Шубҳа: «Одам кофир бўлишни ният қилсагина кофир бўлади!»

Шубҳа: «Куфр собит бўлиши учун куфрни қасд қилиниши, ният қилиниши лозим. Бирор шахсни токи унда куфр нияти бор эканлиги билинмагунича такфир қилиш жоиз эмас…»

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу гаплар ғулувга кетган муржиаларнинг эътиқодидир. Аҳли сунна эътиқодида бирор кишидан очиқ-ойдин куфр бўлган сўз ёки феъл содир бўлса, уни кофир деб ҳукм қилинади. Бунда унинг куфрни қасд қилгани ёки қилмагани суриштириб ўтирилмайди. Зеро, куфрни қасд қилишнинг ўзи мустақил бир куфрдир. Унинг учун кишидан куфр амали содир бўлиши шарт эмас.

Нававий «Минҳажут Толибийн»да айтган: «Диндан чиқиш – ният ёки сўз ёки феъл билан бўлади. Бунда куфрни ҳазиллашиб айтгани ёки рад қилиб айтгани ёки эътиқод қилиб айтганининг фарқи йўқдир». («Минҳажут толибийн» Дорул минҳож нашриёти, 2005 йил, 501 бет).

Нававий бу қавлини қуйидаги оятлар орқали тушиниш мумкин: Аллоҳ айтган: «Аллоҳга айтган сўзлари борасида қасам ичадилар, ваҳоланки куфр калимасини аниқ айтдилар ва Исломларидан сўнг кофир бўлдилар» (Тавба 74).

Амир Сонъаний раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Субулус салом» китобида фуқаҳолар киши куфр калимасини кофир бўлишни қасд қилмасдан гапирса ҳам кофир бўлишини айтганларини зикр қилган («Субулус салом» Мактабатул маориф нашриёти, 2006 йил, 4 жуз, 97 бет).

Аллоҳ айтади: «Мунофиқлар ўзлари борасида сура нозил қилиниб қалбларидаги нарса ҳақида хабар беришидан чўчийдилар. Айт (эй Набий): «Истеҳзо қилаверингиз! Албатта Аллоҳ сизлар чўчиётган нарсани чиқаргувчидир». Агар улардан (бу борада) сўрасанг, аниқки: «Биз фақатгина сўзга берилган ва ўйин қилаётган эдик» деб айтадилар. Сен (эй Набий): «Аллоҳ, У Зотнинг оятлари ва Расули устидан истеҳзо қилаётган эдингизми!? Узр айтмангиз, иймондан кейин батаҳқиқ кофир бўлдингиз! Агар сизларнинг бир тоифангизни афв қилсак, бошқа тоифангизни, улар жиноятчилар бўлгани учун азоблаймиз» деб айт» (Тавба 64-66).

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ бу оят борасида «Мажмуъатул фатово»да айтган: «Аллоҳ таоло улар иймондан кейин кофир бўлганликлари ҳақида хабар берди. Ваҳоланки, улар ўша гапларини эътиқод қилмасдан, шунчаки айтганларини таъкидлаб турсалар ҳам». («Мажмуъатул фатово» Дорул вафо нашриёти, биринчи нашр, 1997 йил, 7 жуз, 220 бет).

Ҳақиқатда Аллоҳ ўша мунофиқларнинг оятдаги «Биз фақатгина сўзга берилган ва ўйин қилаётган эдик» деган гапларини ёлғонга чиқармаган. Яъни, улар ҳақиқатда ҳазиллашган эдилар ва бу истеҳзолари ила кофир бўлишни қасд қилмаган эдилар. Айни шу ҳақиқатга муфассирлар шайхи имом Тобарий раҳимаҳуллоҳ ҳам эътиборни тортган. У киши Аллоҳнинг: «Сен: «Сизларга амаллари жиҳатидан энг бахтсиз кимсалар ҳақида хабар берайми!?» деб айт. «Улар ҳаёти дунёда саъй-ҳаракатлари залолатга кетган, ўзлари эса ишни гўзал қилмоқдамиз деб ҳисоблаб юрган кимсалардир» (Каҳф 103, 104) ояти борасида қуйидагиларни айтган: «Бу оят «Аллоҳга фақатгина қасд ила куфр келтириш мумкин» деб даъво қилувчиларнинг гаплари хато эканлигига энг кучли далилдир. Зеро, Аллоҳ таоло ўзини ҳақ узра деб ўйлаб юрганларни Унинг наздида залолатда эканликларини баён қилган. Агар киши фақат билиб турган нарсасида кофир бўлиши ҳақиқат бўлганида эди, бу оят маъносиз бўлиб қолар ва ўша бандалар «яхши иш қилаяпмиз» деган ниятлари эвазига ажр олишлари лозим бўлар эди. Ваҳоланки, Аллоҳ уларнинг кофир бўлганликлари ва амаллари ҳабата бўлгани ҳақида хабар берган» («Тафсири Тобарий» Дору ҳажр нашриёти, 2001 йил, 15 жуз, 428 бет).

