Шубҳа: «Мусо алайҳиссалом лавҳаларни ерга отди, аммо кофир бўлмади»

Шубҳа: «Мусо алайҳиссалом лавҳаларни ерга отди, аммо кофир бўлмади»

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло: “Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилган ҳолида қайтганида: «Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз. Роббингизнинг амридан (олдин) шошилдингизми?!» деди ва лавҳларни ташлаб, акасининг бошидан тутиб, ўзига торта бошлади. У (Ҳорун): «Эй онамнинг боласи, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди. Энди сен душманларни устимдан кулдирмагин ва мени ҳам золим қавмлардан деб билмагин», деди.” (Аъроф: 150).

Шайтон алайҳилаъна, мушриклар ва залолат имомларининг тилига, гўёки Мусо алайҳиссалом Бану Исроил қавми сигирга сиғиниб кетганини кўрган маҳал, Мусо алайҳиссалом қўлларида Аллоҳнинг каломи ёзилган лавҳалар бор эди ва ушбу лавҳаларни қўлидан отиб юборган эди ва бу билан Аллоҳнинг каломига нисбатан ёмон муомилада бўлган эди, аммо шунга қарамай кофир бўлмади деган шубҳаларни олиб келиб, оммага тарқатяптилар. Бундай бўҳтон ва шубҳалардан Аллоҳнинг ўзи бизларни асрасин!

Мусо алайҳиссалом ушбу лавҳаларни улоқтириб юборганига оид мушрикларнинг шубҳаларига жавоб қуйидагича:

Мусо алайҳиссалом ушбу ишни қилган маҳал, у одамни қаттиқ ғазаб қамраб олгандики, ўзи нима қилаётганини билмаган аҳволда эди. Шу сабабли Аллоҳ таоло шундай деган эди:

“Қачонки Мусо ўз қавмига ҒАЗАБЛАНГАН ВА АФСУС қилган ҳолида қайтганида: «Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз. Роббингизнинг амридан (олдин) шошилдингизми?!» деди “ва лавҳларни ташлаб…” (Аъроф: 150). Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қайтганида ўз қавми бўлмиш Бану Исроил Аллоҳга ширк қилганини кўрганида ҒАЗАБЛАНГАН ВА АФСУС қилган ҳолга тушиб қолганини зикр қиляпти.

Ва бу нарсани таъкидлаб Аллоҳ таоло яна айтадики: “Қачонки Мусонинг ҒАЗАБИ босилгач, лавҳларни олди. Уларнинг нусхасида Роббиларидан ҳақиқатда қўрқадиганлар учун ҳидоят ва раҳмат бор эди.” (Аъроф: 154).

Имом Ибн Жарир Ат Тобарий айтади: “АФСУС — الأســــــــــف” шиддатли ғазабдир. Абду Дардо розиаллоҳу анҳу айтадики: “ҒАЗАБЛАНГАН ВА АФСУС қилган ҳолида” дегандаги “АФСУС — الأســــــــــف” сўзи, ғазабдан ҳам кучлироқ бўлган ҳолатдир, яъни ундан ҳам шиддатли ҳолат.

Имом Ибн Касир айтади: “Абу Дардо: “АФСУС — الأســــــــــف” ғазабнинг энг кучлисидир”. Сўнгра бу оятнинг зоҳиридан шуни англаймизки, Мусо алайҳиссалом лавҳаларни улоқтирган маҳал қавмига қаттиқ дарғазаб ҳолда бўлган. Ва бу сўз салафлар ва улардан кейин келган жумҳур уламоларнинг сўзидир”

Имом Ибнул Қойюм айтади: “Мусо солаватуллоҳи алайҳи лавҳаларни ерга отиб, улар синдириб қўйганида, бу нарсаларни ўз ихтиёри билан қилмаган эди, аксинча бу нарсага у кишини қаттиқ ғазаб ундаган эди, бас, у кишини Аллоҳ кечирган эди ва бу қилган ишига койимаган ҳам эди. Агарда кишини бу нарсага ундаган ишлар қулнинг ўз қудрати ва ихтиёридан чиқариб юборадиган ғазаб бўлса, ундан келиб чиқадиган ишлар ҳам у одамнинг ихтиёрига ва вазиятни фарқлай олиши мумкин деб ҳисобланган розилигига нисбатланмайди” (Иғосатул Лаҳфан Фий Ҳукми Толақил Ғозбан; 34)

