Ҳатиб розиаллоҳу анҳу ҳадисига келтирилган шубҳаларни чиритилиши.
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳозир сизларга гўёки Ҳатиб ибн Аби Балтаъ розиаллоҳу анҳу мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам берган бўлганларига қарамай, у кишини росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламкофир санамадилар деган ҳом ҳаёлни далил қилиб олиб, ҳар ерда “акиллаб” юрганларга бериладиган жавобимизни сизларга тақдим қиламиз.
Бунга жавоблар бир қанча важҳ (тарафдан) берилади, жумладан умумий ва хос жавоблар берилади:
Биринчи жавоб: Мусулмонларга қарши кофирлар билан дўстлашиш куфр эканлигига Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл далолат қилади. Агарда бу масъаладаги далиллар муташобеҳ, мавҳум, ёки бир кишининг ақлида жаҳмийлар олиб келган шубҳалар туфайли мушкилотлар пайдо бўлди деб фараз қилсак ҳам, бундай нарсалар муҳкам бўлган оятларга қайтарилади. Муҳкам оятлар эса мусулмонларга қарши мушриклар билан дўст бўлишлик мутлоқ куфр эканлигини кўрсатади, хоҳ бу иш дунё учун бўлсин, хоҳ бу иш дин учун бўлсин, буни фарқи йўқ. Аксинча кофирларни ва уларнинг динларини яхши кўришлик алоҳида куфр эканлигини, уларга нисбатан муҳаббатсиз ёрдам бериш эса, алоҳида куфр эканлигини кўрсатади.
Иккинчи жавоб: Ҳис-туйғу, фитрат, ақл ва хоссатан шариатимиз мусулмонга қарши кофирга дўст бўлиш шак шубҳасиз куфр эканлигига далолат қилади. Ундай одам қайси динда бўлмасин, ундан диндошлари барий (безордир) ва у ҳам диндошларидан барийдир. Қайси бир шариатда, ёки қайси бир соғлом ақлда бир киши пайғамбарига бўлган иймонини иддао қилиб, уни яхши кўришини айтиб, унинг душманларини ёмон кўришини айтиб туриб, сўнгра унинг душманлари сафида жанг қилиб, пайғамбарнинг сафдошларини кофирга таслим қилиш учун орқаларидан айғоқчилик қилиши, бу ишга уни динни ёмон кўришлиги эмас, фақатгина мол дунёга ҳарислиги ундагани узр бўлишлиги бор экан? Албатта бу нарсани борлигини ўзини тасаввур қилиб бўлмайди, қолаверса бундай иш исломда борлиги ва унга қўл урган киши мусулмон эканлиги, умуман сафсата ишдир. Бу каби нарсаларни фақатгина иймон бу қалб билан тасдиқлаш ва маърифатдан бошқа нарса эмас деган жаҳмийларгина эътиборга оладилар.
Учинчи жавоб: Устида ижмоъ ҳосил бўлган исломни бузувчи амаллардан бири шуки, киши агар исломни, ёки мусулмонларни, ёки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсадан бирор нарсани ёмон кўрса, ёки кофирларни ва динларини яхши кўрса, бу одам нафратланиш ва муҳаббат бобидан кофирдир, аммо бундан бошқа бўлган исломни бузувчи амал борки, у ўзи алоҳида куфрдир. Бу куфр мусулмонларга қарши мушрикларни дўст тутиш ва уларга ёрдам беришлик куфридир. Бунинг ўзи муҳаббат ва нафратга боғлиқ бўлмаган алоҳида куфрдир. Агарда бу амал, мусулмонларга қарши кофирни дўст тутишлик, фақатгина кофирларнинг муҳаббати билан боғлиқ бўлганда, ёки мусулмонлардан нафратланиш билан, ёки дунё учунгина қилганда куфр бўлиши билан боғлиқ бўлганда эди, уламолар бу куфрни алоҳида келтиришларидан ҳеч қандай фойда бўлмаган бўлар эди. Ёки биринчисинигина исломни бузувчи амаллардан деб, иккинчисини умуман исломни бузувчи амаллардан деб ҳисоблаган бўлардилар.
