Шубҳа: «Умар (р.а) муртадларни такфир қилмаганида нега Абу Бакр (р.а) Умарни такфир қилмади?»

Шубҳа: «Умар (р.а) муртадларни такфир қилмаганида нега Абу Бакр (р.а) Умарни такфир қилмади?»

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзини Исломга нисбатлаган бирор кишини, бирор бир Исломдан чиқарадиган амалга, ёки Исломдан чиқарадиган бирор сўз айтганига, ёки шундай эътиқодга эга бўлганни кофир деб санашлик, бу махфий масъала бўлиб, бунинг учун такфир қилмайдиган шахсга (аъзирга) ҳужжат қоим қилиш керак деб, Ибн Қудома, Ан Нававий, Хаттобий ва бошқалар Халифа Абу Бакр розиаллоҳу анҳу даврида закот бермаганларни диндан чиққанини инкор қилганлар ва уларни фақатгина боғийлар деб атаганлар, шу билан биргаликда, уламолардан ҳеч ким закотни беришдан бош тортганларни куфрида ижмо бўлса ҳам, юқорида исмлари зикр қилинганларни такфир қилмаганларку!?

Жавоб: Закот беришдан бош тортганларни такфири тўғрисдаги шубҳани чириши!

وأما فقهه ومعانيه فقوله : ( لما توفي رسول الله — صلى الله عليه وسلم — واستخلف أبو بكر — رضي الله عنه — بعده ، وكفر من كفر من العرب ) قال الخطابي — — رحمه الله — — في شرح هذا الكلام كلاما حسنا لا بد من ذكره لما فيه من الفوائد . قال — رحمه الله — : مما يجب تقديمه في هذا أن يعلم أن أهل الردة كانوا صنفين : صنف ارتدوا عن الدين ونابذوا الملة وعادوا إلى الكفر وهم الذين عناهم — ص 165 — أبو هريرة بقوله : وكفر من كفر من العرب . وهذه الفرقة طائفتان إحداهما أصحاب مسيلمة من بني حنيفة وغيرهم الذين صدقوه على دعواه في النبوة ، وأصحاب الأسود العنسي ومن كان من مستجيبيه من أهل اليمن وغيرهم . وهذه الفرقة بأسرها منكرة لنبوة نبينا محمد — صلى الله عليه وسلم — مدعية النبوة لغيره . فقاتلهم أبو بكر — رضي الله عنه — حتى قتل الله مسيلمة باليمامة ، والعنسي بصنعاء وانفضت جموعهم وهلك أكثرهم . والطائفة الأخرى ارتدوا عن الدين وأنكروا الشرائع وتركوا الصلاة والزكاة وغيرها من أمور الدين وعادوا إلى ما كانوا عليه في الجاهلية فلم يكن يسجد لله تعالى في بسيط الأرض إلا في ثلاثة مساجد مسجد مكة ومسجد المدينة ومسجد عبد القيس في البحرين في قرية يقال لها جواثا

Абу Ҳурайрадан келган “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин, Абу Бакр халифа бўлди, араблардан кофир бўлгани кофир бўлдилар…” қовлга Хаттобий роҳимаҳуллоҳ бу сўзларни шарҳида шундай дейди: Албатта муртадлар икки турга эга эдилар:

 1) БИРИНЧИ ТУРДАГИЛАР, булар диндан юз ўгирган ва куфрга қайтганлар эди, Абу Ҳурайра ҳам “араблардан кофир бўлганлари кофир бўлдилар” деганлари ҳам айнан шулар эди. Булар ҳам ўз навбатида икки гуруҳга ажралган эдилар.

Биринчи гуруҳ: Булар Бану Ҳанифа ва бошқа Мусайлима каззобнинг росуллик даъвосига ишониб қолган одамлар эди. Шунингдек Ал-Асвад Ал Ансийнинг Яманда унинг ёлғон даъвосига учган тарафдорлари ҳам кирадилар, бу гуруҳдагилар пайғамбаримизнинг нубуваттини инкор қилган гуруҳ эдилар. Абу Бакр эса Ямамада Мусайламани ўлдиргунга қадар ва Ал Ансийни ўлдириб, Санаъда (Яман пойтахти) уларни бирлашмасини бузуб, кўпчилигини йўқ қилмагунга қадар жанг олиб бордилар.

