Шубҳа: Ҳужурот сураси ояти
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳофиз ибн Ражаб Ал Ҳанбалий айтади:
“Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик (асламна-исломни қабул қилдик) денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камимас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир», деб айт.” (Ҳужурот 14)
Мазкур оятда келган иймон сифатига эга бўлмаган, аммо ислом сифатига эга бўлганларга келсак, ушбу оятда иймоннинг муваҳҳид ҳисобланиши учун бўлган, энг кам миқдордаги асли борлиги инкор қилинмаяпти, у ерда комил иймон борлиги инкор қилиняпти (аслга қўшимча ўлароқ бўлгани). Агар улар иймоннинг энг кам миқдори бўлган аслга эга бўлмаганларида эди, ундай ҳолатда улар умуман мусулмонлар деб аталмас эдилар.” ( Джаамиъул-Улум вал-Ҳикам, 27-29 )
Ушбу оятдаги “асламнаа” иборасини икки хил кўринишда таржима қилса бўлади:
1) Биз исломни қабул қилдик
2) Биз таслим бўлдик
Ҳаммага маълумки мусулмон бўлиш дегани, Аллоҳга таслим бўлиш дегани. Аммо ҳар бир таслим бўлиш Аллоҳга таслим бўлди дегани эмас, шунинг учун ушбу ҳолатдаги “таслим бўлдик” сўзи оддий ҳаётий маънога эга бўлиши мумкин, масалан Муҳаммад алайҳиссалом билан уруш олиб боришни бас қилдик ва у кишига таслим бўлдик маъносидаги каби, аммо бу дегани улар мусулмон бўлдилар дегани эмас.
Тафсирлашга бир хил имкониятга эга бўлган ҳолда, муфассирлар ҳам икки гуруҳга бўлинганлар.
Бир гуруҳи айтадики, аъробийлар умуман исломга кирмаган эдилар дейдилар.
Иккинчи гуруҳ эса уларни исломга кирган эдилар дейдилар, аммо бундай тафсир қилишда иймон келтирмасдан, аммо мусулмон деб ҳисобланиш мумкинми деган чигаллик вужудга келиши мумкин. Албатта бу гапни ҳеч ким айтмаган (сабаби бу куфрий фикр). Уларнинг ҳаммалари оятда фақатгина комил иймон инкор қилинган дейдилар, аммо муваҳҳид бўлиш учун шарт бўлган энг кам миқдордаги асл иймон инкор қилинмайди.
Ушбу икки тафсирни келтирсак:
Қуртубий айтади:
“Оят Бану Асад қабиласининг бадавий араблари ҳақида нозил бўлган. Очлик йиллари, улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларига келдилар ва шаҳодат келтирдилар, аммо қалблар билан иймон келтирмаган эдилар (яъни мунофиқ ҳолда эдилар), шунинг учун улар Мадина йўлларини ифлослатиб ташладилар, бунинг оқибатида қимматчилик юзага келди. Шундан сўнг улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “биз бошқалардек сенга қарши уруш олиб бормаяпмиз, бутун мол-мулкларимиз билан сенинг ёнинга келган эдик” деб койий бошладилар. Ва бу қилган “яхшиликлари” эвазига закотдан улуш олишларини талаб қилдилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.”
Ас-Суддий айтади: “Оят Фатҳ сурасида зикр қилинган араблар тўғрисида нозил бўлган эди (яъни Фатҳ сураси 11-16 оятлар). Булар Музайна, Жуҳайна, Аслам, Ғиффор, Дийл ва Ашжаъий қабилалари эдилар. Улар фақатгина ўзларининг жонлари ва мол-мулкларини асраб қолиш учун “Биз иймон келтирдик” деган эдилар. Уларга уларни Мадинага боришлари кераклигини айтилганда, улар қайсарлик қилган эдилар”
— Албатта бу оят барча араб бадавий қавмлари тўғрисида эмас, Аллоҳ зикр қилиб ўтганидай, уларнинг ичидан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлари ҳам бор эди.
Оятдаги: “лекин бўйинсундик (асламна-исломни қабул қилдик) денглар” сўзи: “айтингларки: “биз болаларимиз қул бўлишидан ва ўзимиз ўлдирилишимиздан қўрқиб, таслим бўлдик” денг. (яъни росулуллоҳга тўғрисини айтиб қўяверинг, Аллоҳ сизларнинг яшираётган нарсангизни билиб турибди!)
