Шубҳа: «Шайх Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб шогирдларини такфир қилмаган-ку!»

гаШубҳа: «Шайх Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб шогирдларини такфир қилмаган-ку!»

بسم الله الرحمن الرحيم

Асримиз жаҳмийларининг шубҳаларига раддия!

Жавоб:

Биринчидан: Биз айтамизки, олимларнинг қуруқ сўзлари бизларга далил эмас, буни жуда яхши зиндиқлар ҳам билади;

Иккинчидан: Шайхнинг бу хатида сенга қарши далиллар бор ва биз сенга улардан баъзиларини тақдим қилиб ўтамиз:

1) Хатдаги «Сизлар тоғутларни такфирида шубҳа қиляпсизлар…» сўзлари, қарши тарафни фикрича шайх нафақат оми халқ бўлган мушрикларни, балки ўзига ибодатга чақирган тоғутларни такфир қилмаганни ҳам мусулмон санаган, яъни шогирдлари «Лаа илааҳа иллаллоҳ” рукни бўлган, у сиз одам исломга киролмайдиган рукн, куфр биттоғутни тарк этган шогирдларини мусулмон кўрган эмиш ва шайх тоғутни кофир санамаган шогирдларини мусулмон санаган ва ўзи кофирни кофир санамаганни ўзи ижмоъ билан кофирдир қоидасига тушиб, ўзи мушрикка узр берувчи аъзир-кофир бўлиши керак. Ажабо!

2) Шайхнинг «Қандай қилиб сизлар бу нарсада шубҳа қиляпсизлар, ахир мен сизларга неча мароталаб тушунтирган эдимку” сўзлари, бу хатни далил қилаётган кушининг фикрича бу масъалада бир маротаба ҳужжат қоим қилиш етарли эмас экан, ҳатто икки, уч маротаба ҳужжат қоим қилиш ва тушунтиришлардан ҳам сўнг, одам мушриклар ва тоғутларни такфир қилмаса мусулмон қолиши керак! Ажабо!

Бўлмаса қарши тараф ўзи дейдики, агар одам нотўғри бу масъалани ўрганган бўлса, бир мартта ҳаққа чақиргандан кейингина у кофир бўлади дейди. Шайхнинг ўзи (бу хатга асосан) уларга кўплаб маротаба ҳақни тушинтирган, шундан кейин ҳам шогирдлари Ибн Таймийянинг диннинг тафсилотлари ва махфий масъалалар тўғрисида ҳужжат қоим қилиш керак сўзини нотўғри тушуниб, ҳаққа тескари тарафга ўтган бўляптилар. Шунинг учун бу хат сенинг фойданга эмас, балки сенга қарши далилдир.

Учинчидан: Шайх у шогирдларини ўзи тайёрлагани учун, уларнинг ақидасини яқийнан билар эди, бу хатда келаётган уларнинг ҳоллари эса биров орқали хабар қилинган эди, ўз кўзи билан кўриб, гувоҳи бўлмаган эди. Бирор мусулмоннинг исломи яқийнан собит бўлган бўлса, у шак ва шубҳа билан йўққа чиқарилмайди. Бу ерда ҳам шайх шогирдларининг исломи шайх кўз ўнгида собит бўлган эди, шунинг учун ҳам шайх кимнидир сўзи билан, ўзи яқийнан гувоҳ бўлмай туриб, уларни такфир қилгани йўқ. Кофирни кофир демаган ўзи кофир қоидаси эса фақатгина кофирни ҳолатини аниқ билганидан кейин (яъни ҳақиқатдан шу одамданинг куфр аниқ зоҳир бўлди ва бунда шубҳа йўқ) шундай ҳолатдан сўнг ҳам кофир санамаса, кейин кофир бўлади, шарти билан боғлиқдир.

Тўртинчидан: Шайх у хатда «агар ҳақиқатда ҳам шу (мен эшитган) нарсада бўлсанглар, КУФРДАСИЗЛАР..» сўзлари, уларнинг ҳоллари ҳақиқатан шу бўлса, сизларни ТАКФИР ҚИЛДИМ деганидир. Шайхдан «куфрдасиз» сўзлари уларни такфир қилганига очиқ далилдир.

