Шубҳа: «Мушрикларнинг такфири тоғутга кофир бўлишнинг шарти эмас-ку!»

Шубҳа: «Мушрикларнинг такфири тоғутга кофир бўлишнинг шарти эмас-ку!»

بسم الله الرحمن الرحيم

Асримиз жаҳмийларига раддия!

Масъалалар жавоби Аллоҳнинг раҳмати ила қуръон ва суннатдан равшанлашгандан сўнг, қарши тарафларнинг баъзи раддиаялари зикр қилиб ўтилади, бу ишдан мақсад:

1) масъалага ойдинлик киритишлик ва батафсил тушунишлик;

2) Масъаланинг моҳиятини чуқур тушунгандай қилиб кўрсатилган соҳта тушунчаларни ва шубҳаларни фош қилишдир;

Биринчи шубҳа:

Баъзи бир бу масъалада чигал вазиятга тушиб қолган ўзини илмга нисбатлаётганлар айтадиларки, “КУФР БИТТОҒУТ-тоғутга кофир бўлишлик” ширкнинг ва тоғутнинг ўзидангина нафратланиш, ундан барий бўлиш, аммо мушрикларни такфир қилишни ўз ичига олмайди дейдилар.

Жавоб:

Биринчидан: Ундан олдин Мумтаҳана сурасидан оят келтирилган эдики, бутун пайғамбарлар ва росулларнинг дийни мушрикларни такфир қилиш эди, кимки бу амални қилмас экан, росуллар ва набийлар дийнига кирмаган бўлади, бу очиқ (насс) далил бу масъаладаги асосдир, шунинг устига қолган масъалалар қурилади.

Иккинчидан: Шундан сўнг дейилдики, мушрикларни такфир қилишлик ва бут-санамлар ва ширкка кофир бўлишлик бири-бирига бевосита боғлиқдирлар, бирини мавжуд бўлмаслиги иккинчисининг мавжуд бўламслигига олиб келади (Яъни тоғут-бутларни, тоғут-демократларни кофир санашдан фойда йўқ, агар унга сиғинаётган мушрикни мусулмон деб санаса!).

Учинчидан: Ундан кейин эса, мушрикларни такфир қилиш ва уларга қўлдан келганча душманлик қилиш ҳам бевосита бири-бирига боғлиқ бўлиб, душманлик қилиш фақатгина такфир қилишлик билан вужудга келади, сабаби мусулмон киши иккинчи бир мусулмонгагина душманликни зидди бўлган “мувалат” қила олади бу эса аслдир, баъзи бир амалларигагина нафрат ва маломат қила олади, умумий душманчилик эса фақатгина кофирларга қилинади, яъни такфирдан сўнг.  Аниқроқ қилиб айтганда мушрикларга душманчилик фақатгина уларни такфир қилишдан кейингина қилинади. Шу билан бу шубҳа Аллоҳнинг изни ила йўқ бўлиши керак.

Иккинчи шубҳа:

Яъна бошқа соҳта илм аҳллари айтадиларки, мушрикларни такфир қилишлик куфр биттоғутдандир, умуман шундай ҳа, аммо бирор бир муъайян одамни такфир қилиш учун унга тушунтириш керак, унга қадар кофир бўлмайди, у мусулмондир дейдилар.

Жавоб:

Бу тоифа ҳаммадан ҳам залолатга кетган тоифадир. Муаммо шу ердаки, улар Қуръон ва суннатда келган умумий ҳукмни қабул қилиб, хоссатан ким мушрикларни такфир қилмаса кофирдир ҳукмини олиб, кейин у ердан Қуръон ва суннатдан далилларсиз ўзлари хоҳлаган одамларини истисно қиладилар. Унга айтиш керак:

Биринчидан: Куфр бит тоғутга мушрикларни такфир қилиш кирса, ундай бўлса, Қуръон ва суннатдан бирор бир кишини у ердан истисно қилиш учун, ёки хослаш учун далил олиб кел. Асл эса бизлардадир, мушрикларни такфир қилишни ишора қилган умумий ҳукм бизда мавжуд, энди у ердан, умумий ҳолатдан нимага асосан муъайян бир ҳолатни истисно қиляпсан? Мисол учун, намоз тахоратсиз қабул бўлмайди десак, сен ҳа шундай, аммо фақтгина бир ёки икки маҳалгина намоз қабул бўлмайди дея оласанми? Албатта бу нарса фақатгина хос далил билан бўла олади! Биз унга айтамиз, агар тўғри сўзлаётган бўлсанг далил олиб кел! У бирор бир далил олиб кела олмайди, фақатгина шубҳалар ва бир неча маънога эга бўлган ноаниқликларнигина (муташобиҳларни) келтиради. Чунки бунга на Қуръонда ва на суннатда далил мавжуд эмас.

