Шубҳа: Жаҳмийларни имом Аҳмад ҳужжат қоим қилмагунга қадар такфир қилмаганку!
بسم الله الرحمن الرحيم
Аввалам бор бу масъалани яхши тушунинш учун Имом Аҳмад давридаги воқеъликни билиш талаб этилади. Ҳаммага маълум, жаҳмийлар мусулмонлар билан иймон ва куфр масъаласидаги ихтилофларидан ташқари, Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги ихтилофлари билан ҳам машҳурлар. Жаҳмийларнинг ҳам ҳақиқий жаҳмий бўлганлари ва ҳақиқий жаҳмий бўлмаган, фақатгина уларни сўзларига алданиб, улар айтаётган сўзни остига бошқа маъно юклаб айтадиганлари бўлган. Лекин иккиси ҳам жаҳмий деб исмланган. Шу сабабли иккисини аралаштириб юбормаслик керак. Аммо айтганимиздай ҳақиқий жаҳмийлар исм ва сифатлар тавҳидида, Аллоҳнинг исм ва сифатларини таътил, яъни йўққа чиқариш билан машҳурдирлар, улар Аллоҳнинг азалий сифатлари бўлган Илм, Калом, Эшитиш, Кўриш каби рубубиятга таълуқли бўлган ва ҳамма ҳатто фитратдан билиши керак бўлган сифатларни, агар Аллоҳда бўлса, унда инсонга ўхшаб қоладику, инсон ҳам эшитади, кўради, илмга эга, гапиради деб, Аллоҳни танзиҳ қиламиз деб (нуқсонлардан поклаймиз деб) сифатларини таътил (йўққа чиқаришган) бундай сифатлардан Аллоҳ пок деб, Илм, Эшитиш, Кўриш, Калом сифатлари Аллоҳда йўқ у сифатлар махлуқ (яъни азалдан бўлмаган, Аллоҳ алоҳида, бу сифатлар алоҳида ва Аллоҳ буларга муҳтож бўлганда яратган деб, Аллоҳга кофир бўлганлар) Шундан маълум бўладики, кимда-ким Қуръон махлуқдир деган сўздан мурод, Аллоҳнинг Каломи, Илми махлуқдир деган маънода айтган бўлса, у одам шак-шубҳасиз кофир, ана шундай одамни кофир демаган одамлар ҳам ҳаммаси кофирдир. Ана шу ҳақиқий жаҳмийларни кофир эканида қатъий ижмоъ собит бўлган, ҳатто, яҳуд ва насоролардан куфрда баттароқ эканига уламоларни қовллари тўлиб-тошиб ётибди. Усулус-Суннада салафларнинг имоми Ибн Абу Ҳотим, Абу Зуръа ва Абу Ҳотим ар Розий ўзлари келтирган ақийдада 3000та барча диёрдаги имом ва уламоларни жаҳмийларни кофир эканини айтишган! Имом Лаълаъкоий ҳам жаҳмийларни кофир эканида 150 дан ошиқ салафларни сўзини нақл қилиб, агар мен муҳаддисларни ривоятлари билан шуғулланганимда уларни сони мингдан ошиб кетарди, аммо қисқароқ бўлиши учун шу билан чекландим ва имомларни бунда асрма аср иттифоқ эканларини ва буни ҳеч ким инкор қилмаганини нақл қилдим деган. Ибн Ҳузайма ҳам охират кунида Аллоҳни кўришни инкор қилганларни куфрида ижмоъни собит эканини айтган. Бунга яна жаҳмийларнинг бир талай исм сифатларни инкор қилишини қўшиб қўймаганда ҳали! Сулаймон Табароний, Абдуллоҳ ибн Аҳмадни шогирди ҳам, жаҳмий ва уларни озирини такфирига ижмоъни нақл қилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Исхоқ ҳам жаҳмийларни кофир эканини айтган ва айтганки бу мени ва барча ғарб ва шарқдаги аҳлул ҳадисларнинг фикридидир. Имом Аҳмад ҳам Халифалик даврида давлатни бош қозиси Ибн Абу Довудни айнан муайян такфир қилган.