Тўртинчи жавоб: Бу бидъатлиги куфр даражага еткан сўз, яъни мусулмонларга қарши кофирга ёрдам берган киши агар исломни ёмон кўрмаган бўлса, кофирларни динини ва ўзини яхши кўрмаган бўлса, бу амал дунё матоси учун қилинган бўлса, бу амали билан кофир бўлишни қасд қилмаган кишини кофир санамаслик керак деган гапнинг асли бизнинг динимизда мавжуд эмасдир. Бу гап фақатгина тана аъзолари қилган куфр амаллари туфайли одамни кофир санамайдиган, куфр фақатгина қалбда ёлғон деб санашлик, куфрни ҳалол деб билишлик, ёмон кўриш ва яхши кўриш каби қалбгагина боғлиқ, ташқаридан ҳеч ким ҳеч қачон билолмайдиган амаллар билан кофир санайдиган жаҳмий-кофирларнинг гапидир. Уларда амалнинг ўзи билангина ҳеч қачон одам кофир бўлмайди. Ширк қилишлик, бут-санамларга сажда қилишлик, қонунлар ишлаб чиқариб одамлар орасида ёйишлик, у билан ҳукм қилишлик, динни масхара қилишлик, мусулмонларга қарши кофирларга кўмаклашишлик ва бошқа соҳиби қўл урса кофир бўлишлиги ижмоъ қилинган амалларнинг барчаси, жаҳмийлар наздида соҳибини фақат қалбида шуни эътиқод қилса, ҳалол деб билса, динни ёмон кўрса, куфрни севсагина кофир қилади. Амалга қўл урушликни ўзигина ҳеч ҳам кофир қилмас экан. Аммо мусулмонларда, хоссатан аҳли сунна эътиқодида, қўл урган феълнинг ўзи ҳам соҳибини кофир қилади.
Бешинчи жавоб: Аслида қудрати бўлиб туриб мусулмонларга ёрдам бермаслик ва уларни ҳимоясиз ташлаб қўйишлик, жиҳодни тарк қилишлик нифоқ бўлса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ғазотга чиқмаган одамларни мунофиқлардан санашган бўлса, уч киши узрини айтиб қасам ичишган бўлса ҳам, уларнинг ичида Ҳилол ибн Умайя деган ёши ўтган саҳоба ҳам бор эди, агарда улар кечирилганлиги тўғрисида оят келмаганда эди, мунофиқ бўлиб ўтиб кетган ҳисобида бўлган бўлсалар, қандай қилиб энди мусулмонларга ёрдам беришни тарк қилиш ва уларни ҳимоясиз қолдириш нарёқда турсин, бу одам душманларнинг сафида мусулмонларга қарши жанг қилса, мусулмон киши тугур, қайси оддий ақл юрутишни билган кофир одам ҳатто, бундай одам кофир эканлигида шубҳа қилади?!
Олтинчи жавоб: Куфр ва унинг аҳлига мусулмонларга қарши ёрдам беришлик четроқда турсин, улардан бароат қилишлик, уларга душманлик қилиш, ўзларига дўст тутмаслик каби амаллар тавҳиднинг (диннинг) аслидандир, лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг бир рукнидир, у нарсасиз бу калима саҳиҳ бўлмас. Бир киши ана шу нарсасиз мусулмон деб ҳисобланмайди. Бу амаллар мухолиф бўлган анавиларнинг динида қаерга кетди?!
Еттинчи жавоб: Воқеъликка назар солиш қаерга йўқ бўлди?! Қанча қонлар тўкилди?! Қанчадан қанча болалар ва аёллар ўлдирилди?! Қанчалари етим қолиб, қанчалари тул бўлдилар?! Кофирлар тарафидан қанчадан-қанча номуслар топталди?! Ана шу ишларга қўл уришни исломдан деб, бундай қилганлар мусулмон бўлиб қолаверадилар деган кишининг ўзи ҳам, ана шу кофирлар ҳукмида бўлиб, улар қилган зулм, туғён ва жиноятларига шерикчиликлари бир хил бўлади!
Саккизинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг қилган иши жосуслик бобидаги амал бўлиб, у ишнинг ҳеч қандай мусулмонларга қарши кофирларни дўст тутиш ва уларга ёрдам бериш бобига ҳеч қандай алоқаси мавжуд эмас. Унинг бу қилган иши росулуллоҳнинг Макага ҳужум қилишлик тўғрисидаги сирларини кофирларга етказишлик эди, аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш, ёки Аббос розиаллоҳу анҳу каби мушрикларнинг сафида жанг қилиш эмас эди. Ундан ташқари бу саҳобанинг мақсади мусулмонларга зарар етказишдан йироқ эди, бирор бир киши росулуллоҳнинг саҳобаси шундай иш қилолади деб ўйлайдими?! Бугунги кунимиздаги исломни иззатли бўлишини истамаган кофирга ёрдам берувчилар ва уларнинг фойдасига айғоқчилик қилган кофирларнинг қилаётган ишларини ана шу саҳобанинг иши билан қиёслаш тўғрими?! Бу иккисининг орасида ер билан осмончалик фарқ бор! Бугунгиларнинг қилаётган ишлари бу мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам қилишликдир ва бу ижмоъ билан куфрдир, жаҳмий-кофирлардан бошқаси бу борада ихтилоф қилмайди. Саҳобанинг қилган иши эса, мусулмонларнинг хабарини кофирга етказишлик, ёки жосуслик қилишлик, бу борада уламолар ихтилоф қилганлар. Имом Шофеий ва бошқа баъзилар бу ишни қилган киши агарда мусулмонларга зарар етказишни қасд қилмаган, кофирларни ғалабасини ҳоҳламаган ва динларини олий бўлийшни мақсад қилмаган бўлса, кофир бўлмаслигини айтадлар. Шофеий ва Ибн Таймияларнинг бу сўзлари фақатгина кофирларнинг тарафида мусулмонларга қарши урушмаган, уларга қарши кофирларга ёрдам бермаган ҳолда мусулмонларнинг хабарини кофирларга етказиб қўйган одам тўғрисидадир. Бу икки нарса орасида фарқ бор. Саҳиҳ ва эътиборли сўз шуки, ундай одам кофирдир, бу эса Умар розиаллоҳу анҳу қилган ҳукмдир. Ким агар Ҳатиб розиаллоҳу анҳу мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам берди деса, у кишига нисбатан буюк туҳмат қилган бўлибди.
Тўққизинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳу анҳу қилган ишнинг бир қарашдаги зоҳирий кўриниши катта куфр ишлардандир ва бу нарса катта куфр эканлиги саҳобаларда маъруф бўлиб ва ўз қарорини топган эди. Бу нарсага Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг: “Аллоҳга қасамки бу ишни исломдан қайтганим учун қилмадим!” сўзидир. Бу шуни билдирадики, Ҳатиб розиаллоҳу анҳу мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш тугур, бундай жосуслик қилишликнинг асли исломдан чиқарувчи куфр эканлигини билган эди. Ҳудди шундай Умар розиаллоҳу анҳунинг ҳам: “Изн беринг мунофиқнинг бўйнини чопиб ташлай!” ва бошқа ривоятда “Менга қўйиб беринг, албатта бу кофир бўлибди!” ва яна бошқа ривоятда “Аллоҳга ва росулига ва муъминларга хиёнат қилди, изн беринг бўйнини узиб ташлай!” росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган сўзлари ҳам бу фикримизни таъкидлайди. Бу амалнинг асли куфрдир. Шу учун ҳам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарнинг бу сўзларини инкор қилмадилар, аксинча тасдиқладилар. Агарда Умар розиаллоҳу анҳунинг зоҳиридан қилган бу ҳукми хато бўлганда эди, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Утбан ибн Малик ана шундай гапни Малик ибн Дахшамга айтганида, ёки яна Ҳанзала розиаллоҳу анҳу ўзини: “Ҳанзала мунофиқ бўлди!” деганида бу гапини инкор қилганларидай инкор қилган бўлардилар. Ундан ташқари Умар розиаллоҳу анҳу бу сўзни Ҳатиб розиаллоҳу анҳу ўзини оқлаш учун узр айтганидан кейин яна икки маротаба такрорлаб айтган эди, бу билан кўряпмизки бу амални Умар розиаллоҳу анҳу куфр ва исломдан бўлган қайтиш деб билган экан. Энди қандай қилиб бир киши келиб Умар розиаллоҳу анҳу хато қилди ва шошилди дея олади? Умар розиаллоҳу анҳу иймон ва куфрни орасини ажратишда хато қилганмиди? Умар розиаллоҳу анҳу куфр ва маъсиятнинг орасини ажратолмаганмиди? Албатта йўқ! Бу ерда ихтилоф бу амалнинг зоҳирий кўриниши, бир қарашда куфр, ёки куфр эмас эканлигида бўлмаганди, балки Ҳатибни бу куфри учун ўлдириш керакми, ёки ўлдирмасдан тавбасини қабул қилиш керакми мавзусида эди. Биламизки, ҳар битта куфрга қўл урган киши ўлдирилавермайди, бунга Табук ғазотидан қайтаётганда ҳазил қилиб кофир бўлиб қолганлар мисолдир. Кейин Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан суҳбатидан кейин, Ҳатиб ибн Аби Балтаъ розиаллоҳу анҳу катта куфрга етиб бормаган амални қилганлиги маълум бўлган эди.
Ўнинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг амали аслида кофирларни қалбига дахшат солиш учун, уларнинг жангга бўлган руҳиятларини синдириш учун, улар бу жангда мағлубиятга учрашларини, бундан бошқа чоралари йўқлигини, ёки таслим бўлишлари, ёки қочиб қутулишликлари кераклигини кўрсатиш учун ва бирорта ҳам мусулмонларнинг заиф нуқталари айтилмасдан ёзилган бир мактуб эди. Унинг бу мактуби ичидаги сўзларда бирор дона ҳам мусулмонларга зарар етиши мумкин бўлган сўзларни топа олмайсизлар, уларга ёрдам бериш тугур, ҳатто унга далолат қиладиган бир киноя ҳам йўқ эди. У нарсага Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг мактубидаги мана бу сўзлар далолат қилади: “Сўнгра, эй Қурайш аҳли! Албатта росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиз томонга ҳудди тундаги зулматдай (ҳамма ерни қамраб оладиган катталикда) ва шиддат билан келган селдай (ҳамма жойни вайрон қиладиган кучга эга) шунақа бир қўшин билан келяптиларки, Аллоҳга қасамки агарда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ўзлари борганларида ҳам, Аллоҳ у кишига нусрат беради, Аллоҳ ваъдасида туради, ўзларингизга қаранг! Васаллам!” (Фатҳул Борий, 521). Шу учун бу саҳобанинг қилган иши билан ҳозирги замонамизнинг мусулмонларга қарши кофирлар фойдасига жосуслик қилаётганларнинг ишларини таққослаб бўлмайди ҳам.
Ўн биринчи жавоб: Бу ишни Ҳатиб розиаллоҳу анҳу доим такрорлаб юрмаган ва ўзига одат ҳам қилиб олмаган эди. Ва бу кишидан бошқа бирорта саҳоба бундай ишга қўл уриб, улардан узри ва куфрига монеъликлар қабул қилинганлиги нақл қилинмаган.
Ўн иккинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳу анҳу ушбу мушрикларни дахшатга солувчи мактубини мусулмонлар қувватга эга пайти ва мушриклар заиф ҳолда эканликларида ёзган эди, бу билан Ҳатиб розиаллоҳу анҳу яқийнан бу қилган иши билан мусулмонларга зарар етказмаслигини биларди.
Ўн учинчи жавоб: Ҳатибни кофир санаб ўлдирилмаслиги Ҳатибгагина хос бир ҳукм эди, сабаби у киши Бадр жангида қатнашган эди ва қалби рўстгўйлиги ва ичи бузулмаган одам эканлиги аниқ эди, ундан кейин бундай хос ҳукм ҳеч кимга бўлиши мумкин ҳам эмас. Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг бу амаллари зотан катта куфрга бормайдиган амал эди, аммо агарда ҳукмдор бундай амални бир одам қилганини кўрса, уни ёки узрларини қабул қилмай кофир деб ўлдириб юборишга ҳаққи бор, ёки узри туфайли кофир демаса ҳам, жазо тариқасида қатл қилдириб ташлашга ва ёки яна узрини қабул қилиб, уни жазоламасдан ҳам қўйиб юборишга ҳаққи бор. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Ҳатиб розиаллоҳу анҳуга нисбатан энг енгил бўлган ҳолатни ихтиёр қилгандилар. Ва бу ҳам Ҳатиб розиаллоҳу анҳуга, Бадр жанги қатнашчисига хос бўлган ҳукм эди. Агарда Ҳатибнинг амали катта куфр бўлганда эди, Бадрда қатнашганлиги унга фойда бермас эди.