Иккинчидан: муъайян бир мушрикни такфири билан, миллионлаб бошқа мушрикларни такфирида қандай фарқ бор ва бунга қандай далиллар мавжуд? Яна ана шу гап, у на Қуръондан ва на суннатдан далил олиб кела олмайди.

Учинчидан: Маълум бўляптики, бу фақатгина сўз ўйинидан бошқа нарса эмас: “Муъайян бир мушрикка шундай нотўғри ўргатилди ва у ундан бошқа нарса билмас эди” деб такфир қилмайдиган мушрикка узр бераётганни сўзининг мисоли, илгари мушриклар “адвокати” ҳимоячиларининг сен “Аллоҳдан бошқасига ибодат қилган киши, кофирдир” десанг у эса “ҳа тўғри, аммо бир муъайян шахсга келсак, жаҳолат ёки таъвил сабабли у узрлидир…..” каби сўзларга ўхшашдир.

Биз диннинг асоси тўғрисида, бутун пайғамбарларнинг ва росулларнинг дийни тўғрисида гаплашяпмиз, кимда ким Аллоҳдан бошқасига ибодат қилар экан, уни такфир қилишлик ислом дийнининг аслидандир ва ҳеч кимда бу нарсасиз ислом мавжуд бўлмайди. Эй ақл эгаси, бир қара, сенинг бу сўзларинг мушриклар адвокатининг сўзларига ўхшамайдими? Бу ердаги қиёс ўрнли, сабаби мушрикларни ёнини олаётган адвокатлар ва бу масъалада чигалликка тушиб қолган одамлар умумий ҳукмларни қабул қилиб, муъайян гуруҳдаги одамларни у ердан муъайян далилларсиз ажратиб оладилар, баъзида ақлари билан бу ишни қиладилар, баъзида еса олимларнинг бошқа мавзуда айтган қуп-қуруқ сўзлари билан қиладилар. Уламоларнинг қуп-қуруқ гапи эса далил бўлмаслиги маълумдир.

Тўртинчидан: Баъзида яна айтадиларки, агарда бир одам, Аллоҳнинг ўғли бор деса, насронийлардек, ёки Ҳудолар бир нечта деса, у одам кофирдир, ким уларни кофир демаса, у ҳам ҳужжат қоим қилинмасдан кофирдир, ҳатто шубҳаси бўлса ҳам. Шундан сўнг у ердан бошқа ўзини исломга нисбатлаётган мушрикни такфир қилмаган киши, мушрикни такфир қилмагани учун навоқизга тушди, аммо ҳужжат қоим қилингандан кейин такфир қилинади деб ўзларига ёқадиган одамни умумий ҳукмдан ажратиб оладилар, бунга эса уларда на бир оят ва на бир суннатдан далил мавжуд эмас. Биз ҳалигача улардан бу эътиқодларига далил талаб қилиб келяпмиз, биз сабр билан кутиб борамиз, ёки далилларини олиб келадилар, ёки тавба қилиб бу куфрий эътиқодларидан воз кечиб, ҳаққа эргашадилар.

Бешинчидан: Унинг: “Токи унга ҳужжат қоим қилингунга қадар” ёки “то унга тушунтирмагунча” сўзларига келсак, бу сўзларда катта муаммо бор. Савол туғилади: “Бу қандай турдаги ҳужжат эканки, унга етказиш керак?” Наҳотки ширк қилган киши мушрикдир деган бир ҳужжат бўлса??? Бу савол шариатда икки ҳолатдан бошқа ҳолатга эга эмас: 1) Бу аниқ ва равшан бўлган бир масъалалар гуруҳига мансуб бўлиб, Қуръон ва суннатда очиқ келган бўлади. 2) Ёки қийин масъалалардан ва алоҳида бир китоблар талаб этадиган масъалалар тоифасидан бўлиши керак, яъни Қуръон ва суннатда яхши тушунтирилмаган бўлиши керак. Агар у ҳа, бу масъала ана шундай қийин Қуръон ва суннатдан аниқ келтирилмаган масъалалар тоифасига киради деса, у каззоб ёлғон гапирибди, чунки бу Аллоҳни пастга уриш билан тенгдир, наузубиллаҳ мин залик, наҳотки Аллоҳ ўз Китобида ва росулининг тили ила Ислом дининг асли бўлган масъалаларни тушунтирмаган бўлса??? Ким мусулмон ва ким мушриклигини баён қилмаган бўлса??? Бунинг устига Қуръонда саноқсиз оятлар мавжуд бўлиб, Аллоҳнинг каломида бу борада шу йўналишга асосий урғу берилгандир. У киши ёки ўзи тушуниб етмаган ҳали бу оятларни, ёки қалбида марази бор кишидир. Агарда у одам, йўқ ундай эмас, бу масъала очиқ масъалалардандир деса, бу ўзига қарши далилдир, чунки Қуръон етиб боришининг ўзи инсониятнинг устига қоим бўлган ҳужжатдир. Аслида куфр биттоғут асл масъалалардан бўлгани учун ҳужжат қоим қилинмасдан такфир қилинади, чунки масалан Аллоҳнинг борлигига ишонмаган кишига уни мусулмон санаб, унга ҳужжат қоим қилиб, олса олди, олмаса ундан кейин кофир бўлади, деган шарт мавжуд эмас, асл масъалаларда такфир ҳужжатдан олдин туради. Бу асл масъалаларга фитрат етарлидир, ҳужжат эса бу масъалаларда фақатгина охират азобига узр бўлмаслик учундир.