Иккинчи гуруҳ: Бу намоз, закот каби шаръий ҳукмларни инкор қилганликлари ва жоҳилиятда нимада бўлган бўлсалар, яна шунга қайтганликлари учун муртад бўлган гуруҳ эдилар, ҳатто шу даражага бордики, ер юзида фақатгина уч масжиддагина Аллоҳга ибодат қилишгача бориб қолди: Маккадаги Масжидул Ҳарам, Мадинадаги Масжидун Набавия ва Баҳрайннинг Жавса қишлоқидаги Масжидул Қайс эди.

الصنف الآخر هم الذين فرقوا بين الصلاة والزكاة فأقروا بالصلاة ، وأنكروا فرض الزكاة ووجوب أدائها إلى الإمام . وهؤلاء على الحقيقة أهل بغي وإنما لم يدعوا بهذا الاسم في ذلك الزمان خصوصا لدخولهم في غمار أهل الردة فأضيف الاسم في الجملة إلى الردة إذ كانت أعظم الأمرين وأهمهما .

وأرخ قتال أهل البغي في زمن علي بن أبي طالب — رضي الله عنه — إذ كانوا منفردين في زمانه لم يختلطوا بأهل الشرك وقد كان في ضمن هؤلاء المانعين للزكاة من كان يسمح بالزكاة ولا يمنعها إلا أن رؤساءهم صدوهم عن ذلك الرأي وقبضوا على أيديهم في ذلك كبني يربوع ، فإنهم قد جمعوا صدقاتهم وأرادوا أن يبعثوا بها إلى أبي بكر — رضي الله عنه — ، فمنعهم مالك بن نويرة من ذلك وفرقها فيهم وفي أمر هؤلاء عرض الخلاف ووقعت الشبهة لعمر — رضي الله عنه — فراجع أبا بكر — رضي الله عنه — ، وناظره واحتج عليه بقول النبي — صلى الله عليه وسلم — : أمرت أن أقاتل الناس حتى يقولوا لا إله إلا الله . فمن قال لا إله إلا الله فقد عصم نفسه وماله . وكان هذا من عمر — رضي الله عنه — تعلقا بظاهر الكلام قبل أن ينظر في آخره ويتأمل شرائطه . فقال له أبو بكر — رضي الله عنه -إن الزكاة حق المال ، يريد أن القضية قد تضمنت عصمة دم ومال معلقة بإيفاء شرائطها

ЭНДИ МАСЪАЛАНИ ЭНГ АҲАМИЯТЛИ НУҚТАСИ КЕЛАДИ!!!:

2) ИККИНЧИ ТУРДАГИЛАР, булар намоз билан закотни орасини ажратувчилар эди, намоз ўқир эдилар, аммо ИМОМга закотни беришни инкор қилган эдилар (яъни, закотни умуман инкор қилмас эдилар, уни фақат ИМОМга тўлашни инкор қилар эдилар), ҳақиқатан улар БОҒИЙлар эди, аммо уша даврда (оммавий муртадлик даврида) уларни бу исм билан атамадилар (яъни боғий экан деб ўтирмадилар) сабаби улар ҳам муртадларнинг умумий бир қаторига қўшдилар. Сабаби бу қилган ишлари жуда ҳам хатарли ва катта аҳамиятга эга ишлардан эди. Ва Али ибн Абу Толиб замонига келиб боғийлар билан жанглар анча енгил тус олди, сабаби улар алоҳида бир гуруҳ бўлиб, мушриклар билан қўшилиб кетмаган эдилар. Аммо закотни инкор қилувчилар жамиятида, закотни чин кўнгилдан берадиганлар ҳам бор эдилар, аммо уларнинг бошқарувчилари уларни бу ишдан (ИМОМга закот беришдан) тўсдилар, қўлларидан маҳкам ушлаб олдилар (закотни ИМОМга тўлашдан қайтардилар), ана шундай қабийлалардан бири Бану Ярбъу қабиласи эди. Ҳақиқатан ҳам Бану Ярбъу қабиласи фуқаролари закотларини жамлаб Абу Бакрга жўнатишмоқчи эдилар, аммо Малик ибн Нувайра бунга тўсқинлик қилди ва бу пулларни ўз қабийласи ичида тақсимлаб юборди. Ва мана шу (айнан шу) қабийла ўртасида ихтилоф ва тушунмовчилик пайдо бўлди, Умарда (р.а) шубҳа пайдо бўлиб, Абу Бакр (р.а) билан баҳслашишга киришди. Абу Бакр (р.а) эса далил ўлароқ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мен инсонлар Лаа илааҳа иллаллоҳ дегунларига қадар жанг қилишга буюрилдим, кимда-ким Аллоҳдан бошқа (ибодатга ҳақли) Зот йўқ деса, уни моли ва жони ҳаром бўлибди” маънодаги ҳадисни келтирди. Умар (р.а) бу калимани фақатгина зоҳирий маъносинигина тушуниб, нима назарда тутилганини инобатга олмадилар. Аммо Абу Бакр (р.а) айтдиларки: “Албатта закот, бу молнинг ҳаққидир” – деб, қони ва моли ҳаром бўлиш учун лаа илааҳа иллаллоҳ калимасини тамоман талаб қилинган шартларини бажарсагина  тегинилмайди дедилар. [Ал Минҳаж Ан Нававий, Шарҳ Муслим]

Аслида бу ерда ҳаммаси аниқ ва равшан, ва бу мавзу салафлар вақтида қабул қилиш ва тўғри тушинишга қийин бўлмаган. Бу тоифадаги одамларни такфирини сабабини барча одамлар яхши тушинардилар.

Аммо кейин ўзларининг чалава  ботил хулосалари ва куфрий фикрлари билан, шубҳа уруғларини экадиган замонавий жаҳмий соҳта муллалар пайдо бўла бошлади ва иш шу даражага етиб бордики, ҳатто баъзи «аҳли илм» деб ҳисобланадиган кишилар бу масъалада чигаликка кириб, ўз таҳминларида адашиб қолдилар (Бу ҳолда оддий авом ҳақида нима дейиш ҳам мумкин). Биз қисқача қилиб, асл моҳиятини кўрсатиб жавоб беришга ҳаракат қиламиз ва ким хоҳласа бу мавзуни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ибн Таймийя ва бошқа олимлардан чуқурроқ ўрганиши мумкин.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан сўнг кўп қабийлалар муртад бўлиб кетди.

1) Улардан бир қисми ўзларининг ботил дийнларига қайтдилар (шу билан уларнинг куфр нифоқлари/мунофиқликлари аъён бўлди) ва улар ўзларини Исломга нисбат қилмасдилар. Уларда «куфр-ул-эъроз» (юз ўгириш куфри) собит бўлган эди.

2) Уларнинг бошқа қисми ўзларининг хато таъвиллари билан ёлғончи пайғамбарга эргашиб кетдилар (улар Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар эмас эди, деб даъво қила бошладилар). Шу тариқа, ўзларини мусулмонликка нисбат берсаларда, шаҳодатни иккинчи қисмини (Муҳаммад Аллоҳни элчисидир) йўққа чиқариб, катта куфрга тушдилар. Уларнинг гўё Муҳаммад алайҳиссаломни шариатидан чиқиш мумкин деган хато таъвиллари, уларга узр сифатида ҳизмат қилмади (чунки бу дин аслларига таълуқлидир). Ва бу уларнинг «куфр-ут-такзиб» (ёлғон санаш) куфрлари эди. Айтганчи уларни таъвили, бир одамни гувоҳлигига таянган эди, улар уни ростгўйлардан санашар эди, у гўё Муҳаммад алайҳиссалом тириклигида унга ўзидан кейин бир янги пайғамбар чиқишини ва унга эргашиш керак эканини айтган эди. Аммо диннинг аслларида (асосларида) кимдирга ишониб адашиш, бу ана ўша дин аслларидаги адашишликдир. Ким ана шундай нарсаларда бирор кишининг гапига ишониб дин асосларига мухолиф иш қилса, ундай одам кофир бўлади.

