Шубҳа: «Сендан олдин мушрик адвокатини қайси уламолар такфир қилган?».

Шубҳа: Асримиз жаҳмийларининг «Сендан олдин мушрикка узр берган кишининг такфирини қайси уламолар айтган?» сўзи.

بسم الله الرحمن الرحيم

Жавоб:

Биз юқорида уламоларни бу тўғрисида айтган аниқ ва равшан сўзларини олиб келдик, уларнинг сўзларига уламолар келтирган далилларни ҳам тақдим этдик. Агар яна десаки: «Нажд уламоларидан олдин ким буни айтган?» деса, унга айтамизки:

Биринчидан: Бу саволни берар экансан икки ҳолатдан бирида бўлишинг керак:

1) Ёки бу эътиқод сенга ёқмаяпти ва сен уни қабул қилишни хоҳламайсан;

2) Ёки сен даъво қилаётган ҳар бир ақидавий масъалани то Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етиб борадиган даражада санадини ровийлари билан биласан.

Шубҳасизки, ўзинг ҳам жуда кўп саволларга жавобларни бир ёки икки катта уламолардан олиб шу билан чекланиб қолгансан, оят ва ҳадис билан биргаликда аҳли сунна уламолари сўзлари бўлса шунинг ўзи етарлидир, шунинг учун бу сенга бу ерда жавоб бўлиб қўя қолсин. Ва ким сенга айтдики, шаръий нассларга амал қилиш учун ҳар бир масъалада сендан олдин бирор олим нима деганини билиш шарт деб???

Иккинчидан: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Саҳиҳул Муслимда келган сўзлари турганда ва Аллоҳнинг каломи бу тўғрисида нозил бўлиб ва унга салафларнинг тафсири бу нарсани ҳамма пайғамбарларнинг дийни шу деб турганда, ҳеч ким уламоларнинг сўзига муҳтож эмасдир. Уламолар яна нима дейишлари керак сенга???

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