Аммо, иккинчи тарафга келсак, Ибн Таймия айтганидай ҳақиқий жаҳмийлар оддий фуқарони алдаш ва оммани ўз тарафига оғдириш илинжида шундай савол берардилар: Мана бу Қуръон (сен нимани ушлаяпсан) бу Аллоҳми ёки йўқ? Одамлар йўқ деб жавоб беришарди. Жаҳмийлар барча Аллоҳдан бошқа нарсалар махлуқдир дейишарди кейин. Жоҳиллар буни инкор қилолмасдилар ва уларни сўзини қабул қилардилар, чунки уларни фикрича: агарда улар Қуръонни махлуқ эмас деб тан олсак, яна битта Аллоҳдан ўзга илоҳни бор эканини даъво қилаётган бўламиз деб ўйлашарди. Чунки ҳозир ҳам аксар одамлар, ҳудди шунақа ушбу масъалани таҳлил қилолмайдилар. Энди бу ҳам улар жаҳмий деганини билдирадими? Йўқ, албатта, улар жаҳмийларни исм сифатлардаги эътиқодларини ўзларига лозим тутмас, ҳатто ҳақиқатини билмас эдилар. Улар шунчаки жаҳмийларнинг Қуръон махлуқ деган сўзларини (маъносини тушинмай) ширкдан омонда қолиш учун қайтарардилар. Ана шундай ҳолатда жаҳмийлар Халифа ва бошқа одамларни алдаган эдилар. (Қўлингдаги) Қуръон махлуқми (яъни вароғи, сиёҳи, муқоваси) деган саволга албатта муваҳҳид ва фитрати тоза одам бу саволга, ширк-куфрдан қочиб ҳа деб жавоб беради. Қоғоз, сиёҳ махлуқ-яратилган нарсалардан албатта. Шунда жаҳмийлар имом Аҳмад ундай демайди, у одам Қуръонни Аллоҳ деяпти деб омий одамларни чалғитган эдилар. (Оддий оми халқни қаранг!) Имом Аҳмад қоғозни илоҳ санаб мужассимлардан, ваҳдатул-вужудчилардан (яъни атрофда ҳамма нарса Аллоҳнинг бир парчаси, бу олам Аллоҳнинг бир парчаси ва ҳар бир ҳужайрада Аллоҳ мавжуд, бу билан итга, тўнғизга сиғинса ҳам кофир бўлмайди, чунки Аллоҳнинг бир парчаси дейдиган фирқа) бўлиб қолибди деб, ҳатто оми халқ имом Аҳмадни такфир қилган эди! Имом Аҳмад эса ким Қуръон махлуқ деса, у кофирдир деганлар, аммо кимдир шу гапни айтса бирдан такфир қилмаганлар, олдин Аллоҳнинг Каломини, Илмини махлуқ деяпсанми деб аниқлаштириб олардилар, негаки мазҳабнинг лозими, мазҳаб эмас деган шарий қоидани яхши тушинганлар. Агар Аллоҳнинг Каломи ёки Илми махлуқ деса у одамни ҳеч иккиланмай сен Аллоҳга кофир бўлдинг эй кофир деганлар. Шунинг учун бу кофирни ким кофир демаса ўзи кофир қоидасидаги шартлардан бири куфр сўзи, амалида ҳеч қандай юқорида келган бошқа маънога (яъни қуръондан мурод Аллоҳ каломи ва илмими, ёки варроқлар ва сиёҳларми каби) эга бўлмаган бўлиши, аниқ ва яққол одамнинг ўзидан чиққан бўлиши каби шартлар мавжуд. Ҳуллас, Ибн Таймийянинг ва имом Аҳмадни иккинчи сўзлари ва бошқа имомларни сўзлари яъни (ҳақиқий бўлмаган жаҳмийларни) такфир қилмаганлари, ҳақиқий бўлган жаҳмийларни куфрий сўзларини жаҳолат билан қайтариб, уни остига бошқа маъно юклаганларига таълуқлидир. Ҳақиқий жаҳмийларнинг куфрида қатъий ижмо бор! Бу даъвони олдинга сурганлар мана шу биз айтган масъалани ёки тан олинглар, ёки ўзилар билмаган ҳолиларда айтсинларки: «имом Аҳмад озир бўлган» яъни уларни фаҳмларича: имом Аҳмад нақд озир бўлган, шунинг учун уларнинг ақидасига мувофиқ имом Аҳмадга ҳужжат қоим қилиб, кейин такфир қилинади шундайми? Имом Аҳмад навоқиз исломдан бирига тушган шундайми? Сабаби оддий, у жаҳмийларнинг куфрини кўриб ҳам такфир қилмаганку, ахир Ибн Таймийя унга туҳмат қилмагандир?!