3) Ёлғончи пайғамбарга эргашиб кетганлардан фарқли ўлароқ, улардан яна бир бошқа қисми ҳам катта куфрга тушдилар, аммо уларнинг куфрини иллати бошқа эди. Улар закотни фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломга бериш керак ва у зотни вафотидан кейин закот бошқа йўқ деб ҳисоблашар эди. Шу йўл билан Аллоҳ уларга ҳалол қилмаган нарсани ўзларига ҳалол қилиб олишди ва ўзларининг хато, ботил таъвиллари билан ўзлари учун Исломнинг бир рукнларидан бир рукнини йўққа чиқардилар. Бу уларнинг «куфр-ал-жаҳд» (инкор куфри) куфрлари эди. Бу ҳудди шундай дейишларига тенгдир: «номоз бошқа йўқ!», ёки «рўза бошқа йўқ», ёки «ҳаж бошқа йўқ». Ҳеч қандай шаксиз албатта бу куфрдир. Аммо бу дин тафсилотларидаги куфрдир ва шундай савол туғулиши мумкин: Нега унда саҳобалар олдин уларни хато таъвилларини баён қилмасдан туриб, автоматик тарзда такфир қилдилар? Ахир уларни таъвили оятга таянган эди ва улар буни ҳақиқат санашар эдику?

Масъала шундаки, дин тафсилотларида Исломни кечагина қабул қилган мусулмонларга ва диндаги чигал, мураккаброқ бўлган масъалаларни билмайдиган мусулмонларга ҳужжат қоим қилинади. Дорул Исламда дин тафсилотларидан бўлган, барчага маълум ва очиқ бўлган масъалаларда ҳужжат қоим қилинмайди. Чунки, Дорул Исламда бундай намоз, закот, рўза ва ҳаж каби оддий нарсаларни ҳатто ёш болалар ҳам биладилар. Ва кимда ким буларни Ислом рукнларидан ва бунда ижмоъ собит эканини билганидан сўнг, буларни (4 рукнни ёки барчасини) инкор қилса, уни ҳужжатдан аввал такфир қилинади ва ҳеч қандай таъвилига қараб ўтирилмайди. Шунинг учун бу одамлар ўзларини исломга нисбатласалар ҳам, саҳобалар бу фикр учун бу одамларни барчаларини такфир қилдилар, биринчисидан бошлаб то охиригача. Ва бундан ортиқ, уларни такфир қилмаганларни ҳам такфир қилдилар. Чунки бу ўша пайтда (ўша ерда) барчага маълум ва очиқ бўлган масъалалардан эди, ҳатто бу дин тафсилотларига тегишлик бўлган бўлса ҳам. Яъни бу муртадлар қабийласини (Мусайлима каззобга эргашганлар бўлсин ёки закотни беришдан бош тортганлар бўлсин) тарк этмаган кишилар, мусулмонларни ёнига ҳижрат қилмаганлар ва шу муртадларни орасида қолишган, буларга ҳудди улардан эканига ҳукм қўйилган эди. Саҳобалар ўшаларга ҳудди шу ҳукмни қўйишган ва уларни ана ўша қолган муртадлар билан тенглаштириб, уларни (яъни ўша муртадларни орасида қолганларни) зоҳиридан у муртадларни такфир қилмаганлар деб ҳисоблашган эди.