Бешинчидан: Бу хат аслида мушрикларни такфирида шак қилган киши тўғрисида ёзилмаган, балки диннинг аслларида ҳужжат қоим қилинмай такфир қилинадими, ёки биринчи ҳужжат қоим қилиб кейин эса такфир қилинадими мавзусига оиддир. Шунинг учун бу хат бу ҳолда ҳам сенга қарши ҳужжатдир. Шайхнинг бу мавзуда бошқа муҳкам бўлган очиқ сўзларини четга суриб, бошқа мавзудаги муташабиҳ далилларга ёпишиш, бу албатта илмдан насибаси йўқ, ёки қалбида марази бор одамларга хос ишдир. Аллоҳнинг изни ила, бу хатни тўлалигича қўйиб, зиндиқларга ёқмаса ҳам (сабаби улар тўлиқ қўймасдан, ҳаволарига ёқадиган жойларини оладилар), шубҳаларни батафсилроқ аритиб борамиз.


Давоми…

Аъзир (мушрикка узр берувчиларнинг) адвокатлари (оқловчилари) далил ҳужжат тарзида шайхни рисоласини (хатини) келтирадилар. Биринчи шубҳа бу шайх ат Тамимини ўзининг шогирдларига йўллаган хатидир. Мана бу хатни тўлиқ ҳолатидир, аммо бу қибланинг яҳудийлари хатни тўлиқ ҳолатида кам келтирадилар! Шайхнинг алоҳида бир рисоласи бор, у ерда шайх мушрикларни такфирида шак қилганларни инкор қилиб, ҳужжатни етиши билан уни тушиниш орасидаги фарқни баён қилган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Биродарларга…

Ассаламу алайкум, сўнгра: Шайхни (Ибн Таймийя) зикр этканларини келтириб,  кимки фалон-фалон нарсани инкор қилса, унга ҳужжат қоим қилингандир ва нимага сизлар бу тоғут ва уларнинг аҳлига боғлиқ масъалаларда шубҳа қилиб уларга ҳужжат қоим бўлганмикин деб ўйлаяпсизлар, бу жуда ҳам ажойибку!  Қандай қилиб сизлар бунда шубҳага борасизлар, ҳолбуки, мен бу ҳақда кўп маротаба тушунтириб берганманку!» Сўнг гапида давом этиб айтади:

«Ҳақиқатда ҳужжат қоим қилинмаган одам бу динни янги қабул қилган ёки дин асослари етиб бормаган, чўл ва саҳрода яшаган ёки махфий ёпиқ масъалаларда (яъни оддий авом аҳоли билан олим билишда тенг бўлмаган масъалалар) мисол: мерос, ас-сарф вал-атф (ер-хотин ўртасидаги иссиқ-совуқ) мана шундай одамлар ва ана шундай масъалаларда жоҳил одам бўлса, билмагунча кофир бўлмайди. Лекин дин асосларига келсак, куфр ҳақида Аллоҳ таъоло тушунтириб ва Ўзининг китобида буларни хабар берган ва Аллоҳнинг ҳужжати бу қуръондир ва кимга қуръон етиб борган бўлса, албатта, унга ҳужжат етиб боргандир (яъни ҳужжат қоим бўлган ва узр қолмаган).  Аммо сизлардаги асосий муаммо шуки, сизлар ҳужжатни тушуниш билан, ҳужжат қоим қилиш ўртасидаги фарқни ажрата олмасликдир. Зеро, Аллоҳнинг ҳужжати аксар кофир ва мунофиқларга уларнинг ҳужжатни тушунмасликларига қарамасдан қоим бўлгандир.

