Мушрикларнинг асоссиз даъволаридан бири: “Юсуф алайҳиссаломнинг Миср подшоcи қошида ишлаши” ва унга жавоб.
بسم الله الرحمن الرحيم
Билгинки, бу даъвога, бирон бир далили бўлмаган баъзи кишилар ёпишиб олганлар. Ва улар: “Юсуф алайҳиссалом Аллоҳнинг нозил қилган қонуни билан ҳукм қилмайдиган кофир подшонинг хузурида хазиналар қаровчиси (молиявий ишлари вазири) лавозимини эгаллади ва ҳатто ҳоким бўлди, демак куфр давлат бошқарувида иштирок этиш ва ҳатто парламент ва миллий кенгашларга аъзо булиш жоиздир”, — дейишади. Бизлар эса Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда шуни айтамиз:
Биринчидан: қонун чиқарувчи парламентга кириш ва бунга рухсат бериш учун бу мисолни рўкач қилиш асоссиз ва нотўғридир. Чунки бу парламентлар Ислом дини билан эмас, балки демократия дини билан бошқариладилар ва бу демократия динида қонунчилик, ҳалол ва ҳаром, рухсат ва таъқиқлаш каби Аллоҳнинг Ўзига хос бўлган илоҳий сифатлар Ягона Аллоҳга эмас, балки халқнинг тасарруфига берилгандир. Аллоҳ айтади: ―Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир‖. (Оли Имрон: 85) Қани бирон бир кимса, Юсуф алайҳиссалом Исломдан ўзга динга тобеъ бўлди деб айта оладими? Ёки муваҳҳид ота-боболарининг динидан ўзга динга иймон келтирдими? Ёки бошқа динларни ҳурмат қилишга онт ичдими? Ёки бу парламентлардаги нодонлар каби қонунлар ўйлаб чиқдими? Қандай қилиб бу даъвони таъкидлаш мумкин, ваҳоланки Юсуф алайҳиссалом заиф бўлган ҳолатида ҳам, баралла овозда: ―Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратни мутлақо инкор қилувчи қавмнинг миллати – динини тарк этган кишиман. Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман. Биз (яъни пайғамбарлар) учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир‖. (Юсуф: 37-38)
Яна Юсуф алайҳиссалом айтди: ―Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «робблар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар‖. (Юсуф: 39-40) Наҳот у киши заиф-ночор бўлган ҳолатида буни ошкор баён қилиб, унга чақиради-ю… Сўнг унга имконият ва бошқарув берилгандан кейин эса, буни яшириб ёки бу айтган сўзини бузиб, унга қарши чиқса ??!! Қани жавоб беринглар, эй ислоҳотчилар!!! Кейин, эй донғи кетган сиёсатчилар, вазирлик – бу ижро қилувчи ҳокимият органи, парламент эса – қонун чиқарувчи орган эканини ва улар ўртасида катта фарқ борлигини ва уларни бир бирига тенглаштириш мутлақо нотўғри эканини наҳот билмайсизлар. Бундан кўринадики, Юсуф алайҳиссалом воқеасини, парламентга кириш учун хужжат қилиб бўлмайди. Ва бундай қарама қаршиликка (яъни министрлик ва парламент бошқа бошқа иш бажариши) биз эътироз билдирмаймиз, ҳолбуки бизнинг давримизда парламент ҳам, вазирлик-ҳокимият ҳам куфрдир.
Иккинчидан: Тоғут давлатлари вазирликларида турли лавозимларда ишловчи ва Аллоҳнинг қонунларига зид ўлароқ қонунлар ишлаб чиқувчи, Аллоҳнинг бандаларига қарши жанг қилиб, Унинг душманларига ёрдам берувчи вазирларнинг бошқарувини, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаракатлари билан таққослаш ҳар томонлама нотўғридир.
- Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилувчи тоғут давлатларининг юқори лавозимидаги киши учун Шариатга зид бўлган бу конституцияни ҳурмат қилиши, уни қўллаб қувватлаши, унга нисбатан самимий муомалада бўлиши зарур бўлади, ваҳоланки Аллоҳ Ўзининг биричи амрида ундан юз ўгиришга буюради: ―(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. (Нисо: 60)
Бундан ташқари, у ва парламент аъзоси ҳам ўз лавозимини эгаллашдан олдин, бу куфрга қасамёд қилиши лозим. Шундай қилиб, пайғамбар фарзанди, пайғамбар набираси бўлган Юсуф алайҳиссалом ҳам шундай амалларни қилган деб ким таъкидлай олади, ваҳоланки Аллоҳ Таоло у киши ҳақида: ―Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир. (Юсуф: 24) Бу каби бўҳтонни таъкидловчи киши, кофир бўлган энг ифлос ва жирканч киши бўлиб, ҳатто қасам ичган вақтида истисно қилган Иблис аълайҳи лаънадан ҳам бадтардир: ―(Иблис) айтди: «Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)». (Сод: 82-83) Юсуф алайҳиссалом эса Аллоҳ Таолонинг покиза ва самимий бандаларидан бўлиб, ҳатто уларнинг энг яхшиларидан биридир. Бунга Қуръони Карим ҳам гувоҳлик беради.
- Бу тоғут давлатларининг вазирликларидаги лавозимларни эгаллаган кишилар, улар қасамёд қиладими ёки қилмайдими, бу конституцияни ҳурмат қиладими ёки йўқми, барибир бу кимса дунёвий куфр қонуни бўйича ҳукм қилишга, унинг чегараларидан чиқмасликка ва унга қарши иш тутмасликка мажбур бўлади. Чунки аслида бу кимса шу қонунни тўқиб чиқарган кишининг ҳоҳ ёлғондаги, ҳоҳ ҳақдаги, ҳоҳ зулм, ҳоҳ адолатсизлик ва ҳоҳ куфрдаги итоаткор хизматкори ва ишончли қулидир. Нима, Юсуф алайҳиссаломнинг тутган мавқейи, унинг ҳолати шундай эдимики, куфр вазирлигидаги лавозимларни эгаллаш учун уларни далил қилиб келтирилса? Ва кимда ким Юсуф алайҳиссалом ҳақида шу каби нарсаларни гапирса, биз унинг куфр келтирганига ва кофир,мушрик эканлигига шак қилмаймиз. Чунки Аллоҳ Таоло айтади: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз.» (Наҳл: 36) Бу нарса асосларнинг асоси ва Юсуф алайҳиссалом ва қолган барча пайғамбарлар учун берилган энг катта неъматдир. Қийинчилик ва киши заиф булган кунларда инсонларни бу илоҳий фармонга чақириб, лекин унга имконият ва ҳокимият тақдим этилгандан кейин эса, бунга қарши чиқиб, мушриклардан бўлиш ақлданми? Бу қандай ҳам бўлиши мумкин, вақтики Аллоҳ Таоло Ўзининг Китобида уни самимий ва покиза банда деб қайд қилган бўлса? Тоғут парламенти ва вазирликларида шундай бўлиши мумкинми? Яъни, бир вазирнинг ҳолати, давлат ичидаги давлат қабилида бўлиши мумкинми? Агар бундай бўлиши мумкин бўлмаса, ҳеч бир ўхшашлик ҳам бўлиши мумкин эмас.
- Юсуф алайҳиссалом бу лавозим-вазирликни, Аллоҳ Таоло унга берган фазлу-марҳамат ва имкониятдан кейин эгаллади. Аллоҳ Таоло айтади: ―Шундай қилиб, Юсуфни (Миср) еридан ўзи хохлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик. Биз фазлу марҳаматимизни Ўзимиз хоҳлаган кишиларга етказурмиз ва чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз‖. (Юсуф: 56) Демак бу лавозим подшо томонидан эмас, балки Аллоҳ томонидан берилган эди. Ва ҳатто Юсуф алайҳиссалом подшо фармонларига, у қилган ҳукмларга қарши чиқса ҳам, Аллоҳдан бошқа бирон бир киши уни бу лавозимдан тушира олмас эди. Ҳозирги кундаги бу тоғутлар ҳузурида баъзи лавозимларни эгаллаб турган номардларда шунга ўхшаш кафолатлари борми? Ва бу лавозим ва вазирликлар, Юсуф алайҳиссаломнинг иши ва унга берилган мартаба олдида худди тоғутнинг қўлидаги бир ўйинчоққа ўхшайди.
