Шубҳа: «Шайх Муҳаммад ибн Абдулатиф, гўёки қабрпарастларни оқлаган кишига узр берган!»

ШАЙХ МУҲАММАД ИБН ШАЙХ АБДУЛЛАТИЙФ ОЛИ ШАЙХ ФАТВОЛАРИ БИЛАН ШУБҲА СОЛУВЧИ ЖАҲМИЙЛАРГА РАДДИЯ.

بسم الله الرحمن الرحيم

Шайх Муҳаммад ибн Абдуллатиф Оли Шайхдан сўралди:
Иккинчи масъала: шундай киши тўғрисидаки, бирор бир маконни, масалан бирор бир тошлар ёнида Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи кунида Арофат тоғи ёнида қолгандай даражада каби кўрса ва шу билан ундан Ҳажж соқит бўлди деб билса (чунки кўпчиликка маълумки Ҳажнинг энг биринчи рукни Арофат тоғида кундузи шомга қадар туриш билан бошланади, ким ўша куни шомгача бир дақиқа бўлса ҳам Арофат тоғида турса, у Ҳажнинг биринчи рукнига етишган бўлади ва биз ҳам бу тошлар ёнида туришимиз Арофатда туриш билан тенг бўлган бўлса, биз ҳам Ҳаж қилишга сазовор бўлдик деб тушунган бўлса), шундай тушунчага борган одам такфир қилинадими, ёки фақатгина таништирилиб, тушунтирилгандан кейин у ишида қайсарлик қилсагина такфир қилинадими?

Жавоб: Бу масъала албатта, ҳудди сал олдинроқ келган масъала каби чунки кимки бирор жойни ибодат қилиш билан хосласа, ёки ким у ерда (Арофатдаги каби) турса, у (ҳаж қилди каби) ундан ҳаж соқит бўлди деса, уни куфрда эканлигига Ислом ҳидини ҳидлаган киши шубҳа қилмайди, ким унинг куфрида иккиланса унга ҳужжат қоим қилиниши керак ва бу ширк ва куфрлигини баён қилиш керак, яъни бу тошларни танлаб олишлик Аллоҳ ўзига ибодат қилишлик учун танлашликка (ҳаж ибодати учун Арофатни танлагани каби) ўхшайди деб тушунтиришдир. Агар унга ҳужжат қоим қилиниб тушунтирилса ҳам, ўз ишида давом этса унинг куфрига ҳеч қандай шубҳа йўқ! (Ад Дурар Ас Санния 10/443).

Бу ерда баъзи нуқталарга аҳамият беришингизни илтимос қилар эдик:

1) Шайх бу сўралган масъалани “бу ҳудди олдинги масъала каби” дейди  (сал олдинроқ келган масъала Дурар ас-сания 10/440да келадики, у ерда шайхдан жоҳилият давридакидек мавсум байрамлари ва мавлудлар каби байрамлар қиладиган одамлар, у ерларда қилинадиган ҳар хил ҳурофотлар тўғрисида сўралганда айтадиларки: Бу қилинаётган феъллар ҳаммаси жоҳилият ишларидир, бу байрамлар ва мавлудлар (туғилган кунлар назарда тутиляпти шеклли) ҳаммаси жоҳилият байрамларига ўхшайди, ким бу ишни (байрамларни нишонлашни) жоиз ва ҳалол санаса, диндаги бирор ибодат деб санаса, ундай деган одам Аллоҳнинг махлуқлари ичида энг кофири ва адашганидир, ким унинг куфрига ҳужжат қоим қилингандан кейин ҳам (ҳужжат қоим қилинишдан мурод Нажд уламоларида аслуддийн, ёки дийнда ҳамма билиши зарур бўлган нарсаларда бу Аллоҳнинг китоби Қуръон етиб келишидир, уни тушуниш эмас, аммо дийн тафсилотлари ва махфий масъалаларда эса, такфирдан олдин ҳужжат қоим қилиш дегани, бу унга тушунтириш ва бу ишлар ширк ёки куфрлигини тушунтириш керак) шак қилса у ҳам кофирдир дейди). Яъни бу масъалалар ва саволлар тури, диннинг аслига тўғридан тўғри алоқаси бўлмаган масъалаларга оиддир. Байрам нишонлаш, мавлуд-туғилган кун қилиш, жоҳилиятдаги баъзи ширкий ҳурофотларга ЎХШАШ амалларни қилиш, уни жоиз қилган одамни ва ҳалоллаганни энг кофир инсон дейди, АММО у одамни куфрига шак қилганни ҳужжат қоим қилиш керак, тушунтириш керак дейди.