Имом Тобарийнинг бу сўзларини Аҳли сунна уламоларининг ўзини Исломга нисбат берган баъзи тоифаларнинг кофир эканликларига қилган ижмоълари тасдиқлайди. Аҳли сунна уламолари ўзини Исломга нисбат берувчи Қодиёния, Қаромита ва шу каби тоифаларни куфрга тушганликларига ижмоъ қилганлар. Ваҳоланки, ўша тоифалар ўзларини Исломда эканликларини айтадилар, бўлиб ҳам «ҳақ йўлдамиз» деб даъво қиладилар. Улардан бирортаси куфрни қасд қилмаслиги барчага кундек равшан.

Аммо, уларнинг бу ҳоллари барча Аҳли сунна олимларини уларнинг куфрини эълон қилишдан тўсмаган. Шу ижмоъга биноан, киши кофир бўлиши учун Исломдан чиқишни, кофир бўлишни қасд қилиши шарт эмасдир.

Куфр собит бўлиши учун қуйидаги суратлардан бирортаси рўёбга чиқиши лозимдир:

  1. Куфрий эътиқод билан рўёбга чиқиши мумкин.
  2. Қалбда куфр амалини бажариш билан рўёбга чиқиши мумкин.
  3. Куфр сўзини айтиш билан рўёбга чиқиши мумкин.
  4. Куфр амалини тана аъзолари ила қилиш билан рўёбга чиқиши мумкин.
  5. Иймон аслидан бўлган ҳар қандай амални тарк этиш билан ҳам куфр рўёбга чиқиши мумкин.

Куфр иймоннинг зидди бўлиб, Ислом миллатидан чиқарувчи ҳар қандай эътиқод, сўз, амал ва тарк қилишдир:

  1. Эътиқоддаги куфрга мисол. Бирор кимсанинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариятларидан чиқиши ўринли бўлади деб эътиқод қилиши, ёки Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарса билан ҳукм қилиш жоиз эканлигига эътиқод қилиши, ёки бирор тузум Аллоҳ таолонинг шариятидан яхшироқ ёки тенг деб эътиқод қилиши ва ҳоказо. Киши куфрни ният ва қасд қилмаса ҳам юқоридагига ўхшаш эътиқодлардан бирортасини қилса, куфрга тушади.
  2. Қалбда куфр амалини бажаришга мисол. Бирор киши Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишни қасд қилиши ёки насроний бўлишни ният қилиши ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган бирор нарсага – гарчи ўша нарсага амал қилсада – адоват қилиши ёки Аллоҳнинг шариятидан бўлган бирор нарсани ёмон кўриши ва ҳоказо. Киши куфрни ният ва қасд қилмаса ҳам юқоридагига ўхшаш қалб амалларидан бирортасини қилса, куфрга тушади.
  3. Сўздаги куфрга мисол. Аллоҳни, У Зотнинг динини, У Зотнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиш ёки сўкиш, тоғутий ҳукуматларга хизмат қилиш ҳақида турли қасамёдларни қилиш ва ҳоказо. Киши куфрни ният ва қасд қилмаса ҳам юқоридагига ўхшаш сўзлардан бирортасини айтса, куфрга тушади.
  4. Аъзолар амалидаги куфрга мисол. Аллоҳ таоло нозил қилмаган нарса ила ҳукм қилиш, масалан дастур ёки қонун ишлаб чиқиб, у ила ҳукм қилиш, одамларни ўша ила ҳукм юритишга буюриш ёки ота-боболарининг ёки қабиласининг одатларини қонун қилиб олиб ҳукм юритиш ёки Аллоҳнинг шарияти ила ҳукм қилмасликка даъват қилиш ёки ўйлаб топилган қонунлар ила ҳукм қилишга чақириш ёки қабрга атаб қурбонлик қилиш ва ҳоказо. Киши куфрни ният ва қасд қилмаса ҳам юқоридагига ўхшаш амаллардан бирортасини бажарса, куфрга тушади.
  5. Тарк қилишдаги куфрга мисол. Шарият аҳкомларини буткул тарк этиш ёки дини билан мутлақо қизиқмаслик, уни ўрганмаслик ёки Исломда тарк қилиниши катта куфр эканлиги таъкидланган амалларни бажармасликдир. Хусусан намозни узрсиз тарк қилиш. Намозни узрсиз тарк қилиш саҳобалар ижмоъси ила куфрдир. Киши куфрни ният ва қасд қилмаса ҳам юқоридаги ишларни узрсиз тарк қилса, куфрга тушади.

Ҳанафий мазҳабининг иймон ва куфр масаласидаги қарашларини яхши англамаган одамлар «сўз ва амал ила куфр бўлмайди, токи куфр қалбда эканлиги собит бўлмас экан, бировни такфир қилинмайди» дейдилар. Улар бу гапларида ғулувга кетган муржиаларга эргашадилар. Ваҳоланки Ҳанафий имомлари бошқача эътиқоддадирлар.