Ҳоп агарда сен учун асл масъаладан, “куфр биттоғут” масъаласидан бўлмаса ҳам, энг камида

معلومة من الدين بالضرورة

(динда билишлик зарур бўлган, билмаган кофир бўладиган масъалалардан) бўлиши керак, бу жойда эса фақатгина икки тоифа одам узрлидир:

1) Ҳали унгача Қуръон ва суннат етиб келмаган инсон;

2) Янги, кечагина Исломни қабул қилган киши ( бу ерда узр борлиги сабаби шуки, узоқ ўлкаларда яшаган киши Қуръон ва суннат етиб бормаган бўлса, ёки кечагина Исломни қабул қилган киши ҳали ароқ ҳаром, зино ҳаром, рибо ҳаром, намоз вожиб, закот вожиб каби динда фақатгина қуръон ёки суннат билан ўрганиладиган масъалаларни билмаслиги аниқ, юқоридаги динимизда кенг тарқалган ҳамма билиши керак бўлган ва билмаса кофир бўладиган масъалалар тоифаси ҳам ана шундай рисолат орқали билиб олинадиган масъалалардир, аммо фитрат билан билинадиган бутун росулларнинг даъвати бўлган тоғут ва уни аҳлидан барий бўлиб, уларни такфир қилиш ва Аллоҳга иймон, у нарсалар фитрат билан билинадиган асл масъалалардандир ва бу масъалаларда ҳеч кимга узр йўқ, на у узоқ ўлкада яшаган бўлсин ва на кечагина исломни қабул қилган бўлсин).