4) Ўзларини Исломга нисбатлашларига қарамай саҳобалар уларни такфир қилган яна бир тоифа одамлар бўлган. Булар закотни ҳар бир мусулмонга агар нисобга етса вожиб эканига иқрор бўлган ҳолатда уни инкор қилмасдан, фақатгина ўзларининг нафсларини бахиллиги сабабли бош тортганлар эди. Улар айтишган эдики: «Биз бошқа закот бермаймиз!». Булар ҳақида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Таймийяни сўзларини нақл қилган: Шунингдек Абул Аббос (Ибн Таймийя) закот бермаганларнинг куфри ҳақида айтганки: Саҳобалар сен закотни вожиб эканига иқрормисан ёки инкор қиласанми деб сўраб ўтиришмаган! Бу саҳобалардан ва хулафолардан ҳам келмаган. Балки, Абу Бакр Сиддиқ Умар ибн Хаттобга Аллоҳ улардан рози бўлсин айтдики: Аллоҳга қасам, агар улар мендан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга адо этиб юрган эчкини боласини ёки (туяни) арқонини бўлса ҳам беришдан ман қилсалар, албатта уларга шу сабабли жанг қиламан! Ва уларга жанг қилишни мубоҳ қилган нарсани сабабини, закотни вожиб эканини инкор қилишни эмас, шунчаки ман этганлигини қилди! Ривоятда келганки, уларнинг бир тоифаси закотни вожиб эканига иқрор бўлган, лекин бахиллик қилиб бермаганлар! Шунга қарамасдан улар ҳақида хулофолар сийрати барчаларида бир сийрат бўлди, бу эса уларни жанг қилганларини ўлдириш, зурриётларини асир олиш, молларини ғанимат олиш, уларнинг ўлганларини жаҳаннамда эканига гувоҳлик бериш ва уларни барчасини муртадлар деб номлаш.»Ад-Дурор ас-Сания 9/418.»

Саҳобалар уларни айнан Исломни рукнларидан бир рукнни мутлоқ тарк этганлари учун такфир қилишган. Яъни уларни бош тортганлиги, ҳудди шундай деган кишига ўхшаш: «Мен шунчаки бошқа намоз ўқимайман!». Бундайларга фақатгина Ислом рукнларидан бир рукнни мутлоқ тарк этишни қарор қилгани учун такфир қилинади. Эслатиб ўтамиз, қайсидир бир Исломнинг рукнини дангасалик сабабли тарк этиш, баъзида бу бошқа нарса ва уни мутлоқ тарк қилиш бошқа нарсадир. Мутлоқ умуман тарк қилишга келсак, уламолар ўртасида ихтилоф йўқ ва бу катта куфр эканида ижмоъ собитдир, аммо баъзида дангасалик сабабли тарк қилишга келсак, бу ерда ихтилоф бор.

Ҳақиқатда ўша даврдаги ҳолатни тушинишда уламоларни ўртасида ихтилоф бор ва баъзилар саҳобалар бу тоифаларни такфир қилмасдан, фақатгина уларни боғийлар деб жанг қилганлар дейишади. Шунга қарамасдан, биз саҳобалар уларни (закотни инкор қилмасдан, шунчаки беришдан бош тортганларни) ҳам такфир қилганини айтган уламоларнинг фикри кучлироқ деб ўйлаймиз. Ва шундай қилиб саҳобалар уларни такфир қилишган, чунки улар ихтиёрий равишда Аллоҳга итоат қилишдан бош тортиб чиқдилар, шу сабабли уларнинг бу ердаги куфр тури «куфр-ут-тавалли» (итоат қилишдан бош тортиш куфри): «Айтинг: Аллоҳга ва Росулга итоат қилинг! Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларни яхши кўрмайди»(3/32). Ва бошида айнан шу ерда Умар розияллоҳу анҳу шу тоифалар ҳақида иккиланиб қолиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ажабланиб, қандай қилиб у шаҳодат калимасини нутқ қилаётган кишилар билан (уларни такфир қилиб туриб) жанг қилишини сўраган. Умар (р.а) бошида уларни нега такфир қилиниши керак экан деб тушинмаган, аммо Абу Бакр (р.а) далил асосида ўшаларни ҳолатини баён қилгандан кейин, Умар (р.а) ўзини воқеълиқни тушинмаганига иқрор бўлади. Ва кейинчалик Умар (р.а) , Абу Бакрни ўзидан кўра воқеъликни чуқурроқ тушиниши ва бошқа сифатларини эслаб ундан баландроқ мартабада эканига иқрор бўларди.