Ва яна айтадики: “Инсон ўзини йўқотиб қўядиган ғазаб мўтабар бўлган шаръий монеъдир, шунинг учун ғазабда қилинган талоқ, талоқ ҳисобланмайди. Қаттиқ ғазабланган ҳолда талоқ қилиш ва қасам ичишликда, кишига ана шу қаттиқ ғазаби унинг ўртасида ва қасди орасидаги бир тўсиқдир, бу дегани унинг талоқи, (қул) озод қилишлиги ҳисобга олинмайди. Агарда ундан куфр сўзи чиқиб кетса, у одам кофир бўлмайди. Ва бу турдаги монеъликда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ тушишлик ва (қул) озод қилишликни манъ қилганлар, яъни ушбу ҳолат талоқ тушишига ва қул озод бўлишига монеъ бўладиган ҳолатдир. Бу тўғрисда Имом Аҳмад ва бошқалар айтганлар” (Иъламул Мавқеийн; 4/40)

Имом Қуртубий “ва лавҳларни ташлаб…” (Аъроф: 150) оятининг тафсирида айтади: “Бу ерда икки масъала мавжуд: Аллоҳ таолонинг “ва лавҳларни ташлаб…” сўзлари, Мусо алайҳиссалом ўз қавмига қайтганда улар сигирга сиғинаётганларини ва у кишининг акалари, Ҳорун алайҳиссалом бу ишга нисбатан қаттиққўллик қилмаганини кўриб, Мусо алайҳиссаломни ғазаб ва қаттиқ афсус қамраб олган эди. Иккинчидан, Мусо алайҳиссаслом ўз қавмини сигирга сиғинаётганни кўрганда ғамга ботдилар, лавҳаларни ерга отадилар, аммо ўзлари нима қилганини билмаган эдилар”

Имом Бағовий айтади: Аллоҳ таолонинг “Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилган ҳолида қайтганида” сўзига келсак, Абу Дардо айтади: “АФСУС — الأســــــــــف” шиддатли ғазабдир”. Ибн Аббос ва Суддий айтадилар: “Афсуснинг маъноси ғамгин бўлмоқдир ва афсус бу кучли ғамдир.

Булардан кўриниб турибдики, Мусо алайҳиссалом ушбу куфр феълга қўл урушга қасд қилмаган эди (ҳудди бир киши йиқилганда бирор ҳайкалга сажда қилган ҳолда йиқилиб тушади, ўзи буни қасд қилмаган бўлса ҳам), юқорида айтганимиздай, бу нарса одамни куфрга киришига тўсиқ (монеъ) деб ҳисобланади. У кишининг ҳоли ҳудди Саҳиҳул Муслимда келган Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келган кишининг ҳоли каби эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ бир қули Унга тавба қилганда қаттиқ хурсанд бўлади. Сизлардан бирингиз кимсасиз чўлда уловида кетаётиб, улови қочиб кетади, уловида эса озиқ овқатлари ва ичимликлари қолиб кетади, бу ишдан умидсиз бўлиб, бир дарахт остига келиб ётади, уловидан умидини узади. Шу ҳолда экан, улови ёнида турганини кўради ва уни тезда юганидан ушлаб олади. Сўнгра қаттиқ хурсандлигидан айтадики: “Аллоҳим сен менинг қулимсан, мен эса Сенинг роббингман” дейди. Қаттиқ хурсандлигидан хато қилган эди! (Яъни аслида тескарисини,  “Аллоҳим сен менинг роббимсан, мен эса Сенинг қулингман” деб айтишни қасд қилиб, куфр сўзини “Аллоҳим сен менинг қулимсан, мен эса Сенинг роббингман” деб юборади. Бу ерда у одам бу сўз куфр эканлигини билмаган эмас, бу одам бу куфр сўзини куфр эканини билган, аммо бу сўзни айтишни қасд қилмаган эди. Аммо бугунги жаҳмийлар бу ҳадисни олиб келиб, одам агар бир иш куфр эканлигини билмаса унга узр бор деб авомларни алдайдилар. Бу ҳадис бир одам куфр амални куфр эканлигини билмасдан қилганига узр бўлишига эмас, аксинча бир одам бошқа амални, куфр бўлмаган амални, қасд қилиб қўйиб, бошқа, куфр амал қилиб қўйса узр бўлишига далилдир. Ҳадисда бу одам “Аллоҳим сен менинг қулимсан” дейишлик куфр эканлигини билмаслигига ҳеч қандай далил йўқ! Аксинча у ерда бошқа куфр эмас гапни айтмоқчи бўлиб, аммо қаттиқ хурсандлигидан қасд қилмаган гапини хато билан, тили “кетиб” қолиб айтганига ва бу нарса унга узр бўлишлигига далил бор)”