Шайх Абу Батийн роҳимаҳуллоҳ айтадики: “Тавҳидни ва рисолатни йўққа чиқарадиган (Аслуддийн ва ҳамма билиши зарур бўлган нарсалар) амалларга келсак, шайх Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ кўп жойда бундай ишга қўл урганларни кофир деган, аммо ҳужжат жазо (ўлдириш) ҳужжатдан кейин талаб этилади. Уларни ҳеч бирига катта ширк ва куфрда жаҳолат билан узр бермаганлар, биламизки, агарда улар бу қилган ишлари Исломдан чиқаришини билганларида эди, улар бу ишга ҳеч ҳам қўл урмаган бўлар эдилар. Шайхнинг баъзи китобларида “кимда ким бирор пайғамбарга ёки солиҳ инсонга нисбатан чегарани бузса ва уни илоҳийлаштириб юборса, масалан Аллоҳга қилинадиган дуоларни уларга йўналтирса, ёки айтсаки: “Фалончи мени қутқар”, ёки “Мени гуноҳларимни кечир”, ёки “Мени раҳм қил”, ёки яна “ёрдам бер”, “сенга таваккал қилдим”, “мен сенга таваккал қилдим ва сен менга кифоясан” каби Аллоҳдан ўзгасида бўлмаган рубубиятга хос сўзларни ишлатса, буларнинг ҳаммаси ширк ва жаҳолатдир, кимда ким бу нарсаларга қўл урса, (уни кофир саналиб) ундан тавба талаб қилинади, тавба қилмаса ўлдирилади”. Ва шунингдек шайх Ибн Таймия: “Кимда ким ўзи ва Аллоҳнинг орасига бирор кишини васийла қилиб олса, уларга дуо қилса, таваккал қилса ва улардан убу нарса сўраса ижмоъ ила кофирдир” деди. Ва дедики: “Кимда ким бирор бир саҳобани сўкса, ёки ҳаммасини сўкса, ёки ўзининг ҳақорати устига Али розияллоҳу анҳуни илоҳ деса, ёки у кишини пайғамбар деса ва десаки, Жаброил алайҳиссалом хато қилди деса, унинг куфрида шубҳа йўқ, унинг устига ундай одамни такфир қилишдан тўхтаган одамнинг кофирлигига ҳам шубҳа йўқ. Ва яна дедики: “Кимда ким саҳобаларнинг ҳаммалари росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин муртад бўлдилар деса, фақатгина озгиналари исломда қолдилар деса, ёки уларни фосиқ деса, бундай одамнинг кофирлигида шубҳа йўқ, унинг устига бундай одамнинг куфрида иккиланган одамнинг ҳам кофирлигига шубҳа йўқдир (Мажмуъур Росаил 4/156). Бир назар ташла Ибн Таймия ҳатто ана ўшандай одамларни такфирида иккиланганларни ҳам кофир деяпти. Биз сизлар билан гаплашаётган, яъни Аллоҳдан бошқа бир инсонни илоҳ қилиб олишлик масъаласи, наҳотки саҳобалар фосиқ бўлдилар деган гапдан пастроқ даражада турса? Агарда энди ана ўшандай саҳобаларни фосиқ дейдиган одамни такфир қилмаган одамнинг кофирлигида шубҳа йўқ бўлса, ундай бўлса қабрпарасат-бутпарастларнинг куфрида шубҳа қилганларнинг куфрида шубҳа бўлмаслиги ундан биринчи ва устун масъаладан ҳисобланади! Агарда айтилсаки: “У одам уламоларнинг гапларини нотўғри тушунди ва унга ҳужжат қоим қилиб, уламолар сен ўйлаган нарса устида бўлмаганлар деб тушунтириш керак”, ким айтдики бу нарса такфир шартларидан деб? Уламолар сўзлари эса бошидан далил ҳисобланмайди, уларни олиб синчиклаб текшириб, улар нима устида эдилар деб тушунтириб ўтириб, олса олди, олмаса кейин такфир қилинишлик учун.

Дийнимиз бу: қуръон, суннат, ижмоъ, қиёсдир, уламоларнинг сўзлари эмас, шунинг учун уламоларнинг сўзларини нотўғри тушуниб очиқ масъалаларда чигалликка тушиб куфрга тушган одам, кофир бўлади, албатта унга ҳужжат қоим қилиниш ва тушунтириш керак, аммо бу дегани уни мусулмон санаган ҳолда тушунтириш олиб борилади дегани эмас бу, аксинча, кофирлигини тушунтириб тавбага чақирилиши керак.

Олтинчидан: Бирор киши уламоларнинг бирини гапини олиб куфрга тушса, чигалликка тушиб қолиб, масалан айтсаки, кунлик беш маҳал намоз вожиб эмасдир деса, фақатгина мустаҳабдир деса, қайсидир бир имомнинг сўзини шундай тушунгани учун, ёки бир тўқима-уйдурмага ишонгани учун, шу билан биргаликда унгача намознинг вожиблигига оятлар ва ҳадислар етиб келган бўлса, у ҳужжат унга қоим қилингандан кейин кофир саналадими ёки унга ҳужжат қоим қилинмасдан олдинми? Эслатиб ўтамиз намозни вожиблигини билиш дийнда ҳамма билиши зарур бўлган масъалалардан ҳисобланади! Агарда десаки, ҳужжат қоим қилинмасдан такфир қилинади деса, биз деймизки, шариатимизда намоз вожиблиги равшанроқ тарзда келганми, ёки Аллоҳдан бошқасига ибодат қилган кофирлиги равшанроқ масалами??? Шундай қилиб бундай тарзда қуръон, суннат, саҳобалар ва салафлар ижмоъсига зид келадиган куфрга тушганни такфирига тўсқинлик қилиш учун келтирилган шартлар, яъни бирор бир олимнинг сўзини нотўғри тушуниб олишни рўкач қилишлик, нотўғри бир эътиқод эканини англаб олдик. Бундай одам кофир бўлади, бу ҳали яна тепада келтириб ўтганимиз “куфру биттоғут” масъаласи даражасидаги масъала бўлмаса ҳам. Албатта унга Исломга қайтиб, тавба қилишлиги учун ҳужжат қоим қилиниши керак, аммо очиқ масъалаларда имомлар гапини тўғри тушунмасдан куфрга тушган одам, бу билан у узрли ҳисобланиб қолди дегани эмас. Ва шу ерда бу шубҳа тўғрисидаги баҳсимизга якун ясаймиз.

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