- Юсуф алайҳиссалом бу вазирлик лавозимини, подшо унга тўла ва ҳақиқий дахолатсизликни бергандан кейин эгаллади. Аллоҳ Таоло айтади: «Бас, қачонки (Юсуф у билан (узоқ) сўзлашгач, «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли кишидирсан», деди.» (Юсуф: 54)
Ва Юсуф алайҳиссаломга бу вазирликда чексиз ваколат берилган эди: «Шундай қилиб, Юсуфни (Миср) еридан ўзи хохлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик.» (Юсуф: 56) Ва Юсуф алайҳиссалом нима қилса ҳам, бирон бир киши унга эътироз билдира олмасди, бирон бир киши олдида ўз амаллари учун жавоб бермасди ва ҳеч ким уни текшириб-назорат қилиб турмас эди. Ҳозирги кундаги вазирликлар ҳақида шундай дея оламизми? Бугунги вазир ва депутатларга берилган дахолатсизлик ҳам қалбаки, чунки вазир нотўғри қадам босса ёки подшо (президент)нинг чизган чизиғидан четга чиққани ёки унга қарши гапиргани аниқланса, дарров бу ҳуқуқ ундан тортиб олинади. Демак, ҳозирги кундаги вазирлар президентнинг ҳар бир таъқиқ ва рухсатларига амал қилган ҳолда унинг сиёсатини татбиқ қилувчи бир қул-хизматчидир. Ва улар президент қонунлари, дунёвий конституция Аллоҳнинг қонунларига, Унинг динига зид, қарама-қарши келса ҳам, унга эътироз билдириб қарши чиқа олмайди.
Учинчидан: Бу барча даъволарни пучга чиқарувчи жавоблардан бири, кўпчилик тафсирчилар Ибни Аббос розиаллоҳу анҳунинг шогирди Мужоҳиддан далил келтириб, бу подшо Исломни қабул қилганини айтишади. Демак, бундан маълум бўладики, Тоғут парламентларига аъзо бўлиш учун бу даъво хужжат бўла олмайди.
«Шундай қилиб, Юсуфни (Миср) еридан ўзи хохлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик.» (Юсуф: 56)
Бу оятни Аллоҳ Таоло бошқа оят билан тушунтириб, Ўзи томонидан Ер юзида ҳукмронлик ва имконият берилган кишининг ҳолатини кўрсатиб беради:» Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир).» (Ҳаж: 41) Шубҳасиз Юсуф алайҳиссалом, Аллоҳ Таоло агар уларга ҳукмронлик берса, улар яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарадиган бандалар жумласидандир. Ва Ислом динини тўғри тушунган ҳар бир киши биладики, энг қимматбаҳо зарур неъмат – Юсуф алайҳиссалом ва у кишининг ота-боболари чақирган – Тавҳиддир ва энг қабиҳ, жирканч нарса бу – Юсуф алайҳиссалом огоҳлантирган, уни ёмон кўрган ва унинг тарафдорларига қарши курашган – ширкдир. Юсуф алайҳиссалом унга ваколат берилгандан кейин, Ёқуб, Исҳоқ, Иброҳим алайҳимус-саломлар дини ҳақида очиқ ойдин гапирганлигига, унга чақириб ва унга зид бўлган барча нарсадан қайтарганлигига ушбу оятлар очиқ ва кескин далил бўла олади. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзи Аллоҳнинг қонунидан ўзга қонун билан ҳукм қилмаган ва куфр қонунлари бўйича ҳукм қиладиган кишига ёрдам бермаган ва худди шунингдек, ҳозирги кундаги парламентда ўтирадиган амалдорлар каби, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган қонун чиқарувчи бут-санамлар ва тоғутларга кўмак бермаганлар. Уларнинг қонун ишлаб чиқаришларида иштирок этиш у ёқда турсин, аксинча, уларнинг ҳолатларини кескин қоралаб, ношаръий ва мункар томонларини ўзгартирганликларини, тавҳидни ўрнатиб, унга чақирганликларини, унга қарши чиққан кишини, у ким бўлишидан қатъий назар лавозимдан узоқлаштирганликларини тўла ишонч билан айта оламиз ва Қуръони Карим ҳам буни очиқ ойдин баён қилади. Бу умумий тафсирни очиқ ва равшан қилиб ушбу оят тасдиқлайди:
«Подшоҳ айтди: «Уни ҳузуримга келтирингиз, ўзимнинг хос кишиларимдан қилиб олай». Бас, қачонки (Юсуф у билан сўзлашгач, «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли кишидирсан», деди. (Юсуф: 54) Мана шу ерда савол туғилади: Юсуф алайҳиссалом подшо билан нима ҳақда гаплашдики, подшо унга омонлик кафолатини ва ҳатто вазирлик ва улкан ваколатлар берди? Бизлар бирон ҳужжат-ҳукм чиқаришимизда, тагида асоси бўлмаган шарҳ ва хулосаларга эргашгандан кўра, оятнинг очиқ маъносига эргашганимиз яхшироқдир. Ва бу ерда Аллоҳ Таоло Юсуф алайҳиссалом ҳақида айтган сўзларга эътибор берамиз: «Уни Мисрдан сотиб олган (Миср шаҳрининг ҳокими — Қитфийр деган) киши хотини (Зулайҳо)га: «Уни яхшилаб жойлаштирган. Шояд бизга бирон фойдаси тегиб қолса ёки ўзимизга бола қилиб олармиз» деди. Мана шундай қилиб (яъни ўлимдан, чоҳдан қутқариб ва Миср ҳокимининг кўнглини мойил қилиш билан) Юсуфни —унга барча тушларнинг таъбирини билдириш учун,— ўша ерга (Миср ҳокимининг уйига) жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хохлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар.»(Юсуф: 21) Наҳот Юсуф алайҳиссалом подшо билан Қитфийрнинг аёли ҳақида гаплашган бўлса, ахир ҳамма нарса ошкор бўлиб, ҳақиқат юзага чиққан эдику? Ёки миллий бирдамлик ва иқтисодий муаммолар ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гапирган бўлсалар? Шундай қилиб нима ҳақда гаплашдилар? Бу ерда бирон бир киши ўзида хужжат бўлмаган ҳолда, ғайб ҳақида гапира олмайди, акс ҳолда у каззоб бўлади. Бироқ Аллоҳнинг бу сўзлари қуйидаги оят билан равшан бўлади: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз.» (Наҳл: 36)
Худди шу каби: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65) Юсуф алайҳиссаломнинг чақириғидаги энг зарур нуқтани ифодалаб Аллоҳ Таоло айтади:
«…Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратни мутлақо инкор қилувчи қавмнинг миллати – динини тарк этган кишиман. Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман. Биз (яъни пайғамбарлар) учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир. Бу (яъни ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилиш неъмати) Аллоҳнинг биз — пайғамбарларга ва барча одамларга қилган фазл-марҳаматларидандир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.» (Юсуф: 37-38) Ёки Юсуф алайҳиссалом ҳақидаги Аллоҳнинг ушбу сўзлари: » Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир.» (Юсуф: 39-40)
Шубҳасизки, Юсуф алайҳиссалом гапирган энг зарур нарса, худди шу, яъни у ва унинг ота-боболари чақириғининг асоси бўлган – ҳақиқий дин ва Тавҳид эди. Демак, биз қуйидаги хулосага келдик ва подшо: «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли кишидирсан», деди.
– бундан кўринадики, подшо унга эргашди, унинг сўзларини қабул қилди ва у куфрни ташлаб, Иброҳим, Исҳоқ, Яқуб, Юсуф алайҳимус-саломларнинг динига эргашди, ёки энг камида, подшо Юсуф алайҳиссаломни тинглаб, унинг сўзини қабул қилди ва унга сўз эркинлиги ва тавҳидга даъват қилишга рухсат бериб, тавҳидга зид бўлган нарсани қоралашга ижозат берди. Ва ҳозирги кундаги вазирликлардаги ё парламентда қонун тўқиб чиқаришда иштирок этувчи вайсақилар ва тоғут тарафдорларидан бўлган нодонлар билан Юсуф алайҳиссалом ўртасида юқоридаги катта фарқлар етарлидир.