Мулло Али Қори айтган: «Киши ўзини диндан чиқариб юборадиган сўзлар, феъллар ва ҳолатлардан сақлаши шартдир. Аллоҳдан муртад бўлишдан паноҳ сўраймиз… Аниқки, «Фатовои Қозихон»да киши куфрни қасд қилмасдан, ҳазиллашиб куфр сўзини айтса, кофир бўлиши очиқ айтилган. Зеро, у ўша гапини қасд қилиб (яъни кофир бўлишни эмас, айнан амални хуши жойда эканлигида) гапиргандир» («Шарҳи фиқҳил акбар» Дорул башоир Исломия нашриёти, Байрут 1998 йил, 444, 445 бетлар). Имомнинг ушбу қавли сўз ила куфр келтиришга мисолдир. Ҳанафийлардан Сарахсий, Жассос, Ибн Нужайм, ибн Обидийн, Ҳаскафий каби катта уламолар ҳам куфр сўзини мажбурланмаган ҳолда айтган киши, қандай ҳолатда айтган бўлмасин кофир деб ҳукм қилинишига кўплаб мисоллар ва далиллар келтирганлар. Ҳанафийлардан бўлган Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ Ҳанафий фиқҳ китобларидан нақл қила туриб айтган: «Уларнинг машойихлар қабрларида назр қилинган жонлиқларни сўйишлари фиқҳ китобларида ширк деб айтилгандир» («Дурарул макнунот ли таржиматил мактубот раббони» Минзовий, 3 жуз, 55 бет). Имомнинг ушбу қавли қасд бўлмаса ҳам, қуруқ амал ила куфр келтиришга мисолдир. Зеро, машойихларга атаб жонлиқ сўяётган сўфийлар ва оми одамлардан бирортаси бу амали ила куфрни қасд қилмайди. Бу борада ғулувга кетган муржиа тоифалар «куфр қасд қилинсагина мусулмон диндан чиқади» дейдилар. Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ «Фиқҳул акбар»га ёзган шарҳида «Ҳовил фатово» номли китобдан нақл қилиб айтган: «Ким мажбурланмаган ҳолида тили билан куфр келтирсаю, қалби иймон ила ҳотиржам бўлса ҳам, у Аллоҳнинг наздида кофирдир» («Шарҳи фиқҳил акбар» Дорул башоир Исломия нашриёти, Байрут 1998 йил, 452 бет).

Ҳанафийлардан Муҳаммад ибн Сулаймон Райҳовий деган олим Ўший раҳимаҳуллоҳнинг «Бадъул Амолий»сининг «Эътиқод қилмаган ҳолда ўз ихтиёри ила куфр сўзини айтиш динни ғофиллик ила рад қилишдир» деган 46 байтини шарҳлаб қуйидагиларни айтган: «Кимки куфр сўзини тилига жорий қилсаю, ўша сўз куфр эканлигини эътиқод қилмаган бўлса ёки бу сўз ила кофир бўлишни эътиқод қилмаган бўлса ва сўзни айтиш чоғида ўз ихтиёрида бўлган бўлса, Исломдан ўша сўзи ила муртад бўлган, динини тарк қилган бўлади» («Нухбатул лаоли шарҳи бадъул амоли»Ҳақиқат китабеви нашри, 1996 йил, 102 бет).

Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ Ҳанафий мазҳабининг зоҳири ривоя китобларидан бири бўлмиш «Жомеъул кабийр»да Ислом ва Иймоннинг сифатини билмаган аёл ҳақида: «Ўша аёл билан унинг мусулмон эри орасини куфр сабабли никоҳ бузилгани учун ажратиб ташланади» деган («Шарҳи фиқҳил акбар» Дорул башоир Исломия нашриёти, Байрут 1998 йил, 452 бет).

Имом Муҳаммаднинг бу қавли юқорида зикр қилинган «Ислом асосларини ўрганишни буткул тарк этиш» куфрига мисол бўлади. Куфрни қасд қилмаган ҳолда сўз билан ёки амал билан ёки иймон аслидан бўлган бирор амални тарк қилиш билан куфр келтиришга оятлар, ҳадислар, Аҳли сунна уламоларининг сўзларидан ва хоссатан Ҳанафий олимларининг сўзларидан юзлаб далиллар келтиришимиз мумкин. Умуман олганда токи Ислом уммати Аллоҳ ва Росули очиқчасига «кофир» деб номлаган кимсаларни такфир қилмас экан, умматнинг дини саломат қолмайди. Такфир қилиш Ислом диннинг чегаралари топталишига ва дин душманларини ҳам «мусулмон» деб номлаб юришга қарши энг катта қуролдир. Аҳли сунна эътиқодига биноан такфир қилишда диннинг ҳаёти бордир! Аллоҳ таоло Бақара сурасида «Сизлар учун қасосда ҳаёт бордир» (Бақара 179 оят) деб айтган. Яъни, токи қасос олиш шариятда бор экан, ноҳақ одам ўлдиришлар камаяди, ҳаёт деб аталмиш нарса қарор топади. Айни шунга ўхшаб Аҳли сунна манҳажидан чиқмаган ҳолда такфир қилишда диннинг ҳаёти бордир. Яъни, токи тўғри далилга асосланган такфир қилиш бор экан дин иззатли бўлади, соф ақийда мусулмонлар орасида қарор топади.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