мушриклар билан бизнинг жанг қилишимизнинг сабаби, фақатгина уларнинг куфридир холос, бошқаси эмас. Зеро Аллоҳ таъоло: «Улар билан токи фитна (ширк ва куфр) бўлмагунча жанг қилинг» деди. Фитнанинг маъноси эса ширк ва куфрдир. Бу ерда жанг қилишнинг сабаби айнан куфр эканига ишора қилинган, бошқа қандайдир нарсага эмас. Бу очиқ масъаладир. Ибн Аббос, Қатода, Робиъ, Суддий ва бошқалар фитна бу ширкдир деб тафсир қилишган ва бунинг табиий натижаси эса мусулмонларга мушриклардан қилинган жабр ва зулмдир. Фитна сўзининг луғавий маъноси эса бу имтиҳон деганидир. Масалан, бу сўзни олтин ёки кумушни сифатлими ёки йўқми, ўзида бегона модда-аралашмалар мавжудми ёки йўқми буни билиш мақсадида имтиҳон-текшириш учун, эритиш жараёнини ифодалаш учун ишлатилади. «..Агар улар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ». Улар ёки оддий мушрик ёки аҳли китоб бўлишлари мумкин. Агар улар мушрик бўлишса, у ҳолда бу оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Агар улар ширкларини тарк этсалар ва исломга кирсалар, у ҳолда уларга душманлик йўқ, фақат золимларга бордир». Ушбу маъно, мазкур оятда келади: «Агар тўхтасалар, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир» (Бақара: 192) Аммо аҳли китобларнинг ҳолатида маъно, ҳудди қуйидаги оятдагидек бўлади: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг». (Тавба: 29) (Тафсирул Қуртубий)

Энди ушбу барча тушинтиришлардан кейин ҳам, яна қандайдир бир тушинтиришлар керакми?! Ушбу биз келтирган далиллардан кейин ҳам, яна бошқа далилларга зарурат борми?!

Қуръон қуйидагиларни баён қилди: Мушриклар ширк ва куфрларни ва унинг аҳлини тарк этиб, ундан тоғутларни ва уларнинг аҳли мушрикларни инкор этиб, Аллоҳга динни холис қилган ҳолда Унга ҳеч нимани шерик қилмай ихлос ила фақат Унгагина ибодат қилмагунларига қадар, улар билан жанг қилиш тўхтамайди.

Бизнинг мақсад бир тарқалган ботил шубҳани рад қилиш эди, бу эса: «бирор киши мусулмон бўлишлиги учун, у шаҳодат калимасини шунчаки нутқ қилишлиги етарлидир, унинг маъносини билиш, барча шарт ва у тақазо қилганларига амал қилиш ва ширк ва куфрларни тарк этишлик яхши, лекин бу дегани у шарт дегани эмас». Агарда шунча баёнотлардан кейин ҳам, кимдир қайсарлик қилса, энг яхшиси у билан баҳс қилишни тарк этишдир.

Ширкдан тавба қилиш шарти, ширкни билишдир.

Барчага маълумки, ширкни тарк этиш учун уни яқийний билиш зарурдир. Акс ҳолда қандай қилиб ўзи билмаган нарсани тарк қилиш мумкин?! Мушрикни қатл қилинмасдан қони ва моли ҳаром бўлишининг шарти эса, айнан ширкни тарк этишдир.

Имом Ибнул Қоййим айтади: «Бу дин мустаҳкам тамойил бўлмиш — Аллоҳга муҳаббат қилиш устига қурилади. Бунга етишишнинг ягона йўли эса, илмдир холос. Шубҳасизки, қандайдир нарсага бўлган муҳаббат, унинг тафсилотларини билишдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар фақатгина илм билан жўнатилган, китоблар ҳам фақатгина илм билан нозил бўлган. Ҳудди Аллоҳнинг ҳалолларини ва ҳаромларини фақатгина илм билан билинганидай, ҳудди шундай ёлғиз Аллоҳга шерик келтирмай ибодат қилишлик, Унга мақтов, ҳамд айтиш ва Уни улуғлашлик фақат илм асосида бўлиши мумкиндир. Исломнинг фазилатини бошқа нарсалардан афзал эканини билишлик ҳам фақатгина илм билан бўлади холос». (Мифтаҳ Дарис Саъада, 1/87)

Ҳудди шунингдек Ибнул Қоййим яна айтадики: «Бунинг ҳолати Умар ибн Ҳаттоб айтганларидекдир: «Агар кимки Исломда яшаб жоҳилиятнинг асл моҳиятини англамаса, албатта исломнинг ҳалқаси, ҳалқама ҳалқа кетма-кет узилиб бораверади». Чунки инсонлар ширк ва бошқа жоҳилий нарсаларни нима эканини билишмаса, Қуръон буни инкор қилишини улар билишмаса, улар ана шу гуноҳларнинг устида юраверишади. Аксар кишилар бу нарсаларга даъват қиладилар, уларни маъқуллаб, тасдиқлайдилар ҳам. Қолаверса улар мазкур қилаётган нарсаларини барча қабоҳатларини англамай, билмасдан қиладилар. Шунинг учун ҳам, исломнинг ҳалқаси улардан янада узилиб кетаверади. Шундай қилиб, маъруф мункарга, мункар эса маъруфга айланади. Бидъат ҳам суннатга, суннат эса бидъатга айланади. Суннат аҳли бидъатларни инкор қилганлари сабабли, бидъатчи дея айблана бошладилар. Ҳатто шу даражага бордики, тавҳид ва соф иймон соҳиби бўлган инсон, унинг тавҳиди сабабли, (бидъатчилар учун) у инсон кофир саналадиган бўлиб қолди! (Мадарижус Саликийн, 1/351-352)

Ушбу сўзлар, Аллоҳнинг изни ила шариат ва унинг мақсадини биладиган олимнинг сўзларидир. Аслида ширкни ва унинг қабиҳ эканини билмайдиган киши қандай қилиб уни тарк этиши мумкин?! Қандай қилиб ширкни билмайдиган киши, менда ширк топилмайди дейиши мумкин?! Шунга ўхшаб, Аллоҳнинг рубубийят ва улуҳийят тавҳидини билмайдиган ва Аллоҳга қандай қилиб ибодат қилишни билмайдиган одам, қандай қилиб муваҳҳид бўлган ҳолда Аллоҳга ҳеч нимани шерик қилмай, фақатгина Унга ибодат қилиши мумкин?! Имом Ибнул Қоййим айтган эдики: «..ёлғиз Аллоҳга шерик келтирмай ибодат қилишлик, Унга мақтов, ҳамд айтиш ва Уни улуғлашлик фақат илм асосида бўлиши мумкин».

Ҳулоса қилиб юқоридаги уч оятнинг еғиндисини қуйидагича жамлаш мумкин: «Мушриклар фақатгина ширк ва куфрларини тўлиқ тарк этиб, тавҳид аҳлидан бўлсалар, ана шундагина қатл қилинмасдан қўйиб юбориладилар холос».

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