Аллоҳ таъоло айтди: «Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ёки англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир»! [Фурқон:44]

Шу сабабли ҳужжат қоим қилиш ва уни етказиш бу бир нарса, лекин уни тушуниш бутунлай бошқа ва уларга ҳужжат етиб боргандан сўнг уни (ҳужжатни) тушунмасликларига қарамасдан Аллоҳ таъоло уларни такфир (кофир деди) қилди. Агарда бу нарса сизларга (муаммо, шубҳа, қийинчилик) туғдирса Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг хаворижлар ҳақидаги сўзларига қаранг: «Қайерда уларни учратсангиз (топсангиз) қатл қилинглар» ва яна уларнинг сўзлари: «Улар осмон гумбази остидаги энг ёмон ўликлардир». Шу билан бирга бу ховорижлар саҳобалар давридан бўлганлар ва одам саҳобалар амалини хаворижлар амалига нисбатан кичик санайди, мусулмонларнинг иттифоқи билан, ўша уларни диндан чиқарган нарса, бу ҳаддан ташқари (ғулув), қаттиқлик ва тиришқоқлик эди ва улар Аллоҳга итоат (ибодат) қилмоқдамиз деб ўйлар эдилар ва уларга ҳужжат етди, аммо улар уни (ҳужжатни) тушунмадилар (яъни нотўғри тушиниб, хато англадилар). Ва шунингдек, Алий (Аллоҳ у кишидан розий бўлсин) ҳам у ҳақда куфрий эътиқодда бўлганларни агарчи улар саҳобаларни шогирдлари бўлса ҳам ва намозни адо этиб ибодатларни бажариб, рўзадор бўлиб юришларига қарамасдан, ўт билан ёқиб қатл қилиб ташлади, шу билан бирга улар (куфрий эътиқодда бўлганлар), ўзларини ҳақдамиз деб ўйлашар эди. Ва шунингдек ғулувга кетган қодарийларнинг куфрига салафларнинг ижмоъси бордир ва бошқа шунга ўхшаш тоифалар, қаттиқ ибодат қилиб ўзларини тўғри йўлдамиз деб санашар эди. Ва ҳеч қайси  салафлардан бири уларни такфир қилишдан уларни тушунмияптилар, деб (узр бериб) тўхтаб қолмаган, зотан, уларнинг барчалари тушунмайдилар!

АГАР СИЗЛАР БУНИ БИЛГАН БЎЛСАНГЛАР, БИЛИНГЛАРКИ, СИЗЛАР ТУРГАН НАРСА БУ «КУФРДИР!»

Шайх ўз сўзида давом этиб айтди:

Одамлар тоғутга ибодат қилиб ва Исломга қарши душманлик қилса, бошқалар эътироз бериб улар диндан қайтмадилар балки (улар) ҳужжатни тушунмияптилар деса, албатта бу ҳаммаси очиқ ва ойдин масъаладир. Ва энг очиқ-ойдин бўлиб ўтган нарсалардан бу шуки, Алий (Аллоҳ у кишидан розий бўлсин) ёқиб юборган одамлар воқеасидир. Зеро, ана ўша ҳолат ҳозирги ҳолатга ўхшайди. Шофеий ва бошқаларни каломларига келсак, сизларга бундан кўпроғи келишини тасаввур қилиб бўлмайди. Агар сизларда баъзи шубҳалар қолган бўлса, унда Аллоҳ таъолога дуо қилиб, шубҳаларингизни аритишини сўранглар».  «Ад-Дурор ас-сания», 10/93 95.

Мана шайхнинг тўлиқ фатвоси ва бу қибланинг яҳудлари: «шайх ўзини шогирдларини такфир қилмади ва аммо уларни ҳолати катта куфр, бироқ такфир ҳужжатдан сўнг деди», дейдилар. Биз эса бу нарсага рози эмасмиз! Ва ўзларининг аждодларига ўхшаб ҳақни бузаётган Аллоҳни душманларига айтамизки: Биз яҳудлар даъво қилаётганини ва шу хатга асосланиб гапираётганини ботил эканини Аллоҳни изни билан исботлаймиз. Учинчи ноқизга тушишни энг муҳим шарти, бу бир кишини куфрда еканини 100% аниқ билишдир, айниқса бирор бир мусулмонни такфирида гап кетаётган бўлса! Шайхни ўзи бизга буни таълимини бергандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Кимки Исломни зоҳир қилса ва кейин биз уни қандайдир бир исломни бузувчи амалга тушиб қолганини эҳтимол қилсак, албатта, биз бундай ҳолатда эҳтимолга асосланиб такфир қилмаймиз. Зеро яқийний ишонч (унинг исломи) эҳтимол билан йўққа чиқарилмайди. Ҳудди шундай биз куфрини билмаган одамимизни такфир қилмаймиз, сабаби шундаки, кимдур уни исломни бузувчи амал қилганини зикр қилади, биз эса бунда аниқ ишонч ҳосил қилмадик. «Ад-Дурор ас-санийя», 10/112