Ўн тўртинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳуга анҳу хос бўлган нарсадан бири шуки, у киши бу амали билан на росулуллоҳга ва мусулмонларга зарар етмаслигини ва на кофирларга манфаат келмаслигини билган эди. Бунга у кишининг: “Мен Аллоҳ Ўз росули тарафида ёрдамчи бўлишини ва у кишининг вазифаларини охирига етказтиришини билгандим” (Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривояти) деган сўзлари далолат қилади.
Ўн бешинчи жавоб: Юқорида айтганимиздай Ҳатибни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофир деб ўлдирмаганликлари Ҳатиб розиаллоҳу анҳуга хос ҳукм эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Бадрда қатнашган саҳоба қандай эканлигини Аллоҳнинг ўзи ваҳий қилган эди. Қани энди бизларнинг бугунги кунимизда бундай пайғамбар билан, бундай Бадр жанги қатнашувчилари?! Бизга фақатгина одамларнинг зоҳирига қараб ҳукм қилиш қолган, одамларнинг ичлари эса Аллоҳга ҳаволадир!
Ўн олтинчи жавоб: Ҳатиб розиаллоҳу анҳу қилган ишни куфр эмас, маъсиятдир дейдиган олимлар ҳам, мусулмонларнинг заиф жойларини кўрсатиб берувчи жосуслик амалини қилган кишини, уларга келадиган зарар туфайли, у одамни жазосини кофир ҳолда ўлдирилмаса ҳам, жазо тариқасида ўлдириш кераклигини айтадилар.
Ўн еттинчи жавоб: Дунё ва дин ишларини бир биридан ажратишлик сўзларининг манбаъаси жаҳмийлардан келади. Бу амал ўз зоти билан эгасини кофир қиладиган амалдир, у одам дунёни, ёки динни мақсад қилгани, ёки уни қалбида ҳалол деб билгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, қалбида ҳалол санаса кофир бўладиган амаллар куфр амалларига эмас, ҳаром ва маъсият амалларига таълуқлидир. Шунинг учун шайх Абдуллатиф ва бошқа уламолар бир мусулмоннинг жосуслиик қилишлигини куфр амали эмас деганлар, бу қилган иши мусулмонларга қарши кофирларга дўст бўлмасдан ва уларга қарши кофирга ёрдам бермаслик шарти билан қайд қилганлар. Иккисининг орасидаги фарқ эса шундаки, агарда унинг бу жосуслик амали мусулмонга зарар етказмаслигига ишонса, шундагина кофирларни дўст тутишлик эмас, балки жосуслик деб саналади. Аммо мусулмонларга қарши кофирга ёрдам бериш, қонунлар ясаб, улар билан ҳукм қилиш, динни масхара қилиш ва бошқалар, булар ҳаммалари узул-кесил эгасини кофир қиладиган амаллардандир. Бу нарсага жаҳмийлардан бошқаси эътироз қилмайди.
Ўн саккизинчи жавоб: Бирорта ҳам мусулмонга қарши кофирга ёрдам беришлик амали дунё матосидан бошқа нарса учун қилинмайди, бундан бошқа ҳолатда қилган одам ақлини йўқотган мажнун бўлиши керак. Шунинг учун жаҳмийларнинг дунё матоси учун қилинса кофир бўлмайди деган гаплари эътиборга олинмайди. Рум императори Ҳирақл ҳам росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дунё матоси учун эргашмаган эди, ваҳоланки Ҳирақл росулуллоҳи тан олган, у кишини улуғлаган ва оёқларининг чангини ювишни умид қилишини айтган эди, шунга қарамай уни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон деб санамадилар! Узр ҳам бермадилар! Аллоҳга қасамки, агарда бугунги кунимизда Ҳирақл тирик бўлганда эди, анави жаҳмий ва залолат аҳли бўлганлар уни мусулмон деб ҳукм қилган бўлардилар!