Ҳофиз Ибн Ҳажар хаворижлар тўғрисидаги ҳадисда айтади: “Такфирдаги шаръий доирадаги эътиборга олинадиган қасд, бу қачонки бир киши куфр сўзини, ёки куфр феълини ўзинигина қасд қилишлигидир, албатта куфрни қасд қилишлик эмасдир (яъни кофир бўлиш учун албатта куфр эканлигини билиб туриб қасд қилишлиги эмас, балки ана шу куфр сўзни, ёки амални куфр эканлигини билмаса ҳам, ақлу-хуши жойида бўлиб туриб шу амални қилаётганлиги, ёки сўзни айтишлигидир)”

Уламолар айтадиларки агарда бир кишининг ғазаб остидалигида ақли тамоман кетиб қолса, уни қилган амали ҳисобга олинмайди, унинг мисоли ҳудди ғазаб устида талоқни қасд қилмай талоқ қилишлиги кабидир, бу ҳолда талоқ тушмайди.

Мўминларнинг онаси Оиша розиаллоҳу анҳодан келган ҳадисда айтиладики: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ғилақда (яъни ақл қотиб қолганда, қаттиқ ғазабда) талоқ ҳам, иътоқ (қулни озод қилиш) ҳам йўқдир” деганларини эшитдим” (Абу Довуд 2/224-2195; Абу Яъло 7/421-4444; Ал Ҳаким 2/216-2802 ва айтадики бу ҳадис Имом Муслим шартига кўра саҳиҳдир).

Абу Довуд айтади: “Ғилақ, бу ўйлашимча ғазабдир. Имом Шофеий, Қози Исмоил ва Имом Аҳмад ва улардан олдингилар ҳудди шундай тафсир қилгандилар” (Заъадул Маъад 5/214; Иъламул Мавқеийн 3/52-53).

Шайхул Ислом Ибн Таймия айтади: “Ғилақнинг ҳақиқати шуки, кишининг қалби беркилиб қолади ва айтган гапини қасд қилмай айтади. Ҳудди унинг хоҳиши ва қасди беркилиб қолгандай” (У кишининг шогирди Ибнул Қойюм “Заъадул Маъад”да 5/215 бетида Ибн Таймиядан нақл қилади).

Бу масъаланинг бир тарафдан қарагандаги ўлчами эди. Энди яна бошқа тарафдан қарагандаги ўлчамини кўриб чиқсак.

Бошқа гуруҳ уламолар оятдаги “الالقاء  — ташламоқ” сўзидан мурод, ерга қўйиш, тушириш, нозил қилиш деганидир, дейдилар.