2) Юқоридаги амаллар албатта (жоҳилий байрамлар, туғилган кун нишонлашлар, мавлуд каби) ҲАРОМ амаллардандир, ДИННИНГ АСЛИга тўғридан тўғри алоқали ишлар эмасдир, шундай бўлса яна бошқа вариантлар қоляпти: ДИНДА ҲАММА БИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН МАСЪАЛАЛАР (ЗИНО, АРОҚ, РИБО ҲАРОМЛИГИНИ ҲАММА БИЛИШИ УНИНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАНЛИГИ, ДАЛИЛЛАРИ ОЧИҚЛИГИ КАБИ) бўлиши ёки динда очиқ далили йўқ ҳаромлигига, тафсилотларида ихтилоф бор масъалалар бўлган МАХФИЙ ёки ДИННИНГ ТАФСИЛОТЛАРИДАН бўлган (такфир қилишдан олдин тушунтириш керак бўлган, далил қоим қилинишлик керак бўлган) масъала бўлиши керак!  Ҳоп, энди бу мавлудлар (мавлуду-набавий бўлсин ёки бошқаси), мавсум байрамлари (навруз ёки бошқа) булар очиқ далиллар билан ҳаромлиги қатъий аниқ бўлган масъалалигига ихтилоф бор (ОЧИҚ НАСС БОРЛИГИГА), динда кенг тарқаган ва ҳамма билиши зарур бўлган, билмаса кофир бўладиган масъалалигига ҳам далил йўқ!!! Ягона йўл қолди, у ҳам бўлса бу ДИЙН ТАФСИЛОТЛАРИ, ёки МАХФИЙ МАСЪАЛАЛАР қаторига киряпти.

3) Агар ҳатто қарши тараф ундай эмас, бу билишлик зарур бўлган масъалалар қаторига киради ҳам дейилса:

Жавоб: Ундай бўладиган бўлса, бу шундайлигига даъвога қуръондан, ёки суннатдан, ё ижмоъдан далил олиб келиш керак! Ҳоп, майли, шундай ҳам бўлсин деймиз фаразан, Нажд уламоларида ҳужжатдан мурод нима? Нажд уламоларида, ҳужжатдан мурод бу пайғамбарнинг дийни у одамларга етиб келгани, яъни қуръонни ўқишга ва ўз тилларида тушунишга имконлари борлигидир, уни Абу Бакр р.а ёки Жибрил а.с лар каби тушуниш керак деган шарт йўқ!!! Шундай экан бу одамларга ҳужжат қоим қилиш керак дегани, Қуръон етиб келганлигидан амин бўлиш дегани деб тушунилади. Аммо шайхнинг гапларига разм солинг, биринчидан Исломни ҳидини ҳидлаган ундай одамни кофирлигида шубҳа қилмайди дейди, кейин ўша одамга ҳужжат қоим қилиниши керак дейди:

а) Ёки шайх у одам кофир, аммо ҳужжат қоим қилиш ва такфир қилиш бу жазо ва охирати учун ҳужжат қоим қилиш деяпти, чунки дийннинг асли ва билиш зарур бўлган масъалаларда ҳужжат қоим қилишлик жазо ва охиратда узр бўлмаслик учун кофир саналган ҳолда қоим қилинади.