Ҳозирги замонавий МЕГА жаҳмийлар (Аллоҳ уларни ислоҳ қилсин) кўпинча шу ҳолатни яъни Абу Бакр (р.а) ва Умар (р.а) ўртасидаги ихтилофни келтирадилар ва ўзларининг қабиҳ шубҳа уруғларини чираниб муваҳҳидларнинг экинзорларига ўзларича сочмоқчи, экмоқчи бўладилар, масалан: «Мана Умар Мусайлиматул каззобга эргашиб кетганлар ва закотни беришдан бош тортган муртадларни такфир қилмади. У ўзининг таъвилида хато қилди ва уни бошқа саҳобалар такфир қилмадилар» ёки «Мана шу исломда силсилавий такфир йўқ эканига ҳужжатдир» деганга ўхшаш, чириган шубҳа уруғини ҳар қаёққа сочадилар.

Энди шу жаҳмийларнинг ақийдаси билан бу масъалага ёндашсак! Бундан келиб чиқадики, Умар розиаллоҳи анҳу ва бошқа Умар (р.а) каби бу масъалага ёндашган саҳобалар аъзир бўляптилар?! Ҳужжат қоим қилингандан кейин эса такфир қилиниши керак эди!? Тўғрими?

Қолаверса Умар (р.а) уларни бу ишларини умуман КУФР деб санамаганликларига қараганда, Умар (р.а) аъзирдан ҳам баттар ҳолда бўлишлари керак бўлади, чунки аъзирнинг адвокатлари айтадики, мени мижозим куфр амалини куфр деб билади, аммо шубҳа сабабли мушрикни такфир қилмайди дейди. Эй Аллоҳ ўзинг гувоҳ бўлки, бу улар айтаётган ақийда бу бизларнинг ақийда эмас, уларнинг ақийдаларидир!

Эй Аллоҳ, ўзлари адашиб, бизларни ҳам адаштиришга ҳаракат қилаётган, Ўз динингни душманларини ҳалок қил! Бундай адаштиришларини сабаби эса, ўзларининг таниш-билишларию, қавми-қариндошларию, пир-устозларию, олимларию, биродарларини оқлаш учундир албатта!!! Ёки яна улар умуман бир зиндиқ тоифаки, навоқизни учинчи бандини умуман йўқ қилишга ҳаракат қиляптилар!!! Биз (бу закот) масъаласи ҳеч қанақасига қабрпарастларни такфирига ўхшаш масъала эмасдир, деб айтамиз!

Бундай ва шунга ўхшаган шубҳалар аслида кўп нарсаларни фош қилади:

Биринчидан:Бунга ўхшаган масъалаларда аниқ кўриниб турибдики, бу шубҳа уруғини сочаётган жаҳмий кофирлар исломни танимайди, (яъни дин аслларини) ҳали унга кирмаган, негаки, «Исломда силсилавий такфир йўқ» деган, шубҳаларга ўхшаш шубҳа уруғларини фақатгина тавҳидни нима эканини билмайдиган, уни ҳидини ҳам ҳидламаган мушриклар сочади.

Иккинчидан: Бунга ўхшаш шубҳа уруғини ўзича сочадиганлар Абу Бакр (р.а) даврини ва у ҳолатни мутлоқ билмаслигини исботлайди. Улар (мушрик, жаҳмий зиндиқлар) у ерда нималар бўлгани, муртадларни тоифалари қандай бўлгани, уларни куфрини иллати нима ва қандай бўлгани, уларни нега такфир қилингани, нимада ижмоъ собит бўлгани ва нимада ихтилоф бўлганини билмайдилар ёки тушинмайдилар.

Жаҳмийларнинг шубҳасини чиритишга бизларга мададкор бўлган оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз ва шу билан раддиямизни якунлаймиз!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