Қандай, тушунарли бўлдими шайх сўзлари? Энди бу шайхнинг хатига келадиган бўлсак, шайх бу хатни шогирдлари ёзган хатига жавобан ёзяптилар, шайх уларга улар хато қилаётганини тушунтиради, ундан ташқари улар КУФРДА эканликларини айтади! Такфир қилмаганликларининг сабаби эса 100% аниқ улардан содир бўлганига яқийнан амин бўлмаганлиги эди!!! Биз хат орқали ҳам такфир қилиш мумкинлигини инкор қилмоқчи эмасмиз, АММО бу масъалани шайх қарагандай қараса бўлади ва бу қараш фақатгина шайхнинг қараши эмас. Имом ибн Абидийн айтади: “Куфр — хатарли ишдир! Мен бир мўминни фойдасига бир дона куфрга тушишдан қайтарадиган сабаб топсам ҳам, у мўминни куфрда айбламайман” (фатава суғро  4/224)

Салафлар ҳам шундай деб кўп маротаба айтганлар. Муҳаммад ибн Сирийн айтади: “Агар сенгача бирор бир мусулмон бўлган биродаринг тўғрисида нохуш хабар келса, уни оқлашга бир баҳона изла. Агар сен бирор баҳона топа олмасанг, айтгинки: “Балки унда бирор бир сабаб бордир” деб айт.” Ал-Байҳақий “Шуъабул ийман”, 6/323.

Мана бу такфирдан тўсувчи нарсадир! Энг муҳими эса шайх уларга “СИЗЛАР КУФРДАСИЗЛАР!” деди! Мана шуни ўзи такфирдир, аммо у хат жўнатганларга муайян тушурмаслигига юқоридаги сабаб мавжуд эди! Яъни агар ҳақиқатдан ҳам сизлар айтгандай бўлса, албатта сизлар КУФРДАСИЗЛАР! Аъзирни ҳимоячиларга келсак, улар далил қоим қилингандан кейин, шубҳалари батамом йўқотилгандан кейин ҳам ҳақдан юз ўгирса, ана шундан кейингина такфир қилиниши керак, дейдилар! Яъни токи унинг шубҳаларини кетказгунга қадар неча маротаба унга ҳужжат қоим қилиниши керак экан-а?! Аллоҳу аълам!

Валлоҳи, эй муваҳҳидлар! Бу сўзлар фақатгина навоқизул Исламнинг учинчи ноқизини йўққа чиқаришликдир! Агар буларни гапига қарасак, шайхнинг ўзи бир неча марта тушнтиргандан кейин ҳам уларга тушинтира олмаган бўлса, бизга йўл бўлсин унда! 100 марта далил олиб келсанг ҳам, унда шубҳа қоладиган бўлса, мушрикни такфир қилмаса, у диндаги сенинг биродаринг бўлиб қолаверса, шу билан бу давом этаверади, кети узилмайди! Валлоҳи, бир неча йиллар олдин мушрикларга узр берувчиларни ўзлари ана шундай сўзларни мушрикларни мусулмон санашлик учун айтар эдилар!!!

Хулоса шуки биродарлар, уларнинг бу “аъзирни (мушрик ҳимоячисининг) такфири фақатгина ҳужжатдан кейин” дейишлари сизларни алдаб қўймасин, бунинг ҳаммаси кўзбўямачиликдир!!!

Уларнинг бобокалонлари ҳам “мушрикни такфири фақат ҳужжатдан кейин” дер эдилар – АММО воқеъликда эса ҲЕЧ КИМНИ, ҲЕЧ ҚАЧОН ТАКФИР ҚИЛМАС ЭДИЛАР, ҳатто 100 марта далил қоим қилсалар ҳам! Ақийданинг шакли ўзгарса ҳам, куфр ва яҳудийликлари ўз ўрнида қолган!!!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