б) Ёки бу дийн тафсилотларидан ва ёки махфий масъаладан бўлган масъаладирки, кофир деб санаш учун бу дунёда олдин ҳужжат қоим қилиш керак деган. Аммо зинҳор дийн асллари ёки ҳамма билишлик керак бўлган ишларда эмас!!!

4) Энди саволдаги амалга қисқача тўхталиб ўтсак: “Иккинчи масъала: шундай киши тўғрисидаки, бирор бир маконни, масалан бирор бир тошлар ёнида Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи кунида Арофат тоғи ёнида қолгандай даражада каби кўрса ва шу билан ундан Ҳаж соқит бўлди деб билса (чунки кўпчиликка маълумки Ҳажнинг энг биринчи рукни Арофат тоғида кундузи шомга қадар туриш билан бошланади, ким уша куни шомгача бир дақиқа бўлса ҳам Арофат тоғида турса, у Ҳажнинг биринчи рукнига етишган бўлади ва биз ҳам бу тошлар ёнида туришимиз Арофатда туриш билан тенг бўлган бўлса биз ҳам Ҳаж қилишга сазовор бўлдик деб тушунган бўлса), шундай тушунчага борган одам такфир қилинадими, ёки фақатгина таништирилиб, тушунтирилгандан кейин у ишида қайсарлик қилсагина такфир қилинадими?” Бу ерда кўриниб турибдики бу савол ҳам дийнни тафсилотларидан бўлган савол экан. Исломда ҳаж масъаласи ёки намоз масъаласи дийнда очиқ ва зоҳир масъаладандир. АММО, намознинг ичидаки бир шарти ёки рукнини таъвил билан ёки нотўғри тушунса у одам ҳужжат қоим қилинмасдан такфир қилинмайди!! Энди бу намоз масъаласида эди, ҳар бир мусулмон кунда беш маҳал ўқиши лозим бўлган амал эди! Ҳаж масъаласи эса ҚОДИР бўлган кишига, ҳаётида бир маротаба адо этиш фарз амалидир! Унинг рукн ва шартларини билиш эса қодир бўлган кишига таълим олиш вожиб бўлади. Саволдаги одам ҳам бир қандайдир тош ёнида Зул Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни яъни Арофа куни шомгача вуқуф қилса, ҳудди Арофат тоғи ёнида вуқуф қилди каби, деб ҳаж рукнидан бир рукн ва энг аҳамиятли рукндан бири Арофат тоғи ёнида турганга тенг деб санаяпти ва валлоҳу аълам бу дийнда шундай бўса керак деб таъвил қиляпти, яъни бирор бир далил билан машруъ қилинган деб ўйлаяпти. Ҳудди бир одам бирор авлиё қабри ёнида Аллоҳга дуо қилса, дуоси қабул бўлиш имконияти кўп деб санагандай, ёки Зату Анват ҳадисида, Эй Росулуллоҳ, бизларга бир Зату Анват (дарахт) қилиб беринг, ҳудди (мушрикларни) Зату Анватидай дейишгандай, саҳобалар бир Зату Анватни бизга ҳам машруълаштириб беринг деб сўраганларида, уларни такфир қилмаганлари каби, аммо яна шундай қилинса тушунтириш ва ҳужжатдан кейин такфир қилинади албатта!

Хулоса шуки, ҳеч қайси Нажд уламоси ДИЙН АСЛЛАРИ, ЁКИ ҲАММА БИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН МАСЪАЛАЛАРДА такфир қилинмасдан ҳужжат қоим қилиш керак демаган, деса ҳам уни мусулмон санаб ҳужжат қоим қил демайди, балки тавбага чақириш учун айтганлар. Ҳужжат қоим қилиш керак деган масъалаларни чуқур қаралса бу дийн тафсилотлари, ёки махфий масъалаларга ишлатилганини кўришингиз мумкин! Валлоҳу Аълам!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