Ал Алусий айтади: “Мусо алайҳиссалом динга бўлган ҳамияти ва қавми оламлар Роббига нисбатан қилаётган ширки туфайли қаттиқ ғазабланди. Қўлларини лавҳалардан бўшатиш учун, уларни ЕРГА ҚЎЙДИ ва акасини соч ва соқолидан ушлади. “الالقاء  — ташламоқ” феълидан мурод бу ерда ҚЎЙИШДИР, ҳеч ҳам бундан Аллоҳнинг каломини ерга урушни тушунмаслик лозим, ҳеч қайси жиҳатдан бу мумкин эмас. (Руҳул Маъаний; 6/370)

Аллоҳ Таоло айтади:

يُلْقِي الرُّوحَ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ

У Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириши учун руҳни ТУШУРУР. (Ғофир: 15)

Ва яна:

 إِنَّا سَنُلْقِي عَلَيْكَ قَوْلاً ثَقِيلاً

Албатта, Биз устингга оғир сўзни ҚЎЯРМИЗ. (Муззаммил: 5)

Ва яна:

أَنِ اقْذِفِيهِ فِي التَّابُوتِ فَاقْذِفِيهِ فِي الْيَمِّ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ لِّي وَعَدُوٌّ لَّهُ وَأَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِّنِّي وَلِتُصْنَعَ عَلَى عَيْنِي

Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилга ОТСИН. Уни Менинг душманим ва унинг душмани оладир», дедик. Ва сенга Ўзимдан муҳаббат СОЛДИМ. Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим). (То Ҳа: 39).

Бу ерда Аллоҳ Азза ва Жалла дарё Мусо алайҳиссаломни соҳилга “отади” деяпти, табиийки соҳилга отишдан мақсад уни куч билан отиб шикаст етказиш эмасдир, балки дарё соҳилига олиб бориб тўхтатишликдир. “Ва сенга Ўзимдан муҳаббат СОЛДИМ” сўзларидан ҳам мурод, қалбига муҳаббат нозил қилишликдир. Юқоридаги ҳамма оятларда Аллоҳ “الالقاء  — ташламоқ, отмоқ” сўзини ишлатяпти, аммо бундан мақсад, зарб билан, ёки куч билан эмас, аксинча осудалик ва охисталикдир.

Хулоса:

Юқоридаги салафларнинг тушунчаларидан қисқача хулоса қиладиган бўлсак, Мусо алайҳиссаломнинг бу амаллари фақатгина икки нарсани тақозо қилади:

1) Мусо алайҳиссалом агар Аллоҳнинг каломи ёзилган лавҳаларни зарб билан ерга отган бўлсалар ҳам, бу ҳолат қаттиқ ғам, афсус ва ғазабда бўлган ҳолатда бўлиб, бу ҳолда одам ақлини йўқотиб қўйгани учун, қилган ишига жавобгар бўлмайди. Ва бу юқорида далилларини келтирганимиздай шариатда эътиборга олинадиган, одамнинг куфрга тушмаслиги учун монеъликдир.

2) Мусо алайҳиссаломга нисбатан Аллоҳ Азза ва Жалла “الالقاء  — ташламоқ”, яъни лавҳаларни ташлади сўзини ишлатган бўлса ҳам, бир гуруҳ уламолар “ташламоқдан” мурод секингина қўйиш, охиста ерга нозил қилишдир деганлар. Ва бунинг ҳам далиллари юқорида келтирилди.

Аммо, ҳеч қайси аҳли сунна олими тугур, бидъатчи бўлса ҳам, мусулмон бир илм аҳли, Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг каломи ёзилган лавҳаларни ақли жойидалигида зарб билан ерга отган бўлса ҳам, Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни кечириб юборди, яъни Мусо алайҳиссалом куфр амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ у кишини кечириб юборган эди демаган. Лекин бугунги кунимизда жаҳмий-мушриклар, ўзининг ва атрофидагиларининг қилган ширкига узр беришлари учун, Мусо алайҳиссалом лавҳаларни улоқтириб юборган бўлса ҳам, Аллоҳ у кишини такфир қилмади деб, Аллоҳнинг пайғамбарига катта туҳматлар қиляптилар.

Сўзимизнинг сўнгида, мушрик ҳимоячилари жаҳмийларнинг асл қиёфасини очишга бизларга ёрдам берган Аллоҳга чексиз ҳамдлар айтиб қоламиз!

Создайте сайт или блог на WordPress.com Тема: Baskerville 2, автор: Anders Noren.

Вверх ↑