Бу мунофиқларнинг одатий ҳолидир, улар ўзларини мусулмондай тутадилар, аммо ҳақиқатда ичларида иймон келтирмаган бўладилар. ( Тафсир Қуртуби, Ҳужурот 14 )
Қози Ибн Абу Ал Иъзз айтади:
“Баъзи муфассирлар у бадавийлар мунофиқ эдилар деб айтганлар, исломни эса фақат номига қабул қилган эдилар дейдилар. Бу муфассирлар ичидаги икки хил тафсирнинг биридар. Иккинчи тафсир эса ҳақиқатга кўпроқ яқин бўлиб, у ерда у бадавийлар мунофиқ бўлмаган, аммо комил иймонга эга эмас эдилар дейилади. Уларнинг иймонлари ҳудди мусулмон бўлиб туриб, аммо қотил, зинокор ва ўғри кишининг иймонлари каби эди. Агарда бу оятни умуман қарайдиган бўлсак бу фикр яна ҳам очиқ кўриниб туради, сабаби бу сурада гап мунофиқлар тўғрисида кетмаяпти, балки гуноҳлар ва гуноҳкорлар тўғрисида гап кетаётганини гувоҳи бўламиз”. ( Ақидадут Тоҳавия шарҳи)
Шунингдек Имом Ибн Абу Ал Иъзз айтади:
“Ким агарда мусулмон ҳам, муъмин ҳам бир одам деса, биз қуйдагича жавоб берамиз:
“Сиз мана мусулмон ва муъмин бир хил нарса дейсизлар, ахир Аллоҳ: “Мусулмон эркаклар ва мусулмон аёллар, муъмин эркаклар ва муъмина аёллар…” деганку, муъминни (комил иймонли кишини) мусулмонлардан ажратган.
Шунингдек Имом Бухорий бир ҳадисда ривоят қиладики, бир киши росулуллоҳдан (с.а.в): “Анави киши тўғрисида қандай фикрдасиз. Аллоҳга қасамки, мен у кишини муъмин киши (комил иймонли киши) деб ҳисоблайман” деганда, шунда росулуллоҳ (с.а.в) айтадиларки: “Балки мусулмон” деб, ҳисобласанг керак дейдилар ва бу нарса уч маротаба такрорланади” (Бухорий 37, 1478; Муслим 150).
Бу ерда росулуллоҳ (с.а.в) у киши ўз сўзларини уч маротба такрорлаганига қарамай, уни муслим деб атадилар, аммо муъмин деб атамадилар”. (Ақидадут Тоҳавия шарҳи)
Мажмуъул Фатаванинг еттинчи жилдидан парчалар зикр қиламиз:
“Имом Марвазий айтади: “Абу Абдулоҳга (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал) савол берилди: ““Биз муъминлардирмиз” дея оламизми?”
У киши: “Биз мусулмонлармиз” деб жавоб бердилар.
Яна Марвазий айтди: “Мен Абу Абдуллоҳдан сўрадим: ““Биз муъминлармиз” дея оламизми?”
У киши: “Аксинча биз мусулмонлармиз” деймиз деб жавоб бердилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: “Муслим ибн Исҳоқ менга Аммор ибн Зайддан Ҳишомни: “Ҳасан ва Муҳаммад “муслим” деганлар, аммо “муъмин” дегани қўрқар эдилар” деганини эшитганман” дейди.
Ибн Таймия давом этади: “Ким исломга кириш учун шаҳодат келтирган бўлса, исломга киради. Ундай одам тўғрисида у муслим (мусулмон) деб ҳукм қилинади, аммо юрагидаги иймони тўғрисида ҳукм чиқарилмайди (яъни юрагида шубҳасиз иймон бор, агар ҳозир ўлса агар жаннатга киради деб ҳукм қилинмайди). Муслим деб ҳеч қандай шартларсиз ҳукм қилинади. Бу очиқ масъала (яъни ким “Лаа илааҳа илла Аллоҳ” калимасини ҳамма шартлари ва моҳиятини тушуниб айтиб исломга кирса, уни муслим деб ҳисоблаймиз, балки муслимми ёки йўқми деб айтмаймиз, муваҳҳид бўлиш учун энг кам миқдордаги иймон асли мавжуд деб ҳукм қиламиз). (Мажмуъул Фатава 7 жилд)