Тўртинчидан: Агар подшо ўз куфрида қолган деб тасаввур қилсак ҳам, Юсуф алайҳиссаломнинг подшо ҳузурида юқори лавозимда ишлаш масаласи шаръий жиҳатдан унда ноаниқлик бўлмаган иккинчи даражали масала бўлиб қолади. Аллоҳ Таоло иккинчи даражали масалалар бўйича айтади: «Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат йўл қилиб қўйди). Бас, яхши амалларга шошилингиз!» (Моида: 48). Чунки юқорида айтилган нарсалардан Юсуф алайҳиссалом куфр ёки ширкка олиб борувчи бирон иш қилмаганлиги, мушрик ва кофирларни дўст тутмаганлиги ва қолаверса, Аллоҳ Таолонинг қонунларини қўйиб ўзи қонун ўйлаб чиқмаган, аксинча Тавҳидга чақириб, унга зид бўлган барча нарсадан қайтарганлиги маълум бўлди. Пайғамбарларга туширилган шаръий қонунлар баъзи иккинчи даражали масалаларда фарқ қилиши мумкин, бироқ Тавҳид масаласида бирдир. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Биз пайғамбарлар бошқа бошқа оналардан туғилган ака-укалармиз, лекин динимиз биттадир.» Буҳорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Ҳадис шуни англатади: бошқа бошқа оналардан туғилган ака-укалармиз, отамиз эса битта, яъни Тавҳид борасида бир эканлигини ва қонунларда фарқ бор эканлигини. Баъзида биздан аввал ўтган қавмларнинг шариатида таъқиқланган нарса, масалан ғанимат каби, бизларга ҳалол қилинди, баъзида эса аксинча ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун биздан аввалгиларга қонун бўлган нарса бизга қонун бўлмаслиги мумкин ва қолаверса бизнинг шариатимиздаги қонун, биздан аввалгиларнинг қонунларига зид келишига далил мавжуддир.
Шариатимизда Юсуф алайҳиссаломга ҳалол қилинган нарсани таъқиқловчи ва унга зид бўлган саҳиҳ далил бор. Ибни Ҳиббон ўзининг саҳиҳ тўпламида, шунингдек Абу Яъло ва Табароний келтирадилар, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Охир замонга келиб, сизларнинг устингизга нодон ҳокимлар келади, улар инсонларнинг ёмонларини ўзларининг ёнларига тўплайдилар, ва намозни узрсиз кечиктирадилар. Ким уларнинг вақтида яшаса, бирон бир нарсада уларнинг катталарига ҳоҳ қўриқчи, ҳоҳ закот йиғувчи, ҳоҳ хазиначи бўлиб хизмат қилмасин». Бу ерда гап кофир-раҳбарлар тўғрисида эмас, балки нодон ва адолатсиз мусулмон-раҳбарлар тўрисида кетяпти, чунки инсонларни огоҳлантирувчи киши энг ёмон ва зарарли нарсадан огоҳлантиради ва агар улар кофир бўлганида эди, пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам буни айтган бўлар эдилар. Аммо Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам айтиб ўтган уларнинг, яъни бу бадбахтларнинг энг хатарлик жиноятлари – инсонларнинг ёмонларини ўзларига яқин олиб, ва намозни узрсиз кечиктиришлари ёки намозни кеч адо қилишларидир. Бироқ шу билан бир қаторда Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам уларнинг қўл остида қўриқчи, хазиначи ва бошқа бўлиб хизмат қилишни очиқ-ойдин равишда таъқиқладилар. Ва агар адолатсиз мусулмон-раҳбарлар қўл остида хизмат қилиш бизнинг динимизда таъқиқланган экан, у ҳолда кофир раҳбарлар ва мушрик президентлар қўл остида солиқ инспекцияси бошлиғи бўлиб ишлаш ҳақида нима ҳам деймиз? » (Юсуф) деди: «Мени шу ернинг хазиналари устига қўйгин. Чунки мен (уларни) тўла-тўкис сақлайдиган ва (тўғри тасарруф қилишни) биладиган кишиман» » (Юсуф: 55) Бу оят аввалги умматлар учун бу каби хизматларда ишлашнинг жоиз бўлганини кўрсатса-да, бироқ бизнинг шариатимиз буни таъқиқлайди ва бунга юқоридаги ҳадис очиқ далил бўлади. Ва Аллоҳ яхши билгувчироқдир. Бу далил тўғри йўлни топмоқчи бўлган киши учун етарлидир, бироқ ким Қуръон ва Суннатда келган далилларни олмай, ўз олдига – инсонларнинг фикрларини ва ўзига фойдали нарсани мақсад қилган бўлса, у ҳолда унинг кўз олдида тоғлар урилиб кетса ҳам, у тўғри йўлни топа олмайди. Аллоҳ айтади: «…Кимники Аллоҳ ўзи адаштиришни истаса, бас, сиз унинг учун Аллоҳ томонидан ҳеч нарса қила олмассиз. Улар Аллоҳ кўнгилларини поклашни истамаган кимсалардир. Улар учун дунёда расволик, охиратда эса улуғ азоб бордир.» (Моида: 41)