Ўн тўққизинчи жавоб: Мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам беришлик куфр амали эмас, агарда куфр амали бўлганда эди, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни қўйиб юборинглар” демаган бўларди ва унинг Бадрда қатнашганлиги унга фойда бермаган бўларди деган сўзларга, шундай жавоб берамиз:
Айнан Ҳатиб розиаллоҳу анҳу ҳолатида ҳам уни ҳеч ким бирданига қўйиб юбормаган эди, аввал Ҳатибнинг мактуби ўрганилиб чиқиб, у ерда мушрикларни даҳшатга солувчи сўзлардан бошқа нарсалар топилмаганига амин бўлиб, мусулмонларга қарши мушрикларга дўстлик аломатлари топилмай, мусулмонларга зарар етказишлик мақсади топилмаганига ишонч ҳосил қилиниб, Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг узрларини тинглагандан кейин, “Уни қўйиб юборинглар” сўзлари айтилган эди. Албатта бир киши, ширк, ёки куфрга қўл урса, у одамнинг Бадрда қатнашганлиги унга фойда қилмайди. Шунинг учун ҳам айтамизки мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам беришлик амалининг асли куфр бўлиб, бу нарсани юқорида айтганимиздай саҳобалар жуда яхши билар эдилар, аммо Ҳатиб розиаллоҳу анҳунинг қўл урган иши, ана шу амаллар қаторига кирмас эди.
Йигирманчи жавоб: Баъзи жаҳмийлар ўзларига Имом Шофеий, Шайх Ибн Таймия, Шайх Абдуллатифларнинг сўзларини далил сифатида ишлатадилар. Аммо бу сўзларда уларнинг фойдасига бирорта далил мавжуд эмас, чунки уларнинг бу сўзлари айнан Ҳатиб розиаллоҳу анҳу қўл урган кишига нисбатан айтилган сўзлардир. Бу сўзлар кофирларнинг сафида туриб мусулмонларга қарши урушадиган кофирлар тўғрисида эмас. Энди қандай қилиб бу нажаслар ушбу сўзлар билан ўзларининг фасод ақидаларини “оқлашга” урунадилар!? Яна одамларни йўлдан уриб, ҳақни ботил билан ўраб кўрсатишга ҳам ҳаё қилмайдилар! Уламоларнинг сўзларини эҳтимоли бўлмаган жойларда ишлатиб, уларнинг бошқа муҳкам сўзларини одамлардан беркитиб, жаҳмлийларнинг раъйига мослаб, ижмоъни йўққа чиқаряптилар. Агарда ушбу уламолар ижмоъга хилоф равишда фатво берганлар деб фараз қилсак ҳам, бу фатволари мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам берганлар тўғрисида эмас, аксинча мусулмонларга зарар етказишни қасд қилмасдан туриб, кофирга хабар бериб қўйган киши тўғрисида эди. Қолаверса уламоларнинг ушбу сўзлари уларнинг ижтиҳодларидандир, улар маъсум, бегуноҳ эмаслар. Айтганимиздай, бу фатволари Ҳатиб розиаллоҳу анҳу каби инсонлар учундир, аммо бу фатволарда бугунги кунимиздаги каби, душманларимиз ҳандақида ишлаётган, насроний ва яҳудий массонларга югурдаклик қилаётган кишиларга ҳеч қандай ўрин йўқ! Шундай экан, уламоларнинг ушбу фатволаридан мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам беришлик дунё матоси учун бўлса куфр эмас дейдиган, ёки бу амал куфр амали, аммо Ҳатиб розиаллоҳу анҳу куфр иш қилганига қарамай, пайғамбар алейҳиссалом Ҳатибни такфир қилмагандилар дейдиган жаҳмийларга ҳеч қандай улуш йўқ!
Ушбу раддиямиз шу билан ўз ниҳоясига етди! Валлоҳу Аълам!
Сўзимизнинг сўнгида оламлар Робби Аллоҳга ҳамдлар айтиб, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг асҳобларига ва оила аъзоларига салоту саломлар айтиб қоламиз!
